PDA

Просмотр полной версии : Шевада гаплашамизми?


Tulqin Eshbekov
28.11.2009, 01:17
Азиз ва қадрдон Форумдошлар!
Она тилимиз нақадар буюк! Уни дарёга қиёс этсак, ирмоқлари шевалардир.
Агар улкан дарахтга ўхшатсак, бақувват илдизлари шак-шубҳасиз шевалар. Адабий тилимизни Байкалдек гўзал кўлга қиёс этсангиз, унинг заминида тинмай қайнаб турадиган сон-саноқсиз булоқлару чашмалар шеваларимизнинг ўзгинаси.
Дунёда бирор тилдаги шевалар ўзбекларникичалик бой ва ранг-баранг бўлмаса керак!
Шева – халқнинг ҳақиқий жонли мулоқот тилидир. Ўнлаб шевалар туташган чўққини эса ҳақли равишда Адабий тилимиз дея эъзозлаймиз. Адабий тилимиз – маънавий хазинамизнинг қуёши, десак муболаға бўлмайди.
Келинг, ушбу саҳифада ўзаро шевада мулоқотга киришсак. Йўл-йўлакай ундаги улкан ютуқлару майда-чуйдадек кўринган камчиликларни ҳам самимий кўрсатиб ўтсак ва пироваридида уларни тузатишга кўмаклашсак.
Камчилик деганимиз – адабий тил нормасига зид келадиган сўзлардир.
Бу билан бебаҳо она тилимиз хазинасини янада бойитишга ва баъзи шевалардаги “кўнгилни ғаш қиладиган” қусурларга барҳам беришга муваффақ бўлармидик...
Фақат, бировларнинг ҳамиятига тегадиган гап-сўзлар чиқиб кетмасин...
Иложи борича, жой номини кўрсатмасдан “баъзи шеваларда” қабилида сўз юритишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.
Мақташга ва ибрат олишга ундайдиган гап-сўзлар бўлса, жой номини баралла эҳтиром ила айтаверамиз.

Масалан, Фарғона шевасидаги – “жичча” деган ажойиб сўз адабий тилимиздаги “озгина”дек жарангдор эшитилади.

Қани, жичча ҳангомани бошладикми?

Tulqin Eshbekov
28.11.2009, 01:20
Энди ухлейлу, қолганини эртага гаплашавуза...

Tulqin Eshbekov
28.11.2009, 01:22
Шупилла биттаси тилпон қиб, уйқингди қочириб жарайми, дейди-я...

Tulqin Eshbekov
28.11.2009, 01:25
Тилпон қиған жўрам ёшуллилардан экан, "нешатасиз?" десам, "ёзғанингизни кўрдим, дим жолли" девотти.
Жолли бўса, жолли-да! Шу гап эсда қолди-да!
Энди бияғи эттага...

JUS
28.11.2009, 10:35
Кимдир шунақа яхши форумларда шевада, ёки сўзларни бузиб ёзмайлик деб "Нимага саводсизлашиб кетяпмиз" (http://uforum.uz/showthread.php?t=6508) номли мавзу очса-ю, сиз "Бопладимми" қабилида ушбу мавзуни очибсизда :(

Fayzbek
28.11.2009, 11:04
Шупилла биттаси тилпон қиб, уйқингди қочириб жарайми, дейди-я...
Jaraydi, jaqsimisan, jag'daylar jaqsi, jugirib-jugirip jurmendep, jag'daylap juwap jazdin'ba?

Gulnora Voisova
28.11.2009, 11:10
"ёзғанингизни кўрдим гўрдим, дим жолли" девотти дади. Буни ёзган одамни отаси Хоразмлик, онаси Тошкентликми дейман :smile:

JUS
28.11.2009, 11:17
"ёзғанингизни кўрдим гўрдим, дим жолли" девотти дади. Буни ёзган одамни отаси Хоразмлик, онаси Тошкентликми дейман :smile:
Даже шеваларни ҳам дабдаласи чиқиб кетяптими дейман-а? :)
Кенчаабумлага мўдератр опомлага аатиб, мавзуни ўчиттириб ташаами :)

Gulnora Voisova
28.11.2009, 11:25
Кенчаабумлага мўдератр опомлага аатиб, мавзуни ўчиттириб ташаами Ўчиртириб ташиваринг, бизарам гаракмиди мнчикки мавзула ;)

Fariza Hasanova
28.11.2009, 11:51
To'risini etsam ko'p gapilaga shummadim. Okala shuntirvorsela yaxshi bo'lardi

Fariza Hasanova
28.11.2009, 11:57
Agar shu ketishda bo'sa bir birimizzi vashshe shummimiz:shok:

Nigora Umarova
28.11.2009, 12:04
Forumdoshlarning e'tirozlariga ko'ra mavzu yopildi!