PDA

Просмотр полной версии : Абдуғофур Собир Мирзо


AbuMuslim
11.07.2010, 12:34
Тан олиш керак: “Инсоннома” бугунги адабий жараёндаги гўзал бир кашфиёт бўлди.

Унутилаёзган услуб адабиётда тикланди. “Қутадғу билиг”, “Маънавий маснавий”, Ҳазрат Яссавий ҳикматлари, “Сабатул ожизийн”… ва яна ўнлаб беназир назм ва ҳикмат жавоҳирлари. Одамзот учун ғоят зарур бўлган маънавий озуқа.
“Инсоннома”ни ўқий туриб, мен ўтган улуғларимизни эсладим. Дастлабки тўртликларни ўқиган чоғдаёқ бу асарни беш-ўн шеърий китоблар муаллифи эмас, кечагина санъатда довруғ таратиб, энди адабиётда ўзини синаётган киши ёзганига ишонгинг келмайди. Нақадар қуйма сатрлар, нақадар чуқур маъноли ҳикматлар. Шоирнинг “Бул битикни демасдурман лиқ тўладир ҳикматга” деб ёзганини камтарликка йўямиз. Асарда бўш, пуч сатр йўқ. Бемақсад айтилган фикрлар йўқ.

Сурар давринг вақтинча, бил,
Қачонки кунинг ботди,
Хонумонинг бефойдадур,
Наф бермас олди-сотди…


Инсонни иснодга қолдираётган урушлар ҳақида фикр юрита туриб шоир дейди:


Мақсад недир? Вужудингни
Иймонга тўлдиришми
Ёки “уруш-уруш” ўйнаб
Бир-биринг ўлдиришми?!


…………………………

Гар мақсадинг бузиш бўлса
Мақсадингга етмагил,
Яратганга аён ишинг,

Бўлди, ўздан кетмагил!


Ёки хато йўлдан тийилиш ҳақида ёза туриб дейди:


Хато йўлнинг хатолигин
Билиб қайтганга қойил!
Демак, билди кимлигини
Дили иймонга мойил.


Шу каби ибрат бўларли сатрларни истаганча, ҳатто беҳисоб келтириш мумкин. Ишонамизки, нуктадонлик ила битилган бу асарни ўқиган ҳар бир одам ўзини инсон қилиб яратган Аллоҳга шукрлар қилгани ҳолда зиммасидаги вазифаларни, маъсулиятни ҳам ўйлаб кўради. Ҳаромдан қочади, ҳидоятга интилади. Асар маънавият гулшанидаги тоза ва хушбўй гуллардан эканлиги шубҳасиздир.


Тоҳир МАЛИК

"Инсоннома" достони (http://islom.uz/content/view/1519/114/) (тўлиқ)

P.S

Шоиримизга саволларингиз бўлса ушбу мавзуда қолдиришларингиз мумкин... Ўзларидан сўрадим... бизлар билан суҳбат қилишга рози : )

AbuMuslim
11.07.2010, 12:37
Айтмоқчи...
"Инсоннома" достони (http://islom.uz/content/view/1519/114/)нг давоми ҳам тайёр экан...
Қуйидаги линкда улардан биттасини топасиз... номи Никоҳнома
http://islom.uz/content/view/1520/114/