PDA

Просмотр полной версии : "Saviya"

AbdulAziz
06.10.2010, 12:21
Машинада кетаётиб, радио тинглаб кетишга тўғри келди. Қайсидир каналдан “интеллектуал ўйин” бўлаётган экан. Бошловчи:
― Ҳурматли тингловчилар, интеллектуал ўйинимизда берилган саволларга жавоб берган тингловчи яқинларига салом ва табрикларини йўллаш имконига эга бўлади. Шошилинг. Телефон рақамларимиз 8181.
Тезда қўнғироқ бўлди. Танишувдан сўнг бошловчи саволини берди:
― Норвегиянинг пойтахти қаер?
― Вариантлар борми?
― Вариантлар йўқ. Ёрдам: 4 ҳарфдан иборат.
― Эрон (!).
― Ахир Эрон алоҳида республика-ку, кейинги иштирокчининг қўнғироғини қабул қиламиз.
2-иштирокчига ҳам шу савол берилди. Унинг жавоби:
― Шотландия (!).
Хуноб бўлган бошловчи 3-иштирокчини улаб, унга ҳам саволнинг жавоби 4 ҳарфдан иборатлигини тушунтирди. Коллеж ўқувчиси бўлган иштирокчининг жавоби ҳаммасидан ўтиб тушди:
― Рим (!).

AbdulAziz
06.10.2010, 12:23
* * *

Маҳаллий телеканаллардан бирида интеллектуал ўйин бўляпти. Бошловчи «Ҳумоюннома» асарининг муаллифи ким?» деб савол берди. Тўғри жавоблар бўлавермади. Шунда бошловчи “ёрдам”ларни бера бошлади:
― Ҳумоюн буюк ватандошимиз, ғазал мулкининг султони (!), бир қанча ғазал, ҳикоялар (!) муаллифи Бобурмирзонинг ўғли бўлади.
Афтидан, ғазал мулкининг султони Бобур эмас, Алишер Навоий эканлигини, ўзбек адабиётига ҳикоя жанри, 20-асрнинг бошларидагина кириб келганини англамаган бошловчи “Ҳумоюннома” муаллифи Гулбаданбегим ҳақида ҳам маълумотга эга эмас экан. Шунинг учун ҳам боғдан-тоғдан келаётган экан…

OmoN
06.10.2010, 13:06
Таксида радио эшитиб кетаётсак қайсидир каналда интеллектуал ўйин бўлаётган экан. Бошловчи савол беряпти: У нарса XVI асарда ҳар бир туркнинг хонадонида бўлиши шарт бўлган. Агар ўша нарса бўлмаса унинг хотини ташлаб кетишга ҳақли бўлган. У нарса нима? Битта қиз телефон қилди. 3-курс талабаси экан. Жавобни қаранг: МИКРОВОЛНОВКА!!! XVI асрда-я?

Abdulla Karimov
06.10.2010, 13:07
Radio o'yinlar hali ham dolzarbmi? Tinglovchilar savollarga javoblarni Google qilib, radiostansiyalarni xonavayron qilishi mumkin.

Nigora Umarova
06.10.2010, 13:38
Таксида радио эшитиб кетаётсак қайсидир каналда интеллектуал ўйин бўлаётган экан. Бошловчи савол беряпти: У нарса XVI асарда ҳар бир туркнинг хонадонида бўлиши шарт бўлган. Агар ўша нарса бўлмаса унинг хотини ташлаб кетишга ҳақли бўлган. У нарса нима? Битта қиз телефон қилди. 3-курс талабаси экан. Жавобни қаранг: МИКРОВОЛНОВКА!!! XVI асрда-я?

Фарҳод Ширинини оинаи жаҳон - телевизор орқали кўриб яхши кўриб қолганида, XVI асрда микроволновканинг ишлатилиши табиий бир ҳол. ;)

Nargiza Saidova
06.10.2010, 13:56
Фарҳод Ширинини оинаи жаҳонғ телевизор орқали кўриб яхши кўриб қолганида
энди англадим, Ширин супермодель булган, Фарход эса Фэшн ТВни томоша килган булса керак :)

Nigora Umarova
06.10.2010, 14:02
энди англадим, Ширин супермодель булган, Фарход эса Фэшн ТВни томоша килган булса керак :)

Ширин Арманистон пойтахти мэрининг жияни бўлган, фотокўргазмада қатнашаётганида Фэшн ТВга уни тасодифан съёмкага олишган, Фарҳод Хитой(China) президентининг ўғли уни ТВда кўриб яхши кўриб қолган. Адасига жанжал қилган:"Ада, ВИЗА тўғрилаб бермасангиз бўлмайди"-деб...

Nigora Umarova
06.10.2010, 14:11
Адаси самолёт(учар гилам)да учишига рухсат бермаган, "Ўғлим, якка-ю ягонасан. Ҳозир ўзинг биласан террористлар кўп. Ундан кўра Арманистонга денгиз йўли орқали бора қолгин"-деган.
Фарҳод ёшлигидан снайперликни, хаккерликни, архитекторликни мукаммал эгаллаган бўлган. У ҳатто Хитой Фанлар академиясига ҳам аъзо эди.

Хусусий радиоканалларда "савия" шу даражада кетса, "адабиёт ўқитувчилари "Фарҳод ва Ширин" достонини шу тарзда тушунтиришгамажбур бўлиб қоламиз ;)

OmoN
06.10.2010, 14:15
Фарҳод Хитой(China) президентининг ўғли уни ТВда кўриб яхши кўриб қолган.Менимча Фарҳод хитойлик эмас. Акс ҳолда китайский отбойный молоток билан тоғни тешолмасди.

Nargiza Saidova
06.10.2010, 14:18
Менимча Фарҳод хитойлик эмас. Акс ҳолда китайский отбойный молоток билан тоғни тешолмасди.
денгиз оркали хам Арманистонга Хитойдан бориш амри махол... Шу дейман 14 асрда хам савия уртача булган :)

Fayzbek
06.10.2010, 14:20
энди англадим, Ширин супермодель булган, Фарход эса Фэшн ТВни томоша килган булса керак :)

Ширин Арманистон пойтахти мэрининг жияни бўлган, фотокўргазмада қатнашаётганида Фэшн ТВга уни тасодифан съёмкага олишган, Фарҳод Хитой(China) президентининг ўғли уни ТВда кўриб яхши кўриб қолган. Адасига жанжал қилган:"Ада, ВИЗА тўғрилаб бермасангиз бўлмайди"-деб...
Farxod o'zi Ar-xi-tek-tor bo'lgan va Lux TV da ko'rib qolgan. U paytlari Xitoyda hali Fashion TV translyatsa qilinmas edi.
:biggrin:

Nigora Umarova
06.10.2010, 14:22
Менимча Фарҳод хитойлик эмас. Акс ҳолда китайский отбойный молоток билан тоғни тешолмасди.

Билмас экансиз, хитойликлар у пайтда молотокни четдан сотиб олишган, ўзлигининг молотогини четга сотишган.

Nargiza Saidova
06.10.2010, 14:31
Билмас экансиз, хитойликлар у пайтда молотокни четдан сотиб олишган, ўзлигининг молотогини четга сотишган.
хозир хам худди шундай :)

Nigora Umarova
06.10.2010, 14:32
денгиз оркали хам Арманистонга Хитойдан бориш амри махол... Шу дейман 14 асрда хам савия уртача булган :)

Жуда ҳам юқори бўлган-де. :)
Ҳоқон ўғлим Хитойдан ташқарига чиқа олмади, дунёни фақат назарий билим билан эгаллади деб, Хитойдан Қизил денгизга ўтиб, Қизил денгиздан Сувайш канали орқали Ўрта ер денгизига ўтган. Ундан кейин Дарданель, Босфор бўғозларидан ўтиб Қора денгизга ўтади. Грузия(Гуржистон) орқали Арманистонга етиб борди. Бечора Фарҳодга йўлда яъжуж-маъжужлар ҳужум қилди. Террористлар ҳужумидан савдогарларни-тадбиркорларни ҳимоя қилиб дўсти Шопур билан танишади.

Fayzbek
06.10.2010, 15:07
Жуда ҳам юқори бўлган-де. :)...

...Террористлар ҳужумидан савдогарларни-тадбиркорларни ҳимоя қилиб дўсти Шопур билан танишади.
Шу дейман биргаликда битта асар ёзсак буларкан. Нима дедингиз?

Nigora Umarova
06.10.2010, 15:13
Шу дейман биргаликда битта асар ёзсак буларкан. Нима дедингиз?

Форумдошлар биланми?

Таниқли ёзувчилар бирга "Ҳашар йўли" билан асар ёзишганлигида асар ўзини оқламаган. :)

Форум шоирлари эй гулшани боғ,
Кими булбулдурур сўзда, кими тоғ
(Сайфи Саройига ўхшатма :)
Урғуни биринчи бўғинга қўйиб ўқилсин)

Nargiza Saidova
06.10.2010, 15:23
Ҳоқон ўғлим Хитойдан ташқарига чиқа олмади, дунёни фақат назарий билим билан эгаллади деб, Хитойдан Қизил денгизга ўтиб, Қизил денгиздан Сувайш канали орқали Ўрта ер денгизига ўтган. Ундан кейин Дарданель, Босфор бўғозларидан ўтиб Қора денгизга ўтади. Грузия(Гуржистон) орқали Арманистонга етиб борди.
...жуда вактида етиб борди! Ширин как раз неваралик булиб бешик туй бераётган экан...

Nigora Umarova
06.10.2010, 15:32
...жуда вактида етиб борди! Ширин как раз неваралик булиб бешик туй бераётган экан...

У бошқа Фарҳод бўлган ва бошқа Ширинникига борган.
Бизнинг қаҳрамонимиз Фарҳод пайтида етиб борган. "Фарҳод ва Ширин" достонидаги икки қаҳрамон ҳам ўзини ўзи суицид қилади. Бу эса бугунги кун ахлоқ нормаларига тўғри келмайди. ;)

OmoN
06.10.2010, 15:41
Агар шу ёзганларимизни Навоий ҳазратлари ўқиганида гўрида сальто қиларди...

Nigora Umarova
06.10.2010, 16:00
Агар шу ёзганларимизни Навоий ҳазратлари ўқиганида гўрида сальто қиларди...

Ko'zim qursin seni ko'rguncha mundoq,
Kesilsin til seni so'rguncha mundoq",- debmi...

Bo'lishi tabiiy.
Biroq har kuni radio tinglayotganda qulog'miz "kar", televizordagi titrlardagi xatolarni ko'rayotganda ko'zlarimiz "ko'r" bo'lmoqda-ku?!..:cray:

Masud Mahsudov
06.10.2010, 17:04
ikki-uch yil avval men ham radioda bir boshlovchining qo'pol xatosini eshitgandim... L. N. Tolstoyning bir asari haqida berilgan savolga hech kim javob berolmagandan so'ng boshlovchi o'zi javobni aytayapti "Ko'plab tinglovchilarimiz topa olishmagan ushbu asarning nomi Tolstoyning "Urush va dunyo" asari edi..."
Eshitib hayron qolibman... Nazarimda, savolni ruschadan o'girgan ko'rinadi...

Pfefferminze
06.10.2010, 20:08
Dars berib yurgan paytlarimda, talabarimga pilot kim deb savol bergan edim. Jimjitlik hukm surgan edi, ancha davom etgan edi bu jimjitlik. Ikkinchi savolim Venetsiya qayerda joylashganligi haqida edi. Yana jimjitlik hukm surgan edi.
Balki, aybni talabadan emas, aynan, domlalar, ustozlar,o'qituvchi insonlardan izlash kerakdir, chunki talab qanchalik sust bo'lsa, taklif ham shunga yarasha bo'ladi.
Men talabani ayblamayman hech qachon, aybni ustoz sifatida o'zimdan oxtarganman o'sha paytlar. Bilmasa ham nega bilmasligi haqida so'ramas edim, negadir talabalarni ayar edim, ularni hali yosh, ammo bilishga intilish kerakligini tez-tez takrorlar edim.
Bilmaslik ayb emas, bilmasligini bilib turib o'rganmaslik ayb deb hisoblayman...
Talabalar ichida yurishni yaxshi ko'rar edim, shunda ko'p talabalar aynan domlalar darsni yaxshi o'tmasliklari haqida koyib, xafa bo'lib gapirardilar. Ularning gaplarida jon bor.
Shu uchun ustoz degan insonlarni moliyaviy jihatdan yaxshi qo'llab-quvvatlab, ularning o'z ustlarida ko'proq ishlashlari uchun sharoitni yaxshilab berish kerak, menimcha.

kanishka
06.10.2010, 21:38
денгиз оркали хам Арманистонга Хитойдан бориш амри махол... Шу дейман 14 асрда хам савия уртача булган

Bu afsona VII asrda vujudga kelgan, Farhod oddiy eronlik toshtarosh bo`lgan, Shirin arman bo`lmay, Suriyada istiqomat qilgan oromiy qabilasidan kelib chiqqan va Eron shoxi Xisravning sevimli rafiqasi bo`lgan. "Farhod va Shirin" esa XV asrda vujudga kelgan, u payti Chin deganda Shinjon, Mochin deganda hoz. Qirg`iziston shimoli tushunilgan. U payti Amudaryo Orolga emas, Kaspiyga quyilganini hisobga olsak, Movarounnahr orqali Kavkazga suv yo`li mavjud bo`lgan.

Fayzbek
06.10.2010, 22:30
Bu afsona VII asrda vujudga kelgan, Farhod oddiy eronlik toshtarosh bo`lgan, Shirin arman bo`lmay, Suriyada istiqomat qilgan oromiy qabilasidan kelib chiqqan va Eron shoxi Xisravning sevimli rafiqasi bo`lgan. "Farhod va Shirin" esa XV asrda vujudga kelgan, u payti Chin deganda Shinjon, Mochin deganda hoz. Qirg`iziston shimoli tushunilgan. U payti Amudaryo Orolga emas, Kaspiyga quyilganini hisobga olsak, Movarounnahr orqali Kavkazga suv yo`li mavjud bo`lgan. Bu ma'lumotlarni nimaga asoslanib beryapsiz? Manba bormi?
Masalan Ho'jayli shahrida Mizdahkan yodgorligi bor shu erda Shomun nabiyni qiziga bir toshtaroshmi, me'mormi hullas g'ayridin yigit oshiq bo'lgan. Yigitga Yozda salqin va qishda iliq bo'ladigan qasr qurish topshirilgan. Bu qurilish yakuniga yetganda bir shummomo qizni yigitga, yigitni qizga o'ldi deb xabar bergan va ular suyitsidga qo'l urushgan. Bu qasr hozir ham bor, Unda ikki qabr ham bor. Biri ayol va ikkinchisi erkak kishi jasadi ekanligi, qazilma ishlar asosida tasdiqlangan. Shomun nabiy esa dinga qavat qilish uchun yuborilgan. Aytishlarisha Iso alayhissalom tarafidan yuborilgan. Yigit esa zardo'shtiylik diniga amal qilgan bo'lishi ham mumkin ekan. Shomun nabiy haqida Islomiy kitoblarda ham ma'lumotlar bor ekanligini eshitganman.
Endi bunga nima deysiz, bu tasodifmi?

JUS
07.10.2010, 00:26
Radio o'yinlar hali ham dolzarbmi? Tinglovchilar savollarga javoblarni Google qilib, radiostansiyalarni xonavayron qilishi mumkin.
Долзарбми дейсизми?
Радиостанция билан боғлангинунгизча ўзингиз хонавайрон бўласиз оға, Гууглингиз у ёғда турсин! ;)
Минути нақд камида 80 цент-а. Боғланолсангизку майлига, ачинмайсиз, боғланоламай қайта-қайта мурожаат қилингчи, 2 минутда 5 $ га тушасиз!

kanishka
07.10.2010, 16:02
Bu ma'lumotlarni nimaga asoslanib beryapsiz? Manba bormi?

Adashmasam, bu shubhalanarli ma`lumotlar emas. Ko`pchilik kitoblarda, xususan, Natan Mallayevning kitobida ham shu variant berilgan.

Xisrav haqidagi rivoyatlarga murojaat qilgan birinchi musulmon shoiri Firdavsiy, unda Farhod tilga olinmaydi. Xamsachilarda esa shunchaki yon obraz hisoblanadi. Navoiygina uni bosh personaj darajasiga ko`taradi. Farhodga oid syujetni o`zi o`ylab topgan bo`lishi yoki siz keltirganga o`xshash rivoyatlardan foydalangan bo`lishi mumkin.

Amudaryoning Kaspiyga quyilishiga kelsak. Uning Orolga burilishi natijasida Arab Muhammadxon poytaxtni Urganchdan Xivaga ko`chirishga majbur bo`lgan. Bu xattoki darsliklarda keltirilgan. Xorazmlik bo`lsangiz, O`zboy o`zanini bilsangiz kerak.

Masalan Ho'jayli shahrida Mizdahkan yodgorligi bor shu erda Shomun nabiyni qiziga bir toshtaroshmi, me'mormi hullas g'ayridin yigit oshiq bo'lgan. Yigitga Yozda salqin va qishda iliq bo'ladigan qasr qurish topshirilgan. Bu qurilish yakuniga yetganda bir shummomo qizni yigitga, yigitni qizga o'ldi deb xabar bergan va ular suyitsidga qo'l urushgan. Bu qasr hozir ham bor, Unda ikki qabr ham bor. Biri ayol va ikkinchisi erkak kishi jasadi ekanligi, qazilma ishlar asosida tasdiqlangan. Shomun nabiy esa dinga qavat qilish uchun yuborilgan. Aytishlarisha Iso alayhissalom tarafidan yuborilgan. Yigit esa zardo'shtiylik diniga amal qilgan bo'lishi ham mumkin ekan. Shomun nabiy haqida Islomiy kitoblarda ham ma'lumotlar bor ekanligini eshitganman.
Endi bunga nima deysiz, bu tasodifmi?

O`xshashlik uncha ko`p emas. Undan ko`ra “Iliada” bilan “Ramayana”, “Oddiseya” va “Alpomish” bir-biriga yaqinroq turadi. Siz keltirgan rivoyatning ayrim detallari tasodif bo`lishi mumkin, Navoiy merosidan o`zlashtirilgan yoki, aksincha, Navoiy o`zlashtirgan bo`lishi ham mumkin. O`rganish kerak.

Fayzbek
08.10.2010, 23:05
Xisrav haqidagi rivoyatlarga murojaat qilgan birinchi musulmon shoiri Firdavsiy, unda Farhod tilga olinmaydi. Xamsachilarda esa shunchaki yon obraz hisoblanadi. Navoiygina uni bosh personaj darajasiga ko`taradi. Farhodga oid syujetni o`zi o`ylab topgan bo`lishi yoki siz keltirganga o`xshash rivoyatlardan foydalangan bo`lishi mumkin.
O`xshashlik uncha ko`p emas. Undan ko`ra “Iliada” bilan “Ramayana”, “Oddiseya” va “Alpomish” bir-biriga yaqinroq turadi. Siz keltirgan rivoyatning ayrim detallari tasodif bo`lishi mumkin, Navoiy merosidan o`zlashtirilgan yoki, aksincha, Navoiy o`zlashtirgan bo`lishi ham mumkin. O`rganish kerak.
Men afsonalar haqida emas aniq o'z ko'zim bilan ko'rgan tog' tepasida qurilgan saroy va ikkita qabr va 2000 yildan oshiq tarix va arxealogik qazilma ishlari natijalari haqida gapiryapman. Hozir menda rasmi yo'q bolsa bu erga joylashtirar edim juda yaxshi holatda saqlangan. Xa o'rganish kerak.

kanishka
09.10.2010, 18:20

Uzr, bilsam bo`ladimi, qaysi yodgorlik ekan u?

Fayzbek
12.10.2010, 14:35
Uzr, bilsam bo`ladimi, qaysi yodgorlik ekan u?
Mizdahkan (site of ancient settlement Mizdahkan) is located near the town Khodjeyli, Karakalpakstan. Consists of: fortress Gyaur-kala (about 20 ha, height 18-20 m), founded in 9th century on the place of ancient settlement of 4 century BC - 8 century AD.

Two citadels are situated on its territory: ancient citadel (inhabited during 9-11 centuries) and later citadel (the end of 11 century - the beginning of 12 century). In the beginning of 13 century the life in the fortress is terminated. Nearby there are the necropolis (60 hectares) and the ruins of the Golden Horde city - Antakiya (2nd half of 13-14 century (80 hectares).

Studied: stratigraphy of the fortress, fortification of Gyaur-Kala, the upper horizon of later Citadel (a large courtyard surrounded by ceremonial, residential and business buildings with murals and carvings on the clay); burial places (the end of 8-14 centuries and 16-17 centuries); architectural monuments in the necropolis: mausoleums of Caliph Erejep (12 c.), Muzlum-khan-sulu (end of 13 c. - the beginning of 14 century), Shamun-Nabi (19 c.).

On the territory of the Golden Horde city there are studied the craft-residential neighborhoods and complexes of household ceramics.
Mausoleum Muzlum-khan-sulu (the end of 13 century - the beginning of 14 century)

An extraordinary on the composition and decorative appearance semi-underground mausoleum Muzlum Khan-sulu (the end of 13 - the beginning of 14 centuries) is situated in the northern part of the necropolis of the ancient Mizdahkan.

The exact time of construction and ownership of the mausoleum is not ascertained. According to local legend, initially it was a palace of the khan's daughter Muzlum-sulu (Beautiful martyr). When the city was occupied by "infidels", their leader fell in love with a girl, who returned his love. The enraged father killed Muzlum-sulu, she was buried in her own palace, which was turned into a mausoleum.

The building is constructed in a specially dug pit, only the upper part of the walls, the dome and the arch of the entrance tower above the ground. Asymmetrical in terms the mausoleum with many rooms comprises a cross-shaped in terms of the main hall, adjacent to it a small hall, several small rooms, a long corridor with a staircase and a small lobby. Corridor and walls of the hall carpeted with pair of bricks, tinted by yellow pigment, arranged in a checkerboard pattern with inlays of carved turquoise tiles, having about thirty variations of elegant ornament. The floor of a big hall is paved with brick parquet with mosaic square in the center, composed of turquoise and white hexagonal triangular tiles.

The hall is covered by octagonal dome, resting on the walls and angled three-tiered stalactites. The latter are made of terracotta tiles with embossed stylized plant images, covered with turquoise glaze. On the edge of the dome there were placed window openings covered with ganch grates - pandjara, in cells of which there were inserted thin glass. The entire inner surface of the dome was faced with large turquoise stones. The small hall was made in the same style, but more artless than others. Small dark rooms, covered with arches "Balkhi", devoid of decoration.

In the niches of the central hall two tombstones are settled, their polychrome incrustation differs from the decoration of the mausoleum. Here on the blue background there is a stamped floral ornament, combining blue, white and black color with gilding. Epitaphs contain philosophical and meditative poems without names and dates. They performed in handwriting "naskh" and covered with white glaze.

Outside, household and residential buildings, where the pilgrims stayed, adjoined to the walls of the mausoleum. It is assumed that the premises of the mausoleum was a place of worship, genetically related to the pre-Islamic beliefs of the population Mizdahkan.

By: Historian and archaeologist Elizabeth Nekrasova.
http://www.uztour.biz/en/guide/mizdakhan.htm

Nigora Umarova
12.10.2010, 14:38
Uzr, bilsam bo`ladimi, qaysi yodgorlik ekan u?
Mizdahkan (site of ancient settlement Mizdahkan) is located near the town Khodjeyli, Karakalpakstan. Consists of: fortress Gyaur-kala (about 20 ha, height 18-20 m), founded in 9th century on the place of ancient settlement of 4 century BC - 8 century AD.

Fayzbek!
Mavzu o'zbek tilida ochilganligi uchun ham keltirgan ma'lumotingizni o'zbek tilida yozishingizni so'rardim.