PDA

Просмотр полной версии : Ziyonetнинг 5 йиллиги. Натижалар ва муаммолар

Shukhrat Kayumov
12.11.2010, 15:26
Хурматли хамкасабалар.
Мана, насиб эткан, Ziyonet каби оммабоп ва зиёлий ахборот тармогига 5 йил булибди. Шу буйича бир фикрлаб олсак - нимага эришдик ва нима муаммоларга дуч келдик?
Ютукларимизни курсата билишимиз керак.
Муаммоларни овозга чикариб, биргаликда хал этиш йулларини излаб курсак деган умиддаман.

Shukhrat Kayumov
12.11.2010, 15:28
Мисол учун, менимча ушбу тармокнинг уланишига жуда катта ахамият берилмокда - адашмасам йил охирида деярли барча таълим муассасалари уланиши кутилмокда.
Бу ютук.
Аммо ziyonet.uz да ёшларимиз учун хакикий кизикарли маълумотлар хозирча етарли эмаслиги - бу муаммо.

Shukhrat Kayumov
12.11.2010, 15:45
Тармокни бошкарувчи тизим вужудга келди. Ушбу тизим томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Аммо тизим таркибий тузилмалар орасида, мени фикримча, бир ёкадан бош чикариб ишлаш охиргача вужудга келмаган. Мен Зиёнет марказини ва унинг вазирликлардаги 2та булинмаларини назарда тутмокдаман.

JUS
12.11.2010, 16:34
Аммо тизим таркибий тузилмалар орасида, мени фикримча, бир ёкадан бош чикариб ишлаш охиргача вужудга келмаган. Мен Зиёнет марказини ва унинг вазирликлардаги 2та булинмаларини назарда тутмокдаман.
Охиригача вужудга келмаган деб нимани назарда тутяпсиз? Илтимос батафсил ёритиб берсангиз ушбу фикрингизни...!

Shukhrat Kayumov
12.11.2010, 16:48
Менимча Зиенет маркази билан булинмалари (вазирликлардаги) ва навбатда вазирликларининг узлари узаро таркок ишлашмокда. Мени фикримча, ХТВ даги Зиенет булинмаси вазирлик учун эмас купрок Узинфоком учун ишлайди. Яна хам вазирлик бу булинмани тулик узини таркибий булинма сифатида курмайди. Шу гаплара афсуски ОУТМВ га хам тегишли. УМКХТмаркази эса "бизда Зиенет булинмаси йук" деган фикрда юришибди. Натижада Зиёнет тизимига ахборот ресурсларини тулдиришда 2та вазирлик ва 2та идора орасида ягона сиёсат юритилмаяпти. ИМХО.

Shukhrat Kayumov
12.11.2010, 16:50
Яна бир савол: качон ахборот ресурси Зиёнет тармогига жойлашган хисобланади? Агарда Узинфокомнинг датамарказидаги ziyonet.uz да жойлаштирилсами?
Агарда edu.uz да ресурс турса у Зиёнет ресурси хисобланадими?

JUS
12.11.2010, 17:20

ХТВ даги "ZiyoNet" бўлинмаси UZINFOCOM учун ҳам вазирлик учун ҳам ишлаяпти, яъни ХТВ даги "ZiyoNet" бўлинмасига тегишли бўлган барча хужжат ишлари, тадбирлар, семинар-тренинглар ХТВ ҳузуридаги бўлими томонидан амалга ошириляпти.
Портални маълумотлар билан бойитишда, ХТВ ҳузуридаги бўлими ўзаро вазирлик бошқармалари, ҳудудий ҳалқ таълими бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги барча ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириб келмоқда.
ZiyoNet ресрус марказининг техник ходимлари Uzinfocom марказида фаолият юритишни инобатга олган ҳолда, порталда амалга оширилиши лозим бўлган ишларни маълум чегераланган қисмларида Uzinfocom марказидаги ходимлар билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилади.

Мени фикримча, ХТВ даги Зиенет булинмаси вазирлик учун эмас купрок Узинфоком учун ишлайди.

Бўлинма ойлик маошини марказ томонидан олиши ҳисобига сизда шундай фикр пайдо бўлган бўлиши мумкин. ;)

Яна хам вазирлик бу булинмани тулик узини таркибий булинма сифатида курмайди.
Тўғри, тўлиқ бўлими ҳисобламайди, чунки бўлинма, ZiyoNet ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлинмаси ҳисобланади.

Яна бир савол: качон ахборот ресурси Зиёнет тармогига жойлашган хисобланади? Агарда Узинфокомнинг датамарказидаги ziyonet.uz да жойлаштирилсами?
Агарда edu.uz да ресурс турса у Зиёнет ресурси хисобланадими?
Ахборот ресурс ziyonet.uz порталида жойлашсагина...

edu.uz - Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги сайти, uzedu.uz эса Халқ таълими вазирлиги сайти, ziyonet.uz эса барча таълим муассасаларини ягона ахборот тизимида бирлаштиришни кўзда тутган лойиҳа.

AbuMuslim
25.11.2010, 20:41
ZiyoNETга "Креатив" етишмаётгандек... (яна билмадим...)

Husen
26.11.2010, 13:54
ZiyoNET нинг 5 йиллигига бағишланган батафсил таҳлилий мақолаларни форумга ҳам жойлаштиришларини ҳамкасбларимиздан кутган эдик. Негадир, жим-житлик! Ҳар ҳолда ZiyoNET таҳлил қилишга арзийдиган ўзига хос ижтимоий янгилик ҳисобланади.
ZiyoNET ни 3 хил йўналишда таҳлил қилган афзал: тармоқ (сеть) сифатида, портал сифатида ва шу номдаги бошқарув органи – Ресурс Маркази сифатида.
Энг, аввало ZiyoNET фаолиятининг ҳуқуқий асосларига тўхталсак, тармоқнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз бемалол фаолият юритиши учун барча ҳуқуқий меъёрлар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.

ZiyoNET: тармоқ сифатида

282-Қарорнинг 2 иловасига мувофиқ “Мамлакат мактаблари, академик лицейлари, коллежлари, олий ўқув юртлари, ёшлар ташкилотлари, кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни "ZiyoNET" тармоғига улаш режа-жадвали” тасдиқланган бўлиб, унга биноан 2006-2010 йил давомида босқичма-босқич равишда салкам 11 минг 600 та муассаса мазкур тармоққа уланиши лозим эди.
Уланишнинг Режа-жадвалда кўрсатилган тартибда ва ўз вақтида амалга оширилишига тўсқинлик қилган ва Ресурс Марказига бевосита даҳли бўлмаган омиллар ҳам борлигини тан олиш керак: молия-ғазначилик тизимидаги ўзгаришлар, провайдерлар ўртасида танловлар ўтказиш, республика бўйлаб тармоққа уланиш, хусусан тоғли ҳудудларга, туман ва шаҳар марказларидан юзлаб километр олисда жойлашган мактабларгача етиб бориш, аксарият таълим муассасаларида ҳаттогина оддийгина телефон билан таъминланмаганлиги ва бошқалар.
Шунга қарамай уланиш бўйича кўрсаткичлар тобора яхшиланиб, тугаётган йилда якунига етказилаётганлиги албатта қувонарли. Аммо, кези келганда таъкидлаш жоизки, уланиш бошқа нарса, улангандан кейин ўша тармоқдан фойдаланиш бутунлай бошқа масала! Агар мактабга сим тортиб, модем билан таъминлаш уланиш ҳисоблангудек бўлса, у ҳолда уландик деб дўппини осмонга отиш ҳали сув келмаган ариқ учун қувонишдек гап!

ТАКЛИФ: Хуллас, тармоққа уланиб, унинг сифатли фаолиятини тўла таъминлаш иш тугалланганидан эмас, аксинча энди бошланаётганидан даракдир. Галдаги вазифа таълим муассасаларида тармоқдан унумли фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ва назорат тартибларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ахир, тармоқдан ким ва нима мақсадда фойдаланаётганини мониторинг қилиб бориш ҳам жуда муҳим-ку!

Husen
26.11.2010, 14:15
ZiyoNET: портал сифатида

ZiyoNETнинг 5 йиллик фаолиятидаги энг катта ва ёрқин натижаларидан бири шубҳасиз, ziyonet.uz порталининг ташкил этилганидир. Порталнинг йирик 8 та бўлими кенг қамровли ва қизиқарли маълумотлар билан бойитиб борилмоқда. Ундаги мавжуд имкониятлардан энг сараси аниқроғи, менга манзур бўлгани бу 16 мингдан ортиқ адабиётлар ўзида жамлаган “Кутубхона” ва таълим муассасаларига ўзлари учун блог ташкил этиш имкониятидир.
Бу йўналишда ҳал этиш лозим бўлган жиҳатлардан бири “Кутубхона”ни иложи борича пичоққа илинадиган, бошқаларга нафи тегадиган фойдали муълумотлар билан бойитиш масаласидир. Бугунга келиб нафақат масъул ходимлар, балки оддий интернет фойдаланувчиларининг ҳам “Кутубхона”га ахборот жойлаштириш имконияти мавжудлигини инобатга олсак, ўз-ўзидан порталнинг бу бўлимини унга сифатсиз, такрорий ва кўчирма ресурсларнинг киритилишидан доимий равишда муҳофаза этиш талаб этилади.
Портал орқали очилган сателлитлар сонини кўпайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳозирда, “Сатиллетлардаги янгиликлар” рукнидан жой олаётган аксарият блоглар ва ундаги хабарлар муаллифлари бўлинмалар ходимларининг ўзлари бўлишяпти, холос. Қолаверса, жой олаётган хабарлар ҳам муаллифлик материаллари эмас, аксинча турли информацион сайтлардан олинган материаллардир.
Хўш, бу масалани ҳал этишнинг йўллари борми? Албатта!

ТАКЛИФ: Бўлинмаларнинг ҳар бир ходимига (ХТВда ТХБ- РайОНОларни, ОУМТВ да олийгоҳ, лицей ва коллежларни) участкаларларни тақсимлаш керак. Улар ички буйруқлар асосида жойларда тайинланган ZiyoNET бўйича масъул ходимлар билан ҳамкорликни кучайтиришлари лозим. Портални янги ва фаол блоглар билан бойитиш ва натижада “Сатиллетлардаги янгиликлар” рукнини ҳам ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган янгиликлар билан бойитиб боришга фақатгина мана шу масъул ходимлар кўмагида эришиш мумкин.
Жоиз бўлса, ZiyoNET фаолиятининг дастлабки босқичида эканлигимизни инобатга олиб, масъулларга кутубхонага ресурслар жойлаштириш, блоглар очиш бўйича режа (план) белгилаб бериш ҳам фойдадан ҳоли бўлмасди. Масалан, ҳар ойда улардан “10 та ресурс жойлаштирдим, туманда мактаблар ва ўқувчилар негизида, олий ўқув юртларида факультетлар ва кафедралар негизида 5 та блог ташкил этдим, уларнинг доимий фаолият юритишини таъминлашган харакат қиляпман” қабилидаги ҳисоботлар олишни йўлга қўйиш мумкин.

Anvar Atakhanov
26.11.2010, 15:49

Ахлатхона булиб кетиши мумкин. Бунинг урнига тармокда ишлайдиганлар билан семинарлар утказиб ресурс хакида тушунчалар бериб бориш, ресурсга маълумотларни киритиш, ундан фойдаланишни билишни ургатиш, укув курсларини очиш.... хуллас интернетни ургатиш керак, хафа булиш йук, купчилик укитувчилар билишмайди.

Ra`noxon Xo`jaeva
26.11.2010, 16:10

2010 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига қарашли 11 туман халқ таълими бўлимларида барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари, информатика ўқитувчилари ва АРМ мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу семинар-тернингларда “ZiyoNET” тармоғининг моҳияти, ундан фойдаланиш жараёнларида вужудга келаётган муаммолар ва уларни ечиш масалалари кенг муҳокама этилди.
20 ноябрь куни барча ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўналиши бўйича методистлари ва ҳудудий педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг ушбу йўналиш бўйича масъул ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди. Бу семинар ноябрь ойининг охирига қадар барча худудий бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ўтказилиб борилади.

Colorado
26.11.2010, 16:44
тармоқдан ким ва нима мақсадда фойдаланаётганини мониторинг қилиб бориш ҳам жуда муҳим-ку!
200 фоиз кушиламан.
to Ra`noxon Xo`jaeva (javascript:insertNick('Ra`noxon Xo`jaeva', '482934');)
энг аввало региондаги ёшларга гамхурлик килиш лозим. Тошкент кичик халксидан нарига хам этибор бериш керак. Акс холда, килинияпкан ишлар - факат хисобот учун деса булади.

Ra`noxon Xo`jaeva
26.11.2010, 17:00
to Ra`noxon Xo`jaeva энг аввало региондаги ёшларга гамхурлик килиш лозим. Тошкент кичик халксидан нарига хам этибор бериш керак. Акс холда, килинияпкан ишлар - факат хисобот учун деса булади.
O'tkazilayotgan seminar-treniglar hisobot uchun emas, balki ish ko'lamini yaxshilash, "ZiyoNet" axborot ta'lim tarmog'idan samarali foydanish va hududlardagi mas'ullar bilan hamkorlikni yaxshilashga qaratilgan.

Nigora Umarova
26.11.2010, 17:35
Ra`noxon Xo`jaeva (javascript:insertNick('Ra`noxon Xo`jaeva', '482934');)
энг аввало региондаги ёшларга гамхурлик килиш лозим. Тошкент кичик халксидан нарига хам этибор бериш керак. Акс холда, килинияпкан ишлар - факат хисобот учун деса булади.

"Hayotda kimdakim olmasa ta'lim,
Unga ta'lim berolmas biror muallim"-deb yozgan ekan Abdurahmon Jomiy.
Regiondagi yoshlarga g'amxo'rlik qilish uchun Ra'noxon yoki 10-15 ta odamning o'tib bergan seminar-treningi nima ham bo'lardi?
Avvalambor viloyatdagi o'sha o'qituvchining yoki, maktab rahbarining, tumanlardagi XTBB xodimlarining tashabbuskorligi ham kerak.
O'qituvchi yangicha uslubda dars o''taman deb o'zi intilishi kerak, o'z ustida tinimsiz ish olib borishi kerak.
Talab taklifni keltirib chiqaradi.
Bo'lmasa ish siz aytgandek, "dlya kovichki" qilingan bo'ladi.

OmoN
27.11.2010, 16:29
2010 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига қарашли 11 туман халқ таълими бўлимларида барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари, информатика ўқитувчилари ва АРМ мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу семинар-тернингларда “ZiyoNET” тармоғининг моҳияти, ундан фойдаланиш жараёнларида вужудга келаётган муаммолар ва уларни ечиш масалалари кенг муҳокама этилди"Узоқ ўлкалар"дачи? У ерлардаги мактабларни ҳам ЗиёНЕТ тармоғига улаш учун нималар қилиняпти?

JUS
27.11.2010, 17:20
"Узоқ ўлкалар"дачи? У ерлардаги мактабларни ҳам ЗиёНЕТ тармоғига улаш учун нималар қилиняпти?

"Узоқ ўлкалар" деганда қаерларни назарда тутяпсиз?
Ўйлайманки Камчатка ороллари эмас :)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги ""ZiyoNet" жамоат таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 282-сонли қарорига мувофиқ 9772 та (2005 йилда 9748 та қилиб белгиланган) умумий ўрта таълим мактабларини ушбу тармоққа улаш режалаштирилган. Тармоққа улаш ишларини эса жорий йил охирига қадар тугалланиши кўзда тутилган. Ҳозирда деярли 85 % умумий ўрта таълим мактаблари тармоққа уланган. Бундан ташқари шаҳар ва туман марказларидан олисда, қишлоқ ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари Интернет тармоғи билан биргаликда телефон тармоғи билан ҳам таъминланди.
Тўғри, тармоққа уланган умумтаълим мактабларида тармоқдан фойдаланиш даражаси аъло дея олмайман. Чунки ўша сиз айтаётган "Узоқ ўлкалар"да Интернет нималигини ҳали-ҳануз тушуниб етмайдиган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам бор. Мактаб тармоққа уланган, лекин қандай фойдаланишни билмайди. Шунинг учун ҳозирда имконият даражасида семинар-тренинглар ташкил қилиниб, ушбу соҳа вакилларини босқичма-босқич ўқитиб келяпмиз, 9772 та мактабнинг ҳар бирида тармоқни оммалаштириш ва самарали фойдаланиш ишларини амалга ошириш эса бир қанча қийинчиликларга олиб келишини ўзингиз ҳам биласиз. Шу туфайли юқоридаги гапга яна тўҳталаман, тармоқдан унумли ва смарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Anvar Atakhanov
27.11.2010, 17:29
Мактаб тармоққа уланган, лекин қандай фойдаланишни билмайди. Шунинг учун ҳозирда имконият даражасида семинар-тренинглар ташкил қилиниб, ушбу соҳа вакилларини босқичма-босқич ўқитиб келяпмиз, 9772 та мактабнинг ҳар бирида тармоқни оммалаштириш ва самарали фойдаланиш ишларини амалга ошириш эса бир қанча қийинчиликларга олиб келишини ўзингиз ҳам биласиз. Шу туфайли юқоридаги гапга яна тўҳталаман, тармоқдан унумли ва смарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Otaliqqa olaylik. Nima, qo'ldan kelganicha yordam berardik. Men masalan beshta maktabni boýnimga olishim mumkin, Ziyonet "dastur" jo'natsa bo'ldi, o'sha dastur boýicha o'rgatib qoýardik. Kim nima deydi?

JUS
27.11.2010, 17:44

Аввало рахмат сизга!
Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси (Рахимов Неъматжон, Жўрабоев Абдулҳай) ҳамда Наманган вилояти педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (Холматов Муҳаммадсодиқ) билан боғлансангиз ва улар билан ҳамкорликда мазкур ишларни давом эттирсангиз. ZiyoNet Ресурс маркази ва бўлинма томонидан қўлдан келаганча сизга ёрдам бериб борамиз. Дастурни эса почтангизга ташлаб бераман (ШХда қолдиринг илтимос).

Husen
28.11.2010, 09:28
Истаймизми-йўқми, ҳар битта таълим муассасаси билан индивудиал ишлашнинг иложи йўқ. Бунга фақатгина педагогларнинг ўз ташаббуслари билан эришиш мумкин. Аммо, бугунги кунда ўз меҳнат фаолияти ва бошқа ташвишларидан ортиб, ким ҳам тармоқдан фойдаланишга, сатиллетлар очишга вақт орттирарди? Қачонки, бундан маънавий ва моддий рағбат кўрса?

“Тома-тома кўл бўлур” дейишади. Ҳар ойда битта туманда ёки битта олийгоҳда битта жонли ва фаол блог ташкил этилса республика миқёсида 250 дан ортади. Ўз-ўзидан рақобат вужудга келади. Ўқитувчиларга ва ўқувчиларга ўзларини намоён қилиш имкони пайдо бўлади. Шунингдек, ушбу натижаларга эришишда талаб этиладиган энг катта омил албатта, тарғибот-ташвиқотга бориб тақалади.

Тан олиш керак, марказий нашрларда ZiyoNET номи бот-бот тилга олинмоқда. Ресурс Марказ ва бўлинмалар ходимлари томонидан ўтказилаётган турли тадбир ва семинарлар ҳақида ўқиб турибмиз. Аммо, қисқа хабар шаклидаги семинар тафсилотлари тармоқ ва портал фаолиятига чуқур қизикканлар учун афсуски, ҳеч нарса бермайди. ZiyoNET ходимлари томонидан 2008 йилда “Маърифат” газетасида “ZiyoNET – Шунчаки Интернет эмас” деган доимий рукн ташкил этилди ва таъбир жоиз бўлса, ZiyoNETнинг ипида игнасигача содда ва тушунарли тилда ёритиб берилди.

ТАКЛИФ: Бугунга келиб, ушбу рукн фаолиятини қайта тиклаш, сўнгги икки йилда тармоқ ва портал фаолиятига жорий қилинган ўзгаришлардан аудиторияни хабардор қилиш лозим. Шунингдек, мазкур мақолаларни жамлаб, такомиллаштириб ҳамда юқорида санаб ўтилган Қарорларни илова қилган ҳолда ягона қўлланма ишлаб чиқиш масаласини ҳам кун тартибига киритса бўлади. Ишонаманки, ZiyoNET логотиплари туширилган календар, блокнот ва бошқа тарқатма материаллар чиқаришга имкон топаётган Ресурс Марказда қўлланма учун ҳам етарли имкониятлар бор.

Сатиллетлар муаллифларини доимий рағбатлантиришни йўлга қўйиш лозим. Улар ўртасидаги “Планета” марафонини яна ҳам катта қамровда ўтказиш, ғолибларни холисона аниқлаш тизимини шакллантириш бунда муҳим аҳамият касб этади. Муассасаларда тармоқ билан ишлаётган энг фаол педагоглар учун устамалар ташкил этилса ва бошқа рағбат чоралари кўрилса - бу ҳам тармоқнинг оммалашишида муҳим роль ўнайди.

JUS
28.11.2010, 10:40
ТАКЛИФ: Бугунга келиб, ушбу рукн фаолиятини қайта тиклаш, сўнгги икки йилда тармоқ ва портал фаолиятига жорий қилинган ўзгаришлардан аудиторияни хабардор қилиш лозим.

Рукн қайта тикланмоқда. Агар "Маърифат" газетасининг охирги сонларини кузатиб борган бўлсангиз, порталнинг янги кўриниши бўйича биринчи (мақолани) қадамни бошлаганмиз.

Ibragim Yermatov
07.02.2011, 09:34
https://img.uforum.uz/thumbs/zzudkps8292485.jpg (https://img.uforum.uz/images/zzudkps8292485.jpg)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази томонидан “ZiyoNET” ахборот-таълим тармоғи ахборот ресурсларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган Давра суҳбати 2011 йилнинг 5 февраль куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ижтимоий-иқтисодий коллежида ўтказилди. Йиғилишда республика таълим тизимининг мутасадди ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, “UZINFOCOM” Маркази, ОТМлар ва АРМ раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Najmeddinov Ahmadjon
07.02.2011, 12:33
Каланов номидаги компьютер технологиялари коллежи талабаси Искандархўжаев А. ZiyoNET ахборот таълим порталида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус блог ташкил қилиниши ва уларга имтиёзлар яратилиши хақида фикр билдирди ва албатта бу фикрга жавобан ЎзААА ахборот ресурслапи ва ахборот тизимлари бўлими бошлиғи Ҳабибуллаҳўжа Ш. имконияти чекланган фуқаролар учун ойига 5000 сўм қийматга эга бўлган тариф ишлаб чиқилгани ва ҳар бир оилага интернет кириб бориши учун интернет провайдерлар учун тарифлар 50% арзонлаштирилганлигини билдирди.

Najmeddinov Ahmadjon
07.02.2011, 12:36
ZiyoNET ахборот таълим порталини ҳар бир оилага кириб бориши учун ҳар янги ўқув йилининг биринчи кунидаёқ 1 марта бўлсада ZiyoNET ахборот таълим портали хақида дарс ўтилиши ва ZiyoNET ахборот таълим маркази ходимлари ёз ойларида бошқа муассасалар ўқитувчиларига ZiyoNET ахборот таълим портали хақида маълумотлар беришларини таклиф қилинди. Келгусида шундай давра сухбатлари бошқа таълим муассасаларда ҳам ўтказилиб юқоридаги муаммоларни хал қилиш учун қўшма буйруқ тузлиши режалаштирилди.

Najmeddinov Ahmadjon
08.02.2011, 18:05
Чирчиқ академик лицей талабаси Мусаев А.

Юртимизда ёшларнинг билим олиши, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган ва албатта ёшларимиз булардан унумли фойдаланмоқда. Шу сабабли ZiyoNET ахборот таълим порталида "Иқтидорли талабалар" форумини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир деган таклифни билдирди.

Қибрай туман касб-хунар коллежи талабаси Абдужабборов У.

Мустақил фикрга эга бўлган шахс эркин шахсдир. Катта ҳаётга қадам қуймоқчи бўлган ёшлар бирон йўлни танлашдан олдин кўп иккиланадилар. Ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш унинг келажагига катта ёрдам бўлиши мумкин. Ўқишга кирмоқчи бўлган мактаб ўқувчилари учун ҳозирда қайси ўқишга кириш муаммо бўлмоқда. Шу муаммони ҳал қилиш учун ZiyoNET ахборот таълим порталида ўқув муассасалари ҳақида маълумотлар берилишини таклиф қилди.

Чирчиқ Ахборот технологиялар ва хизмат кўрсатиш коллежи талабаси Алиев Ш.

ZiyoNET ахборот таълим порталидан баъзан хужжатни юклаб олишда қийинчиликлар келиб чиқмоқда, юклаб олинган хужжатларда етарлича маълумот йўқлиги, яъни тўла ёзилмаганлиги кўзга ташланмоқда. Бу борадаги муаммоларни ечимини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Nigora Umarova
08.02.2011, 18:16
Чирчиқ академик лицей талабаси Мусаев А.

Юртимизда ёшларнинг билим олиши, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган ва албатта ёшларимиз булардан унумли фойдаланмоқда. Шу сабабли ZiyoNET ахборот таълим порталида "Иқтидорли талабалар" форумини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир деган таклифни билдирди.
Иқтидорли талабалар форумда қандай фаолият олиб боришни режалаштиришибди? Келажакда форумда фаолиятларини қай усулда намоён этмоқчи эканлар?

Қибрай туман касб-хунар коллежи талабаси Абдужабборов У.

Мустақил фикрга эга бўлган шахс эркин шахсдир. Катта ҳаётга қадам қуймоқчи бўлган ёшлар бирон йўлни танлашдан олдин кўп иккиланадилар. Ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиш унинг келажагига катта ёрдам бўлиши мумкин. Ўқишга кирмоқчи бўлган мактаб ўқувчилари учун ҳозирда қайси ўқишга кириш муаммо бўлмоқда. Шу муаммони ҳал қилиш учун ZiyoNET ахборот таълим порталида ўқув муассасалари ҳақида маълумотлар берилишини таклиф қилди.

Ўқув муассалари ҳақида порталнинг Муассасалар (http://www.ziyonet.uz/uzc/education/institution/) бўлимида доимий равишда маълумотлар бериб борилади.

Maestro
15.02.2012, 22:51
Муаммоларни овозга чикариб, биргаликда хал этиш йулларини излаб курсак деган умиддаман.

Барчага салом!
Зиёнетга алоқадор икки саволим бор эди, қаерда қолдиришни аниқ билмай, шу мавзуни лозим топдим. Хато бўлса, узр...

1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан. Шу бўлимни зиёнет, эдунет, эду.уз, коннект.уз, марказ.уз сайтларидан излаб топа олмадим. Агар шундай бўлса, шу бўлимга ҳавола бериб юборишнинг иложиси борми?

2. Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-). "Ҳаражатларни қоплаш учун"... Интернетга бўлса керак-да... Ачинмайман, шунчаки айтиб қўйяпманда...

PS: Қаранг-ки, аълочи қизим Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан. Албатта, бу учун уни зинҳор айбламайман. Ҳозир иккимиз уйдан уланиб, Зиёнет ва Юфорумни кўздан кечириб чиқдик. Шундай фойдали ресурслар борлигига ҳайрон... Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан. Зиёнетдан фойдаланишга рухсат бердим, Юфорумга эса таъқиқ қўйганман.

Shuhrat Ismailov
15.02.2012, 23:04
1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан. Шу бўлимни зиёнет, эдунет, эду.уз, коннект.уз, марказ.уз сайтларидан излаб топа олмадим. Агар шундай бўлса, шу бўлимга ҳавола бериб юборишнинг иложиси борми?
Хавола:
http://mb.uzedu.uz/
Жами 560457 нафар ўқувчилар ҳақида маълумот киритилиши режалаштирилган.
Фақат тегишли кабинетларга доступингиз йўқ.

Киритилаётган маълумотлар:
1.Huhud
2.Tuman
3.Maktab
4.Sinf (masalan: kirril alifbosidagi sinf 9Г ni 9G tanlanadi!)
5.Familiyasi
6.Ismi
7.Sharifi (Otchestva)
8.Tug'ulganlik guvohnomasi seriya raqami(Masalan:WS1234214)
9.Tug'ilgan yili (yil-oy-kun)
10.Kiritilayotgan vaqt(yil-oy-kun soat:daqiqa:soniya)
11.Jinsi(O'g'il/Qiz)
12.O'qitish tili
13.Millati
14.Yashash manzili

Бундан кейин йил оҳирларида
Maktab o`quvchilari hujjatini AL yoki KHKga topshirilishi to`g`risida ma`lumot
O`quvchi shahodatnomasi ma`lumotlari
киритилади.

Behzod Sulaymonov
16.02.2012, 09:36
Барчага салом!
Зиёнетга алоқадор икки саволим бор эди, қаерда қолдиришни аниқ билмай, шу мавзуни лозим топдим. Хато бўлса, узр...

1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан. Шу бўлимни зиёнет, эдунет, эду.уз, коннект.уз, марказ.уз сайтларидан излаб топа олмадим. Агар шундай бўлса, шу бўлимга ҳавола бериб юборишнинг иложиси борми?

2. Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-). "Ҳаражатларни қоплаш учун"... Интернетга бўлса керак-да... Ачинмайман, шунчаки айтиб қўйяпманда...

PS: Қаранг-ки, аълочи қизим Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан. Албатта, бу учун уни зинҳор айбламайман. Ҳозир иккимиз уйдан уланиб, Зиёнет ва Юфорумни кўздан кечириб чиқдик. Шундай фойдали ресурслар борлигига ҳайрон... Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан. Зиёнетдан фойдаланишга рухсат бердим, Юфорумга эса таъқиқ қўйганман.

Salom!
Yuqorida bergan savollaringizning ZiyoNET ga umuman aloqasi yo'q. Bu ish bilan XTV Axborot xizmati shug'ullanadi.
(8 371)239-42-14, 14-01, 40-83, 40-81 raqamlariga qo'ng'iroq qilib aniqlashingiz mumkin.

Shukhrat Kayumov
16.02.2012, 11:32
Yuqorida bergan savollaringizning ZiyoNET ga umuman aloqasi yo'q. Bu ish bilan XTV Axborot xizmati shug'ullanadi.

Шу гапизга кушилмадим, узр. Нимага Зиёнетга алокаси йук? Хурматли Маэстрони хабарларини чукуррок тахлил килиб куринг, илтимос:
1) Барча таълим муассасалари факат Зиёнет оркали уланган.
2) uzedu.uz сайтида шу каби маълумотлар мавжудлигини Зиёнет.уз сайтида курсатилиши шарт, имхо.
3) Болалардан пул йигишаётган экан Инетрнетга уланиш учун - шу билан бирга давлатимиз ушбу Интернети учун тулик пул утказмокда - Зиёнетни иши булмасдан кимни иши?
4) Аълочи укувчи Зиёнет хакида хабари йук, мактабда бу хакида умуман гапиришмаяпти - бу хам Сизларни ишларингиз эмасми? Ахири Зиёнет буйича карор кабул килинганига 7 йил булиб колибди.
5) Умуман олганда куп муаммомиз "бу масала бизники эмас, уларники" деб узидан сохид килишдан, имхо. Сиз шу сохада озгина булса хам маъсулсиз, "АКТ булимига телефон килинг" демасдан узингиз тугридан тугри ёки рахбариятиз оркали чикишингиз керак эди. Афсуски хозирча идора ходими телефон килиб муаммони кутарса, ота-оналар (ёки бошка фукаролар) телефон килганидан кура муаммо тезрок ечимини топади (бу ХТВ нинг АКТ булими буйича эмас, балки умумий холат, ХТВ АКТ булимидагиларга ишонаман бу тегишли эмас).

Юкоридагиларни барчаси шахсий фикрим,
ХТВ ва Зиёнет расмий бошликларидан фойдаланувчи "Маэстро" томонидан кутарилган муаммо буйича фикрларини кутиб коламиз!

Kadambay Saytov
16.02.2012, 12:26
Муаммоларни овозга чикариб, биргаликда хал этиш йулларини излаб курсак деган умиддаман.

Барчага салом!
Зиёнетга алоқадор икки саволим бор эди, қаерда қолдиришни аниқ билмай, шу мавзуни лозим топдим. Хато бўлса, узр...

1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан. Шу бўлимни зиёнет, эдунет, эду.уз, коннект.уз, марказ.уз сайтларидан излаб топа олмадим. Агар шундай бўлса, шу бўлимга ҳавола бериб юборишнинг иложиси борми?

2. Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-). "Ҳаражатларни қоплаш учун"... Интернетга бўлса керак-да... Ачинмайман, шунчаки айтиб қўйяпманда...

PS: Қаранг-ки, аълочи қизим Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан. Албатта, бу учун уни зинҳор айбламайман. Ҳозир иккимиз уйдан уланиб, Зиёнет ва Юфорумни кўздан кечириб чиқдик. Шундай фойдали ресурслар борлигига ҳайрон... Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан. Зиёнетдан фойдаланишга рухсат бердим, Юфорумга эса таъқиқ қўйганман.

Ассалому алайкум!

Жуда долзарб муаммони кўтаргансиз.

Ўтган ўқув йилидан бошлаб, республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи(касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлар)га ўтказиш ва қамраб олиш жараёнини автоматлаштириш, аниқ ҳисобини олиб бориш ва қоғозбозликни имкон қадар камайтириш мақсадида «Мактаб битирувчиси» тизими ишга туширилган.

Мазкур тизимни ишга туширишда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази (ташхис маркази) ва Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (мультимедиа маркази) мутахассислари жалб этилди ва улар тизимнинг мониторинги олиб бориб, фаолиятини таъминламоқда.

Юқорида Shuhrat Ismailov кўрсатиб ўтганидек, битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар http://mb.uzedu.uz/ сайти орқали мактаб маъмурияти томонидан киритилади. Ундан фойдаланиш юзасидан худудий халқ таълими бошқарув органлари мутахассисларига тегишли йўриқнома ва қўлланмалар берилган. Тизимга фақат мактаб маъмурияти, туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш бўлимлари, халқ таълими бошқармаларига берилган логин ва пароль асосида киришлари мумкин. Бошқа фуқаролар ва ота-оналарга ушбу маълумотлар базасига кириш чекланган (маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун).

Республикадаги мактабларнинг аксарияти (96% кўпроғи) Ziyonet тармоғига уланган, уланиш ва хар ойлик абонент тўлови ҳаражатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Шунинг учун мактаб маъмурияти Интернет хизматлари учун ота-оналардан пул йиғиши нотўғридир.

Бизга қайси туманлиги айтсангиз (мактабни ўзимиз аниқлаймиз) бундай тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам берган бўлардингиз (шахсий хабар орқали - через ЛС).

JUS
16.02.2012, 14:20
1. Қизимнинг мактабида айтишларича, бу йилги мактаб битирувчиларининг аттестат номерлари Зиёнетнинг қайсидир бўлимидаги маълумотлар базасига киритилар экан.

PS: Қаранг-ки, аълочи қизим Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан.

"ZiyoNET" да борлигини билишаркану, "ZiyoNET" ни ўзини билишмас эканми? Қизиқ гап бўлдику. ;)

2. Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-). "Ҳаражатларни қоплаш учун"... Интернетга бўлса керак-да... Ачинмайман, шунчаки айтиб қўйяпманда...

3) Болалардан пул йигишаётган экан Инетрнетга уланиш учун - шу билан бирга давлатимиз ушбу Интернети учун тулик пул утказмокда - Зиёнетни иши булмасдан кимни иши?

Мана 6 йилдирки, ҳар бир ўтказилган семинар-тренингларда “ZiyoNET” тармоғига уланиш бепул, фойдаланиш бепул, маблағ тўловлари Давлат бюджетидан амалга оширилади деб қайта-қайта таъкидлаб келинади. Менимча пул йиғаётган кимса, “Ҳаражатларни қоплаш учун” эмас, хизмат хаққи учун олаётган бўлса керак... Бунга ҳам албатта аниқлик киритамиз.

2) uzedu.uz сайтида шу каби маълумотлар мавжудлигини Зиёнет.уз сайтида курсатилиши шарт, имхо.

Ушбу собиқ bitiruvchi.uz ҳозирги mb.uzedu.uz сайти тўлалигича ишга тушгандан сўнг унга “ZiyoNET” портали орқали ҳавола берилиши аввалдан кўзда тутилган. Яъни, порталнинг таълим виджети бор, ўша жойга разм солсангиз, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар таълими ва олий таълим муассасаларига тегишли энг қизиқарли хабарлар бериб борилади. Мазкур виджет орқали ушбу лойиҳага ҳавола бериш режага киритилган албатта.

5) Умуман олганда куп муаммомиз "бу масала бизники эмас, уларники" деб узидан сохид килишдан, имхо

Шуҳрат ака, ушбу тушунмовчилик учун узр сўрайман. Ҳамкасбим ҳақиқатдан ҳам ушбу лойиҳа устида “ZiyoNET” чилар ишламаётганига урғу бермоқчи бўлди холос.

Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан.

Аълочи укувчи Зиёнет хакида хабари йук, мактабда бу хакида умуман гапиришмаяпти - бу хам Сизларни ишларингиз эмасми?

Жойларда умумий ўрта таълим мактабларини ўрганиб чиққанимизда, биринчи ““ZiyoNET” тармоғига уланганми?” деган саволни қўярдим. Улар, ҳа албатта уланган, ишлаяпти дейишади. “ZiyoNET” дан фойдаланяпсизларми деган саволга эса ҳа, ҳар куни фойдаланамиз дейишади... Бирор нимани кўрсатиб беришини сўрасам, улар албатта www.uzedu.uz (http://www.uzedu.uz/) сайтига мурожаат қилишади ва бир икки нарсаларни кўрсатиб беришади. Умумий ўрта таълим мактабларининг аксарият ўқитувчилари “ZiyoNET” деганда фақат уларнинг компьютери “ZiyoNET” орқали Интернет тармоғига уланганлигини тушунишади.

Шунинг учун ушбу 2012 йилда Республиканинг барча умумий ўрта таълим мактабари учун йил давомида 2 марта ““ZiyoNET” кунлари” мавзусида амалий семинар-тренинглар ташкил қилиш режалаштирилган. Ушбу семинарда “ZiyoNET” тармоғи ва унинг имкониятлари қолаверса, мазкур муаммолар каби камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари ўтказилади.

Maestro
16.02.2012, 14:21
Аввало, хабаримга бефарқ бўлмаган мутасаддиларга ташаккур. Мен "игнор" қилишса керак деб ўйловдим.

Хабаримдан мақсад асло мактаб маъмуриятини, туман ёки шахар ХТБни, Зиёнет тармоғи учун мутасадди ташкилотларни қоралаш эмас. Шунчаки, "мана шундай муаммолар ҳам бор" демоқчиман.

Мактабга оталар мажлисига борганимда маърифат хонасидаги битта компьютерни кўрсатишиб, "мана, зиёнетга ҳам уланганмиз" дейишган эди. Замонавий компьютер синфи эса энди келибди. Балки энди изга тушиб кетар...

Фақат тегишли кабинетларга доступингиз йўқ.
Бошқа фуқаролар ва ота-оналарга ушбу маълумотлар базасига кириш чекланган (маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун).

Минг афсуски, қаттиқ адашасиз. Менда логин билан пароль бор (агар иккиси ҳам фақат сонлардан ташкил топган бўлса, демак айнан ўзи). Шунга ҳайрон бўлгандим-да... Лекин кириб кўрганим йўқ. Балки адашаётгандирман...

Лекин мен ҳақ бўлсам, маслаҳатим: зудлик билан барча логин ва паролларни алмаштириш керак. Янги логин ва пароллар хавфсизлиги таъминлаш мақсадида, уларни маҳсус инструкция билан маҳсус печатланган конвертларда туман ХТБлари орқали мактаб директорларига "под роспись" шахсан тарқатилишини таъминлаш зарур. Инструкцияда эса "мазкур логин ва пароллар мактаб сейфида кўз қорачиғидай асралиши керак" деб катта харфлар билан ёзилган бўлиши ва унга кимларнинг доступи борлиги конкрет кўрсатилган бўлиши шарт.

Тўғри тушунинг, мактаб маъмурияти бунинг аҳамиятини унчалик тушунмаган бўлиши мумкин, атайдан қилишмаган. Ахир улар ўрганиб қолишган-ку мактабда компьютер йўқлиги боис ҳамма нарсани (реферат, жадваллар ва х.к.) ўқувчиларга интернет кафедан ёздириб келишни буюришга. Буни ҳам шунақа нарса деб ўйлашгандирда...
Шунчаки масала моҳиятини уларга аниқ сингдириш керак. Мен қайси мактабдалигини айтганим билан, "бошқа мактабларда бундай ҳол рўй бермаган/бермаяпти/бермайди" деб ким кафил бўла олади?

Айтмоқчи, ўтган йили республикада бир неча ҳудудлар бирлаштирилди... Билишимча, у ерларда мактаб номерлари ҳам ўзгартирилди. Бу ўзгартиришлар Зиёнетнинг "муассасалар" бўлимида акс эттирилмаганми?

JUS
16.02.2012, 14:45
Айтмоқчи, ўтган йили республикада бир неча ҳудудлар бирлаштирилди... Билишимча, у ерларда мактаб номерлари ҳам ўзгартирилди. Бу ўзгартиришлар Зиёнетнинг "муассасалар" бўлимида акс эттирилмаганми?

Вазирликнинг 2011-2012 ўқув йили асосий кўрсатгичлари 2012 йил бошида тасдиқланганлиги боис, ҳали порталда ўзгартириш киритилмаган. Яқин фурсатда албатта ўзгартирилади.

Maestro
16.02.2012, 15:06
Жасурбек, хабарни деярли бир вақтда жойлаштирганимиз боис сизнинг постингизни кўрмай қолибман:

"ZiyoNET" да борлигини билишаркану, "ZiyoNET" ни ўзини билишмас эканми? Қизиқ гап бўлдику.

Муаллимлар "Аттестатингни Зиёнетга жойлаштиришга 1000 сўмдан пул" дейишганидан кейин ўқувчилар "бу Зиёнет дегани яна нима экан" деб ёппасига қизиқиб кетишган. Ахир уйда нима учун пул олаётганликларини тушунтириб бериш керак бўлади...

"Қизиқ гап", дейсизми? Сизгами? Ё менгами? Менга "қизиқ" эмас, балки ачинарли...

Майли, фарзандларингиз катта бўлиб, мактабга чиқишгандан сўнг яна гаплашамиз. Хозирча эса "танаси бошқа - дард билмас" бўлаяпти...

JUS
16.02.2012, 15:22
"Қизиқ гап", дейсизми? Сизгами? Ё менгами? Менга "қизиқ" эмас, балки ачинарли...

Маэстро ака, мен шу гапни ёзганимдан сўнги смайликка наҳот тушунмадингиз?! Мен ўша ўргатган, пул сўраган қаллоб тўғрисида қизиқ дедим. Ўзи билмаган нарсани ўқувчига юклагани ва тушунтиришга ҳаракат қилгани учун. Мен буни албатта аниқлайман ва чорасини топаман.

Maestro
16.02.2012, 16:44
Маэстро ака, мен шу гапни ёзганимдан сўнги смайликка наҳот тушунмадингиз?!
Ҳа айёр...;-)
Мен билан ади-бади айтишманг, биласиз-ку барибир барака топмайсиз...
Ростдан ҳам фурсат топиб, бир "тузламасам" бўлмайди шекилли, дўппидек ош устида ;-)

dark
16.02.2012, 17:34
[ Зиёнет ҳақида умуман тушунчага эга эмас экан. Албатта, бу учун уни зинҳор айбламайман. Ҳозир иккимиз уйдан уланиб, Зиёнет ва Юфорумни кўздан кечириб чиқдик. Шундай фойдали ресурслар борлигига ҳайрон... Айтишича, мактабда умуман бу ҳақда айтишмаган экан.

Ҳақиқатдан ҳам жуда долзарб мавзуни кўтарибсиз. Ҳаммамизнинг ҳам ўғил-қизимиз ёки жиянлар умумтаълим мактабларида таълим олишади. "Зиёнет" аслида билимга интилувчилар учун ҳар ёқлама катта имконият.

Ҳам вақтдан ютади ҳам маблағдан. Китоб излаб сарсон бўлмайди. Мактабларнинг Зиёнет тармоғига уланиши бу ўқитувчи ва ўқувчилар учун беминнат, холис ёрдам бўлди. Бундан на фақат ўқитувчилар ота-оналар ҳам хурсанд бўлишлари керак. Китоб деб, бошқа деб бошини қотирмиди.

Ундан хоҳланг Кутубхона бўлимидан, хоҳланг "Фикр" уздан истаган мавзуингиздан маълумот топа оласиз.
Фақат бир нарса нима учун айрим жойларда шундай қулай имкониятни бой беришади? нимага ундан унумли фойдаланишмаяпти. Манимча бутта Зиёнетчиларни жудаяам айблаб бўмиди. Кузатишимча улар жуда кўплаб тадбирларда, конференция ва семинардларда юришади. Шуни ўзи катта агитация Зиёнет учун. Ўша борганда гапиришса кере зиёнет нима, форум нима, фикр нима. Нима билан шуғулланишипти.
Фикрга кирсангиз деярли ҳар куни, ҳар икки уч кунда тадбирларда юришади.
Шунча маълумотлар базаси қаердан келяпти унда зиёнетчилар ишламаса?
Масаланинг бошқа томониям бор ўртоқлар. Тайёр ош, тасаввур қилинг. уни сузиб ейишга ҳам ярамидими ўқитувчилар? Зиёнетга улаб қўйган бўлса, манбаларга тўлдириб ташлаган бўлса..айбни бошқа томондан излаш кере манимча.

Shukhrat Kayumov
16.02.2012, 19:45
Фақат бир нарса нима учун айрим жойларда шундай қулай имкониятни бой беришади? нимага ундан унумли фойдаланишмаяпти.
Dark-ака, менимча буни - нимага хеч кайси мактаб (таълим муассасаси) фойдаланмаяпти (жуда хам хеч бири эмаску аммо умумий сондан келиб чиксак 1% хам булмаса керак) деб савол куйишимиз керак ва жавобини излашими керак имхо.
Албатта Зиёнет булимларни иши жуда хам яхши ва намунали, аммо натижа менимча хозирча коникарсиз. Адашаётган булсам жуда хурсанд булардим.
Кутарган саволларимга жавоб менга коронги (dark) булгани учун ёздим ушбуни.

Shahodat
16.02.2012, 23:48
Аттестатингни Зиёнетга жойлаштиришга 1000 сўмдан пул Maktabingizda kompyuterlar bormi o'zi? Ziyonet portaliga ulangan-mi? Ha bo'lsa, unda mening fikrim : faqat bitta (asosan informatika fani) o'qituvchi undan foydalanishni bilsa kerak. U boshqa o'qituvchilarday darsdan so'ng ma'lumotlarni bazasiga kiritish uchun vaqtini ajratgisi kelmasligi mumkin. Shunga ko'ra pul so'ralgandir. Agar Ziyonetga ulanmagan bo'lsa, yoki joylashtirishni biladiganlar yo'q bo'lsa, bu ishlar "internet kafe"larida qilinayotgandir. Unda yana pul so'rashadi.

Maestro
07.04.2012, 03:21
Аттестат номерини маълумотлар базасига киритиш учун ҳар бир ўқувчидан 1000 сўмдан йиғишармиш;-).

Фарзандларим мактабига компьютер синфи келтирилган эди. Бугун мактабдан кимдир Туман ХТБдаги мажлисга бориб, "ҳар бир синф биттадан модем топиши керак" деган гапни топиб келибди. Қизим "ҳар бир синфдан биттадан флешками ё модемми?" деб сўраса, "модем!" деган жавобни олибди. Энди "Ўғри бўл, ғар бўл - инсоф билан бўл!" деган гап бор ахир! Нима бало, бу ёқдагиларни ғалча ҳисоблашадими? Ҳаммасини давлат хисобидан тегишли фирмалар етказиб бериши кераклигинини, битта мактабга битта яхши модем етарли эканлигини биз ҳам билсак керак.
Ҳозирча қизимга "дадамнинг жахлларини чиқармас экансизлар" деб муаллимларига айтиб қўйишни топширдим.