PDA

Просмотр полной версии : Чўлпон ижоди


AbuMuslim
07.07.2010, 07:18
Чўлпонга оид маълумотлар бўлса... шу ерга жойласангизлар....

AbuMuslim
07.07.2010, 07:19
Бугунги ёш китобхонлар Чўлпонни кўпроқ дилбар лирик шеърлар, «Кеча ва кундуэ»дек баркамол роман муаллифи, моҳир таржимон сифатида билади. Кекса авлод зиёлиларимиз ха бу кўпқиррали истеъдод соҳиби айни пайтда фаол журналист, ношир, жўшқин мақоланавис ҳам бўлганини яхши эслайдилар. Тошкент давлат дорилфунунида ташкил топган 20—30-йиллар узбек адабиёти ривожи масалаларини — Қодирий, Чўлпон, Фитрат ижодини тадқиқ этувчи махсус илмий, гуруҳ ходимлари Октябрь инқилоби, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистон да чоп этилган ойнома ва рўзномалар тахламларини варақлаб, ғоят бой, ранг-баранг маданий-маьнавий хазинага, жумладан, Чўлпоннинг ўнлаб адабий-танқидий ва публицистик мақолаларига дуч келдилар.

Чўлпон мақолалари адиб ижодий меросининг салмоқли қисмини ташкил этади. У ижоддаги илк қадамларидаёқ публицистикага мурожаат этган. 20-йилларда турли мавзуларда, хилма-хил адабий шаклларда ғоят баракали ижод қилган. Бу мақолалар адиб шахси, ижоди, ҳаёти ҳақидаги тасаввуримизни хийла бойитади: бевосита қайноқ ҳаёт кучоғида туғилган, турмушнинг ўзида рўй бераётган алғоа-далғов ҳодисалар изидан бориб ёзилган иншоларда, бир томондан, давр нафаси сурони уфуриб туради. Иккинчи томондан уларда ўта таъсирчан, нозиктаъб лирик шоирнинг калб садолари баралла эшитилади. Мазкур мақолаларни ўқиб, Чўлпон шеъриятидаги, насрий асарларидаги ранг-баранг кечинмалар, руҳий драмаларнинг, хусусан, дарду изтиробларга тўла фиғону нолишларнинг, кўз ёшларнинг ҳаётий заминини билиб оламиз.
Энг муҳими, уларни мутолаа этган да она диёрда ўша кезлари юз берган хилма-хил ҳодисаларга шу юртнинг чин фарзанди, асл фукароси сифатида фаол муносабатда бўлган, халқ тақдири, дарди, қайғуси билан нафас олган бир ётук сиймонинг ёниқ қалбини кўрамиз. Ҳукмингизга ҳавола этилаётган Чўлпон мақолаларининг айрим мамуналарини ўқиб, аминманки, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Вайроналар орасидан (Андижон — Ўш — Жалолобод) (http://e-adabiyot.uz/kitoblar/51-har-hil/160-vayronalr-orasidan.html)

Nigora Umarova
06.08.2010, 15:58
Домла!
Рус маданиятида шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Андре Моруа ва бошқа хорижий муаллифларнинг Бальзак, Гюго, Жорж Санд сингари машҳур ёзувчиларга бағишланган асарлари туфайли Европа адабиётида “биографик роман” жанри ривожланган. Ёзувчилар ижодини “қуруқ тил” билан тушунтирувчи асарлар аллақачон китобхонлар меъдасига текканлиги сабабли биографик романга типидаги асарларга бизнинг мамлакатимизда ҳам катта эҳтиёж бор. Сиз Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзгансиз. Романнинг ёзилишига асосий сабаб нима бўлган эди?

Naim Karimov
06.08.2010, 16:01
Домла!
Рус маданиятида шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Андре Моруа ва бошқа хорижий муаллифларнинг Бальзак, Гюго, Жорж Санд сингари машҳур ёзувчиларга бағишланган асарлари туфайли Европа адабиётида “биографик роман” жанри ривожланган. Ёзувчилар ижодини “қуруқ тил” билан тушунтирувчи асарлар аллақачон китобхонлар меъдасига текканлиги сабабли биографик романга типидаги асарларга бизнинг мамлакатимизда ҳам катта эҳтиёж бор. Сиз Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзгансиз. Романнинг ёзилишига асосий сабаб нима бўлган эди?

ХХ аср адабиёти - кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихининг “олтин” даврларидан бири. Шу даврда миллий адабиётимиз Шарқ, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттириш билан бир қаторда рус ва жаҳон адабиётининг бадиий тажрибаларини ҳам ўзлаштирган ҳолда янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Ана шу жараёнда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Фитрат сингари ёзувчилар билан бирга Чўлпон ҳам фаол иштирок этди. У Фитрат билан бирга ўзбек шеър тузилишини ислоҳ қилибгина қолмай, А.Қодирий асос солган миллий романчилик мактабини рус ва Европа романчнависларининг бадиий тажрибалари билан бойитди. Ўзбек драматургиясининг шаклланишига катта ҳисса қўшиб, миллий театр санъатига, замонавий таржима мактабига асос солувчилардан бири бўлди. Айни пайтда у ўз ижоди билан турмушнинг машаққатли сўқмоқларида мудраб яшаётган халқни уйғонишга чақирди, уни ўзлигини англашга ундади, унинг шуурига мустақил яшаш ҳақидаги орзу ва умидларни сингдиришга уринди. Чўлпон ана шундай фазилатлари билан Озод Шарафиддинов, Матёқуб Қўшжонов, Аҳмад Алиев, Шерали Турдиев сингари олимларнинг диққат-эътиборларини ўзига жалб этди.
Камина Чўлпон номини тилга олиш, унинг асарларини нашр этиш имконияти пайдо бўлганидан кейин, бошқа қатағон этилган ёзувчилар сингари, унинг ҳам Москва, Қозон ва Тошкент кутубхоналарида сақланиб қолган асарларини ўрганишга киришдим. Чўлпонни таниган, у билан мулоқотда бўлган кишилар, жумладан, унинг Андижон шаҳрида яшаган ва яшаётган қариндош-уруғлари билан учрашиб, уларнинг хотираларини ёзиб олдим.
Республика Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда тарихий адолат ва ҳақиқатни тиклаш ишлари бошланганидан сўнг, тақдир каминага Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси, “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармасига раҳбарлик қилишни раво кўрди. Мен шу қутлуғ имкониятдан фойдаланиб, МХХ архивидаги кўплаб шоир ва ёзувчилар, маданият ва жамоат арбоблари ҳамда оддий кишиларнинг “жиноий-архив иш”лари билан танишиб чиқдим. Шу жараёнда Чўлпон ҳаёти ва ижтимоий фаолиятига доир янги маълумотларни топиш имкониятига эга бўлдим.
Камина бундан аввал рус маданиятида мавжуд бўлган “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида Ҳамид Олимжон ва Ойбекка бағишланган китобларни ёзиб, нашр этилишига эришган эдим. Бундан ташқари, мустақиллик арафасида КГБ “темир сандиқ”ларининг очила бошлаши билан, бошқа Фан ва маданият намояндалари қатори, Усмон Носирнинг ҳам Тошкент шаҳри ва Кемерово вилоятидаги “жиноий-архив иш”лари билан танишиш ва ёшлик чоғларида ҳалок этилган шу шоир ҳақида “Усмон Носир” ва “Усмон Носирнинг сўнгги кунлари” деган китобларни нашр этишга мувафффақ бўлдим.
Юқорида тилга олинган уч китоб ёзувчи ва адабиётшунослар, айниқса, оддий китобхонлар томонидан самимий кутиб олинди. Уларнинг айримлари бу китоблар ҳақидаги илиқ фикрларини билдириш билан бирга каминадан Чўлпон ҳақида ҳам шундай китобни яратишни илтимос қилишди.
Маълумки, 1937 йилда манглайига “халқ душмани” тамғаси босилган шоир ва ёзувчиларнинг босма ва қўлёзма ҳолда қолган барча асарлари, улар ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид ҳужжат ва фотосуратлар тинтув пайтида олиб кетилиб, бутунлай йўқ қилиб юборилган. “Халқ душманлари”нинг қариндош-уруғлари ҳам доим қамоқ хавфи остида яшаб, қатағон қилинган оталари, акалари ёки укаларини эслатиши мумкин бўлган барча нарсаларни йўқ қилиб юборганлар. Ҳатто улар қатағон этилган жигарлари тўғрисидаги хотираларини ҳам унута бошлаганлар. Шунга ўхшаш объектив ва субъектив сабаблар туфайли Чўлпон сингари жабрдийдаларнинг шахсий ҳаётларини, босиб ўтган мураккаб йўлларини, инсоний фазилатлари-ю ижодий хизматларини тиклаш бажариш маҳол бўлган юмушлардан эди.
Аммо ўтган асрнинг 70-80-йилларида Чўлпонни озми-кўпми яхши билган кишилар, шу жумладан, яқин қариндошларининг ҳаёт бўлишгани ва уларнинг узуқ-юлуқ, аммо қимматбаҳо хотираларини ёзиб олганлигим туфайли менинг қўлимда шоирнинг ҳаёт йўлини тиклаш учун зарур манба тўпланган эди. Кейинчалик бу манба МХХ архивида ишлаш жараёнида мисқоллаб тўпланган фактлар ҳисобига янада бойиди. Хуллас, камина бошқа қаламкаш биродарларимга қараганда Чўлпоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида нисбатан мукаммал маълумотга эга эдим.
Рус маданиятида, юқорида айтиб ўтилганидек, шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Шунинг учун камина Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзишга аҳд қилдим.
Кези келганда шуни айтиш жоизки, китоб тайёр бўлганида хассос адиб Хайриддин Султоновнинг “Бобурийнома” асари нашр этилиб қолди. Муаллифнинг бу китобни “маърифий роман” деб атагани менга анча далда берди.
“Чўлпон”нинг жанри гарчанд “маърифий роман” деб номланган бўлса-да, аслида у маърифий-биографик романдир. Бу жанр эса муаллифдан тасвирга тортилган қаҳрамон ҳаётини шундай тасвирлашни тақозо этадики, бу тасвир китобхоннинг маърифий оламини бойитсин, тасвир этилган қаҳрамон (шу ўринда Чўлпон) ҳаёти унга маънавий озуқа ва маърифий билим берсин, у Чўлпонни нафақат ўзбек адабиётининг порлоқ сиймоларидан бири, балки ўзбек халқининг эрк ва озодлиги, мунаввар келажаги йўлида курашган фидойи фарзандларидан бири сифатида идрок этсин ва ундан ибрат олишга интилсин.
Муаллиф сифатида менинг олдимда турган вазифа шундай маърифий асарни яратиш эди.
Айрим кишилар назарида, ўзбек халқи мустақилликка осонлик билан, қон тўкишларсиз эришди. Шундай қарашлар таъсирида бўлса керак, ҳозирги авлод Мунаввар қориларнинг, Беҳбудийларнинг, Чўлпонларнинг мустақиллик йўлида курашиб, шу курашда қурбон бўлганларини яхши билмайдилар. Энг муҳими, улар бундай сиймолар учун ўзларининг шахсий ҳаётлари, бахт-саодатлари эмас, балки миллатнинг ҳаёти, унинг бахт-саодати муҳим бўлган. Улар оғир иқтисодий турмуш кечирганларига қарамай, ўзлари тўғрисида эмас, миллат ва Ватан ҳақида қайғирганлар. Ватанни саждагоҳ деб, шу Ватан бойликларига эга бўлиш мақсади билан яшаётган мустамлакачилар зулмидан халос бўлиш – уларнинг ягона орзу-умидлари эди.. Шундай олий мақсад билан яшаб ижод қилган Чўлпон, совет давридаги Павел Корчагинлар сингари, ёшларимиз учун ибрат намунаси бўлиши мумкин ва лозимдир.
Камина маърифий романда Чўлпон образини шундай яратишга уриндимки, шояд У маданий қадриятларга нисбатан моддий қадриятларни устун қўювчи ҳозирги авлодга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилса.
Романни ёзишдан кузатган мақсадим шундан иборат. Аммо бунга қанчалик эришдим ёки эришмадим - бу масала китобхонлар эътиборига ҳавола.

Nigora Umarova
06.08.2010, 16:07
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи кенг китобхонлар орасида севиб ўқиладиган романдир. Романнинг ёзилишига Чўлпон яшаган давр муҳити таъсир кўрсатмаганмикин? Романнинг "Кундуз" қисмини ҳам йўқолган дейишади...

Naim Karimov
06.08.2010, 16:10
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи кенг китобхонлар орасида севиб ўқиладиган романдир. Романнинг ёзилишига Чўлпон яшаган давр муҳити таъсир кўрсатмаганмикин? Романнинг "Кундуз" қисмини ҳам йўқолган дейишади.

Чўлпоннинг қатор лирик шеърлари ва айниқса ҳикояларида ўзбек хотин-қизларининг феодал ўтмишдаги тақдири кенг тасвир ва аҳлил этилган. Ёзувчи Октябрь тўнтаришининг ўзбек халқи тарихидаги роли ҳақида ўйлар экан, унинг, аввало, хотин-қизлар масаласида муайян ўзгариш қилинганига эътиборни қаратган.
Октябрь ўзбек диёрининг оёқларидаги мустамлакачилик кишанларини парчалаб ташламади. Аксинча, бу кишанлар янада мустаҳкамланди. Лекин, шу билан бирга, Октябрьдан кейинги ҳаётда улкан ижобий ўзгаришлар ҳам содир бўлди. Ана шундай ўзгаришлардан бири ўзбек хотин-қизлари ҳаётида ўз аксини топди.
Чўлпон куни кеча фақат рўзғор ишлари билан банд бўлган, зулм қамчисини ўз елкасида синаб келган хотин-қизлар пешонасига ХХ аср шуълалари тушганини кўриб, беҳад қувонди. Ва худди шу мавзуда икки қисмдан иборат “Кеча ва кундуз” романини ёзишга киришди. Унинг бадиий ниятига кўра, роман “Кеча” ва “Кундуз” деб номланган икки китобдан иборат бўлиши лозим эди. Чўлпон 1936 йилда шу асарнинг биринчи қисмини эълон қилди.
Романнинг “Кундуз” деб аталган иккинчи қисмининг тақдири тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Nigora Umarova
06.08.2010, 16:22
Романдаги воқеалар ХХ аср бошларида рўй беради. Ҳаёт ўз қонунлари асосида доимо келажак сари ҳаракат қилади. Феодализмнинг чириши ва капитализмга юз буриш, чор амалдорларнинг маҳаллий амалдорларга таъсири-буларнинг ҳаммасини маиший турмушга таъсири романда ҳаққоний тасвирланган. Романнинг тарихий фони ва буни қаҳрамонларга таъсири ҳақида фикр билдирсангиз.

Naim Karimov
06.08.2010, 16:28
Дарҳақиқат, асарда тасвир этилган воқеа биринчи жахон уруши эндигина бошланган кезларда Ўзбекистондаги вилоятларнинг бирида бўлиб ўтади. Романдаги иккинчи даражали қахрамонлардан бирининг: “Биз яқиндагина эшон тўпалони бўлиб ўтган жойдан унча олисда эмасмиз ”деган сўзларига таяниб, айтиш мумкинки, воқеа Андижон вилоятининг Дукчи эшон қўзғолони бўлиб ўтган Марҳамат туманига яқин бир жойда рўй беради. Бу ўзбек халқининг икки ёқлама зулм остида эзилган даври эди. Махаллий бойлар бу даврда рус мустамлакачилари билан оғиз-бурун ўпушиб, ўз халқининг тарихий тараққиёти тўғрисида эмас, уни иқтисодий, ижтимоий ва маданий қолоқлик ботқоғидан олиб чиқиш устида эмас, балки ўзларининг ҳузур-ҳаловатлари, моддий фаровонликлари ҳақидагина жон куйдирмоқда эдилар: феодал тузум ва мустамлакачилик шароитида халқ тўғрисида, юрт тўғрисида ўйловчи, унинг машаққатли ҳаётини яхшилаш ҳақида қайғурувчи бирор сиёсий куч йўқ эди.
Холбуки инсоният тарихида ХХ аср бошланган, Ўзбекистон қўшни бўлган мамлакатларда жиддий ўзгаришлар юз бермоқда эди. Чунончи, ўзбек юртини мустамлакачилик сиртмоғида ушлаб турган Русиянинг ўзида ҳам 1905 йил инқилоби аллақачон рўй берган ва илҳор рус зиёлилари чоризимга сўнгги зарбани бериш учун халқни 1917 йил февраль воқеалари сари етаклаётган эдилар. Жанубий қўшниларимиздан Туркия билан Эронда ҳам миллий инқилоблар юз бериб, қуллик кишанлари парчалана бошлаган эди. Бундай воқеаларнинг фақат шу мамлакатлар доирасида қолиб кетиши мумкин эмас, эртами-кечми мустамлакачиликка қарши феодолизмнинг чириган устунларини капитализмнинг янги устунлари билан алмаштириш учун кураш ўти улардан-шу воқеалардан учқун олиши лозим эди.
Бир томондан, рус мустамлакачилари, иккинчи томондан, маҳаллий амалдорлар ва бойлар ана шу тарихий жараённи тўхтатиб қолишга қанчалик уринмасинлар, бунинг иложи йўқ эдию зероки, ҳаёт ўз қонунлари асосида доимо келажак сари ҳаракат қилади.
Романда тасвирланган воқеаларнинг тарихий фони шундан иборат.
Ёзувчи ана шу тарихий даврни бадиий тасвир ва таҳлил этиш мақсадида асарга Зеби (Зебиниса) образини бош қахрамон қилиб танланган. Китобхон Зеби орқали асарда тасвирланган воқеалар оқимига кириб борар экан, тилга олинган даврда, бир томондан, оддий халқнинг (Энахоннинг ва Ўлмасжоннинг оиласидаги ҳаёт тасвирини эсланг), иккинчи томондан, бойлар ва амалдорларнинг (Акбарали мингбоши, Мирёқуб, ноиб тўра оиласидаги воқеаларни эсланг) қандай ташвишлар ва орзулар билан яшаётгани, қандай турмуш тарзини кечираётганини кўрсатади. Бир томонда ночорлик, қашшоқлик ва жаҳолат сурнай чалиб турса, иккинчи томонда тўқликдан чиққан шўхликнинг ўйинлари: хотинбозлик, фахш ва мол-мулк орттириш йўлидаги қабиҳликлар.
Ёзувчи Зеби тушиб қолган ана шу тарихий муҳитни шафқатсиз равишда очади. Чўлпоннинг бутун меҳри, ҳайриҳоҳлиги Зеби томонида бўлгани ҳолда у яшаган замон, у нафас олган ҳаво уни бўғувчи ҳаво эканини яширмайди. Чўлпон романидаги реализмнинг кучи шунда айниқса ёрқин кўринади.
Асарда тасвирланган воқеалардан чиқувчи хулоса шуки, Зеби яшаган даврни таг-томири билан ўзгартириш керак. Агар бу ўзгариш бўлмаса, жамиятнинг Зеби сингари пок ва гўзал фарзандлари бўғиб ташланаверса, у ҳолда халқнинг ва ўлканинг аҳволи фавқулодда оғир бўлади.
Чўлпон ўша даврда мавжуд тузумни ўзгартириш мумкин бўлган кучни кўрмайди. Эҳтимол, бундай куч сифатида у жадид Шарафиддин Хўжаевни тасвирлаши мумкиндек эди. Лекин, чўлпонинг назарида, Ш. Хўжаев, биринчидан, ёлғиз (ёлғиз кишининг эса жамият ҳаётига таъсир кўрсатиши қийин), иккинчидан, ҳали унинг ўзи ҳам бу халоскорлик ролига пишиб етмаган. Шунга қарамай, Чўлпон жамиятни ўзгаритириши мумкин бўлган кучнинг туғилиши мумкинлигига ишонади, шу мақсадда у асар қахрамонлари орасидаги энг эпақалиги, уддабурроси, тадбиркори Мирёқубни Шарафиддин Хўжаев билан юзлаштиради. Китобхонда Мирёқубнинг Қрим сафарларидан кейин ўз ватанига бошқа қиёфада қайтишига умид уйғонади.
Хуллас, ХХ асрнинг 10- йилларидаги ўзбек халқи ҳаёти, асарда тасвирлаганидек, мурккаб эди. Унинг мураккаблиги, аввало шундаки, Зеби, унинг онаси Қурвонбиби, ҳатто отаси Раззоқ сўфи сингари оддий халқ вакиллари Эшон боболар, Акбарали мингбошилар, ноиб-тўраларнинг қўлида ўйинчоқ эди; жамият бу кишиларни истагана кўйига солиши, ҳатто эрмак учун, бошқаларга ибрат бўлсин учун маҳв этувчи кучлар-Акбарали мингбошилар, ноиб тўраларнинг куни ҳам битиб қолган, лекин шунга қарамай, жамиятнинг кейинги тақдирини ўз қўлига олувчи куч ҳали тугилиб, шаклланиб улгурмаган эди.
Шунинг учун ҳам Чўлпон романининг мазкур воқеалар тасвирланган биринчи китобини “Кеча” деб номланган.

Nigora Umarova
06.08.2010, 16:40
Асардаги воқеалар илк баҳорда, бошланиб, қишда тугайди. Чўлпон шеърларининг бирида "Бинафша сенмисан, бинафша сенми, кўчада ақчага сотилган..." деб ёзади. Зеби тимсолини мен баҳор бинафшасига ўхшатаман. Баҳорда бинафша янглиғ очилган чечак, қишда хазон бўлди. У ҳаминқадар беғуборки, ҳатто суд жараёнида юзимни очмайман деб қаршилик кўрсатади. Унда маъсумалик кучли.
Зебининг бахтсизлигининг сабаби нимада: отасининг измидан чиқмаганлигидами ёки ўша даврда туғилганидами? Бахтсизлигининг асосий сабаби олган шарқона тарбиясидадир?

Naim Karimov
06.08.2010, 16:45
Романнинг бош қахрамони Зебидир. Эндигина ўн беш бахорни қаршилаган, ўзбек табиатининг бинафша сингари беозор, ҳамманинг
кўзи ва дилини қувонтирадиган бу чечаги Раззоқ сўфидек бадфеъл, қўрс ва жоҳил кишиниг хонадонида очилган. Агар Зеби бошқа муҳитда, инсоннинг, фарзандининг қадри бор оилада туғилганида, у бу қадар аянчли қисматни бошидан кечирмаган бўларди.
Чўлпон романда нисбатан қисқа вақт ичида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлаган.(Асар илк баҳор тасвири билан бошланиб, қиш чилласида бўлиб ўтган воқеалар билан тугайди.) Зеби асардаги ана шу баҳорнинг жонли тимсоли ўлароқ гавдаланади. Балиқ сув билан тирик бўлганидек, у ана шу баҳор билан тирик. Агар Зебини баҳор бағридан юлиб олинса, у кузга бориб, албатта, хазон бўлади.
Чўлпон талқинидаги баҳор-бу фақат табиат фасли эмас: Салти (Салтанат) ҳам, бошқа дугоналари ҳам, Ўлмасжон ҳам- шу баҳорнинг инсон шаклидаги кўринишлари. Бу баҳорий муҳитдан бинафша каби узулиб, кузги шудгорга ўтқазилган-Акбарали минг-бошига узатилган Зебининг ўзи ҳам сезган бўлиши мумкин. Негаки, у уятчан, ҳаёли қиз бўла туриб аравада босилган бир-икки соатлик йўлнинг ўзиёқ Ўлмасжонга мойил бўлиб қолади ва кечаси, бегоналар даврасидан чиқиб, шу туйғунинг даъвати билан йигитг сари интилади.
Ёзувчи Зеби ҳаётининг бу унутилмас лаҳзасини бежиз муфассал тасвирламаган . Агар Зеби асар давомида бутун бир инсон умрини яшаган бўлса, бу лаҳза шу умрнинг энг тотли дақиқаларидан бири ва эҳтимол, биринчиси бўлиб қолган. Зеби балки ана шу бахтли дақиқаларни кечириш учунгина дунёга келгандир…
Чиндан ҳам, Зебининг қишлоқ сафари туфайли тез ривожланиб кетган фожиали тақдири дахшатли воқеалар билан тўла. Биринчидан, у отаси тенги кишига, уч хотинли мингбошига турмушга чиқишга мажбур бўлади; иккинчидан, шу бадбашар эри ҳам, аслида, унга қараб отилган “ўқ”дан ўлиб, Зеби ўн беш ёшида бева қолади; учинчидан, у эрининг қотили сифатида туҳматга қолиб, етти йилга Сибирга сургун қилинади. Унинг кўрлиги бу мудҳиш фалокатлар билангина ҳам тугамай, у она ва отасидан ҳам жудо бўлади.
Зеби кичик би умрида кўрган озгина хурсандчилиги эвазига шунча фалокатларни бошидан ўтказади. Хўш, у кўрган бахтли дақиқалар билан фожиали кунларни бир тарозига қўйиб бўладими? Йўқ, албатта! Бу фожеали кунлар унинг бутун умрига, ҳаётига, бахтига нуқта қўювчи йиллардир.
Чўлпон Зеби бошидан кечган хушнуд дақиқалар билан даҳшатли кунларни тасвирлаш ва уларни тарози палласига қўйишга бизни ундаш билан у яшаган дунёнинг,у яшаган даврнинг ғайриинсоний моҳиятини шафқатсиз равишда очиб ташлайди. Шу тарзда бизни романда фаол ҳаракат қилмаган, балки воқеалар оқимида сузиб борган қахрамонингн фожиали қисмати ҳақида ўйлашга мажбур этади.
Табиат Зебига ҳамма нарсани берган-хусну жамолни ҳам, ажойиб гўзал, дилрабо овозни ҳам, Шарқ қизларгиа хос иффат ва соддаликни ҳам; Зеби тушган муҳит эса, уни муте қилиб тарбиялаган. У отасининг раъйига қарамай иложи йўқ. Фарзанд –отасининг қули, деб ўстирганлар Шарқда.
Чўлпон бу дунёдаги ноҳақлик ва адолатсизликларни қоралагани ҳолда, биринчи навбатда фарзандларни, кишиларни муте қилиб тарбияловчи Раззоқ сўфиларга, Эшон боболарга, диний бидъатгақарши туғён кўтаришни лозим, деб билди.
...Қишлоқдаги қизлар даврасидан чиққан Зеби Ўлмасжон қошига бориб, тутга суянгана ҳолда турар экан, оғир ўйларга берилади. “У шу топда, -деб ёзади ёзувчи,-ўзининг яқин келажакдагши қора кунларини, қай рангда кўриниши маълум бўлмаган бахти, толеини ўйларди. Унинг бутун бахти Раззоқ сўфининг жоҳил вужудига боғлиқ эмасми? Ўша совуқ сўфишу қувноқ жонни ва сайроқи қушчани истаган вақтида бахтли ё бахтсиз эта олмайдими? Унинг бир оғиз “ҳа”ёки “йўқ” дейиши қиз бечоранинг беҳад қувониб, яйрашига ёхуд хазон япроғидай, бир нафасда сўлиб, нобуд бўлувига ярамайдими?...”
Зеби ўзининг бахтли ё бахтсиз бўлиши мутассиб отасининг қўлида эканини билади. Лекин била туриб, отасига, унинг ноҳақ қарорига қарши чиқа олмайди.
Демак, маълум маънода бу фожианинг юзага келишида унинг ўзи ҳам айбли. Агар у муте инсон бўлмаганида, бу ҳолга тушмаган бўларди, албатта.
Ҳар бир инсон ўз бахти учун кураша билиши зарур. Бахт учун, инсонлик хақ хуқуқлари учун курашиш ҳар бир инсоннинг инсоний белгиларидан бирини ташкил этиши лозим.
Чўлпон Зеби образи орқали шу фикрни олға сурмоқчи бўлган.

Nigora Umarova
06.08.2010, 17:26
Ўтмишда халқимизда "Эшоним деб эшагимдан айрилдим", деган мақол қўлланган. Асардаги Раззоқ сўфи ўз эшонига шу даражада ихлос қўйган эдики, оқибатда нвниҳол, ёшгина қизи Зеби жувонмарг бўлади. Раззоқ сўфининг қаҳридан доимо оила аъзоларига қор ёғилиб турар, тишининг оқини бировга кўрсатмаган инсон эди. Қизи Сибирга сургун қилингачгина у қилган хатосини англайди. Бу хато унга қимматга тушади. Оиласи пароканда бўлади. Аёли Қурвонбиби телба бўлиб қолади. Раззоқ сўфи шахсга сиғинишнинг қурбони бўлган инсон сифатида таассурот уйғотади.
Аёли Қурвонбиби эса забун шарқ аёли. Киши хотирасида Қурвонбибининг асар сўнгидаги нолали қўшиғи кучли таассурот қолдирадиЖ
"Зеби, Зеби Зебонам,
Онанг бўлсин парвонанг.
Сени сотди ўз отанг,
Онанг бўлсин парвонанг..."
Ушбу икки қаҳрамон ҳақида ҳам тавсиф бериб ўтсангиз.

Naim Karimov
06.08.2010, 17:40
Зеби бошига бало тошлари отаси Раззоқ сўфининг мутаассиблиги, фарзанди тақдирига мутлақо лоқайд бўлганлиги сабабли ёғилади. Романда берилган таъ-
рифга кўра, у “кўргазмада қўйилатурган антиқа маҳлуқлардан”дир. Бу ҳол ҳатто унинг илк бор йўргакланган пайтида ҳам маълум бўлган. Унинг ҳали одам кепатасига кирмаган юзларига тикилиб, энага бундай сўзлар билан уни эркалатган экан:
“-Айланай, меҳмон, кимдан хафа бўлиб тушдингиз? Ким озор берди сизга? Айтинг. Қовоғингизни очсангиз-чи! Ёруғ дунёга келдингиз! Шукур қилинг! Севининг! Мундоқ бир кулинг!... ”
Ўша пайтда ҳам оҳзини очиб илжаймаган Раззоқ сўфи ҳали- ҳануз кулиш нималигини билмайди. Ҳар ҳолда у уйида, хотини ва фарзанди олдида тишининг оқини кўрсатмаган.
Бир пайтлар қишлоқда яшаган сўфи акаси билан “ бир шапалоқ ерни ташлашиб” қоллиб, ота уйини тарк этган эди. Шундан бери у шаҳарда яшайди.
Қайси бир йили ўгай акаси келиб, уч-тўрт кун сўфи билан бирга бўлади.шунда улар хонақоҳга бирга борар эканлар:
“-Сўфи, бир касб пешасини тутмай, ўтиб кетаётирсиз-а?-деди унга акаси, хонақоҳга кета туриб.
-Э-э, -деди сўфи чўзилиб...,-менинг давлатим ҳеч кимда йўқ, ака. Эшон бобо-худойимнинг севган қули, нозу неъмат тўрт тарафдан сувдай оқиб туради. Дарё бўйидамиз-у чанқаймизми? Ғалати экансиз!
Шу кулимсираш билан яна бир оз боргандан кейин, бу сафар жиддийроқ қилиб деди:
-Аҳлиёмиз ҳам учига чиққан чевар, худога шукур!
Ожизамиз ҳам дўппи тикишга фаранг бўлиб чиқди! Рўзғорнинг кам-кўстларини ўзлари ётсам бўлаверади”.
Раззоқ сўфи-ана шу тарзда, ишламй тишловчи, таъмагирлик ва текинхўрлик орқасида кун кўрувчи инсон. Унингн ташқи қиёфаси билан ички “олами” бир хил; ҳар иккисида ҳам бирор фазилатни топиш амри маҳол. Шунга қарамай, тўғрироғи, шу сабабдан у на хотинин сариқ чақага олади, на ёлғиз қизининг орзу-ҳаваслари билан ҳисоблашади. У бошлиқ бўлган уй қизи ва хотини учун зиндон, унинг ўзи эса шу зиндоннинг кўзи кўр, қулоғи кар қоравули.
Ана шу золим отанинг кўнгли фақат бир жойда-эшон бобонингн ҳузурида очилган. Унинг кўзи фақат Эшон бобони кўради, қулоғи фақат Эшон бобонинг сўзларини эшитади. Эшон бобо-унинг бирдан-бирпири. Унинг учун Эшон бободан бўлак одам –одам эмас!
Акбарали мингбоши биринчи бор Зебини сўратирганида, Раззоқ сўфи: “Умрида пешонаси сажда кўрмаган одамга қиз бераманми?!” деган. Лекин мингбоши иккинчи марта-бу сафар Эшон бобо орқали-сўраттирганида, сўфининг “бетафиқ, бузуқ юрадиган” одам эканлигига ҳам била туриб, “йўқ”,деёлмаган.
Қурвонбиби эрининг иродасизлигидан норози бўлиб, уни койиганида, сўфи бундай жавоб беради:
“-...Мен кўп олишдим. “Бенамозга қиз бермайман!”-дедим. “Сен-бизнинг минг йиллик ибодатимиз-у уларнинг бир кунлик хизматлари баб-баравар! Мингбоши қанча мўмин-мусулмоннинг ҳожатини чиқаради.Қанча аламзаданинг додига етади: қанча ўғри, киссавур,қароқчининг жазосини беради! Қанча ноҳақ бўлган ишларни ҳаққа қарор топқизади. Ибодат ҳам-ибодат,мўмин-мусулмонга хизмат ҳам-ибодат!Балки бу кейингиси-аъло!дедилар. нима деб бўлади? Мен оми бўлсам, саводим бўлмаса,оқ-қорани танимасам, у киши мулла бўлса, забардаст бўлас, худонинг буйруғини тушунса; шариатни, тариқатни сувдай билса… нима дейин?
Бу сўзларда Раззоқ сўфинингЭшон бобо олдида ожиз кимса эканлиги, нафақат ўзининг, балки бутун оиласининг эркини, нафақат бугунини, балки эртасинги ҳам унга улгуржисига топшириб қўйганлиги маълум бўлади.
Агар Чўлпон бош қахрамонга “зебо” маъносини англатувчи Зеби исмини берган бўлса, унинг онасини эса у Қурвонбиби деб атаган; яъни унинг Раззоқ сўфидек бадфеъл бир кимсага ўзини-ўзи қурбон қилганлигини таъкидламоқчи бўлган. Чиндан ҳам, Қурвонбибининг бутун ҳаёти эрининг қош-қовоғи остида куйиб, кул бўлди. Унинг бу дунёда яшашидан умиди ёлғиз қизи,унинг бахтли-саодатли турмуши эди. Шунинг учун ҳам Қурвонбиби Акбарали мингбошининг Зебига одам қўйганини эшитиб, туғён кўтармоқчи бўлади. Ундаги оналик туйғуси қизининг бошига келажак фалокатни сезгандек бўлади. Лекин Раззоқ сўфи Эшон бобонинг “Мингбоши қанча мўмин-мусулмоннинг ҳожатини чиқаради... Ибодат ҳам-ибодат, мўмин-мусулмонга хизмат ҳам –ибодат!”деган сўзларига қарши ўзида бирор ақлли гап топа олмайди! Шунинг учун ҳам эрининг бояги сўзларига жавобан: “Мен-ку ҳеч нарса демас эдим.., мана бу қизингиз худди бир суратга айланиб қолди. Қўрқиб ётибман”,-деди, халос. Ундаги қарши куч фақат шу сўзларни айтишгагина етади.
Бу ҳар иккала қулнинг кўзи Зебининг ноҳақ равишда, туҳмат орқасида қамоққа олингани ва Сибирь қилинганидан кейингина очилади. Лекин бу, улар кўзининг сўнгги марта , ўлим олдидаги очилиши эди.
Чўлпон Зеби фожиасининг асосий сабабчиси сифатида Раззоқ сўфини қоралар экан, унинг ўзи ҳам диний бидъат ва фанатизмнинг қурбони эканлигини унутмайди. У Раззоқ сўфи, Қурвонбиби ва Зеби образлари орқали феодолизм шароитида мутелашган, ҳақиқат ва адолат учун курашишга ўзида куч ва хоҳиш топа олмаган халқнинг аянчли ҳолатини кўрсатишга интилган. Шу маънода бу уч образ ўзхида ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида мустамлакачилик шароитда яшаган ўзбек халқининг тарихий тақдирини умумлаштиради.

Nigora Umarova
06.08.2010, 17:58
Романдаги қарийиб барча қахрамонлар, пастдан юқорига қараб, бири иккинчисига тобелашиб, мутелашиб боради. Агар Зебининг инон-ихтиёри Раззоқ сўфида бўлса, сўфининг жилови Эшон бобонинг қўлида; Эшон бобо, ўз навбатида, Акбарали мингбошига, мингбоши эса ноиб тўрага бўйсунади. Шубҳасиз, ноибтўра ҳам бу занжирда сўнгги ҳалқа эмас.
Мирёқуб образи асар бошида киши нафратини қўзғотадиган шахс бўлса, кейинчалик асар сўнгида китобхоннинг унга бўлган муносабати ўзгаради.
Акбарали мингбошини эса нафс қурбони сифатидаги қаҳрамон дейиш мумкин. Бандаси борки, хато қилади. Бу қаҳрамонларга нисбатан ўз муносатингизни билдирсангиз.

Naim Karimov
06.08.2010, 18:01
Романда тасвирланган маҳаллий халқ вакиллари орасида Акбарали, ўз мансабига кўра, энг баланд мартабали қахрамондир. Шу билан бирга, романда бошқа бирор қахрамон йўқки, у Акбарали сингари, қарийиб барча персонажларни ўзида бирлаштириб турган бўлсин. Айни пайтда асарда рўй берган асосий воқеа Зебининг ўзгалар тазийқи остида турмушга чиқиши ва ўзгалар туҳмати туфайли қамоққа олиниши ҳам унинг номи билан боғоиқ. Лекин у туфайли у , Зебидан фарқли ўлароқ, салбий қахрамондир.
Хўш, Акбарали бу дунёга бирор яхши фазилатсиз инсон бўлиш учун туғилганми? У дастлаб қандай инсон, қандай эр бўлган?
Бу саволга Хадичахоннинг қуйидаги сўзлари жавоб бўлиши мумкин.
“-Йўқ, ундай деманг... У вақтда куёвингиз ёш эди, мунча катта амалдор эмасди, ниҳояти, элликбоши эди. Биринчи хотинидан бола бўлмаган экан, икки-уч йил умр қилишганларидан кейин хотини ўлиб кетган. Мени олган вақтида “Сен кўз очиб кўрганимсан”, дерди... Менинг ҳеч бир нолийдиган ерим йўқ эди. Толеимдан хафа эмасдим.”
Хадичахон давом этиб, дейди:
“-Бунингиз амалдор бўлгандан кейин айнийди.Мингбошилик ёмон ҳовлиқтирди. Ўз қишлоғиниташлаб, бу ерга кўчди. Бу катта ҳовлини сотиб олди… Боғ-роғ қилди, ер-сувни кўпайтирди. Кўнгили бошқа савдоларга, ўзга кўйларга тушди… Хотин топадиганлар, маслаҳат берадиганлар кўпайишди”.
Акбарали шу тарзда, мингбоши бўлиши билан маишатга ружу қўйди, хотин устига хотин олди, ичкиликка, фаҳшга берилди. Уни қуршаган хушомадгўйлар, ҳайбаракаллачилардан иборат ифлос муҳить ундаги носоғлом ҳирсларнинг авж олиши учун ҳосилдор замин бўлиб хизмат этди.
Зеби Акбаралининг уйига келин бўлиб келган куни тўйга келган икки хотиннинг қуйидаги сўзларини эшитади:
“-Қизингиз етилиб қолибди, мингбоши додҳога бермайсизми?”-деди уларнинг биттаси.
Яна бири овозини анча чақириб, бундай деди:
“-Буватаккал адирда одам сонидай йўғон илонлар бўлар эмиш. Шуларга берсам бўлмайдими!...”
Бу захарханда сўзлар маънодан холи эмас: Акбаралидек тасқара, калтафаҳм кишига Зебидек ўн гулидан бир гули очилмаган қизлар увол эди. У 13 йилдан бери мингбошилик маснадида ўтирган эса-да, бўлуснинг бутун ишлари Мирёқубнинг зиммасида эди. Мингбошининг ақли ҳам, кўзи ҳам, қўли ҳам Мирёқуб эди.
Мирёқуб бор мол-мулкини Акбарали орқали топгани учун унинг бошига келган не-не қора кунларни даф қилган. У шамолнинг қайси томонга эсишига қараб иш тутади. Ким билан қачон ва қандай яқинлашишини, кимдан нимани олиш мумкин эканлигини яхши билади. У ҳатто ноиб тўра билан муҳандиснинг хуфиёна суҳбатидан янги поезд йўли тушишини билиб олиб, поезд ўтадиган ерларни “сувтекин”га сотиб олади. Мирёқубнинг бу қадар ишбилармонлигинин кўрган ноиб тўра уни бежиз америкалик тадбиркорларга ўхшатмайди. У, чиндан ҳам , ноёб одам; фақат ҳақиқат йўлини ҳали топиб олмаган ноёб одамдир. Зебининг ички оламига кириб боради, у билан бирга қувониб у билан бирга изтироб чекади. Бундай ҳолат–қахрамон билан бирга кечиниш ҳолати китобхонда бошқа қахрамонларга нисбатан пайдо бўлмайди. Зеоро , ёзувчи китобхон эътиборини, меҳрини фақат Зебига қаратган, унинг ғоявий нияти шу образ орқали очилади. Шунинг учун ҳам у (китобхон) Акбаралига ҳам, Раззоқ сўфига ҳам нафрат билан қарайди: Қурвонбибига ачинади, Мирёқуб эса унда зиддиятли туйғулар уйғотади.китобхоннинг қахрамонларга бўлган шундай фаол муносабати ёзувчининг тасвир маҳорати туфайли юзага чиқади.
Қахрамонларининг нафақат сажияси, балки портрети ҳам кескин фарқ қилади; асарда бир-бирига ўҳшаш бирорта қахрамон йўқ. Уларнинг нутқи ҳам ҳар хил. Агар Раззоқ сўфи умуман тилини ортиқча “қалдиратиш”ни хохламаса ва бечора хотинига “Фитна” деб мурожаат этса, Зебининг тилиди мойиллик, гўзалллик итоаткорлик балқиб туради. Акбаралининг нутқи ўзи сингари қўпол; ноибнингн нутқида ақл ва айёрлик чапак чалиб туради. Мирёқубнинг нутқи ўзи сингари ўзгарувчан... Ана шу ранг-баранг нутқлар орасида муаллифнинг воқеаларни шарҳловчи, вазиятни таҳлил қилувчи тили алоҳида ажралиб туради. Тасвир этилаётган манзара ё қахрамонга қараб, унинг тилиди янги-янги оҳанглар-гоҳ ҳазил-мутойиба, гоҳ пичинг, гоҳ завқ-шавқ шалорладек шарқираб туради.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Чўлпон рус ва Оврупо адабиёти, хусусан, насридан яхши хабардор эди. Л. Толстойнинг “Тирилиш”, М. Горькийнинг “Она”, Л. Андреевнинг “Осилган етти кишининг ҳикояси” каби рус адабиёти намуналарида қўлланган янги бадиий тасвир усуллари ва воситалари ушбу асарда Чўлпонга қўл келди. Айниқса, руҳий ва саргузашт романларга хос усулларнинг “Кеча”да илк бор қўлланиши ўзбек адабиёти учун янгилик эди. Шубҳасиз, Чўлпон бу усуллардан муайян бадиий мақсадда фойдаланди.
Айтиб ўтилгандек, Мирёқуб-ниҳоятда мураккаб образ. Уни ёрқин салбий қахрамонлар гуруҳига ҳам, Зеби янглиғ қахрамонлар сирасига ҳамкиритиш қийин. У эзгулик билан тубанлик ўртасида ҳаракат қилади. Агар у “мовий кўзли дилбар”ни, кейинчалик эса жадидни учратмаганида, эҳтимол, Акбарали ва ноиб тўроаларнинг “дум”и бўлиб юра берарди. Чўлпон ана шу образга хос зиддиятни бўрттириб кўрсатиш ниятида саргузашт ва руҳий романларга хос тасвир усулларидан маҳорат билан фойдаланган.
Ёзувчининг Мирёқуб образини яратишда бундай усуллардан фойдаланганининг тубанликдан эзгуликсоҳилига чиқиб олишини ва бу жараёнинг ғоят мураккблигини кўрсатмоқчи эди. Афсуски, романнинг иккинчи китоби ҳозирча топилмаганлиги сабабли биз унинг эзгулик соҳилидаги хатти-ҳаракатлари ҳақида бириор тасаввурга эга эмасмиз. Холбуки, “Кеча”да тасвирланган воқеаларнинг мантиқига кўра, романнинг “Кундуз” қисмида Зебининг Сибирь сургунидан, Мирёқубнинг эса Қрим сафаридан кейинги ҳаётлари тасвирланиши лозим эди.

Naim Karimov
06.08.2010, 18:01
Чўлпон “Кеча ва кундуз” романида ўзбек халқи тарихининг муҳим бир даврни кенг эпик кўламда тасвирлаб берди. Мавжуд ижтимоий тузумни ўзгартириш, мустамлакачилик кишанларини парчалаш лозимлиги ҳақидаги фикр Чўлпон ижодининг бош масаласи сифатида бу романда катта бадиий куч билан ифодаланилади.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:39
Чўлпон ва миллий уйғониш ҳаракати

“Миллий руҳланиш-дахоларнинг буюк бешигидир”,-америкали мутаффакирлардан бири шундай деган экан. Агар шу сўзларни дурбин кўзларидекалмаштириб ўқисак, “Миллий уйғониш ҳаракти истиқлол даврининг бешигидир”, деган маъно пайдо бўлиши мумкин.
Туркистондаги Миллий уйғониш ҳаракати асримиз бошларида, Чўлпон адабиёт оламига киргунига қадар бошланган. Бу ҳаракатга 1914 йили келиб қўшилган Чўлпон тез орада шу буюк ҳаракатнинг фаол арбобларидан бири даражасига эришди.
Агар ўзбек халқининг шу даврдаги ижтимоий ва маънавий савиясини кўз олдимизга келтирмоқчи бўлсак, Чўлпоннинг қуйидаги сатрларини қайта ўқишимиз ўринли бўлади. Чўлпон 1914 йили эълон қилинган “Туркистонли қардошларрмизга” деган шеърида бундай сатрларни ёзган:

Илму фан ҳунардан қолди маҳрум бизни халқ,
Маърифатсизлик балосига йўлиққан бизни халқ...

Мактаба йўқ бир тийини, шунча тўйга минг сўмлаб берар,
Чорасиз мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

Ибрат олмайдир бошига шунча кулфат келса ҳам,
Мисли бир калтак йўқотган кўрга ўхшар бизни халқ…

Ҳар шаҳарда ихтилофдан, жиққа муштдан сўз бўлур,
Иттифоқдан сўз очилса, мисли қуён бизни халқ.

Чўлпон мансуб бўлган Миллий уйғониш ҳаракати номояндалари ўз олдиларига ана шу халқнинг кўзларини очиш, унинг бошини бириктириш, бирлаштириш ва миллий тараққиёт йўлидан етаклаш вазифасини қўйдилар. М.Беҳбудий, Мунаввар қори, А. Шакурий, А.Авлоний, хамза сингари маърифатпарварлар таълим тизимини ислоҳ қилиб, янги усул мактабларига асос солдилар. Фитрат Туркияда ёзган асарлари билан Миллий уйғониш ҳаракатининг дастур ул-амалини яратди. Шу йилларда майдонга келган жадидматбуоти, адабиёти ва театри халқни ғафлат уйқусидан уйғотишга унинг онгига миллий истиқлол ва миллий тараққиёт ғояларини қўйишга катта эътибор берди. Чўлпон жадид матбуоти, адабиёти ва театри олдига тарих томонидан қўйилган ана шу улуғ вазифани бажаришда, айниқса, фаоллик кўрсатди.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:41
Андижонда туғилган, Тошкентда яшаган, аммо фалакнинг гардиши билан Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Оренбург каби шаҳарларида ҳам хизмат бурчини ўтаган Чўлпон дастлаб Чор, кейин Совет ҳокимиятининг Туркистон халқлари бошига туширган кулфатларни маслакдош дўстларига қараганда яхши билган ва яхши ҳис қилган. У Москвада 1924-1927 ҳамда 1931-1934-йилларда яшаганида, Қўқонда Туркистон, Оренбургда Бошқирдистон ҳамда қозоқ тупроғида Алаш-Ўрда Муҳторият ҳукуматларининг қога ботирилишини ўз кўзи билан кўрганида, нафақат рус шовинизми, балки расмий давлат сиёсатининг бошқа давлатларга қарши қаратилганлигига ишонч ҳосил қилди. 1918-йилнинг бошларидаотасига қарашли мол-мулкнинг мусодараэтилиши, шундан кўп ўтмай, бу мол-мулклар эгасининг қамоққа олиниши билан Отябрь инқилоби унинг уйи ва аётига бўрон ўлароқ кириб келган эди. Шундай ғайриинсоний воқеаларнинг гувоҳи бўлган Чўлпоннинг Ленинни, Октябрни қабул қилиши мумкин эмас эди. Шунинг учун ҳам 1917 йилга қадар ўз халқини маърифатли қилиш йўлида фаолият кўрсатган Чўлпон Октябрь воқеаларидан кейин халқини большевиклар зулмига қарши курашишга чақирувчи шеърлар, мақолалар, саҳна асарларини ёзди.
Шоир 1920 йил августида Бокуга Шарқ халқлари қурултойида қатнашиш учун бориб, Ҳазар бўйларида кезинар экан, бундай сатрларни ёзган:
Гўзал юлдуз, нурли юлдуз, тез сўзла
Оталарнинг тарихдаги хатосин.
Шул хатодан осуфланиб, ёвларнинг
Эл кўксида сурган ишрат, сафосин.

Афсус ва надомат туйғулари билан тўла бу сатрларда Чўлпон Амир Темурдан мерос бўлиб қолган мамлакат дарвозаларини рус мустамлакачиларига осон-гаров очиб берган оталардан нолиб, улар хатосини тузатиш лозимлигини уқтиради. У ана шу фикрни ҳар бир асари қатига изчил равиўда сингдириб боради. Шу тарзда унинг ижодидиа миллий истиқлол ғоялари, Ҳазар денгизи тўлқинларидек, секин-аста мавжланиб, сўнг “Бузилган ўлкага” сингариасарларида момогулдирак ўлароқ қудратли садо беради.
Чўлпоннинг шу йилларда ижод қилган бошқа қаламкаш дўстларидан фарқи шундаки, у миллий истиқлол учун ёзувчилик қалами билангина курашиб қолмади. У февраль инқилоби билан Октябрь тўнтариши ўртасидаги давр Туркистон ҳалқлари учун тариҳий имконият эканини теран тушунди. Шунинг учун ҳам ўлкадаги миллий истиқлол ғоясига қарши бўлган кучларни фош этиш ва Туркистон Марказий шўросини тузиш ишларида М. Беҳбудий, З. Валидий сингари мубориз сиймолар билан бир сафда бўлди.
Афсуски, чор охранкаси ва ГПУнинг шу даврга оид маҳфий ҳужжатлари билан танишиш имкониятига эга бўлмаганимиз учун Чўлпоннинг Октябрь арафаси ва Октябрдан кейинги амалий фаолиятини фактлар асосида ёритиш имкониятига эга эмасмиз. Лекин Чўлпонни яхшибилган ва у билан ҳамкорлик қилган Заки Валидий хотираларидан шу нарса маълумки, Туркистон Марказий шўроси большевиклар, кадетлар ва эсерлар партиясининг халқ ўртасидаги таъсирини заифлаштириш ҳамда ўлкадаги сиёсий вазиятни қўлга олишга жиддий равишда киришган. Большевиклар ҳокимият тепасига келишлари мумкинлигини олдиндан сезиб, Тошкент атрофида қурол-яроғлар яшириш, миллий гвардияларни тайёрлаш мумкин бўлган қароргоҳларни барпо этишган. Чўлпон бу маҳфий ишлардан хабардор бўлибгина қолмай, уларнинг айримларида иштирок ҳам этган.
Октябрь тўнтариши юз бериши билан Марказий шўро ўз кучларини Қўқонда тўплаб, Туркистон Муҳториятининг ташаббускорлари сафида эди.У Мухториятнинг “Эл байроғи” номли газетасини дўсти Ашурали Зоҳирий билан биргаликда чиқариб, янги миллий ҳукуматнинг Фарғона водийси аҳолиси ўртасида обрў-эътибор қозониши ва қўллаб-қувватланишига муносиб ҳисса қўшди. Мухториятнинг норасмий мадҳияси “Озод турк байрами” шеърини шундай ҳаяжон билан ёздики, уни бутун Қўқон завқ-шавқ билан куйлади. Мухториятнинг эълон қилиниши муносабати билан бўлиб ўтган кўп минг кишилик митингда эса “Оллоҳу акбар” сўзларини қудратли акс-асдо ўлароқ такрорлади. Унинг сўзи шу кезларда, айниқса, катта таъсир кучига эга бўлди. У миллатнинг, миллий истиқлолнинг биринчи шоири сифатида шуҳрат қозонди. Халқнинг Чўлпонга бшлган ана шу ишончи ва муҳаббати уни янги-янги амалий ишларга илҳомлантирди.
Шу нарса ажойибки, “оталар хатоси”дансабоқ олган жадидлар ўша йилларда ўз қобиқларига ўралиб қолмасдан, қўшни халқлар ва уларнинг илғор вакиллари билан яқин алоқада бўлдилар. Заки Валидий уларни ўзаро бирлаштириб турувчи оҳанрабо бир халқа вазифасини ўтади. Унинг атрофида бирлашган ўзбек, қозоқ, бошқирд ва татар мунавврлари Ўрта Осиёдан Волга бўйларига қадар чўзилган туркий заминда мазкур халқлар федерациясини барпо этиш ғояси билан яшадилар. Ана шу ғоя билан чангланган Чўлпон Туркистон Мухторияти тугар-тугамас, Бошқирдистонга бориб, қардош туркий халқнинг “қизил” мустамлака кишанларидан халос бўлиши учун бошланган фидоийлар курашига қўшилди.
“Биз-деб ёзган эди Валидий,- Самара ҳукумати, Ўрол казаклари ва Қозоғистон билан бирга амалга оширган дастлабки муваффақиятли иш ахборот тўплаш эди. Биз ўз агентларимизни олдиндан мўлжаллаган жойлар…га, шунингдек, советлар назорати остидаги Орск, Актюбинск ва Тошкентга юбориб, қисқа муддатда разведка хизматимизни вужудга келтирдик. Бу ишларга Орипов (сўз кейинчалик Бухоро Халқ Жумҳуриятининг ҳарбий нозири бўлган Абдулҳамид Орипов устида бормоқда-Н.К.) рахбарлик қилди. Бизнинг миллий шоирларимиз Ситгарей Магаз, Шайзода Бобич, ўзбек шоири Абдулҳамид Сулаймон, ёш қозоқ журналисти Беримжон ва бир ўқимишли қиз бу шаҳарларда яширин жойларни ташкил этдилар ва бу таъминлаб турди”.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:42
Кўрамизки, Чўлпон бу кўп миллатли маслакдошлари оиласида ўзининг шоирлик “мақоми” билан уйғун бўлмаган, аммо унинг истиқлол жангчиси сифатидаги образига ҳамоҳанг бўлган амалий ишларни бажарди. Агар тақдир бу халқларга 1918 йилдаёқ ўз мустақилликларига эришиш имкониятини берганида, улар ҳозирги кунда жаҳоннинг ҳар томонлама тараққий этган мамлакатларига айланган бўлдилар. Чўлпон шу истиқболга ишўонгани учун ҳам Оренбургга борди ва Бошқирдистон Мухторият ҳукуматининг разведка-ахборот хизматида сидқидилдан ишлади, ўзининг бу иши Туркистон халқларининг хуррияти йўлида кечаётганидан мамнуният ҳиссини туйди.
Аммо большевиклар Туркистон Муҳториятини зўравонлик йўли билан тугатганларидек, Бошқирдистон ва Қозоғистон Мухтьориятлари “Оёғи”га ҳам болта урдилар. Шўроларга қарши ҳаракатда қатнашгани учун Чўлпоннинг на Тошкентда, на Фарғона водийсида тинч яшаши амри маҳол эди. Шунинг учун ҳам у 1921 йили Бухоро Халқ Жумҳуриятига бориб, “Бухоро ахбори” газетасига муҳаррирлик қилди.
Чўлпон Бухорода ишлаган кезларида З.Валидий ҳам шу ерда бўлиб, Туркистон миллий иттиҳоди (миллий бирлиги) ташкилотини тузиш ҳаракатида юрган. Унинг таклифи билан ташкилотнинг таъсис йиғилишида қатнашиш учун Харгуш қишлоғига Фарғона водийсида ҳаракат этаётган босмачиларнинг вакиллари, Бошқирдистон зобитлари ва бошқалар келишган. Афсуски, Валидий ўз хотираларида бу тадбирнинг қандай натижа билан тугагани ва унда Чўлпоннинг иштирок этган-этмагани ҳақида маълумот бермаган. Шунга қарамай, шу айёмда Харгушда яшаган шиорнинг бу йиғиндан хабарсиз бўлгани ё ундан четда турганига ишониш қийин. Чўлпоннинг бундан бир йил аввал Бокуда Анвар поша билан учрашгани ва унинг босмачилар ҳаракатига қўшилганидан мамнун бўлганини билганимиз учун ҳам унинг Бухорода бўлиб ўтгшан миллий озодлик учун ёзган қуйидаги сатрларига эътибор берсак, унинг аввалги эътиқодида ҳамон қатъий тургани кундек равшан бўлади:
Денгизлар чайқалса, тошса сувлари,
Кесилса йўлчининг истак йўллари,
Денгизга айланса ўнг ва сўллари,
Балки юпатгуси ҳўлланган кўзлар?...

Ўйланган ўйларга кўнгил юпанмас,
Кўнгилнинг истаги ўй билан қонмас.
Айтарлар:бу тунда ёруғ шам ёнмас,
Чақмаса гугуртни асл ўғлонлар…

Чўлпон тилга олган “асл ўғлонлар” Фарғона водийси ва Сурхон кенгликларида гугурт чақиб, шўролар туфайли Туркистон тупроғига тушган зулматни қувиш йўлида фаолият кўрсатмаётганэдилар. Унинг умиди шу ўғлонларда, шунингдек, 1920йили Бокуда танишгани Анвар пошада эди. Юксак тоғлари кўкка салом берган зўр ўлканинг бошидаги қуюқ булут-кўланкадан халос бўлиши, Чўлпон назарида, шу зотлар билан боғлиқ эди. Фарғона водийсидаги большевикларга қаршилик кўрсатиш ҳаракатини диққат-эътибор билан кузатди. 1922 йилнинг 4 августида Анвар пошанинг ўлими шунинг учун ҳам Чўлпонни ларзага келтирди.

1923 йили “Дархон” газетасининг нашр этилиши хусусида турлича гап-сўзлар юради. Маълумки, бу газета Туркистон большевиклар партиясининг ташаббуси билан “босмачилар”га қарши курашиш мақсадида чиқарилган. Чўлпон эса шу газета нашрига маъсул кишилардан бири бўлган. Сўнгги изланишлар шу нарсадан дарак бермоқдаки, Чўлпон ва газетанинг расмий муҳаррири Абдулҳай Тожиева Андижонга етиб боришларидан аввал Қўқонга тушиб, Обиджон Махмудовнинг уйида яширин мажлис ўткзганлар. Агар ана шу вақтда, биринчидан, Анвар пошанинг ҳалокати билан “босмачилик ҳаракати” нингсусайгани, иккинчидан эса, қизил аскарларнинг “босмачилар” ниқоби остида аҳолини қира бошлаганини эътиборга олсак, бу яширин мажлисда борган гап бир оз ойдинлашгандек бўлади. Чўлпон ва А. Тожиев ушбу икки омилниназарда тутиб, “босмачилик ҳаракати” га вақтинча нуқта қўйиш ва миллий кучларни шўро қиличидан сақлаб қолишни тўғри, деб топганлар ва ўу фикрни бу ҳаракатнинг Фарғона водийсидаги рахбарларига етказишни мажлис иштирокчиларидан сўраганлар десак, хато қилмаган бўламиз.
Хуллас, Чўлпон ўз асарлари билан ХХ асрнинг биринчи чорагида мудроқ халқни уйғотиш ишига муносиб ҳисса қўшиш билан бирга айни пайтда Туркистоннинг миллий мустақиликка эришуви йўлида фидоийларча ёрқин номояндаларидан бирига айланди.
20-йилларнинг ўрталаридан бошлаб мамлакатдаги вазият мутлақо ўзгарди, истиқлол учун кураш йўллари батомом кесилди. Шундай шароитда Чўлпон ўз асарлари билан, жаҳон адабиётидан қилган таржималари билан ўздек халқини янги маданий юксакликка олиб чиқиш учун барчачораларни кўрди.
Халқимизнинг бугунги маданий-маънавий юксакликка эришуви ва истиқлол мевалридан баҳраманд бўлишида мутафаккур ва муборсиз шоир Чўлпоннинг ҳам хизматлари оз эмас. Шу маънода Чўлпон Туркистондаги Миллий уйғониш ҳаракатиниг кўзгуси ва миллий истиқлолчилк ҳаракатининг олис 20-йиллардаги қалдирғочларидан бири бўлиб қолади.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:45
“Рассом бўлсам эди, чизиб берардим...”

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ЎЛМАС АСАРЛАРИ безаб турган ХУ асрдан кейин Абдулла Қодирий ва Чўлпон сингари буюк шоир ва ёзувчилар яшаб ижод қилган ХХ аср ҳам ўзбек адабиёти тарихидан “олтин давр” сифатида жой олди. ХХ асрда яшаган бу икки сиймо ҳамда уларнинг истеъдодли биродарлари ўзбек адабиётини янги бадиий тараққиёт босқичига олиб чиқдилар. Улар ижодий меҳнати ва жасорати туфайли миллий адабиётимиз жаҳон адабий жараёнининг узвий қисмига айланди.
Адабиётимизнинг шундай юксак даражага эришувида Чўлпоннинг хизматлари, айниқса, беқиёс.
Ҳар бир шоир ижодий ҳаёти давомида турли адабий, ижтимоий ва руҳий жараёнларни бошидан кечиради. Шунинг учун адабиётшунослар аксар шоирлар ижодини турли даврларга бўлиб ўрганадилар. Эҳтимол Чўлпоннинг ижодини ҳам шаклланиш ва юксалиш босқичларига ажратиб ўрганиш жоиздир. Аммо Чўлпон гулшанининг чаман гуллар билан бурканган пайти шўролар давлатининг мустабидлаша бошлаган даврига тўғри келди. 20-йилларнинг охиридан бошлаб эса шўро давлати билан муросаи мадорада яшашга мажбур бўлди. 20-йиллар аввалида шеърият “сир”ларини мукаммал эгаллаб, ижод дурдоналарини ярата бошлаган шоир шўро даври мавзуларида қалам тебратганида, илҳом булоғи кумуш мавж уриб турмади. Шунинг учун Чўлпоннинг абадий ўлмас мавзуларга бағишланган лирик шеърлари, орадан қанча замонлар ўтса ҳамки, бадиий латофати ва жозибасини йўқотмай, кўклам чечакларидек хушбўй уфорини ҳамон таратиб туради.
Биз, адабиётшунослар, одатда Чўлпон лирикасининг беназир намуналари сифатида «Гўзал» сингари шеърларнигина тилга олиб келамиз. Ҳолбуки, унинг 20-йилларда ёзган қарийб барча шеърлари нафақат ўзбек, балки жаҳон лирикасининг энг нодир намуналари даражасида. Бу асарларнинг бадиий қувватини белгиловчи омил, аввало, уларда ифодаланган ҳис ва туйғуларнинг шоир қалбидан лава янглиғ отилиб чиққани ва китобхон қалбини адашмай топиб, уни ларзага келтира олганидир. Бундан ташқари, Чўлпон бу асарларида шеърий санъатнинг барча нозик ва нафис усулларини мукаммал эгаллаган, улардан катта маҳорат билан фойдаланган сеҳргар шоир сифатида гавдаланади.
СЎЗ – ШЕЪРНИНГ ҚОН ТОМИРИ. Агар шоир ҳис-туйғулар оламини ёрқин ифодалай оладиган Сўзни топа олмаса, шеър туғилмайди. Чўлпон сўзнинг маъно қатламларинигина эмас, балки ранглари ва мусиқий товланишларини ҳам чуқур ҳис этувчи шоирдир. Сўз, қизиган доира янглиғ, жаранглаган тақдирдагина шоир ундан “қурилиш ашёси” сифатида фойдаланган. Шундай сўзлардан ташкил топган чўлпонона сатрлар, худди марварид шодаси сингари, “клонланган” жилоларни таратиб туради. Шоир пейзаж лирикасининг юксак намуналаридан бири -“Хазон” шеърининг дастлабки сатрига бир эътибор бери. кўринг-а:

Куз чоғи… тупроқлар гезариб қолдилар...

Табиат гарчанд куз фаслида тилларанг барглар денгизига ғарқ бўлиб, ошуфта кўзларни қамаштирса-да, теварак-жонибда аллақандай маъюс бир кайфият, мунгли ва ғуссали ҳолат ҳукмронлик қилади. Чўлпон табиатдаги ана шу ҳолатни ифодалар экан, дарахтларни буркаб турган заъфарон барглар оламига эмас, балки ерга нигоҳини қаратади. Шоир тупроқнинг гезариб турганини тасвирлаш орқали ўз мақсадига эришади: сизнинг хаёлингизда қони қочган кишидек сўлғин бир замин пайдо бўлади. Чўлпон шу билангина кифияланмай, бояги сатрни ўзга бир тартибда яна такрорлайди:

Гезариб қолдилар куз чоғи япроқлар…

Бир поэтик фикрнинг икки марта такрорланиши ва шоирнинг “гезариб” сўзига алоҳида урғу бериши натижасида шеърий сатрлардаги ҳазин мусиқа янада кучайиб, сизнинг юрагингизни тирнай бошлайди. Сиз ўзингизни заъфарон барглари ҳам тўкилиб, яланғочланиб қолган етим табиат бағрида қолгандек ҳис этиб, юрагингиз увушиб кетади. Чўлпон шундай бадиий эффектга севимли поэтик усули – чертиб танланган сўзлар шодасини ўзга бир йўсинда такрорлаш орқали эришади.
Маълумки, 1923 йилнинг ёз ойларида Андижонда “босмачилик ҳаракати”га барҳам бериш мақсадида “Дархон” газетаси нашр этилган. Агар бу ҳаракат яна давом этадиган бўлса, нафақат “босмачилар”нинг қирилиб кетиши, балки водий аҳолисининг ҳам жабр чекиши мумкинлигини сезган Чўлпон шу газетада фаолият олиб борган. Лекин у шўро давлати билан муроса қилишга мажбур бўлганидан қаттиқ изтироб чеккан.
Агар мазкур шеърнинг 1923 йил кузида, худди шу воқеалардан кейин ёзилганини эътиборга олсак, унда ифодаланган ҳазин ва мунгли руҳнинг асл сабаблари янада равшанлашади.
“Хазон” деб номланган бояги шеърдан кейин Чўлпон куз ва қиш лавҳалари тасвирланган яна бир неча шеър ёзди. Шулардан бири “Менинг йўлларимда” деб аталади. Бу шеър лирик қаҳрамон кайфиятининг янгиланганлиги, унда пайдо бўлган некбин ҳолатнинг тасвир этилганлиги билангина эмас, балки, аввало, шеърий шаклнинг ғаройиблиги билан ажралиб туради. Бу ғаройиблик эса, унда истифода этилган такрорлаш усулининг мутлақо янгилиги ва беназирлигидадир.
Шеър бундай бошланади:

Менинг йўлларимда чўзилган тоғлар,
Бирга қўйин очган қатор довонлар...
Кўзларим йўлларга тикилган чоғлар
Кўнглимда йўл юриш истаги қайнар!

Бу сатрларда лирик қаҳрамоннинг тамомила ўзгача руҳий ҳолати ўз аксини топган. Бу ҳолат унинг тоғлар ва довонлар қаршисида турганлиги билан белгиланади. Маълумки, тоғлар ва довонлар инсон хаёлини доимо олиб қочиб, уни олдинда турган йўллар ва сўқмоқлардан олға боришга ундагандек бўлади. Лирик қаҳрамоннинг руҳий оламида кечаётган ана шу ўзгаришни Чўлпон юқоридаги икки сатрни ҳийла ўзгартириш, қолган икки сатрни айнан такрорлаш ҳамда уларнинг банддаги ўрнини алмаштириш орқали эришади:

Қорга қўйин очган қатор довонлар,
Сизга қараб туриб кучни чоғладим.
Кўнглимда йўл юриш истаги қайнар,
“Юриб ўтаман!” деб белни боғладим!

Кўрамизки, шеърнинг бу бандида “тоғлар-чоғлар” қофияси билан якунланган сатрлар ўзгача кўриниш олган ва шу сатрлар шеърга янги маънони – лирик қаҳрамонда пайдо бўлган истакни - довонларга қараб туриб кучни чоғлаш ва “Юриб ўтаман!” деб белни боғлаш истагини олиб кирган. Чўлпон шеърнинг сўнгги, учинчи бандида ана шу орзу-истакнинг қатъийлашганини тасвирлайди. Ва бунга иккинчи бандга киритилган янги сатрлар билан биринчи бандда “унутилиб қолган” сатрларни ўзаро боғлаш ёрдамида эришади:

Сизга қараб туриб кучни чоғладим,
Менинг йўлларимда чўзилган тоғлар!
“Юриб ўтаман!” деб белни боғладим,
Кўзларим йўлларга тикилган чоғлар…

“Менинг йўлларимда” шеъри жаҳон мумтоз шеъриятининг қонун-қоидалари асосида ҳам фикран, ҳам шаклан қолипланган ҳолда шундай гўзал бир тарзда якунланган.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:46
ХХ АСРДА ЖАҲОН МУМТОЗ АДАБИЁТИдан баҳраманд бўлган ўзбек шоирлари орасида Чўлпон алоҳида ўринни эгаллайди.
1936 йили, А.С.Пушкин вафотининг яқинлашиб келаётган 100 йиллиги арафасида Чўлпон улуғ рус шоирининг “Борис Годунов” драмаси билан бирга “Булбул ва гул” шеърини ўзбек тилига таржима қилди. У шу шеър руҳига кириб, уни ўзбек тилида шундай жаранглатиб юбордики, агар сарлавҳадан кейин “А.С.Пушкиндан” деган изоҳ бўлмаса, ҳеч ким унинг ўзга тилдан ўгирилганига ишонмаслиги мумкин. Бу ҳол қисман Пушкиннинг ўз шеърини форс шеърияти таъсирида ва форс шоирларига татуббу тарзида ёзганлиги билан изоҳланса, асосан Чўлпоннинг таржимага ғоят ижодий ёндашганлиги билан белгиланади. Зеро, у мазкур таржимага, В.Жуковский айтганидек, таржима қилинаётган шоирнинг сояси эмас, балки рақиби бўлиб қўл урди.
Аслиёт Пушкин тушунчасидаги ғазал шаклида бўлиб, бундай “байт” билан бошланган:
В безмолвии садов, весной, во мгле ночей,
Поет над розою восточный соловей…

Чўлпон аабб шаклида қофияланган ва 12-14 ҳижоли сатрлардан иборат бу шеърни арузнинг фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилотун қолипидаги 16 ҳижоли баҳрида таржима қилган. Юқоридаги “байт” эса бундй “ўзбекона қиёфа” касб этган:

Баҳор чоғида ҳоли боғда бир зулматли тун эрди,
Ғариб булбул фиғон айлаб, “Гулим, раҳм айлагил”, дерди...

Чўлпон аслиятдаги “Шарқ булбули”ни “ғариб булбул”, деб, унинг гул узра ёниб куйлаётган ҳолатини эса, “Гулим, раҳм айлагил”, дерди”, дея эркин таржима қилиш билан Пушкин шеърининг руҳи ва мазмунига заррача ҳам шикаст келтирмаган. Аксинча, асар руҳи ва ғоясидан келиб чиққан ҳолда уларни ўзбекона ифодалар билан қайта бадиий мужассамлаштиришга, айниқса, шеърнинг мусиқий ифодасини, эстетик таъсир кучини беҳад даражада кучайтиришга эришган.
Шеърнинг кейинги “байт”и Чўлпон таржимасида бундай кўриниш олган:

Бироқ ул гул қулоқ солмас эди фарёду афғона,
Фақат ором оларди ноладин тўлғона-тўлғона...

Миртемир Чўлпон таржимасидаги бу шеърнинг, айниқса, “фарёду афғона” – “тўлғона-тўлғона” сўзлари, тунги мушак сингари, ранг-баранг жилолар таратган сатрларини жўшиб ўқир, ҳақиқий шеърий таржима шундай порлоқ миллий бўёқлар билан товланиши лозимлигини айтар ва ўзи ҳам Чўлпон анъаналарини муносиб давом эттиришга интилар эди. Чиндан ҳам, Чўлпон юқоридаги сатрларни сермазмун ва сермавж сўзлар билан якунлаб, шу сатрларни шундай ўйнатиб юборганки, уларни ўқиган киши дилининг лафъатан яшнаб кетиши шубҳасиздир.
Аслиятнинг кейинги “байт”ларида Пушкин, кутилмаганда, булбул ва гул мавзуидан шоир ва гўзаллик мавзуига кўчиб, шоирни булбул янглиғ гул ишқида куйиб-ёнмасликка ундаб, ёзади:

...Она не слушает, не чувствует поэта;
Глядишь, она цветет; взываешь – нет ответа.

Ана шу кўчим Чўлпон таржимасида ўзининг бундай гўзал вас амимий ифодасини топган:

Сени ҳеч севмаган бир гул учун, эй шоирим, сен ҳам
Ёнарсан, ўртанарсан, дод этарсан тинмайин бир дам.

Қўй энди, беҳуда дод этма, оҳинг унга етмайди,
Қарайсан, яшнаган бир гул, фақат додингга етмайди.
Агар Пушкиннинг Шоирга мурожаатида унинг ўксик ҳолатига нисбатан бирор хайрихоҳлик белгиси сезилмаса, Чўлпон таржимасида худди шу нарса - севгиси писанд қилинмаган Шоирга нисбатан ачиниш ва раҳм-шафқат туйғуси дудланиб-оловланиб туради. Агар Пушкиннинг бу шеъридаги Шоир ўша даврдаги қандайдир умумлашган ва мавҳум бир шоирнинг образи бўлса, таржимадаги Шоир бу – шўролар томонидан рад этилган, ҳатто қамалиш ва отилиш арафасида яшаётган Чўлпоннинг айни ўзидир. Шунинг учун ҳам таржимада қайғули руҳ, ёниб-ўртаниш ва изтироб оҳанглари устуворлик қилади.

Naim Karimov
11.08.2010, 16:47
ЎЗ ЗАМОНИга сиғмаган ва ҳатто шу замон томонидан рад этилган шоир шеърларидаги ҳазин ва мунгли оҳанглар шу даврда яшаган халқнинг ҳам дарду ҳасратларини ўзида мужассамлантирган. Шунинг учун Чўлпон халққа яқин, халқ орзу-умидлари ва дарду-ҳасратларининг том маънодаги ифодачиси бўлган. Аммо бу ҳол халқ дарди бўртиб турган барча шеърларнинг Чўлпонга нисбат берилиши мумкинлигини мутлақо англатмайди. Фаол ва изланувчан адабиётшунос Баҳодир Карим “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 3 окябрь сонида эълон қилинган “Абадий тирик овоз” номли мақоласида шоир ижодини ўрганиш, номаълум асарларини излаб топиш давом этаётган жараён эканлигини тўғри қайд этган ва Чўлпоннинг мутахассисларга-да нотаниш бўлган шеърлари ҳақида сўзлаб, улардан айрим лавҳалар келтирган. “Чўлпоннинг ҳозирга қадар шеърсевар одамлар қувваи ҳофизаси боис, - деб ёзади олим мазкур мақоласида, – оғзаки равишда бизгача етиб келган, бирор расмий нашрларда эълон этилмаган, балки ўз вақтида оммавийлаштириш таҳликали бўлган шеърлари ҳам бор экан”. Баҳодир Карим “ҳамма бараварига “чўлпонизм оғуси” билан курашаётган, миллатпарвар зиёлиларга, чўлпонлар авлодига ўлим тиланаётган бир муҳитда ёзилган, фақат хос даврлардагина, яширинча кўчирилиб қўлма-қўл ўқилган” шундай шеърлардан бирини муштарийлар эътиборига қуйидаги сўзлар билан ҳавола қилади: “Қалби изтиробларга тўлган шоир вақти келиб, ўзига ўлим тилаб юрган душманларига қарата:

Мани ўлсин деган ўлсин,
Балога мубтало бўлсин,
Қўлига косасин олиб,
Кўчаларда гадо бўлсин –

тарзидаги қарғиш мазмунли шеърлар ҳам ёзади”.
Баҳодир Каримдек билимдон олимнинг Чўлпон шеърий оламига мутлақо алоқасиз бу сатрларда буюк шоир муҳрини кўрганига ажабланмай илож йўқ. Юқоридаги сатрларни ўқиган кишида уларнинг аёл киши оғзидан ёзиб олинганлиги шундоққина сезилиб туради. Шунинг учун ҳам биз атоқли фольклоршунос олима Музайяна Алавия томонидан нашрга тайёрланган китобларни варақлаганимизда шу шеърий парчанинг асл нусхасини “Оқ олма, қизил олма” тўпламидан (Тошкент,1972, 68-бет) осонгина топдик.

Мени ўлсин деган ўлсин,
Балога мубтало бўлсин,
Қўлига косасин ушлаб,
Кўчаларда гадо юрсин.

Кўрамизки, бу парчадаги учинчи сатр жарроҳ Миржалол Жамилов оғзидан ёзиб олинган сатрга қараганда мантиқий асосга эга.
Миржалол Жамиловдан ёзиб олинган “Мен букун кўксимдаги Дардим баён этсаммикин?..” сатрлари билан бошланган уч бандли шеърнинг халқ ижодига мансублиги ҳам шубҳа уйғотмайди. Бу сатрларнинг мазмун-моҳияти ва мусиқий оҳангида ҳам аёл қалбининг нолалари кўкка ўрлаб туради. Ўзбек халқ оғзаки ижоди хазинасида бу шеърнинг бир неча нусхалари мавжуд бўлиб, уларнинг бири қуйидаги кўринишга эга:

Ёридан айрилган йигитнинг
Ёри мен бўлсаммикин?
Қўлига қирғий олиб,
Кўксида жон берсаммикин?..
(Ўша тўплам, 135-бет.)

Ўйлаймизки, бу халқ қўшиғининг бошқа нусхаларидан мисол келтиришга ҳожат йўқ. Зеро, мақолада келтирилган шеърнинг қуйидаги сўнгги бандининг ўзиёқ унинг Чўлпонга мутлақо алоқасиз эканлигини тасдиқлаб туради:

Қип-қизил лола янглиғ
Қонга бўялмишдир таним.
Тоғу саҳроларга бориб,
Анда макон тутсаммикин?

Бундай сатрлар турмуш азобларидан куйиб ёнган аёл қалбидангина отилиб чиққан бўлиши шубҳасиз.
Гарчанд “ўтли ёш”, “мажнун хаёллар”, “кўнгил сири” сингари “Чўлпон услубига хос ифодалар мўл бўлган“ “Сўрма, ўртоқ, кўзларимдан Ўтли ёш қайнашганин...” сатрлари билан бошланувчи шеър ҳам муниса ўзбек аёлларининг изҳори диллари.
Мақолада айтилишича, Жамол Жамиловнинг марҳум отаси Мирбилол Жамилов уруш арафасида Тошкент педагогика институтида Шуҳрат, Зафар Диёр сингари шоирлар билан бирга ўқийди ва шу даврда адабиётга катта ихлос билан яшайди. “Айниқса, - деб ёзади мақола муаллифи, - талабалик йилларида Чўлпонлар даврасига бориб ёд олган шеърларини фарзандларига ҳам айтиб беради”.
Мақола муаллифида юқоридаги шеърларнинг Чўлпонга мансублигини асословчи бошқа бирор далил-ашё йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш зарурки, Чўлпон турли суҳбат ва гап-гаштакларда фақат ўз шеърларинигина эмас, балки бошқа шоирларнинг ўзига манзур бўлган асарларини ҳам иштиёқ билан ўқиган. Аммо айрим замондошлар Чўлпондан эшитган шундай асарларни биз, авлодларга унинг ўз асарлари сифатида тақдим этиб келдилар. Ҳатто Чўлпоннинг синглиси Фоиқа ая ҳам Сўфизоданинг “Сабо, Ленинни уйғотгин, Ўзбекистондан хабар олсун, Тушунмай қўл кўтарган ишчи-деҳқондан хабар олсун”, деган сатрларини акасидан эшитгани туфайли унинг шеъри, деб айтиб юрган. Натижада шу сатрлар буюк шоирнинг уч жилдлик (учинчи жилди чоп этилмаган) “Танланган асарлар”ига кириб қолган.
Чўлпон буюк истеъдод эгаси эди. У нафақат табиатнинг рангин манзаралари, балки инсон руҳининг ҳар қандай жилваларини ҳам акс эттиришга қодир шоир эди. Аммо у азбаройи камтарлиги туфайли аксар кишиларнинг табиатдаги, ҳаётдаги гўзалликни кўра олмасликларидан ва бу гўзалликни тасвирлаши маҳоллигидан афсусланиб, бундай ёзган эди:

...Аттанг, агар мен
Рассом бўлсам эди, чизиб берардим.
Ўхшаш нусха билан ёзиб берардим,
Шу ожиз ҳолимда шоирманми мен?..

Йўқ, Чўлпон табиатдаги ва инсоннинг руҳий оламидаги беназир гўзалликни Ёниқ Сўз ёрдамида рассомдек маҳорат билан тасвирлаб берган.

AbuMuslim
04.03.2011, 22:02
Дўхтур Муҳаммадёр. Чўлпон

...Ўз шаҳрининг станциясига ҳам келиб тушди. Юриб-юриб, яна ўз ватани ва ўз жойига келди. Муҳаммадёр кетгандан бери ўз шаҳридан ҳам 5—10 зиёли ёшлар етишган эдилар. Муҳаммадёрни онлар кутиб олдилар. Аробага ўлтириб, эски шаҳарга тўғри юрабошладилар. Шаҳарнинг руслар турадирган қисминда ажаб даражада ўзгаришлар: янги-янги номерлар, боғлар, боғчалар, магазинлар, театрулар, мактаблар, метропул; йўллар тош, кўчалар кенг, электрик фанорлар — Исвечга ўхшар эди!.. Фақат шаҳарнинг мусулмонлар турадирган қисми аввал қандай бўлса, яна шундай эрди. Яна хафалик...

давоми: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/454-muhammadyor.html

AbuMuslim
04.03.2011, 22:12
Сени кўп кўрмасун. Чўлпон

Пешин бўлди, кеч кирди. Собиржондан дарак бўлмади. Кампир билан келин талвасаға тушдилар. Дарҳол қўни-қўшниға хабар бериб, қўшнининг катта ўғли Холматни отқа миндириб шаҳарга юбордилар. Холмат у кеча қайтмади.
У кечани кампир билан келин бир дўзах азобида ўтказдилар, чой ҳам ичмадилар, овқат ҳам емадилар.
Эртаси эрта билан Собиржоннинг ўлигини кўтариб Холмат келди. Йиғи-сиғи орасида сўрағанларға Холмат йигит сира пинагини бузмасдан:
— Шаҳарда отиш бўлған экан... Ўқ теккандур, ё арманлар отиб кетгандур,— деб жавоб берди...
Хадичахон 23 га қадам босқан. Локин ҳеч ким уни 23 да демайдур; билмаган кишилар уни қари жувон, 35 ларга кирган бир хотун дейдурлар. Унинг ақли, ҳуши ҳам жойида эмас, қишлоқ болалари: «Хади жинни» деб от қўйғанлар. Мунинг аҳволини яхши билган кишиларнинг ҳамма вақт унга раҳмлари келадур, «бечора жувон» дейдурлар.

тўлиқ: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/455-seni-kop-kormasun.html

P.S
Жуда таъсирли ҳикоя экан... : (

AbuMuslim
22.05.2011, 23:28
...Ўзбекнинг нодир истеъдодли ўғлонини порлоқ қилган омил нимада эди? Миллатининг шаъни-мавқеини ҳимоялаш уҳдасими? Ўлканинг бузилиш азобию талофат миқёсларими? Ўз бошига тушган уқубат, ноҳақликларми? Теграсидаги айғоқчи, риёкор, нодонларми?.. Ҳар қалай, булар ва яна бир талай сабаб-омиллар буюк адиб қисматининг уйғун қисмларидек навбат талашиб шуурингизда қаторлашаверади...

http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqolalar/547-maqola.html

Ulugbek Mansurov
24.05.2011, 10:10
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи
Бизнинг замонавий адабиётимизга боғлиқ асосий муаммолардан бири шундаки, у ҳақда юртимиздан ташқарида жуда кам билишади. Бадиий асарларимиз хорижий тилларга жуда кам таржима қилинган, албатта, рус тилидан ташқари.
Ўзбек адабиётининг шоҳ асарларидан бири бўлмиш «Кеча ва кундуз» романининг сўнгги йилларда олдинига рус тилига, кейин француз тилига илк таржималари нашрдан чиққанлиги жуда қувонарли ҳолдир.
Романни асл нусхадан француз тилига ўгирган олим Stéphane Dudoignon Париждаги Болқон, Туркия ва Марказий Осиё тадқиқотлари марказининг етакчи тадқиқотчиси, Янги Сорбон Университетининг профессоридир. У Марказий Осиё ва Кавказ халқлари адабиётидан кўплаб асарларни француз тилига ўгирган, шунингдек, Марказий Осиёда ислом ва Марказий Осиё халқлари этнологияси бўйича, машҳур тасаввуфлар борасида кўплаб илмий мақола ва рисолалар муаллифидир.
Романнинг французча таржимаси «Nuit» (Кеча) деб номланиб, 2009 йил Bleu Autour (http://www.bleu-autour.com/fiche_livre.php?ids=125&titrepage=Nuit) нашриётида чоп этилган (464 бет). Роман ҳақида француз матбуотида журналистлар ва адабиётшунослар томонидан кўплаб ижобий фикрлар билдирилди.

AbuMuslim
06.06.2011, 06:16
...Рус давлати манфаатларидан келиб чиқиб иш юритган Кауфманнинг фикрига кўра, рус алифбосини Россиядаги Шарқ халқлари ёзувига бирорта ўзгартиришсиз киритиш зарур: "бу халқлар, — деган эди у, — давлат тилини ўргана бошлашлари ва рус тили уларнинг ўзаро бирлашишларида восита бўлиши лозим".

Чўлпон - истиқлол йўлида (Наим Каримов) (http://e-tarix.uz/maqolalar/486-cholpon-istiqlol.html)

AbuMuslim
18.09.2011, 14:19
Қурбони жаҳолат

...Газитанинг қай ерига қараса туркистонли бечораларнинг илмсиз ва ҳунарсиз ҳолда маишат қилганларига таассуф қилуб ёзадир. Яна диққат... Яна хафалик...
Бу бизнинг Туркистонимиз ғафлатдан уйғонурми? Йўқми? Биз бундай ҳолда бўлсак битамиз... инқироз топамиз...

http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nasr/575-hikoya.html

AbuMuslim
17.01.2012, 16:25
Қор қўйнида лола. Чўлпон (http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/685-qor-qoynida-lola.html)


Бу вақт эшоннинг эшигидан икки ёш йигит чиқдилар.
— Ҳўх-ҳў, кўча жуда қоронғи-ку!
— Шуни айтгил-а, осмонда дориға ҳам битта юлдуз топилмайдур!
— Юрабер. Бу кеча худди эшонбобонгнинг кўнглидек бўлибдир.
— Тўғри-я, мен қизға ачинаман, бояқиш келиб-келиб кимники бўлди-я!..
— Нимасини айтасан, отасининг уйи куйсун, одам эмас экан!
— Соқолини оппоқ тутадек ҳилиб, неварасидек бир қизни аравадан олишини қара, киши чидамас экан. Шуни бир нарсага ўхшатғум келди-ю, ўхшата олмадим-да!
Шу чоқ бир бурчакда кўча пойлаб ётғон Мамат қоровул йиғлағондай қилиб ҳуштагини чалиб олди-да:
— Нимасини айтасиз, йигитлар, дунё ўзи шундай тескари дунё экан... Лоланинг устига қор ёғди!..— деди.
Йигитлар жавоб бермадилар ва қоронғилиқ қучоғиға кириб йўқ бўлдилар...


http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/685-qor-qoynida-lola.html

Nigora Umarova
21.01.2012, 14:03
Қор қўйнида лола. Чўлпон (http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/685-qor-qoynida-lola.html)



...Нимасини айтасиз, йигитлар, дунё ўзи шундай тескари дунё экан... Лоланинг устига қор ёғди!..— деди.

http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/685-qor-qoynida-lola.html

https://img.uforum.uz/images/xpyoust8990221.gif

AbuMuslim
21.01.2012, 15:04
аммо лекин, расмга гап йўқ...

Nigora Umarova
21.01.2012, 15:13
аммо лекин, расмга гап йўқ...

1905-1916-yillardagi uylarning loyshuvoq tomlarini eslatdi ushbu tom.
Zulfiyaxonimning bir she'rlari bor edi,
-"Oyijonim tez yuring,
Ko'rsataman qiziq gul.
Hurriyatning tomini
Lola qoplabdi butkul..."-degan. Tomda lola o'sishini hech tasavvur eta olmasdim. Keyinchalik bilsam loysuvoq tomlarda o't-o'lan, lolaqizg'aldoqlar o'sarkan.
Ushbu surat Cho'lponning "Qor qo'ynida lola" hikoyasining koloritini bera olganligi uchun mavzuga qo'yishni joiz deb topdim.

Shuhratbek
08.02.2012, 10:21
Nigora Umarova[/COLOR];689021']1905-1916-yillardagi uylarning loyshuvoq tomlarini eslatdi ushbu tom. 1984-1985 йилларда хам махалламиз томларида очилган "лолақизғалдоқ"ларни учратса бўларди.. (Андижон шахри)

Мактабда ёдлаган бир тўртлик хеч эсимдан чиқмайди

Ватанни сев тупроғини ўп,
Ҳар қаричи муқаддас бизга.
Чўлидаги хатто қуруқ чўп,
Жондан азиз юрагимизга.

А.Чўлпон

Naim Karimov
04.03.2016, 16:07
Ҳамойил
(Воқеий ҳикоя)

… Чўлпон Тошкент-Андижон поездига чиқиши биланоқ ўриндиққа чўзилиб, ухламоқчи, асабларига ором бермоқчи эди. Бўлмади. Вагоннинг торгина йўлаги бўйлаб у ёқдан — бу ёққа шовқин-сурон билан ўтаётган кишилар оқими алламаҳалгача тўхтамади. Кимдир ўзидан-да катта юкини кўтариб, ўтирганнинг ҳам, турганнинг ҳам боши-ю елкаларига уриб ўтса, кимдир халтасидаги уринган балиқними ёки товуқними пуллаш, яна кимдир исириқ тутатиб, дуо ўқиб, пул топиш умидида йўловчиларнинг қулоғини қоматга келтириб турди… Қани. айтинг, шундай шароитда ухлаб бўлармиди?..
Кўп ўтмай, вагон чироқлари аста хиралашиб, кейин сўнди. Энди поезднинг бир маромдаги “тақир-туқир”игина эшитилар эди, холос. Умумий вагонда кетаётган Чўлпон ёстиқни орқасига тираб, кўзини юмди...

… Камера эшиги шарақлаб очилди-да, назоратчи маҳбусга юки билан чиқишни буюрди. Сўнг уни навбатчининг олдига бошлаб борди, навбатчи полис эса маҳбуснинг озод қилинганини эълон қилди. Маҳбус буни кутмаган эди, бир оз довдираб, саросимада қолди. Буни сезган навбатчи унга бир парча қоғозни узатди. Қоғозда Камоланинг аҳволи анча оғирлашгани битилган эди.
Жаваҳарлаъл ўша куниёқ дастлаб енгил машинага, кейин поездга ўтириб, Аллоҳободга борди. Шу куннинг эртасига, чошгоҳ пайти, самолётга чиқиб, Карачи, Бағдод ва Коҳира шаҳарлари орқали Александрияга учди. У ерда гидропланга тушиб, Бриндизи шаҳрига етиб борди. Бриндизида поездга чиқиб, Базелга қараб йўл олди. Ниҳоят, Аллоҳободдан йўлга чиққанининг тўртинчи, Алмор қамоқхонасидан озод бўлганининг эса бешинчи куни, 9 сентябрь оқшомида, Баденвейлер шаҳрига етиб келди. Бу, Швейцариядаги немис санаторийси эди.
Жаваҳарлаъл Камолани ўпиб, бағрига босганида, янада озгани, курак суяклари янада бўртиб чиққанини сезди. Камоланинг бутун кучини йиғиб, эрини ним табассум билан қарши олаётгани шундоққина сезилиб турарди. Дард уни енгиб қўйган, ҳатто Жаваҳарлаълнинг саволларига жавоб бериш учун ҳам унда, жичча бўлса-да, куч-мадор қолмаган эди. Жаваҳарлаъл Камолани савол бериб уринтирмасликка, аксинча, уни палатага ётқизиб, қизиқ-қизиқ воқеаларни айтиб бериш билан унинг қалбига мунаввар ҳис-туйғулар шалоласини қуйишга интилди. “Камолам, тезда тузалиб кетасан! Ҳаётдан умидингни узма! Худо хоҳласа, Индиранинг тўйини ҳам, неварали бўлганимизни ҳам кўрасан ҳали!!! Неварамизга биринчи “алла”ни ўзинг айтиб берасан!!” деб унинг хаёлот оламини нурли келажак хотиралари билан тўлдириб юборди. Буни қарангки, шу куннинг эртасига Камола соппа-соғ аёлдек, кулиб, ял-ял товланиб уйғонди. Жаваҳарлаъл яхши сўзнинг, эзгу сўзнинг унча-мунча доридан ҳам каттароқ шифобахш кучга эга эканлигини эшитган эди. Шу куни у сўзнинг мўъжизакор кучини ўз кўзи билан кўрди. Энди у ўзининг шириндан-ширин сўзлари билан, қалбидаги Ганг дарёси мавжларидек тошиб-мавжланиб турган муҳаббати билан Камолани даволашга, ундаги яшаш учун кураш рағбатини оширишга бутун кучи билан киришди. Камолада рўй бераётган ўзгаришни кўриб, докторлар ҳам ҳайратлана бошлашди. Аммо Камоладаги бу ҳолат – алдамчи ҳолат бўлиши мумкин эди. Шу боис шифокорлар хавотирланганидек, Жаваҳарлаъл санаторийга тез-тез келиб, ҳар хил гапларни айтиб, беморни чарчатиб, уринтириб қўйиши мумкин эди. Жаваҳарлаъл шифокорларнинг маслаҳати билан Баденвейлердаги пансионларнинг бирида жойлашиб, кузнинг Камоласиз узун кунларини ўтказиш учун ўрмон ё далага чиқиб кетадиган бўлди. Шундай пайтларда у табиатнинг бокира бағрида Камолани минг хил қиёфада кўз олдига келтирар, бирга яшаётганларига оз эмас, кўп эмас, йигирма йил бўлганига қарамай, ёрининг ақл-заковати ёки руҳий оламининг порлоқ жилваларини эслаб, ҳайратга тушарди.
Жаваҳарлаъл Камолани бутун қалби билан севади. Шунга қарамай, у ҳаётининг аксар қисмини бошқа нарсага – ишга, ҳинд халқини инглиз босқинчилари зулмидан озод қилиш ишига бағишлаб яшамоқда. Демак, у Камолани ёлғиз қолдириб, унга бериши лозим бўлган меҳрини, эътиборини аяган; “Мен улуғ мақсад билан яшаяпман!” деб ўзини-ўзи овунтирган, Камолани эса алдаган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар икки йилдаги қамалишлари-чи? Шу қамалишлар чоғида Камолани – бу дунёдаги энг севимли ва азиз кишисини ёлғиз қолдирган-ку! Қачонгача уни ёлғиз қолдириб яшайди?!.
Бу фариштасимон аёлни қарангки, эри ҳаётининг ярмини бошқа нарсага бағишлаб яшаётганидан аччиқланиш ўрнига, унинг халқ ва мамлакат озодлиги йўлида олиб бораётган ишларига елкадош бўлишни истади. У ҳатто миллий курашда эрининг сояси бўлишга эмас, балки шу курашчилар сафидан ўзи ҳам мустақил ўринни олишга интилди. У ҳатто эрига Тагор пьесасидаги Читра янглиғ бандай сўзларни айтаётгандек бўлди:
— Мен Читраман. Мен қаршимга келиб, сажда қилишларини талаб қилувчи тангри ҳам, кимнингдир лоқайдлиги орқасида эзиб ташланувчи капалакдек ожиз бир жонвор ҳам эмасман. Агар сен менга: “Мен билан бирга хавф-хатар ва кураш йўлидан боргин!” деб бир оғиз сўз айтсанг, агар сен: “Ҳаётимнинг бирдан-бир мақсади бўлган халқ олдидаги бурчимни ўташда менга ёрдам бергин!” десанг, менинг нималарга қодир эканлигимни ўз кўзинг билан кўриб, ҳайратга тушасан.
Аммо бу фикр Камоланинг оғзидан сўз бўлиб отилиб чиқмади. Жаваҳарлаъл бу сўзларни унинг кўзларидан ўқиди...

Naim Karimov
04.03.2016, 16:08
… Поезд бир сесканиб тўхтади. Орадан бир неча соат ўтган эди. Қайси бир бекатдан бир неча киши чиқди. Улардан бири Чўлпонни танидими ёки ярим тунда бошқа бирор ҳушёр йўловчига кўзи тушмадими, ҳар қалай, шоирнинг қошига келиб, салом берди. Бекатда Андижон поездининг келишини кутавериб диққати ошган бу йўловчига қулоқ керак эди. Лекин Чўлпон енгини бир оз кўтариб, қўлидаги соатини кўрсатди. Муродига етмаган йўловчи нохуш бир кайфият билан вагоннинг бошқа бўлагига ўтиб кетди.
Чўлпон яна кўзини юмди. У туш кўраётган ёки хаёл уммонига ғарқ бўлган пайти эдими, униси ҳам, буниси ҳам бўлинди.
Аммо поезд қайсидир бекатдан ўтиши билан секинлашди-да, йўл очилгунига қадар “пинакка кетди”...

… Камола тузала бошлади. Чеҳраси кундан-кунга ёришиб борди. Бундан мамнун бўлган ва ёрининг янги туғилган оҳудек сакраб туриб кетишига ишонган, шу кунларда Ҳиндистон миллий конгрессига раис этиб сайланган Жаваҳарлаъл ҳатто Деҳлига бориб, икки-уч ой конгресс ишлари билан шуғулланишни ҳам мўлжаллаб қўйди. Аммо шу кунларда санаторийда даволанаётган ирланд йигитнинг вафот этиб қолиши унинг режаларини чиппакка чиқарди. Йигит Камолага қараганда анча соғ, тетик, ҳатто ундан ўқтин-ўқтин хабар ҳам олиб турарди. Камоланинг руҳини, кайфиятини кўтарувчи сўзларни топиб айтар, шу ишидан ўзи ҳам завқланар ва Камоладаги ҳаётга бўлган муҳаббат гуллари кун сайин чаман бўлиб очилаётган эди. Йигитнинг кутилмаган ўлими Камолага қаттиқ таъсир қилди. У кечалари хонасида кимнингдир юраётганини, устидаги ерга оғиб тушган чойшабни кимдир тузатиб қўяётганини сезди. Лекин ўрнидан туриб, чироқ ёққанида, на хонада, на санаторий йўлагида бирор жонзодни кўрмади. Бу ҳол бир неча бор такрорлангандан сўнг, унинг руҳиятида нохуш ўзгаришлар рўй бера бошлади. У Жаваҳарлаълдан бу ердан тезроқ олиб кетишни илтимос қилди. Жаваҳарлаъл ҳам Камоланинг Баденвейлерда ортиқ қолиши ўлим билан бараварлигини сезиб, уни Лозаннадаги машҳур санаторийлардан бирига олиб кетди.
Бу воқеа 1936 йил январининг сўнгги кунларида рўй берди.
Лозанна Швейцариянинг бутун дунёга машҳур шаҳарларидан бири эмасми, бу ердаги санаторийни ҳам Баденвейлердаги шифогоҳга асло қиёслаб бўлмасди. Ям-яшил ўрмон бағрида жойлашган санаторий ҳавосининг ўзиёқ ҳар қандай оғир хастанинг бир-икки ҳафтада оёққа туриб кетишида малҳам вазифасини бажарарди. Лекин Камола бу ўрмон ҳавосининг шифобахш кучини сезиб улгурмади. Шифокорлар қанчалик елиб-югуришмасин, унинг тақдири Баденвейлерда ҳал бўлган эди.

28 февраль тонготарида Камола севимли қизи Индиранинг қўлида жон берди. Жаваҳарлаъл пансиондан етиб келганида, унинг ҳаёт риштаси бир умрга узилган эди. Швейцариянинг бир неча ёндош шаҳарларида яшаётган ҳиндлар – Жаваҳарлаълнинг қуролдош дўстлари, ҳинд одатига кўра, Камолани Лозаннадаги крематорийга олиб бордилар. Куни кеча кулганида қизил гулдек очилган лаблар ҳам, Ганг мавжларини эслатувчи қоп-қора кўзлар ҳам бир зумда кулга айланди. Жаваҳарлаълга, қизи Индирага меҳр-муҳаббати қайнаб-тошган, турмуш ўртоғининг ижтимоий фаолиятига елкадош бўлиб, ҳинд халқининг озод бўлишини ўзининг ҳам мовий орзусига айлантирган Камола жажжи бир кўзачага жойланиб, Жаваҳарлаъл билан бирга уйига – Ҳиндистонга қайтди.

Эшик қўнғироғи жиринглади. Катя (Екатерина Ивановна) ошхонада ивирсинаётган бўлса керак, “ҳа” деганда чиқа қолмади. Бирор сониядан сўнг қўнғироқ яна, энди асабийроқ чалинди. Катя қўлидаги сочиқни жаҳл билан отиб, “Счась!” деб қичқирди-да, эшик томон югурди. Даҳлиздан унинг майинлашган овози эшитилди: “А, это вы, уважаемый Вадуд-ака!”1 Бир оз ўтгач,яна унинг овози келди: “Стареете, Вадуд-ака, стареете. Раньше были более терпеливыми...Молоко ставила на огонь. Боялась – убежит”2. Меҳмон кексароқ киши бўлса керак, товуши аниқ эшитилмади. Ичкаридан Чўлпоннинг синиқ овози келди:
— Катенька, кто пришел? Если за дóлгом пришли, скажи, что я еще гонорар не получил.Пусть не беспокоится. На-днях обязательно получу гонорар и тут же верну долг3.
— Нет, не за дóлгом пришли. ЭтоВадуд-ака,Вадуд Самаркандский4!
ИчкариданЧўлпоннинг овози эшитилди:
— Кто? Самарский? Какой еще Самарский5?
Чўлпонтўнини елкасига ташлаган ҳолда чиқиб, меҳмонни кўриб қолди.
— А, Вадуд домла! Сизмисиз? Мен шу атрофда ўралашиб юрадиган самаралик безорилардан бири кепти, деб ўйлабман. Келинг, келинг!!! Камнамосиз? Дархонда, шундоққина Тошкентнинг киндигида туриб-а?..
— Мен-ку, кунда-шундаман, десам ҳам бўлади. Сиз-чи, ҳужрангиздан чиқиб, икки қадам юрсангиз, ўзингизни Дархондек хушманзара жойда кўрасиз! Сув шарқираб оқиб ётибди. Ҳаво топ-тоза. Катяхон билан қўлтиқлашиб чиқсангиз, ҳам оёғингизнинг чигили ёзилади, ҳам биз фақирларни зиёрат қилиб, меҳмон бўлиб келасиз.
— Тобим йўқ, дўстим, тобим. Биласиз, қанд хасталигига йўлиққанман. Кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Қаердан ҳам менга илашди бу лаънати хасталик!..
— Асабдан, ҳаммаси асабдан, Чўлпон!.. Худо сизни темирдан ясалган экан! Устингиздан шўронинг танкаси босиб ўтиб кетса ҳам, “ғинг” демай яшаяпсиз-а!..
Икки дўстнинг остонада суҳбатга тушиб кетганини кўрган уй бекаси меҳмонни ичкарига таклиф этди.
Уй каттароқ бир хонадан иборат. Ошхона ҳам, ётоқхона ҳам, ижодхона ҳам — ҳаммаси шу ерда. Ўртадаги тўртта стул билан битта стол эса – меҳмонхона. Чўлпон меҳмонни шу ерга бошлаб келиб, уринган Вена стулларга чўкишни таклиф қилди.
— Ўтган ҳафта йўқлаб келсам, йўқ экансиз. “Чўлпон Андижонга кетди”, деди Катяхон. Андижон тинч эканми? Сингилларингиз, жиянларингиз эсон-омон юришиптими? Нима, тўй-пўй бормиди?
— Тўй, дейсизми? Шу замонда тўй бўладими, Вадуджон? Тўй қиладиган бойвуччалар аллақачон “қулоқ” қилиб юборилган. Энди тўйни ўйлашиб қилишади.
— Тўй билан азани тинч қўйса бўларди бу ҳукумат! “Янги ҳаёт” деб Даққи Юнусдан қолган урф-одатларимизни оёқости қилиш яхшиликка олиб бормас. Халқнинг ҳам, Худонинг ҳам қарғишига қолади бу ҳукумат!
— Келинг, Вадуджон, сиёсатнинг қоронғи кўчасига кирмай, ўтган-кетганлар ҳақида, ажабтовур воқеалар ҳақида гаплашиб ўтирайлик. “Дўппи тагида одам бор”, деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган. Тилдан эҳтиёт бўлсак, кам бўлмаймиз, биродар.
— Чўчиб қопсиз, дўстим, чўчиб қопсиз. Замон сизни ҳам енгиб қўйипти...
— Замоннинг енгганига ўн йилдан ошди, биродар. 23-йили Андижонга бориб, “Дархон” газетасини чиқарган пайтимдаёқ қўлим ҳам, тилим ҳам кишанланган эди. Шу кишанни парчалаб ташлашга қанчалик уринмай, кишансоз устаси фаранглардан эканми, янги-янги кишанларни ясаб, қўлимни ҳам, тилимни ҳам устма-уст боғлаб ташлади… Одам зоти ҳамма нарсага чидар экан, дўстим, чидар экан...
Чўлпон бир оз сукут қилиб, сўнг давом этди:
— Чидамай нима ҳам қилсин?! Не иложи бор, ахир, инсоннинг?! Чидайди! “Дод” деса ҳам чидайди!!! Чидашга мажбур!!! Чидамай кўрсин-чи! Кўзининг олдида хотинини таҳқирлаб, бадном этади; бола-чақасини қийнаб, қон қақшатади; уруғ-аймоқларининг ҳам ёстиғини қуритади. Большевик дегани инсоний қиёфасини йўқотган, раҳм-шафқатнинг ранги-рўйини кўрмаган, зарур бўлса-бўлмаса қон дарёсини оқизадиган жаллоднинг ўзи экан!.. Уруғи кўп экан большевикнинг! Бири ўлса, ўнтаси тирилиб турипти! Ўнтаси ўлса, мингтаси қилич кўтариб чиқмоқда, биродар. Яна: “Замон енгиб қўйипти сизни”, дейсиз. Бу бало билан ким олиша олади? Ким унга “бас!” дея олади, ким?..
— Ўзбекнинг пешонаси шўр экан, азизим!
— Нафақат ўзбекнинг! Қозоқ-қирғизнинг ҳам, озару гуржининг ҳам, ўриснинг ўзининг ҳам пешонаси шўр экан, Вадуджон! “Ичдан чиққан балога, қайга борай давога?” деган мақол шундай машъум замонларда тўқилган бўлса ажаб эмас…
Шу пайт Катя дўстлар қошига яқинлашиб:
— Что вы так горячо обсуждаете? Жизнь — сложная штука. Никогда она не была сладкой1, — деди худди дўстлар суҳбатимазмунинитушунган кишидек. Сўнгра стол устини артиб, дастурхон ёзди. Бир тақсимчада тўғралган буханка нон билан икки коса карам шўрва келтирди.
Вадуд Маҳмуд Катянинг карам шўрвасини ёқтириб қолган, ҳазми енгил таомлардан бўлгани учун бир қўлига қошиқ, иккинчи қўлига эса бир бурда қора нонни олиб, карам шўрвани хўриллатиб ича бошлади. Чўлпон қорни очиққан бўлса-да, қошиқни косага ботирганча хаёл уммонига чўмди...

Naim Karimov
04.03.2016, 16:13
...Ўша куни поезддан тушиб, Қатортолдаги уйига етиб олиши билан нималарнидир титкилашга тушди. Севимли ака ва тоғанинг келганини эшитган сингиллар билан жиянлар бир зумда йиғилишди. Анчадан бери кўрмаганлари учун Чўлпонни ўраб олиб, ялаб-юлқашди. Тирикчиликлари ёмон кечмаётган бўлса керак, кўз очиб юмгунча қуюқ-суюқ солинган косалару лаганлар сандал устидаги патнисни тўлдириб юборди. Чўлпон сиҳат-саломатлигига, шифокорларнинг тавсияларига қараб, ундан-мундан тотиган киши бўлди. Марғуб тоғасига оғилдаги озғингина қўйни кўрсатиб, фотиҳа беришни сўраганида, жаҳли чиқди: у ҳурматнинг бундай ўзбекона тантанавор кўринишларини хуш кўрмас эди. Камтарона турмуш тарзига кўниккан шоир қариндош-уруғларининг ҳам маълум бир меъёр доирасида яшашларини хоҳларди. Унинг назарида, бева-бечораларнинг куни кеча Андижон кўчаларида очликдан ўлиб-чўзилиб ётганларини унутмаслик, бундан-да шум, мусибатли, даҳшатли кунлар келиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим эди. Нима учундир у эртанги кунни ўйлаганида, кўз одди қоронғилашар эди.
Чўлпон шу куни дастурхонга фотиҳа ўқилиши билан ҳамма хоналарни айланиб, қаердаки бир варақ бўлса ҳам, номи қўлёзма-ю, тепасига “Чўлпон” деган сўз ёзилган нарса бўлса, ҳамма-ҳаммасини йиғиштириб, Тошкентдан олиб келган жомадонига суқди. Кечга яқин аравада Ўшга йўл олиб, болалик дўсти Шарафиддин Салоҳиддин ўғлининг уйига борди ва бир кеча тунаб, унга совға қилган китоблари-ю Москвадан йўллаган хатларини олиб, яна Андижонга қайтди. Сингиллари ота уйида ақалли бир кун-ярим кун қолишини сўраб қанчалик ёлборишмасин, хуфтонда вокзалга чиқиб, поездда Тошкентга келди.
Мана, унинг – буюк ўзбек шоирининг умр бўйи ёзган китоблари: шеър, ҳикоя, қисса, драма ва роман қўлёзмалари. У бу асарларини юрак қони билан ёзган. Уларнинг ҳар бирида унинг хаста юраги зарб бериб турибди. Аммо бу асарларнинг барчасида унинг она-Ватанига, жонажон халқига туйган беадад меҳри билан бирга мустамлакачиларга бўлган, большевикларга бўлган ғазаб ва нафрати ҳам оловланиб турибди.
Чўлпон қоғозлардан бирини олиб ўқиди: “Санъат ҳарамига бир ёввойи бўрон кирди… Олтин қадаҳ, биллур косалардан бир-икки жуфтини ағдариб кетди. Майлар тўкулди, косалар синди, қадаҳлар парча-парча бўлди…”
Шоир бошқа қоғоздаги сатрларга кўз югуртирди: “Кўм-кўк, гўзал ўтлоқларинг босилган. Устларида на пода бор, на йилқи. Подачилар қайси дорга осилган? От кишнаши, қўй маъраши ўрнига оҳ, йиғи…”
У бошқа бир қоғозни олди: “Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг? На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?”…
Чўлпоннинг олдида уйилган китоблар ва қўлёзмалардан шундай оловли сатрлар отилиб-ҳайқириб тургандек бўлди. Агар бу китоб ва қоғозларнинг юздан бири Андижондаги сингиллари ёки Ўшдаги қариндошларининг уйидан чиқиб қолса борми, уларнинг хонумонларига ўт кетди, деяверинг. Шунинг учун Чўлпон “касримга қолишмасин”, деб Андижон ва Ўшдаги “портовчи моддалар”ини Тошкентга олиб келган эди. Ана энди у шу асарларнинг ҳаммасини ёндиради. “Эпоха” папиросини ёндириб, кул қилганидек.
У чўнтагидан гугурт олиб, бир донасини чатнатиб ёндирди. Сўнг ўтни қоғозлардан бирига тутди. Қоғоз, худди истамагандек, секин тутай бошлади. Кўп ўтмай, йиртиб, ғижимланиб ташланган қоғозлар қудратли гулханга айланиб, олов тиллари билан кўкка ҳамла қилди. Бу, шу қоғозларга битилган туйғулар, фикрлар, орзуларнинг сўнгги фарёди эди. Чўлпон шу оловли фарёдни томоша қилар экан, кўзларидан дона-дона ёшлар тўкилди. Беш-ўн дақиқадан сўнг гулхан пасайиб, олов тафтидан чет-четга учиб тушган майда қоғоз парчаларигина ёнмай, қовжираб турарди. Чўлпон уларни тўплаб, яна гугурт чертди. Ниҳоят, шоир руҳий, ижодий ва ижтимоий ҳаётининг кўзгуси бўлган асарларнинг ҳаммаси ёниб кул бўлди. Чўлпон кулни тўплаб, олдиндан тайёрлаб қўйган халтачага солди. Шунча китоб ва қўлёзма асарларнинг кули қичик бир халтачага жо бўлган ва халтача ўлик сичқон боласидан ҳам енгил эди. Чўлпоннинг ич-ичидан қандайдир нотаниш бир йиғими, ўкирикми отилиб чиқаётгандек бўлди. Чўлпон оғзини катта очиб, шу йиғи-ўкирикни чиқариб юборишга шайланди. Лекин у: “Эй фалак!” деб қичқирди-да, ҳушидан кетиб йиқилди…

— Хаёл суриб қолдингиз?..
Вадуд Маҳмуд яна нималардир деди. Чўлпон бошини “дирк” кўтариб, ҳаёл дарёсида узоқ сузганини сезди. Меҳмон олдида ўзини ноқулай ҳис этиб, бир замонлар ёзган, аммо ўқтин-ўқтин эслаб юрадиган сатрларини айтди:
— Хаёл… хаёл… Ёлғиз хаёл гўзалдир. Ҳақиқатнинг кўзларидан қўрқаман. Хаёлдаги юлдузларким, амалдир, Оловимни алар учун ёқаман… Гўзал хаёл, кел, бошимда гул ўйнат, Меним исрик тилагимни эркалат!..
— Гўзал шеър! Чиндан ҳам, “ёлғиз хаёл гўзалдир”… Мен сизнинг 22 — 23-йилларда ёзган шеърларнгизни ўқиганимда, улардан томиб турган кўз ёшларингизу юрак қонларингизни кўриб, шу даврда шу жабрдийда юртда туғилганимдан, шу хунрезликларни амалга оширган мустамлакачиларга замондош бўлганимдан хазор-хазор пушаймонлар қиламан.
— Мени-чи, мени айтмайсизми? Дунё тамаддунига Кошғарийлар, Берунийлар, Форобийлар, Ибн Синолар, Навоийларни берган, Амир Темурдек соҳибқиронлари билан ер юзини титратган халқ Кауфманнинг тўртта тўпни судраб келган аскарларини кўриб, тумтарақай қочганини, булар ҳам майли-я, “оқ подшо” тахтдан йиқилгандан кейин оғзимиздаги халол луқмани ҳам большевикларга бериб қўйганимизни эсласам, ер ёрилмайди – ерга кириб кетмайман. Шу қадар ношуд халқмизми-а, Вадуджон?! Худонинг шу қадар ожиз бандаларимизми биз – халқнинг зиёли деган пешонаси шўр фарзандлари?!
— Бизда айб йўқ, дўстим. Ҳар бир мамлакатнинг бошқа давлат томонидан босиб олинишига, аввало, подшолар айбдор бўлишади. Бизнинг подшоларимиз ҳарамни ҳурлар билан тўлдириб, улар билан айш-ишрат қилишдан бошқа нарсани ўйламай қўйишган эди. Ваҳоланки, ХIХ асрнинг эрта тонгидаёқ дунё айрим подшолар ўртасида тақсимлана бошлаган. Кучли давлатлар кучсиз давлатларни юта бошлашган. Русия Улуғ Пётр давридаёқ Туркистонга кўз олайтирган эди. Кўр ҳам, кар ҳам Пётр халафларининг бугун-эрта Туркистонга замбаракдан пахта ўқ отиб, барабанини бўкиртириб келишини яхши билишган. Аммо бизнинг беғам подшоларимиз на замонавий қурол-аслаҳа билан қуролланиш, на лашкарларга замонавий ҳарбий билим бериш лозимлигини асло ўйлашмаган. Сиз билан биз эмас, подшоларимиз айбдор, Чўлпонжон, подшоларимиз!
— Айбни бошқаларнинг елкасига қўйишдан осон нарса йўқ дунёда. Агар биз — шоирлар, олимлар, фозиллар ўзаро бирлашиб, подшоларга вазиятни тушунтирсак, ундай қилиш керак, мундай қилиш керак, эшигимизда ўриснинг генераллари мўйловини бураб турибди, десак, подшоларимиз ҳушёр тортмасмиди? Бирор чора-тадбир кўрмасмиди? Аксинча, биримиз подшоларга мадҳия ўқишдан бўшамади, иккинчимиз Ироққами, Арабистонгами бориб, араб тилининг наҳву саҳфига доир асар ёзиш билан машғул бўлди, учинчимиз подшонинг ғашига тегадиган ишлар қилиб, зиндонга тушди. Қани, айтинг, нега бизнинг ўзимиз ҳам бирлашиб, подшоларни, казо-казо амалдорларни келаётган бало-офатлардан воқиф эта олмадик?..
Чўлпон сиёсий мавзуларда сўзлаш қанчалик хавфли эканини яхши билган ва шундай баҳсу мунозаралардан қочишга интилган кишилардан бўлмасин, шароит унинг ҳам, Вадуд Маҳмуднинг ҳам дил жароҳатларини очишга мажбур қилган эди. Катя уларнинг нима тўғрисида сўзлашаётганларини аниқ билмаса-да, 1937 йил ёзида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган қарийб барча зиёлилар хонадонига ўзгача ҳаво, ўзгача хавотир, ўзгача қўрқув кириб келганини, Чўлпоннинг ҳам ўз тақдиридан хавотирланиб яшаётганини яхши биларди. Шунинг учун у эри билан меҳмон ўртасида кечаётган суҳбатнинг умумий йўналишини аллақачон илғаган, лекин “пешонага ёзилганини кўрамиз”, деган фалсафа билан яшаётгани учун ортиқча ҳаяжонни ўринсиз, деб ҳисобларди.

Naim Karimov
04.03.2016, 16:14
Катя эри билан Вадуд Маҳмуднинг олдига келиб, деди:
— Хватит вам, ребята, мучаться. Если свыше нам дано жить – будем жить. Если не дано, умирать будем достойно1.
Катянинг шу содда сўзларидан Чўлпон ҳам, Вадуд Маҳмуд ҳам енгил тортгандек бўлишди. Дарвоқе, минг хил нарсани ўйлаб, бошни оғритишдан нима фойда?! Бир бошга – бир ўлим. Эртами ё кечми, ўлим бизни ўз бағрига олади. Бу, табиатнинг, ҳаётнинг темир қонуни экан, унинг қандай ҳолатда келишининг нима аҳамияти бор?!.
Ташқарида кечки шабада эса бошлагани учун Катя деразани очиб, хона ҳавосини янгиламоқчи бўлди. Дераза очилиши билан ташқаридан кирган шабада дераза ромига осилган ҳамойилни ҳийла тебратиб юборди. Одатда оналар ўн тўрт кунлик ойдек келинларига, бахтли-саодатли турмуш кечираётган фарзандларига кўз тегмасин, деб эшик ё дераза ромига дуо сўзлари ёзилган туморларни илиб қўйишарди. Вадуд Маҳмуднинг кўзи ҳамойилга тушиб, унинг нима эканлигини Чўлпондан сўради:
— Дўстим, деразага ниманидир осиб қўйибсизми? Биринчи кўришим. Сингилларингиз “Акамизнинг боши тошдан бўлсин”, деб дуои каромат ёзиб беришдими ёки?
Ҳамойил...
… Жаваҳарлаъл Камоланинг хокини кўзача солиб олганидан сўнг қизи Индира билан бирга Монтрёга бориб, шу ерда бир неча кун туришга мажбур бўлди. Шу вақтда узоқ-яқиндан хабар топган ҳинд ихтилолчилари Монтрёга келиб, Жаваҳарлаъл ва унинг қизалоғи Индирага чуқур таъзия билдирдилар. Сўнгра у КЛМ авикомпанияси самолётида дастлаб Женевадан Марселга, ундан Римга, сўнгра Коҳира, кейин Карачига, ниҳоят, Аллаҳободга етиб келди. Шу шаҳарларнинг ҳар бирида уни дўст-ёрлари, сиёсий арбоблар, консуллар кутиб олиб, унинг қайғусига шерик эканликларини маълум қилдилар. Жаваҳарлаъл Аллаҳободга келиши билан дўстлари билан бирга Ганг қирғоқларига тушиб, кўзачадаги қимматбаҳо хокни тезоқар муқаддас дарёга сочди. Камоланнг хоки тўлқинлар бағрига сингиб, азиз ва табаррук ўтмишдошларнинг хоклари сингари, ўз ватанини сўнгги бор айланиб, тарих қаърига йўл олди...
— Вадуд-ака спрашивает, что в этом сверточке1?
Чўлпон Катянинг овозини эшитиб, Вадуд Маҳмудга:
— Менинг хоким, — деди бошини кўтариб.
— Қанақа хок? Нималар деяпсиз, дўстим? – сўради Вадуд Маҳмуд нимадандир шубҳаланиб.
— Чиндан ҳам, бу халтага менинг хоким солинган! Менинг кўзларим, менинг юрагим, менинг сўзларимнинг хоки бу, Вадуджон!!!
Чўлпон шу сўзларидан сўнг чуқур нафас олиб, сўнг давом этди:
— Мен омонат одамман, дўстим. Совет давлати бугун бўлмаса, эртага мени, албатта, отиб, хумордан чиқади. У сизни менчалик ёмон кўрмайди. Сиз, худо хоҳласа, тирик қоласиз. Дориломон кунларни кўрасиз. Шу ҳамойил сизга аталган. Агар омон қолиб, бир кунмас, бир кун замона зайли билан Ҳиндистонга бориб қолсангиз, Ганг дарёси бўйларига бориб, большевикларнинг назари тушмаган ўша муқаддас дарёга оқизинг. Менинг хоким ҳам, ҳиндистонлик азиз-авлиёларнинг хоклари сингари, Ганг дарёсининг кумуш тўлқинларига қўшилиб, ўйнаб-кулиб оқсин…


1 “Бу сизмидингиз, ҳурматли Вадуд ака!”

2 “Қариб бораяпсиз, Вадуд ака, қариб бораяпсиз. Илгарилари сабр-тоқатли эдингиз… Сутни оловга қўйган эдим. Тошиб кетади, деб қўрқдим”.

3“Катенька, ким келди? Агар қарзни сўраб келган бўлса, айт, ҳали қалам ҳақини олганим йўқ, ташвишланавермасин. Шу кунларда, албатта, ҳақимни олиб, қарзимни ўша заҳотиёқ узаман”.

4“Йўқ, қарзни сўраб келишмаган. Вадуд ака экан, Вадуд Самарқандий”.

5 Ким, самаралик? Яна қанақа самаралик?”

1“Нималарни қизишиб муҳокама қилаяпсиз? Турмуш — мушкул нарса. У ҳеч қачон ширин бўлмаган”.

1“Азаматлар, ўзингизни ўзингиз қийнаганингиз етади. Агар арши аъло бизга яшашни раво кўрган бўлса, яшаймиз. Агар раво кўрмаган бўлса, мардларча ўламиз”.

1 “Вадуд ака: “Бу тугунчада нима бор?” деб сўраяпти.