PDA

Просмотр полной версии : "Гарри Поттернинг саргузаштлари" китоби ўзбек тилида


Shokir Dolimov
28.05.2010, 18:02
“Заиф ақлим” тўғри етган бўлса, ушбу форумда бирон-бир мавзу очиш учун кам деганда 50 та “сообщение”ем бўлиши шарт эмиш. Бунга айнан “Гарри Поттер” ва шу каби асарлар таржимасига оид мавзу очиш ниятида уриниб кўриб, амин бўлдим. Мен, фалакнинг гардиши ила кечагина форум рўйхатидан ўтган бўлиб, “сообщение” кетидан “сообщение” йўллашга жисмонан вақтим йўқ (мен ҳарбий хизматчиман). Шу боис асарнинг таржима қилинган матнига “ссылка” бераман. (Маълумот учун: “Ссылка” атамаси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳужжатларида “ҳавола” деб қўлланилар экан). Қўлёзма ҳали хомаки бўлиб, муҳаррир ва мусаҳҳиҳ текширувидан ўтгани йўқ, албатта. Бироқ, умид қиламан-ки, сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз. Шу билан бирга, ўз танқидий фикр-мулоҳазаларингизни ҳам аямайсиз деган умиддаман. Зеро асосли танқид – ёзувчи ва таржимон қаламининг янада ўткирланишига омил бўладиган қайроқ тошдир! (Қалай, зўр фикр айтдим-ми?)
Хонимлар ва жаноблар! Марҳамат “Гарри Поттер”! Фарзандларингиз билан биргаликда ўқинг ва завқланинг.

http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html (http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html)

Nigora Umarova
28.05.2010, 18:16
Форумимиздаги "Ким нима ўқияпти?" (http://uforum.uz/showthread.php?p=404689&postcount=243) мавзусида Dolimov аталмиш форумдошимиз таржимонлик маҳсуллари ҳисобланмиш "Гарри Потернинг саргузаштлари" асарининг биринчи қисмини таржима қилаётганликлари, бироқ ёзган хабарлари камлиги боис форумга жойлаштира олмаётганликлари ҳақида хабар қолдирибдилар.

Ушбу мавзуда уларнинг таржимонлик маҳоратлари билан танишамиз, муҳтарам форумдош!

Anvar Atakhanov
28.05.2010, 18:56
Бошланиши ёмон эмас. Маслахатим, агарда китоб тарзида чиказмокчи булсангиз лотин алифбосига угириб чикарилса яхши буларди. Гарри Потерни купрок ёшлар укишади в у ёшлар купрок лотин алифбосидаги китобларни купрок укишади. Ижодингизга омад!

Shokir Dolimov
28.05.2010, 18:57
Ассалому алайкум муҳтарам замондошим!

Менинг фаолиятим халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва бир қатор шу каби бошқа масалаларга доир матнлар билан боғлиқдир.
Хизматдан бўш вақтда эса фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмайдиган ишлар билан шуғулланишга аҳд қилдим. Худо менга умр, сиҳат-саломатлик ва сабр-тоқат берса, болаларимизнинг билим савияси ошиб, дунёқарашлари кенгайиб боришига хизмат қиладиган, мисол учун, географик луғат, болалар энциклопедияси каби қизиқарли материаллар тайёрлашни режалаштирганман.
Бу борадаги илк қадамимни Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Джоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига таржима қилинган етти қисмли “Гарри Поттер” асарининг “Фалсафий тош” деб номланган биринчи қисмини давлат тилига ўгиришдан бошладим.
Ушбу асар жуда машҳур бўлиб, жаҳоннинг кўп тилларига ўгирилганлигидан хабарингиз бор, албатта. Шундай экан, юртимиз ёшларининг ўз замондошларидан ортда қолишига йўл қўйиб бўлмайди. Асарни таржима қилар эканман, қўлимдан келганча жонажон ўзбек тилимизнинг чексиз бойлигидан унумли, самарали фойдаланиш, ёш китобхоннинг гўзал тилимизга бўлган эътибори, ҳурмати ва муҳаббатини қўллаб-қувватлашга уриндим.
Асарни ўқиган бола мураккаб ҳаётнинг жуда кўп жиҳатлари, яхши-ёмонликлари, оқ-қораси, ёвузлик ва бағри тошлик билан эзгулик ва меҳр-шафқат ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да хабардор бўлиши, кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлиши, дунёвий билими ошишига шубҳа йўқ.
Бироқ, фарзандингиз ушбу асарни ўқишга киришар экан, у кўп сўзлар, атама ва иборалар мазмунини идрок этиш борасида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Шу боис ота-оналарга (катталарга) олдиндан тайёргарлик кўришни хусусан, турли луғат ва энциклопедиялар билан қуролланиб олишни тавсия этаман.
Асарнинг биринчи қисми жами 17 бобдан иборат бўлиб, ҳозирча унинг еттита бобини ҳукмингизга ҳавола этмоқдаман. Таржима матни борасида билдирилган ҳар қандай боадаб фикр-мулоҳазаларни кутиб қолиб, олдиндан миннатдорлик билдираман.
Таржимон ҳам маълум маънода муаллифлик ҳуқуқига эга бўлишини ёдга солган ҳолда, ушбу ҳуқуққа ҳурмат билан қарашни илтимос қиламан. Таржима матнини чоп этиш борасидаги таклифларга қизиқиш билдираман.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html (http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html)

Tarjimon67@mail.ru
perevod67@hotmail.com

Shokir Dolimov
28.05.2010, 19:08
Бошланиши ёмон эмас. Маслахатим, агарда китоб тарзида чиказмокчи булсангиз лотин алифбосига угириб чикарилса яхши буларди. Гарри Потерни купрок ёшлар укишади в у ёшлар купрок лотин алифбосидаги китобларни купрок укишади. Ижодингизга омад!

Раҳмат! Бироқ, китоб қилиб чиқариш учун тегишли рухсат, бундай ҳуқуқ соҳибидан (“правообладатель”дан) белгиланган тартибда, манфаатдор юридик шахс томонидан харид қилиб олиниши лозим.

Алишер Ашуров
29.05.2010, 00:51
Гарри Поттер саргузаштларининг ашаддий мухлиси (русчада 7 та қисмини 2-3 марта ўқиб чиққанман, аудиокитоб сифатидагисини ҳозир охиргисини тугатяпман) сифатида айтишим мумкинки, жуда зўр ишга қўл урибсиз. Энди бу ишни охиригача давом эттирасиз деган умиддаман. Чунки борган сари таржима қилиш қийинлашиб бораверади. Биринчи қисмлар асосан 11-13 ёшлиларга мўлжалланган бўлса, охиргиларини 18 ва ундан катта ёшдагилар ҳам қийинчилик билан ўқишади. Ундан ташқари, айтиб ўтганингиздек, бизнинг дунёқарашимиз асосида тушуниш қийин бўлган жойлари ҳам бор.

Сиз таржима қилган қисмларни ўқиб чиқиб фикр билдиришга ҳаракат қиламан.

Shokir Dolimov
29.05.2010, 03:23
Айнан мана шундай жойларига изоҳ бериб боряпман ва шу боис ота-оналарга (катталарга) олдиндан тайёргарлик кўришни хусусан, турли луғат ва энциклопедиялар билан қуролланиб олишни тавсия этмоқдаман. Кичик бир мисол келтираман: биринчи қисмнинг ўнинчи боби «Хэллоуин» деб номланади. Бу сўзнинг талқинидан бехабар айрим ўзбек китобхони учун эса: «Хэллоуин – ҳозирги Буюк Британия ва шимолий Франция ҳудудида яшаб ўтган қадимий кельт қабиласининг байрами. Муқаддас авлиёлар куни арафаси саналади», - деб изоҳ бериб ўтдим. Бундан ташқари фут, дюйм каби ўлчов бирликлари, Европа халқлари таомларининг номлари ва шу кабиларни ҳам матнда қолдириб, изоҳ бериб бормоқдаман. Таъкидлаб ўтишим жоизки, ҳозирча менинг “муҳарририм” сифатида Шоҳжаҳон исмли 8 ёшли ўғилчам “ишлаяпти”. Ҳар бир боб ниҳоясига етгач, унга ўқиб эшиттирмоқдаман, яъни асар таржимасини унда апробация қилиб бормоқдаман. Доно ўғлимнинг фикрича, асар қаҳрамонларининг номлари фильмдаги номларидан фарқ қилиб қолмаслиги шар эмиш. Ноилож бўйсунишга мажбурман. Зеро меҳнатим айни шу бола ва унинг тенгқур юртдошлари, қўшни давлатларда яшаётган ўзбекзабон замондошларига бағишланган. Мисол учун М. Спивак таржимасида қаҳрамонлардан бирининг номи Огрид бўлса, фильмда унинг исми Хагрид бўлади, китобда “мугл” дейилган бўлса, фильмда “магл” дейилади ва ҳ. к.
Таржима давом этар экан, 1-7- бобларига жузъий ўзгартиришлар киритилиб борилмоқда. “Фалсафий тош” ниҳоясига етгач, лотин имлосига ўгирилиб, кенг китобхонлар эътиборига ҳавола этаман (агар қизиқиш билдирсалар, албатта).

OmoN
31.05.2010, 00:23
лотин имлосига ўгирилиб, кенг китобхонлар эътиборига ҳавола этаман (агар қизиқиш билдирсалар, албаттаБу борада ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.

Masud Mahsudov
31.05.2010, 00:38
Menda esa maxsus dastur bor, kiril alifbosidagi versiya tayyor bo'lgandan keyin word formatda e-mail da olsam, darrov lotin alifbosiga o'girib beraman, xudo xohlasa...

Shokir Dolimov
31.05.2010, 17:46
Menda esa maxsus dastur bor, kiril alifbosidagi versiya tayyor bo'lgandan keyin word formatda e-mail da olsam, darrov lotin alifbosiga o'girib beraman, xudo xohlasa...

Бу борада ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.

Бу борада ҳар қандай ёрдам қимматлидир. Менда Спелс дастури бор. Кирил имлосини лотин имлосига ўгириб беради. Агар аниқроқ айтиладиган бўлса ҳарфни-ҳарфга алмаштиради. Бироқ, шуни ўзи кифоя эмас эканда. Мисол учун кирил имлосида биз «темир йўл» ёки «сим ёғоч» сўзларини бир-биридан ажратиб ёзишга ўрганиб қолганмиз. Лотин имлосида эса икки сўз бир-бирига қўшиб юборилар экан (темирйўл, симёғоч). Нима учун сентябрь ойини sentyabr эмас sentabr деб (қўпол эшитиладиган тарзда) ёзишимиз кераклигини ҳалигача тушунмаяпман.

OmoN
31.05.2010, 18:17
Бу борада ҳар қандай ёрдам қимматлидир. Менда Спелс дастури борКириллдан лотинга ўгиришда баъзи нарсаларни дастурлар бажара олмайди. Шунинг учун ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.

Shokir Dolimov
31.05.2010, 18:47
Кириллдан лотинга ўгиришда баъзи нарсаларни дастурлар бажара олмайди. Шунинг учун ёрдам беришга ҳаракат қилишга уриниб кўрсаммикан деб ўйланишга шайланмоқчи бўлиб турибман.

Тақсир, бугунги кунга келиб таржима матни 110 саҳифага етди (Ворд, 14- шрифт). Иш ниҳоясига етганда эса тахминан 290-300 саҳифа бўлади деб ўйлайман. Яна бир бор ўйлашга шайланиб кўринг.
Агар яна кимдир китобни чоп этиб, фарзандларимизга етказиш йўлини «ўйлашга шайланиб кўрса» аъло иш бўлар эди.

Shokir Dolimov
07.07.2010, 02:46
Муҳтарам хонимлар ва жаноблар!
Асар таржимасини «Орзу армонга айланмасин»да ўқиб боришингиз мумкин
http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona)

Shokir Dolimov
18.07.2010, 14:18
Иш ниҳоясига етганда эса тахминан 290-300 саҳифа бўлади деб ўйлайман.

Мени маъзур тутинг, сал ошириб юборибман, 207 саҳифа бўлди.
Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! «Гарри Поттер» асарининг I қисми яъни, «Фалсафий тош» таржимасини ниҳоясига етказдим. Таржима матнини юқорида келтирилган ҳавола орқали «Орзу армонга айланмасин» сайтига кириб, ўқишингиз (фарзандларингизга ўқиб беришингиз) мумкин.
Мен эса, сизнинг дуоларингиз билан, асарнинг II қисми «Махфий хона» таржимасига киришаман.

Kimsan Birov
23.07.2010, 12:41
Мени маъзур тутинг, сал ошириб юборибман, 207 саҳифа бўлди. Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! «Гарри Поттер» асарининг I қисми яъни, «Фалсафий тош» таржимасини ниҳоясига етказдим. Таржима матнини юқорида келтирилган ҳавола орқали «Орзу армонга айланмасин» сайтига кириб, ўқишингиз (фарзандларингизга ўқиб беришингиз) мумкин. Мен эса, сизнинг дуоларингиз билан, асарнинг II қисми «Махфий хона» таржимасига киришаман.

Ҳафсалангизга борман, катта раҳмат. Китобни сайтда тез-тез ўқиб тураман.

kanishka
12.08.2010, 22:33
“Гарри Поттер” туркумининг биринчи китоби ўзбек тилига “Гарри Поттер ва фалсафий тош” сифатида таржима қилинибди. Шокир акага китоб номини “Гарри Поттер ва фалсафа тоши” деб ўзгартиришни тавсия қилмоқчиман. Сабаби:

- Барчангизга яхши маълум-ки, фалсафа тоши – ўрта аср Европа алкимёгарлари яратишга беҳуда уринган кимёвий модда. Ривоятларга қараганда, унинг воситасида барча нарсани олтинга айлантириш мумкин экан. Хусусан, Гётенинг машҳур асари қаҳрамонига прототип бўлган доктор Фауст ҳам ишини мана шундай қидирувларга бағишлаган эди. 8-синф ўқувчилари учун кимё фанидан дарсликда бу тош “фалсафа тоши” деб аталган;

- Ўзбек тилида “фалсафа” сўзи моддий жисмни англатувчи отлар билан қаратқич келишигида бирикма ҳосил қилади, гапда қаратқич-аниқловчи вазифасини бажаради. Бундай бирикмалар фалсафага оид нарса-буюмнинг номини ифодалайди. Масалан: фалсафа дарслиги.

- Мавҳум отлар ва ҳаракат номи билан бирикканда сифатга айланиб, “фалсафий” кўринишига ўтади, гапда сифатловчи-аниқловчи вазифасини бажаради. Бундай бирикмаларда фалсафа тушунчаларнинг хусусиятини ифодалайди. Масалан: фалсафий мушоҳада.

Фалсафа фани терминологияси доирасида бу қоида бузилиши мумкин. Масалан: “фалсафий категориялар” ўрнига “фалсафа категориялари”, “фалсафий оқимлар” ўрнига “фалсафа оқимлари” шаклларини қўллаш мумкин.

Фикрларингизни кутиб қоламан.

PS.: Барчага бирдай тушунарли бўлса керак деб кириллча ёздим.

Kimsan Birov
17.08.2010, 15:01
“Гарри Поттер” туркумининг биринчи китоби ўзбек тилига “Гарри Поттер ва фалсафий тош” сифатида таржима қилинибди. Шокир акага китоб номини “Гарри Поттер ва фалсафа тоши” деб ўзгартиришни тавсия қилмоқчиман.

Менимча, фалсафий тош яхшироқ эшитиляпти. Эҳтимол, 8-синф дарслигида фалсафа тоши деб берилгандир, аммо китобнинг муаллифлари ҳам бу атамани бир жойдан таржима қилишган-да. Фалсафа тоши деганда худди фалсафа фанининг тоши, яъни қийинлиги, мураккаблиги қабилида тушунилиши мумкин. Фалсафий тош сўзи эса мистик, фантастик оҳангда ўқилади, менимча. Ахир афсона ҳайвони эмас, афсонавий ҳайвон деймиз-ку. Худди шунга ўхшаш

kanishka
17.08.2010, 23:41
Ахир афсона ҳайвони эмас, афсонавий ҳайвон деймиз-ку. Худди шунга ўхшаш

Ҳудди шу ҳолатни мен юқоридаги постимда тушунтиришга ҳаракат қилдим. Бундай бирикмалар ҳосил қилинганда от жонли ёки жонсиз ёки бўлмаса нарсани акс эттиришини ҳам ҳисобга олиш лозим.

Kimsan Birov
18.08.2010, 10:16
от жонли ёки жонсиз

Ахир афсона тоши дегандан кўра афсонавий тош десак ҳам тўғри бўлмайдими?

Yangi mehmon
18.08.2010, 12:19
Aslida iksir toshi deb atasa to'g'ri bo'lardi. Alkimyoga oid manbalarda panatseya degan nom ham uchraydi.

kanishka
18.08.2010, 13:41
Aslida iksir toshi deb atasa to'g'ri bo'lardi. Alkimyoga oid manbalarda panatseya degan nom ham uchraydi.

Панацея қутқарувчи деган маънони англатади.

Yangi mehmon
19.08.2010, 11:54
Manimcha, "Harry
Potter va iksir toshi" chiroyliroq turgan bo'lardi.

Shokir Dolimov
05.01.2011, 22:10
Муҳтарам хонимлар ва жаноблар! Азиз ёшлар! Эътиборингизга Гарри Поттер асарининг иккинчи, яъни «Махфий хона», деб номланган қисми давлат тилига ўгирилиб «Орзу армонга айланмасин» сайтида ҳавола этилмоқда. Таржима ишлари тўхтагани йўқ. Тўртинчи китобдаги («Огненная чаща») шеърий мисраларни таржима қилиш масаласида ёрдам қўлини узатган таржимондан беҳад миннатдор бўлар эдим. Бундай мисралар китобнинг 12-, 25- ва 31- бобида келтирилган. Улардан айримлари топишмоқ-топшириқ бўлиб, муайян шеърий мисра таржимасининг ғояси тегишли топишмоқ жавоби, асар қаҳрамонининг келгуси хатти-ҳаракатлари билан мантиқан боғланиши лозимлигини назарда тутмоқ даркор. Ушбу мисралар таржимонининг исми ва фамилияси кўрсатиб ўтилади, албатта.
Марҳамат дўстлар, «Гарри Поттер ва Махфий хона»! Фарзандларингиз (яқинларингиз) билан биргаликда ўқинг ва завқланинг.

http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/287-harry-potter2 (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/287-harry-potter2)

Shokir Dolimov
06.05.2011, 06:56
Хонимлар ва жаноблар! Азиз ёшлар! Меҳнатимнинг яна бир маҳсули, Ж. Роулинг қаламига мансуб «Гарри Поттер» асарининг учинчи, «Азкабан маҳбуси» деб номланган қисмини таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этишга журъат этмоқдаман. Марҳамат, «Орзу армонга айланмасин» сайтига ташриф буюриб, фарзандларингиз (яқинларингиз) билан биргаликда ўқинг ва завқланинг.

http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/303-harry-potter-and-prisoner-of-azkaban (http://uzb.orzu.uz/index.php/kutubxona/303-harry-potter-and-prisoner-of-azkaban)

Mobeen
06.05.2011, 10:33
Хонимлар ва жаноблар! Азиз ёшлар! Меҳнатимнинг яна бир маҳсули, Ж. Роулинг қаламига мансуб «Гарри Поттер» асарининг учинчи, «Азкабан маҳбуси» деб номланган қисмини таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этишга журъат этмоқдаман.

Ёшларга ўрнак бўладиган, уларнинг тарбиясини тузатадиган яхши асарлардан таржима қилиш, ёш авлод келажагини ўйлаб меҳнат қилиш яхши иш! Меҳнат билан чарчаманг, ҳеч бир эзгу ҳамда фойдали меҳнат зое кетмасин.

Shokir Dolimov
04.12.2011, 12:19
Таржималарим ҳавола этиб борилган «Орзу армонга айланмасин» сайтининг маъмуриятига асарнинг тўртинчи қисмини таржима қилиб, йўллаган эдим. Бироқ ушбу сайтнинг юритилиши, унга янги хабарлар киритилиши жорий йилнинг август ойидан буён негадир тўхтади. Тегишли саволлар билан мурожаат қилган хатларим ҳам жавобсиз қолди.
Шу боис, оддийгина блог яратдим-да, унга асар таржимасининг китобхонлар эътиборига муқаддам ҳавола этилган учта қисми (хусусан: «Гарри Поттер ва Фалсафий тош», «Гарри Поттер ва Махфий хона», «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси») ҳамда таржима қилиниши август ойида якунига етказилган тўртинчи қисми: «Гарри Поттер ва Оташли жом»ни жойладим.
Марҳамат дўстлар! Фарзандларингиз (яқинларингиз) билан биргаликда ўқинг ва завқланинг.

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/index.htm (http://dolimovshokir.blog2x2.ru/index.htm)

Shokir Dolimov
31.12.2011, 22:23
Юртдошларим, ҳамфикрларим, дўстларим!
Барчангизни янги, 2012 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Кириб келаётган йил шахсий ҳаётингизда ушбу асардек сеҳрли бўлиши, ажойиб, чиройли мўъжизалар рўй бериши, ўзингиз кутмаган, хаёлингизга келтириш, орзу қилишга журъат этмаган янги ютуқлар, омад, бахт-саодат, чиройли қомат, етарлича даромадга эришингиз, энг муҳими соғ-саломат бўлишингизни тилайман!

bohodir91
05.02.2012, 00:22
[QUOTE=kanishka;432813]“Гарри Поттер” туркумининг биринчи китоби ўзбек тилига “Гарри Поттер ва фалсафий тош сифатида таржима қилинибди. Шокир акага китоб номини “Гарри Поттер ва фалсафа тоши” деб ўзгартиришни тавсия қилмоқчиман.
-Manimcha "G.P va falsafiy tosh" tarjimasi "g.p vafalsafa toshi"dan yaxshi.CHUNKI asar o'z tilida "Harry Potter and the philosopher's stone"/rus tilida aynan"г.п и философский камень" deb tarjima qilingan "камень философии" deb emas.
Umuman olganda,asarni 2-nomi kengroq tarqalgan,ya'ni "Harry Potter and the sorcerer's stone" ya'ni "G.P va hikmatlar toshi".teleekranlarga ham aynan shu nomda chiqqan.

bohodir91
05.02.2012, 00:48
Umuman nomlanishda tafovutlar uchrashi tabiiy hol,muhimi mazmun buzilmasligida.
1.g.p va falsafiy tosh/hikmatlar toshi
2.g.p va maxfiy xona/maxfiy hujra
4.g.p va otashli jom/olov kubogi
5.g.p va /feniks(qaqnus) jamiyati
6.g.p va /chalazot shahzoda
7.g.p va /ajal in'omi.
Etishim mumkinki tarjimonimizning har bir qismga qo'yadigan kutilmagan nomi bizni asarga yanada qiziqtiradi.

Mahmud Jurat
05.02.2012, 08:44
1.g.p va falsafiy tosh/hikmatlar toshi
2.g.p va maxfiy xona/maxfiy hujra
4.g.p va otashli jom/olov kubogi
5.g.p va /feniks(qaqnus) jamiyati
6.g.p va /chalazot shahzoda
7.g.p va /ajal in'omi.

фалсафий тош маъносида шарқда "маҳак" тош ишлатилади, буни ҳам ўйлаб кўриш мумкин.
қақнус таржимада тўғри бўлади.
чалазод ишлатилмайди, бунинг ўрнига "инол" шаҳзода деб бериш керакга ўхшайди.
бу ибора ҳам шарқ учун янгил ик эмас.

bohodir91
24.03.2012, 22:58
Hurmatli Shokir aka.asarning 5-qismi qachon o'quvchi-kitobxonlar hukmiga havola etiladi?yoki allaqachon taqdim etib bo'ldingizmi?Tarjimai ijodizga omad,sabr tiliman.

Shokir Dolimov
24.03.2012, 23:06
Hurmatli Shokir aka.asarning 5-qismi qachon o'quvchi-kitobxonlar hukmiga havola etiladi?yoki allaqachon taqdim etib bo'ldingizmi?Tarjimai ijodizga omad,sabr tiliman.

Қизиқиш билдирганингиз учун раҳмат. Ўз навбатида мен ҳам Сиз ва электрон почтамга ўхшаш саволлар билан мурожаат қилиб хат йўллаган кўплаб китобхонларга сабр-тоқат тилайман :) . Айни фурсатда 5- қисмнинг 14- боби устида ишлаяпман. Охирги бобини тамомлашим ҳамоно блогга киритиб, ушбу мавзуда эълон қиламан

Shokir Dolimov
24.03.2012, 23:12
Ҳа, айтгандай, Маҳмуд ака, Сиз таклиф қилган «инол» сўзининг изоҳини топа олмадим. Манбасини билсангиз, илтимос кўрсатиб (номини айтиб) юборсангиз.

Minglar
25.03.2012, 12:31
Tarjimalaringiz uchun katta rahmat! Mening qizim ko'z olmasdan o'qish bilan ovvora. Savobli ishlarda Tangri sizga madadkor bo'lsin!

Shokir Dolimov
25.03.2012, 20:11
Tarjimalaringiz uchun katta rahmat! Mening qizim ko'z olmasdan o'qish bilan ovvora. Savobli ishlarda Tangri sizga madadkor bo'lsin!

Қизингиз кирилл имлосида ўқишга қийналмаяпти-ми? Фарзандингиз ва унинг тенгқурлари блог саҳифалари ёки Сиз орқали ушбу мавзуда асар таржимаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришса, келгуси иш янада сифатли бўлиши учун яхши ҳисса қўшишган бўлар эди?

Gulchehra Ibragimova
26.03.2012, 18:37
Айни фурсатда 5- қисмнинг 14- боби устида ишлаяпман. Охирги бобини тамомлашим ҳамоно блогга киритиб, ушбу мавзуда эълон қиламан

Ижодингизга ривож, чарчаманг! Шунча жиддий ишларингиз борлигига қарамай фарзандларимизга, шу жумладан ўзимизгаям ажойиб бир асар таржимасини туҳфа этаётганингиз, тафаккуримизни янада бойитаётганингиз учун ташаккур айтамиз! Саломат бўлинг! Аллоҳим ўзи Сизга куч-қувват берсин.

Minglar
26.03.2012, 19:16
Қизингиз кирилл имлосида ўқишга қийналмаяпти-ми? Фарзандингиз ва унинг тенгқурлари блог саҳифалари ёки Сиз орқали ушбу мавзуда асар таржимаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришса, келгуси иш янада сифатли бўлиши учун яхши ҳисса қўшишган бўлар эди?

Асар таъсирли бўлса , болалар йўлини топишади. Кириллдалигидан шикоят қилгани йўқ. Фикрларини алоҳида китоб ҳақида суҳбат қилиб ёзиб юбораман.

bohodir91
27.03.2012, 23:15
darhaqiqat,5qism eng katta hajmdagisi,shuning uchun alohida kuch-quvvat,rivoj tiliman.bunday ajoyib asarni o'qish,va balki yozish,tarjima qilish ham ehtimol,kishini hayrat va jumboqlar olamiga g'arq etadi.o'ylaymanki navbatdagi tarjima ham avvalgilaridek kitobxonlarga manzur bo'ladi.

Shokir Dolimov
27.03.2012, 23:29
darhaqiqat,5qism eng katta hajmdagisi,shuning uchun alohida kuch-quvvat,rivoj tiliman.
Илиқ сўзларингиз учун раҳмат

bunday ajoyib asarni o'qish,va balki yozish,tarjima qilish ham ehtimol,kishini hayrat va jumboqlar olamiga g'arq etadi
Баъзан ўша оламга кириб кетиб, магллар оламига қайта олмай, қийналаман :)

o'ylaymanki navbatdagi tarjima ham avvalgilaridek kitobxonlarga manzur bo'ladi
Китобхонлар, айниқса, ёш китобхончаларимизнинг умид ва ишончини оқлашга қўлдан келганча ҳаракат қилмоқдаман

bohodir91
07.05.2012, 01:14
Oradan uncha ko'p vaqt o'tmagan,5-qism rus versiyasini yana o'qib chiqganimga qaramasdan sizdan so'ramoqchimanki,hurmatli Shokir aka,tarjimai asar qayeriga keldi.besabrligim un uzr.

Shokir Dolimov
07.05.2012, 23:23
Oradan uncha ko'p vaqt o'tmagan,5-qism rus versiyasini yana o'qib chiqganimga qaramasdan sizdan so'ramoqchimanki,hurmatli Shokir aka,tarjimai asar qayeriga keldi.besabrligim un uzr.

Асар ва унинг таржимасига бўлган қизиқишингизга тасанно. ЛС га йўллаган саволимга жавоб ёзиб юборинг

Shokir Dolimov
25.12.2012, 03:59
Ҳурматли форумдошим, қадрли замондошимга Янги йил совғаси!

Хонимлар ва жаноблар! Азиз китобхонлар!

Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, Эм. Тасамая томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарининг бешинчи, «Гарри Поттер ва Қақнус ордени» деб номланган қисмини ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этмоқдаман.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/index.htm

Sodirjon
25.12.2012, 09:29
[QUOTE='Shokir Dolimov;840293']Хонимлар ва жаноблар! Азиз китобхонлар!

Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, Эм. Тасамая томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарининг бешинчи, «Гарри Поттер ва Қақнус ордени» деб номланган қисмини ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этмоқдаман.

Rahmat! Dard ko'rmang , oilangizga tinchlik ishingizga baraka tilayman.

bohodir91
25.12.2012, 20:17
Yangi yil arafasida haqiqiy sovg'aku.Rahmat Shokir aka.Ishlarizga omad.

myu
01.01.2013, 15:47
Янги йилга яхши совға бўлибди :)
http://book.inf.uz/fantastika-i-fentezi/1473-garri-potter-i-taynaya-komnata-garri-potter-va-mahfiy-hona.html

Shokir Dolimov
01.01.2013, 15:56
Янги йилга яхши совға бўлибди
Тўғри айтасиз. Қўлдан келганча ҳаракат қилмоқдамиз. Ушбу кутубхона саҳифаларида асар таржимасининг лотин имлосида битилган матни илк бор китобхонлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ҳозирча дастлабки учта қисми берилган. Яқин кунларда тўртинчи ва бешинчи қисмлари ҳам тақдим этилади.

Shokir Dolimov
27.07.2015, 15:14
Хонимлар ва жаноблар, икки йилдан ортиқ куттириб қўйганим учун минг бор узр сўрайман :(

Муҳтарам китобхон!

Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кэтлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, россиялик таржимон Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига ўгирилган етти қисмли «Гарри Поттер» асарининг олтинчи: «Гарри Поттер ва чала зот Шаҳзода» деб номланган қисмини ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этмоқдаман.

Таржима матни борасида билдирилган ҳар қандай боадаб фикр-мулоҳазаларни кутиб қолиб, олдиндан миннатдорлик билдираман.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

Эҳтиром ила, Шокир Зокирович Долимов

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/index.htm

Shokir Dolimov
21.10.2017, 12:51
ТИЛ БАЙРАМИГА ТУҲФА!

«Гарри Поттер» асарини таржима қилиш жараёни ҳақида

Сеҳргар бола Гарри Поттер ҳақидаги етти қисмли асар асосида суратга олинган 8 серияли янги фильм оиламизга, айниқса, ўша йили эндигина 3- синфда ўқиётган кенжа ўғлим Шоҳжахонга жуда манзур бўлган эди. Ўзига чиройлигина сеҳрли таёқча ясаб олган Шоҳжахон акаси Бобуржондан фильм ёзилган дискни қаердан бўлмасин, топиб келишни қатъий «илтимос» қилиб юрди. Ниҳоят топилди ўша диск. «Гарри Поттер»нинг 1- сериясини кўриб ўтирар эканмиз, катта ўғлим Бобуржон асарнинг рус тилидаги матнини ўқигани, мазкур фильм чала, айрим жойлари эса мутлақо нотўғри суратга олинганини маълум қилди.

Фильмнинг ашаддий мухлиси, «поттероман» бўлиб қолган Шоҳжахон акасидан ўша китобни унинг олдида қайтадан ўқиб, бобма-боб таржима қилиб беришни сўради. Сўрашга сўради-ю… менга, яъни мудофаа ва хавфсизлик соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнини давлат тилига ўгирадиган, фаолияти халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатлар, қуролли кураш воситалари ва шу каби бошқа бир қатор масалаларга доир матнларни таҳрир қилиш билан боғлиқ бўлган отасига ўтинч ва илтимосга тўлган нигоҳ-ла қаради.

Устасига фарқи йўқ. Шанба ва якшанба кунларини фарзандлар илтимосининг ижросига сарф этдим. Дастлабки боблар таржимасини эшитган бола жуда завқланди. Табиийки, бошқа «поттероман»ларга, яъни ўз синфдошларига асар борасидаги батафсил билими билан мақтанди. Синфдошлари эса ундан таржима матнини қоғозга босиб келишни илтимос қилишди.
Боланинг ушбу илтимосини бажарар эканман, юртимиз ёшлари хорижлик замондошларидан ортда қолишига йўл қўйиб бўлмаслигини ўйлаб, бир хулосага, у ҳам бўлса, модомики асар шунчалик оммалашган, қизиқарли китоб экан, уни ўзбек ёшларига таржима қилиб бериш керак, деган хулосага келдим.

Шундай қилиб, 2009 йилдан буён ҳарбий хизмат мажбуриятлари ижросидан бўш вақтимда фарзандларимиз, юртимиз ёшлари учун фойдадан холи бўлмаган иш билан шуғулланишга аҳд қилдим ва Буюк Британиялик болалар ёзувчиси Жоанна Кетлин Роулинг қаламига мансуб бўлиб, россиялик таржимон Мария Викторовна Спивак томонидан рус тилига ўгирилган «Гарри Поттер» асарини таржима қилишга киришдим.

Таржима жараёнида жонажон она тилимизнинг чексиз бойлигидан самарали фойдаланиш, ёш китобхоннинг гўзал тилимизга бўлган эътибори, ҳурмати ва муҳаббатини қўллаб-қувватлашга қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Иш давомида ёшларимиз учун нотаниш бўлган терминлар, ўлчов бирликлари, Европа халқлари таомларининг номлари ва шу кабиларга қисқа маълумотнома мазмунидаги изоҳ ва тушунтиришлар бериб бордим.
Мазкур асарни ўқиган китобхон ишончим комилки, мураккаб ҳаётнинг жуда кўп жиҳатлари, яхши-ёмонлиги, оқ қораси, ёвузлик ва бағри тошлик билан эзгулик ва меҳр-шафқат ўртасидаги мангу курашдан оз бўлса-да хабардор бўлади, кўплаб қизиқарли маълумотлардан бохабар бўлиб, билими янада ошади.

Таъкидлаб ўтишим жоизки, блогимга муқаддам киритилган таржима матнларини вақти-вақти билан оз-оздан таҳрир қилиб борганман. Бинобарин, асарнинг блогдаги матни билан қўлимдаги файллар матни ўртасида бироз фарқ бор.
Худо хоҳласа, таржима матни китоб шаклида чоп этиладиган бўлса, матн яна бироз таҳрир қилиниши табиий.

Ўғлим Шоҳжахоннинг фикрича, асар қаҳрамонларининг исмлари фильмдаги исмларидан кўп фарқ қилмаслиги шарт экан. Мисол учун, М. Спивак таржимасида асар қаҳрамонлардан бирининг исми Огрид бўлса, фильмда Хагрид, одамларнинг тегишли тоифаси китобда «мугл» дейилган бўлса, фильмда «магл» дейилган ва ҳ.
Илож қанча, итоат қилишга тўғри келди. Зеро, меҳнатим маҳсули айни шу бола ва унинг тенгқур юртдошлари, бошқа давлатларда яшаётган ўзбекзабон замондошларига бағишланган.

Савол туғилди: хўп, асарни таржима қилдим дейлик, таржима матнини китобхонга қандай етказаман?
Ўша йиллари «Орзу армонга айланмасин» деб номланган сайт бўлар эди. Асарни таржима қилаётганимдан хабар топган сайт маъмури мен билан боғланиб, таржима матнини китобхонларга бобма-боб кўрсатиб бориш таклифини киритди.

2010 йилнинг июль ойида «Гарри Поттер» асарининг I қисми, яъни «Гарри Поттер ва Фалсафий тош» таржимасини ниҳоясига етказдим (Arial -14 шрифтида 240 саҳифа) ва бу ҳақда қўшимча равишда «uForum.uz»да 18 июль куни эълон бердим. Форумдошлардан таржима матни борасида фикр-мулоҳазалар билдириб боришларини илтимос қилдим.

Китобхонлар ўз кўзига ишонмай, «Орзу армонга айланмасин» сайтида навбатдаги боблар, боблар кетидан кейинги қисмларни яна ва яна сўрайверишди, электрон почтам мухлислардан келган илтимослар, баъзан талабларга тўлиб кетди. Уларнинг аксарияти, модомики, ушбу ишга қўл урибман, охиригача етказишимни илтимос қилишди.

2011 йилнинг январь ойида «Гарри Поттер» асарининг II қисми, яъни «Гарри Поттер ва Махфий хона» таржимасини ниҳоясига етказиб (Arial -14 шрифтида 234 саҳифа), китобхонлар эътиборига «Орзу армонга айланмасин» сайтида ҳавола этдим ва бу ҳақда яна «uForum.uz»да эълон бердим.

2011 йилнинг май ойида «Гарри Поттер» асарининг III қисми, яъни «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси»ни таржима қилиш ишларини ниҳоясига етказиб (Arial -14 шрифтида 299 саҳифа), китобхонлар эътиборига ҳавола этдим.

2011 йилнинг август ойида «Гарри Поттер» асарининг IV қисми, яъни «Гарри Поттер ва Оташли жом» таржимасини ниҳоясига етказдим (Arial -14 шрифтида 498 саҳифа).

Бироқ таржималарим китобхонлар эътиборига ҳавола этиб борилган «Орзу армонга айланмасин» сайтининг юритилиши, унга янги боблар киритилиши ўша йилнинг август ойидан буён негадир тўхтатилган эди. Тегишли саволлар билан мурожаат қилган хатларим ҳам жавобсиз қолди.
Шу боис, оддийгина блог яратдим-да, унга асар таржимасининг китобхонлар эътиборига муқаддам ҳавола этилган учта қисми, хусусан «Гарри Поттер ва Фалсафий тош», «Гарри Поттер ва Махфий хона», «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» ва тўртинчи қисми: «Гарри Поттер ва Оташли жом»ни жойладим ва бу ҳақда «uForum.uz» ҳамда фейсбукдаги саҳифамда эълон бердим.

2012 йил декабрь ойида «Гарри Поттер» асарининг V қисми, яъни «Гарри Поттер ва Қақнус ордени»ни таржима қилиш ишларини ниҳоясига етказиб (Arial -14 шрифтида 661 саҳифа), китобхонлар эътиборига ҳавола этдим ва одатдагидек, бу ҳақда яна «uForum.uz» ва фейсбукдаги саҳифамда эълон бердим.

2013 йили асарнинг таржима қилинган барча қисмлари ўша вақтда мавжуд бўлган электрон кутубхонага кирилл ва лотин имлоларида киритилди. Лекин ўша электрон кутубхона менга номаълум сабаблар туфайли ишламай қўйди.

2015 йил авгут ойида «Гарри Поттер» асарининг VI қисми, яъни «Гарри Поттер ва чала зот Шаҳзода»ни таржима қилиш ишларини ниҳоясига етказиб (Arial -14 шрифтида 413 саҳифа), блог саҳифалари орқали китобхонлар эътиборига ҳавола этдим ва бу ҳақда яна «uForum.uz» ва фейсбукдаги саҳифамда эълон бердим.

Мана ниҳоят, 2017 йил октябрь ойининг 21 санасида, яъни юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 28 йиллигига туҳфа сифатида «Гарри Поттер» асарининг сўнгги VII қисми, яъни «Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари»ни таржима қилиш ишларини ниҳоясига етказиб (Arial -14 шрифтида 478 саҳифа), блог саҳифалари орқали эътиборингизга ҳавола этмоқдаман.

Марҳамат, қадрли китобхон, ўқинг ва завқланинг!

Таржимон Шокир Зокирович Долимов

2017 йил 21 октябрь

http://dolimovshokir.blog2x2.ru/

Shokir Dolimov
24.02.2018, 18:53
«Гарри Поттер ва Фалсафий тош» чоп этилди!

Таржималаримни чоп этишга уринганлар кўп бўлди-ю, иш қуруқ гапдан нари ўтмади.

Ниҳоят «Gold star education» директори Эргаш Матякубов фидойилик кўрсатиб, «Адабиёт учқунлари» нашриётининг раҳбарияти билан ҳамкорликда иш тутганча, китобнинг биринчи қисмини сиз азизларнинг ҳукмига ҳавола этишга эриша билди.

Қадрли китобхон! Асар таржимасини энди китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

https://img.uforum.uz/images/wicmnlu9565853.jpg

Shokir Dolimov
24.02.2018, 18:58
https://img.uforum.uz/images/taklbiz1677115.jpg

Shokir Dolimov
03.03.2018, 09:48
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Китобхонларнинг асосли танқиди инобатга олиниб «Гарри Поттер ва Фалсафий тош» асарини яна чоп этиш учун мазкур асар мухлислари орасида рассомлар конкурси эълон қилиниши кутилмоқда. Ижодининг маҳсули танлаб олинган ғолиб рассомнинг исм фамилияси китобнинг тегишли саҳифасида кўрсатиб ўтилади.

Асарнинг қолган олтита қисми ҳам Худо хоҳласа чоп этилади. Шундай экан, ижодга ҳозирдан киришаверинг.

Барча саволларга жавоблар ташкилотчилар томонидан Телеграммдаги @Garri_Potter_tarjimasi манзилида берилади.

Мен у ерда йўқман (телеграмм фойдаланувчиси эмасман).

Shokir Dolimov
28.03.2018, 10:40
Кўпчилик китобхонлар менга телефон, эл.почта ва ФБдаги шахсий хабар ёки тегишли мавзу орқали мурожаат қилиб, «Гарри Поттер» ҳақидаги романлар сериясининг иккинчи қисми, яъни «Гарри Поттер ва Махфий хона» қачон чоп этилишини сўрамоқда.

Асар таржимасининг ҳар бир навбатдаги қисми, унинг муаллифидан расман рухсат олинганидан сўнггина чоп этилади. Биратула барча қисмларини чоп этишга рухсат олиш ташкилотчиларимизга молиявий жиҳатдан бироз ўнғайсиз бўлгани боис, уларга муаллифдан навбатма-навбат рухсат олиш қулайроқдир.

Шундай экан, асар таржимаси ниҳоясига етишини сабот-ла кутган китобхонларга ўз миннатдорлигимни изҳор этган ҳолда, улардан яна бироз сабр қилишни илтимос қиламан.

spykee
28.03.2018, 10:52
Дети уже на руском кино посмотрели, книжки ни к чему.

Shokir Dolimov
28.03.2018, 11:09
Дети уже на руском кино посмотрели, книжки ни к чему.

«Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг қарорига қарши чиққан, ўзбек тили, миллати, ёшларининг қизиқишларидан мутлақо узоқлашиб кетган, ўзга маданиятга мансуб шахс фикри.

Илтимос, ўзбек халқи, айниқса ёшларига ушбу масалада халал берманг, ақлингиз етмаган нарсага аралашманг.

Agzam Akhmedbaev
28.03.2018, 11:31
Дети уже на руском кино посмотрели, книжки ни к чему.
spykee, ты своим детям то же самое говоришь?

spykee
28.03.2018, 11:33
ўзбек тили, миллати, ёшларининг қизиқишларидан мутлақо узоқлашиб кетган, ўзга маданиятга мансуб шахс фикри.
Гарри Поттер китобини таргиб килиш узга маданиятни таргиб килишмасми?

Shokir Dolimov
28.03.2018, 11:40
ўзбек тили, миллати, ёшларининг қизиқишларидан мутлақо узоқлашиб кетган, ўзга маданиятга мансуб шахс фикри.
Гарри Поттер китобини таргиб килиш узга маданиятни таргиб килишмасми?

Маданий жиҳатдан ўта қолоқ тоифа вакили сифатида фикр юритяпсиз. Такрор айтаман, тараққийпарвар китобхон-ёшларга халал берманг, илтимос. Сиз билан беҳуда баҳслашишга қимматли вақтимни сарфламоқчи эмасман.

YangierBola
28.03.2018, 13:50
кино посмотрели
Нет чтобы свежее с английского перевести, так нет надо ждать пока на русский переведут, потом проклиная русский 2 года переводить, теряя весь художественный смысл произведения. Потом ещё после этого русофобом стать. А как тут не станешь если многие вещи невозможно перевести. Переводить это тоже творчество и если нет таланта, то нечего другой язык проклинать.

Shokir Dolimov
28.03.2018, 13:58
Переводить это тоже творчество

Тўғри, шунинг учун ақлларинг етмайдиган нарсага аралашманглар, деяпман. :)

TheAnother
28.03.2018, 23:12
А как тут не станешь если многие вещи невозможно перевести. Переводить это тоже творчество и если нет таланта, то нечего другой язык проклинать.
Вот я тоже об этом давно думал. Узбекский язык сам по себе очень бедный в лексическом плане. Очень много заимствований из нашего русского и не только.

Как он собирается переводить эти книги с русского, если для этого нет базовой основы. Около половины текста в книгах это специфичные слова, которых в узбекском отродясь не было.

spykee
29.03.2018, 09:29
Маданий жиҳатдан ўта қолоқ тоифа вакили сифатида фикр юритяпсиз.
Манимча сиз маданиятдан оркада колиб кетяпсиз. Ениздаги кушнизни лаънатлаб узок ажнабийни уйинига уйнаябсиз. Кушнилар билан яхши муносабатда булиш узбекчиликда хам айтилган.

Shokir Dolimov
21.05.2018, 12:56
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг иккинчи қисми «Гарри Поттер ва Махфий хона» чоп этилди!
Муҳтарам мухлислар, шахсан ўзим ва сизнинг номингиздан масъулияти чекланган «Gold star education» жамияти ва «Адабиёт учқунлари» нашриётига чексиз миннатдорлигимни изҳор этаман

ҲУРМАТЛИ КИТОБХОН!

Холасининг уйида улғайган ўн бир ёшли етим бола Гарри Поттер аслида сеҳргар эканини ўзи билмагани, бойқуш почтаси орқали унинг номига йўлланган хат ҳаётини тубдан ўзгартириб юборгани, «Хогварц» сеҳргарлик ва афсунгарлик санъати мактабида мисли кўрилмаган воқеаларни бошдан кечиргани, дунёдаги энг ёвуз сеҳргар билан юзма-юз келгани, дўстлари Рон ва Гермиона билан бирга Фалсафий тош сирини фош этганидан асарнинг биринчи қисмини ўқиб, хабар топдингиз.

Ёзги таътилнинг зерикарли кунлари ўтиб, Гарри Поттер яна «Хогварц»га қайтди. Асарнинг иккинчи қисмини ўқир экансиз машиналар учадиган, дарахтлар уришадиган, ўргимчаклар гапирадиган, хатлар қичқирадиган ушбу ўқув йилида рўй берган кўплаб ташвишли воқеалар гувоҳи бўласиз, Гаррини таъқиб қилиб юрган уй эльфининг асл мақсадини, нима учун илонзабон боладан ҳамма юз ўгиришини билиб оласиз, мактабни ёпиб қўйишмаслиги учун асарнинг бош қаҳрамони ўз садоқатли дўстлари билан бирга бир замонлар очилган Махфий хона сири билан шуғулланасиз, Гарри билан ёлғиз қолиб, лорд Вольдеморт билан яна жанг қиласиз.

Марҳамат, ўқинг ва завқланинг!

Эҳтиром ила,
таржимон – Долимов Шокир Зокирович


https://img.uforum.uz/images/zbbhusi5389531.jpg

Shokir Dolimov
21.07.2018, 08:55
«Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумининг таржимони Мария СПИВАК 20 июль куни 55 ёшида вафот этибди. Бу ҳақда «Фантом Пресс» нашриёти директори Алла Штейман ўзининг Facebook. саҳифасида хабар берибди.

Мария Викторовна Спивак – ёзувчи ва таржимон, «Год черной луны» ва «A World Elsewhere» асарлари муаллифи бўлган.

У Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» ҳақидаги романлар туркумини инглиз тилидан рус тилига таржима қилиб жаҳонга танилган эди. Мен эса асарни унинг таржимаси асосида ўзбек тилига ўгирган эдим.
Афсус, ёш кетибди.

https://lenta.ru/news/2018/07/20/spivak/?utm_source=lentatw&utm_medium=social

JH
21.07.2018, 10:18
Кеча укиб янгиликларда эслагандим, Спивакни сиз гапиргандингиз. Хафа булдим (((( Жойи жаннатда булсин.