PDA

Просмотр полной версии : Mahbub ul-qulub


Kavsar
19.09.2010, 19:22
АЛИШЕР НАВОИЙ

Маҳбуб ул-қулуб
(Қалблар севгилиси)

Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти

(1983 йил) (105 саҳифадан иборат)

БИРИНЧИ ҚИСМ

Кишиларнинг аҳволи, феъл-атвори ва
гап сўзларининг аҳамияти ҳақида

Бу қирқ фаслдир

1. ОДИЛ ПОДШОҲЛАР ТЎҒРИСИДА

Адолатли подшоҳ Ҳақ таолонинг халойиққа кўрсатган марҳаматидир; бундай шоҳ мамлакат учун тинчлик ва фаровонлик сабабчисидир...
Одил шоҳ қуёш билан баҳор ёмғиридек қора тупроқдан гуллар очади ва мамлакат халқи бошига олтин билан дурлар сочади. Камбағал ва бечора одамлар унинг яхши, мулойим муомаласидан роҳатда; золим амалдор ва миршаблар унинг сиёсати тиғидан қўрқувда. Адолатли шоҳ шундай қўриқчики, унинг сояйи давлатида қўй-қузилар бўри хавфидан омон; ёмонларга шафқатсизлигидан йўлдаги мусофирлар йўл тўсарлар ваҳимасидан эсон. Марҳаматидан мактабларда болалар шовқин-сурони... Ҳайбатидан йўлларда қароқчилар йўқ ва халқ қўли ўз моли билан тўлиқ. Забтидан амалдорлар қалами синиқ ва золимлар байроғи йиқиқ. Ғамхўрлиги ва фаолиятидан масжидлар жамоат билан тўла мадрасалар илм устида баҳслашувчилар билан ғала-ғула. Қасоскор тиғидан ўғри қўли эл молига етмайди ва ўч олиши хавфидан йўлтўсарларнинг қадами йўқлиқ биёбонидан нарига ўтмайди. Савдо қилиш учун тун бўйи дўконларда шамъ ўчмайди, олди-сотди қилувчилар кўчаларда безорилар дайдишидан қўрқмайди. Шомдан то саҳаргача масжид хонақоҳларининг эшиги очиқ; хилватхоналар ибодат нуридан ёруғ. Шаҳарда кўчалар посбони у, далада қўйлар чўпони у. Аҳолининг ҳовли-боғи унинг шарофатидан обод; сипоҳлар орзу-умидларига етиб шодон. Одил шоҳ шарофатидан кечалари турк аёлларининг аллалари тинмайди; болалар эса, бемалол ошиғини ўйнайди. Кампирлар ип йигираркан, чарх овозига жўр бўлиб, унинг ҳақига дуо ўқийдилар; канизаклар пахта саваркан, савағичнинг тап-тупи билан тўлқинланиб, қўшиқ айтиб, уни олқишлайдилар. Фақирлар унга дуо-таҳсин ўқиб, эркалик қиладилар. Шоҳ эса, очиқ қўллилик билан фуқарога саховат қилади ва уни сийлайди.
Очларнинг овқати одил шоҳнинг шафқат ва мурувват билан ёзган дастурхонидан; яланғочларнинг либоси унинг лутф-марҳамат хазинаси эҳсонидан. У мамлакат боғини обод қилишда ёмғир булутидай сероб; мамлакат аҳли кўзини ёритишда жаҳонга нур сочувчи офтоб. Ўзга юртларнинг элу халқи уни орзу қилади; бошқа ўлкаларнинг мазлумлари адолатпарварлиги туфайли уни дуо билан тилга олади. Олимлар унинг яхши номини таърифлаб рисолалар битади; шоирлар унинг гўзал сифатини мадҳ айлаб қасидалар ёзади. Бастакорлар унга атаб куйлар яратади; хонанда-созандалар уни дил-жигардан куйлайди.
Адолатпарвар шоҳ халқни рози қилса, Ҳақ таоло шоҳдан рози бўлади, кишиларнинг арзу додини тинглаганда, бу иш юзасидан халқ олдида сўроқ беришни ўйлаб, изтироб чекади.

Маснавий:

Ўзи подшоҳ, лекин дарвешсифат,
Унга шоҳликдан кўра фақирлик хуш келади.
Халойиққа бу шоҳдан нажот етсин,
Ҳаёт ундан асло холи бўлмасун.

(Давоми бор, Худо хоҳласа вақти-вақти билан шу китобнинг кейинги саҳифаларини секин-аста қўйиб боришга ҳаракат қиламан.)

Kavsar
19.09.2010, 21:33
2. БЕКЛАР ҲАҚИДА

Мундоқ шоҳга бек набий хизматидаги тўрт (чаҳор) ёрнинг биридек.
Бек камбағал бечораларнинг паноҳи ва подшоҳ давлатининг - хайрихоҳи.Бек шоҳга бу дунё ҳақида чин сўз дегувчи ва охират ғамин егувчи, ундан ёмонларнинг кўнгли вайрон, яхшиларнинг мушкули осон. Унинг кўнглида халқ молига тама йўқ: дунё йиғишнинг хаёли йўқ. Муроди - аҳолининг тинч-омонлиги; мақсади - жамиятнинг равнақи... У мусулмонларни рози қилувчи киши, мусулмонлар эса уни дуо қилади. Унинг зоти тузук, шоҳ эшигида ҳам қилмиши яхшилик.
Шоҳ эшиги бундай беклардан холи бўлмасин, давлат осмонида бундайларнинг умри қуёши завол кўрмасин.

Бек - шаҳар ёки вилоят бошлиғи, умуман улуғ мансаб эгалари

Kavsar
19.09.2010, 21:41
3. НОМУНОСИБ НОЙИБЛАР (ЎРИНБОСАРЛАР) ТЎҒРИСИДА

Ёлғончи, худбин нойибнинг мусулмонман, пайғамбар умматиман, дегани, Жаброил - фариштанинг Худодан келтирган хабарларини гапиряпман, дегани - барчаси ёлғон.
Шунингдек, шоҳ хусусияти ҳақидаги гаплари ҳам қип-қизил ёлғон. Унинг ёлғон ҳукм тарқатувчига боис тамаъ шумлигидир; нотўғри фармон чиқарувчига сабаб, дунёга ҳирс қўйишидир. Бир нарса оладиган бўлса, чин ўрнида ёлғон гапиради; мусулмонларга зарар етказиш унинг дини ҳисобланади. Ёлғон турганда унинг чин сўзлаши амримаҳол; пора олишда эса, тилида бир гапни айтади-ю, дилида бошқа хаёл. Сўзи билан иши бир бўлмаган бундай нойибнинг шоҳ эшигидан йўқолгани авло.

Kavsar
20.09.2010, 18:34
4. ЗОЛИМ, ЖОҲИЛ, ФОСИҚ ПОДШОҲЛАР ТЎҒРИСИДА

Адолатли подшоҳ ёрқин кўзгу бўлса, бу унинг тескарисидир; униси ёруғ тонг бўлса, буниси - қоронғи кечадир. Зулм қилиш унинг кўнглига ёқимли; ахлоқсизлик эса табиатига севимли. Мамлакат нотинчлиги унинг юрагига ором бағишлайди; халқнинг бесару сомонлиги эса хотиржамлик келтиради. Обод жойлар унинг зулмидан вайрон, кабутарлар уялари бойқушларга ошиён.
Золим подшонинг базмида май - бода сели туғён қилиб, бу селдан мамлакат ободлиги вайрон бўлади. Май қуювчи уйига ётқизилган ғишт масжиднинг тўкилган равоқидан, май хуми оғзига ётқизиб сувалган ғишт эса емирилган меҳробнинг тоқидан. Ноҳақ қон тўкишлик унга ҳунар, кимки жони бор, ундан қўрқар. Агар шароб ичишни бошлар, мусулмонлар кўча-кўйда юришни тарк этар. Агар хулқи бузуқ ва ёмон феъл бўлса, халқнинг ўғил-қизига увол. Агар жаҳли тез ва қайсар бўлса, мушфиқ Навоийнинг ҳолига вой.
Бундай ёмон подшоҳларнинг номаъқулчилиги ўзига хуш ёқади; халқнинг маъқул иши унга номаъқул. Бировнинг кўп хизмати озгина камчилиги бўлса, йўқдир қиммати. Ҳақ ва рост гап оз хато билан унинг назарида ёлғонга чиқади. Ўзининг хато фикри ўнг келмаса, дахлсиз одамлар жавобгар бўлғуси; хато фикрга қаршилик кўрсатганлар туҳмат балосига қолгуси. Носавоб хаёли юзага чиқмаса, алоқаси йўқларни жазолайди, хабари йўқларни азоблайди. Ҳаёт сувини оғу деса, тан олмаган гуноҳкор; қуёш нурини қоронғу деса, таҳсин айтмаган қора рўзигор. Ўз фойдасига қатранинг қадри дарёчалик ва зарранинг қиймати қуёшчалик; халқнинг бир дунё моли бир қора пулчалик қадрсиз; фидо қилган азиз жони эса, аҳамиятсиз. Золим шоҳ қора қузғунни оқ туйғун - деса, ғозни яхши олади демаган айбдордир; ёруғ кунни қора тун деса, осмон тўла юлдуз демаган одамнинг ҳолига вой.
Чин гапни айтувчиларнинг жони хатарда; хайрли ишга далолат қилувчилар ўлим хавфида. Ҳақиқат унинг қаршисида беҳуда, ақлли одамлар унинг наздида нодон. Жоҳил подшоҳнинг кўнглида халққа нисбатан адовати муҳфий хазинасидан кўра кўпроқ. Ўлдирмоқ учун жон бермоқ унинг шиори, элнинг молу жонига қасд қилмоқ унинг шикоридир.
Бу ёмон подшоҳнинг вазири ҳам Фиръавннинг Хомон деган вазирига ўхшаш ёмондир.

Байт:

Изоҳ: Бундай шоҳлар заҳарли илонга - вазирига мададкор бўладилар, Халқ учун вабо бир сари, булар бир саридир.

Ҳақ бундай балоларни номавжудлик чоҳидан мавжудлик тахтига чиқазмасин ва йўқлик зиндонидан борлиқ шаҳрига йўлатмасин!

Kavsar
20.09.2010, 19:15
5. ВАЗИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Вазир сўзи وٍزْ رٌ (гуноҳ) сўзидан келиб чиққандир. Бу ҳол унинг табиатига жуда мос ва лойиқдир. Вазирликни ғоятда ўрнига қўйиб бажарган Сулаймон пайғамбарнинг вазири Осаф бўлиб, у ўз узугига: "Инсофли одамни Худо раҳмат қилсин!" деб ёзиб қўйган экан. Ўша Осаф дунёдан кетар чоғида инсофни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди ва инсоф гавҳарини ноинсофлар орасида қолдирмади. Киши ўзини ҳар қаёнга елдек ургани билан, Осафни бу дунёда қайтадан топади?! Агар, дунё аҳлидан бирор зотни Осафсифат дейиладиган бўлса, ишонмангким, Сулаймон тахти аллақачон барбод бўлиб, Осаф ҳам аллақачон ўлиб кетган.
Бу золимлар мамлакатни барбод қилувчи, халқнинг йиғган-терганини йўқотгувчилардир. Энг яхшиси, бирор кимса булар ҳақида қалам тебратмагай ва бу қаламдек юзи қоралар номини қалам тилига келтирмагай. Дори ўрнига заҳар бериб, беморларни ўлдиргувчи табиблар буларга жуда ўхшаш ва яқиндир. Бу икки тоифадан ҳар бири илондир, шоҳ бундайларни ер билан яксон қилиши зарур.
Буларнинг ҳаммаси чиён; халойиққа етказади кўп зиён. Улар қаламининг учи - чиён найзаси; аҳоли жонига у найзадан ўлим даҳшати. Бу найза мазлумларга қанчайин санчилса, у золим вазирларнинг боши ҳам ажал тоши билан шунча янчилади, деб умид қиламиз.

Рубоий:

Булар ичра гарчи баланд-пасти бор,
Барибир, халойиққа жабри бор.
Шоҳ ундайларни бутунлай йўқ қилиб юборса яхши,
Пайғамбар дебдурки, "золимларни ўлдиринг!"

وزر сўзи араб тилида бир қанча маъноларни беради:

1) оғир юкни, оғирликни ташимоқ, олиб юрмоқ.
2) гуноҳ, гуноҳни олмоқ.
3) ёрдамлашмоқ, кўмаклашмоқ.

Яна араб тилида феълнинг айн боблари ўзгаришига қараб, ўзининг (министр, вазир) маъноларидан ташқари:
1) тоғ
2) бошпана, қочиб бориладиган жой
3) оғирлик, юк.
4) масъулият каби маъноларни англатади.
5) ёрдамчи, кўмакчи каби маъноларни англатади.

Ан-Наъийм луғатига қаралсин: Т., 2003. 908-909 б. - (Кавсар)

Kavsar
20.09.2010, 23:03
6. ДИЁНАТСИЗ САДРЛАР / МАНСАБДОРЛАР / ТЎҒРИСИДА

Виждонсиз, ҳаром-харишдан тортинмовчи, бедиёнат садрлар - ҳеч зарурати бўлмаган бидъатдек нарсадир. Агар бу нокас илмсиз бўлса, бутун қилмиши - бузуқлик, фисқу фужурдир. Унинг базмидаги соз ва куй оҳанглари илм ва тақвога тутилган азанинг мотам фарёдидир.
Олимлар тарафидан гулоб (гул шарбати) солиб келтирилган шишалар бўшагач, хизматкорлари бу идиш новвотни ушатиб, садрлар ўз ичкиликларига газак қиладилар, бунинг вазифаси бошқа нарсаларга кўчирилган. Ярамаслик унда ғолиб, талабалар эса югурдакли қиладилар. Уларнинг хизматкорлари хонақо учун ажратилган таомга, маҳрам болалари эса шайх ва мударрис маошига шерик. Базмига май келтиришга муҳтасиб рози ва унга май сузғувчи соқолли қози. Мамлакатда бу каби ман қилинган нарсалар ривож топаверса, ислом ва шариатга ҳурмат бўлармиди?
Аслида, садр - олимларга дастёр, шайхларга хизматкор, сайидларга кўмакчи ва фуқаро хизматига ҳамиша тайёр бўлмоғи керак. Улар зулм риштасини узгувчи, вақф ерларининг бузилганини тузувчи ва зироат-деҳқончиликни авж олдиришга саъй-ҳаракат кўргизувчи бўлмоғи керак.

Маснавий:

Садр бузмас фақат майхўр, палидни,
У бузғай хожани, ҳатто сайидни.
Ўзи айёру маккордир саросар
Сўзи кўп ялтироқ, тўн зебу зевар.

Қитъа:

Истарки, бошиға алоқали салла ўраса,
Эгнига мавлавийлардек ридо ташласа,
Бу етмагандай, отининг бўйнига қўтос осиб олса,
Соқолидек, ўзи ҳам ўз бўғзидан осилади. *

* Асардаги байт ва қитъаларнинг асли:

Маснавий:

Йўқ улким фосиқу хаммори закка,
Ки бузғай гарчи бўлғай хожа дакка.
Рикоби нақши кимсонлиғ саросар,
Тўнида ортиқ ондин зебу зевар.

Қитъа:

Керакки бошиға қўйса алоқалиқ дастор,
Яна ридо ҳам анинг эгнида маволийдек.
Йўқ улки, маркаби бўйниға боғлаб осса қўтос,
Осилғай ўзининг ўз бўғзидин сақолидек.

Ул қавмдин аъжуба халойиқ бўлмас,
Ким меъдалари ҳаром ердин тўлмас,
Ўлгунча бало чекиб эрурлар мавжуд,
Чин бўлди бу даъвоки, ясоғлиқ ўлмас.

Изоҳ: Китобда қандай бўлса, шундай киритилмоқда. Эътирозли ўринларга К. жавобгар эмас. Китобнинг бир нусхаси деб қабул қилинг.

Kavsar
21.09.2010, 09:32
7. БАҲОДИРЛИК ЛОФИНИ УРГАН ФОСИҚ ВА ОЧКЎЗ МАҚТАНЧОҚЛАР ҲАҚИДА

Шоҳ эшигида - уйида пул-молни совиргувчи бу одамлар на Tангрига ибодат ва на шоҳга итоат қиладилар. Истагани шуҳратпарастлик ва одатлари олифтагарчилик. Юриш-туришлари маст-аластлигу, ўзларига зеб бериш. Чин гаплари - лоф уриш, маъноли сўзлари - ёлғончилик. Динлари - ичкиликбозлик, расм-русумлари - динсизлик. Истаклари от чоптириб завқ олиш. Гап-сўзлари бош-яланг бетга чопиш.
Базмда даъволари ўзларини Ҳотамдек, жанг-жадалда ўзларини Рустамдек таништиришдир. Бошларидаги жиғанинг дабдабасидан "Насри тойир" * юлдузи ҳуркади; найзаларидан "Симоки ромиҳ" ** юлдузига доғ тушади. Салла ўрашлари ҳам бесўнақай, қўпол; салла печининг узунлигидан эса, елкаларида бетиним озор.
Мамлакат ёвини қувиш, юрт сақлаш ишимиз деб шоҳга миннат этишади, бу даъволарга эришгунча нечтасини ичкилик ўлдиради, бир қанчалари эса бошқа ёмонликлар туфайли дўзахга равона бўладилар. Булар жанг майдонида баҳодирлик лофини урадилар ва душман сафини бузиш ўрнига ўз шерикларини босадилар.
Бу хилдаги "баҳодир" ҳеч жанг майдонида бўлмасин; душман сафини бузишда, майдонда бундайларнинг қони тўлмасин!
Шоҳ учун камбағал-бечоралар дуоси, фуқаронинг тинч-омонлиги ва Тангрининг розилиги - жанговар қўшинидир. Агар шоҳ қўшинига Ҳақ меҳрибончилик қилса, унинг байроғи: "Зафар берувчи Оллоҳдир" шиори билан зийнатланади. Агар шоҳга давлат бўлса, ёр - душман бўлур хору хоксор...

* Насри тойир - қийғир шаклида тасаввур этиладиган лдузнинг номи (уқоб деб ҳам юритилади).
** Симоки ромиҳ - Асад буржидаги бир юлдузнинг номи.

Kavsar
21.09.2010, 09:38
5. ВАЗИРЛАР ТЎҒРИСИДА Вазир сўзи وٍزْ رٌ (гуноҳ) сўзидан келиб чиққандир. Бу ҳол унинг табиатига жуда мос ва лойиқдир. Вазирликни ғоятда ўрнига қўйиб бажарган Сулаймон пайғамбарнинг вазири Осаф бўлиб, у ўз узугига: "Инсофли одамни Худо раҳмат қилсин!" деб ёзиб қўйган экан. Ўша Осаф дунёдан кетар чоғида инсофни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди ва инсоф гавҳарини ноинсофлар орасида қолдирмади. Киши ўзини ҳар қаёнга елдек ургани билан, Осафни бу дунёда қайтадан топади?!

Минг бор узр, шу сўз қайдан эди. Хато кетибди.

Kavsar
21.09.2010, 09:46
8. ЯСОВУЛ ГУРУҲИ ТЎҒРИСИДА

Ясовул шундай одамки, у мазлум, эзилган кишини золимнинг зулмидан қутқаргай. Лекин ясовул бу хизмати учун ҳалиги мазлумдан ортиқча ҳақ олгудек бўлса, у ҳам зулмкорнинг зулмига каттакон шерикдир. Агар хизматига яраша ҳақ олиш хаёлида бўлса, у ота мероси ва она сути каби ҳалолдир. Ва агар олган ҳақи хизматидан кам бўлса, бу унинг мард ва мурувватлилигига далолатдир. Борди-ю, астойдил иш битирса-да, ўзига тегишли бўлган ҳақни олмаса, бундай одамни чин авлиё деса бўлади.
Кўпгина яхшилар бу каби жўмардликни ўзларига шиор қилиб, шу йўл билан барча мақсадларига эришганлар.

Маснавий:

Турли сувратда бўлурлар авлиё.
Баъзиси эл ҳожатин қилгай раво
Лек аларнинг сирлари элдин ниҳон,
Ҳақдин ўзга кимсага эрмас аён.

Kavsar
22.09.2010, 18:45
9. ЛАШКАРЛАР ВА ҲАРБИЙ ЮРИШДАГИ ҚОРА ЧЕРИК ТЎҒРИСИДА

Ҳарбий юришдаги қора черик - яъжуж ва маъжуж деб аталган махлуқ гуруҳига шерик. Меҳнатда тиними йўқ, юриш билан бўлиб, ўй-орзу нима билмайди. Ишлари талаш мумкин бўлганни таламоқ, ёт юртларни чигирткадек босиб, гиёҳ ва япроқларгача яламоқ.
Инсонийлик билан улар ўртасида қарама-қаршилик, мусулмонлик билан улар орасида келишмовчилик бор. Уларнинг зоти фаҳм-фаросатдан холи; барчаси ақл-идрок ва инсоф каби фазилатлардан бегона. Қаёққа юзлансалар, уларда қайтиш йўқ; кўпинча кечаси ҳам, кундузи ҳам ғафлат уйқусидан уйғониш йўқ. Таналари иссиқ-совуқни фарқ қилмайди; гавдалари очлик ва яланғочлик зарарини сезмайди. Одамгарчиликлари йўқлиқда махлуқлардан ҳам ўтадилар; ҳайвонга хос қилиқлари кўпу одамийликлари оз.

У гуруҳдан ажиброқ халойиқ, бўлмайди,
Чунки ҳаромхўрлик билан қоринлари тўлмайди.

То ўлгунча бало бўлиб яшайдилар,
"Ясоғлиқ (аскар) ўлмайди", деган гап рост экан.

Қизиғи шуки, ҳақнинг ҳар табақадаги элга яширин марҳамати бўлгани каби, булар орасида ҳам яхши одамлар йўқ эмас.
Қўшин бозорини ҳам ясоғлиқ аскарлар қизитади; улар ҳар нарсани арзонга олиб - қимматга сотади. Амалдорлар мамлакат аҳолисидан пора олганлари каби, улар ҳам қўшин улушидан чўтал олиб турадилар.

Байт:

У чиркин гуруҳ сипоҳлар молини кечаю кундуз истасанг ҳам, истамасанг ҳам олади. *

Уларга одамзод сазо бериши мумкин эмас, уларни Ҳақнинг ўзи жазоласин.

Сипоҳий молин ул хайли табоҳи,
Туну кун муфт олиб хоҳи нахоҳи.
Posted via Mobile Device
Posted via Mobile Device

Kavsar
23.09.2010, 00:10
10. ШОҲГА ҚАРАМ ОДАМЛАРНИНГ УНГА ЎХШАШЛИГИ ТЎҒРИСИДА

Кимки шоҳга хизматкор ва қарам бўлса, иши ва муносабати ҳам шоҳникига ўхшаш бўлади. Агар шоҳ адолатпарвар бўлса, аҳолисида ҳам адолат асарлари бўлади. Агар шоҳнинг одати халққа зулм қилишлик эса, эли ҳам зулм фикри билан яшайди. Агар шоҳ эътиқодли бўлса, халқининг шиори ҳам ислом ва дин бўлади. Агар шоҳ кофиртабиат бўлса, қарамоғидагиларда ҳам шундай кофирлик феъли бўлади.
Донишмандлар шоҳни улуғ, пишқириб оқадиган дарёга; аҳолиси ва яқинларини эса дарё атрофидаги анҳорларга ўхшатадилар. Дарё сувида қандай хосият ва кайфият бўлса, анҳорларида ҳам шу каби кайфият ва хосият бўлади. У аччиқ бўлса - бу аччиқ; у чучук бўлса - бу чучук. У лойқа бўлса, бу лойқа, у тиниқ бўлса - бу тиниқ.

Бир дарёдан чиқадиган ариқлар
Сувини билимдон киши бир хил деб билади.
Мадомики, дарё билан ирмоқ суви бир бўлгач,
Можаро кўтаришга ҳожат йўқдир.

Маснавий:

Ариғларки, ул баҳрдин айрилур,
Биликлик аларнинг суйин бир билур.
Чу бирдур сув дарё била наҳр аро,
Эмас таъмида ҳожати можаро.

Kavsar
23.09.2010, 00:21
11. ШАЙХ УЛ-ИСЛОМ ТЎҒРИСИДА

Шайх ул-ислом - мусулмонлар пешвоси бўлиб, мусулмонлар унинг йўлидан боришлари лозим. Бундай одам зўр олим бўлмоғи, ислом динини ҳимоя қилмоғи ва унинг тарғиботчиси бўлмоғи даркор. У даргоҳга яқин, шариат қонунидан чиқмовчи, фақирликка қаноат қилувчи, поклик йўлини тутувчи, ёмон, яхши кишиларга бирдай шафқатли, катта-кичикка бир хил - фақат тўғри йўл кўрсатувчи, рад этиб бўлмас даражада ҳақ сўзни сўзловчи, шариат қонунларида мустаҳкам ва барқарор турувчи, ҳар қандай бидъатчининг бидъатини йўққа чиқарувчи; файзли ва обрўли одам бўлмоғи шарт. Шундай бўлгандагина уни "Шайх ул-ислом" деса бўлади.

Байт:

Шайх ул-ислом пир Ансорий
Шундан холиқнинг яқини бўлди.

Мундин ўлди муқарраби борий,
Шайхул - ислом пири Ансорий.

Kavsar
26.09.2010, 19:39
12. ҚОЗИЛАР ТЎҒРИСИДА

Қози мусулмонлик биносининг таянчидир ва мусулмонларнинг яхши ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир. Қозининг кўнгли дин илми билан тўла, дунёвий билимлардан хотири хабардор бўлиши керак. Хамирида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан холи бўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим. Унинг билимдонлигидан ва қалби поклигидан кишилар кўнглида унга ҳурмат ва шукуҳ; ишга диққат-эътибор ва фаросат билан муносабатда бўлишидан бедиёнат - виждонсизларнинг юрагида ғам-андуҳ; кўнгли Ҳақ каломлари билан кучли; ҳукмлари ҳадисларга асосланган. У шаръий ҳийлаларни ўз кўнглига, ҳуқуқшуносларнинг шубҳали алдовларини эса замирига йўлатмаслиги керак; порахўр муфтилар унинг қошида тубан ва хор; ҳийлагар вакиллар унинг қаршисида айбдор бўлмоғи зарур.
Агар илмсиз қози ичкиликхўр бўлса, уни ўлдирмоқ керак ва дўзах ўтига етмасданоқ куйдирмоқ керак. Агар қози порахўр бўлса, ислом дини қўрғонига рахна солувчи бўлади; агар у ўзи пора бериб, қозилик мансабига ўтирган бўлса, пора эвазига шариат қонунини буза олади.
Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги - тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахир, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобнинг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Мадомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.
Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан дейиш ҳаёсизлик ва ёлғончиликдир.

Kavsar
27.09.2010, 06:19
13. ҚОНУНШУНОС МУФТИЛАР ТЎҒРИСИДА

Ҳар иш ва ҳар нарсанинг тўғри ва нотўғрилиги ҳақида фатво берувчи ҳуқуқшунос муфти диндор ва етук олим бўлиши керак. У мўмин-мусулмонлик илмида моҳир; диёнат нури пешонасидан зоҳир бўлмоғи керак. Унинг кўнгли ҳеч нарсага оғмаслиги, кўнглида ҳийлагарлик бўлмаслиги; ривоятлари тўғри, ёзганлари устозларнинг сўзларига мувофиқ бўлмоғи лозим. Муфти - ичкиликбозлардек фосиқ - ахлоқсиз; жоҳил одамлардек бадкирдор ва шафқатсиз бўлмаслиги; бир танга учун юз ҳақни ноҳақ ва озгина марҳамат учун кўп "йўқ"ни "бор" деб битувчи бўлмаслиги керак. Бир сават узум учун бир боғнинг куйиб кетишидан ғам чекмайдиган ва бир ботмон буғдой учун бир хирмоннинг совурилишидан ташвишланмайдиган бўлмаслиги лозим. Муфти ҳийлагарлик билан ёлғон фатво (ҳукм) ёзар экан, у қаламининг учи билан шариат юзини қора қилган бўлади; шу қилган иши учун ҳақ олиб, ўз молига қўшса - динини дунёга сотган бўлади. Бундай муфти - одам ўлдирувчи табибдир. Бирига ислом динини ўлдириш, иккинчисига мусулмонларни ўлдириш насибдир.

Рубоий:

Муфти агар иши учун ҳақ олиб қалам тебратса,
Ҳақ ортиқ бўлса, озайтирмоғи керак.
Фатво беришда пул эвазига "ҳа" ёки "йўқ" деган
Ҳукмни қиладиган бўлса,
У қалам тебратувчининг қўлини қаламдек кесмак керак.

Муфтиким, ишига музд олиб қилса рақам,
Музд ортуқ эса, майл керак қилғай кам,
Фатвода чу бўлди музд учун "ло" ву "наам",
Қилмоқ керак ул қаламзан илгини қалам.

Kavsar
01.10.2010, 00:54
14. МУДАРРИСЛАР ТЎҒРИСИДА

Мударрис - мансаб ва амалдорликка қизиқмаслиги; ўзи билмайдиган илмдан дарс беришга уринмаслиги; манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргизмаслиги; олғирлик билан дарс ўрнига шовқин-сурон солмаслиги, жоҳиллар каби салласи катта-ю, печи узун бўлмаслиги, мақтанчоқлик учун мадраса айвонининг тўрини эгалламаслиги лозим.
Мударрис - дин илмидан аниқ масалаларни билмоғи керак, кўпчиликка дунёвий билимлардан таълим бермоғи лозим; у ярамасликлардан хазар қилмоғи ва нопок одамлардан узоқ юрмоғи; ўзини олим ва билармон деб кўрсатмаслиги; турли-туман ахлоққа хилоф ишларни "қилса ҳам бўлади" деб ҳаромни ҳалолга чиқармаслиги; жойиз бўлмаган ишлар билан машғул бўлиб одамларни ёмонлиққа ўргатмаслиги; қилиш керак бўлган ишларни қилмасликни ҳам одамлар ундан ўрганмаслиги керак.
Агар шундай ножўя ишларни қилса, бу мударрис эмас, бидъатчи - беҳуда одатларни тарқатувчидир. Бундай кишиларнинг суҳбатида бўлиш ислом аҳлига ман қилингандир. Мударрис - олим, тақводор бўлмоғи, яъни ҳамма зарарли ишлардан сақланмоғи; иш тутмоғи лозим...

Kavsar
04.10.2010, 01:05
15. ТАБИБЛАР ТЎҒРИСИДА

Табиб ўз фанининг моҳир билимдони бўлиши; беморларга раҳм-шафқат билан муомала қилиши; асли тиб илмига табиати келишмоғи, донишмандлар сўзига риоя қилиб, уларга эргашмоғи; мулойим сўз ва бемор кўнглини кўтарувчи, андешали, хушфеъл бўлмоғи керак. Ўткир ва шафқатли табиб Исога ўхшайди. Исонинг иши чиққан жонни дуо билан танга киритиш бўлса, бунинг иши эса тандан чиқмоқчи бўлган жонни даво билан чиқармасликдир. Бундай табибнинг юзи хасталар кўнглида севимлидир; сўзи эса, беморлар жонига ёқимлидир. Унинг ҳар бир нафаси беморларга даво; ҳар қадами эса, хасталарга шифодир. Унинг юзи нажот келтирувчи Хизрни, берадиган шарбати эса тириклик сувини эслатади.
Табиб агар, ўз касбида моҳир бўлса-ю, аммо ўзи бадфеъл, бепарво ва қўпол сўз бўлса, беморни ҳар қанча муолажа қилганда ҳам, бари бир унинг мижозида ўзгариш пайдо қила олмайди. Табобат фанидан саводсиз табиб худди жаллоднинг шогирди кабидир. У тиғ билан ўлдирса, бу заҳар билан азоблайди. Шубҳасиз, жаллод бундай табибдан яхшироқдир: зеро, у гуноҳкорларни ўлдиради, бу эса бегуноҳларни ҳалок қилади. Ҳеч гуноҳкор жаллод қўлида хор бўлмасин; ҳеч бир бегуноҳ касалманд бундай табибга зор бўлмасин.

Байт:

Ширин сўзли моҳир табиб тан хасталигига шифодир,
Бадфеъл, сержаҳл ва саводсиз табиб эса эл жонига балодир.

Ҳозиқ табиби хушгўй тан ранжиға шифодур,
Омию тунду бадхўй эл жониға балодур.

Kavsar
04.10.2010, 20:13
16. НАЗМ ГУЛИСТОНИНИНГ ХУШОВОЗ ҚУШЛАРИ ТЎҒРИСИДА*

Улар бир неча гуруҳдир. Биринчи гуруҳи - илоҳий маърифат хазинаси жавоҳирлари билан бойиган ва халқнинг таърифига эҳтиёж сезмаганлар бўлиб, қиладиган ишлари маънолар хазинасидан жавоҳирлар йиғмоқ ва у жавоҳирларни эл эзгулиги учун назм ипига термоқликдир. Назмларнинг ифодаси ниҳоятда қутлуғ, ғоят ёқимли ва улуғдир. Истаган одам буларнинг шеърларидан сўз мўъжизаларини топа олади. Буларнинг назмлари шундай табаррук каломларки, ҳурмат юзасидан уларни шеър дейишга ҳам элнинг тили бормайди.
Мана шу азиз ва шарофатли зотлар гуруҳининг энг улуғ пешвоси ва энг биринчиси ва энг сараси, валийлик денгизининг гавҳари ва каромат пешаларнинг энг юксак юлдузи - мўъминларнинг амири ҳазрат Алидирларким, Ҳақ у кишидан рози бўлсин ва юзларини ёруғ қилсин. У кишининг шеърий девонлари бор бўлиб, унга яширинган сир ва маъноларнинг чегараси йўқдир.
Энди биз бу ажойиб зотлар гуруҳига мансуб бўлганлардан баъзилари ҳақида айтиб ўтайлик:
У жумладан: форсий ибора билан сирлар жавҳарини тизувчи Шайх Фаридуддин Аттор; "Маснавий"ни ёзувчи, яқинлик денгизининг сувчиси Мавлоно Жалолиддин, яъни Мавлавий Румийлардир. Буларнинг шеър ёзишдан мақсади илоҳий сирларни баён қилмоқ ва чексиз маърифат тарқатмоқдир.
Яна бир гуруҳ шоирлар борким, улар ҳақиқат сирларига мажоз сирларини аралаштириб, ўз фикрларини шу услубда ифода этибдурлар. Чунончи, маъно аҳли сўз пардозчиси Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий; ишқ аҳлининг чин ва садоқатли ошиғи Амир Хисрав Деҳлавий; тасаввуфда нозиклик ва мушкуллик чигалини ечувчи Шайх Заҳириддин Саноий; ҳақиқат аҳлининг ягонаси Шайх Авҳадиддин; сўз билан ҳар қандай чуқур маъноларни ифода қилган Ҳожа Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз.
Яна булардан бошқа бир гуруҳ бўлиб, уларнинг кўпчилик асарлари мажозий маънодадир. Улардан Камол Исфаҳоний, Ҳоқоний Шервоний, Ҳожу Кирмоний, Мавлоно Жалолиддин, Хожа Камол, Анварий, Зоҳир, Абдулвосиъ, Асир, Салмон Соважий, Носир Бухорий, Котибий Нишопурий ва Шоший Сабзаворийдирлар.
Яна, ҳақиқат, инсоний севгини мадҳ этиш йўлида камолга эришган, илми ҳар икки йўлда ҳам мукаммал ва бекаму кўст бўлган, назм аҳлининг пешвоси ва раҳбар устози хазрати шайхулислом, миллат ва диннинг нури мавлоно Абдураҳмон Жомийдирларким, биринчи гуруҳ равишида сўзи шарафли ва сўнгги гуруҳнинг ҳам услуби гўзалликларида камол эгасидирки, дунёдаги илоҳий ҳақиқат шайдолари ҳам, пок инсоний муҳаббат аҳллари ҳам буларнинг латиф ва маънодор сўзлари билан хушнуддирлар ва тарқатган маърифатлари билан ҳузур қиладилар.
Яна, пастки табақадаги жамоат ҳам бўлиб, булар фақат шеър ёзиш билан шод ва хурсанд, рози ва баҳраманддирлар. Улар юз машаққат билан бир байт тўқий олсалар, шоирлик даъвосини етти қават осмондан ҳам ошириб юборадилар. Сўзларида на ҳақиқат ва маърифат болидан лаззат, ёзган назмларида на шавқ ва на ишқ ўтидан ҳарорат бор; на шоирона таркибларида гўзаллик ва на ошиқона куйиш-ёнишларида аланга мавжуд. Агар баъзиларида гоҳо бирор яхши байт юзага келиб қолса, ўнларча ўринсиз даъво билан ҳамма ёққа жар солиб, у байтни ҳам зоеъ қиладилар. Булардан баъзилари бирор ёқимли маъноли нарса тўқиса, ўнларча ёқимсиз даъвою манманлик билан уни ҳам йўққа чиқарадилар. Гўё уларнинг ўзларига ишончлари зўру ўз яратган сўзларига эътиқодлари мустаҳкам. Қизиғи шундаки, бу тоифа шоирларнинг кўпчилигининг шеърида маъно озроқ ва шоирлик даъволари кўпроқдир.

Рубоий:

Аълолари уларнинг энг яхшисидир,
Тубанлари эса барча тубанлар тубани.
Ўртароқлари эса ҳеч нарсага ярамайди,
Билгилким, яхшиси улардан оғиз очмаслик керак.

Аълоларидур нединки дерсен аъло,
Аднолари ҳам барча аднодин адно.
Авсатлариким, ҳеч нимага ярамас,
Билким, нафас урмамак алардин авло.

* Яъни, шоирлар ҳақида

Tulqin Eshbekov
05.10.2010, 04:50
АЛИШЕР НАВОИЙ

Маҳбуб ул-қулуб
(Қалблар севгилиси)

Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти

(1983 йил) (105 саҳифадан иборат)

Кавсар! Жуда хайрли ишга қўл урибсиз. Савоб қилсанг - бутун қил, деганларидек, яна бир нарсага эътибор беришингизни истардим. Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг кўп асарлари 1983 йилларда "замона зайлининг таҳрири"дан ўтган ҳолда чоп этилган. Юртимиз мустақиллиги туфайлигина буюк бобокалонимизнинг асарларини асл ҳолида ўқиш бахтига мушарраф бўляпмиз. Демоқчиманки, бу асарнинг ҳам сўнгги йилларда чиққан нашридан олиб ёритиб борсангиз янада савобга қолардингиз.
Сизга ижодий муваффақиятлар тилаб қоламан.

Kavsar
05.10.2010, 07:58
АЛИШЕР НАВОИЙ

Маҳбуб ул-қулуб
(Қалблар севгилиси)

Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти

(1983 йил) (105 саҳифадан иборат)

Кавсар! Жуда хайрли ишга қўл урибсиз. Савоб қилсанг - бутун қил, деганларидек, яна бир нарсага эътибор беришингизни истардим. Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг кўп асарлари 1983 йилларда "замона зайлининг таҳрири"дан ўтган ҳолда чоп этилган. Юртимиз мустақиллиги туфайлигина буюк бобокалонимизнинг асарларини асл ҳолида ўқиш бахтига мушарраф бўляпмиз. Демоқчиманки, бу асарнинг ҳам сўнгги йилларда чиққан нашридан олиб ёритиб борсангиз янада савобга қолардингиз.
Сизга ижодий муваффақиятлар тилаб қоламан.

Rahmat, ustoz. Inobatga olaman.

Afsuski menda eski nashri bo'lgani uchun borini kiritmoqdaman. To'g'ri, nashr eski, lekin shunday bo'lsa ham, olimlarimizga tashakkur aytish kerakki, matnni o'zgartirmay kiritishibdi menimcha. Chunki ichida zamonasoz, ortiqcha so'zlar berilmagan. Faqat muqaddimada bir oz shu holni kuzatish mumkin, bu tabiiy. Shu sabab muqaddimani bermadim. Asarning yangi nashrini topishga mevaffaq bo'lsam, albatta solishtirib ko'raman. (bu borada haq gap aytdingiz)

Tulqin Eshbekov
06.10.2010, 06:41
Asarning yangi nashrini topishga mevaffaq bo'lsam

Мен адабиётга оид янги нашр қилинган китобларни асосан ўзбек филологияси факультетидан топаман! Ҳамидулла домладан сўраб кўрсангиз бўларкан...
Янги нашри топилгунича ҳозиргисини давом эттираверинг. Журфак талабаларидан, кейин, Маданият ва Санъат институтларида ўтказилган ижодий учрашувларда ҳам кўплаб адабиёт ихлосмандларидан ижобий фикрлар эшитиб қувондим. Сизга омад ёр бўлсин!

Kavsar
15.10.2010, 21:17
КОТИБЛАР ТЎҒРИСИДА

Котиб шоирлар шеъри билан варақни безовчи ва сўз хазинасининг хазинасидир. Хазиначининг вазифаси амонатни сақлашдир, уни рухсатсиз сарфлаш эса хиёнатдир. Амонат сақловчи киши хиёнатчи бўлса, ўз касбида айбдор бўлади ва бундай кишининг қўлини кесмоқ яхшидир. Яхши ёзилган хат ва хатга қўйилган нуқталар, чиройликлар юзига гўзаллик бахш этган холдек оқ қоғоз жамолини безайди. Чиройли хати бор котиб сўзга оро беради ва сўзлагувчига роҳат бағишлайди. Агар хат битувчи хаттот тўғри ёзса, унинг битгани тўғрилар кўнглига сўзсиз мақбул бўлади. Муҳаррир, хоҳ бир байт, хоҳ юз байт ёзсин, таҳрири дуруст бўлса мақбул тушади. Агар ёзув шакли чиройли ва тўғри бўлмаса, билимли кишини ташвишга солади.
Шунингдек, чиройли ёзадиган котиб ҳам кўп хатога йўл қўядиган бўлса, унинг қўли фалаж касалига йўлиқсин. Кимки, нуқтани ўринсиз қўйиб - "ҳабиб"ни "ҳабис", "муҳаббат"ни "меҳнат" қилиб ёзгудек бўлса, ундай фалокатга юз лаънат! Хати ёмонлиги устига яна беҳисоб ғалат ва хатоларга йўл қўйишлик, қари кишининг соқол бўяб, масхара бўлгани кабидир. Ундай хатни парчалаб, аҳлатхонага ташлаш, хаттотни эса дўзах посбонига топшириб, жаҳаннамга йўллаш яхшидир.
Севгилидан келган мактубнинг хати гўзал, ҳам мазмуни ёқимли бўлса, кўнгил истаги ва жон ороми шудир. Аммо севгилисидан келган мактубнинг ёзуви хунук бўлса ҳам севгучи уни ёмон демайди.
Ёмон котибнинг жойи қаламдондек чуқурлик бўлсин, боши эса қаламдек яра ва қора бўлсин.

Байт:

Сўзни чалкаш, хато ёзадиган юзи қора котиб -
Боши қаламдек тилинсин.

Қайси бир котибки, ул сўзга қалам сургай хилоф,
Ул қаро юзлук боши бўлсун қалам янглиғ шикоф.

Kavsar
16.10.2010, 20:18
18. МАКТАБ АҲЛИ ТЎҒРИСИДА

Мактабдор домла гуноҳсиз бечораларга жафо қилувчидир. У ёш болаларни азоблаш ва калтаклашга ўрганган; ўзи раҳмсиз, мияси пўлатдан, кўнгли эса тош кабидир. Ғазабидан қоши чимирилган, гуноҳсизлар билан аччиқлашишга одатланган. Уларнинг кўпчилигида кўнгил қаттиқлиги ва тамаъ хасталиги ошкор. Бунинг устига, улар ақл камлигига ҳам гирифтор. Улар қийнаш йўли билан болалар кўнглини ўзларига ром қилмоқчи ва кичкинтойларнинг беқарор табиатини дўқ-пўписа билан тартибга солмоқчи бўладилар. Улардаги кўриниб турган қўполлик ёш болалардаги келишмаган хатти-ҳаракатни силлиқлашга йирик эговдир. Уларнинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди.
Лекин инсоф билан айтганда, ҳар қандай иродали одамни ҳам биргина бола тарбияси чарчатади. Мактабдор домла эса, бир тўда болага илм-адаб ўргатади. Бунга нима етсин! Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп; агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам ўз муаллимига қуллуқ қилса арзийди. Бинобарин, шогирд шайх ул-ислом ва қозилик даражасига кўтарилганда ҳам устози ундан рози бўлса, Тангри ҳам рози бўлади.

Байт:

Ҳақ йўлида кимки сенга қийналиб бир ҳарф ўқитган бўлса,
Унинг ҳаққини юзта хазина билан ҳам адо қилиб бўлмайди.

Ҳақ йўлида ким санга ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Shokirbek
17.10.2010, 19:58
Барака топинг. Китобнинг ҳозирги ўзбек адабий тилига ўгирилмаган асл нусхаси ҳам борми (чоп этилганми)? Бўлса ўшандан ҳам қўйиб борсангиз жуда яхши бўлар эди. Тушунмай қолсак, тирнаб-тирнаб, китоб титиб тушунишга ҳаракат қилган бўлар эдик. Зеро, ҳар бир асарни ўз асл (оригинал) ҳолатида ўқиш бошқача шуур беради кишига.

Kavsar
18.10.2010, 16:39
Tashakkur, lekin menda hali siz aytgan kitob holati yo'q. O'zi shunaqasi chiqqanmi yo'qmi, vaqt topib tanishlarimdan so'rab ko'raman, maylimi. Bilasizmi, bu kitobni o'zi netdan rosa izlagandim men ham. Qadri o'tib ketgan, hech topolmaganman. Keyin bir joydan amallab eski bo'lsa ham shu variantini topgandim. Bu kitob qayta nashr bo'lganmi yo'qmi xabarim yo'q, ko'rib qolsam albatta olardim. Uni ham forumga sekin-asta qo'yishga harakat qilardim. Qachondir kimgadir kerak bo'lar.

Hurmat bilan.

bekww
19.10.2010, 07:06
Bilasizmi, bu kitobni o'zi netdan rosa izlagandim men ham. Qadri o'tib ketgan, hech topolmaganman.

Таниш вазият, менда фақат рус тилидаги варианти бор - "Собрание сочинений в десяти томах", 1969-70 й., ўзбек тилидаги Навоий асари учун Сизга катта раҳмат!

Kavsar
20.10.2010, 22:00
19. АШУЛАЧИ ВА ЧОЛҒУЧИЛАР - МУТРИБ ВА МУҒАННИЙЛАР ТЎҒРИСИДА

Шодлик оширувчи хонанда: ғамни тарқатувчи созанда - буларнинг ҳар иккисига ҳиссиётга берилган кишилар ва аҳли дардлар жон фидо қиладилар. Мадомики, улар мулойим тарона билан куйлар эканлар, эшитувчининг нақд ҳаёти унга фидо бўлса не ғам? Ахир, кўнгил хуш оҳангдан қувват, руҳ эса хуш овоздан озиқ олади. Ёқимли овозу маҳорат билан куйлайдиган хонандадан дард аҳлининг ўртасида қиёмат кўтарилади. Ҳар бир созанданинг куйи дардлироқ ижро этилса, унинг чертиши дардли юракка қаттиқроқ таъсир қилади. Очиқ чеҳрали хонанда ёқимли овоз билан куйласа, дардли одамнинг куйган бағридан тутун чиқаради. Фаҳм-фаросатли созанданинг ёқимли ижроси ҳатто тошкўнгил одамни ҳам мафтун қилади. Хусусан, ўзи чалиб, ўзи куйласа, кўнгил мулкига қўзғолон солади.
Сулук аҳлиға яширин бўлган бу манзилда инсон ҳам камолот топади, ҳам зарар орттиради. Солик бу ерда бир дардли оҳ билан мақсадига етибдур ва бир наъраи жонкоҳ билан йиллар бўйи қозонгани ҳам илгидан - қўлидан кетибдур.
Шиблий ва Нурий... самоъда кетдилар ва бу йўл тариқат бирла мақсад манзилига етдилар. Кўп Оллоҳни истагувчилар арғанун - орган садосига мафтун бўлиб, бутхонага кирди ва дину ислом нақдини муғбачаларга бой бердилар.
Майхонада кимки май ичишдан ибо қилса, най овози бир дилкаш наво билан уни расво қилади-қўяди. Агар киши май завқини унутиб, ичишдан тортилар экан, ғижжак чўзиқ нолалар чекиб, унга ёлборади ва танбур пардалари мафтункорлик билан ҳалок этади, унинг ҳаловат пардасини чок этади, чанг зорланиб, бўғзини чўза-да; уд тилининг инграб ёлбориши чангникидан ҳам ортади. Қачонки рубоб бошини ерга қўйиб илтимос қилганда, қўбуз қулоқ тутиб, кайф-сафо оҳангини тузади. Булар билан баравар қонун ва чағона асбобларининг ноласи қулоққа эшитилганда, шу пайт ойдек соқий қадаҳларга май қуйиб, таъзим билан узатса, парҳездорликка ким эътибор беради-ю, ақл-ҳушнинг ихтиёрини ким ўз қўлида тута олади?! Сўфи ва тақводорларга ҳам бу базмда эътибор қолмайди. Гарчи ишқ аҳлининг расво бўлиши учун бу нарсаларга эҳтиёж йўқ эса-да, уларнинг дард ўтига най ел бериб, май эса ёғ бўлиб туйилади ва у янада аланга олади.
Араб теваси ҳайдовчининг "ҳудий" деган хониши билан саҳрода юришини тезлатади, булут парчасида эса момақалдироқ садосидан чақмоқ чақади. Инсон мусиқа садосини тинглар экан, хаёли бузилиши табиий ва одамнинг бу жон офатидан қутилиши маҳолдир.
Аммо хонанда ва созандаларнинг саёқлари, гарчи ғамни тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва тиланчидирлар. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул топадилар. Агар буюрувчидан инъом-эҳсон бўлса, улар ноз истиғно ва инжиқлик билан қилиқ кўрсатадилар. Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ бўлса, уларнинг кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб кетаверадилар. Оз олсалар - ерга урадилар; кўп олсалар - қадрламайдилар. Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз; бадфеъл; қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан ташқари тутуруқсиз сўзларидек, гаплари эса бемаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб қолганлар; шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб. Вафосиз муғанний - ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ қўйсанг - сендан кечади, танимайди қўяди. Булар эркак сувратидаги таннозлар ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир:

Маснавий:

Ҳеч кимга бу фитна дуч келмагай,
Чунки овозидан нажот қуши учиб кетади,
Қуш қўнмоқчи бўлса, доим довул уради,
Бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб юбориш мумкин.

Маснавий:

Кишига бўлмасун бу фитна дучор,
Ки, унидин нажот тайри учор.
Ёнса қўнмоққа табл урар ҳар дам,
Ким ўшул қушқа қўпрак ўлғай рам.

Kavsar
22.10.2010, 22:58
20. ҚИССА ТЎҚУВЧИ ВА ҚИССА АЙТУВЧИЛАР ҲАҚИДА

Ё маъжунхўр ёки банги кўнглида ҳар доим маърака қуриш истаги. Баланд овоз билан ҳар дам чапак чалиши ақл ва тоқат қушларини қочириш учундир. Ҳаракатларидан телбалар қилиғи намоён бўлади, сўзларидан эса маст-аластларнинг шиори англашилади. Туя қумалоғини қанд деб сотади, йиғиндаги мухлислари эса уни танаввул қиладилар.

Байт:

Ҳеч ким маъжун билан қандига харидор бўлмасин,
Унинг ҳангомаси билан ҳеч қандай бозор қизимайди.

Байт:

Кишиким, бўлмағай маъжуну қандининг харидори,
Онинг ҳангомаси бирла тузалмас ҳеч бозори.



21. НАСИҲАТГЎЙ ВА ВАЪЗХОНЛАР ТЎҒРИСИДА

Воиз Ҳақ сўзини тарғиб қилиши, пайғамбар сўзидан четга чиқмаслиги керак, энг аввал унинг ўзи Ҳақ ва пайғамбар йўлига кириши, сўнгра эса насиҳат билан элни ҳам шу йўлга солиши лозим. Ўзи юрмаган йўлга элни бошламоқ - мусофирни йўлдан адаштириб, биёбонга ташламоқ ва саҳрода уни йўқотмоқдир. Ўзи мастнинг элни ҳушёрликка чақириши - уйқучи кишининг одамларни бедорликка даъват этганига ўхшаш бир нарсадир.

Уйқусида сўзлаган касал одамдир,
Унга қулоқ осган эса тентакдир.

Ваъз муршидлар - пирлар ҳушёр кишиларнинг ишидир ва уларнинг насиҳатини қабул этган мақбул кишидир. Аввало, унинг ўзи бир йўлга тушиб олган бўлиши, кейин эса бошқа одамларни ўша томон бошлаб бориши керак. Йўлга билмай кирган йўқолади ва мақсадидан бошқа ерга етади.
Ваъзхон шундай бўлиши керакки, унинг мажлисига бўш кирган одам тўлиб чиқсин; тўла кирган одам эса енгил тортиб, холи қайтсин. Воиз олим ва ҳалол иш кўрувчи бўлса, унинг насиҳатидан четга чиққанлар гуноҳкор бўлади.
Агар, у бошқаларга буюрса-ю, ўзи қилмаса, унинг сўзлари ҳеч кимга таъсир этмайди ва фойда келтирмайди. Ўз ёрдамчилари орқали насиҳат қилувчи воиз - ўзи қолиб, шогирдини куйлатувчи қўшиқчидир.

Қитъа:

Дастёрсиз сўз айта олмайдиган воиз
Дастёрнинг қулидир, у Ҳақни куйловчи қўшиқчи эмас.

Воизки, дастёрсиз ўлмас сухангузор,
Анга ёроду мунга аёлғувчи ҳукми бор...

Kavsar
09.11.2010, 18:55
22. МУНАЖЖИМЛАР ТЎҒРИСИДА

Сайёра ва юлдузларни кузатиб, ҳукм чиқарадиган мунажжимлар нуқталарни ҳисоблаб, лоф урадиган фолбинга ўхшайди. Унинг ўлчов жадвали - бўлмаган нарса. Тушунтиришлари ва осмон жисмлари ҳаракатига оид гапларнинг ҳаммаси хато. Устурлоби* узоқроққа улоқтирилиши керак бўлган асбоб. Ойни кузатувчи анжоми бутунлай бефойда, натижа бермайдигандир. Бу асбоб-анжомларга асосланиб, сўз юритувчи мунажжимлар Ҳақнинг қазо ва тақдир ҳақидаги сўзини унутган ғофиллардир.
Бу мунажжимлар шундай кишиларки, қўлида битта анор бўлса, унинг пўсти ичида нечта парда, нечта хона бор ва ҳар парда ва хонада нечта анор донаси борлигини билмайдилар; у доналар аччиғми, нордонми, чучукми эканини айта олмайдилар. Бовужудки, одамлар неча марталаб анорни сўйиб еган, хосияти қанақалигини айтиб ҳам берган, думалоқ осмон, ундаги юлдузлар ва буржлар ҳақида афсона айтадилар ҳамда уларнинг шарофатли, хосиятсиз таъсирлари ҳақида сафсата сотадилар. Ҳолбуки, буларнинг ўн сўзидан биттаси тасодифан ҳам тўғри чиқмайди. Ишларининг қабоҳат эканини улар ё тушунмайди ва ёки тушунишни истамайди. "Мунажжим - каззоб" дегандек буларнинг сўзи ёлғондир. Ўзлари ростлик дунёсидан йироқ тушгандир, ўткир кўзларини ғафлат пардаси ўраб олгандир.

Байт:
Фалак, юлдузлар ҳолати фойда ва зарардан холи эмас,
Лекин уни Ҳақ билади, мунажжим билиш мумкин эмас.

Эмас афлоку анжум ҳоли бенафъу зарар, лекин
Ани Тенгри билур, эрмас мунажжим билмаги мумкин.

* Устурлоб - Қуёш ва юлдузларнинг юксаклигини ўлчайдиган асбоб.

Kavsar
14.11.2010, 07:58
22. САВДОГАРЛАР ТЎҒРИСИДА

Савдогар саёҳатни севади, дунёнинг ҳар хил иқлим ва шаҳарларидан хабар топади, у ерлардаги қизиқ ва ажойиб нарсалар ҳақида афсона айтади, нодир ва ғаройиб воқеаларни ҳикоя қилади. У, тоғларнинг тоши ва дашт-саҳроларнинг қумлари устида туя суради; денгиз мавжлари ва сув тошқинларидан фойда ва зарар кўради, ҳалол ризқ топаман, деб, узоқ, машаққатли йўлларни босади; у тинч-осойиштагина ҳаёт кечираётгандек туйилса-да, ичида қанчадан-қанча изтироб ва ташвишлари бўлади. Савдогарнинг бошида бирни юз қиламан деган савдо; кўнглида бўзни шойига айлантираман, деган истак бор.
Савдогар ёлғиз фойдани ният қилмаслиги; фойда қиламан деб, ўзини қаттиқ машаққатга қўймаслиги, савдо қилиб фойда топаман, деб денгизга кема сурмаслиги; дур оламан, деб наҳанг оғзига қўл солмаслиги; мол ва пул кўпайтираман, деб жонсарак бўлмаслиги керак. У хизматкор ва савдодаги гумашталарни ўз ҳашамати ва обрўсининг сабабчиси деб билмаслиги; нафис матоларни аяб, эски чопон киймаслиги; лаззатли таомларни кўзи қиймай, қаттиқ нон емаслиги лозим. Унинг тортган қийинчиликлари тирикчилигининг яхши ўтиши учун хизмат қилса ва топган фойдаси кўнгил фароғати учун сарфланса, яхши бўлади.
Шунингдек, савдогар сафарда юраркан, азиз-улуғ ва доно кишиларни топиб, улар суҳбатидан баҳраманд бўлишни ҳам ўзига ният қилиб олса; бунинг риоя ва аҳамиятидан баҳра олиб, фақир-бечоралар ҳам бойиб, юзага чиқса. Бойлар тарафидан муҳтожларга берилиши лозим бўлган шаърий закот - диний солиқни ҳар йили ўз вақтида бериб турса; фақирларнинг ҳақлари бўйнида қолмаса ёки молларини азиз тутиб ўзини хор этмаса. Бож-хирожни бериш ўрнига ўз молини яшириб, ўз обрўсини тўкмаса ва ёки топган-тутганини меросхўрлари сочиб-совуриши учун тўплаб қўймаса ёки бирор ҳодиса қўзғаш учун жамғармаса. Акс ҳолда бундай савдогар хожа эмас, мардикор бўлади; ўз хасислиги ва пасткашлиги билан ҳамиша азобу уқубатда қолади.

Байт:
Бундай кишида ақл-ҳушдан нишон ҳам йўқ,
Гарчи жаҳон машҳури эса-да, уни гадо деб билгил.

Мундоқ кишида йўқ хираду хушдин нишон,
Билгил гадо, агарчи эрур хожаи жаҳон.

Шаҳар олибсотари хиёнатчи, ўз фойдасини кўзлагани ҳолда, элга қаҳатчилик тилайди, унинг мақсади - элга зиён етказиш орзуси, арзон олиб, қиммат сотишдир. У оларда шойини бўз деб камситади; сотарда эса бўзни шойи дея вайсайди. Шолни тўрқа* ўрнида ўтказа олишда кечикиш йўқ, бўйрани кимхоб ўрнида пуллай олишда тўхташ йўқ. Дўконида инсофдан бўлак ноинсофликнинг барча тури кўплаб топилади. Мусофир савдогар билан бу бамисоли эр-хотин; балки бирини аскар, иккинчисини унинг хотини деса бўлади. Олибсотарга фойда-ю, харидорга - нуқсонли мол, ҳар икки томондан ёлғон онт ичган даллолдир.

Байт:
Яхши қарасанг, бу гуруҳнинг барчаси одам эмас,
Улардан йироқ туришлик сенинг фойдангдир.

Бу хайл одам эмаслар, яхши боқсанг,
Эрур судинг, алардин гар йироқсан.

_________
* Катон деган нафис қимматбаҳо матодан тикилган кийим.