PDA

Просмотр полной версии : Реал ЗАКОВАТ


OmoN
04.03.2010, 10:16
Кушиламан. Сиз билан Хусен хам кушилади деган умиддаман.
Нариги мавзуда оффтоплар кўпайиб кетмаслиги учун янги мавзу очиб қўя қолдим. Хуллас мавзудан мақсад:6 кишилик команда тузиб ҳақиқий Заковатда қатнашиш. Команда сардориям уже тайёр. Бу лавозимга Шуҳрат акадан маъқулроқ одам топилмаса керак.

Ulugbeck
04.03.2010, 11:45
Нигора Умарова қани рўйхатда? Она тили ва абадиётдан конкрет саволлар тушиб қолса-чи?

Юфорум Заковат жамоасига:
Келди очилур чоғинг, ўзлигинг намоён қил!
:)))

p.s. Бекмирзо акани трансфер ҳуқуқи сотиб олинганми Арбуздан?

Husen
04.03.2010, 12:02
Нигора Умарова қани рўйхатда? Нигора Умарова, Иброҳим Ерматовларни ҳали ҳам кеч эмас, сўровномага киритилишини таклиф қиламан. Кейин, сўровнома иштирокчиларини бу ҳақида хабардор қилиш керак.

olim
04.03.2010, 12:08
Нигора Умарова қани рўйхатда? Нигора Умарова, Иброҳим Ерматовларни ҳали ҳам кеч эмас, сўровномага киритилишини таклиф қиламан. Кейин, сўровнома иштирокчиларини бу ҳақида хабардор қилиш керак.

Husen Tangriyev fikrlariga qo'shilaman va o'zimning xam takliflarimni kiritmoqchiman. Jamoani ko'pchlik orasidan tanlash kerak. So'rovnoma muddati xam belgilanishi kerak.

Nigora Umarova
04.03.2010, 12:08
Нега Кумушой ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти?

JUS
04.03.2010, 12:14
Нега Кумушой ҳаида ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти?
Мен ҳозир Кумушойга овоз бергандимку :), қани Кумушой?
Яна қўшимча, агар қаршилик билдирмасалар, вақтлари бўлса албатта Иброҳим ака Жўраевни ҳам киритишизнгизни хоҳлайман ва сардорлик вазифасига алоҳида сўров ўтказилса, форумдошлар орасида қаршиликлар бўлмаса.
Чунки Иброҳим аканинг топқирликлари менга анча манзур тушганди.

Muhayyo Turdialiyeva
04.03.2010, 12:15
Chunki Kumushoyda masofa masalasi muammo bo'lishi mumkin... Menimcha ham Nigora Umarova qatnashsalar kifoya. Yuqoridagi kuchli 5likka ham ko'proq mos tushadilar. Asosiysi biz uchun Forumimiz shunchaki forum emasligini ko'pchilikka ko'rsatib qo'yish... :)
Biz esa sizlarni "balet" qilishga boramiz...

Behzod Saidov
04.03.2010, 12:17
Нега Кумушой ҳаида ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти?

Нигора Умарова, Иброҳим Ерматовларни ҳали ҳам кеч эмас, сўровномага киритилишини таклиф қиламан. Кейин, сўровнома иштирокчиларини бу ҳақида хабардор қилиш керак.

+1.

Мавзу муаллифи бироз шошибдилар. Аввал рўйхат тузиб, кейин сўровнома очиш керак эди...

Husen
04.03.2010, 12:18
Нега Кумушой ҳаида ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти?
Хоразмдалигини инобатга олсак, қайта-қайта келиб-кетишнинг ўзи бўлмаса керак?! Овоз бериб бўлганлар янги номзодларга овоз бера олишмайдими энди? Балки, ҳаммасини бошидан бошларсиз :) :( Айтганча, хар бир иштирокчи фақат 6 та номзодга овоз бериши мумкинлигини таъминлаш керак.

JUS
04.03.2010, 12:20
Янги қўшилганларга овоз бериш ҳуқуқини ҳам беринглар бизга :)

OmoN
04.03.2010, 12:27
менимча ҳамма шу ерда ким иштирок этишини ҳоҳлашини ёзиши керак. опросни кейин ўтказамиз. Муҳтарама модераторимиз Нигора опадан ҳозирча опросни олиб туришларини илтимос қиламан. Агар бу фикрга ҳамма қўшилса.

Ozoda Umarova
04.03.2010, 12:33
Янги қўшилганларга овоз бериш ҳуқуқини ҳам беринглар бизга Қайта овоз бериш имкони йўқлиги туфайли, суровномани бошидан очамиз.

Shomurodov Shohruh
04.03.2010, 13:43
Маэстрони хам кушинглар иложи булса, факат у киши анонимликдан чикишга рози буладиларми йукми билмайман. Ёки "помощь магистров" дегандек виртуал иштирок этсинлар (масалан телефон оркали :)).

OmoN
04.03.2010, 16:34
масалан телефон оркали
Ёрдам керак бўлиб қолса Филиппинга телефон қиламизми :)

Shomurodov Shohruh
04.03.2010, 16:44
Ёрдам керак бўлиб қолса Филиппинга телефон қиламизми
Шунча узокда эканларми, билмабман :)

Husen
04.03.2010, 16:44
Сўровномани чўзишдан ҳожат йўқ.Ааввалгисида ҳам деярли шу кўрсаткич қайд этилганди. Менимча, жамоа тахминан аниқ
1. Жахонгир Хаитов
2. Омон
3. Лутфилло Турсунов
4. Беҳзод Саидов
5. Шухрат Исмоилов
6. Нигора Умарова
Гарчи, Маэстро ҳам яхши натижага эришган бўлсалар-да, уларнинг иштирок этишлари мавҳум бўлиб қолмоқда.
Энди, иштирокчилар ўзаро учрашув жойини белгилаб, бир-бирларини воқиф этиб, Камолот ЁИҲ Марказий Кенгашларига боришлари керак, холос. Эртагача фурсат оз қолди.
Биз эса қўллаб-қувватлашда давом этамиз!

Nigora Umarova
04.03.2010, 16:50
...6. Нигора Умарова
Биз эса қўллаб-қувватлашда давом этамиз!

Мен иштирок эта олмайман.

Husen
04.03.2010, 16:58
Мен иштирок эта олмайман. Нега?

Maestro
04.03.2010, 17:03
Гарчи, Маэстро ҳам яхши натижага эришган бўлсалар-да, уларнинг иштирок этишлари мавҳум бўлиб қолмоқда.
Барчага ташаккурлар! Лекин мен иштирок эта олмайман (яндекс булмаса, менинг билимдонлигим бир тийин ;-)).
Негадир руйхатдан Иброхим Жураевни топа олмадим. Фикримча, катнашишга имкон ва хохиш топсалар, бемалол салохиятлари етади (балки, Маэстронинг урнига куйиб куярсизлар?). Жахонгир Хаитов-ку, имхо, сузсиз - лидер.

Nigora Umarova
04.03.2010, 17:14
Нега?

Ҳамма гап бандликда.

Husen
04.03.2010, 17:18
Негадир руйхатдан Иброхим Жураевни топа олмадим.
Дарҳақиқат, Иброҳим акани ҳам сўровномага қўшиш ҳақида модераторимизга айтилганди. Ҳаёлларидан кўтарилган, шекилли?!
xshom (http://www.uforum.uz/member.php?u=2123) ва Ulugbeck (http://www.uforum.uz/member.php?u=2123) ҳам фаол заковатчиларимиз ҳисобланишади. Уларни ҳам киритиш керак эди, аслида. Муҳтарама модераторимизни ҳам тушунамиз, ҳамма гап билимдонларнинг кўплигида!!! :)

OmoN
04.03.2010, 17:22
Дарҳақиқат, Иброҳим акани ҳам сўровномага қўшиш ҳақида модераторимизга айтилганди. Ҳаёлларидан кўтарилган, шекилли?!
Унда сўровномани бошқатдан ўтказиш керак. Шунда адолатли бўлади.

Ibrohim Djuraev
04.03.2010, 17:37
Авваламбор, хурматли форумдошларнинг эътиборлари учун ташаккур билдирмоқчиман, аслида ушбу тадбирни режалаштирганингиз жуда соз бўлибди. Ўз ўрнида ушбу тадбирда, баъзи бир узрли сабабларга кўра қатнаша олмаслигимни маълум қилмоқчи эдим. Мени маъзур тутгайсизлар

Негадир руйхатдан Иброхим Жураевни топа олмадим. Фикримча, катнашишга имкон ва хохиш топсалар, бемалол салохиятлари етади (балки, Маэстронинг урнига куйиб куярсизлар?).
Рўйхатга қўшмасликларини олдиндан этган эдим, сабабини юқорида кўрсатиб ўтдим. Маэстро ака, фикрингиз учун катта рахмат, локин сизнинг ўрнинигизга хеч қачон кўз тикмаганман, бу аниқ гап :)

Дарҳақиқат, Иброҳим акани ҳам сўровномага қўшиш ҳақида модераторимизга айтилганди. Ҳаёлларидан кўтарилган, шекилли?!
модератордан парда оркасида (за кулисами) илтимос килган эдим. Лекин албатта "болеть" қилиб турамиз :)

Shuhrat Ismailov
04.03.2010, 17:37
сардорлик вазифасига алоҳида сўров ўтказилса, форумдошлар орасида қаршиликлар бўлмаса.
Команда сардориям уже тайёр.
Одатда доимий сардор бир нечта машқ ва уйинлар утказилгандан сўнг команда аъзолари ва (ёки) тренер томонидан аниқланади.
Сардор мухокамада фаол иштирок этмасдан столдаги жавоб версияларини эшитиш, жамоа фикрини тўғри йўналтириш ва кераклигисини танлаш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шошилиш керак эмас бунақа ишларда. Мен эса версияларни яхши ҳосил қила оламан, айрим ҳолларда бошқаларникини эшитмай қоламан (буни бир пайтда Ғанишер Рахматуллаев менга айтиб ўтган).
Биринчи ўйинга сардорликка Жахонгир Хайитовни тайинласак маъқул булади.

OmoN
04.03.2010, 17:55
Жаҳонгир Ҳайитовнинг хабари борми?

Husen
04.03.2010, 17:59
Жаҳонгир Ҳайитовнинг хабари борми?
Буни билмадим-у аммо Лутфилло акага қўнғироқ қилиб, айтиб қўйдим.

Shuhrat Ismailov
04.03.2010, 18:18
Хусен! Личкага телефон номеримни жунатдим. Гудок ташлашингизни кутаман

Behzod Saidov
04.03.2010, 18:35
Жаҳонгир Ҳайитовнинг хабари борми?

Хабарлари бор. Фақат кейинги икки ҳафта давомида шанба, якшанба кунлари Тошкентда бўлмас эканлар. Кейин қўшила олар эканлар.

Менимча, жамоа тахминан аниқ
1. Жахонгир Хаитов
2. Омон
3. Лутфилло Турсунов
4. Беҳзод Саидов
5. Шухрат Исмоилов
6. Нигора Умарова

Тахминий бўлсада жамоага қўшганингиз учун рахмат, лекин мен ҳам келаси шанба Тошкентда бўлмайман... Ундан кейингиларига қатнашишим мумкин.

Shuhrat Ismailov
04.03.2010, 18:54
Тахминий бўлсада жамоага қўшганингиз учун рахмат, лекин мен ҳам келаси шанба Тошкентда бўлмайман... Ундан кейингиларига қатнашишим мумкин.
Бу ойнинг шанба кунлари:
6 март, 13 март, 20 март, 27 март.
Қайси кунни танлаймиз?
Менимча 13 март куни - энг оптимал.

Kahramon Jalilov
04.03.2010, 19:10
Masud Mahsudovni ham oprosga qo'shish kerak yoki kela olmaydilarmi ?
Omon aka esizdami bu g'oyani bir paytlar men ko'tarib chiquvdim...

OmoN
04.03.2010, 19:20
Қайси кунни танлаймиз?
Менимча 13 март куни - энг оптимал.
Мен рози. Лекин опрос ўтказилгани билан бу команда йиғилди деганимас. Охирги рўйхатни эълон қилинишини сўраймиз(кимданлигини билмадим).
Masud Mahsudovni ham ro'yhatga qo'shish kerak yoki kela olmaydilarmi, o'zlari ko'rinmaydilar ?
Masud Mahsudov Лондонда-ку.
Omon aka esizdami bu g'oyani bir paytlar men ko'tarib chiquvdim...
ўша хабарингизни форумни қидириб тополмаяпман...

Husen
04.03.2010, 19:39
Охирги рўйхатни эълон қилинишини сўраймиз (кимданлигини билмадим).
Демак, жамоа таркиби қуйидагича:
1. Жаҳонгир Хаитов
2. Омон
3. Беҳзод Саидов
4. Лутфилло Турсунов
5. Шухрат Исмоилов
6. Ҳусен Тангриев

"Заковат" ўйинлари бўйича тажрибага эга Шухрат аканинг таъкидлашларича гуруҳ учун 6 кишилик қатъий чеклов йўқ. Футболдаги каби заҳира иштирокчилар билан бирга борса бўлар экан. Тайёргарлик машқларида шу боис бошқа иштирокчилар ҳам боришса яхши бўларди. Айниқса, турли сабалар билан кела олмаганларнинг ўрнини тўлдириш учун. Жумладан, Иброҳим ака Ёрматов, Жасурбек Ўринбоев, Мурод Содиқов, Кумушой ва бошқалар...
Хуллас, юқорида номлари зикр этилган иштирокчилардан кимлар 6 март куни соат 17.00 да йиғилиш имконига эга бўлса, ўз фикрини маълум қилсин.
Омон ака, сизга алоҳида топшириқ! :) эртага тушликкача "Заковат" телеўйини ташкилотчилари билан боғланиб, форум ҳақида, жамоа ҳақида уларда аниқ таассуротларни шакллантиринг! Қалай, ўхшадими?

Ulugbeck
04.03.2010, 19:41
Сообщение от Husen Tangriyev
Нега?

Ҳамма гап бандликда.

Бандликка кўмаклашиш марказидан ҳеч ким йўқми ? :)))

OmoN
04.03.2010, 19:42
Хуллас, юқорида номлари зикр этилган иштирокчилардан кимлар эртага 6 март куни соат 17.00 да йиғилиш имконига эга бўлса, ўз фикрини маълум қилсин.
Мен бора оламан.

Shuhrat Ismailov
04.03.2010, 19:57
Хуллас, юқорида номлари зикр этилган иштирокчилардан кимлар эртага 6 март куни соат 17.00 да йиғилиш имконига эга бўлса, ўз фикрини маълум қилсин.
Мен бора оламан.
Агар форс-мажор бўлмаса мен ҳам етиб бораман.
Фақат эртага 5 март шекилли

Камолиддин Зайнутдинов
04.03.2010, 20:21
уже тайёр
лекин ёмон қилибсиз :-))

Kahramon Jalilov
05.03.2010, 08:30
6 март, 13 март, 20 март, 27 март.
27-март бўлса "болеть" қилишга албатта борамиз умуман 13-19 кунлари хам !!!

OmoN
05.03.2010, 09:12
Агар форс-мажор бўлмаса мен ҳам етиб бораман.
Фақат эртага 5 март шекилли
Менда ҳам форс-мажор бўлмаса, албатта. Шундай қилиб эртага икки киши борадиган бўлдикми? Бошқа ҳеч ким йўқми?

Lutfillo Tursunov
05.03.2010, 15:20
Мен ўзимни "Заковат"чи деб ҳеч ҳис қилолмайман, так что мендан наф йўқ :)

Nigora Umarova
05.03.2010, 15:30
Мен ўзимни "Заковат"чи деб ҳеч ҳис қилолмайман, так что мендан наф йўқ :)

"Заковатчиман! Заковатчиман!..."- деб кўп марта қайтарсангиз, масъулият ҳиси пайдо бўлади.

Умидимиз ва ишончимиз, Сизлардан!

Lutfillo Tursunov
05.03.2010, 15:45
"Заковатчиман! Заковатчиман!..."- деб кўп марта қайтарсангиз, масъулият ҳиси пайдо бўлади.
Кошкийди шу такрорлаш орқали масъулият ҳисси билан бирга ақлим ҳам кириб қолса :)

Узрлар бўлсинким, бу лойиҳада қатнаша олмайман.

Husen
05.03.2010, 19:07
Демак, жамоа таркиби қуйидагича:
1. Жаҳонгир Хаитов
2. Омон
3. Беҳзод Саидов
4. Лутфилло Турсунов
5. Шухрат Исмоилов
6. Ҳусен Тангриев

Ўзгаришлардан сўнг...
1. Жаҳонгир Хаитов
2. Омон
3. Беҳзод Саидов
4. Шухрат Исмоилов
5. Ҳусен Тангриев
6. Бекмирзо

Dilya Hasanova
06.03.2010, 01:30
Нега биттаям аёл киши йук? :)

Husen
06.03.2010, 08:51
Нега биттаям аёл киши йук?
Номзодлардан Нигора опамиз банд эканлар, Кумушой эса олисда...

Nigora Umarova
06.03.2010, 13:55
Нега биттаям аёл киши йук?
Номзодлардан Нигора опамиз банд эканлар, Кумушой эса олисда...

Дилафруз Ҳасановани қўшсангиз-чи?

Shuhrat Ismailov
06.03.2010, 16:23
Жамоа 13 март кунига сараланса яхши бўлар эди. Бугун улгурмадик.

OmoN
06.03.2010, 16:24
Дилафруз Ҳасановани қўшсангиз-чи?
Ҳозир кимни бўлсаям қўшишга тайёрмиз :) Ҳозиргина Шуҳрат ака билан гаплашдим. Икки киши борганимиз билан фойдаси йўқ экан. Ўйнамоқчи бўлсак камида 5-6 киши бориши керак экан. Иккаламиз борганимиз билан фойдаси йўқ. Ҳозир шунчаки разведкага бориб келаман. Балки биронта жамоа топилиб колса қўшилиб оларман :)

Kahramon Jalilov
06.03.2010, 17:56
Bolelshiklar tayyor aka, qaerda uchrashish va soatni aytsangiz bo'ldi !!!

OmoN
06.03.2010, 19:57
Бугун битта ўзим бордим. Битта командада легионер сифатида ўйнадим. Натижалар ёмон эмас (яхши ҳам эмас :) ).

Shuhrat Ismailov
06.03.2010, 20:00
Бугун битта ўзим бордим. Битта командада легионер сифатида ўйнадим. Натижалар ёмон эмас (яхши ҳам эмас :) ).
Яхши. Сизда таассурот қолдирган саволардан берсангиз.

OmoN
06.03.2010, 20:12
Яхши. Сизда таассурот қолдирган саволардан берсангиз.
1) Денгизчиларнинг береткасидаги иккита лента денгизчилардан кўра оддий халққа кўпроқ хизмат қилган. Халқ учун бу ленталар нима вазифани бажарган?
2) У қадимги Мисрда ҳам бўлган. 1817 йилда ихтиро қилинган. 1840 йилда такомиллаштирилган. 1865 йилда ном олган. Хозир уни ихтиро қилиш кулгили ҳисобланади. У нима?

Shuhrat Ismailov
06.03.2010, 20:29
1) Денгизчиларнинг береткасидаги иккита лента денгизчилардан кўра оддий халққа кўпроқ хизмат қилган. Халқ учун бу ленталар нима вазифани бажарган?
1-версия. Шамол пайтида улар буйинга боғланган бўлиб, бош кийим учиб кетмасликка йўл қўймаган.
2-версия. Ленталар соч учун мулжалланган (прическа)

2) У қадимги Мисрда ҳам бўлган. 1817 йилда ихтиро қилинган. 1840 йилда такомиллаштирилган. 1865 йилда ном олган. Хозир уни ихтиро қилиш кулгили ҳисобланади. У нима?
Велосипед
Қийнроқ саволлар бўлдими?

Kahramon Jalilov
07.03.2010, 12:58
2) У қадимги Мисрда ҳам бўлган. 1817 йилда ихтиро қилинган. 1840 йилда такомиллаштирилган. 1865 йилда ном олган. Хозир уни ихтиро қилиш кулгили ҳисобланади. У нима?
Биринчи велосиред номи Ровер бўлган лекин у 1865 йилга тўғри келмайди , ундан олдин эса Леонардо Да Винчи хам асрларида велосипед хақида баён этилган, бу билан 1817 йилдаги ва 1840 йилдагилари кўпчилик томонидан "усовершенствования" дейишади(тағин билмадим)

Менимча спиртной ичимлик билан боғлиқ бўлса керак, чунки хозирги кунда бундай ичимликларни тайёрлаш ...(билмадим тахмин, Мисрда шу нарса олдин бўлган деб эшитганман)

OmoN
07.03.2010, 22:25
1) Денгизчиларнинг береткасидаги иккита лента денгизчилардан кўра оддий халққа кўпроқ хизмат қилган. Халқ учун бу ленталар нима вазифани бажарган?
Береткадаги иккита лентага кеманинг номи ёзилган. Бу ленталар оддий халқ учун кеманинг қаерда жойлашганини топиш учун (матроснинг орқасидан эргашиб кетаверади) ёки матроснинг қайси кемада хизмат қилишини аниқлаш учун хизмат қилган.
2) У қадимги Мисрда ҳам бўлган. 1817 йилда ихтиро қилинган. 1840 йилда такомиллаштирилган. 1865 йилда ном олган. Хозир уни ихтиро қилиш кулгили ҳисобланади. У нима?
Велосипед. Шуҳрат ака тўғри топган.
Қийнроқ саволлар бўлдими?
Албатта бўлди. Яна саволлар:
1) Бу исм аслида француз тилидан келиб чиққан. Болалар учун ёзилган бир асардаги докторнинг фамилияси шунақа. Машҳур шахматчилардан бирининг фамилиясининг бош ҳарфини оҳангдош ҳарфга алмаштирсангиз шу исм келиб чиқади. Бу қайси исм?
2) 1846 йилда Санкт-Петербург ва Москва кўчаларида пайдо бўлган. Аввал тахтадан ясалиб устига темир лист қопланган. Ўғирлаб кетишаверганидан кейин оғир чўяндан қуйилган. Кейинчалик темидан ясалган. Агар уларнинг аксариятининг ранги бир хилдалигини ҳисобга олсак у нима?
3) Ўзбек тилида "Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади" деган мақол бор. Худди шунга ўхшаган мақол лотин тилида ҳам мавжуд: "Севги билан ..... ни яшириб бўлмайди" нуқталар ўрнидаги яшириб бўлмайдиган нарса нима?
4) Россиянинг Витебск вилоятининг Полоска шаҳарчасига ташриф буюрган туристларга шаҳар мери номидан сертификат берилади. Сертификатда "Жаноб/хоним палончи пустончиев(а) ростдан ҳам ..... ..... ..... да саёҳат қилди" деб ёзилган. Нуқталар ўрнида бўлиши керак бўлган учта сўз нима?

Қолган саволлар аниқ эсимда йўқ. Тўғрироғи саволдаги аниқ фактлар эсимда йўқ. Қизиқарли саволлар кўп бўлди. Кеча ёзишга вақтим бўлмаганди.
Кейинги шанба (13-март) куни навбатдаги ўйинлар ўтказилади. Унгача яхши жамоа шакллантиришимиз керак. Менимча рўйхатда бор/йўқлигига қарамасдан истаган одам келавергани маъқул. Бўлмаса яна бир ўзим қолиб кетишимга тўғри келса керак. Жаҳонгир Ҳайитов ва Шуҳрат ака Исмаиловлардан ўйинга келишларини илтимос қиламан.
ПС: Бизнинг командага битта яхши тарихчи керак. Агар форумдошлар орасида бўлмаса четдан топишимга тўғри келади. Вариантларим бор. Ҳеч ким қарши эмасми? Битта медик бўлса ҳам зарар қилмайди. Математикага тегишли саволларни Жаҳонгир билан Шуҳрат акага ишонсак бўлади. Географияни эпласак керак.

Husen
09.03.2010, 10:29
2) 1846 йилда Санкт-Петербург ва Москва кўчаларида пайдо бўлган. Аввал тахтадан ясалиб устига темир лист қопланган. Ўғирлаб кетишаверганидан кейин оғир чўяндан қуйилган. Кейинчалик темидан ясалган. Агар уларнинг аксариятининг ранги бир хилдалигини ҳисобга олсак у нима?
Кўча чироқлари (фонуслар) ёки скамейкалар

Россиянинг Витебск вилоятининг Полоска шаҳарчасига ташриф буюрган туристларга шаҳар мери номидан сертификат берилади. Сертификатда "Жаноб/хоним палончи пустончиев(а) ростдан ҳам ..... ..... ..... да саёҳат қилди" деб ёзилган. Нуқталар ўрнида бўлиши керак бўлган учта сўз нима?
Пиёда, отда, аравада... хуллас унинг нимада сайр қилгани ёзилса керак

OmoN
09.03.2010, 12:29
Форумда тарихчи борми? Бўлса овоз берсин. Бўлмаса ташқаридан топишимга тўғри келади. Шанба кунгача яхши тарихчи топишимиз керак.

Kahramon Jalilov
09.03.2010, 13:26
Ўзбек тилида "Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади" деган мақол бор. Худди шунга ўхшаган мақол лотин тилида ҳам мавжуд: "Севги билан ..... ни яшириб бўлмайди" нуқталар ўрнидаги яшириб бўлмайдиган нарса нима?
Йўтални (кашел) яшириб бўлмайди шунақа медицинада мақол бор!!!
"Севги билан йўтални (йўталиш) яшириб бўлмайди"

Kahramon Jalilov
09.03.2010, 13:32
Россиянинг Витебск вилоятининг Полоска шаҳарчасига ташриф буюрган туристларга шаҳар мери номидан сертификат берилади. Сертификатда "Жаноб/хоним палончи пустончиев(а) ростдан ҳам ..... ..... ..... да саёҳат қилди" деб ёзилган. Нуқталар ўрнида бўлиши керак бўлган учта сўз нима?
Кемада бўлса керак!!!

OmoN
09.03.2010, 14:09
Йўтални (кашел) яшириб бўлмайди шунақа медицинада мақол бор!!!
"Севги билан йўтални (йўталиш) яшириб бўлмайди"
Кемада бўлса керак!!!
Биринчи жавобингиз тўғри. Саволларни бу ерга жавоб топиш мақсадида қўймагандим. Шунчаки "Заковат" ўйинида ўйналган саволларни Сизларга етказиш учун қўйганман. Акс ҳолда мавзунинг "Онлайн ЗАКОВАТ"дан фарқи қолмайди.
Энди мавзуга қайтсак: Командамизга тарихчи керак. Форумда ким бор? Агар орамизда бўлмаса четдан топишимга қарши эмасмисизлар? Кимнинг тарихни яхши биладиган таниши бор?

OmoN
12.03.2010, 18:32
Эртага 13-март шанба куни саот 17:00 да навбатдаги саралаш ўйинлари ўтказилади. Қатнашмоқчи бўлганларни "Камолот" биносининг эшиги олдида кутаман (худо хоҳласа).

OmoN
13.03.2010, 11:58
Тарихчи топдим. Бугун соат 17:00да "Камолот" биноси олдида тўпланамиз(агар кўпчилик бўлсак).

OmoN
14.03.2010, 23:23
Бу ерда шов-шув кўтариб, сўровнома ўтказиб Сизларни бекорга овора қилганим учун ҳаммадан узр сўрайман. Заковат саралаш баҳсларида ўйналган саволларни Жасурбекнинг "Онлайн ЗАКОВАТ" мавзусида ёритиб боришга ҳаракат қиламан.
Энди мавзуни ёпсак ҳам бўлади.

Husen
15.03.2010, 09:04
Бу ерда шов-шув кўтариб, сўровнома ўтказиб Сизларни бекорга овора қилганим учун ҳаммадан узр сўрайман.
Қайтангга биз сиздан узр сўрашимиз керак! Бази иштирокчилар байрам ўтгунга қадар вақтлари йўқлигини маълум қилишганди, шу боис хафа бўлишга ҳожат йўқ. 20-, 27- март кунлари насиб қилса сафимиз кенгаяди деган умиддамиз. Мавзу ёпилмаслигини сўрайман.

OmoN
15.03.2010, 11:20
Олинган ҳар бир балл жудаям муҳим. Икки ҳафтадан бери мен олган очколар бошқа команданинг ҳисобига ёзиляпти. Ўз командамни регистрация қилай десам команданинг ўзи йўқ.

Ulugbeck
04.04.2010, 20:41
Хўш, кеча ўйин бўлдими-йўқми? Ёки ҳалиям команда йўқми?

OmoN
04.04.2010, 23:15
Хўш, кеча ўйин бўлдими-йўқми?Ўйин ҳар ҳафта бўляпти. Фақат саралаш ўйинлари эмас, тренировка ўйинлари.
Олинган ҳар бир балл жудаям муҳим. Икки ҳафтадан бери мен олган очколар бошқа команданинг ҳисобига ёзиляпти. Ўз командамни регистрация қилай десам команданинг ўзи йўқ.
Бу хабарда адашган эканман. Ҳозир фақат тренировка ўйинлари бўляпти.
Ёки ҳалиям команда йўқми?Команда йўқ. Бўлмасаям керак. Бўлсаям мен йўқман.