PDA

Просмотр полной версии : «ISLOM.UZ - 1431» Танловини эълон қилади


AbuMuslim
11.06.2010, 14:16
Сўзбоши
Алҳамдулиллаҳ, Ислом.Уз портали томонидан маънавий-маърифий танловлар ўтказилиши хайрли анъанага айланиб бормоқда. Сиз азизларнинг ихлосингиз, иштиёқингиз билан, эзгу ниятлардаги саъй-ҳаракатларингиз билан йилдан-йилга танловларимизнинг кўлами кенгайиб, мазмун-моҳияти, сифати яхшиланмоқда. Танловда иштирокчиларининг тобора кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, аввалги ўтказилган танловларда тўпланган ижобий тажрибаларга асосланиб, шу каби хайрли тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш ниятимизга амал қилиб, Яратганнинг Ўзидан ёрдам, тавфиқ ва ажр-савоб тилаган ҳолда
Ислом.Уз портали
«ISLOM.UZ - 1431» ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танлов ҳақида
Бу йилги танловимиз Ислом умматининг буюк фарзандларига бешик бўлган жонажон ватанимизнинг асл маънавий қадриятларини қадрлаш, ўзлигимизни англаш, ушбу табаррук қадриятларимизни авайлаб сақлаб, уни ишончли қўлларга – ёш авлодга мерос қилиб қолдириш, асрлар бўйи давом этиб келаётган маърифат силсиласининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистонимизда 2010 йилнинг «Баркамол авлод йили» деб эълон қилиниши муносабати билан эълон қилинди.
Ислом.Уз портали Қуръон ва суннатни, Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, ихтилоф ва фирқачиликка, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларка барҳам бериш шиори остида
«ISLOM.UZ 1430» МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловдан мақсад:
- баркамол авлодни тарбиялаш ишига муносиб амалий ҳисса қўшиш, ватанпарвар, халқпарвар, мустақил фикрли, соғлом, салоҳиятли, соғлом ва уйғун камол топган авлодни тарбиялаш;
- замонавий ахборот-телекоммуникация воситаларини ўрганиш ва улардан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш;
- халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятлари, маданий, адабий-бадиий меросини ўрганишни рағбатлантириш;
- маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг Ватанимизнинг тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш, ёш авлодни зарарли таъсирлардан ҳимоялаш
Танлов мезонлари
1. Адабий-бадиий танлов (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар)
2. Тасвирий танлов (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат асарлари)
3. Мультимедиа (интерактив мультимедиа дастурлар, аудио, видео, 2D ва 3D анимация, интернет сайтлар)
4. Таржима (хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар)
5. «Кичкинтой» танлови (болалар томонидан ишланган ёки болалар учун мўлжалланган маънавий-маърифий асарлар)
6. Сийрат (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, аҳли байт, асҳоби киром ҳамда тобеъинлар ҳаётига ҳамда Ислом тарихига оид асарлар)
7. Рағбат (фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг маърузалари ёзилган аудио, видео ва фотоматериалларни сайтга тақдим қилиш)
Наср ва Назм
1. Ҳозирги дунёда Ислом ва мусулмонларнинг тутган ўрни, мавқеи, аҳамиятини, Ислом оламидаги янгиликларни ёритган энг яхши таҳлилий мақола
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида энг яхши мақола
3. Давримиздаги, жамиятимиздаги иллатларни ва уларга қарши кураш масалаларини ёритган энг яхши мақола
4. «Исломий оила - жамият пойдевори» мавзусидаги энг яхши мақола
5. Саҳобалар, тобеъинлар, диний уламолар ҳаётини ёритувчи энг яхши мақола
6. Ҳидоят ҳақида энг яхши мақола
7. Муслима аёлларга оид энг яхши мақола
Таржима
1. Фиқҳ, Ислом тарихи бўйича асарларнинг энг яхши таржимаси
2. Ислом мавзусидаги бадиий асарларнинг энг яхши таржимаси
3. Ислом мавзусида ёзилган энг яхши ҳикоя
4. Энг яхши диний мавзудаги шеър
5. Бадиий асарга ёзилган энг яхши тақриз
4. Саломатлик масаласида ёзилган энг яхши мақола
Мультимедиа
1. Ислом мавзусида тайёрланган энг яхши видеоклип
2. Энг яхши аудиоёзув
3. Энг яхши электрон дастур
4. Энг яхши фото
5. Энг яхши плакат (Photoshop, Corel да тайёрланган)
6. Энг яхши слайд-шоу (Power point да тайёрланган)
7. Энг яхши видео асар таржимаси
Интернетда Исломни тарғиб қилиш
1. Энг яхши сайт, блог
2. Энг фаол иштирокчи - исломий сайт ва форумлар учун
3. Ислом мавзусидаги энг яхши интернет-лойиҳа
Болалар учун
1. Болалар учун энг яхши исломий дастур
2. Болалар тарбиясига оид энг фойдали мақолалар
3. Болалар учун энг яхши адабиёт
5. Болалар учун энг яхши сайт
Оммавий Ахборат воситаларида Ислом
1. Энг яхши маърифий телекўрсатув
2. Энг яхши маърифий радио эшиттириш
3. Энг яхши газета мақоласи
Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши лозим.
Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин).
Юборилган электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтида маълум қилиб борилади.
Сайтда берилган репродукцияларга ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга қимматбаҳо совринлар топширилади.
Танлов 2010 йилнинг 1 декабрига қадар давом этади.
Танловда иштирок этиш учун 2010 йил 1 декабрга қадар Интернетдаги қуйидаги манзилга кириб, танловда иштирок этадиган асарни у ерга юбориш кифоя.
Танловда иштирок этадиган файллар Рамазон ҳайит байрамигача қабул қилинади. Келган материаллар албатта сайтларимизда биродарларимиз эътиборига қўйиб борилади ва маҳсус ҳакамлар ҳайъати ҳамда азиз ўқувчиларимиз томонидан баҳоланади. Танлов якунлари, инша Аллоҳ 2010 йил Қурбон ҳайити арафасида эълон қилинади.
Танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади.


Марҳамат, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!


http://info.islom.uz/content/view/2082/988/

AbuMuslim
18.04.2011, 01:15
Раҳмат деганларга раҳмат...
ўтган йили танлов.Уз сайтига бу конкурс ҳақида хабар қолдирганимда чиқаришмаган эди... бу йили ҳам чиқаришмача керак деб ёзиб ўтирмадим...

AbuMuslim
18.04.2011, 01:17
http://info.islom.uz/images/tanlov_1432.gif

Сўзбоши


Алҳамдулиллаҳ, Ислом.Уз портали томонидан маънавий-маърифий танловлар ўтказилиши хайрли анъанага айланиб бормоқда. Сиз азизларнинг ихлосингиз, иштиёқингиз билан, эзгу ниятлардаги саъй-ҳаракатларингиз билан йилдан-йилга танловларимизнинг кўлами кенгайиб, мазмун-моҳияти, сифати яхшиланмоқда. Танловда иштирокчиларининг тобора кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, аввалги ўтказилган танловларда тўпланган ижобий тажрибаларга асосланиб, шу каби хайрли тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш ниятимизга амал қилиб, Яратганнинг Ўзидан ёрдам, тавфиқ ва ажр-савоб тилаган ҳолда

Ислом.Уз портали
«ISLOM.UZ-1432» МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Танловдан мақсад:

- баркамол авлодни тарбиялаш ишига муносиб амалий ҳисса қўшиш, ватанпарвар, халқпарвар, мустақил фикрли, соғлом, салоҳиятли, соғлом ва уйғун камол топган авлодни тарбиялаш;
- замонавий ахборот-телекоммуникация воситаларини ўрганиш ва улардан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш;
- халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятлари, маданий, адабий-бадиий меросини ўрганишни рағбатлантириш;
- маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг Ватанимизнинг тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш, ёш авлодни зарарли таъсирлардан ҳимоялаш

Танлов мезонлари

1. Адабий-бадиий танлов (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар)
2. Тасвирий танлов (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат асарлари)
3. Мультимедиа (интерактив мультимедиа дастурлар, аудио, видео, 2D ва 3D анимация, интернет сайтлар)
4. Таржима (хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар)
5. «Кичкинтой» танлови (болалар томонидан ишланган ёки болалар учун мўлжалланган маънавий-маърифий асарлар)
6. Сийрат (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, аҳли байт, асҳоби киром ҳамда тобеъинлар ҳаётига ҳамда Ислом тарихига оид асарлар)
7. Рағбат (фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг маърузалари ёзилган аудио, видео ва фотоматериалларни сайтга тақдим қилиш)

Наср ва Назм

1. Ҳозирги дунёда Ислом ва мусулмонларнинг тутган ўрни, мавқеи, аҳамиятини, Ислом оламидаги янгиликларни ёритган энг яхши таҳлилий мақола
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида энг яхши мақола
3. Давримиздаги, жамиятимиздаги иллатларни ва уларга қарши кураш масалаларини ёритган энг яхши мақола
4. «Исломий оила - жамият пойдевори» мавзусидаги энг яхши мақола
5. Саҳобалар, тобеъинлар, диний уламолар ҳаётини ёритувчи энг яхши мақола
6. Ҳидоят ҳақида энг яхши мақола
7. Муслима аёлларга оид энг яхши мақола

Таржима

1. Фиқҳ, Ислом тарихи бўйича асарларнинг энг яхши таржимаси
2. Ислом мавзусидаги бадиий асарларнинг энг яхши таржимаси
3. Ислом мавзусида ёзилган энг яхши ҳикоя
4. Энг яхши диний мавзудаги шеър
5. Бадиий асарга ёзилган энг яхши тақриз
4. Саломатлик масаласида ёзилган энг яхши мақола

Мультимедиа

1. Ислом мавзусида тайёрланган энг яхши видеоклип
2. Энг яхши аудиоёзув
3. Энг яхши электрон дастур
4. Энг яхши фото
5. Энг яхши плакат (Photoshop, Corel да тайёрланган)
6. Энг яхши слайд-шоу (Power point да тайёрланган)
7. Энг яхши видео асар таржимаси

Интернетда Исломни тарғиб қилиш

1. Энг яхши сайт, блог
2. Энг фаол иштирокчи - исломий сайт ва форумлар учун
3. Ислом мавзусидаги энг яхши интернет-лойиҳа

Болалар учун

1. Болалар учун энг яхши исломий дастур
2. Болалар тарбиясига оид энг фойдали мақолалар
3. Болалар учун энг яхши адабиёт
5. Болалар учун энг яхши сайт

Оммавий Ахборат воситаларида Ислом

1. Энг яхши маърифий телекўрсатув
2. Энг яхши маърифий радио эшиттириш
3. Энг яхши газета мақоласи

Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши лозим.

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин).

Юборилган электрон репродукциялар рўйхати islom.uz сайтида маълум қилиб борилади.
Электрон репродукциялар юбориш учун манзил: admin@islom.uzБу e-mail спам-ботлардан ҳимоя қилинган. Уни жудаям кўрмо#1179;чи бўлсангиз JavaScript очилган бўлиши лозим
Сайтда берилган репродукцияларга ҳакамлар ҳайъати ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга қимматбаҳо совринлар топширилади.

Танлов 2012 йилнинг 1 апрелига қадар давом этади.



Танловда иштирок этиш учун 2012 йил 1 мартга қадар Интернетдаги қуйидаги манзилга кириб, танловда иштирок этадиган асарни у ерга юбориш кифоя.

Танловда иштирок этадиган файллар 2012 йил 1 мартигача қабул қилинади. Келган материаллар албатта сайтларимизда биродарларимиз эътиборига қўйиб борилади ва маҳсус ҳакамлар ҳайъати ҳамда азиз ўқувчиларимиз томонидан баҳоланади. Танлов якунлари, инша Аллоҳ 2012 йил апрел ойининг 15 гача эълон қилинади.
Танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

манба: http://info.islom.uz/content/view/2588/981/

Muhammad Dovud
18.04.2011, 10:43
Раҳмат деганларга раҳмат...
ўтган йили танлов.Уз сайтига бу конкурс ҳақида хабар қолдирганимда чиқаришмаган эди... бу йили ҳам чиқаришмача керак деб ёзиб ўтирмадим...


Бир ҳайрли ишга далолат қилганлик учун савоб шу иш учун бериладиган савобга баробарлиги ваъда қилинган.

Танлов хусусида, жуда яхши ишга бел боғлабсизлар. Ижод ахли потенциали танловда кўзланган мақсадлар учун сарф қилинса нақадар гўзал иш бўлар эди.

Mahmud Jurat
18.04.2011, 11:54
Танлов хусусида,
узр, танловга материални қайси адресга юборишни яхши тушуна олмадим, мумкин бўлса аниқроқ кўрсатиб юборсангиз.

AbuMuslim
18.04.2011, 13:09
узр, танловга материални қайси адресга юборишни яхши тушуна олмадим, мумкин бўлса аниқроқ кўрсатиб юборсангиз.

admin@islom.uz га юборишингиз мумкин...