Tulqin Eshbekov
11.01.2011, 19:14
САМИМИЙ СУҲБАТ
Азиз форумимиз ихлосмандлари, фикри теран ўқувчилар!
Меҳр кўзда, дўстлик риштаси сўзда! Самимий суҳбат асносида меҳр ҳам, дўстлик риштаси ҳам умримиз мазмунига айланиб бораверади, деган умиддаман.
Ўзбекона гурунгларимиз аския, латифа, юмор ва ҳазил шеърлар билан янада қизиқарли, файзли бўлиши бор гап. Икки йил илгари бошланган “Қувноқ гаплар” туркуми ўтган йили “Гап ҳақида гаплар” номи билан бироз давом этганди. Янги йилда янги тилаклар билан ушбу туркумни “Ажойиб гаплар” номи билан давом эттиришга жазм қилдик.:naughty:
Туркумнинг кириш қисми, яъни, “Гап фалсафаси” сарлавҳали сўзбоши ва “А” ҳарфи билан бошланадиган гаплар ҳамда “Буткул гап”гача бўлган гап-шеърлар юқорида номи қайд этилган (айрим сабабларга кўра қулф урилган) мавзуларда ёритилган. Уларни “архив”дан топиб ўқишингиз мумкин.
Самимий суҳбатимизни гўзал фикрларингиз билан бойитасиз, деган умиддаман. (Кўпсонли мухлисларга ёқадиган гаплар форумда, муаллифни “чақадиган” гап бўлса почта орқали қўлимни кўксимга қўйиб кутиб оламан!) :187: