Просмотр полной версии : Тулкин Эшбек ижодидан
Ibragim Yermatov
14.10.2009, 15:46
Дўстимнинг ижод дафтаридан...
ЁЛҒОНЧИНИНГ ЧИН СЎЗИ
Ҳажвия
Дунёда рост гапирадиганлар кўпми ёки ёлғончилар? Умримда ёлғон гапирмаганман, деган кимса ҳам аслида яна бир бора ёлғон гапирган ҳисобланади. Исбот, дейсизми? Масалан, эрталаб ишга кетаётганингизда кимдир ҳол сўраган бўлади:
– Ишлар қалай?
– Зўр!– деб қўя қоласиз.
Аслида унчалик зўр эмасдир-ов. “Қўл остингизда” ишлайдиган бир тирранча пешгирлик қилган. Тоғаси “катта”лардан экан... Шунга кўнглингиз ғаш бўлсада, ҳол сўраганларга “Зўр!” деб қўя қоласиз...
– Уйлар тинчми?– Кўнгил сўраган бўлади яна кимдир.
– Худога шукур, – дейсиз нақадар бахтли одамдек. Ёлғонингизга худонинг номиниям “тиркаб” юбордингиз. Кеча ишдан қайтгач, ожизангиз билан ғижиллашганингизга кўнглингиз хижил... Жуфти ҳалолингиз ҳақида кўчадаги кимсаларга «ҳисобот» бергандан кўра бир чимдим бўлсада, ёлғон сўзлашни эп кўрасиз.
– Соғлиқ қалай?– Тағин ҳол сўраган бўлади қайсидир танишингиз.
– Яхши,– дейсиз зўр-базўр...
Юрагингиздаги безовталикни ҳаммадан сир тутасиз. Кўрдингизми, йўл-йўлакай қанча ёлғон гапириб келдингиз.
Буёғи ишхонада давом этади. Юзгачопар ёш ходимингиз дард устига чипқоннинг ўзгинаси. Ишхона бўсағасида ўша маҳмадона ишшайиб кутиб олади. Юзингда кўзинг борми демасдан шартакилик қилади:
– А-ҳа, хўжайин, ўзлариям кеч қоптилар-ку?!
– Нима, сенга ҳисобот беришим керакми?– Зардангиз қайнаб кетади. Барибир, муросаи мадора қилишга мажбурсиз.– Ҳокимликка чақиришган экан, ушланиб қолдим, бўлдими?
Ёш ходим негадир ишшаяди. Қандайдир қоғозчани тутқазади-да, буйруқ оҳангида гапиради:
– Марҳамат, шу рақамга сим қоқаркансиз!...
Биров-бировдан қўрқадиган замон бўлмаса-да, номини эшитганда сал-палгина этингизни жунжиктирадиган тўралар ҳам йўқ эмас-да. Ўша ёқдан юборилган «ташрифнома»даги рақамни терасиз. Саломингизга бениҳоя калондимоғлик ила алик олган «табаррук зот»га шундай ёлғон сўзлар айтишга мажбурсиз:
– Сизни жуда ҳурмат қиламан. Сиз устозим, отамсиз...
– Биззи жиян қалай?– Чўрт кесиб сўрайди у.
Тилингиз ўзингизга бўйсунмайди; қўлидан бир тийинлик иш келмайдиган тирмизакни шунчалик мақтайсизки... ҳатто ўзингиз ҳам шу қадар “ноёб кадр”нинг қадрига етмаётганингиздан афсусланиб кетасиз...
Аслида шунча ёлғонни тўқиб ташлаган тилингизга қойил қоласиз…
Қолгани уйда давом этади. Кечқурун бир алфозда келсангиз, эрталаб дилингизни хун қилиб юборган хотинингиз ясамароқ тиржайган кўйи шундай дейди:
– Жа-а соғинтириб юбордингизу дадажониси...
Завжангизнинг қувноқ кўзларига ҳар қанча тикилманг, барибир, гапи рост-ёлғонлигини ажрата олмайсиз. Бунга жавобан бўғзингиздан жўрттага шундай сўзлар отилиб чиқади:
– Мен ҳам жуда-жуда соғиндим...
Озроққина хордиқ чиқариш илинжида телевизорни қўясиз. Тунов куни бир шоир билан бўлган учрашувни намойиш этяпти. Унга савол бераётган шеърият шайдосига қулоқ тутасиз.
– Умрингизда ёлғон гапирганмисиз?
“Умрингизда рост гапирганмисиз?”– десанг, тўғрироқ бўлармиди, дея ўзингизча ғижиниб қўясиз.
Сўнг, чалқанча ётаркансиз, кунни қанчадан-қанча ёлғон гаплар билан ўтказганингизни санаб саноғига етолмайсиз...
Ушбу қораламаларимни ўқиётиб бошингизни сарак-сарак қилмасдан виждонан айтинг-чи, шу кунгача тилингиздан чиққан гапларнинг қанчаси ёлғон, қанчаси рост?
Тўлқин ЭШБЕК
Tulqin Eshbekov
14.10.2009, 16:10
Қадрдон дўстларим! Менинг камтар ижодимга шунчалик эътибор билан қараётганингиз янада катта илҳом бахш этмоқда. Худо хоҳласа, келгусида Сизнинг ижодингизни ҳам илмий тадқиқ этиш ниятидаман.
Tulqin Eshbekov
14.10.2009, 16:15
Талабаларга бағишланган ушбу ҳазил шеъримга муносабатингизни интизорлик билан кутаман.
ЧЕКАДИГАН ТАЛАБА
Не учун чекишин ўзи ҳам билмас,
– Ҳаловат борми,– деб гезариб лаби.
Муштдак юрагига заҳарни жойлаб,
Қилтиллаб юради кашанда каби…
Ўқиш хонасида, каридорларда,
Нафасинг бўғилиб кетади гоҳо.
Ҳамманинг жонига кушанда бўлиб,
Аслида ўзига қўяди баҳо.
Ғўр бола!
Кўзингни очгил каттароқ,
Ҳали ҳақ нелигин билмайсан, аммо,
Мусаффо ҳавони булғаб юрганинг,
Шўрлик устозингга баттар муаммо…
Tulqin Eshbekov
14.10.2009, 18:30
ҚУВНОҚ ГАПЛАР
Ҳар гапга фаришта омин дейди...
Онамнинг айтгани
Азиз ўқувчим! Эътиборингизга бир туркум ижодий машқларимдан ҳавола этиб боришни лозим топдим. Биласизми, ўзбекона ҳар бир гапимиз замирида олам-олам маъно мужассам. Уларнинг маъносини қанча теран англасангиз фикр сандиғингиз шунча бойийди. Ҳамиша топиб гапирганлар ютқазмайди! Гапидан адашганларгина ютқазиши мумкин! Шул боис тилимизда фаол қўлланиладиган 1800 дан ортиқ гапларни саралаб, ҳар бирининг моҳиятини очиб беришга қаратилган тўрт қатордан шеър ёзиб чиқдим. Мақсадимга қанчалик эриша олган бўлсам, буни Сиз азиз дўстларимнинг муносабатларингиздан билиб оламан, деган умиддаман.
АБАДИЙ ГАП
Баъзи гаплар аср оша,
Абадий гап бўларкан.
Айримлари айтилмасдан
Ичимизда ўларкан...
АБЖИР ГАП
Устомонлар уста бўлар,
Абжир гапи қилар лол.
Ҳатто шернинг оғзидан ҳам,
Ўлжа олар бемалол.
Tulqin Eshbekov
15.10.2009, 07:25
QUVNOQ GAPLAR
Har gapga farishta omin deydi...
Onamning aytgani
Aziz o`quvchim! E’tiboringizga bir turkum ijodiy mashqlarimdan havola etib borishni lozim topdim. Bilasizmi, o`zbekona har bir gapimiz zamirida olam-olam ma’no mujassam. Ularning ma’nosini qancha teran anglasangiz fikr sandig`ingiz shuncha boyiydi. Hamisha topib gapirganlar yutqazmaydi! Gapidan adashganlargina yutqazishi mumkin! Shul bois tilimizda faol qo`llaniladigan 1800 dan ortiq gaplarni saralab, har birining mohiyatini ochib berishga qaratilgan to`rt qatordan she’r yozib chiqdim. Maqsadimga qanchalik erisha olgan bo`lsam, buni Siz aziz do`stlarimning munosabatlaringizdan bilib olaman, degan umiddaman.
ABADIY GAP
Ba’zi gaplar asr osha,
Abadiy gap bo`larkan.
Ayrimlari aytilmasdan
Ichimizda o`larkan...
ABJIR GAP
Ustomonlar usta bo`lar,
Abjir gapi qilar lol.
Hatto sherning og`zidan ham,
O`lja olar bemalol.
Давомини эртага укийсиз! Фикрларингизни кутаман.
Tulqin Eshbekov
15.10.2009, 07:27
QUVNOQ GAPLAR (davomi)
Gapini eplagan tinglashni ham biladi!
Ba’zilar qaerda qanday so`zlashni bilmaydi. O`rinsiz aytilgan gap qanaqa oqibatlarga olib kelishi haqida ko`pincha o`ylab ham o`tirmaydi. So`ng, hamma balo tilimdan, degan bilan o`rniga tushadimi? Nechundir oilada ham, jamiyatda ham yoshlarga eplab gapirishni o`rgatish o`rniga goho unga qarshi kurashamiz. Ota-ona farzandiga “kam gapir” deb tarbiya bersa, maktabda o`qituvchisi jim o`tirishga majbur qiladi. Talabalarga “tilni tiyish”ni eslatib turamiz...
AVVAL AYTGAN GAP
Bir kampirning negadir,
Asablari tarangdir.
Avval aytgan gapini,
Eslay olmay garangdir.
AVVALGI GAP
Avvalgi gap qaytarilsa,
Kelar biroz g`ashimiz.
Yana takror aytaversa,
Og`rib qolar boshimiz.
Давоми эртага берилади. Фикрингизни билдирасиз, деган умиддаман.
Tulqin Eshbekov
15.10.2009, 22:26
АСКАР ЙИГИТ МАКТУБИ
?ажвия
“...Ойижон, хизматдан ?айтгунингча унаштириб ?ўймо?чиман, танлаган ?изинг бўлса ёзиб юбор, дебсиз. Синфдошим Дилоромга совчи юбораверинг. Мабодо, у “йў?” деса, ?ўшнимиз Насибанинг ?ам розилигини олгандим. У ?ам айниб кетган бўлса, Маъмур ?ассобнинг ?изи Рай?он севгимга рози бўлувди. Уям бўлмаган та?дирда ?ишло?имиздаги Робия, Инобат, Саломат, Ў?илбиби, Каромат, Ма?бубаларга ?ам одам юбориб кўринг...
?еч ?айсиси насиб этмаса хафа бўлманг, бу ерда прапоршчигимизнинг ша?арда такси ?айдайдиган жўраси бор. Унинг Марина исмли тутинган жияни бор экан. Ўтган куни ўша таксичининг ўзи таништириб ?ўйди. ?ишло?имиз ?излари кўнмаган та?дирда, Маринага уйланиб бораман.
Сизни ва сиз ор?али номи маълум бўлмаган келинингизни ўпиб ?олувчи ў?лингиз Бойхўроз”.
Тўл?ин ЭШБЕК
Tulqin Eshbekov
15.10.2009, 22:28
МАДАНИЯТЛИ “ТАНБЕ?”
Хажвия
Замбаракнинг ў?идек гумбирлаган товушдан капалагим учиб кетди. ?айси аблах ўйлаб топган экан ўша “хлопушка” деган мато?ни?! ?айсидир юртда атай биз учун, ани?ро?и, болакайлар катта ёшдагиларнинг юрагини ?инидан чи?ариши учун ишлаб чи?араётгани ани?.
Бир-бирингни бопла, дея сув текинга сотаётгани ?ам сир эмас. Айланма йўлларни шуна?а “ўйинчо?”лар карвони босиб кетган бўлса ажабмас. Алал-о?ибат ?ар ?адамда пайдо бўлган “мува??ат савдо расталари” остида анти?а ?утилар тўлиб кетган...
Болакайлар тушмагур ширинлик ўрнига шуна?а “ўйинчо?”ларни жон-жон деб сотиб олмо?да. ?ар портлаганда ?анча ?уло? пардалари дарз кетаркан?
Бугун ?ам тинчгина ижод ?илиб ўтиргандим... Еру кўкни ларзага келтириб гумбирлатганида камалагим учиб кетади. Падарингга лаънат, дедим ичимда. Буз?унчилар билан очи?ча гаплашиш ниятида кўчага чи?дим. Башараларини бир кўрай-чи. Муросаи мадора ?иламан. Гапга кўнмаса, муштлашаман! Милицияга арз ?илишса, бош устига! Осойишталик кушандаларини фош ?иламан! Аблахлар билан судлашишга ?ам тайёрман!
Кўп?аватли уйимиз атрофидаги ?атор-?атор гаражлар орасида ивирсиб юрган болакайларга дуч келдим. Аввал ёти?и билан гапирдим. Йў?, улар асло буз?унчига ўхшамасди.
– Амакижон, агар биз бан?иллатсак, худо урсин,– деди бир бола кўзлари жавдираб.– Ота-онамиз буна?а тарбия бермаган!
– Унда ?ани ўша тарбиясизлар?– Сўрадим ўзимни босишга уриниб.– Бир дўстона гаплашмо?чиман...
Болакайлар елка ?исишдан нарига ўтмади.
Уларга панд-наси?ат ?илган бўлиб, ўн-ўн беш одимча узо?лашганимни биламан, темир гаражлар орасидан ?уло?ни ?оматга келтириб гумбирлаган товуш чи?са, денг. Жон ?айбатида ўша ё??а югурдим. Болакайларнинг изи ?ам ўчиб кетибди. Сал ўтмасдан нариги ?атордаги гаражлар орасидан яна ?арсиллаган товуш чи?ди. Та?ин ?аллослаб югурганим ?олди. Сич?он-мушук ўйини ?ам бунчалик “?изи?” чи?масди. ?уло? пардаларим йиртилгудек, юрак эса ?инидан чи??удек бўларди. Яхшиямки, биронтасини тутолмадим. Йў?са...
Бир алфозда уйимга кирдим. “?алаба ?озонганлар” па?-пу?ларини баттар авж олдирарди. Энди бўралатиб сўкиш ма?садида деразамни очаётгандим, хотиним ?ай-?айлади:
– Деразадан ба?ирмо?чимисиз? Нима?! Сўкармиш-а? Кап-катта одамга ярашадими шу? Ким айтади сизни маданиятли, ў?имишли деб?..
– Ах-ах-ахир-р...
– Ахир-пахирни йи?иштиринг!– Билагимдан илкис тортганча деразани шартта ёпди хоним.– Бош?алар чидаб ўтирибди-ку...
Йўлакдан яна икки марта да?шатли ?арсиллаган товуш эшитилди.
Хайрият, мендан бош?а асаби таранг, йў?-е, тинчликсеварлар бор экан! ?ўшни деразалардан бири шара?лаб очилди-да, кимнингдир болохонадор ?илиб сўккани эшитилди. Унча-мунча сўкмади! Онаси ?ам ?олмади, отаси ?ам. Ошириворган бўлса-да ?еч ким ранжимади. Билъакс, кимлардир отангга ра?мат, деди! Биро?, ўша тирмизакларнинг ?уло?ига кирмаслигини биламан.
Навбатдаги гумбирлашдан сўнг чидаб туролмадим. Хотинимнинг ?ай-?айлашига ?арамай учинчи ?ават деразасидан бошимни чи?ардим-да, бор овоз-ла ?ич?ирдим:
– Боя сўккан ?ўшнимизнинг гапларини юз фоиз ?ўллаб-?увватлайма-а-ан!..
Заифам мен ўйлаганчалик заиф эмаслигини ўшанда билдим. Бу?анинг бўйнини ?айирган па?лавондек мени бир силташда ичкарига тортиб кетди. Гапим бў?зимда ?олди...
– Одамнинг ?ар нарса бўлгани яхши!– Хезланиб танбе? берди у.– Энди ким ба?ирди – Толмас Тошбек (яъни, камина!) па?илдо?дан баттарро? товуш чи?арибди, деган гап тар?айди. Бировнинг сўккани ?ам сизнинг бўйнингизга ?олади…
– Ахир, бош?а биров…
– Ким экан ўша биров? Ўзингиз ?ам билмай ?олдингиз-ку? Биро?, сизни ?амма отнинг ?аш?асидек билади… Деразадан бошингизни чи?арганингизни кўришдими, тамом! Тошбекнинг шармандали, уятсиз гапларидан кўра ўша па?илдо?нинг товуши тузикро? эди, дейдиганлар ?ам топилади. Кўрасиз…
Хотинимнинг гапини акса уриб тасди?лаётгандек пастда па?-пу? деган товушлар ?уло?ларни ?оматга келтирарди. Шу онда ?айсидир шоирнинг эсда ?олган сатрларини такрорладим:
– Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, ким ёнар, ахир...
Бунга жавобан хонимнинг гапи ?изи? бўлди:
– Сиз ёнмаяпсиз, бўлар-бўлмасга тутаб, мени куйдираяпсиз, холос...
Таш?аридаги ?арс-?урслардан асабим таранглашганди, бу зарбадан эса “накаут” бўлаёздим. Чиндан ?ам тирно?лаб йи??ан обрўйимни паншахалаб сочдимми? Ўрни келганида, кимдир, нега деразадан бўралатиб сўкдингиз, деса, ўша одам мен эмасдим, деб тонаманми? ?андо? ?овун тушурганимни англаган сари вужудим титрарди…
Тишни тишга ?ўйишдан ўзга чора ?олмади.
Ижодхонага кириб, радионинг ?уло?ини бурадим. ?ажвий эшиттириш берилаётган экан. А-?а, юракка таскин, дардимга мал?ам гаплар айтилаяпти-ку! Яшавор, деб юбордим беихтиёр. Хайрият, осойишталигимизга росмана путур етказаётганларни радиодан дангал тан?ид ?иладиганлар бор экан-ку!
Бошловчи худди мен кутган гапларни айтарди:
“Азиз тингловчилар! Байрам арафасида баъзи болакайларнинг ?ўлидаги ?арсилдо?лар хурсандчиликка эмас, билъакс, асабларни ишдан чи?аришга сабаб бўлмо?да... Шу муносабат билан сўзни студиямизга ташриф буюрган ?ажвчи Насабийга берамиз. Хуш келибсиз!”
“Ташаккур”,– деган товуши чи?ди Насабийнинг.
?изи?, худди боя ?ўшни деразадан бўралатиб сўккан кишининг овозига ўхшайди-я.
Бошловчи савол берди:
“Айтинг-чи, бугун радиотингловчиларни ?айси ?ажвиянгиз билан хушнуд этмо?чисиз?”
“Янги ?ажвий шеъримиздан кимлардир лоа?ал таскин топса керак, деб ўйлайман. Чунки, у па?илдо?ни ?арсиллатадиганларга аталган. Сарлав?аси – “Асабийнинг айтганлари”.
Бошловчи изо? берди:
“Азиз тингловчилар, энди Насабийнинг ўша шеърини тингланг”.
Радиода аввал Насабийнинг тамо?ини ?ириб олгани эшитилди. Сўнг у шеърини бошлади:
“?е, онангни ўзим...”
Бошловчи ?ай-?айлади:
“Шошманг, ахир, тингловчиларимиз орасида хотин-?излар, болалар ва умуман, буна?а муомалага ўрганмаган кишилар ?ам жуда кўп. ?ани, шеърни беринг-чи. ?м, ?м. Мавзу жуда долзарб экан. Фа?ат, уни оммабопро? ?илиш учун мана бу сўзларни – “Най-най” деб ў?исангиз”.
Насабий яна тамо? ?ирди-да, асаб кушандаларига ?арши ёзган шеърини ў?ий бошлади:
“?е, онангни ўзим най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най.
Па?илдо?ни ўйлаб топган,
Хумдек каллангга ?ам най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най.
Шундан топган пулингга ?ам,
Сотиб олган улингга ?ам,
Айтар сўзим:
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най...”
Бунчалик ?аётий, дардга мал?ам бўладиган шеърни эшитмагандим! Шу кунгача эшитган, ў?иган шеърларим орасида буна?аси учрамаган! Наздимда, тинчлигимизни бузаётган кушандаларнинг ?илмишларига яраша бундан зўр шеър бўлмаса керак. Буни том маънода – “маданий кураш марши!” деб атаса бўлади. Барча танбе?лар ўша ?ажвий шеърда бени?оя тў?ри ифода этилган!
Шу-шу па?илдо?нинг товушини эшитганим ?амоно беихтиёр ўша шеърни куйга солиб, ?иргойи ?ила бошлайман:
“Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най,
Нанай-най-най...”
Тўлкин ЭШБЕК
Tulqin Eshbekov
15.10.2009, 22:29
Салом дўстларим!
Янги хажвияларимга самимий муносабатларингизни билдирасиз, деган умиддаман.
Замбаракнинг ў?идек гумбирлаган товушдан капалагим учиб кетди. ?айси аблах ўйлаб топган экан ўша “хлопушка” деган мато?ни?!
-=Paqildoq sotayotgan amaki-yu holalarga=-
Yo'limda portlagan paqildoq
Ovozing olamni tutadi.
Tutuni to'ldirib ko'chani
Top-toza havoni buzadi.
Bozorda sotadi berkitib
Hech qanday ta'qiqdan foyda yo'q
O'ylamas hech qachon birovni
Qo'y, unga gapirma, nafi yo'q.
Tushlik ham qilmasdan bolalar
Ko'chada portlatib o'ynaydi.
Farzandiga beparvo otalar
Tartibga chaqirib qo'ymaydi.
Qaydan keldi bu balo
Xalqimizning boshiga?
Paqildoqni sotganning
Pashsha tushsin oshiga.
Xitoydan tashiydi tinmasdan
Pulni deb ko'r bo'lgan nokaslar.
Qilayotgan ishidan uyalmay
Bolalarga sotadi pastkashlar.
Bizga tinchlik bormi, xo'sh ayting
O'zimiz yashaydigan maskanda
Paqildoq sotishni to'xtating
Yoshingiz bir joyga borganda.
Tulqin Eshbekov
16.10.2009, 15:40
Камтар ижодимизга катта эътибор билан қараётган барча дўстларимга самимий миннатдорчилик билдириб, шеърларни давом эттирамиз.
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Shu zaylda ketaversak, yoshlar gapirish san’atini qachon, kimdan o`rganadi? Faqat jim yurish oqibati nimalarga olib kelishini deyarli o`ylamaymiz... Axir, tili chiqib, ongi shakllanayotgan yoshlarga muomala madaniyatini o`rgatish tarbiyaning eng muhim jihatlaridan biri emasmi? Shayx Sa’diy ta’biri bilan aytganda:
“Ikki hol aqlsizlik: gap kelganda gapirmay,
Zarur chog`da jim turmay, bo`lib ketish so`zamol”.
AVRAYDIGAN GAP
Avraydigan gaplar ko`p-da,
Avrab qo`yar sizni ham.
Avraganga aldansa gar,
Boplab qo`yar qizni ham…
ADABIY GAP
Adabiyot bo`stonida,
Adabiy gap aytingiz.
Tilga g`ubor tegmasin hech,
Jargon so`zdan qaytingiz.
Tulqin Eshbekov
17.10.2009, 15:46
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ulug` shoir Alisher Navoiyning “Izzat tilay desang, kam de” degan shoh satrlari mudom e’zozlanadi! Izzatini bilganlar bu o`gitga rioya qiladilar. Hamma shu falsafaga itoat etgan taqdirda, nimaga erishamiz, deguvchilar ham yo`q emas. Ular, izzat-hurmat deganlari yaxshi bo`lardi-yu biroq, nimanidir boy berib qo`ymaymizmi, deya iddao ham qilishadi. Ularga javoban bir “o`zlashgan” maqol: tilni tiygan boy bo`ladi!
ADAShIB AYTILGAN GAP
Adashib aytilgan gap,
Adashtirar odamni.
Hatto qizni so`rasang,
Ko`rsatadi “madam”ni…
ADAShTIRADIGAN GAP
Yaxshi-yomon gaplar ko`p,
Adashtirar yomoni.
Adashganga to`g`ri yo`l,
Ko`rinmaydi tomoni.
Tulqin Eshbekov
17.10.2009, 15:52
Шогирдам Ойгулнинг илтимосига биноан унга ўз саҳифамда чиқишига имкон бердим.
Ассалому алайкум Тўлқин ака! Аввало ўз саҳифангизда фикр билдиришга имкон берганингиз учун катта раҳмат. Мен сизга ва ушбу саҳифада фаол иштирок этишаётган Нигора Умарова, Лутфулло Турсунов, Ҳусниддин ва Мунисаларга жуда ҳавас қиламан. Яқин орада ушбу саҳифа орқали сизларга сафдош бўлиш орзусидаман. "Қувноқ гаплар" деб номланган туркум шеърларингиз мени бебаҳо маънавият оламига олиб кирмоқда.
Эҳтиром ила, Ойгул Расулова, ЎзМУ талабаси.
Tulqin Eshbekov
17.10.2009, 15:54
Ойгул қизим! Шунчалик самимий фикрларингиздан мамнунман. Аммо, мақтов гаплар ёзишингизни билганимда...
Қадрдон дўстларим! Менинг камтар ижодимга шунчалик эътибор билан қараётганингиз янада катта илҳом бахш этмоқда....
To'lqin aka kelgusidagi ijodingizga ulkan muvafaqqiyatlar tilayman. Doimo qalamingiz o'tkir bo'lib, o'quvchilaringiz qalbidan joy olishda davom etaversin.
Шогирдам Ойгулнинг илтимосига биноан унга ўз саҳифамда чиқишига имкон бердим.
Ассалому алайкум Тўлқин ака! Аввало ўз саҳифангизда фикр билдиришга имкон берганингиз учун катта раҳмат. Мен сизга ва ушбу саҳифада фаол иштирок этишаётган Нигора Умарова, Лутфулло Турсунов, Ҳусниддин ва Мунисаларга жуда ҳавас қиламан. Яқин орада ушбу саҳифа орқали сизларга сафдош бўлиш орзусидаман. "Қувноқ гаплар" деб номланган туркум шеърларингиз мени бебаҳо маънавият оламига олиб кирмоқда.
Эҳтиром ила, Ойгул Расулова, ЎзМУ талабаси.
To'lqin aka balki shogirdingizni o'zlari ta'kidlagandek, uforumga a'zo bo'lsalar yahshi bo'lardi?
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:02
Эътиборингиз учун рахмат. Хозир шогирдам Ойгул Расулова хам ушбу сахифамизда уз овозига эга булиш учун машк килмокда, малака оширмокда. Худо хохласа, якин орада у хам сафимизга кушилади, деган умиддаман.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:06
Ижодимга Сиздек азиз хамкасбларим - УзМУ жамоаси хам эътибор билан караётганларидан жуда мамнунман. Бу менга туганмас илхом бахш этади. Ташаккур.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:07
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Yoshlikdan yaxshi gapga o`rganmaganlar hayotda yomon gaplar girdobida qolib ketishi hech gapmas. Demak, yoshlarga chiroyli gapirishni o`rgatsak maqsadga muvofiq bo`lardi! Ish bilguncha gap bil, degan iddaoni kim qanday tushunadi, bilmadimu, biroq, dunyoviy tillarni puxta o`rganganlar hech qachon yutqazmaydi.
ADI-BADI GAP
Adi-badi aytishmanglar,
Adi-badi gap shartmi?
Kuchi – tili bilan bo`lgan
Og`zibotir zot mardmi?
ADO BO`LMAS GAP
G`iybatchining hamisha,
Ado bo`lmas gapi bor.
Gap ketidan quvlama,
Senga nima nafi bor?
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:10
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Shu o`rinda gap atalmish buyuk ma’naviy ne’matning yaralishi, ibtidosi-yu intihosiga nazar tashlaylik. Bilamizki, dunyo asli so`zdan yaralgan. Ollohning “Bo`l!” degan kalomidan olam, yana “Bo`l!” deganida dunyo, so`ng tog`lar, daryolar, jonzotlar, Odamato yaralgani qadimiy kitoblarda yozib qo`yilgan.
ADO QILADIGAN GAP
Ado qiladigan gap,
Ado qildi anchani.
Yana ado qilmoqqa,
Poylab yurar qanchani…
ADOVATLI GAP
Adovatli gap bilan,
Etmaysan hech niyatga.
Siring oshkor bo`lgan on,
Qolasan-da uyatga...
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:12
Азизларим! "Кувнок гаплар" туркумидан берилаётган машкларимга муносабат билдиришингизни истардим. Дастлабки сахифада маълум килганимдек, бу туртликлар 1800 дан ортикрок. Балки, сизда хам кушимча гаплар бордир?
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур билдираман.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:16
Кадрли Олимжон Рахмонкулов!
Сиз билан УзМУ Ахборот хизматида хам хамкорлик килиш ниятидамиз. Ахборот хизматимиз УзМУ бош биноси 6-каватида, 61-хонада жойлашган. Хар куни соат 15-16 лар атрофида буламан. Бошка пайт ходимамиз Малохат Ботировна кутиб олади.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:26
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Yoshlikdan yaxshi gapga o`rganmaganlar hayotda yomon gaplar girdobida qolib ketishi hech gapmas. Demak, yoshlarga chiroyli gapirishni o`rgatsak maqsadga muvofiq bo`lardi! Ish bilguncha gap bil, degan iddaoni kim qanday tushunadi, bilmadimu, biroq, dunyoviy tillarni puxta o`rganganlar hech qachon yutqazmaydi.
ADI-BADI GAP
Adi-badi aytishmanglar,
Adi-badi gap shartmi?
Kuchi – tili bilan bo`lgan
Og`zibotir zot mardmi?
ADO BO`LMAS GAP
G`iybatchining hamisha,
Ado bo`lmas gapi bor.
Gap ketidan quvlama,
Senga nima nafi bor?
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:28
Кувнок гаплар орасидаги айрим "кайгулирок" гаплар хазил албатта!
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:29
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Shu o`rinda gap atalmish buyuk ma’naviy ne’matning yaralishi, ibtidosi-yu intihosiga nazar tashlaylik. Bilamizki, dunyo asli so`zdan yaralgan. Ollohning “Bo`l!” degan kalomidan olam, yana “Bo`l!” deganida dunyo, so`ng tog`lar, daryolar, jonzotlar, Odamato yaralgani qadimiy kitoblarda yozib qo`yilgan.
ADO QILADIGAN GAP
Ado qiladigan gap,
Ado qildi anchani.
Yana ado qilmoqqa,
Poylab yurar qanchani…
ADOVATLI GAP
Adovatli gap bilan,
Etmaysan hech niyatga.
Siring oshkor bo`lgan on,
Qolasan-da uyatga...
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 07:33
Жаннатмакон хаётимизни тараннум этувчи янги-янги бадиий асарлар укишни истардим. Бугуннинг Алпомишлари, Рустами достонлари, Тумарислари камми? Нега уларнинг образларини гузал бадиий ижодимизда курсатиб бера олмаяпмиз, деб уйга толаман.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 23:21
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Hozir ham biror odam gap-so`zsiz tug`ilmaydi. Ya’ni, bo`lg`usi ota-onalar ahdu-paymon qiladilar, nikoh o`qitadilar. To`ydagi tilaklar, o`lanlar. Bular har bir tug`ilajak inson hayotining ibtidosidagi buyuk gaplar! Bo`lmag`ur gaplar bilan tug`ilganlar ham kam emas. Ular “turli mish-mish bilan dunyoga kelgan”i mashhur she’rda yozilgan! Bu – g`iybat qilib yurgan nusxalarga berilgan bahodir.
ADOLATLI GAP
Haqsizlikka duch bo`lganlar,
Adolatli gap istar.
Haqiqatni so`zlangiz, deb
Hatto qozini qistar.
ADOLATSIZ GAP
Ochlikka ham chidar odam,
Adolatsiz gapga – YO`Q!
Adolatsiz gap aytsangiz,
Bolangiz ham urar do`q?!
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 23:24
Ушбу сахифада фаол иштирок этишаётган барча ижодкор дустларимга хавас билан карайман. Улар билан самимий мулокот урнатгим келади. Кулига калам тутган (яъни, замонавий калам - компьютерда ижод килаётган!) ёш хамкасбларимга ижодий парвозлар тилайман.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 23:35
Замбаракнинг ў?идек гумбирлаган товушдан капалагим учиб кетди. ?айси аблах ўйлаб топган экан ўша “хлопушка” деган мато?ни?!
-=Paqildoq sotayotgan amaki-yu holalarga=-
Yo'limda portlagan paqildoq
Ovozing olamni tutadi.
Tutuni to'ldirib ko'chani
Top-toza havoni buzadi.
Bozorda sotadi berkitib
Hech qanday ta'qiqdan foyda yo'q
O'ylamas hech qachon birovni
Qo'y, unga gapirma, nafi yo'q.
Tushlik ham qilmasdan bolalar
Ko'chada portlatib o'ynaydi.
Farzandiga beparvo otalar
Tartibga chaqirib qo'ymaydi.
Qaydan keldi bu balo
Xalqimizning boshiga?
Paqildoqni sotganning
Pashsha tushsin oshiga.
Xitoydan tashiydi tinmasdan
Pulni deb ko'r bo'lgan nokaslar.
Qilayotgan ishidan uyalmay
Bolalarga sotadi pastkashlar.
Bizga tinchlik bormi, xo'sh ayting
O'zimiz yashaydigan maskanda
Paqildoq sotishni to'xtating
Yoshingiz bir joyga borganda.
Кадрдоним! Шеърингизни укиб роса яйрадим. Худди уста футболчи "пенальте"дан гол киритгандек койил килибсиз, офарин!
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 23:38
Бугун яна ижод бустонида дийдор куришиб турганимиздан мамнунман. Сизларга омад ёр булсин.
Tulqin Eshbekov
20.10.2009, 23:43
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Hamma “inga”lab tug`iladi, pichirlab o`ladi.
Inson ko`p ishga ulgurmasa-da umri bo`yi gapiradi va tinglaydi.
Bemorga shifokorning dorisidan ko`ra ko`proq gapi malham.
Tili shirin xotinning eri hech qachon kasal bo`lmaydi.
Tilini tiymagan xotin tul qoladi...
Birov topib, birov qopib gapiraveradi.
ADOG`I YO`Q GAP
Adog`i yo`q gaplar ko`p,
Mish-mishdan ham ziyoda.
Jilovlashning ilojin,
Topolmaysiz dunyoda.
AYОVSIZ GAP
Avval boshda o`ylamadi,
Qiz o`zining taniga.
Ayovsiz gap aytilmoqda,
Endi uning sha’niga.
Tulqin Eshbekov
21.10.2009, 21:44
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Dunyoda biror ish gap-so`zsiz bitmaydi! Dunyo taraqqiyotida ilg`or fikrlar hosilasi bo`lgan gaplar o`rni alohida!
Aqli raso insonlar gap-so`z bo`lishdan qo`rqib yashaydilar...
Boshlig`ining bir og`iz gapidan miyasiga qon quyilib ketganlar qancha?
Gap bo`lmasa, janjal ham chiqmaydi.
Gapsiz na quvonch, na baxtga erishasiz...
AYOLLARBOP GAP
Ayollarbop gapni faqat,
Tinglasinlar ayollar.
Gar erkaklar eshitsa-chi,
Parokanda xayollar.
AYOLLARNING GAPI
Ayollarning gaplaridan,
Aylanadi dunyo ham.
Ayollarga ta’zim qilsa,
Bo`lmas dunyo biri kam…
Tulqin Eshbekov
21.10.2009, 21:48
2009 йил 22 октябрь куни соат 14.00 да Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети Маданият саройида "Талабаликка багишлов" деб номланган анжуман булади. Унга форумимизда фаол иштирок этишаётган барча дустларимни таклиф этаман.
Tulqin Eshbekov
21.10.2009, 21:49
"Талабаликка багишлов" анжуманига багишлаб ёзган шеърий табригимни изхор этмокчиман.
ULUG`BEK IZDOSHLARI
Ulug`bekning izdoshisan,
Matematik talabam!
Bobokaloning ilmini,
Teran anglagin, bolam.
Ulug`bekning yulduzini,
Geograflar izlashar.
Ko`raganoy sabog`idan,
Yosh fiziklar so`zlashar.
Ona erning qa’rini ham,
Geologdan zo`r bilgan.
Tuproq ilmin barini ham,
Biologdan zo`r bilgan.
Iqtisodchi xazinasi,
Kitobida bitilgan.
Kimyogarlar mo`’jizasi,
Ulug`bekdan kutilgan.
Shu “To`rt ulus tarixi”ni,
Tarixchilar o`rganar.
Juda zukko talabalar,
Ilm yo`lida o`rtanar.
Ko`p tillarni bilgani rost,
Bobokalon alloma.
Ey, xorijiy filologlar,
Sizga bo`lsin bu noma!
Xo`b donishmand edi asli,
O`zin falsafasi bor.
Yosh faylasuf do`stlarimga,
Buyuk ajdod ruhi yor!
O`z davrining qonunlarin,
Bo`lgan edi sultoni.
Huquqshunos talabalar,
Sizda Ulug`bek qoni!
Bitgan barcha asarlari,
Filologlarga saboq.
Ijod yo`lin yoritguvchi,
Jurnalistlar-chun chiroq.
Ey, Ulug`bek izdoshlari!
Buyuk ajdod naslisiz.
Oqqan daryo oqqan misol,
Bir kun uning aslisiz!
To`lqin EShBEK,
Mirzo Ulug`bek nomidagi
O`zbekiston Milliy universiteti
Axborot xizmati rahbari
Tulqin Eshbekov
22.10.2009, 22:33
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Dunyodagi eng boy-badavlat odam ham yaxshi gapning gadosidir.
Yaxshi gapga ot, it, mushuk va boshqa jonivorlar ham erkalanadi.
Har bir insonni so`nggi manzilga kuzatish esa gap-so`zsiz bo`lishi mumkin emas. Rozi-rizolik, vasiyat qilish, aytib yig`lashlar, janazadan tortib, hatto qabristondan qaytishdagi “Yaxshi odam edi” deyishlar, so`ng behisob tilovatlar yurakka taskin beruvchi gaplardir! U dunyoda ham gapdan qutulmas ekanmiz. Munkarnakir bilan savol-javob bo`lar emish...
AYOLCHA GAP
Ayolcha gap aytmas Ayol,
Ta’na – erkaklar uchun.
Ba’zi erlar gapi bilan,
Ko`rsatib yurar kuchin...
AJI-BUJI GAP
O`zi mujmal odamning,
Aji-buji gapi mo`l.
Undan yiroq yurmasang,
Boshingga yog`dirar do`l.
Tulqin Eshbekov
22.10.2009, 22:36
Дил дафтаримда шундай сатрлар пайдо булмокда: адабиёт бор булсин, дурдона асарлар барчангизга ёр булсин!
Tulqin Eshbekov
24.10.2009, 15:36
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Hayot atalmish mo`’jizaning ibtidosidan intihosigacha gap! Shunday ekan, doimo ma’nili gapirishni o`rgansak nur ustiga a’lo nur bo`larmidi!
Gapga bo`lgan ehtiyojimizni qondirish maqsadida mudom televizor, radio (bir nechta kanallari orqali!) gapirib turadi. Kamlik qilsa, xorij radiosiga quloq tutamiz. Bu “ehtiyojimiz”ni bilgan ayrim ichiqoralar shunday paytda ustamonlik bilan axborot xuruji qilib qolishlaridan ham ko`z yuma olmaymiz...
AZALIY GAP
Gar mag`zini chaqib ko`rsang,
O`zi teran bir tarix.
Azaliy gap azal sirin,
Oshkor qilar, vo darig`!
AZIZ GAP
Aziz odam so`zlari ham,
Aziz gapdir biz uchun.
Shundoq aziz gap-so`zlarning
Qadrin bilmas u nechun?
2009 йил 22 октябрь куни соат 14.00 да Мирзо Улугбек номидаги Узбекистон Миллий университети Маданият саройида "Талабаликка багишлов" деб номланган анжуман булади. Унга форумимизда фаол иштирок этишаётган барча дустларимни таклиф этаман.
Anjuman to'g'risida bu yerda (http://uzmu.zn.uz/529#more-529) tanishishlaringiz mumkin.
Tulqin Eshbekov
26.10.2009, 22:45
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Kutilgan gap bo`lmagach, magnitafon, videoning qulog`ini buraymiz. Undan keyin o`zimizga o`zimiz gapirib o`tiramiz. Ochlikka chidash mumkin, ammo gapsiz yashay olmaymiz. Hamma narsadan nafsimiz qonadi, biroq gapga to`ymaymiz! “To`ydim” deydiganlar ham boshqa gaplarga tashna!
AYBLI GAP
Aybli gap aytib qo`ydi,
Aybin yashiraman deb.
Endi vijdon qiynaladi,
Yurar ta’zirini eb.
AYYORONA GAP
Tulkisimon odamlardan,
Ayyorona gap chiqar.
Hushyorlikni yo`qotsang gar,
Tiriklay go`rga tiqar…
Tulqin Eshbekov
26.10.2009, 22:51
Anjuman to'g'risida bu yerda tanishishlaringiz mumkin. __________________ www.uzmu.zn.uz
Салом азиз Олимжон! Сиз ушбу хабарни берганингиздан мамнунмиз. Келгусида бундай хайрли ишларни УзМУ ахборот хизмати билан бамаслахат амалга оширсангиз нур устига аъло нур буларди.
УзМУ ахборот хизмати университет бош биноси 61-хонасида жойлашган. Хар куни соат 15.00 да мени шу ердан топасиз.
Сизга ижодий зафарлар ёр булсин.
Tulqin Eshbekov
28.10.2009, 06:42
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Odamzod yaralib, tili chiqqanidan buyon aytilgan gaplarni to`plashning imkoni bo`lganida galaktikamiz torlik qilib qolarmidi?!
Ba’zilar sergap odamni nega yoqtirishmaydi? Chunki uzundan-uzun gapi ado bo`lguncha o`zining ichi gapga to`lib ketadi-da. Biror narsada navbat tegmasa asabiylashamiz-ku, hangoma bobida ham shu-da.
AYIRADIGAN GAP
Raxna solib oraga,
Qancha do`stni ayirar.
Ayiradigan gaplar,
Mehr gulin qayirar.
AYIRMAChI GAP
Ayirmachi gap yaxshimas,
Quloq tutsang vayron dil.
Ayrilganni ayiq erkan,
Shu maqolga amal qil.
Anjuman to'g'risida bu yerda tanishishlaringiz mumkin. __________________ www.uzmu.zn.uz
Салом азиз Олимжон! Сиз ушбу хабарни берганингиздан мамнунмиз. Келгусида бундай хайрли ишларни УзМУ ахборот хизмати билан бамаслахат амалга оширсангиз нур устига аъло нур буларди.
УзМУ ахборот хизмати университет бош биноси 61-хонасида жойлашган. Хар куни соат 15.00 да мени шу ердан топасиз.
Сизга ижодий зафарлар ёр булсин.
Taklifingizdan juda hursand bo'ldim. Albatta siz bilan birgalikda ish olib boramiz.
Tulqin Eshbekov
29.10.2009, 05:54
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Goho ustozini kutayotgan ba’zi talabalar shu qadar chug`urlashadiki, qay biri tinglayotganini anglay olmay, kulging qistaydi. Bu gaplar nechog`li ma’no-mazmun kasb etishi esa ularning salmog`iga bog`liq. Til – dil kaliti, degan gapni izohlashga hojat yo`q.
AYLANTIRADIGAN GAP
Aylantiradigan gap-la,
Ko`plarni aylantirdi.
Kimni engil torttirib,
Kimlarni o`ylantirdi…
AYNIGAN GAP
Savlatingga bir qara,
Etib qolgan-ku bo`ying!
Aynigan gap aytma-da,
To`kiladi obro`ying...
Tulqin Eshbekov
30.10.2009, 06:51
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
O`ta kamgapni pismiqqa chiqarishadi... Ilondan seskangandek hamma undan o`zini olib qochadi. Indamasdan qo`rq, deganlari shu bo`lsa kerak.Goho gap ko`tara olmay qiynalamiz. Shunda ham ko`p gap ichimizda qolib ketadi...
Nursiz joyda yashash mushkul, biroq qorong`ida ham gaplashamiz. Uxlaganda esa uyqusirab gapiramiz.
Yurakni ezadigan narsa – sukut, sukunat...
AYNITADIGAN GAP
Aynitadigan gaplar,
Aynitadi do`stni ham.
Yiroq yursang shu gapdan,
Bo`lmagaysan aslo kam.
AYRIM GAP
Lol qolasan ayrim gapga,
Dilingdagin topgandek.
Ayrim gapni eshitsang gar,
Bo`lar kuchuk qopgandek.
Tulqin Eshbekov
30.10.2009, 06:53
Ижод богимизда мухаббат гуллари унаверсин! Унинг асл богбонлари кулига калам тутган ижодкор дустларим булаверсин. Барчангизга ижодий парвозлар тилайман.
Tulqin Eshbekov
01.11.2009, 08:47
“OShIQ” DOMLA
yoxud “talaba”ning ishqiy maktubi
1. Dushanba
Jurnalistika fakultetida “talabchan” domla ekanligimni namoyish etdim:
– Muntazam qalam tebratmasangiz jurnalist bo`la olmaysiz,– dedim talabalarga.– Sizlarga vazifa: kuniga kamida bir qog`oz, demak, har haftada etti varaqdan ijodiy ish yozishingiz shart! Kimki yozmasa, bu mo`’tabar dargohda “adashib” yurganini o`zi fosh etgan hisoblanadi!..
Maqsadim – iste’dodning to`qson to`qqiz foizi mehnat degan fikrni isbotlash edi!.. Baraka topgurlar kelgusi mashg`ulotga sakkiz-o`n varaqdan yozib kelishibdi! Sakson besh nafar talabaning jami etti yuz betdan ortiq “ijodiy ish”ini ko`rib hayratga tushdim. Ana senga olam-olam gul misol ijod mahsuli! Endi to`yguningcha o`qiyver, “talabchan” domla!
Olaxurjun ko`targan pochtachidek bir quchoq qo`lyozmalar olib kelganimni ko`rgan xotinim burunchasini jiyirgancha savolini do`ldek yog`dirdi:
– Eh-he, shuncha qog`ozni qaerdan oldingiz? Nima qilasiz ularni? Yoki, maklaturaga topshiramizmi, a?
– Qog`oz emas, talabalarimning ijodiy ishlari,– dedim ijodxonadagi stolim ustiga qo`yarkanman.– Kelgusi mashg`ulotgacha o`qib, baholamoqchiman!
– Qandoq ulgurasiz?
– Ulgurishim shart! Kelgusi dushanba kuni talabalarim kutishadi!..
Xonim peshonasini tirishtirgancha dilidagini aytdi-qo`ydi:
– Sizga nima zaril?!
– Bo`lg`usi jurnalistlarga ijod sirlarini o`rgatmoqchiman!
Asl muddaom esa – saragini sarakka, puchagini puchakka ajratib, shunga yarasha mashg`ulot o`tish ekanligini ayolimga aytib o`tirishni ep ko`rmadim.
Bo`lg`usi aktyorlarning muallimasi bo`lgan xotinim daftar tekshirishdan bezganini yashira olmadi, shekilli, peshonasini tirishtirgan ko`yi atay uf tortdi. Erinmagan banda, degandek, elkalarini uchirib qo`yarkan, dilidagi tiliga ko`chdi:
– O`zingizga javr qipsiz...
U haq ekan. Barcha ishlarimni yig`ishtirib qo`yib, har kuni yuz o`n betdan o`qisam, kelgusi mashg`ulotgacha arang ulgurarkanman. Bay-bay-bay. O`zimni adabiyot olamidagi odam hisoblasam-da shunchalik ko`p adabiy-badiiy kitob o`qishga imkon topa olmasdim...
Endi o`qisang ham o`qiysan, o`qimasang ham o`qiysan, “donish” domla!
Xayrli ishni boshladingmi, bas, chekinma! Atay yozdirganga yarasha sabot bilan o`qi! Ertaga har bir talaba sendan javob, ta’bir joiz bo`lsa – baho kutadi!.. Turob Toshbekovich, deyman o`zimga o`zim, talabalar oldida chuv tushishdan yomoni yo`q. Qo`lyozmalarni hafsala bilan o`qib, adog`iga baho qo`ya boshladim. Bo`lg`usi jurnalistlarning ko`pchili chakki emaskan. Biroq, guruch orasida uchraydigan kurmak misol ayrim g`o`rroq talabalarning aji-buji yozuvlari ko`zni, g`aliz jumlalar, imloviy xatolari asabni ishdan chiqarayozdi. Ularni ham “yo`lga” solish kerak. Shuning uchun domlamiz-da!..
Xonim uch-to`rt marta yonimga kelib, jimgina qaytib ketdi. Ahvolimni tushunib, non-choyimni ham ish stolimga keltirdi... Shu kuni qachon ko`zim ilinganini bilmayman. Partaga bosh qo`yib uxlaydigan talabalar “safiga” qo`shilib qolayozibman... Yaxshiyam, xonim uyg`otib, joyimizga taklif etdi...
2. Seshanba
Tag`in tunni tongga ulashga jazm etdim. Qo`lyozmalar ustida javlon uryapman. Navbatdagi “ijodiy ish”ni o`qir ekanman, ko`zimdan olov chiqib ketdi! Ana, xolos. Jim-jimador xatga qayta-qayta tikilaman. Kimga atab yozilgan? Nahot bu menga bo`lsa?! Ol-a. Ikkinchi kurs talabasidan shunaqa gaplar chiqibdimi? Nahot?! Mana o`sha xat:
“Aziz domlajon!
Ushbu nomamni o`qib, meni jinni deb o`ylarsiz? Nima qilay, o`zingiz jinni qilib qo`yayotgan bo`lsangiz... Shu kungacha sevgi degan sirli so`zning ma’nosini tushunmasdim. Sevish qanaqa bo`lishini tasavvur ham eta olmasdim. Endi sevgisiz yashashni tasavvur eta olmayapman. Sizni ko`rsam, hatto o`ylasam, yuragim hapqirib ketayotganini qay til bilan aytay? Darsingizda ko`zingizga ko`zim tushsa, tamomila o`zimni yo`qotib qo`yaman. Siz asl “idealim”siz! Afsus, bugun sizga shunday deyishga (hatto xat yozishga!) haqqim yo`q. Siz allaqachon hayotda o`rningizni topgansiz va qaysidir malikadek malakka baxt ato etgan baxtiyor insonsiz. Meni sevish u yoqda tursin, hatto yuragingizga sig`dira olmasligingizni tushunaman. Mayli, xafa bo`lmayman. Biroq, shuni bilingki, mening yuragimda yongan alanga ikkimizga ham etardi!.. Mana, men umrimda qo`limga qalam tutgan emasdim. Endi sizga atalgan kalomimni yozmasam chiday olmayapman. Faqat to`g`ri tushunasiz, degan umiddaman.
Sizning xayolingiz bilan yashash qanchalik baxt ekanligini angladim! Siz “Mehrobdan chayon” asaridagi Anvarga juda o`xshaysiz? Men Ra’nomanmi-yo`qmi, buni hayot ko`rsatadi. To`g`ri, ancha kech qolganman. Ming afsus dunyoga kechroq keldim-da... (Yoki, siz shoshib, vaqtliroq kelgansiz...) Qismat esa bugun bizni uchrashtirdi!..
Sizni hammadan qizg`anaman. Afsuski, quyoshga o`xshab barcha-barchaga mehr nuringizni beayov sochaverasiz. Qaniydi, butun mehringizni jamlab faqat o`zimga baxshida etsangiz! Eh, mening telba domlam!
Sevgisiz hayotda topmaysiz ma’no,
Gar Anvar emassiz, xazondir Ra’no...
...bonu”.
Kularimni ham, kuyarimniyam bilolmay qoldim. Xo`sh, aziz o`quvchim, shu tobda mening o`rnimda bo`lganingizda siz nima qilardingiz? Dunyoni boshingizga ko`tararmidingiz yo hammasini ichingizga yutarmidingiz?
Domla bo`lmaganimda o`zim nima qilishimni aytaymi?
Bir huriliqo yozgan xatdan hapqirib ketmagan yurak yurakmi, deyishim aniq edi! Keyin, menga shunchalik ko`ngil qo`ygan go`zalni uvol qilmasdim... Minglab mushkul tugunni echgan aqlim bu masalani ham muqaddas kitobda fatvo berilgan yo`sinda bo`lsa-da hal etish yo`lini topardi!..
Modomiki, bugun domla – murabbiymanmi, bas, shunga yarasha qadamimni bilib bosishim shart! Shogirdasiga ko`zola qilgan domlaning ko`ziga ziyon...
Qaydam, sevgining ko`zi ko`r deganlari shudir? Ustozini sevib qolgan ojizada gunoh yo`q... Uning ko`ziga mirzo Anvar bo`lib ko`ringan bo`lsam, menda ne gunoh? Kim ekan o`sha Ra’no? Ob-bo, xayolparast-ey. Ra’no emish-a! Ikkinchi kursda shunaqa qiz bor ekanmi? O`ylab, o`yimga etmagach, guruh jurnalini varaqladim. Hech qanaqa Ra’no ismli qiz yo`q. A-ha, ramziy ma’noda yozgan! Ismi Ra’no bo`lganida aslo yozmasdi. Unda o`zini Kumush dermidi! U holda kamina Otabekmi?..
Nahot, qirchillama yoshimda ham muhabbat bog`ida yurishga haqli bo`lsam!.. Axir, qirq yoshingda quyulasan, deyishgandi-ku...
Beixtiyor xatga ko`z tashladim; “telba domla” debdimi? Ob-bo qizalog`i tushmagur. Hozir shu erda bo`lganida ta’zirini berardim-a. O`zi domlasini telba qilib qo`ymasa bo`lgani...
Xatni qayta-qayta o`qirkanman, oshxona tomon qarab qo`yardim. Ishqilib, xonim kuzatib turgani yo`qmikin? Bu xatni ko`rib qolsa nima bo`lardi? O`h, keyin ko`ring tomoshani. O`sha ...ni topib berasiz, deb turib olsa-ya?! Rashk eng muloyim xotinni ham urushqoq qilib qo`yishi bor gap. Xayriyat, u hozir o`z ishi bilan band. Oshni damlab qo`ygach, o`g`limizga kalkulyatorda hisoblashni o`rgatyapti. Xudoga shukr, shundoq “ovunchog`imiz” bor!..
Xatni qo`lyozmalarga solishtirib ko`ra boshladim. Shu harakatim xuddi iztopar yo qo`lyozmalar instituti xodiminikiga o`xshayotgan bo`lsa ajabmas. Yo`q, topolmadim. Balki, sho`xroq bola hazillashdimikin? Erinmasdan yigitlarning yozuviga solishtirdim. Yo`q, unaqa husnixat yagonaga o`xshaydi. Yo, atay yozuvini o`zgartirdimikin? Bunisi haqiqatga yaqinroq... U holda kim bo`lishi mumkin? Mashg`ulotimda gulgun yashnab o`tiradigan qizlarni birma-bir ko`z oldimga keltirishga harakat qildim. Shunda daf’atan seskanib tushdim. Beg`ubor chehralarni bo`lmag`ur hissiyot ila eslash bema’nilik edi men uchun...
– Uxlamaysizmi?– Xonimning tovushi harqancha mayin bo`lmasin shu tobda momaguldirakdek dahshatli eshitildi. Ilkis yotoqxonamizga qaradim. Xayriyat, ortimdan pusib kelmabdi. U mehribonchiligini yana namoyish etayotgandi.– Charchab qolmang!..
– Bemalol uxlayver, jonim,– dedim o`zimni bamaylixotir ko`rsatishga tirishib.– Biroz ishlamasam bo`lmaydi.
Bu gapga javoban jufti halolim nimalar deganini anglolmay qoldim.
Ming aqlli, donishmand bo`lma, bir jonon sevaman deb tursa aqling ham shoshib qolarkan. Yuragim muncha qinidan chiqqudek bo`lmasa. Muncha yonmasa. Tovba, Otabek o`qigan she’r nechun shu tobda yodimga tushdi:
Yangi yorni topqanda, do`stlar, eskisi nechun kerak,
Eskini o`lgan sanab, latta kafan bichmoq kerak...
3. Chorshanba
Xotinimdan birinchi marta sir bekitdim...
U to`g`ri tushunishi mumkin, baribir, er-xotinning orasiga sovuqlik soladigan birinchi sabab – begona haqidagi gap bo`ladi... Qolaversa, ertaga payshanba! Oilaviy tadbir oldidan oshga pashsha tushmasin...
Bu xat yurak o`ynog`i qilib qo`ydi... Ob-bo zumrasha-ey. Qaysi oshiq, yo`g`-e, ma’shuqayu beqaror yozdiykin bu “noma”ni...
Kelgusi haftagacha yuragim dosh berishi amri mahol. O`sha sirli maktub egasini topmaguncha tinchiy olmayman. Oyoqlarim beixtiyor fakultet tomon ketdi. Tovba, deyman o`zimga o`zim. Menga nima bo`lyapti o`zi? O`sha qiz uchun ketyapmanmi? Voy-voy-voy, tez yurishimni qarang. Xuddi bir narsadan quruq qolayotgandek yuguryapmanmi? Xo`sh, innaykeyin-chi?.. Shu payt bir seskanib tushdim. Bir savol vijdonimni beayov eza boshladi: men kimman o`zi? Murabbiymanmi yo telba oshiq?.. Oh-vohli oshiqlik davrim allaqachon ortda qolmadimi? Esingni eb qo`yma, Turob, aqlingni yig`! Beixtiyor ko`krak cho`ntagimga qo`l tiqdim. Meni majnunga aylantirayozgan xatni qo`lga olgancha yo`l-yo`lakay jim-jimador yozuvga ko`z tashladim-u... vujudim alangalanib ketdi!..
Fakultet eshigi oldida bezovta bo`lib turgan dekan muovinining yuzi yorishdi:
– Xizrni yo`qlasak bo`larkan-da, Turob Toshbekovich,– dedi u salom-alik asnosida.– Uyingizga qo`ng`iroq qilsak, sizni qatgadir chiqib ketgan, deb aytishdi.
– Tinchlikmi?
– “Badiiy publististik janrlar”dan dars berayotgan domlamizning tobi qochib qolibdi. Amaliyotini siz o`tishingiz kerak-a? Ey-y, yashang! Hozir shu mashg`ulotni o`tsangiz. Talabalar kutishyapti...
Ayni muddao! Sichqon ovlayotgan mushukdek timirskilanib yurmasdan, shu mashg`ulot paytidayoq orani ochiq qilaman, vassalom.
Dekan muovini bo`lsa, “so`zini ikki qilmaganimga” shukr qilib qolgani ko`zlaridan ayon sezildi.
Nazariy bilimdan ko`ra amaliyotga – ijod osmonida parvoz qilishga tashna talabalar meni sevinch bilan kutib oldilar. Mashg`ulot o`tar ekanman, ko`zlarim beixtiyor o`sha qizni axtarardi. Cho`g`dek porlab turgan ko`zlarning qay biri ekan?
Dangal savol tashlasammikin? “Biringiz menga xat yozibsiz...” desam, xo`sh, undan keyin-chi? Talabalar guv-v etib qalqib ketishmaydimi? Nima deb yozibdi, nima haqda ekan, deb turib olishmaydimi? Innaykeyin-chi? Xatni oshkora o`qib beramanmi? Keyin ko`ring duv-duv gapni...
Shu gaplar xayolimdan kechayotib, talabalarning ko`zlariga boqqandim, yuragim allanechuk bo`lib ketdi. Axir, hammasi o`z farzandlarimdek-ku! Ular haqida bema’ni xayolga borishdan bema’nilik bormi?! Talaba yoshlik qilgan bo`lsa, sen aqlli bo`l, donish domla! Bo`lmag`ur xayollar bilan yursang, u seni tubsiz jarga qulatadi...
Baribir, xat egasini topishim kerak-ku!..
Qo`ng`iroq chalinganda talabalar bilan xayrlashayotib, dilimdagini sal-pal tilimga chiqarishga urindim:
– Kimning menda shaxsiy gapi bo`lsa, kafedramizga kirsin. O`n-o`n besh daqiqacha shu erda bo`laman.
Xuddi shuni kutib turgandek guruh sardori – Gulnoza shunday dedi:
– Ustoz! Hozir man kiraman...
Boshimdan yashin urgandek bo`ldi. O`z qizimdek – Gulnoza aytdimi shu gapni? Nima demoqchi?! Nahotki... Eh, shoshma, sardor sifatida biror narsa demoqchidir? Sal bo`lmasa, esingni eb qo`yayozding-a, Turob?! Balki, xatdan xabari bordir? Biror dugonasi yozgan, ehtimol dardini doston qilgan bo`lsa ne ajab? Bo`lishi mumkin! U holda hammasi silliq ko`chadi. Ustozlarga xos salobat bilan masalani (guruh sardori guvohligida!) ijobiy hal etaman...
Besh daqiqa o`tmay bir quchoq qog`oz ko`targancha Gulnoza kirib keldi.
– Ustoz, bizni amaliyotga zo`r o`rgatyapsiz-da!– Quvnoqlik bilan gapirdi u qo`lidagilarni oldimga qo`yarkan.– Hammamiz beto`xtov yozyapmiz! Mana ming betcha bo`pti!..
O`tgan kuni topshirganlaringni hali o`qib ulgurmagan edim-ku, deyishga tilim bormadi.
Ana senga olam-olam ijod gullari! To`yguningcha o`qiyver, Turobbek!
Uyda tag`in shu ahvol; turfa qo`lyozmalardan bosh ko`tara olmay qoldim.
Xonim peshonasini tirishtirgancha iddaoli ohangda so`radi:
– Ovqatingizni yana shu erga keltiraymi?
Bunaqa o`tirish o`zimga malol keldi. Jimgina o`rnimdan turib, oshxona tomon yurdim. Shavla eyayotganda ham xayolim qo`lyozmalarda edi. Yoshlarning gulgun chehralarini ko`z oldimga keltirib, g`ayratim jo`shardi. Biroq, barcha o`ylarimni birgina xat talqondek maydalab yuborardi.
Vujudimda ikki to`lqin – Yurak va Aql beayov kurashardi.
Talaba – o`z nomi bilan talabchan bo`ladi. U domlasidan ko`p narsa talab qilishga haqli! Biroq, domlaning talabi cheklangan! Bilim va tarbiyadan boshqa narsa talab qila olmaydi...
Bu – aqlimdan chiqqan gaplar!
Yurak amri esa boshqacharoq; dunyoga keldingmi, yashab qol, armonsiz sev! Fikri ojizimcha, dunyoda haqiqiy oshiq bitta bo`lsa – o`zimman! Sinfdosh qizni sevgan holda unga havas qilardim; shu qadar sevilish beqiyos baxt emasmi? Deylik, kaminani biror qiz shunchalik sevganida o`zimni qandoq his etardim? (Afsus, “Turobni sevaman” degan gap shu paytgacha qulog`imga chalinmagan). Oilaviy sirim bo`lsa ham aytay: “Meni sevasanmi?” degan savolimga o`z rafiqamdan “Sev, desangiz, sevaveraman...” degan o`ta mujmal javobdan boshqasini eshitmaganman.
Shuyam sevgi bo`ldi-yu...
Aslida “yigitni sevgan qiz” haqida eshitsam, g`ashim kelardi. Go`yo, dunyo teskari aylanayotgandek, hayot mezoniga darz ketgandek tuyulaverardi. Qizlar faqat sevilish uchun yaralgan, deb hisoblardim.
O`zim ham bir qiz sevgisini qozonganim haqidagi xushxabardan voqif bo`lgach, bu boradagi fikrlarim tamomila o`zgarib ketdi...
Darvoqe, uni qandoq atash kerak – oshiqmi yo ma’shuqa? Bilganim shu ediki, sevgan – oshiq, sevilgan – ma’shuqa. Bu gal men qiz tomonidan sevilgan ma’shuq(a)manmi? Shuncha kitob o`qib, bu oddiy jumboq echimiga ko`zim tushmagan ekan. Dunyo teskari aylanmayaptimi, ishqilib?
4. Payshanba
Eh, kallam qursin, qo`lyozmalar ummonida “payshanba tadbiri”ni unutib qo`yibman-ku. Endi dam olish kerak! Pishillab yotgan xonim uyqusirasa-da haq gapni aytdi:
– Soatga qarang, juma boshlanganiga ikki yarim soat bo`ldi, to`g`rimi, bas, turing, ishingizni qiling! Sizga xotin emas, xat kerak!
Chayon chaqqandek sabchib tushdim:
– Qanaqa xat?!
Xonim xumor ko`zlarini ochmasdan ming`irladi:
– Ana, stolingiz usti to`la xat-ku? Shulardan bosh ko`tara olmayapsiz-ku?
– To`g`ri,– dedim salgina o`zimga kelib.
Xotinim tomdan tarasha tushgandek so`radi:
– Yo, boshqacha xat ham bormidi?
– Yo`g`-e, nimalar deyapsan? Boshqacha xat bo`lsa, sendan yashirarmidim? Doim aytaman-ku, dunyoda xotiniga vafodor bitta er bo`lsa – o`zimman!.. Sal suril endi...
5. Juma
Muhabbat gulshani yoshlik bog`larida ajib xotira bo`lib qolgan deb yurar edim... O`g`lingning bo`yi bo`yingga tenglashib, mo`ylabi sabza urganida bu haqda o`ylash o`zi kulgili...
Aql otiga mindim, deganda muhabbat osmonida yana bir yashin chaqnab, meni telba qilib qo`ysa-ya. Bu haqda o`ylamayman, desam ham yurak qurg`ur... Majnun bo`lib qolishimga bir bahya qolyapti. Nahot shu yoshimda talaba qizning “yuragidan urganim” rost bo`lsa!..
Yurak nidosini qarang: “...ilgariroq qaerda eding, Laylim!..”
O`t-olovdan qolishmaydigan yosh qiz sevgining sirli olamini qandoq tasavvur etishini yaxshi bilaman! Muhabbat bog`ida g`unchadek ochilgan ojiza otashdek yuragini aqliga bo`ysundirishga ojizlik qiladi. Tuyg`ular toqida u o`zini qay darajada his etishi aniq. Uning yuragini zabt etgan domla uchun bu baxtmi yo baxtsizlik?
Ishqilib, oxiri baxayr bo`lsin...
Xatni ko`ylagimning ko`krak cho`ntagida saqlab yuribman. Yurakka malham bo`lsin, deganim emas bu. Boshqa cho`ntaklarimga xonimning ham qo`li kirib turadi...
Tizginsiz xayollarim o`zimni tizginlab tashladi...
Bu nozik ishda Aql harqancha g`olib bo`lmasin, tuyg`ular ham o`z ishini qilardi; demak, bu dunyoda men ham loaqal bir bora (garchi samarasiz bo`lsa ham!) sevilish baxtiga musharraf bo`lyapman! Hozir hammasidan ko`ra xuddi shu haqda xayol surish maroqli edi! Demak, men uchun muhabbat yaproqlari xazonga aylanmagan! Sevgi kurtaklari barq urishi, qalbimdagi g`uncha gul yanglig` ochilishi mumkin! Sevilishga arzigulik yigit ekanman-a! Menga ko`ngil qo`ygan qiz (garchi xomxayol bo`lsa-da!) kimsan – talaba! Demak, hali talabadek sevib-seviladigan davrim! Ishq osmonida parvoz qilaversam bo`larkan!..
Shunday tuyg`ular og`ushida xatni qayta-qayta o`qirdim...
Ajib tuyg`ular xotinimdan vaqtincha sir saqlashga (aslo xiyonat qilish maqsadida emas!) majbur qildi. Unga bildirsam nima bo`lishi aniq; xatni burda-burda qiladi, vassalom.
Domlalik faoliyatimga ham nuqta qo`yilib qolishi hech gapmas...
Mayli, bu yog`i bir gap bo`lar. Endi xat muallifini aniqlashim kerak. “Bonu”si kim bo`ldiykin?.. Qaysi talaba qizning yurakchasidan uribman? Nahot, bir qalbni zabt etganman! Beixtiyor toshoynaga qaradim. Qomatim chakkimas! Alpomishkelbat deganlari, ana, ko`zguda savlat to`kib turibdi! Ko`ngil qo`ygan qizning ham didiga qoyil. Barchinning o`zi qanaqa ekan?..
Endigina butlangan aql qo`rg`onimni telba tuyg`ular parchalab tashladi. Shu qadar parchaladiki, o`sha on qo`limdagi antiqa xatni parchalab tashlashga kuchim etmasdi. Muhabbat otashida yongan qiz yuragidagi harorat vujudimni chulg`ab, alangasida meni kuydirayotgan edi...
Xayolimda kechgan o`ylardan seskanib ketaman. Hay-hay, o`zingni bos!..
Sevib, sevgidan adoyi tamom bo`lgan Majnun sevilish lazzatini endi his etyapman!.. Eh, munchalar totli bo`lmasa bu ruhiy lazzat! Vujudim muncha yonmasa? Muhabbat yosh tanlamas, otashi istalgan vaqtda kuydirib kul qilarkan-da...
Hov, aqlingdan adashma, deyman o`zimga o`zim. “Qirchillama yoshdasan” deb ko`nglingni ming ko`tarmasin, hayot qarilik qo`rg`oni sari etaklayotgani o`zingga ayon-ku. Nahot, aql cho`qqisida sobit tura olmaysan?! Shu savlating bilan qandaydir hislar girdobidan chiqa olmaysanmi? O`ylab ish tutishga nahot bardoshing etmasa?! Men domlaligimni qilay, sen talaba ekaningni unutma, deya xatni yirtib tashlasang olamguliston-ku!
Afsus, qaysidir nozanin yozgan xatni parchalashdan ko`ra hozir yuragimni parcha-parcha qilib tashlash osonroq edi...
6. Shanba
Tuyg`uga erk bermay, Aql mash’alin balandroq ko`tar, donish domla!.. Ichimda shundoq deyman, aslida-chi? Koshki mudom aql ila ish tuta olsam!..
Tuyg`ular baribir tentiratib qo`yaveradi. Bo`lmasa, muallifi noma’lum xatni shuncha kundan beri qo`ynimda saqlarmidim?..
Oilaga sadoqat qayoqda qoldi?
Bor gapdan xotinimni ham boxabar qilsam, ish boshqacha bo`larmidi! U holda haqiqiy “ideal er” hisoblanishim muqarrar! Telbalarcha yozilgan xat shunchalik telba qilmasin, Turob Toshbekovich! Birov suydim, desa, unga javoban, kuydim, deyish shartmi? Yostiqdoshingdan necha kun sir saqlay olasan?..
Bu aqlli gaplar “g`isht qolipidan ko`chganidan so`ng” xayolga keldi...
Meni “jinni” qilayotgan qiz shu dargohda-ku! Uni topib, orani ochiq qilmasam bo`lmaydi! Fakultetga yaqinlasharkanman, yana vujudim titrardi. Inidan chiqayotgan asalarilardek eshik bo`sag`asida turgan qizlar salomiga vazminlik ila alik olarkanman, bir qur nigoh tashladim. Balki shular orasidadir?
Yo`q, hech kim menga sirli yo ayricha boqmadi...
Kafedra tomon yurdim. Kuzatib turgan bo`lsa, balki ortimdan kelar? Bu umid ham puchga chiqdi. Katta tanaffus tugadi hamki hech kim “qadam ranjida” qilmadi.
Talabalarning chehralariga boqqancha iyib ketdim. Ularga begona ko`z bilan qaragan kunim o`lib qolsam kerak... Talabalarini o`z farzandidek seva olmagan odam ustoz bo`la olmaydi! Bu – men kashf etgan falsafa!
O`sha falsafamga avvalo o`zim amal qilmog`im lozim!
Shunday aql bilan uyga qaytgach, cho`ntakka qo`l solamanu...
Tashna tuyg`ular tentiratib qo`yadi.
Axir, sevgi degan ilohiy ne’matni Aql tarozisida o`lchab bo`larkanmi?
7. Yakshanba
Xotinimning gapi tomdan tarasha tushgandek bo`ldi:
– Dadasi, muncha xayolparast bo`lib qoldingiz?..
– A, labbay?– Go`yo ayb ustida qo`lga tushgandek ichimda nimadir chirt uzildi. Boshimda qaqqayib turgan xonimga hurkib qaradim.– Bir narsa dedingmi?
– Muncha uh tortasiz? Tinchlikmi?
Tilim zo`rg`a aylandi:
– Tinchlik...
Ko`zimni olib qochganimni sezdi, shekilli, ilmoqli savol tashladi:
– Namuncha o`zgarib qoldingiz?..
– Qaytib o`zgaribman?
– O`zingizga bilinmayaptimi?
Kattalarning gapiga aralashma, deb ming pand-nasihat qilsam-da o`rni kelganda shartta qo`yivoradigan o`g`lim luqma tashladi:
– Oyimga ja-a mehribon bo`lib qoldingiz!
– Buning nimasi yomon?– Boshqa gap topa olmagach, o`g`limga yovqarash qildim.– Sen qachondan buyon otang bilan onangning o`zaro munosabatiga baho beradigan bo`lib qolding?
– Bir kinoda ko`ruvdim!– Tap tortmay bidirladi o`g`lim.– Qilg`iliqni qilib qo`ygan erkak hadeb xotiniga xushomad uraveradi...
Bunaqa bema’ni gaplarni o`z o`g`lingdan eshitganda jinni bo`lib qolar ekansan. O`zimni tuta olmay, o`shqirib yubordim:
– Shunaqa bo`lmag`ur kinolar ko`rishni senga kim qo`yibdi!..
Bir imo bilan o`g`limizni narigi xonaga chiqarib yuborgan xonim meni tinchlantirish uchun asta boshimni siladi:
– Shungayam shunchami? Asabingizni asrang, dadajonisi!.. Axir, domla degan nomingiz bor! To`g`rimi, domlajon!
Hovurimdan tushgach, ming`irladim:
– Mishiqingga aytib qo`y, otasining betiga buytib baqraymasin!
Vaziyatni yumshatish uchun xonim yana boshimni quchdi. Sochlarimni ohista silarkan, murosaga chaqirgan bo`ldi:
– U hali bola-da, domlajon!
Xonimning “domla”lab gapirishi kulgimni qistadi:
– O`g`limiz – bola! Sen-chi? Talabamisan? Namuncha “domla”laysan?!
Xonim antiqaroq qaradi:
– Talabaga o`xshamaymanmi, domlajon?
U shu tobda xuddi “Mehrobdan chayon” filmidagi Ra’noga o`xshardi. Uni ko`rib o`zim ham Anvarga o`xshagim keldi. Yuragim ajib tuyg`ulardan sarmast bo`lib, so`zlarim hayajonli chiqdi:
– Talaba qizlar oldingda ep esholmaydi!.. Sen haqiqiy Ra’nosan!
– Chindanmi?
– Bo`lmasam-chi!
Hozir undan: “Siz Anvarga o`xshaysiz” qabilida gap kutgandim, afsuski, gapning nishabi boshqa yoqqa burildi:
– Bir narsa so`rasam maylimi?
– Xo`sh?– Hushyor tortib qaradim xotinimning yuziga.– So`rayver.
– Men ham “ijodiy ish” yozsam qandoq bo`larkin?
– Mayli!– Dilimdan, shu etmay turuvdi, degan o`y kechsa-da, tilimdan boshqa so`zlar chiqdi.– Yozish qo`lingdan keladimi o`zi?
– Kelganda qandoq!– Qah-qah otdi xonim.– Shunday yozayki, domlamiz telba bo`lib qolsin!..
– Qanaqa telba?!
– Xuddi shunaqa!
– Tushunmadim?
– Mana, telba bo`lib yuribsiz-ku!!
– ...
– Ishonmaysizmi?– Xonim qandaydir sirdan voqifga o`xshardi. Meni sinamoqchidek o`smoqchilab gapirdi. – Nahotki... Axir, men yozgan xatni bir haftadan beri qo`yningizga solib yuribsiz-ku, domlajon!.. Xuddi mushuk bir narsasini bekitgandek...
– Nima?!
Tuyg`ular janggida mag`lub bo`lgan Anvar kinoda mag`rur turgandi. “Sen engding, Ra’no!” deya tan bergandi. Mening esa majolim etmadi. Divanga cho`kayotib, xonimning so`zlarini elas-elas eshitdim:
– Sizni Majnun qilgan “...bonu” – o`zimman!..
Hikoyam tuga...madi.
Navbatdagi mashg`ulotni odatdagidan boshqacharoq boshladim. Yangilik va axborotga tashna talabalarimga bu voqeaning yarmini aytib bergandim, hayajondan auditoriya larzaga keldi. Ularni qiziqtirgan savol bitta edi: xatni kim yozgan ekan?
Hikoyam davom etishini istab, atay shunday dedim:
– Mashg`ulotdan so`ng o`sha “bonu”ni kafedrada kutaman...
Ikkinchi qavatdan bir emas, to`rtta qiz izma-iz tushib keldi.
– Domla, sizni hammamiz yaxshi ko`ramiz,– dedi ulardan biri dangal maqsadga ko`chib.– Ba’zi kursdoshlarimiz suratingizni yotoqxonagayam ilib qo`yishgan!..
Xat “muallifi”ni topolmaganimda bu gapdan esankirab qolishim aniq edi. Endi talabamning beg`ubor chehrasiga bafurja boqdim:
– Xo`sh, kimlar ekan?
U o`n ikki nafar dugonasining ismini aytib tashladi.
Ikkinchi qizning ham gapi qiziq bo`ldi:
– Ustoz, sizga atab she’r yozib yurganlar ham bor.
– Xo`sh, qaysi shoiralar?
Tag`in bir talay qizlarning ismlarini bilib oldim.
Ba’zi qizlar yangi kitobimga taqriz yozishayotgani ham oshkor bo`ldi.
Bu gaplardan sarmast bo`lib, savol tashladim:
– Xo`-o`sh, sizlar-chi? Yaxshi ko`rmaysizlarmi?
Qo`ng`ir sochli talaba mehr ila boqqancha shunday dedi:
– Ustoz otangdek ulug`, degan maqol mag`zini endi chaqayapmiz! Haqiqiy ustoz – mehrga kon bo`lar ekan. Uni sevmay bo`ladimi!
Tilim bazo`r aylandi:
– Men ham sizlarni o`z farzandlarimdek sevaman.
Qo`lidan qalami tushmaydigan qiz har qanday domla uchun orzu bo`lgan gapni aytdi:
– Mashg`ulotingizga sog`inib kelishimizning boisi shunda!
Shu payt eshik qoqib kelgan yigit suhbatga qo`shildi:
– Sizga xat yozgan odamni topdim!
– Xo`sh, kim ekan?
Jingalaksoch yigit taxminini aytdi:
– O`g`il bolalardan biri husnixatini o`zgartirib yozgan bo`lsa kerak!
– Nega shunday deb o`ylaysiz?
– Har qanday hodisadan zo`r hangoma chiqarishingizni hamma biladi,– dedi uning o`zi ham umidvor boqib.– O`sha bola “kulguli mavzu” yaratmoqchi bo`lgandir!
Qirq kokilli qiz o`zicha “nishon”ga urdi:
– Mabodo, o`sha bola o`zingiz emasmi!
Gur-r kulgidan xonamiz yorishib ketgandek bo`ldi!..
Shu tobda mehr to`la ko`zlarga boqib, ko`nglim allanechuk bo`lib ketdi. Axir, ularni o`z farzandlarimdek sevishim aniq-ku! Bu buyuk muhabbat oldida haligidaqa gaplarga mutlaqo o`rin yo`q! Endi abadul-abad har bir talabamning maftuniman!..
Bu hangomadan yutganim – navbatdagi mashg`ulotga quruq bormaydigan bo`ldim! “Ijodiy ish”imga esa qahramonlarimning o`zlari baho qo`yishar...
Tulqin Eshbekov
01.11.2009, 08:52
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Dunyodagi jamiki boyliklar moddiy va ma’naviy ne’matlardan iborat. Ba’zi davlatlar o`zaro oldi-berdi qilmasligi mumkin, ammo ma’qul topsa, ajoyib gap-so`zlarini indamay o`zlashtirib olaveradilar.
AYTADIGAN GAP
Ko`nglini bir bo`shatib,
Niyatiga etdi-da.
Aytadigan gapini,
Aytib-aytib ketdi-da.
AYTGAN GAP
Aytgan gapini qarang,
Ne hammaga aytadi?
Isbot talab qilsang gar,
U so`zidan qaytadi.
Tulqin Eshbekov
01.11.2009, 09:15
Хамкорликда хикмат куп, деган маколнинг мохиятини азиз форумдошларимиз билан кизгин давом этаётган бахслару фикр алмашишларда яна бир бора куриб турибман. Ижодингизга барака азиз сафдошлар!
Behzod Saidov
01.11.2009, 11:35
“OShIQ” DOMLA
yoxud “talaba”ning ishqiy maktubi
Ҳажвияни ўқиш давомида катта йўлдаги бетон деворларга лотин алифбосида катта ҳарфлар билан ёзилган "Эрни боқсанг, эр сени боқади" деган "халқ мақоли" эсга тушиб кетди. :)
Tulqin Eshbekov
02.11.2009, 01:44
Ҳажвияни ўқиш давомида катта йўлдаги бетон деворларга лотин алифбосида катта ҳарфлар билан ёзилган "Эрни боқсанг, эр сени боқади" деган "халқ мақоли" эсга тушиб кетди.
Эътиборингиз учун ташаккур! Яхши нарсани ёдга солган булса, демак, узингиз яхши фикрлаб юрадиган олижаноб инсон экансиз!
Tulqin Eshbekov
02.11.2009, 01:45
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
O`zga tillardan ona tilimizga kirib kelgan so`zlar va o`z navbatida, o`zbek tilidan boshqa tillarga o`zlashgan so`zlarning hisobiga etish mushkul. Zero, turfa tillar ummonidan bahra olgan ona tilimiz jozibasi duru gavharga o`xshaydi.
AYTIB BO`LMAYDIGAN GAP
Aytib bo`lmaydigan gapni,
Aytib nima qilasan?
Gar boshingga balo bo`lsa,
Keyin o`zing bilasan…
AYTILGAN GAP
Otilgan o`q deydilar,
Aytilgan gap-so`zlarni.
Zamonaviy kiyinsa,
Uyaltirmang qizlarni.
Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 00:12
“XUShXABAR”
Hajviya
Qo`ling bilan bergan qarzingni qaytarib olguncha oyoq ishdan chiqsa-ya. Bu ham etmagandek, qancha vaqt ketib, asabing emirilsa... Bugun ziyofatdan benasib qolishimning sababi ham shu qarz. Boshlig`imiz kotibasi Gulixon tug`ilgan kunini nishonlash uchun tuzagan dasturxonini ko`rib ko`z quvnab turgan mahal telefon jiringlab qolsa deng.
Go`shakni ko`tarsam sobiq jo`ram – Qultoy quruqning tanish tovushi. U xuddi tanga topgan gadodek ovozi hayajonli eshitildi:
– O`rozjon, bormisan, jo`rajon! Tezda etib kel! Masala hal bo`ldi!
– Tinchlikmi,– dedim duduqlanib.– Ochiqroq gapir...
– Oyoqni qo`lga olib yugur!– Buyruqomuz ohangda bidirladi u.– Kelsang bilasan. Zo`r xushxabar bor.
– Qayga boray?
– “Otchopar”da birga ovqatlangan joyimiz yodingdami? Ha-a, xuddi o`sha oshxona yonginasida qurilayotgan tomga suyanib kutyapman seni...
– Tinchlikmi o`zi?– Qaytadan so`radim xushlamay.
– Xushxabar, dedim-ku!– Ovozida qandaydir viqor bor edi.– Bizning ko`chada ham bayram bo`lajak, desam ishonmaganding. Endi-i, kelmasang o`zingdan ko`r… Shu-u, qo`ldan chiqib ketsa, keyin mendan gina qilib yurma! Ishimiz bitgach, miriqi-ib kabobxo`rlik qilamiz!..
Ikki yil burun qarz berib yuborganimdan buyon ortidan yugurardim. Olarda kirar jonim, berarda chiqar jonim, deganlaridek, qarz olgunicha aylanib-o`rgilishini ko`rsangiz edi. Niyatiga etgach, qorasini ko`rsatmay ketdi. Bir necha oydan beri telefon raqamini o`zgartirib qo`ygan. (Balki shu yo`l bilan jon saqlayotgandir?) Hozir sim qoqishi va gapi ohangidan: “ma, qarzingni ol!” degandek tuyuldi.
Ovqatga taklif qilyaptimi, demak, pul topgan! Qulog`igacha qarzga botgan odamning xushxabari boshqa nima bo`lishi mumkin? Xayriyat…
U ham katta orzular bilan kelgan. Tuppa-tuzik rassomchilikni tashlab, o`zini biznesga urdi. Omadi chopmadi. Savdoning savdolari ko`p ekan. Bozorning burgutlari uni “sindirishdi”...
Bunday payt, har kim boshiga tushgan qorni o`zi bartaraf etadi, deb tomoshabin bo`lib turarmidim? Bitta qishloqdan kelganimiz hurmati, deb hech narsani ayamadim. Biroq, u haddidan oshdi. Faqat o`zimdan olsa koshki, xotini xotinimdan, qizi qizimdan, o`g`li o`g`limdan qanchadir pul olib, oilaviy chuv tushurib ketgan...
Qaysidir yurtda shundoq maqol bor ekan: “qarz bersang ham pulingdan, ham do`stingdan ayrilasan”. Shu kungacha “qarzimni qaytib ololmayapman” deb yugurganlarning ko`pini ko`rdim, ammo “qarzini qaytarish harakatida yuribman” degan zotni uchratmadim...
Tag`in o`zimdan xafa bo`lib ketaman. Shunga shuncha ziqnalik qilishim shartmidi? Arzimagan qarzni deb... Bir hisobda yaxshigina arziydigan pul. Bir oylik maoshimni sanamasdan berib yuborgandim...
Bugun hammasini bitta qilib qaytarsa-ya!
Kotiba qizning hay-haylashiga qaramay jannatiy dasturxonni tashlab, ko`chaga otildim. Jo`ramning ta’biri bilan aytganda, oyoqni qo`lga olgancha “Otchopar” bozori tomon otdek chopdim.
Qultoy o`sha devorga suyanib kutayotgan ekan. Quchoq ochib qarshi olarkan, gapning po`stkallasini aytdi-qo`ydi:
– Manavi imorat bitsa, akang qarag`ayning do`koniga aylanadi! Qalay? Endi oshig`imiz olchi, deyaver!
– Zo`r,– dedim beixtiyor.– Modomiki, do`kon qurayotgan bo`lsang, ishing yurishgani rost ekan! Xushxabar, deyishga arzigulik gap! Faqat…
So`nggi so`zim ichimda qoldi. “Qarzimni qachon qaytarasan?” deyishdan tilimni tiydim. Axir, qarzingni qaytaraman, deb chaqirgan shekilli!..
– Xuddi shu gaping uchun ichamiz!– Nishonga urdi u qo`l tashlab.– Qani, dasturxonga marhamat qilsinlar.
Jo`ramning mamnun chehrasiga boqqach, so`zini erda qoldira olmadim. Avval naqdini ko`raylik. Bitta ziyofatdan quruq qolgan odam bunisini ham qo`ldan chiqarsa insofdan bo`lmas. Jo`ram ishora qilgan oshxona stoli atrofidagi bejirim stulga jimgina o`tirdim. Qultoyning bir ishorasi bilan do`mboqqina oyimcha dasturxonni to`ldirib tashlagach, tavoze bilan so`radi:
– Qanaqasidan ichasizlar?
– “Shirin” arog`idan!– Buyurdi jo`ram haqiqiy mezbonligini namoyish qilib.– Ikki kosa sho`rva, keyin kabob keltiring.
– Xo`p bo`ladi.
Do`mboqning ortidan g`alati qarash qilgan jo`ram o`zicha menga shunday izoh berdi:
– Yangi chiqqan aroqning “doza”si zo`r bo`ladi. Nomi “Shirin” bo`lsa-da achchiqqina savilning sarxush qilishini ko`rasan!
Odam ba’zan aroqqa ham “chanqab” qolar ekan. Ikkinchi “Shirin”ning “ro`moli echilayotgan” paytda xuddi suv ichgan daraxtdek yashnab o`tirardik.
Shu tobda oilamizni qiynayotgan muammo tilimga chiqdi:
– Xudo xohlasa, bugun qarzimizni qaytarib olarkanmiz-da, a?
– Shuni sotib olib, do`kon ochsam, qarzingni qaytarish ham gapmi, kerak bo`lsa, senga berib turaman,– dedi savolimga javoban Qultoy bitmagan binoga ishora qilib.– Buning uchun pul kerak. Yana qarz berib turmasang bo`lmaydi. Qizg`anma, jo`ra, tag`in ozroq ber, ish yurishib ketsa, hammasini bitta qilib olasan! Ko`p emas, ko`kida mingta bilan imorat bitarkan!– U g`alati o`qchidi.– Qizg`anmasang, haqiqiy do`kon bo`ladi. Savdogarlar tili bilan aytganda – oborotga pul kerak. Foydasidan qarzingni tiyinigacha qaytarmagan nomard! Kelishdikmi?– Kayfi oshgan Qultoyning ko`zlari qizarib, tili g`o`ldiray boshladi.– F-faqat k-k-ko`kidan… Q-qani q-qo`lni t-t-tashla-a! T-tirriqlik q-qilsang, q-qarzingni q-qaytarish amrimahol...
Beixtiyor sapchib turdim. Hushim boshimdan uchayozdi.
Tovushim o`zimga ham g`alati eshitildi:
– Iya, hali qarz ustiga yana qarz so`rash uchun chaqirganmiding? Surbet! Bu qanday bedodlik, a? Tag`in, o`zing bosh urib borish o`rniga to`ralardek chaqirishingga kuyaymi? Qanaqa xushxabar ekan, deb ishxonamdagi tadbirni (ziyofatni, deyishni ep ko`rmadim!) tashlab kepman-a?
Qultoy battar g`o`ldiradi:
– O`-o`lmasam q-qarzdan q-qutularman, do`kon yonga q-qolar, j-jo`rajon...
Alam alangasida beixtiyor yoqasidan tutdim. Shu on stol chetida turgan chinni lagan pastga qulab, chil-chil bo`ldi.
– Iy-y, bu nima q-qilganing?– Ko`zlari ola-kula bo`lgancha g`o`ldirardi u.– Urmoqchimisan? Ur, uraqol. Ishonmagin d-do`stingga, s-somon t-tiqar po`stingga, d-deganlari sh-shu ekan-da, a?
Bo`g`zimdan beixtiyor shunday so`zlar otilib chiqdi:
– Qarzimni qaytarib ber, nomard!
– N-nima? N-nomard, dedingmi? K-kim nomard? B-bu haqorating uchun j-javob b-berasan hali!..
Oyoqda zo`rg`a turgan bo`lsak-da stol osha yoqa bo`g`isha boshladik. Hamma narsa ostin-ustin bo`la boshlagach, oshxonadan oshpazlar otilib chiqishdi. Bittasi bilagimni omburdek qisgancha o`shqirdi:
– Xurmachangga sig`sa ich-da, og`ayni!
– Qo`yvoring,– dedim yulqinib.– Manavi ablaxga ko`rsatib qo`yaman!
– Mushtlashadigan joy quridimi senlarga?!– Bilaklari serjun erkak o`dag`ayladi.– Egan-ichganiylar pulini to`laylarda bo`ttan tuyoqlaringni shiqillatlaring!– Keyin u haligi do`mboqqa buyurdi.– Oliya, bular bilan hisob-kitob qil!
Do`mboq shuni kutib turgandek chiyilladi:
– Sindirganlari bilan qo`shib hisoblasak, ellik to`qqiz ming so`m...
Urushqoqlar ustiga nogoh devor qulay boshlasa ne hol yuz berishini tasavvur qilasizmi? Ikkisi darhol birlashib o`sha ofatni daf qilishga otlanadi. Xuddi shunday hozir hisob-kitob qilgan qizga qarata jo`ram ikkimiz jo`rovozda qichqirdik:
– Nima?!
Qultoy tag`in nimadir deb g`o`ldiradi.
Kaminaning kayfim uchib, o`zimcha e’tiroz bildirdim:
– Bizni kim deb o`ylayapsiz?
Qizning qoshlari chimirildi. Yonida devdek savlat to`kib turgan oshpaz og`alariga ishonib, o`zicha katta ketdi:
– Kimligingizni ko`rsatib turibsiz chog`i? Endi adi-badi qilmasdan pulni cho`zing!
Afti-angoridan xo`jayinligi ko`rinib turgan po`rimgina kishi dag`-dag`a qildi:
– Sanlar bilan pachakilashishga vaqtivuza yo`q. Qani, chaqqon-chaqqon to`laylar-da, daf bo`llaring! Bo`lmasa, melisa chaqiravuza.
Tamomila kayfim uchib, Qultoyga qaradim. Shu lahzada uning holati, aniqrog`i, qilig`ini ko`rib etim battar jimirladi. Voy, nomard-ey. Yonida turgan kishining elkasiga bosh qo`ygancha xurrak otyaptimi? Taqdiring qil ustida turganda bu nimasi?! Dunyoni suv bossa, to`pig`imga kelmaydi, degan qabilda parvoyi palak. Melisaning otini eshitgach, bir qimirlab qo`ydi. Sarxush ko`zlarini ochmasdan menga ishora qildi:
– Anavi z-zo`ravon t-to`lasin! U s-sindirdi chinni t-tovog`ingizni. Uv-v-v, quv-v-v, quv-v-v…
Suyab turgan kishi chap berib qolmaganida Qultoyning qusug`idan ust-boshi rasvo bo`lishi aniq edi. O`zini ilkis ortga olarkan, afti bujmaydi.
– Vey-y, hamma yoqni rasvo qildi-yu.– Burunchasini jiyirdi do`mboq qiz g`alati o`qchigancha.– Endi kim tozalaydi buni?
Ko`zlari chaqchaygan semiz oshpaz qo`lini men tomon bigiz qildi:
– Ana, o`rtog`i bor-ku. Tozalamay ko`rsin...
Tomoshatalab odamlar uymalasha boshladi.
Qaydadir ichki ishlar xodimining hushtagi churillagani eshitildi.
Xudo urdi, dedim ichimda. Tirnoqlab yiqqan obro`yim panshaxalab sochilmasa bo`lgani... He, qarzi boshida qolsin...
– Ularga ishing tushsa momongni ko`rasan,– dedi tovush kelgan tomon ishora qilib semiz oshpaz bilagimdan tutgancha.– Bo`yinbog`ingga qaraganda tuzikroq joyda ishlaydiganga o`xshaysa. Hozir bir ishora qilsam, tamom...
Bu kasofatdan qutulishning birdan-bir yo`li tezda hisob-kitob qilib, juftakni rostlash. Xudoga shukrki, maosh olgandim. Mingtalik bir dasta pulni chiqarganim hamono Qultoyning xirillagan tovushi eshitildi:
– Ko`rdiylarmi bu boyvachchani? Pul q-quturtirgan uni! Tag`in uyalmay q-qarz b-ber, deydimi-ey…
Bozorchi xotinlardan biri luqma tashladi:
– Ko`rinishidan tuppa-tuzik odam desak g`irt... ekan-ku.
Uning gapini sochlari pattaygan xotin ilib ketdi:
– Hamma g`irt...lik shunaqalardan chiqadi-da.
– Ustamonligini qarang, bir bechorani ichkizib-ichkizib, keyin qarz so`rabdi-ya...
– Shuytib shilib ketmoqchi bo`lgandir-da...
– Bashsharang qurg`ur...
Sochi menikidan ham kaltaroq erkakshoda xotinning o`zicha so`z o`yini qilib aytgan dag`al gapi hammasidan oshib tushdi:
– Bo`yinbog`i uzun, aqli kalta ekan, va-xa-xa-xa...
Betayin adi-badilardan esankirab qoldim.
Toqati toq bo`lgan oshpaz qo`limdan pulni yulqib oldi-da, haligi qizga uzatdi. Do`mboq qizi tushmagur sanamay sakkiz deydiganlar xilidan ekan. Pulning cho`g`ini ko`riboq oq xalatining katta cho`ntagiga tiqdi. Shu tariqa hamma pullar “aralashib” ketdi. Nega sanamadingiz, deyishga ulgurolmay qoldim. O`sha qizning ko`ngli joyiga tushgani ko`zlaridan ayon bilinardi.
– Uzr,– dedim oshpazning qo`lidan bilagimni bo`shatib.– Bizdan o`tdi...
Murosai madora uchun aytgan gapim unga boshqacha ta’sir qildi. Ortga qarab, kimgadir buyurdi:
– Chelakda suv keltiringlar, o`zlariga yuvdiramiz...
Shu tobda ishlar chuvalashib ketmasligi uchun bundan battar yumushga ham tayyor edim. Ko`nglim ming aynisa-da Qultoyning og`zidan favvoradek otilgan badbo`y narsalarni tozalay boshladim... Beixtiyor ko`nglim aynib, o`zim ham qayd qilib yubordim… Eganlarim burnimdan buloq bo`ldi…
Tomoshatalablar orasida paydo bo`lgan ichki ishlar bo`limi xodimi esa xatti-harakatlarimni kuzatib turdi-da sekingina dashnom bergan bo`ldi:
– Ko`rinishingizdan tuppa-tuzik odamga o`xshaysiz. Uyat emasmi? Boshqa bunaqa qilmang. O`rtog`ingizni hoziroq uyiga eltib qo`ying. Bizdan yordam kerakmi?
O`zimga qolsa, shu qilig`i uchun uni nazoratchining qo`liga jon-jon deb topshirib yuborardim. Yaramasdan qutulganimga hatto shukrona aytardim. Biroq, ko`zlari olachalpoq bu go`rso`xta kimga kerak? “Uyiga eltib qo`ying” deb aslida nazoratchi ham o`zidan soqit qildi, shekilli.
– Bo`pti,– dedim itoatkorona tovushda.– Kerak bo`lsa, elkamda ko`tarib ketaman uni…
Ko`rinishidan qiltiriqqina Qultoy ichganida zildek og`irlasharkan. Uni bekatgacha bazo`r ko`tarib keldim. Bu holatda avtobusga chiqishga yuzim chidamay, taksi yolladim. Metroga yaqin bekatda tusharkanmiz, kira haqi necha so`m bo`lishini so`radim.
– Qancha dedingiz?– Yaxshi eshitmay mashina eshigi oynasidan qayta mo`raladim.– Uch ming so`m?! Atigi bir chaqirimga-ya?!
– Ja-a boyvachchaga o`xshab gapirgandiyiz-ku?– Iddao qildi haydovchi.– Bo`lmasa, avtobusga chiqing edi...
Shunda o`ziga kela boshlagan Qultoy burnini tiqdi:
– Boyvachchaligini to`g`ri topdingiz! Jo`ram unaqa past ketadiganlardan emas, bildiyizmi? Hozir berolmasa, marhamat, ertaga ishxonasiga boring. Kerak bo`lsa, ikki barobar qilib to`lashdan ham qochmaydi. Katta joyda ishlaganidan keyin, o`ziyiz bilasiz. Ish telefoni…
– O`chir,– dedim kaftimni uning og`ziga “qopqoq” qilib.– Sendan birov so`rayaptimi? Og`zingni yum, deyman! Qanaqa odamsan o`zi?!
Shunda Qultoy go`yo eng olijanob odamga aylanib qolsa, deng. Menga shunday pand-nasihat qildi:
– Sumbatu salobatingga yarasha ish qil, og`ayni. Taksichini nega mahtal qilasan? Bu kishim ham xizmat qilsin, ham baloga qolsinmi?
Tishimni tishimga qo`ygancha cho`ntagimda borini chiqarib berdim. Qo`li pulni tutganidayoq mo`ljalni to`g`ri olishga o`rganib qolgan shekilli, u ham boyagi do`mboq qizga o`xshab sanamasdan cho`ntagiga urdi. Xuddi, sadqai odam ket-e, degandek g`alati qarab qo`ygancha mashinaning gazini bosdi.
Bekatda yolg`iz qolgach, Qultoyning ikkala elkasidan mahkam tutgancha o`zimga qaratdim. Gap bilan boplasam bo`lardi. Aksiga olib biror jo`yali gap topolmay qoldim. Baqrayib turgan ko`zlariga boqqancha bazo`r iddao qildim:
– “Xushxabaring” shumidi?
Men bog`dan kelsam, yaramas tog`dan kelsa bo`ladimi? Gapini qarang:
– Hm, do`kon sotib olayotganimni ko`rolmayapsanmi?
Tomdan tarasha tushgandek aytilgan shu gapga yarasha javob qaytarishim uchun Qultoydek pastkash va ablax bo`lishim kerak edi. O`zimni bosgancha jo`ngina savol berdim:
– Qaysi pulingga olmoqchisan?!
– Qarzga!
– Avval boshqa qarzlaringni qaytar,– dedim iltijoli ohangda.– Qarz ustiga yana qarz olishga qandoq yuzing chidaydi?
– Sen chidamasang, mana men chidayman,– dedi go`yo u qarz berayotgandek.– Qarz olishni ham, berishni ham chidaganga chiqargan! He, qarz berganlarni ham enasini...
– Og`zingga qarab gapir!– Tutoqib ketdim shu on.– Nega endi seni odam deb qarz berganlarni haqoratlaysan? Axir, qarzni o`zing olgansan-ku!
– Bo`lmasa, so`raganda ber-da!– Osmondan kelib o`shqirdi xuddi men aybdordek.– Aytdim -ku, yana bersang, ishim yurishardi, do`konli bo`lardim, keyin hammasini bitta qip qaytarardim. Nima balo, g`alchamisan?!
Shu gapi uchun basharasiga qulochkashlab tushurishning iloji bo`lsa koshki edi! O`zimni zo`rg`a bosdim. Og`zidan hamon badbo`y hid anqiyotgan Qultoy bilan adi-badi aytishish befoydaligini anglab, ortga burildim. Erosti yo`li zinalaridan yugurib metroga tushdim. Eh, jetonga ham pul qolmabdi-ku. Endi nima qildim?
Ortimdan soyadek ergashib kelgan SOBIQ jo`ram holimni tushundi, shekilli, g`alati ishshaydi.
– Hm,– dedi ustimdan kulayotganini yashira olmay,– bitta jetonga ham qurbing etmay qoldimi? Kim aytadi seni bo`yinbog` taqib yuradigan odam, deb? Ob-bo, qurumsog`-e.– U cho`ntagini kavlay-kavlay bitta jeton chiqardi-da ko`z-ko`z qildi.– Xayriyat, senchalik mirquruq emasligimni ko`rdingmi!
– Nima demoqchisan?
– Men quruq gap aytmayman,– dedi u o`zini mag`rur ko`rsatib.– Mayizni ham teng bo`lib eyman. Ming qilsayam hamqishloqmiz. Yarim yo`lda tashlab ketadigan nomardlardan emasman. Bundoq qilamiz; men jetonni tashlagan hamono ortimdan izma-iz o`tib ol. Nurning yo`li to`sib turilsa, yigirma kishi o`tib ketsayam bo`laverarkan! Kelining ikkimiz metroga doim bitta jeton bilan o`tib ketamiz. Nazoratchining ko`zini shamg`alat qila olsak, marra bizniki!
Shu on bo`g`zimdan otilib chiqayotgan hayqiriqni to`xtata olmadim:
– Yo`qo-o-ol, yaramas!
Xuddi shuni kutib turgandek sobiq jo`ram er qa’riga singib ketdi…
Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 00:41
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Davlatlar chegarasi har qancha mustahkam bo`lmasin, axborot atalmish gap-so`zlar oqimini hech kim to`xtata olmaydi. Shov-shuv deganlari bir zumda kurrai zaminni aylanib chiqadi.
AYTILMAYDIGAN GAP
Ichingda qolib ketsin,
Aytilmaydigan gaping.
Tilingni tiyib yursang,
Tekkani shudir nafing.
AYTIShUV GAPI
Aytishuv ham gap bilan,
Gapsiz aytishuv qayda?
Faqat bunday mavzuni,
Qilib yubormang mayda.
Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 00:42
Дустларим! Камтарона ижодий машкаларимга хам муносабатингизни билдириб борсангиз мамнун булардим.
Tulqin Eshbekov
03.11.2009, 00:43
Taklifingizdan juda hursand bo'ldim. Albatta siz bilan birgalikda ish olib boramiz. __________________
Мана бу бошка гап! Албатта хамкорлик киламиз! Яшанг дустим!
Tulqin Eshbekov
04.11.2009, 20:18
UCHRASHUV
Hajviya
Eshitmadim demanglar: kaminaning elkasiga “olaxurjin” osiladigan bo`ldi. Polvon buxgalter biz yuborgan sovchilarga rozi bo`pti! Shanba kuni unashtirish marosimi, kelgusi oyning boshida esa – to`y!
Kelin bo`lmish – Sayyoraxon jaa o`zimbop! Husnu latofati haqida gapirmasam ham bo`laveradi. (Buyog`i o`zimga siylovda!). Ammo, jahli burunchasining uchida turarkan. Ilk uchrashuvimizdayoq menga “Ko`zingiz muncha olma termasa?” deb dashnom bergandi. Rostini aytsam, bir yostiqqa bosh qo`ymasimizdanoq “imperiya” tepasiga xonim chiqib oldilar.
– Bular hali holva,– dedi bir kuni dardimni obdan tinglagan Ro`ziboy jo`ram elkamga qoqib.– To`ydan keyin ko`rasan haqiqiy tomoshani.
– Yo`g`e?!
– Haliyam bo`lsa davringni surib qol...
– Qanaqa «davrim»ni?
– Ko`nglingga yoqqani bilan ayshu ishrat deganlaridek...– Do`stim aytayotgan g`alati «maslahat»lar negadir xush yoqardi. Gapining yakuni jo`yalidek eshitildi.– Bu har bir erkakning boshida bor savdo, oshnajon.
– Bilib qolsachi?
Jo`ram javobni qo`shiq qilib yubordi:
– Bildirmasang bo`lar asal, aksincha bo`lasan kasal, hi-hi...
Chorak asr bilan tenglashib, qizlarga ko`z olaytirgan emasman. Qandaydir oliftalarga o`xshab notanish jononlarning boshini osongina aylantirib ketolmayman. Ochig`i, unaqa ishlarga uquvim yo`qroq. Ammo, jo`ramning sirli gaplaridan etim jimirlardi. Ayniqsa, «Bu hayot qonuni!» degan gapi miyamga muhrlanib qolgan...
Shaharda nima ko`p – ko`zni o`ynatadigan jonon ko`p! Yo`lovchilar bilan gavjum erosti yo`lida bittasini uchratdim! Bay-bay-bay, munaqasi boshqa tug`ilmasa kerak. Naq afsonaviy farishtaning o`zginasi. Olamdagi jamiki go`zallikning jonli timsoli bo`lgan bu go`zal haqiqiy farishtaga o`xshardi. To`lin oydek kulcha yuziga xushbichim burunchasi quyib qo`ygandek, qayrilma qoshlar tagida bir juft quralay ko`zi sehrlab qo`yadi. Kelishgan qomatiga bo`liqqina bilaklari juda monand. O`rim-o`rim sochlari sehrgarning ilonidek to`lg`onadiya...
Bir nuqtaga termulgancha o`y surayotgan asalim shu tobda nimalar haqida o`ylayotgan ekana? Balki u ham kaminaga o`xshab barvaqtroq unashtirib qo`yilganidan afsus chekayotgandir?.. Unga ham Ro`zixolmi, Ro`zigulmi degan biror dugonasi sirli gaplar aytgandir? O`ylamay-netmay qitiq patiga tegib qo`ygandir? Hozir menga ko`zi tushuboq Alpomishni ko`rgandek bo`layotgandir? Men ham unga yoqib qolgan bo`lsama!.. Ana, suqlanib qarab qo`ydi. Voy, kipriklaringdan-ey... Shu tobda Ro`ziboy jo`ramning “nasihat”lari yodimga tushib beixtiyor qo`zg`oldim. Oyoqlarim o`zimga bo`ysunmay qo`ydi. Go`zal qizning yoniga qandoq borib qolganimni bilmayman. Tilim ham jilovdan bo`shalgandek o`zicha bidirlay ketdi:
– Sizni qaerdadir ko`rgandekman, yuzingiz juda tanish...
Farishtani ham dog`da qoldiradigan “go`zal” kaminaga boshdanoyoq nigoh tashladi. Sekin bosh irg`ab qo`ygandek bo`ldi. Uzoq tanishini eslayotgandek silliq peshonasini tirishtirdi. Qoshlari biram chiroyli chimirilar ekanki... Ha, ha, kimgadir o`xshatdi meni! Qandoq zo`r omad! Bunaqa omad hatto o`sha maslahatgo`y jo`ram Ro`ziboyga ham nasib qilmagan bo`lsa kerak!..
Gulduros solib kelayotgan eshelon so`nggi bekatda to`xtab, eshiklari sharaqlab ochildi. Unsiz qo`zg`olgan qizning ortidan ergashdim. Zinalardan odimlab ko`tarila boshladik. To`ppa-to`g`ri Qibray bekatiga keldik.
– Talaba bo`lsangiz keraka?– Gap “uzulib” qolmasligi uchun shunchaki so`radim undan.
Qiz beun bosh irg`adi.
– Qaerda o`qiysiz?
– Universitetda!
– Iya,– universitetimiz bir ekanku! Qaysi fakultetda?
– Geografakda.
– Men esa jurnalistika fakultetini tamomlaganman. Diplomim ham bor! Ismim Xudoyqul. Bo`ydoqman...
So`nggi so`zimni unchalik tushunmagan qiz kamondek kipriklarini menga qadadi! Xuddi shu payt jo`ram o`rgatganidek... lo`ppi yuzidan boplab bo`sa oldim. Shu on yuzimga tushgan shapaloq ko`zimdan olov chiqarib yubordi. Chiroyli qo`lchasi muncha qattiq bo`lmasa?!
– Bu nima qiliq?! Ol qo`lingni! Jinni!..
– K-kechiring...
Gapim bo`g`zimda qoldi. Bekatga kelib to`xtagan “Toshkent-Qibray” avtobusining qo`shtabaqali eshigi ochildi. Qiz ohu kabi bir sakrab avtobusga chiqdi. Ortidan arslondek otilib chiqdimu... tosh qotdim. Afsuski ortimga burilib qochishning ham fursati o`tgan. Eshiklarini o`shanday sharaqlatib yopgancha joyidan jilgan avtobusda Sayyoraxonim qaqqayib turardi.
O`rtadagi “yo`lak”chada turgan xonimning qulog`iga qiz nimadir deb shivirladi.
Bo`lg`usi xotinim yalt etib ko`zimga qaradi...
Tulqin Eshbekov
04.11.2009, 20:32
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Birov eshitmasin, degan gapni ham “devorning qulog`i” eshitadi. Bu “quloq” internetning beqiyos “tili”ga tutash. Shu o`rinda bir hushyortalab gap: Haqiqat etigini kiygunicha Yolg`on yarim dunyoni aylanishga ulgurar ekan...
AYYUHANNOS
Ayyuhannos solib aytar,
Ba’zi gapni chapani.
Muomala qilmagan-chun,
Yirtilgan-da choponi!
AYYA-YA GAP
Kichkintoylar tilida,
Ayya-ya gap – uyatdir.
Beg`ubor bolalikda,
Hammasi – hurriyatdir.
Tulqin Eshbekov
05.11.2009, 22:59
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Bebaho gaplarimizdan g`arazli maqsadlarda foydalanadiganlar ham kam emas. Qanchalik ichiqoraligi qora ko`zoynagida aks etib turgan ayrim kimsalarning gumashtalari har qadamda gap poylab, ulardan o`zimizga qarshi mafkuraviy qurol sifatida foydalanishga chiranadilar. Buni – axborot xuruji, deydilar...
AYQASH-UYQASH GAP
Ayqash-uyqash gap aytadi,
Uyqisirab ba’zilar.
Chorasini topishadi,
Kerak bo`lsa qozilar.
AKILLAGAN GAP
Akillagan gapini,
U javradi akillab.
Xatosini anglagach,
O`zi qoldi likillab.
Tulqin Eshbekov
06.11.2009, 20:04
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Qarang, dunyodagi eng rivojlangan davlatlar har kuni o`zbek tilida muttasil radioeshittirish tayyorlab, uni o`zimizga eshittirishga, pirovardida, sodda kishilar, ayniqsa, dunyoqarashi endi shakllanayotgan yoshlar ongini zaharlashga chiranadilar.
ALAM QILADIGAN GAP
Qancha alam ichra yuramiz goho,
Alam qiladigan gapni eshitsak.
Balki xumoridan chiqib qolarmiz,
Uning rahbariga sekin shipshitsak…
ALAMLI GAP
Alamli gap almingni,
Keltirganda siqilma.
Shunaqa gap aytganlarga,
Yaqinlashma, tiqilma.
Tulqin Eshbekov
07.11.2009, 14:30
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Demak, har bir gap o`ta hushyorlik talab etadi! Odam har bir gapi uchun javob berishini unutmasligi kerak. Bu javobgarlik haqida muqaddas kitoblarimizda ham qayd etilgan.
ALAHLAGAN GAP
Alahlagan gapi shu,
Uyqusida bir bola,
Qiz bevafo ekan, deb
Qilib yotar u nola...
ALAHSIRAGAN GAP
Alahsiragan gapin,
Eslay oldi u arang.
Nimalar deb qo`yganin,
Bilgach bo`ldi xo`b garang.
Tulqin Eshbekov
08.11.2009, 06:00
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
E’tibor bersangiz, “Og`zingga qarab gapir!” degan ta’nani aytmagan og`iz, eshitmagan quloq qolmagan hisobi.
ALVASTI GAP
Alvasti gap aytardi,
Qorong`ida alvasti.
Alvastidan battarroq
O`zi edi-ku asti.
ALDAYDIGAN GAP
Rost gapimiz qancha bo`lsa,
Aldaydigan gap shuncha.
Hammasini bilaman, deb
Meni aldama muncha.
Tulqin Eshbekov
09.11.2009, 02:42
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Shuncha ta’na-dashnomlarga qaramasdan, ming afsuski, og`ziga qaramay vaysayotganlar hech qachon kamaymaydi. Kurrai zaminni yagona axborot makoniga aylantirgan axborot asrida unaqalar, ya’ni, xalq iborasi bilan aytganda – og`ziga kuchi etmaydiganlar ko`paymoqda.
ALDAM-QALDAM GAP
Aldam-qaldam gaplar bilan,
Bitirmagin ishingni.
Misi chiqib qolsa bormi,
Sindiradi tishingni…
ALJIRAGAN GAP
Tirmizakka bu erda,
Ichishga ne balo bor?
Aljiragan gapiga,
Javob bersin nobakor.
Tulqin Eshbekov
10.11.2009, 07:47
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ular zamonaviy axborot vositalari – radio, televidenie, internet, audio va video mahsulotlari orqali dunyo miqyosida bo`lmag`ur mish-mishlar tarqatib, osoyishta hayotimizga raxna solishga urinayotganlaridan aslo ko`z yumib bo`lmaydi...
ALKASh-ChALKASh GAP
Aljiraydi kechadan beri,
Balki unga biror jin tekkan?
Tushunmadim, alkash-chalkash gap,
O`zi nima demoqchi ekan?
ALLA
Yarmi shirin gaplardir,
Yarmi qo`shiq allamiz.
Chaqib olsak mag`zini,
Yaxshi ishlar kallamiz.
Tulqin Eshbekov
10.11.2009, 23:39
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Qirg`inbarot urushning oldini oladigan qudratli kuch – muzokara va unda topib aytiladigan hayotbaxsh gaplar!
ALLALOVChI GAP
Ma’shuqamning dil so`zi,
Allalovchi gap ekan.
Aldamasa bo`lgani,
Ikkimizga naf ekan.
ALLAMBALO GAP
Allambalo gaplarni,
Qalashtirib yuradi.
Yolg`oni oshkor bo`lsa,
Momosini ko`radi…
Tulqin Eshbekov
12.11.2009, 00:52
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ona sayyoramizni balo-qazodan asraydigan kuch – yaxshi gap! Buyuk adib Abdulla Qahhor ta’biri bilan aytganda, so`z – atomdan kuchli! Demak, biror gap-so`zga beparvo qarab bo`lmaydi!
ALMISOQDAN QOLGAN GAP
Almisoqdan qolgan gapni,
Qo`zg`ab qoldi ne uchun?
Eski dardni qo`zg`ash bilan,
Ko`rsatmoqchi-da kuchin…
ALOMAT GAP
Aytishuvda yigitlar,
Javob qaytarar arang.
Qiz alomat ekan-da,
Alomat gapin qarang.
Tulqin Eshbekov
13.11.2009, 01:37
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Gapning siyosiy ahamiyati shu qadar ulkanki, dilingdagini bemalol gapirish mumkin bo`lgan davlatlarnigina dunyo – demokratik mamlakat deb tan oladi! Xudoga shukr, tilimiz, binobarin, gapimiz qonun himoyasida!
ALOQADOR GAP
Aloqador shu ishga,
Aloqador gapi ham.
Ne qiladi bosh suqib,
Unga hali bu ham kam.
ALOQASI YO`Q GAP
Unga buncha quloq tutasan,
Aloqasi yo`q gap, dedi-ku.
Aloqasi bo`lganida gar,
Senga ochiq aytar edi-ku.
Tulqin Eshbekov
13.11.2009, 23:47
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Qalbimizda jo`sh urgan gaplar tilimizda mudom jaranglab turmasa, u “zanglagan temir”dek iste’moldan chiqib qolishi hech gapmas. Shundoq ham ko`p so`zlarimiz iste’moldan chiqib ketayotgani afsuslanarlidir.
ALOHIDA GAP
Alohida gap aytdi,
Sekingina xonada.
Shunaqa gap hamisha,
Aytiladi panada.
ALQAYDIGAN GAP
Kimga qandoq munosabatni,
Nazarimda endi bilibsan.
Alqaydigan gap aytgan bo`lsa,
Demak, savob ishlar qilibsan.
Tulqin Eshbekov
16.11.2009, 00:12
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
O`zaro suhbatlarda ba’zi gap-so`zlar ayqash-uyqash bo`lib bormoqda. Kimdir onasi va yangasini – “opa” desa, ba’zilar otasiga ham, pochchasiga ham, ayrim xotinlar eriga ham – “aka” deb murojaat qilishi kulgili.
ANA ShU GAP
Bekor aytding ana shu gapni,
Sho`rlik endi o`ylab yuradi.
Xavotir-la boshliq oldiga,
Har kun yuz bor kirib turadi…
ANAVI GAP
Anavi gap, manavi gap,
deb qotirma boshimni.
Kerak emas ortiqcha gap,
Borib tergin toshingni.
Oygul Rasulova
16.11.2009, 20:30
Ассалому алайкум устоз Тўлқин домла!
"Қувноқ гаплар" туркумидан бераётган шеърларингизни ўқиб қувнаб кетдим. Бизга дарс ўтганингизда жуда жиддий, қаттиққўл мураббий сифатида таассурот қолдирган эдингиз. Шунча қувноқ шеърларингизни ўқиб анча ҳаяжонга тушдим. Қани эди, дарсларда ҳам шу қувноқлигингиз акс этса (ҳазил).
Устоз, биз бўлғуси тилшунослар учун ажойиб хазина яратганга ўхшайсиз. Шеърлар яна қанча давом этади?
Tulqin Eshbekov
16.11.2009, 23:05
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Taassufki, bunaqa “muomala” san’at sahnalarida ham urchib ketmoqda. Sahnada diolog-u monolog deganlari gap-so`zlardan iborat ekan, unda har bir so`z o`rnida qo`llanilishiga e’tibor berish shart.
ANDAK GAP
Chiday olmas andak gapga,
Sakrab ketar u salga.
Bir maqolda aytilgandek,
O`zi kelar-da halga…
ANDI GAP
Tuzatolmas xatosini,
Hech joyiga qo`yolmas.
Aqli bo`lsa aytarmidi,
Andi gapni, uyalmas...
Tulqin Eshbekov
16.11.2009, 23:08
Турли ёшдаги хурматли ўкувчиларимизнинг манфаатини ўйлаб, ушбу хикояни иккала алифбода хам беришни лозим топдик.
__________________________________
Ўзига чи?арилган “?укм”
?икоя
Шоалим ошнам мендан китоб сўрагани-сўраган. Бир гал ўйламай-нетмай “Жиноят кодекси” деган китобимни бериб юборибман. Бир ?афтача ўтгач, у омонатимни ?айтариб бераркан, дардини достон ?илди:
– Кўп билсанг – тез ?арийсан, деганлари шу экан-да, а?! Ажалимдан беш кун бурун адойи тамом бўлишимга бир ба?я ?олди-я…
– Тушунмадим?– ?айрон бўлиб термулдим ошнамнинг юзига. Унинг ола-кула кўзларидан жўялиро? гап у?иш мушкул эди.– Очиро? гапирсанг-чи…
– Бир пайтлар “Со?лом бўлай десанг” китобини ў?иб, тўшакка михланиб ?олгандим. Ўшанда со? жойим йў? экан-ку, деган ўй босиб, жоним “чирт” узулаёзганди,– деди у гапни узо?дан бошлаб.– “Жиноят кодекси”ни ў?иб, ўзимни дунёдаги энг ашаддий жиноятчидек ?ис ?иляпман, билдингми! Телба бўлиб ?олдингми, дейсанми? ?ирт телбалардан фар?им ?олмади… Шунчалик кўп жиноят содир этиб юрганимни билмаган эканман... Санайверсам адо?и йў?-а. Китоб кўзимни мошдек очди!.. ?иларимни ?илиб, туя кўрдингми йў?, дегандек юраверган эканман-да?! Ишонасанми, чорак асрдан буён ?илган жиноятларимга ?онуний жазо берилса – юз йил “ўтирсам” ?ам етмаскан! Иннайкейин, ?о? пешонамдан отиб ташласа ?ам камлик ?иларкан…
– Нафасингни исси?ро? ?илсанг-чи,– дедим уни шаштидан ?айтаришга уриниб.– Тиббий китобдан организмингни ўрганган бўлсанг, буниси ?у?у?ий билимингни оширибди! Бунинг нимаси ёмон?
Жўрам тиришган пешонасини баттар тириштирган кўйи савол ташлади:
– Мактабда шуларни нега ўргатишмаган? Нега кўр бўлиб юрибмиз?..
– Анча-мунча ўргатишган!– Изо? бердим атай.– Ўзинг ?уло?сизро? эдинг! Карра-каррани ёдламаганинг учун математика муаллими дашном бергани эсингдами? “Одам анатомияси”, “Жамиятшунослик” дарсларида ?ам мутла?о ?уло? солмасдинг. Энди ?ечдан кўра кеч бўлсаям ўрганганинг яхши бўпти...
Ошнам бироз каловланиб тургач, томдан тараша тушгандек гап ташлади:
– Менинг айтганларимни бировга гуллаб ?ўймайсанми?
– Хўш, нима гап?
– Гулламайсан-а?
– Хўп, сен айтганча бўлсин,– дедим унга ?ўл ташлаб.– Нима демочисан?
Ошнамнинг дилидаги тилига кўчди:
– Очи?и ўзимдан ўзим жирканиб кетяпман. На?от, шунчалик буз?унчилик, жиноятлар ?илиб юрган бўлсам?!
– Нима бўлса бўлгандир,– дедим уни юпатган бўлиб.– Бу ё?ига тинч юр!..
У дардига мал?ам топган бемордек ?увониб кетди:
– Топдим! Исмимни ўзгартириб газетага ёзсанг-чи! Ўзимга ўхшаганларга сабо? бўлади! Очи?и, мендек босар-тусарини билмай юрганлар ти?илиб ётибди. Билиб-билмай жиноят ?ип юрганларнинг сони бор, сано?и йў?… Эсингда бўлса, тў??изинчи синфда ?илган номаъулчилигимиз ?ирт жиноят эмасмиди?! Ёдингга тушдими? Танзила деб ла?аб ?ўйган ?изимизни мактаб омборхонасига алдаб олиб киргандик. Нима ?илувдик? Э?-а, сен йў? эдинг-а! Элдор, Шерпўлат уччовмиз… Э, ?ўй, у ё?ини айтмайман. Яхшиям, ўшанда ?оровул бобо келиб ?олганди. Энди ўйлаб кўрсам, ўшанда худо бир асраган экан. Барибир, ?илган ишимиз жиноятлигини энди тушундим. Ўша синфдош ?из ?ам бахтини топиб кетди! Ўтган куни ў?илчаси билан бозорда юрганини кўриб, шу ?илмишимиздан бирам уялиб кетдим-ки. Товба, мунча ахмо? бўлган эканмиз-а?! Саккизинчи синфда партадош ?изнинг ?ўлидан ушлашни ким ?ўйибди?! Бундан баттари ?ам бўлган. Бу ?илмишларим асли жиноят эканини ў?иб, кўзимдан олов чи?иб кетди!.. “Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузу? ?аракатлар ?илиш” деган моддани ?аё?дан билибмиз... Баъзи жониворларни та??ирлаганим ?ам жиноят бўлгани ўша китобда ани?-тини? ёзиб ?ўйилган…
– Ёшликда а?линг етмаган-да,– дедим уни юпатган бўлиб.– Буё?ига ?адамингни ўйлаб боссанг бўлгани…
– Мени нима ташвишга солаётганини биласанми?
– Хўш?– Гапининг тагида яна ?ана?а нимкоса борлиги билишга ?изи?иб ?арадим унинг юзига.
– Бугун ?ам айрим болалар шуна?а номаъулчиликлар ?илиб юргандир? Кейин, билмайин босдим тиканни, деб юришса-я...
– Марамат, ў?лингга тушунтир! “Отанг еган номаъулчиликларни ема”, де! Ўшанда кони савоб иш ?илган бўласан!
– Мўйлаби сабза урган ў?лимга ?ай тил билан гапираман? Яхшиси, ўзинг шулар ?а?ида газетага ёз!– Ошнам беихтиёр бош чай?ади.– Шунчалик кўп жиноят ?илган эканманки, санаб адо?ига етолмайман. ?ара, “баданга шикаст етказиш” деган модда бир нечта экан...
Э?, ошна, дўппини бошдан олиб, болаликда жи??а-мушт бўлганларимдан то хотинимни моматало? ?илиб урганимгача ?исоблаб чи?ай десам, чўтга си?маскан.
Маст-аласт ?олдаги ?илмишларим ?еч бир ?уюшонга си?маскан… Манави китобингни ў?имай юраверганимда алал-о?ибат жиноят бот?о?ига ботиб юраверар эканман... “Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан ?ўр?итиш” деган модда ва шунга яраша жазо борлигини билганимда ?анча шўрпешоналарни та?ликага солиб юрмасдим… ?ишло?да ўзимни “шеф” деб ?исоблаб юрсам бу ё?да ?онун чато? экан-ку?! Яхшиямки, каминадан ?ўр?иб юрганлар бу ?онунни билишмайди!
Собира холани жирканч йўлга бошлаганим учун бир умр пушмон ?илсам ?ам ўрнига тушмайди. Ёл?изликда бироз ?ийналган холага кўрсатган “ёрдамим” – уйида фо?ишахона очиб бергандим. “Хос хонаси”га чизиб берган расмларимни кўрган ?ар ?андай киши ло?ас бўлиб ?оларди. Ўшанда холамизнинг оши?и олчи бўлганди… Бултур видеомагнитафон олган экан, ?алигида?а кассетадан иккитасини инъом ?иливордим. “Портнографик нарсаларни тайёрлаш ёки тар?атиш” деган моддани ў?иб кўзимдан ўт чи?иб кетди. Кечирилмас гуно? ?илган эканман, ошна. “Фо?ишахона са?лаш ёки ?ўшмачиик ?илиш” деган моддалар ?ам кўзимни мошдек очди.
Бултур бир ахмо?нинг гапига ишониб ра?матли отам ?абрига ўрнатилган лав?ани бузиб ташлагандим. “?абрни та??ирлаш” деган моддани ў?иб бармо?имни тишлаб ?олдим.
Ўзимча савоб ?илдим, деб ?анча аёлни эрга тегишга мажбурлаган ёки эрга тегишига тўс?инлик ?илганимни бўйнимга олсам, ?ар бири учун уч йилдан ?амалишим керак экан?! Камида ўнта аёлга нисбатан шундай хатти-?аракат содир этган бўлсам, жами – ўттиз йил…
?онунни яратаётганлар худди ?илмишларимни кўрганга ўхшайди-я. ?ар бир хатти-?аракатим тегишли моддаларда акс этган. “?омила тушириш” (аборт) деб ёзишганини ?аранг. Хуфёна айш-ишратларнинг миси чи?иб ?олмасин, дея нечтасини шуна?а кўйга солгандим. Албатта, ?ар гал худодан кечирим сўрагандик. Яратганнинг ба?ри кенг эканлигига иймоним комил, биро?, ?онун кечирармикин?..
Эй, жўражон, ?озир ?ам ?анчаси шуна?а гуно?ларга ботяпти. Хумий деган шоирнинг бир шеъри ёдимга тушди:
“Ту?илди ?анчалар гўдак, бў?илди ?анчалар нораста,
Атосининг тайини йў?, аноси бенико?лардин”…
Манави моддани ?ара: “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик”… Неча марта мансаб отига миниб ?олганда ўз вазифаларимни лозим даражада адо этдимми? Адо этмаганим ?ам жиноят бўлган экан...
?озир ?ам ?онунни билмай юрганлар камми? Улар битта моддада ёзиб ?ўйилгандек, “ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши” ?ана?а о?ибатларга олиб келишини тушунишармикин? Шунинг о?ибатида тан жаро?ати у ё?да турсин, ?атто жон жаро?атлари ?ам учрайди-ку. Каллаварамлигимни ?ара, ўзим бирор марта касбимни виждонан, инсоф билан адо этмаганман. Шул боис мироблигимни кўпчилик билмайди. Битта хўжаликда мироб сифатида маош оламан-у, бу ё?да бизнеслик ?илиб юрибман. Бу ишим ?ам ?онунга зид экан...
– Хўш, бу со?ада ишларинг юришяптими?
– ?онун тили билан айтганда тў?сон беш фоиз ишимиз: “Товламачилик”, “Талончилик”, “Фирибгарлик”, “Алдаш ёки ишончни суиистеъмол ?илиш йўли билан мулкий зарар етказиш”, “Сохта тадбиркорлик” деган моддаларга мос ва ?оказо...
Шу тобда уни юпатиш учун жўялиро? сўз тополмай ?ийналардим. Охири топган гапим шу бўлди:
– Эзгуликнинг кечи йў?; энди инсофга келган бўлсанг ?ам катта гап!
Ошнам бошини чангаллаган кўйи уф тортди. Чамаси, юрагини нимта-нимта ?илаётган ўйлар тилига чи?аётганди:
– Китобингни ў?иётиб, вужудим титраб кетди. Деарли ?ар бир ?или?имга яраша модда бор экан. Ё, навзамбилилло. Олис ?ишло?да йўлларимга кўз тикиб ўтирган онаизоримнинг ?олидан хабар олмаганимга неча йил бўлди? Бизнес ишларим юришиб кетгач, катта ша?арга яраша бўлсин дея ?ашаматли уй ?уришга, машина, дала ?овли олишга шунча пул, имконият топган мен нотавон ногирон отам билан букчайиб ?олган онамни “моддий таъминлаш” у ё?да турсин, охирги марта ?ачон бориб кўрганимни ?ам эслай олмайман. Минг ра?мат ?онунга. ?аранг-ки “Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш” жиноят деб ёзиб ?ўйилган! Худди шу жиноятим учун мени ?ар ?анча жазоласалар арзийди…
Беихтиёр ошнамнинг гапини бўлдим:
– Очи?и, мен ?ам бу жиноятдан йиро? эмасман,– дедим тан олиб.– Кекса ота-онамга бир йилдан бери на пул, на икки энлик хат жўнатдим. ?андо? тошба?ирман-а...
– Азага борган хотин ўз дардини айтиб йи?лаганга ўхшаб нега гапимни бўласан?!– Жи?ибийрони чи?ди ошнамнинг.– Аввал менинг дардимни эшит. Баъзи гуно?ларим учун сен ?ам айбдорсан!
– Тушунмадим?..
– Нега баъзи ишларимга томошабин бўлиб турасан?
– Масалан?
– Албинани иккинчи хотин ?илиб олмо?чиман, деганимда нега йўлдан ?айтармадинг?
Ошнамнинг бу гапига жўялиро? жавоб топа олмай елка ?исдим.
У бошини сарак-сарак ?илганча давом этди:
– “Кўп хотинли бўлиш” мумкин эмаслиги ?а?ида ?ам модда бор экан. Шу ?а?да ў?иб капалагим учиб кетди. Тунов куни ошда ла?малик ?илиб айтган гапимни ?ара: “отамнинг икки ў?ли, учта келини бор, каминанинг жуфти иккита!” деб улфатларимни кулдирдим-а? Бу ?илмишим учун ?али ?анча пушмон бўлсам керак…
– ?онунийси битта-ку?– Юпатган бўлдим уни.– Буни ?аёт дейдилар…
– Барибир, бош?аси билан ?ам яшаётганимни ким билмайди? Энг ёмони, ?онунда бунгаям жазо бор экан…
– Бўлдими?
– Жиноятимми?– Кўзлари ола-кула бўлди ошнамнинг.– Санашни энди бошладим-ку. Мана, ?ара, “сирни ошкор ?илиш” ?онунда маън ?илинган экан. ?ишло?да Пошшали почтачиникига бориб турардим. У уйига кўтариб келган хатларни бирма-бир очиб ў?ирдим. Савил ?олгур, ичимда гап турмай, ?анча одамнинг кўнгил шишасини синдирганман… Худонинг ўзи кечирсин,– деди ошнам тушкун кайфиятда.– Кўп моддалар менинг хатти-?аракатларим ?а?ида ёзилгандек. ?ар бир ?адамим жиноят кўчасига бурилиб кетганини энди англадим. Бўлмаса, бировларни ?а?орат ?илганман, ту?матдан тойган эмасман. Ва?оланки, “?а?орат ?илиш”, “Ту?мат” деган моддалар ?ам бор экан. Ошна, бу ё?ини сўрасанг “Ме?нат ?илиш ?у?у?ини бузиш”, “Ў?ирлик”, “Атроф табиий му?итни ифлослантириш”, “Табиий му?итнинг ифлосланиши о?ибатларини бартараф ?илиш чораларини кўрмаслик”, “Экинзор, ўрмон ёки бош?а дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд ?илиш”, “Мансабга сову??онлик билан ?араш”, “Мансаб сохтакорлиги”, “Ўзбошимчалик”, “Пора олиш”, “Пора бериш”, “Ёл?он хабар бериш”, “Ёл?он гуво?лик бериш”, “Ме?натни муофаза ?илиш ?оидаларини бузиш”, “Ён?ин хавфсизлиги ?оидаларини бузиш”, “Автомобил йўлларидан фойдаланиш ва уларни ?ўри?лаш ?оидаларини бузиш”, “Безорилик” деган моддаларнинг ?ар бирида менинг “образим” аён кўриниб турганга ўхшашини ?ай тил билан айтай?..
Уни тинчлантириш ниятида шундай дедим:
– Шунча тавба ?илганинг етар...
Шоалим яна “у?” тортди. Бироз тин олгач, бошини илкис кўтарганча ?алати савол берди:
– Эй, ошна, бир нарса сўрасам майлими?
– Сўра.
– Шу китобингни ў?иб, ўзимнинг кимлигимни билдим. Энг о?ир жазо берилишини кимдан сўрашим керак?
Ошнамнинг саволига дафъатан жавоб бера олмадим.
Наздимда, у ўзига ўзи тў?ри “?укм” чи?арган эди...
Шу тобда бу китобни яна кимларга та?дим этишим шартлиги ?а?ида ўйлаб ?олдим. Хаёлан рўйхат туза бошладим. Ушбу рўйхатга сизни ?ам киритиб ?ўйайми, ?адрдоним?..
__________________________________
O`ziga chiqarilgan “hukm”
Hikoya
Shoalim oshnam mendan kitob so`ragani-so`ragan. Bir gal o`ylamay-netmay “Jinoyat kodeksi” degan kitobimni berib yuboribman. Bir haftacha o`tgach, u omonatimni qaytarib berarkan, dardini doston qildi:
– Ko`p bilsang – tez qariysan, deganlari shu ekan-da, a?! Ajalimdan besh kun burun adoyi tamom bo`lishimga bir bahya qoldi-ya…
– Tushunmadim?– Hayron bo`lib termuldim oshnamning yuziga. Uning ola-kula ko`zlaridan jo`yaliroq gap uqish mushkul edi.– Ochiroq gapirsang-chi…
– Bir paytlar “Sog`lom bo`lay desang” kitobini o`qib, to`shakka mixlanib qolgandim. O`shanda sog` joyim yo`q ekan-ku, degan o`y bosib, jonim “chirt” uzulayozgandi,– dedi u gapni uzoqdan boshlab.– “Jinoyat kodeksi”ni o`qib, o`zimni dunyodagi eng ashaddiy jinoyatchidek his qilyapman, bildingmi! Telba bo`lib qoldingmi, deysanmi? G`irt telbalardan farqim qolmadi… Shunchalik ko`p jinoyat sodir etib yurganimni bilmagan ekanman... Sanayversam adog`i yo`g`-a. Kitob ko`zimni moshdek ochdi!.. Qilarimni qilib, tuya ko`rdingmi yo`q, degandek yuravergan ekanman-da?! Ishonasanmi, chorak asrdan buyon qilgan jinoyatlarimga qonuniy jazo berilsa – yuz yil “o`tirsam” ham etmaskan! Innaykeyin, qoq peshonamdan otib tashlasa ham kamlik qilarkan…
– Nafasingni issiqroq qilsang-chi,– dedim uni shashtidan qaytarishga urinib.– Tibbiy kitobdan organizmingni o`rgangan bo`lsang, bunisi huquqiy bilimingni oshiribdi! Buning nimasi yomon?
Jo`ram tirishgan peshonasini battar tirishtirgan ko`yi savol tashladi:
– Maktabda shularni nega o`rgatishmagan? Nega ko`r bo`lib yuribmiz?..
– Ancha-muncha o`rgatishgan!– Izoh berdim atay.– O`zing quloqsizroq eding! Karra-karrani yodlamaganing uchun matematika muallimi dashnom bergani esingdami? “Odam anatomiyasi”, “Jamiyatshunoslik” darslarida ham mutlaqo quloq solmasding. Endi hechdan ko`ra kech bo`lsayam o`rganganing yaxshi bo`pti...
Oshnam biroz kalovlanib turgach, tomdan tarasha tushgandek gap tashladi:
– Mening aytganlarimni birovga gullab qo`ymaysanmi?
– Xo`sh, nima gap?
– Gullamaysan-a?
– Xo`p, sen aytgancha bo`lsin,– dedim unga qo`l tashlab.– Nima demochisan?
Oshnamning dilidagi tiliga ko`chdi:
– Ochig`i o`zimdan o`zim jirkanib ketyapman. Nahot, shunchalik buzg`unchilik, jinoyatlar qilib yurgan bo`lsam?!
– Nima bo`lsa bo`lgandir,– dedim uni yupatgan bo`lib.– Bu yog`iga tinch yur!..
U dardiga malham topgan bemordek quvonib ketdi:
– Topdim! Ismimni o`zgartirib gazetaga yozsang-chi! O`zimga o`xshaganlarga saboq bo`ladi! Ochig`i, mendek bosar-tusarini bilmay yurganlar tiqilib yotibdi. Bilib-bilmay jinoyat qip yurganlarning soni bor, sanog`i yo`q… Esingda bo`lsa, to`qqizinchi sinfda qilgan noma’ulchiligimiz g`irt jinoyat emasmidi?! Yodingga tushdimi? Tanzila deb laqab qo`ygan qizimizni maktab omborxonasiga aldab olib kirgandik. Nima qiluvdik? Eh-a, sen yo`q eding-a! Eldor, Sherpo`lat uchchovmiz… E, qo`y, u yog`ini aytmayman. Yaxshiyam, o`shanda qorovul bobo kelib qolgandi. Endi o`ylab ko`rsam, o`shanda xudo bir asragan ekan. Baribir, qilgan ishimiz jinoyatligini endi tushundim. O`sha sinfdosh qiz ham baxtini topib ketdi! O`tgan kuni o`g`ilchasi bilan bozorda yurganini ko`rib, shu qilmishimizdan biram uyalib ketdim-ki. Tovba, muncha axmoq bo`lgan ekanmiz-a?! Sakkizinchi sinfda partadosh qizning qo`lidan ushlashni kim qo`yibdi?! Bundan battari ham bo`lgan. Bu qilmishlarim asli jinoyat ekanini o`qib, ko`zimdan olov chiqib ketdi!.. “O`n olti yoshga to`lmagan shaxsga nisbatan uyatsiz-buzuq harakatlar qilish” degan moddani qayoqdan bilibmiz... Ba’zi jonivorlarni tahqirlaganim ham jinoyat bo`lgani o`sha kitobda aniq-tiniq yozib qo`yilgan…
– Yoshlikda aqling etmagan-da,– dedim uni yupatgan bo`lib.– Buyog`iga qadamingni o`ylab bossang bo`lgani…
– Meni nima tashvishga solayotganini bilasanmi?
– Xo`sh?– Gapining tagida yana qanaqa nimkosa borligi bilishga qiziqib qaradim uning yuziga.
– Bugun ham ayrim bolalar shunaqa noma’ulchiliklar qilib yurgandir? Keyin, bilmayin bosdim tikanni, deb yurishsa-ya...
– Maramat, o`g`lingga tushuntir! “Otang egan noma’ulchiliklarni ema”, de! O`shanda koni savob ish qilgan bo`lasan!
– Mo`ylabi sabza urgan o`g`limga qay til bilan gapiraman? Yaxshisi, o`zing shular haqida gazetaga yoz!– Oshnam beixtiyor bosh chayqadi.– Shunchalik ko`p jinoyat qilgan ekanmanki, sanab adog`iga etolmayman. Qara, “badanga shikast etkazish” degan modda bir nechta ekan...
Eh, oshna, do`ppini boshdan olib, bolalikda jiqqa-musht bo`lganlarimdan to xotinimni momataloq qilib urganimgacha hisoblab chiqay desam, cho`tga sig`maskan.
Mast-alast holdagi qilmishlarim hech bir quyushonga sig`maskan… Manavi kitobingni o`qimay yuraverganimda alal-oqibat jinoyat botqog`iga botib yuraverar ekanman... “O`ldirish yoki zo`rlik ishlatish bilan qo`rqitish” degan modda va shunga yarasha jazo borligini bilganimda qancha sho`rpeshonalarni tahlikaga solib yurmasdim… Qishloqda o`zimni “shef” deb hisoblab yursam bu yoqda qonun chatoq ekan-ku?! Yaxshiyamki, kaminadan qo`rqib yurganlar bu qonunni bilishmaydi!
Sobira xolani jirkanch yo`lga boshlaganim uchun bir umr pushmon qilsam ham o`rniga tushmaydi. Yolg`izlikda biroz qiynalgan xolaga ko`rsatgan “yordamim” – uyida fohishaxona ochib bergandim. “Xos xonasi”ga chizib bergan rasmlarimni ko`rgan har qanday kishi lohas bo`lib qolardi. O`shanda xolamizning oshig`i olchi bo`lgandi… Bultur videomagnitafon olgan ekan, haligidaqa kassetadan ikkitasini in’om qilivordim. “Portnografik narsalarni tayyorlash yoki tarqatish” degan moddani o`qib ko`zimdan o`t chiqib ketdi. Kechirilmas gunoh qilgan ekanman, oshna. “Fohishaxona saqlash yoki qo`shmachiik qilish” degan moddalar ham ko`zimni moshdek ochdi.
Bultur bir axmoqning gapiga ishonib rahmatli otam qabriga o`rnatilgan lavhani buzib tashlagandim. “Qabrni tahqirlash” degan moddani o`qib barmog`imni tishlab qoldim.
O`zimcha savob qildim, deb qancha ayolni erga tegishga majburlagan yoki erga tegishiga to`sqinlik qilganimni bo`ynimga olsam, har biri uchun uch yildan qamalishim kerak ekan?! Kamida o`nta ayolga nisbatan shunday xatti-harakat sodir etgan bo`lsam, jami – o`ttiz yil…
Qonunni yaratayotganlar xuddi qilmishlarimni ko`rganga o`xshaydi-ya. Har bir xatti-harakatim tegishli moddalarda aks etgan. “Homila tushirish” (abort) deb yozishganini qarang. Xufyona aysh-ishratlarning misi chiqib qolmasin, deya nechtasini shunaqa ko`yga solgandim. Albatta, har gal xudodan kechirim so`ragandik. Yaratganning bag`ri keng ekanligiga iymonim komil, biroq, qonun kechirarmikin?..
Ey, jo`rajon, hozir ham qanchasi shunaqa gunohlarga botyapti. Xumiy degan shoirning bir she’ri yodimga tushdi:
“Tug`ildi qanchalar go`dak, bo`g`ildi qanchalar norasta,
Atosining tayini yo`q, anosi benikohlardin”…
Manavi moddani qara: “Kasb yuzasidan o`z vazifalarini lozim darajada bajarmaslik”… Necha marta mansab otiga minib qolganda o`z vazifalarimni lozim darajada ado etdimmi? Ado etmaganim ham jinoyat bo`lgan ekan...
Hozir ham qonunni bilmay yurganlar kammi? Ular bitta moddada yozib qo`yilgandek, “o`z kasbiga nisbatan beparvoligi yoki insofsizlik bilan munosabatda bo`lishi” qanaqa oqibatlarga olib kelishini tushunisharmikin? Shuning oqibatida tan jarohati u yoqda tursin, hatto jon jarohatlari ham uchraydi-ku. Kallavaramligimni qara, o`zim biror marta kasbimni vijdonan, insof bilan ado etmaganman. Shul bois mirobligimni ko`pchilik bilmaydi. Bitta xo`jalikda mirob sifatida maosh olaman-u, bu yoqda bizneslik qilib yuribman. Bu ishim ham qonunga zid ekan...
– Xo`sh, bu sohada ishlaring yurishyaptimi?
– Qonun tili bilan aytganda to`qson besh foiz ishimiz: “Tovlamachilik”, “Talonchilik”, “Firibgarlik”, “Aldash yoki ishonchni suiiste’mol qilish yo`li bilan mulkiy zarar etkazish”, “Soxta tadbirkorlik” degan moddalarga mos va hokazo...
Shu tobda uni yupatish uchun jo`yaliroq so`z topolmay qiynalardim. Oxiri topgan gapim shu bo`ldi:
– Ezgulikning kechi yo`q; endi insofga kelgan bo`lsang ham katta gap!
Oshnam boshini changallagan ko`yi uf tortdi. Chamasi, yuragini nimta-nimta qilayotgan o`ylar tiliga chiqayotgandi:
– Kitobingni o`qiyotib, vujudim titrab ketdi. Dearli har bir qilig`imga yarasha modda bor ekan. Yo, navzambilillo. Olis qishloqda yo`llarimga ko`z tikib o`tirgan onaizorimning holidan xabar olmaganimga necha yil bo`ldi? Biznes ishlarim yurishib ketgach, katta shaharga yarasha bo`lsin deya hashamatli uy qurishga, mashina, dala hovli olishga shuncha pul, imkoniyat topgan men notavon nogiron otam bilan bukchayib qolgan onamni “moddiy ta’minlash” u yoqda tursin, oxirgi marta qachon borib ko`rganimni ham eslay olmayman. Ming rahmat qonunga. Qarang-ki “Ota-onani moddiy ta’minlashdan bo`yin tovlash” jinoyat deb yozib qo`yilgan! Xuddi shu jinoyatim uchun meni har qancha jazolasalar arziydi…
Beixtiyor oshnamning gapini bo`ldim:
– Ochig`i, men ham bu jinoyatdan yiroq emasman,– dedim tan olib.– Keksa ota-onamga bir yildan beri na pul, na ikki enlik xat jo`natdim. Qandoq toshbag`irman-a...
– Azaga borgan xotin o`z dardini aytib yig`laganga o`xshab nega gapimni bo`lasan?!– Jig`ibiyroni chiqdi oshnamning.– Avval mening dardimni eshit. Ba’zi gunohlarim uchun sen ham aybdorsan!
– Tushunmadim?..
– Nega ba’zi ishlarimga tomoshabin bo`lib turasan?
– Masalan?
– Albinani ikkinchi xotin qilib olmoqchiman, deganimda nega yo`ldan qaytarmading?
Oshnamning bu gapiga jo`yaliroq javob topa olmay elka qisdim.
U boshini sarak-sarak qilgancha davom etdi:
– “Ko`p xotinli bo`lish” mumkin emasligi haqida ham modda bor ekan. Shu haqda o`qib kapalagim uchib ketdi. Tunov kuni oshda laqmalik qilib aytgan gapimni qara: “otamning ikki o`g`li, uchta kelini bor, kaminaning jufti ikkita!” deb ulfatlarimni kuldirdim-a? Bu qilmishim uchun hali qancha pushmon bo`lsam kerak…
– Qonuniysi bitta-ku?– Yupatgan bo`ldim uni.– Buni hayot deydilar…
– Baribir, boshqasi bilan ham yashayotganimni kim bilmaydi? Eng yomoni, qonunda bungayam jazo bor ekan…
– Bo`ldimi?
– Jinoyatimmi?– Ko`zlari ola-kula bo`ldi oshnamning.– Sanashni endi boshladim-ku. Mana, qara, “sirni oshkor qilish” qonunda ma’n qilingan ekan. Qishloqda Poshshali pochtachinikiga borib turardim. U uyiga ko`tarib kelgan xatlarni birma-bir ochib o`qirdim. Savil qolgur, ichimda gap turmay, qancha odamning ko`ngil shishasini sindirganman… Xudoning o`zi kechirsin,– dedi oshnam tushkun kayfiyatda.– Ko`p moddalar mening xatti-harakatlarim haqida yozilgandek. Har bir qadamim jinoyat ko`chasiga burilib ketganini endi angladim. Bo`lmasa, birovlarni haqorat qilganman, tuhmatdan toygan emasman. Vaholanki, “Haqorat qilish”, “Tuhmat” degan moddalar ham bor ekan. Oshna, bu yog`ini so`rasang “Mehnat qilish huquqini buzish”, “O`g`irlik”, “Atrof tabiiy muhitni ifloslantirish”, “Tabiiy muhitning ifloslanishi oqibatlarini bartaraf qilish choralarini ko`rmaslik”, “Ekinzor, o`rmon yoki boshqa dov-daraxtlarga shikast etkazish yoki ularni nobud qilish”, “Mansabga sovuqqonlik bilan qarash”, “Mansab soxtakorligi”, “O`zboshimchalik”, “Pora olish”, “Pora berish”, “Yolg`on xabar berish”, “Yolg`on guvohlik berish”, “Mehnatni muofaza qilish qoidalarini buzish”, “Yong`in xavfsizligi qoidalarini buzish”, “Avtomobil yo`llaridan foydalanish va ularni qo`riqlash qoidalarini buzish”, “Bezorilik” degan moddalarning har birida mening “obrazim” ayon ko`rinib turganga o`xshashini qay til bilan aytay?..
Uni tinchlantirish niyatida shunday dedim:
– Shuncha tavba qilganing etar...
Shoalim yana “uh” tortdi. Biroz tin olgach, boshini ilkis ko`targancha g`alati savol berdi:
– Ey, oshna, bir narsa so`rasam maylimi?
– So`ra.
– Shu kitobingni o`qib, o`zimning kimligimni bildim. Eng og`ir jazo berilishini kimdan so`rashim kerak?
Oshnamning savoliga daf’atan javob bera olmadim.
Nazdimda, u o`ziga o`zi to`g`ri “hukm” chiqargan edi...
Shu tobda bu kitobni yana kimlarga taqdim etishim shartligi haqida o`ylab qoldim. Xayolan ro`yxat tuza boshladim. Ushbu ro`yxatga sizni ham kiritib qo`yaymi, qadrdonim?..
Masud Mahsudov
17.11.2009, 23:15
Hikoya uchun tanlagan mavzungiz unchalik yomon emas-ku, lekin bu hamma yosh uchun moljallanmagan hikoya, aka. Maktab yoshdagilarga hikoyangizni o'qishni tavsiya etmayman... Qog'ozga o'ralib, ijodiy yondashilgan holda yozsa bo'lar edi... Fikrimcha, hikoya sal quruqroq chiqib qolgan... Badiiylik yetismayapti... Qolaversa, hikoyaning bir qismini o'qigandan, oxirini mantiqiy chiqarib olish mumkin... Shu sababli ham, hikoyaning jozibadorligi kamaygan...
Maslahatim, shu forumdoshimiz, Husen Tangriyevning hikoyalarini o'qib chiqib, kengroq aytadigan bo'lsam, adibimiz Abdulla Qahhorning yoki rus A.P. Chexovning hikoyalarini o'qib chiqib, keyin bu sohada qalam tebratsangiz, yaxshi bo'lar edi... Maqola yozish bilan hikoya yozish ayni narsa emas, fikrimcha... Jurnalist sifatida, maqolani chiroyli yozasiz, o'qidim, avval kiritilgan ba'zi maqolalarni. Biroq, hikoyanavislik uchun, menimcha ko'proq tajriba kerak bo'ladi... Achchiq tanqidlarim uchun uzr so'rayman, lekin boshqacha yoza olmas edim... Ukalik so'zlarimni to'gri qabul qilasiz, degan umiddaman.
Tulqin Eshbekov
18.11.2009, 16:43
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
So`z gavhari sanalmish ko`plab ismi shariflarimiz hujjatlarimizda xato yozilishi davom etayotganiga toqat qilib bo`ladimi?
ANDIShALI GAP
Andishali kelinchak,
Andishali gap topar.
Beandisha qizlar-chi,
Bo`larkan yuzga chopar.
ANDIShASIZ GAP
U andisha pardasin,
Burda-burda qilibdi.
Andishasiz gap bilan,
Yurak-bag`rin tilibdi.
Masud Mahsudov
19.11.2009, 05:12
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
So`z gavhari sanalmish ko`plab ismi shariflarimiz hujjatlarimizda xato yozilishi davom etayotganiga toqat qilib bo`ladimi?
ANDIShALI GAP
Andishali kelinchak,
Andishali gap topar.
Beandisha qizlar-chi,
Bo`larkan yuzga chopar.
ANDIShASIZ GAP
U andisha pardasin,
Burda-burda qilibdi.
Andishasiz gap bilan,
Yurak-bag`rin tilibdi.
Bu postni tanqidga bo'lgan munosabat deb tushunaymi yoki so'z o'yini qilmoqchimisiz?
Tulqin Eshbekov
19.11.2009, 07:46
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
So`z gavhari sanalmish ko`plab ismi shariflarimiz hujjatlarimizda xato yozilishi davom etayotganiga toqat qilib bo`ladimi?
ANDIShALI GAP
Andishali kelinchak,
Andishali gap topar.
Beandisha qizlar-chi,
Bo`larkan yuzga chopar.
ANDIShASIZ GAP
U andisha pardasin,
Burda-burda qilibdi.
Andishasiz gap bilan,
Yurak-bag`rin tilibdi.
Bu postni tanqidga bo'lgan munosabat deb tushunaymi yoki so'z o'yini qilmoqchimisiz?
Саволингизни тушунмадим. Сиз "Кувнок гаплар" туркумидан берилаётган шеърларни бошидан укиб чикдингизми?
Жўяли, мантикли танкидий гапингиз бўлса бажонидил кабул киламан.
Факат адабиётга оид танкидий фикр ёзишдан илгари мунаккидларнинг адабиётшуносликка оид асарларини укиб чиксангиз, фикрингиз канчалик уринли ё уринсизлигини онгли равишда англаб олар эдингиз.:187:
Masud Mahsudov
19.11.2009, 12:41
Саволингизни тушунмадим. Сиз "Кувнок гаплар" туркумидан берилаётган шеърларни бошидан укиб чикдингизми?
Жўяли, мантикли танкидий гапингиз бўлса бажонидил кабул киламан.
Факат адабиётга оид танкидий фикр ёзишдан илгари мунаккидларнинг адабиётшуносликка оид асарларини укиб чиксангиз, фикрингиз канчалик уринли ё уринсизлигини онгли равишда англаб олар эдингиз.:187:
Adabiyotdan sal xabarim borligi uchun, uncha-muncha kitob o'qiganim uchun va haqiqiqy adabiy asarlarlarni yaxshi tushuna olganim uchun yuqoridagi gapimni yozdim. Uning jo'yali yo jo'yasiz, mantiqli yoki mantiqsizligini o'sha adabiyotshunoslar oldida isbotlab berishim mumkin. Agar tanqidim yoqmagan bo'lsa, unda ming bor uzr...
Kishi aybing desa, dam urmag'ilkim, ul erur ko'zgu,
Chu ko'zgu tiyra bo'ldi, o'zga aybing zohir aylarmu?
Alisher Navoiy
P.S. Quvnoq satrlarning ham 15-20 tasini o'qib chiqdim...(Qolganiga sabrim chidamadi, chunki she'riyatni chuqurroq tushunib yuboraman shekilli...) Ba'zilari yaxshi yozilgan...Lekin aksariyatiga tanqidiy qarashlarimni yozmoqchi edim, baribir foydasi yo'q ekan... Undan ko'ra, o'sha qarashlarimni o'zimga yozib qo'yaman.
Tulqin Eshbekov
19.11.2009, 16:47
Hikoya uchun tanlagan mavzungiz unchalik yomon emas-ku, lekin bu hamma yosh uchun moljallanmagan hikoya, aka. Maktab yoshdagilarga hikoyangizni o'qishni tavsiya etmayman... Qog'ozga o'ralib, ijodiy yondashilgan holda yozsa bo'lar edi... Fikrimcha, hikoya sal quruqroq chiqib qolgan... Badiiylik yetismayapti... Qolaversa, hikoyaning bir qismini o'qigandan, oxirini mantiqiy chiqarib olish mumkin... Shu sababli ham, hikoyaning jozibadorligi kamaygan...
Maslahatim, shu forumdoshimiz, Husen Tangriyevning hikoyalarini o'qib chiqib, kengroq aytadigan bo'lsam, adibimiz Abdulla Qahhorning yoki rus A.P. Chexovning hikoyalarini o'qib chiqib, keyin bu sohada qalam tebratsangiz, yaxshi bo'lar edi... Maqola yozish bilan hikoya yozish ayni narsa emas, fikrimcha... Jurnalist sifatida, maqolani chiroyli yozasiz, o'qidim, avval kiritilgan ba'zi maqolalarni. Biroq, hikoyanavislik uchun, menimcha ko'proq tajriba kerak bo'ladi... Achchiq tanqidlarim uchun uzr so'rayman, lekin boshqacha yoza olmas edim... Ukalik so'zlarimni to'gri qabul qilasiz, degan umiddaman.
Ассалому алайкум қадрли Масуд Маҳсудов!
Ҳикоямни эътибор билан ўқиганингиздан ғоят мамнунман. Модомики, уни ОАВ ҳисобланган интернетда эълон қилдимми, демак энди унга қандай баҳо бериш Сиздек зукко ва нозиктаъб ўқувчиларимнинг иши!
Сизнинг ўринлими, ноўринми, барибир эътирозингизни, юзаки ва қуруқ бўлса-да “танқидий” мулоҳазаларингизни муаллиф сифатида жон деб қабул қилавераман. Чунки Сиз шу ҳикоя муносабати билан жон куйдириб ёзибсиз.
Хўранда еган таомини хоҳлаганича мақташи ёки ёмонлаши мумкин, бироқ, ошпазга ўргатиши учун Ошпазлик сирларини, керак бўлса илмини билиши лозим!
Сизга маслаҳатим, модомики адабий маслаҳатчиликдек эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, аввало Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов, Қозоқбой Йўлдошев, Санжар Содиқ, Иброҳим Ҳаққул каби забардаст устоз мунаққид ва адабиётшунос олимларнинг китобларини бир ўрганиб чиқинг. Вақтингиз бўлса, марҳамат, ЎзМУнинг Олий Адабиёт курсида таҳсил олинг, адабиётшунослик сирларини ўрганинг!
Ҳеч бўлмаса, журналистика факультети 3-босқич талабаси Иброҳим Саидовнинг адабий танқидга оид туркум мақолаларини ўқиб ўрганинг! Ўшанда бугунги фикрларингиз қанчалик ғариб ва кулгили эканлигини ўзингиз ҳам ҳис этасиз! Ўзбек адабиёти эса Сиздек мунаққид билан бойийди!
Ўзингизнинг таъбирингиз билан айтганда, ўшанда мен ҳам “аччиқ танқидларим учун узр сўрайман, лекин бошқача ёза олмас эдим... Акалик сўзларимни тўғри қабул қиласиз, деган умиддаман” деб таъзим бажо айлайман.
Ҳозирги ҳолатда эса адабиётни тушунганлар ўртасида кулгига қолиб юрманг дейман-да дўстгинам!
Сизга чексиз ҳурмат ила Тўлқин Эшбек
Tulqin Eshbekov
19.11.2009, 16:55
Quvnoq satrlarning ham 15-20 tasini o'qib chiqdim...(Qolganiga sabrim chidamadi, chunki she'riyatni chuqurroq tushunib yuboraman shekilli...) Ba'zilari yaxshi yozilgan...Lekin aksariyatiga tanqidiy qarashlarimni yozmoqchi edim, baribir foydasi yo'q ekan... Undan ko'ra, o'sha qarashlarimni o'zimga yozib qo'yaman.
Бу шеърлар 1800 тадан зиёдроқ. Улар орасида Сиз айтгандек ҳали бадиий қиёмига етмаганлари ҳам борлигини ҳис этяпман ва вақти келиб, Сиздек азиз мухлисларимизнинг билурдек фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиққач, китоб ҳолида нашр эттириш ниятидаман.
Фақат, юқоридаги жавобимда айтганимдек, адабиётшунослик илмини бироз ўрганиб баҳслашсангиз, биринчи Ўзингиз, иккинчи биздек Ижодкорлар, учинчиси ва энг муҳими - кўп сонли ўқувчиларимиз ютарди-да!
Эътиборингиз учун яна бир бора ташаккур изҳор этаман.
Tulqin Eshbekov
19.11.2009, 16:57
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Aksariyat gaplarimiz ilmiy, nazariy asoslariga ega. Shunday ekan, gap falsafasi haqida o`ylab ko`rish foydadan holi bo`lmaydi.
ANDOQ GAP
Andoq degan bir qishloqda,
Deyisharkan: andoq gap.
Boshmaldog`in ko`rsatishib,
Maqtanishar: bundoq gap!
ANIQ GAP
Aniq gap yo`q ekan-ku,
Nega keldi bechora?
To`ydan oldin tomosha
Ko`rsatibdi, nachora?
Tulqin Eshbekov
19.11.2009, 19:14
Adabiyotdan sal xabarim borligi uchun, uncha-muncha kitob o'qiganim uchun va haqiqiqy adabiy asarlarlarni yaxshi tushuna olganim uchun yuqoridagi gapimni yozdim. Uning jo'yali yo jo'yasiz, mantiqli yoki mantiqsizligini o'sha adabiyotshunoslar oldida isbotlab berishim mumkin. Agar tanqidim yoqmagan bo'lsa, unda ming bor uzr...
Kishi aybing desa, dam urmag'ilkim, ul erur ko'zgu,
Chu ko'zgu tiyra bo'ldi, o'zga aybing zohir aylarmu?
Alisher Navoiy
P.S. Quvnoq satrlarning ham 15-20 tasini o'qib chiqdim...(Qolganiga sabrim chidamadi, chunki she'riyatni chuqurroq tushunib yuboraman shekilli...) Ba'zilari yaxshi yozilgan...Lekin aksariyatiga tanqidiy qarashlarimni yozmoqchi edim, baribir foydasi yo'q ekan... Undan ko'ra, o'sha qarashlarimni o'zimga yozib qo'yaman.
Assalomu alaykum aziz Masudjon!
Avvalo jonkuyarlik qilishga urinayotganingiz uchun minnatdorman. Faqat, shu ishni eplay olsangiz nur ustiga a’lo nur bo`lur edi!
Keling, endi Sizning (o`zingiz uchun aqllidek ko`ringan, ammo naqadar yuzaki va sayoz) fikrlaringizni tahlil qilaylik:
1. “Adabiyotdan sal xabarim borligi uchun, uncha-muncha kitob o`qiganim uchun va haqiqiqy adabiy asarlarlarni yaxshi tushuna olganim uchun yuqoridagi gapimni yozdim” debsiz. Katta mavzuda bahslashganda “salgina xabar borligi” kamlik qiladi, do`stim! Ko`proq xabardor bo`lish, juda ko`p o`qish va uqish kerak!
Ustoz ko`rmagan shogird ming muqomga yo`rg`alar, deganlaridek, “uncha-muncha kitob o`qigani”ngiz bilan adabiyotshunoslik va munaqqidlik ilmini chuqur o`rgana olmaysiz. Marhamat, oldingi xatimda nomlarini tilga olgan aziz ustozlardan biriga shogird tushing. Iloji bo`lsa, adabiy tanqid yo`nalishida ilmiy ish qiling. O`shanda “haqiqiqy adabiy asarlarlarni yaxshi tushuna olganim” deb aytgan gapingiz (aslida uncha ko`p tushunmaganingiz) uchun xijolat tortasiz. Inson bilgan sari bilmasligini anglayverarkan!
2. “Uning jo`yali yo jo`yasiz, mantiqli yoki mantiqsizligini o`sha adabiyotshunoslar oldida isbotlab berishim mumkin” debsiz. Isbotlang! Faqat “adabiyotshunoslar oldida” bo`lishi shart emas. Muallif sifatida o`zimga adabiy tahlil qilib bera olsangiz qaniydi! Buning uchun yana takror aytaman, adabiyot sohasida ilm xazinasidan bahramand bo`lib oling, biror adabiyotshunos olimga shogird tushing, ilmiy ish qiling, fikringiz charxlangan sari shu gaplaringizdan uyalib ketaverasiz. Bir paytlar men ham edim sizdek…
3. “Agar tanqidim yoqmagan bo`lsa, unda ming bor uzr...” debsiz. Bu uzringizni qabul qilmayman! Chunki, chin dildan yozgan gaplaringiz menga juda yoqmoqda! Demak, minnatdorchilik bildirayotganimni anglab turibsiz, degan umiddaman.
Faqat, Sizdek intiluvchan do`stim ibtidoiy, g`o`r gaplar qobig`ida qolib ketmasa, deyman. Yana takrorlayman: bir paytlar men ham edim sizdek…
4. Alisher Navoiyning betakror satrlarini yaxshi keltiribsiz.
“Kishi aybing desa, dam urmag`ilkim, ul erur ko`zgu,
Chu ko`zgu tiyra bo`ldi, o`zga aybing zohir aylarmu?”
Bu pandu nasihatomuz satrlardan o`zingiz ham xulosa chiqarib olsangiz kam bo`lmaysiz!
5. “Quvnoq satrlarning ham 15-20 tasini o`qib chiqdim...(Qolganiga sabrim chidamadi, chunki she’riyatni chuqurroq tushunib yuboraman shekilli...)” debsiz. Qandoq “kamtarona” gaplar-a! She’riyatni chuqur tushungan odamning sabri shunaqa bo`ladimi? Yana biroz chuqurroq tushunsangiz umuman o`qimay qo`ya qolar ekansiz-da?!
Ochig`i, naqadar sayoz tushunadigan odamning gapi Sizdek zukko do`stimga yarashmayotganidan xijolat tortayapman…
5. “Ba’zilari yaxshi yozilgan...” debsiz. Jilla qurisa, o`sha ba’zilarini o`qib tursangiz ham mamnun bo`lardim. Chunki, bu turkumdagi she’rlarimizning tagi mo`l! Uzoq vaqt o`quvchim va (avval ilm olib!) haqiqiy tanqidchim bo`lib yurishingizga tilakdoshman.
6. “Lekin aksariyatiga tanqidiy qarashlarimni yozmoqchi edim, baribir foydasi yo`q ekan...” degan fikringizga qo`shilmayman. Foydasini ko`rib turibsiz, menda ham shuncha fikr tug`dirdingiz! Buni e’tibor bilan kuzatib borayotgan muxlislarimiz esa albatta ijobiy xulosa chiqaradilar, degan umiddaman! Sizni yoqlaydiganlar ko`proq bo`ladi, albatta. Chunki, adabiyotshunos olimlar va badiiy ijodni teran tahlil qiladigan munaqqidlar kam-da, afsus.
7. “Undan ko`ra, o`sha qarashlarimni o`zimga yozib qo`yaman” degan fikringizni qo`llab-quvvatlayman. Chunki, chindan ham kelgusida katta adabiyotshunos olim bo`lib yetishsangiz, yoshlikdagi xatoingizni anglab, hatto huzur qilib kulib yurishingiz uchun zo`r “manba” bo`ladi-da!
Qarshi bo`lmasangiz, kelgusida aynan mana shu suhbatimizni navbatdagi kitobimga kiritaman!
Qo`shimcha fikrlaringiz bo`lsa yana bemalol yozavering. Bu bilan mening ijodimni, pirovardida, adabiyotimizni yanada boyitishga xizmat qilgan bo`lasiz!
Sizga cheksiz hurmat va kamoli ehtirom bilan do`stingiz To`lqin Eshbek.
Masud Mahsudov
19.11.2009, 19:29
Ассалому алайкум қадрли Масуд Маҳсудов!
Ҳикоямни эътибор билан ўқиганингиздан ғоят мамнунман. Модомики, уни ОАВ ҳисобланган интернетда эълон қилдимми, демак энди унга қандай баҳо бериш Сиздек зукко ва нозиктаъб ўқувчиларимнинг иши!
Сизнинг ўринлими, ноўринми, барибир эътирозингизни, юзаки ва қуруқ бўлса-да “танқидий” мулоҳазаларингизни муаллиф сифатида жон деб қабул қилавераман. Чунки Сиз шу ҳикоя муносабати билан жон куйдириб ёзибсиз.
Va alaykum assalom
Aha, albatta, o'z fikrimni bildiraman, deganim uchun ham yozdim... Agar yuqoridagi gaplarimni haliyam qo'shtirnoq ichidagi tanqidga yo'ysangiz, o'zingiz bilasiz. Men mutaxassis tanqidchi emasman - shunchaki, oddiy o'quvchiman. Zero, oddiy o'quvchining biror asarga tanqidi shunchalik bo'lsa, mutaxassislarning bunga yuqori baho bermasliklariga imonim komil. Chunki, oddiy o'quvchining qalbiga kirib borolmagan asarning umri qisqa bo'lishini aytmasam ham juda yaxshi bilasiz.
Хўранда еган таомини хоҳлаганича мақташи ёки ёмонлаши мумкин, бироқ, ошпазга ўргатиши учун Ошпазлик сирларини, керак бўлса илмини билиши лозим!
Aha, to'g'ri, xo'randa o'sha oshpazga o'rgatishga haqqi yo'q, albatta... Lekin o'sha oshpaz qo'lidan boshqa taom yemasligiga imonim komil... Aksincha, o'sha oshpaz xo'randaning fikrini bilib, o'sha kamchiligini tuzata, oshpaz ham o'z ilmini boyitganidan xursand, xo'randa ham tanqidining yerda qolmaganiga xursand...Va oshxona uchun ham xo'randani yo'qotilmagani, albatta, yaxshilikka bo'ladi. Aks holda, o'sha oshxonaga odam kelmay qo'yadi... Va asosiy sabab - oshpazning o'z ilmini chuqur bilmagani bo'lib chiqadi, shunday emasmi?
Сизга маслаҳатим, модомики адабий маслаҳатчиликдек эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, аввало Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов, Қозоқбой Йўлдошев, Санжар Содиқ, Иброҳим Ҳаққул каби забардаст устоз мунаққид ва адабиётшунос олимларнинг китобларини бир ўрганиб чиқинг. Вақтингиз бўлса, марҳамат, ЎзМУнинг Олий Адабиёт курсида таҳсил олинг, адабиётшунослик сирларини ўрганинг!
Ҳеч бўлмаса, журналистика факультети 3-босқич талабаси Иброҳим Саидовнинг адабий танқидга оид туркум мақолаларини ўқиб ўрганинг! Ўшанда бугунги фикрларингиз қанчалик ғариб ва кулгили эканлигини ўзингиз ҳам ҳис этасиз! Ўзбек адабиёти эса Сиздек мунаққид билан бойийди!
Men uchun adabiyot - kasb emas... Adabiyot - ko'ngil go'zalligi. Uni bilish uchun 4-5 yil o'qishning o'zi kifoya qilmaydi... Adabiyotni inson umr davomida qalbiga jo qilib boradi... Huddi shunday, asarlarga bo'lgan munosabat ham boshqa asarlar bilan solishtirish barobarida, taroziga solinadi.
Ijod qilish bu Allohning bergan iqtidori... 5 yil o'qib yozuvchi bo'lib qolganlarni hali eshitganim yo'q (Aytgancha, eshitganman, albatta, lekin men ularni haqiqiy yozuvchi yoki shoir deyolmayman), lekin hech ham adabiy sohada o'qimay, yozuvchi-shoir bo'lganlarning ko'pini bilaman...
Adabiyotshunoslik sohasida uncha chuqur bilmga ega bo'lmasam-da, Ozod Sharofiddinov domlaning ancha asarlari bilan tanishman.
Lekin, yuqorida ham aytganimdek, agar asardagi nuqsonlar oddiy o'quvchining ko'ziga shunday katta ko'rinayotgan bo'lsa, uni tajribali adabiyotshunoslarning qo'liga bermasa ham bo'ladi. Yuz-xotir uchun "yaxshi yozilgan" deb qaytarib berishi mumkin. Lekin jiddiy fikrlari, aminmanki, ijobiy bo'lmaydi. Men shu paytgacha tanqidchilarning emas, balki katta katta yozuvchilarning juda ko'p kitoblarini o'qiganman... Vaqtim bo'ldi deguncha, yana o'qib borayapman... O'zbek adabiyotining 20-asr va bungacha bo'lgan aksariyat asarlarini (nazm va nasrda), rus adabiyoti, jahon adabiyotidan ozmi-ko'pmi tanishman... Har bir asarni o'sha asar yozilgan tilda o'qishga harakat qilaman. Shu sababdan ham, ozmi-ko'pmi, adabiyotdan bilimim bor, Allohga shukr.
Aytgancha, oliygohingizning Oliy adabiyotida tahsil olgan, O'zbekiston televideniesida ishlaydigan 1-2 tasi bilan suhbatlashib ham ko'rganman (Ismlarini aytolmayman, uzr). Va o'shalardan xulosa qilgan holda, O'zbekistonimizning Oliy adabiyot kursi shu bo'lsa, hecham o'qimaganim bo'lsin, deb qo'yganman.
Ўзингизнинг таъбирингиз билан айтганда, ўшанда мен ҳам “аччиқ танқидларим учун узр сўрайман, лекин бошқача ёза олмас эдим... Акалик сўзларимни тўғри қабул қиласиз, деган умиддаман” деб таъзим бажо айлайман.
Ҳозирги ҳолатда эса адабиётни тушунганлар ўртасида кулгига қолиб юрманг дейман-да дўстгинам!
Сизга чексиз ҳурмат ила Тўлқин Эшбек
Hozirgi kun adabiyotining yorqin namoyandalari huzurida ham bo'lganman, imkoni bo'ldi deguncha ularning suhbatini olishga harakat qilaman.. Iloji bo'lmasa, ularning asarlariga ko'z yugurtiraman. Ularning hozirgi kun o'zbek adabiyotiga bo'lgan fikrlarini diqqat bilan tinglayman... Ularning bu boradagi tanqidlarini ham eshitganman, albatta... Yuqoridagi tanqidiy gaplarni osmondan olib yozganim yo'q, albatta... Zero, o'zimga ham noqulay, o'zimdan katta insonni tanqid qilish. Lekin men aynan yosh emas, ijod nuqtai nazaridan fikrimni bildirdim xolos...Sizga yoqish, yoqmasligi - bu Sizning ishingiz.. Yuqorida, o'quvchilar fikri bilan qiziqiqan ekansiz, shuning uchun yozdim, aka.
hurmat bilan,
Масъуд
Masud Mahsudov
19.11.2009, 19:39
Бу шеърлар 1800 тадан зиёдроқ. Улар орасида Сиз айтгандек ҳали бадиий қиёмига етмаганлари ҳам борлигини ҳис этяпман ва вақти келиб, Сиздек азиз мухлисларимизнинг билурдек фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиққач, китоб ҳолида нашр эттириш ниятидаман.
Фақат, юқоридаги жавобимда айтганимдек, адабиётшунослик илмини бироз ўрганиб баҳслашсангиз, биринчи Ўзингиз, иккинчи биздек Ижодкорлар, учинчиси ва энг муҳими - кўп сонли ўқувчиларимиз ютарди-да!
Эътиборингиз учун яна бир бора ташаккур изҳор этаман.
Ижодингизга Аллоҳдан фақат барака сўраб қоламан. Мақсадим, Сиз билан бахслашиш эмас, асло... Бунга ҳали ёшлик ҳам қиларман. Менинг фикрларимни эса, танқидчи эмас, шунчаки, адабиёт шинавандаси фикри сифатида қабул қилишингизни илтимос қиламан.
1800 дан ортиқ ёзилган шеърларга келсак, фикрингизда жон бор, ҳали қиёмига етказилиши керак. Қиёмига етказилмай пиширилган мураббода, табиийки, маза яхши бўлмайди.
Адибимиз Ғофур Ғуломнинг ўша даврнинг баъзи ёзувчилари ҳақида Саид Аҳмадга берган ўгитларидан бирида шундай гап бор эди: "Менга бир қоп бемаза олма олиб келгандан кўра, бир дона ширин шафтоли олиб келишса, ўшани суйиб ейман... "
Сиздан ширин шафтолидек асарлар кутиб қолувчи укангиз,
Масъуд Махсудов
Masud Mahsudov
19.11.2009, 19:45
Охирги ёзган хабарингизга, иншааллаҳ, эртага жавоб ёзаман. Ҳозир эса, инсонлик бурчимизни ўташ, сўнгра эса ишга бориш вақти бўлибди... Фикримга берган мулоҳазаларингиз учун ташаккур.
Tulqin Eshbekov
20.11.2009, 05:53
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Aslida falsafa fani donishmandona gaplar, filologiya adabiy-badiiy gaplar, huquqshunoslik qonunga oid gaplar, tibbiyot malhamdek gaplar, siyosatshunoslik siyosiy gaplar mohiyatini o`rgatadi.
ANIQLAGAN GAP
Aniqlagan gapini,
Endi bilar u aniq.
Chalg`imaydi xayoli,
Chunki fikri tip-tiniq.
ANOV-MANOV GAP
Esingdami anov gap,
Manovga ham etkizgan.
Anov-manov gaplarga,
Shuncha vaqtin ketkizgan.
Tulqin Eshbekov
20.11.2009, 06:17
Охирги ёзган хабарингизга, иншааллаҳ, эртага жавоб ёзаман. Ҳозир эса, инсонлик бурчимизни ўташ, сўнгра эса ишга бориш вақти бўлибди... Фикримга берган мулоҳазаларингиз учун ташаккур.
Салом Масуджон!
Саҳифани кўриб яйраб кетдим, эътиборингиз учун минг раҳмат.
Албатта жавобингизни интизорлик билан кутаман!:187:
Мен ҳам хатларингизни кўчириб олдим, ташаккур. Кун давомида (югуриб ишлайдиган ишларим кўп!) йўл-йўлакай мазза қилиб ўқийман. Худо хоҳласа, кечки пайт уйга қайтгач, мухтасар жавоблар йўллайман.:buba:
Шу баҳсимиз самараси ўлароқ, Сиз мени янада илҳомлантиряпсиз, ўз устимда кўпроқ ишлашга, изланишга ундаяпсиз!:clapping:
Ўз навбатида мен ҳам Сизни адабиёт илми бўстонига олиб киришга ҳаракат қилаётганимни сезаётган бўлсангиз керак!:rtfm:
Минглаб мухлисларим қатори Сиз кутган даражада ҳам ижод қилишга ҳаракат қилавераман. Бунинг учун Сизга яна бир бора раҳмат айтмоқчиман!:187:
Менинг баъзи "аччиқроқ"дек туюлган гапларимдан хафа бўлманг.:dash2:
Шояд, шу тариқа мен ҳам Сизни адабиётшунослик оламига олиб киришга ҳисса қўшсам!:clapping:
Қаранг, мунаққидлик қанчалик машаққатли. Ижодкор сифатида мен гўё Сизни тушунмаяпман... Сиз эса танқидни эплай олмаяпсиз... Бунинг учун Сизда танқидчилик илми етишмаётганини тушунтира олмай жоним ҳалак...:???:
Энг эътиборли томони - Сиз менга ижодда, мен Сизга мунаққидликда қўлимиздан келганича йўл кўрсатишга ҳаракат қилаётганимизда!
Муҳими эса - форумимизда мазза қилиб ўқийдиган баҳсимиз эмин-эркин ёритилиб, мухлисларимиз ҳузур қилаётганида бўлса ажабмас.:naughty:
Ажойиб фикрларингизни кутиб қоламан.:187:
Сизга мунаққидликнинг машаққатли йўлларида омад тилаб, Тўлқин Эшбек.
Nigora Umarova
20.11.2009, 11:08
...Хўранда еган таомини хоҳлаганича мақташи ёки ёмонлаши мумкин, бироқ, ошпазга ўргатиши учун Ошпазлик сирларини, керак бўлса илмини билиши лозим!
Сизга маслаҳатим, модомики адабий маслаҳатчиликдек эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, аввало Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов, Қозоқбой Йўлдошев, Санжар Содиқ, Иброҳим Ҳаққул каби забардаст устоз мунаққид ва адабиётшунос олимларнинг китобларини бир ўрганиб чиқинг. Вақтингиз бўлса, марҳамат, ЎзМУнинг Олий Адабиёт курсида таҳсил олинг, адабиётшунослик сирларини ўрганинг!
Ҳеч бўлмаса, журналистика факультети 3-босқич талабаси Иброҳим Саидовнинг адабий танқидга оид туркум мақолаларини ўқиб ўрганинг! Ўшанда бугунги фикрларингиз қанчалик ғариб ва кулгили эканлигини ўзингиз ҳам ҳис этасиз! Ўзбек адабиёти эса Сиздек мунаққид билан бойийди!
Ўзингизнинг таъбирингиз билан айтганда, ўшанда мен ҳам “аччиқ танқидларим учун узр сўрайман, лекин бошқача ёза олмас эдим... Акалик сўзларимни тўғри қабул қиласиз, деган умиддаман” деб таъзим бажо айлайман.
Ҳозирги ҳолатда эса адабиётни тушунганлар ўртасида кулгига қолиб юрманг дейман-да дўстгинам!
Сизга чексиз ҳурмат ила Тўлқин Эшбек
Ҳурматли Тўлқин ака!
Иккалангизнинг баҳсингизни барча форумдошлар қатори кузатиб бормоқдаман. Масъудбекнинг адабиёт оламига кириб келганига кўп бўлган. Уларнинг ижод намуналари билан "Шеър азиз олам аро", "Дилдаги сатрлар" мавзуларида танишишингиз мумкин. Гарчи шеърлари тўплам шаклида нашр этилмаган бўлса-да, шеърларнинг ўз мухлислари бор. Кўпчилигини биз мухлислар ёд олганмиз ҳам.
"Кимдир ошни мақтаб еса, кимдир лағмонни суйиб тановвул қилади". Шу жумладан китобхоннинг ҳам севиб ўқийдиган асари, онги қабул қила олмайдиган жанри бўлади. Бу албатта, китобхоннинг савиясига боғлиқ.
Масъудбекнинг эса Олий адабиёт курсларида ёки адабий танқидчилик мактабида ўқишга эҳтиёжлари йўқ деб ўйлайман.
Самимият билан Н.У.
Behzod Saidov
20.11.2009, 11:48
Масъудбекнинг адабиёт оламига кириб келганига кўп бўлган. Уларнинг ижод намуналари билан "Шеър азиз олам аро", "Дилдаги сатрлар" мавзуларида танишишингиз мумкин.
Ёки мана бу (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=1477&Itemid=217) ва мана бу (http://www.htwm.de/truziboy/adabiyot/masud.htm) сайтларда ҳам танишсангиз бўлади.
Tulqin Eshbekov
20.11.2009, 21:29
Ассалому алайкум қадрли Масуд Маҳсудов!
Ҳикоямни эътибор билан ўқиганингиздан ғоят мамнунман. Модомики, уни ОАВ ҳисобланган интернетда эълон қилдимми, демак энди унга қандай баҳо бериш Сиздек зукко ва нозиктаъб ўқувчиларимнинг иши!
Сизнинг ўринлими, ноўринми, барибир эътирозингизни, юзаки ва қуруқ бўлса-да “танқидий” мулоҳазаларингизни муаллиф сифатида жон деб қабул қилавераман. Чунки Сиз шу ҳикоя муносабати билан жон куйдириб ёзибсиз.
Va alaykum assalom
Aha, albatta, o'z fikrimni bildiraman, deganim uchun ham yozdim... Agar yuqoridagi gaplarimni haliyam qo'shtirnoq ichidagi tanqidga yo'ysangiz, o'zingiz bilasiz. Men mutaxassis tanqidchi emasman - shunchaki, oddiy o'quvchiman. Zero, oddiy o'quvchining biror asarga tanqidi shunchalik bo'lsa, mutaxassislarning bunga yuqori baho bermasliklariga imonim komil. Chunki, oddiy o'quvchining qalbiga kirib borolmagan asarning umri qisqa bo'lishini aytmasam ham juda yaxshi bilasiz.
Хўранда еган таомини хоҳлаганича мақташи ёки ёмонлаши мумкин, бироқ, ошпазга ўргатиши учун Ошпазлик сирларини, керак бўлса илмини билиши лозим!
Aha, to'g'ri, xo'randa o'sha oshpazga o'rgatishga haqqi yo'q, albatta... Lekin o'sha oshpaz qo'lidan boshqa taom yemasligiga imonim komil... Aksincha, o'sha oshpaz xo'randaning fikrini bilib, o'sha kamchiligini tuzata, oshpaz ham o'z ilmini boyitganidan xursand, xo'randa ham tanqidining yerda qolmaganiga xursand...Va oshxona uchun ham xo'randani yo'qotilmagani, albatta, yaxshilikka bo'ladi. Aks holda, o'sha oshxonaga odam kelmay qo'yadi... Va asosiy sabab - oshpazning o'z ilmini chuqur bilmagani bo'lib chiqadi, shunday emasmi?
Сизга маслаҳатим, модомики адабий маслаҳатчиликдек эзгу ишга қўл урмоқчи бўлсангиз, аввало Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов, Қозоқбой Йўлдошев, Санжар Содиқ, Иброҳим Ҳаққул каби забардаст устоз мунаққид ва адабиётшунос олимларнинг китобларини бир ўрганиб чиқинг. Вақтингиз бўлса, марҳамат, ЎзМУнинг Олий Адабиёт курсида таҳсил олинг, адабиётшунослик сирларини ўрганинг!
Ҳеч бўлмаса, журналистика факультети 3-босқич талабаси Иброҳим Саидовнинг адабий танқидга оид туркум мақолаларини ўқиб ўрганинг! Ўшанда бугунги фикрларингиз қанчалик ғариб ва кулгили эканлигини ўзингиз ҳам ҳис этасиз! Ўзбек адабиёти эса Сиздек мунаққид билан бойийди!
Men uchun adabiyot - kasb emas... Adabiyot - ko'ngil go'zalligi. Uni bilish uchun 4-5 yil o'qishning o'zi kifoya qilmaydi... Adabiyotni inson umr davomida qalbiga jo qilib boradi... Huddi shunday, asarlarga bo'lgan munosabat ham boshqa asarlar bilan solishtirish barobarida, taroziga solinadi.
Ijod qilish bu Allohning bergan iqtidori... 5 yil o'qib yozuvchi bo'lib qolganlarni hali eshitganim yo'q (Aytgancha, eshitganman, albatta, lekin men ularni haqiqiy yozuvchi yoki shoir deyolmayman), lekin hech ham adabiy sohada o'qimay, yozuvchi-shoir bo'lganlarning ko'pini bilaman...
Adabiyotshunoslik sohasida uncha chuqur bilmga ega bo'lmasam-da, Ozod Sharofiddinov domlaning ancha asarlari bilan tanishman.
Lekin, yuqorida ham aytganimdek, agar asardagi nuqsonlar oddiy o'quvchining ko'ziga shunday katta ko'rinayotgan bo'lsa, uni tajribali adabiyotshunoslarning qo'liga bermasa ham bo'ladi. Yuz-xotir uchun "yaxshi yozilgan" deb qaytarib berishi mumkin. Lekin jiddiy fikrlari, aminmanki, ijobiy bo'lmaydi. Men shu paytgacha tanqidchilarning emas, balki katta katta yozuvchilarning juda ko'p kitoblarini o'qiganman... Vaqtim bo'ldi deguncha, yana o'qib borayapman... O'zbek adabiyotining 20-asr va bungacha bo'lgan aksariyat asarlarini (nazm va nasrda), rus adabiyoti, jahon adabiyotidan ozmi-ko'pmi tanishman... Har bir asarni o'sha asar yozilgan tilda o'qishga harakat qilaman. Shu sababdan ham, ozmi-ko'pmi, adabiyotdan bilimim bor, Allohga shukr.
Aytgancha, oliygohingizning Oliy adabiyotida tahsil olgan, O'zbekiston televideniesida ishlaydigan 1-2 tasi bilan suhbatlashib ham ko'rganman (Ismlarini aytolmayman, uzr). Va o'shalardan xulosa qilgan holda, O'zbekistonimizning Oliy adabiyot kursi shu bo'lsa, hecham o'qimaganim bo'lsin, deb qo'yganman.
Ўзингизнинг таъбирингиз билан айтганда, ўшанда мен ҳам “аччиқ танқидларим учун узр сўрайман, лекин бошқача ёза олмас эдим... Акалик сўзларимни тўғри қабул қиласиз, деган умиддаман” деб таъзим бажо айлайман.
Ҳозирги ҳолатда эса адабиётни тушунганлар ўртасида кулгига қолиб юрманг дейман-да дўстгинам!
Сизга чексиз ҳурмат ила Тўлқин Эшбек
Hozirgi kun adabiyotining yorqin namoyandalari huzurida ham bo'lganman, imkoni bo'ldi deguncha ularning suhbatini olishga harakat qilaman.. Iloji bo'lmasa, ularning asarlariga ko'z yugurtiraman. Ularning hozirgi kun o'zbek adabiyotiga bo'lgan fikrlarini diqqat bilan tinglayman... Ularning bu boradagi tanqidlarini ham eshitganman, albatta... Yuqoridagi tanqidiy gaplarni osmondan olib yozganim yo'q, albatta... Zero, o'zimga ham noqulay, o'zimdan katta insonni tanqid qilish. Lekin men aynan yosh emas, ijod nuqtai nazaridan fikrimni bildirdim xolos...Sizga yoqish, yoqmasligi - bu Sizning ishingiz.. Yuqorida, o'quvchilar fikri bilan qiziqiqan ekansiz, shuning uchun yozdim, aka.
hurmat bilan,
Масъуд
Assalomu alaykum qadrli Ma’sudjon!
Kechagi xatingizni o`qib, bugun kun bo`yi Siz bilan xayolan suhbatlashib yurdim! Bu ketishda ha demay Siz bilan juda yaqin do`st bo`lib qolsak ajabmas! Keyin umrbod Forumni tashkil etgan aziz insonlardan minnatdor bo`lib yuramiz.
Endi, salomga yarasha alik, deganlaridek, biroz jizzakilik bilan yozgan ba’zi fikrlaringizga samimiy javoblarimni yo`llamoqdaman. Marhamat:
1. “Aha, albatta, o`z fikrimni bildiraman, deganim uchun ham yozdim...” debsiz. Bo`lmasa nega ham yozardingiz? Tushunmadim…
2. “Agar yuqoridagi gaplarimni haliyam qo`shtirnoq ichidagi tanqidga yo`ysangiz, o`zingiz bilasiz” debsiz. Tanqidni eplasangiz qiling, desam, ungayam ko`nmaysiz, adabiyotshunos bo`la qoling, desam, bungayam ko`nmaysiz. Hikoya yozishni falonchilardan o`rganing, deyish uchun ozgina farosat bo`lish kerakligini aytishdan tilimni tiyib turgandim, axiyri o`zingiz majbur qildingiz...
3. “Men mutaxassis tanqidchi emasman - shunchaki, oddiy o`quvchiman” deysiz-u o`quvchidek muomala qilishni bilmayapsiz-da og`ayni. “Quvnoq gaplar” turkumining hali oxirigacha o`qimasdan shunchalik “jar solib” yubordingizki, boshqa odam bo`lganida adabiyot bo`stonidan qochib ketgan bo`larmidi...
4. “Zero, oddiy o`quvchining biror asarga tanqidi shunchalik bo`lsa, mutaxassislarning bunga yuqori baho bermasliklariga imonim komil” degan gapingiz qanchalik noo`rin, mantiqqa zid ekanligini o`sha mutaxassislardek bo`lganingizda bilasiz! Yana takror aytaman, munaqqidlik ilmidan boxabar kishi qanday tanqid qilishni yaxshi biladi va bundan ijodkor ham baraka topadi. Sizning “tanqid”ingiz nimaga o`xshashini aytaymi? Yo`q, keling aytmay qo`ya qolay. Har qancha kiftini keltirib aytsam ham baribir Sizdek do`stimni xijolatga qo`yganim uchun keyin o`zimni koyib yuraman.
5. “Chunki, oddiy o`quvchining qalbiga kirib borolmagan asarning umri qisqa bo`lishini aytmasam ham juda yaxshi bilasiz” degan gapingizni o`qib rosa kuldim. Kirish uchun avval chiqish kerakmi? Axir, “Quvnoq gaplar”ning hammasi chiqib ulgurgani yo`q-ku? Boshini ko`riboq shunchalik ayyuhannos soldingizmi, demak, hammasini o`qiganda olamga jar solishingizga ishonaman. Yomon ma’noda emas, albatta yaxshi ma’noda! Mana, ko`ringlar, o`zbek adabiyotida qanday yangi asarlar yaratilmoqda, deb! Men ham shunga yarasha mashq qilishga, yanada tesha tegmagan mavzularni topib, qiyomiga etkazib yozishga harakat qilaveraman.
Do`stona taklifim, marhamat, ushbu turkumdagi she’rlarni oxirigacha kuzatib boring, keyin Siz va boshqa muxlislarimiz, adabiyotshunos olimlarning muhokamasidan o`tgach, kitob holida nashr ettiramiz. Ehtimol, xudo xohlasa rus va boshqa tillarga ham tarjima bo`lar! Ishqilib, niyatlar katta, do`stim!
6. “Aha, to`g`ri, xo`randa o`sha oshpazga o`rgatishga haqqi yo`q, albatta... Lekin o`sha oshpaz qo`lidan boshqa taom emasligiga imonim komil...” debsiz, bag`oyat to`g`ri fikr. Oshpaz ham o`sha injiq xo`randasiga yalinmaydi! Indamasang kalga – o`zi kelar halga, deganlaridek, xo`randasi tushmagur aslida zo`r taomning qadriga etmaganiga afsuslanib qaytib kelganida ham saxiy va bag`rikeng oshpaz himmatini darig` tutmaydi!
Ijod bo`stonida qo`limizdan kelgancha yaratayotgan ma’naviy ne’matlarimizga nafaqat bugun Siz, balki, asrlar, ming yillar osha aziz avlodlarimiz ham munosib bahosini berishlari tabiiy. Maqtovdan taltayib ketmaymiz yo tanqiddan mung`ayib qolmaymiz.
7. “Aksincha, o`sha oshpaz xo`randaning fikrini bilib, o`sha kamchiligini tuzata, oshpaz ham o`z ilmini boyitganidan xursand, xo`randa ham tanqidining erda qolmaganiga xursand...” degan fikringizga yuz foiz qo`shilaman. Xo`randadan jo`yaliroq fikr chiqqanida boshimga ko`tarar edim! Siz munaqqidlik ilmini egallab, so`ng eplab tanqid qiling, men ta’zim bajo aylab qabul qilaman. Oldingi sahifalarda yozganlaringiz adabiy tanqidning “t”siga ham o`xshamagan-da…
8. “Va oshxona uchun ham xo`randani yo`qotilmagani, albatta, yaxshilikka bo`ladi. Aks holda, o`sha oshxonaga odam kelmay qo`yadi...” degan gapingiz shaxsan o`zingizga taalluqli emas! Siz uncha-munchaga kelmay qo`yadiganlardan emassiz! Balki, bunaqasini birinchi marta ko`rib hayratga tushganingizni sezmay qolayotgandirsiz?
Ochig`i, o`zim yozyapman-u, bunaqa turkumni birinchi marta ko`rib yana o`zim hayratga tushyapman... Badiiy qiyomiga etmagan joylari ayniqsa OAVda yoritilganidan keyin tez ko`zga tashlanar ekan. Bularni albatta qiyomiga etkazamiz. Shu o`rinda o`quvchilarimizdan jo`yaliroq tanqidiy yo tahliliy fikr kutib qolaveraman. Faqat, salgina munaqqidlik ilmidan boxabar bo`lsa nur ustiga a’lo nur bo`lur edi!
Hali rosa tanqid ham, tahlil ham bo`lishi tabiiy. O`rinli tanqidning har bir so`zi men uchun tilloga teng! Shuning uchun Sizning ham adabiyot ilmini egallashingizni istagan edim. To`g`ri tushuning, Sizga yozayotgan gaplarimda piching yo kesatiq yo`q va bo`lmaydi ham!
9. “Va asosiy sabab - oshpazning o`z ilmini chuqur bilmagani bo`lib chiqadi, shunday emasmi?” degan fikringiz bahsliroq. Agar birinchi marta oshpazlik qilayotgan bo`lsa, fikringizda jon bor, derdim. O`ttiz-o`ttiz besh yildan beri shu sohada millionlarning olqishini olib kelayotgan bo`lsa, demak, birgina sizning fikringizga qo`shilish mantiqqa to`g`ri kelmaydi, menimcha...
10. “Men uchun adabiyot - kasb emas...” degan gapingiz kulgili. Chunki, adabiyot degan kasbning o`zi yo`q! Adabiyotshunos bo`lsangiz boshqa gap! Hozir adabiyotshunoslikdan juda uzoq bo`la turib bahslashishga harakat qilyapsiz-u...
Keling, u yog`ini aytmay qo`ya qolay. Bir donishmand aytganidek, dushmaningga qattiq gapirma, bir kun do`stlashib qolsang, o`sha gapingga pushmon qilasan. Do`stingga ham ortiqcha sir berib qo`yma, bir kuni u dushmanga aylanib qolishi mumkin… Siz hech qachon dushman bo`la olmaysiz, do`stlikka esa ikkimiz ham harakat qilayotganga o`xshaymiz!
11. “Adabiyot - ko`ngil go`zalligi” degan fikrni o`rtaga tashlash bilan o`sha go`zallikni yaratishga intilayotgan ijodkorlarni tushuna boshlabsiz, degan xulosa keldim! Yashang! Go`zallik yaratishga intilayotgan ijodkorga “xunuk ish qilibsan” degan qabilda muomala qilish ham go`zallikdan yiroq holdir...
12. “Uni bilish uchun 4-5 yil o`qishning o`zi kifoya qilmaydi...” degan fikringiz hamma sohaga tegishli. Aytaylik, bank sohasida ham umrbod o`qiysiz, o`z ustingizda ishlaysiz. Bo`lmasa, zamonaviy bankirlardan orqada qolib ketasiz... Hozir murabbiyman-u, chamamda, har kuni talabalarimdan ko`proq o`qishimga to`g`ri kelmoqda. Beshikdan qabrgacha ilm izla, degan maqol hayotim mazmuniga aylanib bormoqda. Jumladan, internet orqali bahslashish borasida ham forumimizda eng “yosh va tajribasizi” o`zim bo`lsam kerak. Demak, bu borada ham o`qib o`rganmoqdaman!
Siz bo`lsangiz, munaqqidlik ilmini o`rganing, degan fikrimga jizzakilik qilib yuribsiz-a, Maqsudjon do`stim…
13. “Adabiyotni inson umr davomida qalbiga jo qilib boradi...” degan gapingiz Sizning ancha teran fikrli ekanligingizni ko`rsatadi. “Quvnoq gaplar” ham qancha muxlislarning qalblariga jo bo`lib ketayotgani sir emas!
Endi ba’zi asarlar uncha-muncha “qalb”ga jo bo`lmasligi ham mumkin. “O`tkan kunlar”ni ham o`z vaqtida qanchasi hazm qilisha olmagan, rosa qoralab yozishgan. Shundoq roman yozgan buyuk adibni hatto otib tashlashgan…
Yana bir buyuk adib Abdulla Qahhor “yangi asarlarimni doimo nayza bilan kutib olishardi” degan qabilda o`kinib yozganini o`qigan bo`lsangiz kerak. Xulosa shuki, it hurar, karvon o`tar, deganlaridek, Abdulla Qodiriy va Abdulla Qahhorlarga hurgan itlar qolib ketdi, ulug` adiblarning buyuk asarlari asrlar osha yashamoqda! Ular ma’naviy xazinamizning bebaho boyligiga aylangan!
Qissadan hissa...ni tushundingiz, degan umiddaman.
14. “Huddi shunday, asarlarga bo`lgan munosabat ham boshqa asarlar bilan solishtirish barobarida, taroziga solinadi” degan gapingiz mantiqqa qanchalik mos tusharkin? Asal ham, qalampir ham o`z o`rnidan biri-biridan qolishmaydigan ne’matlardir. Biroq, aqli raso inson hech qachon ularni solishtirmaydi. Ko`proq qalampirni xush ko`radiganlar ham kam emas! Asal bilan qiyomni solishtirsangiz bo`ladi. Marhamat, “Quvnoq gaplar”ga o`xshash asarni topib, solishtiring! Go`zal xulosalaringizni bayon eting. Bundan faqat xursand bo`laman. Faqat, bu turkumni uzunroq serialni toqat bilan tomosha qilgandek kuzatib borishingizga to`g`ri keladi.
15. “Ijod qilish bu Allohning bergan iqtidori...” degan gapingizdan yayrab ketdim. Shu iqtidorga shak keltirish gunohligini bilar ekansiz-a!!! Kam bo`lmang, og`ayni!
16. “5 yil o`qib yozuvchi bo`lib qolganlarni hali eshitganim yo`q (Aytgancha, eshitganman, albatta, lekin men ularni haqiqiy yozuvchi yoki shoir deyolmayman), lekin hech ham adabiy sohada o`qimay, yozuvchi-shoir bo`lganlarning ko`pini bilaman...” degan gapingiz bahsimiz mavzuiga unchalik to`g`ri kelmaydi. Biz 5 yil o`qib yozuvchi bo`lgan yo bo`la olmaganlar haqida bahslashmayapmiz. Yuqorida to`g`ri ta’kidlaganingizdek, ijod qilish bu Allohning bergan iqtidori samarasidir. Biroq, adabiyot sohasida o`qimasdan, ilm olmasdan munaqqid yoki adabiyotshunos bo`la olmasligingiz aniq. Bu nozik sohada o`qishning o`zi kamlik qiladi, iloji bo`lsa, tadqiqot bilan shug`ullanish, ilmiy ish qilish kutilgan natijani berishi mumkin.
Sizga ham xudo iste’dod ato etib, ilhomingiz jo`shib ketsa she’r yoki hikoya yozishga kirishib ketishingiz hech gap emas. Biroq, adabiyot ilmini egallamasdan turib adabiy tahlilga ojizlik qilasiz va alal-oqibat bugungidek kulgiga qolib, mulzam bo`lib yuraverasiz…
17. “Adabiyotshunoslik sohasida uncha chuqur bilmga ega bo`lmasam-da, Ozod Sharofiddinov domlaning ancha asarlari bilan tanishman” deganingiz yetarli emas. Biz esa shu rahmatli ustozning darslarini tinglab, sabog`ini olib, kitoblarini qalbimizga jo qilib ham adabiyotshunoslikdek nozik va ulug`vor soha oldida ojizgina bo`lib turamiz.
18. “Lekin, yuqorida ham aytganimdek, agar asardagi nuqsonlar oddiy o`quvchining ko`ziga shunday katta ko`rinayotgan bo`lsa, uni tajribali adabiyotshunoslarning qo`liga bermasa ham bo`ladi” deb adabiyotshunoslarni bilmasdan yerga uribsiz-da do`stim. Ular Sizdan so`rab o`tirmasdan xohlagan asarini o`qiydilar va tanqidiy yo tahliliy fikrlarini yozib chiqaveradilar. OAVda, jumladan, internetda ham e’lon qildimmi, endi u qay ma’noda bo`lmasin – adabiyot ixlosmandlarining mulkiga aylandi. O`qiydimi, o`qimaydimi, maqtaydimi, tanqid qiladimi – har bir o`quvchimizning shaxsiy ishi. Jumladan, Siz ham o`qib borayotganingizdan mamnunman. E’tirozli fikrlaringiz baribir men uchun e’zozli ekani haqida kechagi xatimda yozdim, sheklli.
19. “Yuz-xotir uchun "yaxshi yozilgan" deb qaytarib berishi mumkin” deb xomtama bo`lmang. Adabiyotshunoslarning ham “Ma’sud Mahsudov yuz-xotir uchun "yaxshi yozilgan" deb qaytarib berishi mumkin” deya sizni kallavaramga chiqarishga haqlari yo`q. Adabiyot ilmini bilganlar bu borada maynavozchilik qilishmaydi!
20. “Lekin jiddiy fikrlari, aminmanki, ijobiy bo`lmaydi” degan gapingiz ham ular uchun haqorat. Aytaylik, Sizning sohangizda Ma’sud Mahsudov fikrlari ijobiy bo`ladimi, salbiymi, uni o`sha Ma’sud Mahsudovning faqat o`zi biladi! Unga fol ochishga hech kimning haqqi yo`q!
21. “Men shu paytgacha tanqidchilarning emas, balki katta katta yozuvchilarning juda ko`p kitoblarini o`qiganman... Vaqtim bo`ldi deguncha, yana o`qib borayapman... O`zbek adabiyotining 20-asr va bungacha bo`lgan aksariyat asarlarini (nazm va nasrda), rus adabiyoti, jahon adabiyotidan ozmi-ko`pmi tanishman... Har bir asarni o`sha asar yozilgan tilda o`qishga harakat qilaman. Shu sababdan ham, ozmi-ko`pmi, adabiyotdan bilimim bor” deyish bilan bu sohada qanchalik bilimsizligingizni rosa oshkor etyapsiz. Donolarning, bilgan sayin bilmasligimni bildim, deganlari qanchalik olijanob gap-a! Shu fikrdan ibrat olsangiz kam bo`lmaysiz, bilimdon do`stim!
22. “Aytgancha, oliygohingizning Oliy adabiyotida tahsil olgan, O`zbekiston televideniesida ishlaydigan 1-2 tasi bilan suhbatlashib ham ko`rganman (Ismlarini aytolmayman, uzr). Va o`shalardan xulosa qilgan holda, O`zbekistonimizning Oliy adabiyot kursi shu bo`lsa, hecham o`qimaganim bo`lsin, deb qo`yganman” deb juda ham tor fiklabsiz. Arzimagan hodisadan muncha tez (va albatta yuzaki) xulosa chiqarmasangiz?!
Bir-ikkita no`noqroq bo`lib ko`ringan sobiq talabalarimiz bilan suhbatdan keyin juda noto`g`ri xulosa chiqaribsiz. (Kechirasiz, mengaki shunchalik jizzakilik qilyapsiz, endigina ijod yo`lini topayotgan yoshlarimizga qandoq munosabatda bo`lishingizni tasavvur etsa bo`ladi…)
“Oliy adabiyot kursi shu bo`lsa, hecham o`qimaganim bo`lsin” degan gapingiz esa “...arpa uni bahona” degan maqolni yodga soldi-da...
23. “Hozirgi kun adabiyotining yorqin namoyandalari huzurida ham bo`lganman, imkoni bo`ldi deguncha ularning suhbatini olishga harakat qilaman.. Iloji bo`lmasa, ularning asarlariga ko`z yugurtiraman. Ularning hozirgi kun o`zbek adabiyotiga bo`lgan fikrlarini diqqat bilan tinglayman... Ularning bu boradagi tanqidlarini ham eshitganman, albatta... Yuqoridagi tanqidiy gaplarni osmondan olib yozganim yo`q, albatta... Zero, o`zimga ham noqulay, o`zimdan katta insonni tanqid qilish. Lekin men aynan yosh emas, ijod nuqtai nazaridan fikrimni bildirdim xolos...Sizga yoqish, yoqmasligi - bu Sizning ishingiz.. Yuqorida, o`quvchilar fikri bilan qiziqiqan ekansiz, shuning uchun yozdim, aka” degan fikringizdan quvondim, baraka toping. Shu zaylda harakat qilaversangiz hech bo`lmaganda ma’naviyati yuksak, bilib gapiradigan kitobxon darajasiga albatta erishishingizga ishonaman.
24. “Ijodingizga Allohdan faqat baraka so`rab qolaman. Maqsadim, Siz bilan baxslashish emas, aslo... Bunga hali yoshlik ham qilarman. Mening fikrlarimni esa, tanqidchi emas, shunchaki, adabiyot shinavandasi fikri sifatida qabul qilishingizni iltimos qilaman” degan durdona fikrlaringiz oldida ta’zim bajo aylayman!
25. “1800 dan ortiq yozilgan she’rlarga kelsak, fikringizda jon bor, hali qiyomiga etkazilishi kerak. Qiyomiga etkazilmay pishirilgan murabboda, tabiiyki, maza yaxshi bo`lmaydi” deb hammasini bemazaga chiqarsangiz ham mayli, faqat, asosli bo`lsin, buning uchun iloji bo`lsa, adabiyotshunoslik, munaqqidlik ilmini egallashingizni maslahat bermoqchi edim. O`zingiz boshda biroz qizishib ketib, ancha erga urib yubordingiz-da, inim! Tanqidiy fikr asossiz yoki yuzaki bo`lsa, uning noo`rin haqoratdan farqi qolmaydi...
26. “Adibimiz G`ofur G`ulomning o`sha davrning ba’zi yozuvchilari haqida Said Ahmadga bergan o`gitlaridan birida shunday gap bor edi: "Menga bir qop bemaza olma olib kelgandan ko`ra, bir dona shirin shaftoli olib kelishsa, o`shani suyib yeyman..." degan gapni o`qimagan ekanman. Mana, Sizning bitiklaringizda o`qib, ochig`i, rahmatli G`afur G`ulomning fikriga qo`shilmadim. Olmani bemaza deyishi o`rinlimi? Olmaning oldida balki shaftoli bemazaroqdir? Shaftoli qirq yillik dardni qo`zg`aydi, deya uni kamroq iste’mol qilishga da’vat etishadi tabiblar. Chindan ham shaftolining pishmagani juda bemaza, pishgani esa bir pastda bilchillab qoladi. Issiqda tez sasib, sovuqda irib qoladi. Shul bois shaftolini na olis shimolda, na issiq janubda topish amri mahol. Oq, qizil, sariq olmalarning esa avvalo yoqimli hidi uyingizga fayz kiritib turadi! Olma – jannat mevasi ekanini ham yaxshi bilasiz! Uni dunyoning hamma joyida talashib oladilar! Chiroyli insonlarni naqsh olmadek, deb ta’riflashadi. Birovni shaftolidek ko`rinadi, deb ko`ring, ko`zingizni moshdek ochib qo`yadi…
27. “Sizdan shirin shaftolidek asarlar kutib qoluvchi ukangiz” degan fikringizga bitta hazil qilsam maylimi? Asarlarim orasida shaftoliga o`xshaganlari uchrab qolsa Sizga, naqshinkor olmadeklari boshqa aziz muxlislarimizga muborak bo`laversin!
28. “Oxirgi yozgan xabaringizga, inshaallah, ertaga javob yozaman. Hozir esa, insonlik burchimizni o`tash, so`ngra esa ishga borish vaqti bo`libdi... Fikrimga bergan mulohazalaringiz uchun tashakkur” deb yozadigan javobingiz bilan bugun tunda tanishib, ertaga muxtasar javob qaytarish niyatidaman.
Sizga cheksiz hurmat va kamoli ehtirom ila To`lqin Eshbek
Tulqin Eshbekov
20.11.2009, 21:31
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Jamoatchilik fikri o`z aksini topgan turfa gaplardan sostiologiya orqali boxabar bo`lasiz.
ANOYI GAP
Anoyi gap ekan-a,
Hamma tushdi hayratga.
Kattamizning bu gapi,
G`ayrat qo`shdi g`ayratga!
ANTIQA GAP
Hayron bo`lib qolasan,
Antiqa gap chiqqanda.
Ba’zi gaplar beayov,
Yuragingni siqqanda.
Tulqin Eshbekov
20.11.2009, 21:41
Ҳурматли Тўлқин ака!
Иккалангизнинг баҳсингизни барча форумдошлар қатори кузатиб бормоқдаман. Масъудбекнинг адабиёт оламига кириб келганига кўп бўлган. Уларнинг ижод намуналари билан "Шеър азиз олам аро", "Дилдаги сатрлар" мавзуларида танишишингиз мумкин. Гарчи шеърлари тўплам шаклида нашр этилмаган бўлса-да, шеърларнинг ўз мухлислари бор. Кўпчилигини биз мухлислар ёд олганмиз ҳам.
"Кимдир ошни мақтаб еса, кимдир лағмонни суйиб тановвул қилади". Шу жумладан китобхоннинг ҳам севиб ўқийдиган асари, онги қабул қила олмайдиган жанри бўлади. Бу албатта, китобхоннинг савиясига боғлиқ.
Масъудбекнинг эса Олий адабиёт курсларида ёки адабий танқидчилик мактабида ўқишга эҳтиёжлари йўқ деб ўйлайман.
Самимият билан Н.У.
Фикрингиз учун ташаккур!
Азиз дўстим Маъсуджоннинг айрим гапларига яраша шу фикрни илгари сургандим холос. Унинг теран фикрлаши менга жуда ёқади! Модомики, шеърлар ҳам ёзаркан (узр, ҳозиргача буни билмасканман), уларни албатта топиб ўқийман.
Ушбу баҳсимиз орқали мен анчадан бери излаб юрган нарсамни топдим. Яъни, маҳорат мактаби ҳақида навбатдаги китобимни тайёрлаётган эдим. Интернет орқали амалга ошадиган маҳорат сирлари ҳақида анча маълумот тўплашга эришдим.
Бунинг учун Форумимизга ҳам, қадрли Маъсуджонга ҳам ташаккур изҳор этаман.
Ижодий изланиш деганлари шунақа бўлади-да! (Ҳазил)
Masud Mahsudov
21.11.2009, 03:22
Фикрингиз учун ташаккур!
Азиз дўстим Маъсуджоннинг айрим гапларига яраша шу фикрни илгари сургандим холос. Унинг теран фикрлаши менга жуда ёқади! Модомики, шеърлар ҳам ёзаркан (узр, ҳозиргача буни билмасканман), уларни албатта топиб ўқийман.
Ушбу баҳсимиз орқали мен анчадан бери излаб юрган нарсамни топдим. Яъни, маҳорат мактаби ҳақида навбатдаги китобимни тайёрлаётган эдим. Интернет орқали амалга ошадиган маҳорат сирлари ҳақида анча маълумот тўплашга эришдим.
Бунинг учун Форумимизга ҳам, қадрли Маъсуджонга ҳам ташаккур изҳор этаман.
Ижодий изланиш деганлари шунақа бўлади-да! (Ҳазил)
Uzr, ishim ko'paygani uchun, va'da etilgan fikrlarimni bugun (va balki ertaga ham) bera olmadim. Lekin, Sizning mening fikrlarimga bergan javobingizni o'qib, (ayniqsa, olma-shaftoli haqida), so'z o'yini, ko'chma ma'no, degan narsalardan sal yiroqda ekaningizni xulosa qildim... (Yana bir achchiq gapim uchun uzr ). Balki adashayotgandirman, lekin men bog'dan kelsam, Siz tog'dan kelibsiz... Afsuski, hozir men ona yurtda emasman... Nasib qilsa, borganda, ko'rishib, yuzma-yuz o'tirib, asarlaringizdagi ko'rgan kamchiliklarni birma bir aytib beraman, xudo xohlasa (bu uchun, bir kunimni ayamayman)...
buguncha, xayr...
P.S. Ha, aytgancha, she'rlarimni o'qib chiqishingiz shart emas, chunki hamma she'rlarim ko'zingizga juda hunuk ko'rinsa kerak... Ularni o'zimga o'xshagan oddiy o'quvchilar uchun yozaman... Siz kabi adabiyotshunos olim ko'zi bilan o'qilsa, keyin she'riytdan ko'ngli qolib ketmasin, deb qo'rqaman... Ular bir dardli qalbning shivirlab o'z-o'ziga aytgan oddiygina gaplari xolos...
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 06:53
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Tarix kitobini o`qigan sari moziyda taxlanib yotgan gaplarni kashf etaverasiz. Madaniyatshunoslik madaniyatli gapirishga undasa, san’at sohasi har bir gapni san’at darajasiga ko`tarishga da’vat etadi.
ANCHA GAP
Shuncha aytdi bechora,
Aytganini qilmabmiz.
Orasidan ancha gap,
O`tganini bilmabmiz.
ARAZ GAP
Arazlaydigan gapmi?
Eshitgach, qildi araz.
Aslida araz gapni,
Aytib qo`ygan bir maraz.
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 07:04
Қадрли Маъсуджон!
Нигорахоннинг Сиз ҳақингизда билдирган фикрларидан яйраб кетдим! Яхшигина ижодкор экансиз-ку! Худо хоҳласа, шеърларингизни ўқиб албатта фикримни билдираман!
Мана бугун ҳам маза қилиб ўқишга ва ўйлаб жавоб ёзишга имкон яратиб жавоб йўллаганингиз учун ташаккур. Жавобини ухлаб қолмасангиз ярим тундан ошганда ёки эрталаб ўқийсиз!
Мен ҳам ишга шошяпман. Ҳозирча хайр.
Сизга ижодий баркамоллик тилаб қолувчи дўстингиз Тўлқин Эшбек.
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 07:06
P.S. Ha, aytgancha, she'rlarimni o'qib chiqishingiz shart emas, chunki hamma she'rlarim ko'zingizga juda hunuk ko'rinsa kerak...
Илтимос, подадан олдин чанг чиқарманг. Ўқишимни истамасангиз нега эълон қилдингиз? Бу ёғи ўзимнинг шахсий ишим! (Узр, шу жойига кўзим тушиб қолиб, чидай олмасдан икки оғиз жавоб ёзиб кетяпман. Қолганини ишдан қайтганимда...)
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 21:56
Salom qadrli do`stim Ma’sudjon!
Bugun kun mobaynida xatingizni qayta-qayta o`qib, rosa miriqdim! Hayotimda yuz bergan ko`p qiziq voqealarni yodimga soldingiz. Xayolan Siz bilan gaplashdim. Hatto, qachongacha xayolan gaplashaman, yaxshisi, bir choyxonaga taklif etib yuzma-yuz suhbatlashsam-chi (ertaga yakshanba!) deb o`ylab ketayotsam, safarda ekaningizni bilgach, xijolat tortdim. Olislarda yurtni qo`msam yurgan do`stimiz ekansiz-ku! Shundoq inson bilan “adi-badi” qilib o`tiribmanmi, dedim o`zimga-o`zim.
Sizga yurakdan aytadigan gapim: safarlar muborak bo`lsin! Oy boribsiz, omon qayting! Choyxo`rlik ham, diltortar suhbatlar ham albatta bo`ladi!
Iloji bo`lsa, o`sha yurtning har xil gazetalaridan ikki-uchtasini olib kelsangiz (pulini beraman!) juda xursand bo`lardim. Jurnalistika fakultetida talabalarga saboq berishimizda asqotardi.
Ikkinchisi, Forumimizni shu lahzada butun dunyoda kuzatish mumkin ekanligini yana bir bora his etib, hayajonlandim! Qarang-a! O`zbekning jarangdor ovozi dunyo uzra jaranglayaptimi! Endi shunga yarasha ma’niliroq, ma’naviy yuksak darajada suhbatlar qurish lozimligini yana bir bora his etdim. Axir, o`zbek tilini biladiganlar dunyoda kam emas! Ular shu suhbatlarimizga qarab bizga baho berishadi!
Keling, endi kechagi xatingizga samimiy javoblarimni yo`llay qolay:
1. “Uzr, ishim ko`paygani uchun, va’da etilgan fikrlarimni bugun (va balki ertaga ham) bera olmadim” degan gapingizni yaxshi angladim. Olis yurtlarda shirin tashvishlaringiz ko`pligini tushunaman. Qolgan gaplarni qaytib kelganingizdan keyin bafurja gaplashsak ham bo`ladi. Hangomaga moderator singillarimizni, Lutfullo, Behzodjon va boshqa o`z munosabatini bildirgan do`stlarimizni ham taklif etarmiz!
2. “Lekin, Sizning mening fikrlarimga bergan javobingizni o`qib, (ayniqsa, olma-shaftoli haqida), so`z o`yini, ko`chma ma’no, degan narsalardan sal yiroqda ekaningizni xulosa qildim...” deya juda noto`g`ri xulosa qilgansiz. O`ttiz yildan oshibdiki, “so`z o`yini, ko`chma ma’no” degan tushunchalar ijodimda gulg`unchaga aylanib kelmoqda. O`sha javobimni qizishmasdan qayta o`qib ko`ring, so`z o`yiningiz va ko`chma ma’nodagi gaplaringizga yarasha aniq, muxtasar javob qaytarganman. Ijodiy mevam shaftolidek bilchillamasdan naqshinkor olmadek olamni hayratga solishini orzu qilishimni aytdim, shekilli. Rahmatli ulug` shoir ham so`z o`yini va o`xshatishni o`rniga qo`ya olmagan ekan-da...
3. “Yana bir achchiq gapim uchun uzr” deya aslida hech qanaqa achchiq gap aytganingiz yo`q. Bu borada o`zingiz oddiy fikrlarni tushunib etmayotganingiz pand bermoqda, xolos.
4. “Balki adashayotgandirman” degan fikringizga yuz foiz qo`shilaman va Sizdek do`stim adashishini istamay jonim halak bo`lmoqda. Yoshligingiz, hali hayotiy tajribangiz kamligi ko`rinib turibdi. Buni yana biroz ulg`ayganingizda teran anglab etasiz.
Bir kuni bitta do`stim 4 yashar o`g`ilchasi bilan mehmonga kelib qolishdi. Rosa chaqchaqlashdik! Haligi o`g`ilchasi tushmagur har zamonda suhbatimizga aralashib, menga nima deydi, deng: “Ha-a, ana endi o`zingizga keldingiz”, “ha-a, bu gapingizda jon bor”.
Axiyri unga shunday dedim: “biror marta meni o`zimdan ketib qolganimni ko`rganmiding, jiyan? Yoki, jonsiz gapimni eshitganmiding?”
Bu bolakay nima deyayotganini o`zi ham bilmaganini Siz tushunib turibsiz albatta. U 4 yoshiga xos xato qilgan bo`lsa, Sizning xatoingiz ham hozirgi yoshingizga yarasha bo`layotganini o`zingiz anglay olmayapsiz...
Sizning yoshingizda men ham Sizdan ko`proq xatolar qilganman, o`zimdan kattalardan shunga yarasha pand-nasihat eshitganman, goho Sizga o`xshab jizzakilik qilganman… Bularning hammasini jamlab aytganda – hayotiy tajriba deganlari shu tariqa to`planar ekan. Payti kelib, Sizdek mo`’tabar insonga ham o`sha davrning jizzaki yoshlaridan biri bexosdan tashlanib qolsa, mening shu gaplarimni eslarsiz! Va albatta, bosiqlik bilan mana shunday javoblar berarsiz! Oxirida, men ham edim Sizdek, Siz ham bo`ling mendek, deb qo`yarsiz!
5. “lekin men bog`dan kelsam, Siz tog`dan kelibsiz...” degan gapingiz ham haligi bolakayning “Ha-a, ana endi o`zingizga keldingiz” degan gapini yodimga solmoqda…
6. “Afsuski, hozir men ona yurtda emasman... Nasib qilsa, borganda, ko`rishib, yuzma-yuz o`tirib, asarlaringizdagi ko`rgan kamchiliklarni birma bir aytib beraman, xudo xohlasa (bu uchun, bir kunimni ayamayman)...” degan fikrlaringiz uchun tashakkur! Bunga nomamning kirish qismida muxtasar so`zimni aytdim.
7. “Ha, aytgancha, she’rlarimni o`qib chiqishingiz shart emas” degan gapingizdan biroz ranjidim. Unda nega e’lon qildingiz? OAVda e’lon qilingan asar yaxshimi-yomonmi xalqning ma’naviy mulki hisoblanadi! Undan ma’nan iste’mol qilishga haqliman. Nega mening iste’molchilik haquqlarimni poymol etasiz? (Hazil).
8. “chunki hamma she’rlarim ko`zingizga juda hunuk ko`rinsa kerak...” degan gapingiz ham haligi bolaning gaplariga o`xshab odamni ranjitadi. Mening ko`zimga nima qanaqa ko`rinishini qayoqdan bilasiz?
9. “Ularni o`zimga o`xshagan oddiy o`quvchilar uchun yozaman...” deydigan bo`lsangiz, ana o`shalarning o`zlariga taqdim etish, faqat o`zlarining pochtasiga jo`natish keragidi, degan fikrni paydo qilasiz... OAV hamma uchun birdek ma’naviy, mafkuraviy maydon-ku!
10. “Siz kabi adabiyotshunos olim ko`zi bilan o`qilsa, keyin she’riytdan ko`ngli qolib ketmasin, deb qo`rqaman...” deb qo`rqmang! Umrim bo`yi jamoatchi muxbirlar, havaskor yozuvchi-shoirlarning qo`lyozmalari ustida ishlab kelmoqdaman. Yaxshi she’rlarga gap yo`q, ularga faqat muvaffaqiyat tilab qolaveramiz, bizning vazifamiz: adabiy tahlil va tahrir qilish, qiyomiga etkazib yoritish, yosh qalamkashlarga yo`l ko`rsatishdan iborat. Shu kungacha birovning ko`nglini qoldirmagan odamning ko`nglini shunaqa beo`xshov gaplar bilan qoldirmang-da...
Darvoqe, hali “Beo`xshov gap” degan she’rni ham o`qiysiz!
11. “Ular bir dardli qalbning shivirlab o`z-o`ziga aytgan oddiygina gaplari xolos...” degan fikringiz mantiqqa to`g`ri kelarmikin? “o`z-o`ziga aytgan oddiygina gaplari” bo`lsa, nega OAVda chiqib ketdi? Mayli, ijozat bermasangiz ham o`qib ko`ray-chi, keyin bir gap bo`lar.
Sizga omonlik, ijodiy parvozlar tilab, do`stingiz To`lqin Eshbek.
Tulqin Eshbekov
21.11.2009, 21:58
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Dinshunoslik ilohiy kalomlarni qalbingizga jo aylaydi. Boshqa fanlar orqali turli sohalarga oid ilmiy gaplarni o`rganasiz.
ARAZLAYDIGAN GAP
Arazlaydigan gapga,
Sodda odam arazlar.
Bilmas uning tagida,
Yotar qancha g`arazlar.
ARALASHADIGAN GAP
Biroz qo`rqqan joyimiz shuki,
Qo`limizga tegsin pattamiz.
Aralashadigan gap bo`lsa,
Aralashar hatto kattamiz.
Oygul Rasulova
22.11.2009, 09:29
Эҳ-ҳе, баҳслар жуда қизиб кетибди-ку. Ҳаммасини кўчириб олдим. Эътибор билан ўқиб чиқай-чи, кейин қўлимдан келганча фикримни билдираман.
Oygul Rasulova
22.11.2009, 12:13
Бу шеърлар 1800 тадан зиёдроқ. Улар орасида Сиз айтгандек ҳали бадиий қиёмига етмаганлари ҳам борлигини ҳис этяпман ва вақти келиб, Сиздек азиз мухлисларимизнинг билурдек фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиққач, китоб ҳолида нашр эттириш ниятидаман.
Ассалому алайкум азиз Форумдошлар!
Битта узримни айтсам, талабанинг ўқиш ва ишлари кўплигини яхши тушунасиз, хуллас, дарслардан ортиб форумга тез-тез киришга имкон етишмаяпти.
Форумга кирганда эса, шунча қизиқ гаплардан, пурмаъно баҳслардан, дурдона асарлардан бебаҳра қолаётганингга афсусланиб кетасан. Форумимиз аслида қизиқарли ахборотлар, ажойиб асарлар, суҳбатлар асносида катта маънавий база яратаётганини эътироф этса арзийди.
Бу гал менинг эътиборимни тортган мавзу – Тўлқин Эшбек домла билан Маъсуд Маҳсудовнинг баҳслари бўлди. Икки ижодкорнинг баҳсларидан ҳам талаба ёшлар ўзларига анчагина маънавий озиқ олиши шак-шубҳасиздир. (Уни ҳатто газеталарда ҳам ёритса бўларкан менимча…)
Мен бирор томонга ён босмоқчи эмасман. Айтишади-ку, катталарнинг гапига аралашма, деб! (Ҳазил).
Биз бўлғуси тилшунослар учун Тўлқин Эшбек домланинг шунча ўзбекона гапларни (1800 дан ортиқ фаол қўлланиладиган гаплар-а!) теран нигоҳ билан англаб ва маҳорат билан жамлагани ғоят қадрлидир.
Устоз бу дурдона гапларни тилшуносларга хос таҳлил қилиб, “Гап энциклопедияси” тарзида чиқарса ҳам бўларди. Домламизнинг шоирлиги устун келиб ҳар бир гапнинг моҳиятини шеърий сатрлар воситасида очиб беришга бел боғлагани ҳам ўзига хос янгилик. Буни ушбу тўпламнинг кириш қисмида айтилаётган гаплардан ҳам билса бўлади. Менимча, муаллиф ўқувчиларни зериктириб қўймаслик учун ўша кириш қисмини ҳам ҳар куни шеърлари тепасига бир-икки жумладан ҳавола этиб боряпти.
Бир пайтлар биз учун янгилик бўлган узундан-узун сериалларни баъзилар бирданига ҳазм қила олишмагани ёдимизда. “Қувноқ гаплар” туркумидан берилаётган шеърларга муносабатлар ҳам баъзида шунақа бўлиши мумкин.
Муаллиф бир ўринда таъкидлаганидек, охиригача сабр билан ўқиб борайлик-чи. Кейин умумий хулоса чиқариш қочмас.
Муаллиф яна бир ўринда баъзи шеърлари унчалик бадиий қиёмига етмаганини тан олади ва ўқувчиларнинг, мунаққидларнинг фикрларини инобатга олиб, қайта ишлашга тайёрлигини эътироф этади.
Шу ўринда мен ҳам бир мухлис сифатида фикримни баён этсам.
1. Мақташга арзигулик шеърлар:
АБАДИЙ ГАП
Баъзи гаплар аср оша,
Абадий гап бўларкан.
Айримлари айтилмасдан
Ичимизда ўларкан...
АВВАЛГИ ГАП
Аввалги гап қайтарилса,
Келар бироз ғашимиз.
Яна такрор айтаверса,
Оғриб қолар бошимиз.
Мана бу сатрларни ўқиганда одам енгил тортади. Чиндан ҳам “Абадий гап” ва “Аввалги гап”нинг моҳиятини завқ ила англайсиз.
2. Энди танқид қилишга лойиқ шеър:
АДАШИБ АЙТИЛГАН ГАП
Адашиб айтилган гап,
Адаштирар одамни.
Ҳатто қизни сўрасанг,
Кўрсатади “мадам”ни…
Бу худди “Жўқича” шеърга ўхшайди. Ваҳоланки, ўзаро суҳбатларда “Адашиб айтилган гап” ибораси чиндан ҳам кўп тилга олинади. Муаллиф унинг моҳиятини шеърий усулда очиб беришга жазм қилдими, марҳамат, шунга яраша изланиб, қизиқарли ва энг муҳими мазмунли шеър ёзса бўларди. Бу шеърнинг дастлабки икки қатори ёмонмас:
“Адашиб айтилган гап,
Адаштирар одамни” – деган сатрлар аксиоманинг ўзгинаси. Шеърий сатрларда у ўзини оқлаган!
Бироқ,
“Ҳатто қизни сўрасанг,
Кўрсатади “мадам”ни…” – деганда нимани тушуниш мумкин? Муаллиф адашган одамнинг ҳолини ифода этувчи бошқа фикрлар топганида мақсадга мувофиқ бўларди-да менимча.
Бошқа шеърларда ҳам чиндан баҳсталаб ўринлар кам эмас. Умид қиламизки, шунчалик катта адабий хазина яратишга жазм қилган шоир ва олимнинг ақли барча шеърларини бирдек қиёмига етказишга қолганда оқсамайди (“Ўткан кунлар”даги Юсуфбек ҳожининг гапларидан “сўз ўйини” ясаганимни муаллиф тўғри тушунади, деган умиддаман).
“Қувноқ гаплар” туркумидан парчалар бир нечта газеталарда ёритилиб, анча-мунча шов-шувга сабаб бўлганини биламиз. Масалан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2009 йил 27 март сонида “Бўлар-бўлмас гап”, “Йўқ гап”, “Пичинг гап”, “Сохта гап”, “Узунқулоқ гап”, “Уйдирма гап”, “Хотима гап” каби шеърлар кўпчиликнинг эътиборини тортган.
Унга шоир Абдуҳамид Пардаевнинг назираси ҳам роса қизиқ чиққан. Ўша жавоб ўрнидаги назира шеърни кўчириб эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.
“ГАП”
Тўлқин ЭШБЕКка
Тўлқин Эшбек, “Гап”ингизда маъни бордай туюлди,
Назираси ёмғир каби беихтиёр қуюлди.
Қай бир зотлар “Гап”га сарфлаб эртаю кеч вақтини,
Ҳали-ҳануз бой беради тиллога тенг нақдини.
Баъзан ўзинг қўйгани жой тополмайсан пичингдан,
Ёлғиз Тангри ўзи билар не ўтганин ичингдан.
Мунофиқлар ҳар ваъдасин сохталиги билинар,
Фурсат етиб, тулки каби тумшуғидан илинар.
“Узун қулоқ гап”лардан-ку қочиб бўлар қай жойга,
Улар ҳатто етиб борган минг юлдуз, минг бир ойга.
Бетга урар, этга урар, басма-бас тепар кетга,
Қай бир гаплар чиқиб кетган бошвоқсиз интернетга.
Ҳали-ҳануз, во дариғки, уйдирма кўп, уйдирма,
“Уйдирма!” деб, Тўлқин Эшбек, қўй, юрагим куйдирма!
“Эртаю кеч тугамас гап, ким гапидан адашар”,
“Гап”дан чиқиб, “гап”га кирар ҳамон бор аҳли башар.
Ножўя гап айтсанг ногоҳ қараб қўйишар ола,
“Қолган гапни ўйлаб кўриш ўзингизга ҳавола”.
Қидирсангиз, ўзингиздай “Гап” деган шаҳардаман,
Қуруқ гапдан безорижон Абдулҳамид Пардаман!
Хуллас, иним, мен ҳам сиздай бездим гап ноҳақидан,
Босилсин деб бу назира кечдим қалам ҳақидан.
Абдуҳамид ПАРДАЕВ,
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2009 йил 24 апрель.
Tulqin Eshbekov
22.11.2009, 18:28
Бу шеърлар 1800 тадан зиёдроқ. Улар орасида Сиз айтгандек ҳали бадиий қиёмига етмаганлари ҳам борлигини ҳис этяпман ва вақти келиб, Сиздек азиз мухлисларимизнинг билурдек фикрларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиққач, китоб ҳолида нашр эттириш ниятидаман.
Ассалому алайкум азиз Форумдошлар!
Битта узримни айтсам, талабанинг ўқиш ва ишлари кўплигини яхши тушунасиз, хуллас, дарслардан ортиб форумга тез-тез киришга имкон етишмаяпти.
Форумга кирганда эса, шунча қизиқ гаплардан, пурмаъно баҳслардан, дурдона асарлардан бебаҳра қолаётганингга афсусланиб кетасан. Форумимиз аслида қизиқарли ахборотлар, ажойиб асарлар, суҳбатлар асносида катта маънавий база яратаётганини эътироф этса арзийди.
Бу гал менинг эътиборимни тортган мавзу – Тўлқин Эшбек домла билан Маъсуд Маҳсудовнинг баҳслари бўлди. Икки ижодкорнинг баҳсларидан ҳам талаба ёшлар ўзларига анчагина маънавий озиқ олиши шак-шубҳасиздир. (Уни ҳатто газеталарда ҳам ёритса бўларкан менимча…)
Мен бирор томонга ён босмоқчи эмасман. Айтишади-ку, катталарнинг гапига аралашма, деб! (Ҳазил).
Биз бўлғуси тилшунослар учун Тўлқин Эшбек домланинг шунча ўзбекона гапларни (1800 дан ортиқ фаол қўлланиладиган гаплар-а!) теран нигоҳ билан англаб ва маҳорат билан жамлагани ғоят қадрлидир.
Устоз бу дурдона гапларни тилшуносларга хос таҳлил қилиб, “Гап энциклопедияси” тарзида чиқарса ҳам бўларди. Домламизнинг шоирлиги устун келиб ҳар бир гапнинг моҳиятини шеърий сатрлар воситасида очиб беришга бел боғлагани ҳам ўзига хос янгилик. Буни ушбу тўпламнинг кириш қисмида айтилаётган гаплардан ҳам билса бўлади. Менимча, муаллиф ўқувчиларни зериктириб қўймаслик учун ўша кириш қисмини ҳам ҳар куни шеърлари тепасига бир-икки жумладан ҳавола этиб боряпти.
Бир пайтлар биз учун янгилик бўлган узундан-узун сериалларни баъзилар бирданига ҳазм қила олишмагани ёдимизда. “Қувноқ гаплар” туркумидан берилаётган шеърларга муносабатлар ҳам баъзида шунақа бўлиши мумкин.
Муаллиф бир ўринда таъкидлаганидек, охиригача сабр билан ўқиб борайлик-чи. Кейин умумий хулоса чиқариш қочмас.
Муаллиф яна бир ўринда баъзи шеърлари унчалик бадиий қиёмига етмаганини тан олади ва ўқувчиларнинг, мунаққидларнинг фикрларини инобатга олиб, қайта ишлашга тайёрлигини эътироф этади.
Шу ўринда мен ҳам бир мухлис сифатида фикримни баён этсам.
1. Мақташга арзигулик шеърлар:
АБАДИЙ ГАП
Баъзи гаплар аср оша,
Абадий гап бўларкан.
Айримлари айтилмасдан
Ичимизда ўларкан...
АВВАЛГИ ГАП
Аввалги гап қайтарилса,
Келар бироз ғашимиз.
Яна такрор айтаверса,
Оғриб қолар бошимиз.
Мана бу сатрларни ўқиганда одам енгил тортади. Чиндан ҳам “Абадий гап” ва “Аввалги гап”нинг моҳиятини завқ ила англайсиз.
2. Энди танқид қилишга лойиқ шеър:
АДАШИБ АЙТИЛГАН ГАП
Адашиб айтилган гап,
Адаштирар одамни.
Ҳатто қизни сўрасанг,
Кўрсатади “мадам”ни…
Бу худди “Жўқича” шеърга ўхшайди. Ваҳоланки, ўзаро суҳбатларда “Адашиб айтилган гап” ибораси чиндан ҳам кўп тилга олинади. Муаллиф унинг моҳиятини шеърий усулда очиб беришга жазм қилдими, марҳамат, шунга яраша изланиб, қизиқарли ва энг муҳими мазмунли шеър ёзса бўларди. Бу шеърнинг дастлабки икки қатори ёмонмас:
“Адашиб айтилган гап,
Адаштирар одамни” – деган сатрлар аксиоманинг ўзгинаси. Шеърий сатрларда у ўзини оқлаган!
Бироқ,
“Ҳатто қизни сўрасанг,
Кўрсатади “мадам”ни…” – деганда нимани тушуниш мумкин? Муаллиф адашган одамнинг ҳолини ифода этувчи бошқа фикрлар топганида мақсадга мувофиқ бўларди-да менимча.
Бошқа шеърларда ҳам чиндан баҳсталаб ўринлар кам эмас. Умид қиламизки, шунчалик катта адабий хазина яратишга жазм қилган шоир ва олимнинг ақли барча шеърларини бирдек қиёмига етказишга қолганда оқсамайди (“Ўткан кунлар”даги Юсуфбек ҳожининг гапларидан “сўз ўйини” ясаганимни муаллиф тўғри тушунади, деган умиддаман).
“Қувноқ гаплар” туркумидан парчалар бир нечта газеталарда ёритилиб, анча-мунча шов-шувга сабаб бўлганини биламиз. Масалан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2009 йил 27 март сонида “Бўлар-бўлмас гап”, “Йўқ гап”, “Пичинг гап”, “Сохта гап”, “Узунқулоқ гап”, “Уйдирма гап”, “Хотима гап” каби шеърлар кўпчиликнинг эътиборини тортган.
Унга шоир Абдуҳамид Пардаевнинг назираси ҳам роса қизиқ чиққан. Ўша жавоб ўрнидаги назира шеърни кўчириб эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдим.
“ГАП”
Тўлқин ЭШБЕКка
Тўлқин Эшбек, “Гап”ингизда маъни бордай туюлди,
Назираси ёмғир каби беихтиёр қуюлди.
Қай бир зотлар “Гап”га сарфлаб эртаю кеч вақтини,
Ҳали-ҳануз бой беради тиллога тенг нақдини.
Баъзан ўзинг қўйгани жой тополмайсан пичингдан,
Ёлғиз Тангри ўзи билар не ўтганин ичингдан.
Мунофиқлар ҳар ваъдасин сохталиги билинар,
Фурсат етиб, тулки каби тумшуғидан илинар.
“Узун қулоқ гап”лардан-ку қочиб бўлар қай жойга,
Улар ҳатто етиб борган минг юлдуз, минг бир ойга.
Бетга урар, этга урар, басма-бас тепар кетга,
Қай бир гаплар чиқиб кетган бошвоқсиз интернетга.
Ҳали-ҳануз, во дариғки, уйдирма кўп, уйдирма,
“Уйдирма!” деб, Тўлқин Эшбек, қўй, юрагим куйдирма!
“Эртаю кеч тугамас гап, ким гапидан адашар”,
“Гап”дан чиқиб, “гап”га кирар ҳамон бор аҳли башар.
Ножўя гап айтсанг ногоҳ қараб қўйишар ола,
“Қолган гапни ўйлаб кўриш ўзингизга ҳавола”.
Қидирсангиз, ўзингиздай “Гап” деган шаҳардаман,
Қуруқ гапдан безорижон Абдулҳамид Пардаман!
Хуллас, иним, мен ҳам сиздай бездим гап ноҳақидан,
Босилсин деб бу назира кечдим қалам ҳақидан.
Абдуҳамид ПАРДАЕВ,
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2009 йил 24 апрель.
Раҳмат Ойгул! Сиздан бунақа жавоблар кутмагандим. Ўзи ўзбек филологияси факультетида жуда кам дарс берсам-да адабий баҳс-мунозараларда унча-мунча одам олдиларингизга туша олмаслигини яхши биламан.
Ижобий фикрларингиз янада масъулият юклайди. Танқидий фикрларингиз ҳам ўринли. Ҳаммасини эътибор билан ўрганиб чиқаман.
Яна теша тегмаган танқидий фикрларингизни кутиб қоламан.:187:
Tulqin Eshbekov
22.11.2009, 18:30
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Atoqli adibimiz Pirimqul Qodirovning “Til va el” ilmiy badiasida qayd etilganidek, “Har qanday tarixiy haqiqat til vositasida, esda qoladigan yorqin so`zlar, obrazlar yordamida avloddan-avlodga etkazib berilmasa unut bo`lib ketadi”.
ARALASh-QURALASh GAP
U aralash-quralash gapni,
O`rab tashlab aytadi battol.
Aytganiga ishonmasak-da,
Hayrat ichra qoldik hayron, lol.
ARIMAGAN GAP
To`s-to`polon bo`lgan uyidan,
Arimagan gaplar ko`p ekan.
Erini-ku xudo uribdi,
Xotiniga nima jin tekkan?
Masud Mahsudov
22.11.2009, 19:06
Assalomu alaykum... Men Siz bilan virtual baxsni shu yerda to'xtataman... Chunki, baribir bir-birimizni tushuna olmadik... Men ijodga Sizdan boshqacharoq ko'z bilan qaraydiganga o'xshayman... Shu sabab, baxsni yarim yilga (xudo xohlasa) kechiktiramiz (chunki, o'shanda yurtga boraman, inshaallah). Yuqoridagi oxirgi "muxtasar" javoblaringizni o'qib shu xulosaga keldim. Zero, tanqidlarim Sizning asarlaringizga zarracha "ta'sir" o'tkaza olmasligiga ko'zim yetayotgan bo'lsa-da, yana bir bor ijodingizda chuqurroq nazar solishingizga umid qilib qolaman.
She'rlarim to'grisida o'z fikringizni bildirmoqchi bo'libsiz, marhamat. Bunga qarshiligim yo'q.
Kelgusi ishlaringizga Allohdan omad tilab,
Mas'ud
Olmani bemaza deyishi o`rinlimi? Olmaning oldida balki shaftoli bemazaroqdir? Shaftoli qirq yillik dardni qo`zg`aydi, deya uni kamroq iste’mol qilishga da’vat etishadi tabiblar. Chindan ham shaftolining pishmagani juda bemaza, pishgani esa bir pastda bilchillab qoladi. Issiqda tez sasib, sovuqda irib qoladi. Shul bois shaftolini na olis shimolda, na issiq janubda topish amri mahol. Oq, qizil, sariq olmalarning esa avvalo yoqimli hidi uyingizga fayz kiritib turadi! Olma – jannat mevasi ekanini ham yaxshi bilasiz! Uni dunyoning hamma joyida talashib oladilar! Chiroyli insonlarni naqsh olmadek, deb ta’riflashadi. Birovni shaftolidek ko`rinadi, deb ko`ring, ko`zingizni moshdek ochib qo`yadi…
Тўғри айтасиз, домла. Олма жудаям фойдали ва мазали мева. Олма темир моддасига бой бўлиб, анемия, хусусан темир моддаси тақчиллиги натижасида юзага келган анемия касаллигини даволашда кенг қўлланилади. Темир моддаси қонни тўқималарга етказиб бериш учун хизмат қилади. Агар организмда темир моддаси камайиб кетса бемор тез чарчайдиган бўлиб қолади. Агар шу бемор ҳар куни ҳеч бўлмаса иккита олма еб турганида бу касалга чалинмаган бўларди. Бундан ташқари олма тишларни мустаҳкамлашда ҳам фойда беради. Агар 5-10 ёшдаги болаларга ҳар куни кечки овқатдан кейин биттадан қаттиқ олма берсак, бу уларнинг тишини мустаҳкамлайди ва тиш тозалашга ўргатади :)
Tulqin Eshbekov
23.11.2009, 20:34
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Zero, qancha muassasa, idora va tashkilotlar faoliyatlari gap-so`zlar mohiyatini o`rganishga qaratilgan! Demak, har bir gap-so`zimiz mudom e’tibor talab etadi.
ARZIYDIGAN GAP
Gar so`z aytsang bu davrada,
Arziydigan gap bo`lsin.
Zerikmasin eshitganlar,
Undan ko`ngli ham to`lsin.
ARZIMAGAN GAP
Hammaga keng bu dunyo,
Unga shuncha tormidi?
Arzimagan gapga ham,
Shunchalikka bordimi?
Tulqin Eshbekov
23.11.2009, 22:25
Assalomu alaykum... Men Siz bilan virtual baxsni shu yerda to'xtataman... Chunki, baribir bir-birimizni tushuna olmadik... Men ijodga Sizdan boshqacharoq ko'z bilan qaraydiganga o'xshayman... Shu sabab, baxsni yarim yilga (xudo xohlasa) kechiktiramiz (chunki, o'shanda yurtga boraman, inshaallah). Yuqoridagi oxirgi "muxtasar" javoblaringizni o'qib shu xulosaga keldim. Zero, tanqidlarim Sizning asarlaringizga zarracha "ta'sir" o'tkaza olmasligiga ko'zim yetayotgan bo'lsa-da, yana bir bor ijodingizda chuqurroq nazar solishingizga umid qilib qolaman.
She'rlarim to'grisida o'z fikringizni bildirmoqchi bo'libsiz, marhamat. Bunga qarshiligim yo'q.
Kelgusi ishlaringizga Allohdan omad tilab,
Mas'ud
Ассалому алайкум азиз Маъсуджон!
Майли, адабий баҳсимизга ҳозирча нуқта қўямиз. Бироқ, мен Сизни яхши тушундим ва Сиздек ажойиб дўст топганимдан беҳад мамнунман!
Баъзи ўринларда баҳсни қиздириш ва Сизнинг бироз жаҳлингизни чиқариб бўлса-да теша тегмаган гапларингиздан баҳраманд бўлиш учун атай “жиддий” жавоблар йўллагандим. Кўп гапларим ҳазиллигини илғаб оларсиз, деб умид қилгандим.
Ижод жараёнига албатта ҳамма ўз нигоҳи билан қарайди. Сизнинг қарашларингизни эса мен ғоят қадрлайман! Фақат, ҳозиргача Сиз бирорта ҳикоя ё шеъримга аниқ танқидий фикр айта олганингиз йўқ. “Ўқиб зўрға чидадим” деган қабилда умумий гапдан нарига ўтмадингиз. Майли, буни ҳам тушунаман. Бу борада, таклиф қилганингиздек, ярим йилдан сўнг дийдор кўришганда суҳбатни давом эттирамиз. Унгача, сабрингиз чидаса (ҳазил!) ижодий машқларимни кузатиб (ва танқидий фикрларингиз жамлаб) борасиз, деган умиддаман.
Мен бугунги кунда дунёга машҳур бўлиб кетган Жойс, Борхес каби чет эл ёзувчиларининг асарларини илк бор ўқиганда шундай ҳолатга тушгандим. Ўз даврида ўша адибларни ҳам кўпчилик тушунмаган ва мутлақо тан олмаган экан. Ҳозиргача уларнинг асарлари устида турлича баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Кимгадир ёққан нарса бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Ҳозиргача ўнлаб буюк адиб ва шоирларни тан олмайдиганлар ҳам кам эмас.
Хизматсафарда юришларингизга ҳавасим келяпти. Узоқ йўлларда Сизга узоқ умр ва омад тилайман. Ҳалиги илтимосим эсингиздан чиқмаса, яъни, бир қучоқ газета-журналлар олиб келсангиз, Сиз билан журналистика факультетида ижодий учрашув уюштирардик! Учрашувга фаол форумдошларни ҳам таклиф этардик!
Қадрдоним, ижодий баҳс бўлмаса-да, самимий хат ёзишиб турайлик! Қўлингиз текканида ушбу саҳифа орқали сафар таассуротларини ёзиб турсангиз, биз ҳам хаёлан дунё кезгандек бўлардик!
Ҳозирча нуқта қўйилган баҳсдаги айрим гапларим ранжитган бўлса маъзур тутинг.
Сизга яратганнинг ўзидан яна бир бор омад тилаб,
дўстингиз Тўлқин Эшбек.
Tulqin Eshbekov
23.11.2009, 22:31
Тўғри айтасиз, домла. Олма жудаям фойдали ва мазали мева. Олма темир моддасига бой бўлиб, анемия, хусусан темир моддаси тақчиллиги натижасида юзага келган анемия касаллигини даволашда кенг қўлланилади. Темир моддаси қонни тўқималарга етказиб бериш учун хизмат қилади. Агар организмда темир моддаси камайиб кетса бемор тез чарчайдиган бўлиб қолади. Агар шу бемор ҳар куни ҳеч бўлмаса иккита олма еб турганида бу касалга чалинмаган бўларди. Бундан ташқари олма тишларни мустаҳкамлашда ҳам фойда беради. Агар 5-10 ёшдаги болаларга ҳар куни кечки овқатдан кейин биттадан қаттиқ олма берсак, бу уларнинг тишини мустаҳкамлайди ва тиш тозалашга ўргатади
Омон бўлинг Омонжон!
Раҳматли улуғ шоирларимиздан бири шуни тушунмасдан ўз шогирдига "олмадек бемаза асар олиб келма, шафтолидек ширинидан олиб кел" деган мазмунда нотўғри сўз ўйини қилганини ўзимизча танқид қилган эдик-да! Сиз эса олманинг хосиятини жуда тўғри таърифлабсиз! Галарингиз худди нақш олмадек!
Шоир дўстим Маъсуджон билан ана шундай - олмадек ширин ва шафтолидек ширали шеърлар яратиш устида баҳслашдик-да!
Бахтимизга яна бир бор Омон бўлинг!
Masud Mahsudov
23.11.2009, 23:35
E'tiborliroq o'qinglar, "olmadek bemaza" emas, "bemaza olma" deyilgan yozgan joyimda... BEMAZA OLMA haqida gap ketayapti... shirin olma haqida emas...
Masud Mahsudov
24.11.2009, 01:14
Ассалому алайкум азиз Масъуджон!
Майли, адабий баҳсимизга ҳозирча нуқта қўямиз. Бироқ, мен Сизни яхши тушундим ва Сиздек ажойиб дўст топганимдан беҳад мамнунман!
Баъзи ўринларда баҳсни қиздириш ва Сизнинг бироз жаҳлингизни чиқариб бўлса-да теша тегмаган гапларингиздан баҳраманд бўлиш учун атай “жиддий” жавоблар йўллагандим. Кўп гапларим ҳазиллигини илғаб оларсиз, деб умид қилгандим.
Ижод жараёнига албатта ҳамма ўз нигоҳи билан қарайди. Сизнинг қарашларингизни эса мен ғоят қадрлайман! Фақат, ҳозиргача Сиз бирорта ҳикоя ё шеъримга аниқ танқидий фикр айта олганингиз йўқ. “Ўқиб зўрға чидадим” деган қабилда умумий гапдан нарига ўтмадингиз. Майли, буни ҳам тушунаман. Бу борада, таклиф қилганингиздек, ярим йилдан сўнг дийдор кўришганда суҳбатни давом эттирамиз. Унгача, сабрингиз чидаса (ҳазил!) ижодий машқларимни кузатиб (ва танқидий фикрларингиз жамлаб) борасиз, деган умиддаман.
Мен бугунги кунда дунёга машҳур бўлиб кетган Жойс, Борхес каби чет эл ёзувчиларининг асарларини илк бор ўқиганда шундай ҳолатга тушгандим. Ўз даврида ўша адибларни ҳам кўпчилик тушунмаган ва мутлақо тан олмаган экан. Ҳозиргача уларнинг асарлари устида турлича баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Кимгадир ёққан нарса бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Ҳозиргача ўнлаб буюк адиб ва шоирларни тан олмайдиганлар ҳам кам эмас.
Хизматсафарда юришларингизга ҳавасим келяпти. Узоқ йўлларда Сизга узоқ умр ва омад тилайман. Ҳалиги илтимосим эсингиздан чиқмаса, яъни, бир қучоқ газета-журналлар олиб келсангиз, Сиз билан журналистика факультетида ижодий учрашув уюштирардик! Учрашувга фаол форумдошларни ҳам таклиф этардик!
Қадрдоним, ижодий баҳс бўлмаса-да, самимий хат ёзишиб турайлик! Қўлингиз текканида ушбу саҳифа орқали сафар таассуротларини ёзиб турсангиз, биз ҳам хаёлан дунё кезгандек бўлардик!
Ҳозирча нуқта қўйилган баҳсдаги айрим гапларим ранжитган бўлса маъзур тутинг.
Сизга яратганнинг ўзидан яна бир бор омад тилаб,
дўстингиз Тўлқин Эшбек.
Tilaklar uchun rahmat... Uzr so'rashga hech nima arzimaydi...
Ba'zi adiblar bo'ladiki, ularni barcha suyib o'qiydi, birdek qabul qiladi va birdek taassurot oladi... Allohdan barcha asarlarimiz ham mana shunday chiqishini so'rab qolaman...
Talabalar bilan uchrashuv masalasiga kelsak, ijod nuqtai nazaridan hali bunga loyiq emasman... Shoirlikni ham hech qachon da'vo qilmayman... Shunchaki dard kelganda, siqilganda, xursand bo'lganda, zerikkanda, uyqusizlikda bir nimalarni yozib qo'yaman xolos...
Gazeta-jurnallarga kelsak, Xudo xohlasa, harakat qilaman olib borishga... Hozircha esa, xayr...
Tulqin Eshbekov
24.11.2009, 13:14
Talabalar bilan uchrashuv masalasiga kelsak, ijod nuqtai nazaridan hali bunga loyiq emasman... Shoirlikni ham hech qachon da'vo qilmayman...
Салом қадрдоним Маъсуджон!
Камтарлик ҳам эви билан! Шеърларингизни ўқияпман. Ажойиб! (Таҳлилий ва танқидий фикрларимни ўзингизга айтарман). Талабалар Сиздан ҳам кўп нарса олишларига аминман. Қолаверса, шу баҳонада жонкуяр ва фаол форумдошларимиз билан ҳам учрашув ташкил этсак зўр бўларди-да!
Худо хоҳласа, эсон-омон келганингизда кўрамиз.
Сизга омадлар тилаб, Тўлқин Эшбек
Tulqin Eshbekov
24.11.2009, 13:15
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Jurnalistikani esa gap-so`zlarsiz tasavvur etib bo`lmaydi. So`z o`rnida qo`llanilmasligi bu sohada fojea hisoblanadi.
ARZIMAS GAP
Nima qipti bitta bevaga,
Chiqarishsa menga o`ynashga?!
Arzimas gap ekan-ku xotin,
Arzimaydi hatto o`ylashga!
ARZANDA GAP
Boy buvaning arzanda qizi,
Arzanda gap aytsa aytibdi.
Peshonasi shundoq ekan-da,
Sovchilar ham ortga qaytibdi…
Tulqin Eshbekov
24.11.2009, 13:20
E'tiborliroq o'qinglar, "olmadek bemaza" emas, "bemaza olma" deyilgan yozgan joyimda... BEMAZA OLMA haqida gap ketayapti... shirin olma haqida emas...
Олманинг бемазаси бўларканми? Ҳатто ғўр олмага ҳам туз сепиб есангиз жонингиз киради-ку! Бироқ, шафтолининг ғўрини оғизга олиб бўлмайди...:187:
Бу ҳазиллар ўз йўлига! Сизнинг шеърларингиз шафтолидек, меники олмадек ширин бўла қолсин!:clapping:
Сизга ижодий парвозлар ёр бўлсин!
Oygul Rasulova
25.11.2009, 15:40
Домла, энди ғўр олмага ўхшаш "асар"ларга ўқувчининг ўзи хоҳлаганча "туз сепиб" ўқийверсин, демоқчимисиз? (Ҳазил):naughty:
Oygul Rasulova
25.11.2009, 15:44
Ҳатто ғўр олмага ҳам туз сепиб есангиз жонингиз киради-ку!
Устоз, узр, компьютерда озроқ тажрибасизлик қилдим. Юқоридаги фикрим ана шу жумлангизга жавобан ёзилганди...
Tulqin Eshbekov
25.11.2009, 22:26
Устоз, узр, компьютерда озроқ тажрибасизлик қилдим. Юқоридаги фикрим ана шу жумлангизга жавобан ёзилганди...
Оз-оз ўрганиб доно бўлур, деган мақолнинг мағзини ҳам энди чаққандирсиз!
Tulqin Eshbekov
25.11.2009, 22:28
Домла, энди ғўр олмага ўхшаш "асар"ларга ўқувчининг ўзи хоҳлаганча "туз сепиб" ўқийверсин, демоқчимисиз? (Ҳазил):naughty:
Китобхон шу билан "дардга малҳам" топса нима ҳам дердик (Ҳазил).
Tulqin Eshbekov
25.11.2009, 22:28
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ba’zan shunday tanqidiy fikrlar quloqqa chalinadi: “gazetada oldi-qochdi gaplar, g`aliz jumlalar”, “teleko`rsatuv va radioeshittirishlarda quruq yo beo`xshov gap”, “internetda ishonchsiz gaplar” g`ashga tegmoqda va hokazo...
ARZON GAP
Bu dunyoda nima arzon?
Demang faqat: arzon gap.
Qadri baland hatto so`zning,
Keltirsa gar sizga naf.
ARMONLI GAP
Yaxshi gap jon ozig`i,
Shunday gaplar zo`r darmon.
Armonli gap ichimizda,
Bo`lib qolmoqda armon.
Tulqin Eshbekov
26.11.2009, 13:08
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Tilimiz sofligi va mazmun-mohiyati uchun barchamiz birdek mas’ul.
ARMONSIZ GAP
Arazlagan eriga u,
Armonsiz gap aytdi-yov.
Balki pushmon qilib eri,
Sekin uyga qaytdi-yov.
AROSAT GAP
O`rtamizda arosat gap,
Kerakmidi azizim.
Dadamizdan kutmovdim, deb,
Arazlabdi-ku qizim…
Tulqin Eshbekov
27.11.2009, 08:04
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Fidoyi munaqqidlarning asl maqsadi oldi-qochdi, quruq va ishonchsiz gaplarga, mantiqsiz, g`aliz jumlalarga yo`l qo`ymaslikdir.
ASABBUZAR GAP
Asabbuzar gap-u tovushi,
Paqildoqdan aslo qolishmas.
Unga “xo`p-xo`p” degan xodimlar,
Asli chaqaga ham olishmas...
ASABGA TEGADIGAN GAP
Tinch yashashga etsa davlating,
Senga o`zi yana nima kam?
Ko`p asabga tegadigan gap,
Aytaverma, endi muttaham.
Oygul Rasulova
28.11.2009, 16:32
Китобхон шу билан "дардга малҳам" топса нима ҳам дердик
Сизнингча ҳамма асарлар китобхон дардига малҳам бўла оладими?
Tulqin Eshbekov
29.11.2009, 10:14
Сизнингча ҳамма асарлар китобхон дардига малҳам бўла оладими?
Ҳеч кимнинг дардига малҳам бўла олмайдиганлари ҳам учраб туради. Уни мунаққидлар боплаб "тузлайди"...
Tulqin Eshbekov
29.11.2009, 10:14
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ular so`zni isrof qilmaslikka da’vat etadilar. Shunga qaramay ba’zi gaplar yana safsataga aylanayotgani tashvishli hol.
ASABIY GAP
Asabimni edi rosa,
Asabiy gap ishda ham.
“Motori” hech sovimadi,
Hatto sovuq qishda ham.
ASABNI EGOVLAGAN GAP
Shu asabni egovlagan gap,
Qaydan paydo bo`ladi oshna?
Yoki ba’zi ichiqoralar,
G`urbatga ham yurarmi tashna?
husniddin
29.11.2009, 11:50
Сизнингча ҳамма асарлар китобхон дардига малҳам бўла оладими?
Ҳеч кимнинг дардига малҳам бўла олмайдиганлари ҳам учраб туради. Уни мунаққидлар боплаб "тузлайди"...
Assalomu-alaykum Tulqin Eshbekov va forum ishtirokchilari sizlarni fikrlaringizga qo'shigan holda shuni aytmoqchmanki, asarlar olami bu bir bog' bo'lsa, kitobxon bu insondir. Kimdir olmani yaxshi ko'rsa, kimdir nokni yaxshi ko'radi, shuni singari inson o'zini qalbi taskin topadigan asarlarni topib o'qiydi. Har bir asarni o'z muxlisi bo'lishi mumkin. :187:
Tulqin Eshbekov
29.11.2009, 23:37
Har bir asarni o'z muxlisi bo'lishi mumkin.
Фикрингизга икки юз фоиз қўшиламан. Жумладан, ўзимиз ҳам шундай эзгу ниятда қалам тебратамиз.
Ушбу саҳифага тез-тез кириб туришингиз мени хушнуд этмоқда.
Kahramon Jalilov
30.11.2009, 19:14
Тўлқинбек ака !!!
Кеча куни Худойберби Тўхтабоев билан сухбат бўлиб ўтди, шунда улар бир муаммони кўтардилар-ку лекин унинг ечимига унча тўхталмадилар, яъни Болаларга оид асарлар яратишда ёзувчилар, ижодкорлар масъулиятсизлик билан ёндошмоқдалар, болаларга атаб жуда кўп асарлар яратса бўлади, уларга мослаб кўп нарсалар ишлаб чиқса бўлади, лекин бу хол унча кўзга ташланмаяпти деган фикрларини билдириб ўтдилар, хўш энди сиз айтингчи нега бундай оқсалиш ёки масъулиятсизлик вужудга келмоқда ва сиз хам болалар учун бирор нима яратганмисиз ёки яратишиш ниятингиз борми, нималар тўсиқ бўляпти бу борада?
Tulqin Eshbekov
30.11.2009, 20:02
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ayniqsa, ish boshqaruvchilar, mutasaddilar har bir gapini ilm va qonun tarozisida o`lchab gapirsalar nur ustiga a’lo nur bo`lur edi.
ASAL GAP
Rahbaringiz maqtasa bas,
Ana o`sha – asal gap!
Bildirmasdan chaqib olsa,
Yana eski kasal gap…
ASKIYa GAP
Kulib yashash kimga yoqsa,
Askiya gap joni-da.
Hojiboyning kassetasin,
Olib yurar yonida.
Tulqin Eshbekov
30.11.2009, 20:06
хўш энди сиз айтингчи нега бундай оқсалиш ёки масъулиятсизлик вужудга келмоқда ва сиз хам болалар учун бирор нима яратганмисиз ёки яратишиш ниятингиз борми, нималар тўсиқ бўляпти бу борада?
Бир пайтлар болаларга атаб шеърлар, эртак ва ҳикоялар ёзганман. Тўпламларда, газета-журналларда чиққан. Барибир, устоз адибнинг фикрлари жуда ўринли. Адабиёт чексиз уммон-да. Унга ҳали жуда кўп яхши асарлар керак. Жумладан, болалар адабиётига мансуб асарлар ҳам зарур. Бу фикрингизни ўзим учун ҳам "аванс" сифатида қабул қилдим. Ташаккур.
husniddin
30.11.2009, 22:18
хўш энди сиз айтингчи нега бундай оқсалиш ёки масъулиятсизлик вужудга келмоқда ва сиз хам болалар учун бирор нима яратганмисиз ёки яратишиш ниятингиз борми, нималар тўсиқ бўляпти бу борада?
Бир пайтлар болаларга атаб шеърлар, эртак ва ҳикоялар ёзганман. Тўпламларда, газета-журналларда чиққан. Барибир, устоз адибнинг фикрлари жуда ўринли. Адабиёт чексиз уммон-да. Унга ҳали жуда кўп яхши асарлар керак. Жумладан, болалар адабиётига мансуб асарлар ҳам зарур. Бу фикрингизни ўзим учун ҳам "аванс" сифатида қабул қилдим. Ташаккур.
Болалар адабиёти жуда кизикарли ва тарбияга бойдир. Лекин афсуски бугун болалар бадий китоблардан кура мултьфилимлар куришни афзал курадилар.Бунга сабаб нима деб уйлайсиз? Бугунги замоннинг талаби шуми ёки бу болалар адабиётида асарларни ахамяти камайиб кизикарли асарларни янги куринишларини йуклигими?
Бази харфларни чикара олмаганлигим учун узур.:worship8nz:
Tulqin Eshbekov
30.11.2009, 22:32
Болалар адабиёти жуда кизикарли ва тарбияга бойдир. Лекин афсуски бугун болалар бадий китоблардан кура мултьфилимлар куришни афзал курадилар.Бунга сабаб нима деб уйлайсиз? Бугунги замоннинг талаби шуми ёки бу болалар адабиётида асарларни ахамяти камайиб кизикарли асарларни янги куринишларини йуклигими?
Бази харфларни чикара олмаганлигим учун узур.
Бизнинг болалик давримиз ҳисобланган 1970-75 йилларда ҳам китобга, бадиий асарларга катта қизиқиш билан қарайдиганлар ҳам, мультфильмдан бошқа нарсага қарамайдиганлар ҳам кўп эди. Назаримда бугун ҳам шундай. Китоб ўқийдиганлар эҳтимол кўпроқ бўлса керак. Буни ёшлар билан суҳбатларда англаб етаман.
Энди шундай мультфильмлар борки, уни кўрмаслик катта нарсадан бебаҳра қолиш билан баробар. Масалан, "Қирол Шер" мультфильми ўзи бир олам!
Энг муҳими, инсонга маънавий озиқ берадиган асар бўлса бас!
Яхши асарлар кам деган фикрга унчалик қўшилмайман. Айтайлик Анвар Обиджон, Худойберди Тўхтабоев, Турсунбой Адашбоев, раҳматли Оқилжон Ҳусановларнинг болалар адабиётига мансуб китоблари ўзи бир жаҳон!
Tulqin Eshbekov
01.12.2009, 18:37
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Bu “tarozi”ni esa inglizcha – Pablik rileyshnz (PR, piar), ya’ni, jamoatchilik bilan aloqalar degan dunyoviy fan zamiridan ham topish mumkin.
ASL GAP
Daholar ham umri bo`yi,
Qancha kitob titganlar.
Ilmi ummon bo`lgandan so`ng,
Asl gapni bitganlar.
ASOSIY GAP
Hammasini eshitding,
Asosiy gap qoldi-da.
Esing bo`lsa tilni tiy,
Kattalarning oldida!
Tulqin Eshbekov
02.12.2009, 19:28
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Tashkilotlar bilan jamoatchilik o`rtasida uzviy ravishda yo`lga qo`yiladigan ikki tomonlama muloqot, bahs-munozara, fikr-mulohaza, gap-so`zlar zamiridan ko`p ma’no topasiz.
ASOSLI GAP
Isbotlashga urinma,
Asosli gap bo`lsa bas.
Gar isbotlay olmasang,
Yana yozar u nokas.
ASOSSIZ GAP
Ishonmanglar unga hech,
Og`zida gap turmaskan.
Asossiz gap bo`lsa-da,
Hech kim chora ko`rmaskan?!
Oygul Rasulova
03.12.2009, 12:40
Бугунги замоннинг талаби шуми ёки бу болалар адабиётида асарларни ахамяти камайиб кизикарли асарларни янги куринишларини йуклигими?
Менимча, болалар адабиётини кўпрок таргиб килиш, асарлар мохиятини тушунтириш, кизиктириш зарур.
Баъзи мультфилмлар болакайларни юзаки фикрлайдиган килиб куйиши мумкинлиги хакида газеталарда сермазмун маколалар укиганман.
Oygul Rasulova
03.12.2009, 12:42
Кеча куни Худойберби Тўхтабоев билан сухбат бўлиб ўтди
Уша учрашув таассуротлари хакида хам ёзганингизда яхши буларди. Бу ёзувчининг ажойиб асарларини укиб улгайганмиз. Иложи булса, хали хам хаммабопу оммабоп фикрларини ёритсангиз яхши буларди.
Tulqin Eshbekov
04.12.2009, 03:20
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Fikr ikki tomonlama aytilishi va tinglanishi PRda yuksak baholanadi. Bu dunyoviy fanni nazariy jihatdan tadqiq etib, amalda keng qo`llagan davlatlar taraqqiyot bobida yuksalib bormoqda.
ASRAYDIGAN GAP
Asraydigan gapni bilgan,
Asrab yurar o`zini.
Avval o`ylab, keyin so`ylar,
Davralarda so`zini.
ASRIY GAP
Ikki asr ko`rgan avlod,
Asriy gap ne? Biladi!
U asrda qolib ketgan,
Ba’zi gapdan kuladi.
Nigora Umarova
04.12.2009, 14:38
Ikki asr ko`rgan avlod,
Asriy gap ne? Biladi!
U asrda qolib ketgan,
Ba’zi gapdan kuladi.
PS: To'lqin domlaga o'xshatma
"Eskilardan qolgan gaplar"
Ba'zan hikmat bo'ladi.
Unga amal qilgan inson,
Hayotda kam qoqiladi.
"Almisoqdan qolgan" deya,
Mensimagan odamlar,
O'ngidan kelmay ishi,
No'jo'yali qadamlar.
Tulqin Eshbekov
04.12.2009, 18:14
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
PRni, jamoatchilik fikrini tan olmagan sobiq mustabid tuzum o`z boshini o`zi eb ketdi... 500 dan ortiq talqini bo`lgan PRning asosiy mohiyati – odamlar qalbiga quloq tutish bilan ham izohlanadi.
AFSUN GAP
Sehru jodu qilmoq-chun,
Afsun gapni topishgan.
Shu yo`l bilan ba’zilar,
Aybini ham yopishgan.
AFSUSLANADIGAN GAP
Keyin afsus qilmaysan,
Tiyib yursang tilingni.
Afsuslanadigan gap,
Kemiradi dilingni.
Tulqin Eshbekov
04.12.2009, 18:20
PS: To'lqin domlaga o'xshatma
Минг тасанно Нигорахон!
Зукколикда ажойиб фильмдаги Раънони ҳам доғда қолдирибсиз! Сизга шеърий жавобимни худо хоҳласа тунда ёзиб, тонгда севинч кабутарлари каби интернет орқали учираман!
Сиздан ва барча азиз форумдошларимиздан доимо шундай дўстона, жозибали битиклар кутиб қоламан.
Чексиз ҳурмат ва самимият ила Тўлқин Эшбек.
Nigora Umarova
04.12.2009, 18:20
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ijodingiz namunasi bo'lmish "Quvnoq gaplar"("Qaynoq gaplar")ingiz ijod qilmaydigan insonni qo'liga qalam olib "yozish"ga majbur qilmoqda.
Nigora Umarova
04.12.2009, 18:23
AFSUN GAP
Sehru jodu qilmoq-chun,
Afsun gapni topishgan.
Shu yo`l bilan ba’zilar,
Aybini ham yopishgan.
Inson aybin yopish uchun,
Yolg'on gap ishlatadi.
Yolg'on gap-chi oqibat,
Insonni musht tishlatadi.
Tulqin Eshbekov
04.12.2009, 18:27
Ijodingiz namunasi bo'lmish "Quvnoq gaplar"("Qaynoq gaplar")ingiz ijod qilmaydigan insonni qo'liga qalam olib "yozish"ga majbur qilmoqda.
Нигорахон! Қойил Сизга! Ишларим жуда кўпайиб, бирор ой форумга унча кўп кира олмайман, асосан "Қувноқ гаплар"ни ҳар куни икки куплетини жойлаштириб боришга вақт ажратсам катта гап, деб ўйлагандим. Бу илҳомбахш гапларингиздан кейин қандоқ "жим" тура оламан? Ҳозироқ барча мавзуларни "айланиб" чиқаман ва азиз форумдошларимиз суҳбатидан четда қолмасликка ҳаракат қиламан.
Барака топинг.
Tulqin Eshbekov
06.12.2009, 07:03
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Oqilona gaplardan odilona xulosalar chiqarish PRning asl maqsadi! Istiqlol bergan imkoniyatlardan biri – yurtimizda ham turli tashkilot va muassasalarning jamoatchilik bilan aloqalari keng yo`lga qo`yilmoqda!
AXBOROT ASRIGA MOS GAP
Tinchlik so`zi o`zbekka xos gap,
Xuruj qilma, ey, ichiqora!
Bu – axborot asriga mos gap,
Nayranglaring bizga chikora.
AXBOROTGA BOY GAP
Mustaqillik bergan baxt –
Yurtim bo`ldi ko`p chiroy.
Axborotga boy gapni,
Dunyo bilar hoyna-hoy.
Oygul Rasulova
06.12.2009, 16:03
PS: To'lqin domlaga o'xshatma
Шунака "айтишув"лар хам булиб турса сахифага янада жон кирар экан! Келгусида бу "айтишув"га мен хам кушилишга харакат киламан.
Нигора опанинг издоши булиб,
Ухшатма шеър ёзай мен завкка тулиб.
Шеърим ухшамаса узримни айтай,
Гапимиз устидан юрмангиз кулиб...
Masud Mahsudov
07.12.2009, 23:23
Шунака "айтишув"лар хам булиб турса сахифага янада жон кирар экан! Келгусида бу "айтишув"га мен хам кушилишга харакат киламан.
Нигора опанинг издоши булиб,
Ухшатма шеър ёзай мен завкка тулиб.
Шеърим ухшамаса узримни айтай,
Гапимиз устидан юрмангиз кулиб...
Iltimos.. she'rni ustidan kulmanglar... Agar fikringizni nazmda yozolmasangiz, nasrda yozib qo'yinglar, faqat bunaqa yosh bolalardek qalam tebratmanglar... Deyarli oliy ma'lumotlisiz-ku... Sal e'tibor bilan qaranglar, she'riyatga... Iltimos, Sizdan....
Tulqin Eshbekov
07.12.2009, 23:46
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ko`pdan ko`p fikr chiqishini his etganlar yutqazmaydi. Buni azaldan yaxshi anglagan bobokalonlarimizdan qancha bebaho maqollar qolgan.
AXLOQINI BUZGAN GAP
Kuchga to`lgach otasin,
Ho`kiz kabi suzibdi.
Axloqini buzgan gap,
O`zini ham buzibdi.
AXLOQSIZ GAP
Onangga choy uzatib,
Quygil menga vinoni!
Axloqsiz gap ko`p ekan,
Ko`rma o`sha kinoni.
Ulugbeck
08.12.2009, 02:13
Домла, андишасиз гап бўлса ҳам маъзур тутасиз, шу... алмойи-алжойи гаплардан ўқувчига нима фойда бор?
Tulqin Eshbekov
08.12.2009, 11:37
Домла, андишасиз гап бўлса ҳам маъзур тутасиз, шу... алмойи-алжойи гаплардан ўқувчига нима фойда бор?
Мунча сабрсиз бўлмасангиз?:buba: Туркумни охиригача кузатиб боринг-чи. Кейин қанчалик хато гапирганингизни англаб етасиз, деган умиддаман.:187:
Дарвоқе, "алмойи-алжойи гап" дебсизми? Халқимиз тилида шунақа дурдона гап ҳам бор-а. "Алмойи-алжойи гап" деган гапга шеър ёзмаган бўлсам, уни кашф этишда ёрдам бернанингиз учун самимий минатдорчилик билдираман!:187:
Tulqin Eshbekov
08.12.2009, 11:44
Шунака "айтишув"лар хам булиб турса сахифага янада жон кирар экан! Келгусида бу "айтишув"га мен хам кушилишга харакат киламан.
Нигора опанинг издоши булиб,
Ухшатма шеър ёзай мен завкка тулиб.
Шеърим ухшамаса узримни айтай,
Гапимиз устидан юрмангиз кулиб...
Iltimos.. she'rni ustidan kulmanglar... Agar fikringizni nazmda yozolmasangiz, nasrda yozib qo'yinglar, faqat bunaqa yosh bolalardek qalam tebratmanglar... Deyarli oliy ma'lumotlisiz-ku... Sal e'tibor bilan qaranglar, she'riyatga... Iltimos, Sizdan....
Таҳрирсиз хат
-------------
ШОИР БУЛҒАҒОНИЙ-2 ИЗОҲИ:
Бай-бай-бай, бу “шеърият жонкуяри” мунча ёзғирибди?!:dash2:
Атоқли шоиримиз Абдулла Орипов ибораси билан айтган-да “Фиғонидан чиқар дуд…”
Аввал ўзингга боқ, кейин нағора қоқ, деганларидек, Masud Mahsudov мана бу сатрларини ўзича “шеър” деб ҳавола этган-да:
“(Яна ҳайрон бўлманг, бошқалар шеърим
Ғалати чиқди, - деб хандон кулсалар.
Тўгри-да, ишқ нима қаёқдан билсин,
Завқнинг нималигин билмас кимсалар.)” – эмиш...:cray:
Бу каби ғўр сатрларни пародиячи шоир дўстим Абдураззоқ Обрўй билан “тадқиқ” қилишга киришдик. Худо хоҳласа, ҳа демай шунақа “шиғир”ларга муносиб пародияларимизни эълон қилгаймиз!:clapping:
Азиз сингилларим тилшунос олима Нигора Умарова ва талаба Ойгул Расулова!
Сизлар шоирлик даъвосидан йироқ ҳолда “Қувноқ гаплар” туркумига қувноқлик билан муносабат билдирганларингизни кўп кўраётганлардан хафа бўлмангизлар. У дўстимиз устоз Анвар Обиджоннинг қофия ўйинларини, ҳажвчи шоирларнинг шунақа “ўхшатма” ҳазилларини ўқимаган ё ўқиган бўлса ҳам маъносини уқмаган бўлса сизларда нима айб? Шунақа “шеърий айтишув”ни билмаганлар ҳам бор экан-да афсус... (Уларни ҳеч ким мукаммал шеър деб даъво қилмаётганини ўзимиз тушунтириб қўямиз!)
Ҳеч қачон бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўйманг! Яъни, мухлисларингизда янада завқ уйғотиб (хоҳлаган услубингизда) ёзаверинг!
“Қувноқ гаплар”га қўшимча қайноқ сатрларингиз кўпларга қувонч бахш этмоқда!
Энди, беш қўл баробар эмас, деганларидек, самимий сатрларингиз, дилкаш ҳазилларингиз кимнидир куйдираётган бўлса ўзидан кўрсин...
Ижод майдонида “Қувноқ гаплар” карвони ўтаверади, унга дилипоклар ҳамроҳ бўлаверади!
Қолганлар эса ўзи билади...
Эҳтиром билан шоир БУЛҒАҒОНИЙ-2.
8.12.09.
------------------------------------------
RS: Бугун электрон почтамга келиб қолган ушбу хатни таҳрир қилиб ўтирмай “иссиғида” эътиборингизга ҳавола этишни жоиз деб билдим.:187:
Tulqin Eshbekov
08.12.2009, 11:45
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
“Otalar so`zi – aqlning ko`zi”, “Maslahatli to`y tarqamas”, “Avval o`yla, keyin so`yla”, “Gapni gapir uqqanga, jonni jonga suqqanga”, “Do`st achitib gapirar, dushman kuldirib”...
AXLOQQA OID GAP
Ustozining aytganlarin
Sirg`a qilib taqibdi.
Shu axloqqa oid gapni,
Rosa mag`zin chaqibdi.
AXLOQQA ZID GAP
Yomonlarga qo`shilib,
Afsus qilib qolmagin.
Axloqqa zid gap ekan,
Boshqa quloq solmagin.
Tulqin Eshbekov
08.12.2009, 13:14
алмойи-алжойи гап
Қадрли Ulugbeck! Аввало ушбу саҳифага кириб, фикр билдирганингиз учун ташаккур изҳор этаман.
Эътибор берган бўлсангиз, буюк она тилимиз хазинасидан дурдек сараланган гаплар моҳиятини қўлимиздан келганча "Қувноқ гаплар" туркумида шеърий сатрлар орқали ёритишга ҳаракат қиляпмиз.
Гаплар рўйхати криллча алифбо тартибида ёзилган. Ўзим саралаганим - 1800 дан ортиқроқ гаплар! Бироқ, "луғат"имда сиз ёзган "алмойи-алжойи гап" йўқ экан. Уни ҳам эҳтиром ила киритиб қўйдим. Бунинг учун сизга яна бир бор ташаккур изҳор этаман.
Сиздан илтимос, ушбу туркумни бошидан эътибор билан ўқиб чиқсангиз. Она тилимизда жаранглаб турган яна қандай гаплар қолиб кетганини аниқлашга ёрдам берсангиз мамнун бўлардим.
Ҳозир "Ахлоққа зид гап"га келдик. Алифбомиз бўйича давом этаётган қолган шеърларимизни ҳам кузатиб борасиз ва шунақа қолиб кетган гапларни эслатиб турасиз деган умиддаман. (Узр, фақат лотиндаги исмингизни ўқишга қийналдим, иложи бўлса, кейинги хатингизда криллча вариантини ҳам ёзсангиз).
Ижодий ҳамкорлик умиди билан Тўлқин Эшбек.
--------------------------------------------
АЛМОЙИ-АЛЖОЙИ ГАП
Гар айтса у алмойи-алжойи гап,
Не деганин билмас балки ўзи ҳам.
Парво қилма, алжирасин тўйгунча,
Пушмон қилар сўнг қизариб юзи ҳам.
Shokirbek
08.12.2009, 13:32
Шунака "айтишув"лар хам булиб турса сахифага янада жон кирар экан! Келгусида бу "айтишув"га мен хам кушилишга харакат киламан.
Нигора опанинг издоши булиб,
Ухшатма шеър ёзай мен завкка тулиб.
Шеърим ухшамаса узримни айтай,
Гапимиз устидан юрмангиз кулиб...
Iltimos.. she'rni ustidan kulmanglar... Agar fikringizni nazmda yozolmasangiz, nasrda yozib qo'yinglar, faqat bunaqa yosh bolalardek qalam tebratmanglar... Deyarli oliy ma'lumotlisiz-ku... Sal e'tibor bilan qaranglar, she'riyatga... Iltimos, Sizdan....
Inim Mas'ud, To'lqin domlaning gaplari yetarli bo'lsa-da, men ham fikr bildirishni lozim ko'rdim (domla, beadabligim uchun meni ma'zur tuting).
Kishining bir yumalab shoir bo'lib qolmasligini, dastlab soddaroq sh'erlar yozishini hammamiz yaxshi bilamiz. Keyin yuqoridagi to'rtlik qaysi jihatdan sizda norozilik uyg'otdi, shuni tushuntirib bersangiz. To'g'ri, o'tkir tashbehlar, nozik istioralar yo'q, lekin oddiygina, samimiy qilib yozilgani ko'rinib turibdiku.. Qofiya ham, vazn ham o'z o'rnida bo'lsa..
Singlimiz yosh ekanlar, she'riyatga qiziqayotgan, qofiya, vaznni binoyidek ishlatib turganlari yaqqol sezilib turibdi, bunday yoshlarni rag'batlantirib, ularning mashqlarini yuqori baholab turishimiz (agar bunga o'zi biz loyiq bo'lgan taqdirimizda, yo'qsa, baholashga ham haqli ekanimizga shubham bor), kamchiliklari bo'lsa sekingina, bezdirmaydigan qilib aytishimiz yaxshi emasmi?
Dilingizni og'ritgan bo'lsam, oldindan uzr so'rayman.
Masud Mahsudov
08.12.2009, 14:00
Inim Mas'ud, To'lqin domlaning gaplari yetarli bo'lsa-da, men ham fikr bildirishni lozim ko'rdim (domla, beadabligim uchun meni ma'zur tuting).
Kishining bir yumalab shoir bo'lib qolmasligini, dastlab soddaroq sh'erlar yozishini hammamiz yaxshi bilamiz. Keyin yuqoridagi to'rtlik qaysi jihatdan sizda norozilik uyg'otdi, shuni tushuntirib bersangiz. To'g'ri, o'tkir tashbehlar, nozik istioralar yo'q, lekin oddiygina, samimiy qilib yozilgani ko'rinib turibdiku.. Qofiya ham, vazn ham o'z o'rnida bo'lsa..
Singlimiz yosh ekanlar, she'riyatga qiziqayotgan, qofiya, vaznni binoyidek ishlatib turganlari yaqqol sezilib turibdi, bunday yoshlarni rag'batlantirib, ularning mashqlarini yuqori baholab turishimiz (agar bunga o'zi biz loyiq bo'lgan taqdirimizda, yo'qsa, baholashga ham haqli ekanimizga shubham bor), kamchiliklari bo'lsa sekingina, bezdirmaydigan qilib aytishimiz yaxshi emasmi?
Dilingizni og'ritgan bo'lsam, oldindan uzr so'rayman.
Assalomu alaykum, Shokir aka... Yog'e, mening dilim og'rigani yo'q :-)
To'lqin domlaning gaplariga esa, e'tibor bermay qo'yganman, baxslashishimdan foyda yo'q... Ular bilan O'zbekistonda ko'rishib, o'shanda batafsil gaplashib olishga kelishganmiz...
Shunchaki, yuqoridagi to'rt qator she'r emas, ko'proq gpga o'xshab qolgani uchun, o'z fikrimni bildirgandim...Shunchaki, she'r she'rdek bo'lsin, deganim-da... Albatta, men hech qachon shoirlikni ham da'vo qilmayman, bilasiz... She'riyatni yaxshi ko'rganim uchun, unga hurmat bilan qaraganim uchun yuqorida yozilgan to'rtlikka (aynan o'sha singlimizning to'rtligiga - Nigora opanikiga emas) o'zimning kinoyali fikrimni bildirgandim.. agar bu fikrim ularni ranjitgan bo'lsa, uzr so'rayman...
Oygul Rasulova
08.12.2009, 16:45
Сизлар шоирлик даъвосидан йироқ ҳолда “Қувноқ гаплар” туркумига қувноқлик билан муносабат билдирганларингизни кўп кўраётганлардан хафа бўлмангизлар.
Бу ижод майдонига хеч ким хафа булиш ё бировни хафа килиш учун тушмаса керак. Масъуд ака шеър ёзишга талабчанлик нуктаи назардан ёндошишга харакат килибди, Булгагоний-2 тахаллусида эса кимдир багрикенглик килибди.
Фикримиз шеърий усулда куринса-да, фикримиз самимийлигини тугри тушунганларга рахмат. Энди айтишувга ухшаш фикр алмашишни кай усулда маъкул курсак шуни ёзамиз-да. Бундай фикрлардан кир эмас, нур кидирганлар ютади!
Tўлқин Эшматов
08.12.2009, 23:25
Форумда менга адаш ижодкор борлигидан жуда хурсанд бўлдим. Буни қаранг, ҳатто фамилиямиз ҳам ўхшаш экан. Ҳозирча форумда янгиман, ўйлайманки, ҳаммангиз билан дўстлашиб кетаман.
Барчангизга ҳурмат ва эҳтиром билан,
Тўлқин Эшматов.
Tўлқин Эшматов
09.12.2009, 00:57
AXLOQSIZ GAP
Onangga choy uzatib,
Quygil menga vinoni!
Axloqsiz gap ko`p ekan,
Ko`rma o`sha kinoni.
Шу шеърингиз жуда ёқди. Бу ерда қаҳрамон вино қуй деб ўғлига мурожаат қилаяптими ёки қизига?
Tulqin Eshbekov
09.12.2009, 20:02
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
“Bir kattaning gapini ol, bir kichikning”, “El og`ziga elak tutib bo`lmaydi”, “Elakka chiqqan xotinning ellik og`iz gapi bor”, “O`ynab gapirsang ham o`ylab gapir”, “Yaxshi gapga ilon inidan, yomon gapga qilich qinidan chiqar”…
AXLOQQA TO`G`RI KELMAS GAP
Hech axloqqa to`g`ri kelmas gap,
Axloqingni olgin tuzatib.
Odamlar jim yurgani bilan,
Har qadamda turar kuzatib...
AXMOQ GAP
Axmoq odam gapiradi,
Axmoq gapni behuda.
Ba’zi joyda urchib ketgan,
Shunaqa gaplar juda.
Tulqin Eshbekov
09.12.2009, 20:04
Буни қаранг, ҳатто фамилиямиз ҳам ўхшаш экан.
Ишонсангиз, баъзилар менинг фамилиямни ҳам Эшматов деб юборишади. Энди билсам, Сиз билан адаштириб юборар экан-да!
Tulqin Eshbekov
09.12.2009, 20:08
Бу ерда қаҳрамон вино қуй деб ўғлига мурожаат қилаяптими ёки қизига?
Ўшанда қаҳрамонимиз қаршисида қайси бири ўтирган бўлса, ўшага-да!
Tўлқин Эшматов
09.12.2009, 23:21
Буни қаранг, ҳатто фамилиямиз ҳам ўхшаш экан.
Ишонсангиз, баъзилар менинг фамилиямни ҳам Эшматов деб юборишади. Энди билсам, Сиз билан адаштириб юборар экан-да!
Э, қойилман лекин! :)
Tўлқин Эшматов
09.12.2009, 23:25
Бу ерда қаҳрамон вино қуй деб ўғлига мурожаат қилаяптими ёки қизига?
Ўшанда қаҳрамонимиз қаршисида қайси бири ўтирган бўлса, ўшага-да!
Э, яна бир бор қойилман. :) Фарзанлар даврасида вино ичиб ўтириш гашти бўлакда барибир...
Nigora Umarova
10.12.2009, 09:54
Бу ерда қаҳрамон вино қуй деб ўғлига мурожаат қилаяптими ёки қизига?
Ўшанда қаҳрамонимиз қаршисида қайси бири ўтирган бўлса, ўшанга-да!
Э, яна бир бор қойилман. :) Фарзанлар даврасида вино ичиб ўтириш гашти бўлакда барибир...
Ол-а, бу кетишда эртага чойнакда чой ўрнига вино олиб келинади ёки чойнак ўрнида графинда. Оила аъзолари баҳамжиҳат винохўрлик қилиб "ширингина суҳбат" қуриб ўтиришади. Буни "юксак тарбия" деса бўлади...
Tulqin Eshbekov
10.12.2009, 11:31
Буни "юксак тарбия" деса бўлади...
Шу бахонаи сабаб тарбиявий ишларга янада жиддий эътибор бериш зарурлигини англадим.
Бешикдан кабргача илм изла, деган макол магзини янада теранрок тушунаяпман.
Tўлқин Эшматов
10.12.2009, 13:06
Бу ерда қаҳрамон вино қуй деб ўғлига мурожаат қилаяптими ёки қизига?
Ўшанда қаҳрамонимиз қаршисида қайси бири ўтирган бўлса, ўшага-да!
Э, яна бир бор қойилман. :) Фарзанлар даврасида вино ичиб ўтириш гашти бўлакда барибир...
Домла, лекин, борган сари қойил қолдираяпсиз. :) Нега "Раҳмат" қўйдингиз? Ҳақиқатдан ҳам "Фарзанлар даврасида вино ичиб ўтириш гашти бўлак" деб биласизми?
Ол-а, бу кетишда эртага чойнакда чой ўрнига вино олиб келинади ёки чойнак ўрнида графинда. Оила аъзолари баҳамжиҳат винохўрлик қилиб "ширингина суҳбат" қуриб ўтиришади. Буни "юксак тарбия" деса бўлади...
Ҳа, тасаввур қиляпман - романтикага бой кечки овқат, столдаги шамдан таралаётган хира ёғду, француз виносига лиммо-лим қадаҳлар...ва бошида дўппи кийган ўзбек ота, атлас кўйлакда она, қиз ва ўғиллар эса навбатдаги севгиси тарихини бир-бири билан ўртоқлашмоқда...
Tulqin Eshbekov
10.12.2009, 15:59
Ҳа, тасаввур қиляпман - романтикага бой кечки овқат, столдаги шамдан таралаётган хира ёғду, француз виносига лиммо-лим қадаҳлар...ва бошида дўппи кийган ўзбек ота, атлас кўйлакда она, қиз ва ўғиллар эса навбатдаги севгиси тарихини бир-бири билан ўртоқлашмоқда...
Ха, демак менинг кахрамонларим аслида олис улкаларда яшайдиганлар! Уша шеърда узбек оилалалари назарда тутилмаган!
Ха, демак менинг кахрамонларим аслида олис улкаларда яшайдиганлар!
Дилим-билим-трамбистонликларми :)
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 00:39
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
“Gap bitta, quloq ikkita”, “Ko`p gap eshakka yuk”, “Aytilgan so`z – otilgan o`q”, “Yaxshi gap ham, yomon gap ham bir og`izdan chiqadi”, “Yaxshi gap – jon ozig`i”, “Aqlli topib gapirar, aqlsiz qopib”...
AXMOQONA GAP
Axmoqona gap bilan,
Axmoq qilar o`zgani.
Asli axmoq kimsaning,
Shu bo`ladi to`zgani.
ACHINARLI GAP
Achinarli gap aytding-da,
Achishmoqda yuragim.
Bechoraga balki mening,
Bo`lib qolar keragim?
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 00:47
Дилим-билим-трамбистонликларми
Нигорахон ва Ҳусенжонларнинг муносабатларидан ғоят мамнун бўлдим. Қани эди барча форумдошларимиз шундоқ самимий муносабат билдириб туришса! Ҳазил тариқасида битилган сатрларимизнинг "нозик" жойидан тутишди! Бу дурдона фикрларни албатта инобатга олиб, ҳали шу асосда баъзи шеърлар қайта ишланади. Китоб ҳолида нашр этилганида муносабат билдирган азиз мухлисларимизнинг қимматбаҳо фикрлари ҳам қайд этилади.
Ҳусенжон ажойиб ўзбек оиласидаги ажиб манзарани кўз олдимга келтирди. Мен шоша-пиша (кундузи бир илмий муассасада интернетдан тезда фойдаланиш асносида) жавоб қайтарган эдим. Энди мухтасарроқ фикр шуки, Ҳусенжон таърифлаган оилалар ҳам кўп, бироқ, ўз болаларига "ароқ олиб кел, ўз қўлинг билан қуйиб бер!" дейдиган оталар, ичкилик балосидан озор чекаётган оилалар ҳам афсуски йўқ эмас...
Tўлқин Эшматов
11.12.2009, 21:54
Тўлқин домла, форумда эълон қилган ижод намуналарингизни бўш вақтда ўқияпман. Шу, қувноқ гапларингиздан бошқа шеърларингиз ҳам бор бўлса, энг саралари деб билганларингизни шу ерда ёзсангиз. Олдиндан раҳмат.
Tўлқин Эшматов
11.12.2009, 22:43
Яна бир нарса, анави фоҳишахона очган ошнангиз ҳақидаги ҳикояни ўқигандим. Лотинчада ўқиш қийин бўлди. Кирилчасида негадир ҳаммаёғида сўроқ белгиси босиб кетибди.
Ҳикояни ўқиб бир савол туғилди. Агар шунча ишни қилган одам бемалол юрган бўлса, бизнинг милиция умуман ишламаётган эканда? У-ку қонунни билмайди, милициядагилар ҳам билмайдими?
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 22:47
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
“Tilni tiygan boy bo`ladi”, “Tili boshqa, dili boshqa”, “Gap desang qop-qop, ish desang Uchqo`rg`ondan top”, “To`g`ri gap tuqqaningga yoqmas”, “Gapingiz erda qolmasin”, “Kiyim-boshiga qarab kutib oladi, gap-so`ziga qarab kuzatadi”, “Yigitning so`zi o`lguncha shaytonning bo`yni uzilsin”...
ACHITADIGAN GAP
Achitadigan gap aytding,
Sen boshimni achitib.
Ne o`zingga javr qilding,
Tilginamni qichitib...
ACHCHIQ GAP
Quloq tutgil do`stlaringga,
Achchiq gapi – do`st uchun!
To`g`ri qabul qilsang agar,
Ko`rsatadi o`z kuchin.
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 22:51
Тўлқин домла, форумда эълон қилган ижод намуналарингизни бўш вақтда ўқияпман. Шу, қувноқ гапларингиздан бошқа шеърларингиз ҳам бор бўлса, энг саралари деб билганларингизни шу ерда ёзсангиз. Олдиндан раҳмат.
Шеърларимни бошқа саҳифаларда ҳам жойлаштираётган эдим. Бу таклифингизни албатта инобатга оламан. "Қувноқ гаплар" туркумидан бошқа шеърлар, ҳажвия ва ҳикоялар анчагина. Навбати билан ёритаман.
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 22:54
Ҳикояни ўқиб бир савол туғилди. Агар шунча ишни қилган одам бемалол юрган бўлса, бизнинг милиция умуман ишламаётган эканда? У-ку қонунни билмайди, милициядагилар ҳам билмайдими?
Бу бадиий асар! Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ҳам яхши ишлаяпти албатта! Ҳаёт ўзи шунақа, яхши ишлар билан изма-из гоҳо жиноий ишлар ҳам содир бўлаверади, унга қарши биз қалам билан, бошқалар ўз касби кори билан курашаверади. Мақсад - эзгулик, осойишталик, фаровон ҳаётга эришиб яшаш!
Tўлқин Эшматов
11.12.2009, 23:08
Ҳикояни ўқиб бир савол туғилди. Агар шунча ишни қилган одам бемалол юрган бўлса, бизнинг милиция умуман ишламаётган эканда? У-ку қонунни билмайди, милициядагилар ҳам билмайдими?
Бу бадиий асар!
Ҳикояларингизни ҳаётий воқеалардан келиб чиқиб ёзмайсизми?
Tulqin Eshbekov
11.12.2009, 23:20
Ҳикояларингизни ҳаётий воқеалардан келиб чиқиб ёзмайсизми?
Ҳаммасининг асосида ҳаётий воқеалар ётади! Ҳаётда эса шунақа жиноятчилар албатта жазога тортилиб кетмоқда. Фақат, бадиий асарда бошқачароқ талқин қилинади.
Tulqin Eshbekov
12.12.2009, 20:02
QUVNOQ GAPLAR (davomi)
“Bug`doy noning bo`lmasa ham bug`doy gaping bo`lsin”, “Gap egasini topadi”, “Og`zi qiyshiq bo`lsa ham boyning o`g`li gapirsin” kabi maqolu naqllar, pand-nasihatlar, qochirim gaplar zamirida olam-olam ma’no mujassam. Bu hikmatlar sehru jozibasini anglaganlar ma’nan kamol topaveradilar.
ACHCHIQ-CHUCHIK GAP
O`rtamizdan o`tgan bo`lsa,
Achchiq-chuchik gap, uzr.
Endi boshqa ranjitmayman,
O`ynayvergin bahuzur...
ACHCHIG`INI CHIQARGAN GAP
Achchig`ini chiqargan gap:
Ta’sir qildi qizga ham.
O`ylamasdan so`ylama, deb,
Qarab qo`ydi sizga ham.
Tulqin Eshbekov
16.12.2009, 23:51
QUVNOQ GAPLAR (davomi)
Odam nurga, havoga va suvga talpingani kabi purma’no gap-so`zlarga ham tashna. O`sha tashnaligini qondirish uchun tinmay izlanadi.
AShADDIY GAP
Ilon zahri yo`lda qolar,
Ashaddiy gap oldida.
Bir hamkasbim chaqqan edi,
Jarohati qoldida…
AYAYDIGAN GAP
Ayaydigan gap ayting,
Qonatmang hech burnini.
O`zi zo`rg`a yuribdi,
Siz yo`qotmang o`rnini.
Tulqin Eshbekov
16.12.2009, 23:53
Янги латифалар
“ЖАВОБ”
Ҳадеб “хизмат доирасидан ташқарида” деб жавоб беравериш ўша қўл телефонининг ҳам жонига теккач, навбатдаги қўнғироққа жавобан шундай депти:
“Инсонийлик доирасидан ташқарида…”
Tulqin Eshbekov
16.12.2009, 23:53
Янги латифалар
“АНТИРЕКЛАМА”
Дори ичган эрининг боши тузалиш ўрнига баттар оғрий бошлаганини кўрган хотини хижолат тортганча шундай дермиш:
“Адашибман, буниси “хо-ходан тах-тахгача” экан...”
Tulqin Eshbekov
17.12.2009, 21:49
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Hatto biror yaxshi kinoda qoyilmaqom gap chiqib qolsa, uni qayta tomosha qilgisi, jozibali gaplarini eshitgisi kelaveradi.
AYAMAY AYTGAN GAP
Ayamay aytgan gapni,
Eshitgach, ayab bo`lmas.
Ayovsiz chora ko`rsa,
Noma’qul ishni qilmas…
AYANCHLI GAP
Tahlikaga solib chunon,
Ayanchli gap aytmang hech.
Yurak ishdan chiqib qolsa,
Tuzatishga bo`lar kech.
Tulqin Eshbekov
17.12.2009, 21:52
Тўғри гапнинг тўқмоғи
Ҳар куни турфа ташвишлар, адоқсиз гап-сўзлар, муносабатлар, ваъдага вафо (ё бевафолик)лар, муҳаббат можоралари, бало-қазолардан ўзни асрашга уринишлар ҳаётимиз мазмунига айланаверади.
Баъзан дилни бир нарса кемиради: шу ишни тўғри қилдимми ё... Ундоқ эмас, бундоқ қилганимда, фалончига шу гапни бошқачароқ айтганимда қандоқ бўларди, деган ўй тинчлик бермайди. Тўғри гапнинг тўқмоғидан ҳайиқиб юрганлар қанча!..
“Тўғри гапнинг тўқмоғи” туркумидаги битикларимиз сизга ҳам дадиллик бахшида этишини тилаб,
Тўлқин ЭШБЕК
* * *
Ёмонни ҳадеб ёмонлайверсанг, унинг тарафини олувчилар кўпаяди. Яхшини ошириб мақтайверсанг, унга ҳам қаршилар пайдо бўлади…
Tulqin Eshbekov
18.12.2009, 16:51
Vasvasa
yoxud sizni aqldan ozdirib qo'yishlaridan qo'rqmaysizmi?
Ehtimol, bu gapim kimgadir erish tuyular. Kimdir "oldi-qochdi" gaplar yozibdi, deb ustimdan miyig`ida kular. Ammo, dard chekkan – tabib, deganlaridek, gapimga ishonmaganlarning boshlariga shunaqa savdo bushganida ko'zlari moshdek ochilar! Hech kimning boshiga tushmasin, deymiz-u, bu besh kunlik dunyoda hayotning beqiyos lazzatidan ham, achchiq azobidan ham tatimagan odam qolmaskan. Хudo saqlasin, deymiz-u, baribir, mabodo boshingizga shunaqa savdolar tushsa, ushbu hikoyamizda yozilgan gaplar ozroq bo'lsa-da dardingizga malham bo'lsa ajabmas…
* * *
Shaytonni ko'rganlar bormi?
O'zi yo'q narsani qayerdan ko'rasiz, deysizmi?
Ammo, nomini do'mbira qiladiganlar ko'p-ku?!
Rassomlar uning rasmini badbashara odamga o'xshatib chizadilar. Тeatr ijodkorlari sahnaga shoxdor va dumli «siymo»ni shayton deb ko'rsatishadi.
Bular bekorchi gap, deyishga ham asos yo'q. Ba'zilar chayonni «nomsiz maxluq» deydi-ku. Ishqilib, nomini aytmaydi-da. Nega, deysizmi? Nomini atasang, xuddi «chaqirgan»dek o'zi chiqib kelaverarkan. Shayton ham shu-da. Kimga kerak bo'lsa, o'zi unga uchrayverishi hech gapmas...
Ba'zilar qilg`iliqni qilib, so'ng shaytonga to'nkaydi. Shayton «yo'ldan urdi» yo «aqldan ozdirdi» deydi. Aslida biror odamga qandaydir maxluq aroq ichkizmaydi-ku? U qadah uzatdimi? So'ng gazak tutadimi? So'ng, sherga aylangan erkakning ko'zi biror nomahramga tushib qolsa, shayton aybdor hisoblanadimi? Juvoni tushmagur jilva qilib turgan bo'lsa... Qilg`iliqni u qiladi-yu, baloga qolgan shaytonmi?
O'sha voqeadan so'ng ko'zim moshdek ochildi. Тuman kutubxonasida mudir edim. Dunyoviy kitoblardan dunyoni anglardim. Juda ahil jamoamizdagi har bir xodimga mehr bilan muomala qilardim. Farroshimiz onalik ta'tiliga chiqib ketgan kunlarining birida ozg`ingina, sochlari pattaygan bir xotin ish so'rab keldi. Chaqchaygan ko'zlaridan biror ma'no uqib bo'lmasdi. Хullas, o'zini Anzirat deb tanishtirgan o'sha xotinni farroshlikka qabul qildik.
Ko'p o'tmay g`alati dardga chalinib qoldim. Antiqa dard. Biror joyim og`rimaydi, yuzlarim qip-qizil, ko'rinishimdan soppa-sog` odamman. Faqat, madorim quriyotgandi. O'zimni g`alati his qilardim. Хuddi tushda uchayotgan kabi muallaq bo'lib qolaveraman. Boshimning allaqayeri lo'qillar, qulog`im tagida beto'xtov shamol esayotganga o'xshardi. Bunisi holva. Negadir, hayotdan soviy boshladim. Qo'lim ishga bormaydi. Oyoqlarim tanamga zo'rg`a bo'ysunar, ishxonamga sudragandek kelardim. Kabinetimga kirishga yurak betlamaydi. Joyida aylanib turadigan bejirim kresloda o'tira olmayman. Хodimlarim ko'zimga balodek ko'rinib qolsa, deng. Shunday bo'lgach, ular bilan murosam kelisharmidi? Oradan ola mushuk o'tgandek, kimdir payimni qirqayotgandek tuyulardi. Тubsiz jarga qulayotganga o'xshardim, vassalom. Bunday odamdan boshqa nimaniyam kutish mumkin?..
Shifokorga uchrashgandim, hech qanaqa "kasalim"ni topa olmadi. Hatto asablarim ham joyida emish. Faqat uning "ichmaysizmi, chekmaysizmi?" deb so'raganiga g`ashim keldi. Тo'g`ri, shifokor shunaqa savollar berishi tabiiy ekanligini tushunaman. Bedavo dardimga bunaqa narsalar sabab bo'lmasligi o'zimga ayonligi uchun g`ashim kelgandir. Sirtim butun bo'lsa-da ichim tutun ekanligining sababini shifokor ham tushuntirib bera olmadi.
Qandaydir ko'rinmas yovuz maxluq esa vujudimni ayovsiz ezardi...
Хodimlarim sezib turishgan bo'lsalarda o'zlarini bilmaganga solishar, birortasi yurak yutib bu haqda churq etishmasdi. Baribir, rahbarning ruhiy holati jamoaga ta'sir etmasdan qolmaskan. Muomalasi o'zgarib qolgani odamning o'ziga bilinmaydi. Qo'l ostingdagilar "nega o'zgarib qoldingiz?" deyishga jur'at etishmaydi. Jerkib gapirish odatim yo'q edi. Buni aks-sado yanglig` o'zimga qaytayotgan gap-so'zlar ohangidan anglab oldim...
Bir kuni xotinim suyak-suyagimdan o'tkizib yubordi. Хezlangudek bo'lib, nima deydi deng:
– Bir odam o'z itiga shunday degan ekan: «irillaysan – qopmaysan, mendan yaxshini topmaysan!» Ma'nosini uqdingizmi? Bu gap odamlarning o'zaro muomalasi haqida, bildingizmi? Siz ham xuddi щunga o'xshab muomala qilyapsiz. Sizga ro'baro' kelishdan bolalar yurak oldirib qo'yishgan. Hatto, men ham ko'zingizdan panaroqda yurishga majbur bo'lyapman. Тunov kuni kotibangiz bilan gaplashuvdim. Тolmas Тoshbekovichni biz ham tushunolmay qoldik, deydi boyoqish. Hatto, ko'zidan shashqator yoshlar oqdi-ya. Nimalar bo'lyapti o'zi? Biror nojo'ya ish qip qo'ymaganmidingiz? Yo bitta-yarimta afsungar kuf-suf qilib qo'ydimikin? Qayerda nimalar yemaganingizni eslay olasizmi?..
Savollar yomg`iridan boshim g`uvlab ketdi. Oxiri ojizamga baqirib yubordim:
– Zahar yegan bo'sam, o'lishim keragidi-ku?! Sen bo'lsang, o'lganning ustiga tepgandan battar qilasan-a...
– Ko'rdingizmi? Shu gapgayam baqirayapsiz...– Men qanchalik o'shqirgan bo'lsam, xotinim shu qadar muloyim ohangda tushuntirdi.– Yotig`i bilan so'zlashning nahot iloji bo'lmasa?!
Beixtiyor taslim bo'ldim. Тarvuzi qo'ltig`idan tushgan odamdek bo'shashib qoldim. So'nggi najot faqat shu ojizamdan ekanini his etib, pichirlab so'radim:
– Nima qil, deysan?
– Biror kamchiligimni sezsang, yuzimga aytaver, degan gapingiz yodingizdami?..
– Yodimda,– dedim tan olib.– Хo'sh, nima qilay?
Ojizam murosai madora uchun atay yonimga o'tirdi. Mehnatdan g`adir-budir bo'lib ketgan kaftini peshonamga bosdi. So'ng, yuzimga termulgan ko'yi o'zining afti-angori o'zgardi:
– Voy o'lay, ko'zlaringiz nega boshqacha? Shoshmang-shoshmang, sizga bir balo tegibdi. Jin chalgandaqa bo'p qopsiz...
Yuragimga g`ulg`ula tushdi. Nahot, manaman degan shifokorlar bilmagan dardni ojizam anglagan bo'lsa?! Nahot, jin chalishi rost bo'lsa?! Bo'lmasa, nega jinnidan battar bo'lib qolyapman? Bu gal o'zimni ovsarlikka solib, ojizamdan jo'ngina so'radim:
– U nima deganing?
Soddadil xotinim ertaknamo gaplar ayta boshladi. Хuddi enamning ertaklariga o'xshash. Murg`ak bolaligimda tasavvur qilgan ajina, jinlar tag`in ko'z o'ngimda namoyon bo'la boshladi. Ertaklari tugagach, enajonim doim ko'zmunchoq taqib qo'yar va sababini tushuntirardi. Yomon ko'zlardan, ayrim jodugarlarning «jodu»sidan asrash uchun zarur bu tumor, derdi kuyunchaklik bilan. Bu gaplar "materialist" bo'lib qolganimda kulgili tuyulgandi. Hozir esa... so'nggi najot o'sha tumoru ko'zmunchoqdanga o'xshab ko'rindi.
Qandaydir ofatdan qutqarmoqchidek xaloskorim shunday dedi:
– Buyog`ini endi o'zimga qo'yib bering!..
Unga javoban jon taslim qilayotgandek ingrab qo'ydim.
Ojizam folbinga borib, antiqa gaplar topib keldi. U bunday degan emish: «Ishxonasida bir jodugar jodulab qo'ygan. Irim-sirimini tezda qilmasalaring, bedavo dardga chalinib qolishi mumkin...»
Birdan ko'z o'ngimda farrosh xotin gavdalandi. U basharasini g`alati bujmaytirgancha men tomonga nimalardir sochayotganga o'xshardi. Vahimaga ichra qo'llarim bilan yuzimni bekitsam, u qah-qah ura boshladi... Seskanib tushdim. Nahot, shu gaplar rost bo'lsa?..
Nahot, o'sha farrosh...
Bu gaplarni uning o'zi eshitib qolsa bormi, chaqchaygan ko'zlari battar chaqchayishi turgan gap. Ehtimol, hammasi bo'lmag`ur gaplardir? Pashshadan fil yasashga ne hojat? Ishxonamizdan ortiqcha gap-so'z chiqmagani ma'qul. Qolaversa, viloyat boshqarmamiz boshlig`i Ermat Elmurodovichning «agenti» bor. Jamoamizda o'sha ayg`oqchi kim ekanligini aniq bilmasam-da, ko'nglim sezadi. Gumon iymondan ayirib yurgani rost. Qolaversa, devorning qulog`i bor degani gap bejiz aytilmagan. Gap chuvalashsa yomon. Otning o'limi – itning bayrami, deganlaridek, qo'liga shikoyat xati tushsa – boshqarmamiz boshlig`iga xudo berdi, deyavering...
Ko'nglimdagini sezgandek xotinim o'sha ayqash-uyqash fikrlardan meni qutqardi:
– Siz hech narsaga boshingizni qotirmang. Folbin buyurganlarini bajarsak, o'sha jodularingizdan xalos bo'lar ekansiz.
Cho'kkanga cho'pdan madad, deganlaridek, xotinimga najot ko'zlari ila boqib so'radim:
– Хo'sh, nima qilishim kerak?
Javob lo'nda bo'ldi:
– U yog`ini keyin bilasiz.
Juma kuni «buyurilgan» irim-sirimini qildik. Qiziq, «qaytarma»dan so'ng o'zimni qushdek yengil his eta boshladim. Boshimdan tog` ag`darilgandek bo'lardi. Uyqu pardalari ortida hech narsa ko'rinmay ketdi...
Ertasi kuni ishxonamga kelsam, farrosh xotin xonamni sarishtalash bilan band ekan. Salomiga alik oldim. Sir boy bergim kelmasdi. Birovga «sen undoq-bundoq ekansan» deyishdan yomoni bormi? Bu gaplar unga qanday ta'sir qiladi? Ishxonani boshiga ko'tarib, ayyuhannos solsa-a?! Yaxshisi, hammasiga qo'l silkib qo'ya qolish kerak. Jimgina ishga kirishdim. Hayal o'tmay eshik qiya ochilib, farrosh xotinning chaq-chaygan ko'zlari ko'rindi.
– Mumkinmi?– So'radi u tavoze bilan.
– Kiring,– dedim men ham betakalluf.
U dazmol ko'rmagan kamzulining etagini qoqib qo'ydi-da baqamti kelib o'tirdi.
Хo'sh, xizmat, degan ma'noda qaradim.
U tomdan tarasha tushgandek shunday dedi:
– Men ishdan bo'shamoqchiman...
– Nega?
– Bo'shagim kep qoldi, vassalom.
Bunga xuddi o'zim aybdordek yotig`i bilan so'radim:
– Biror narsadan xafamisiz?
Qiziq, chindan ham folbin aytganlari bo'larmikin? Nahot, jodugarga o'xshash xotin «o'z-o'zidan qurib» ketsa? Axir, ishdan ketishining boisi bo'lishi kerak-ku?!
Farrosh xotin injiqligini namoyish etdi:
– Ketaman, dedimmi, ketaman!
– Besababdan besababmi?
– Shamol bo'lmasa, daraxtning uchi qimirlarmidi?– Тagdor gaplarni qalashtirdi u.– Men kimga yomonlik qilibmanki, birovning qarg`ishiga qolsam?..
Yuragim shuv-v etdi. Hozir qandaydir dahshatli sir ochilib qolishidan qo'rqqandek, ehtiyotlik bilan muomala qildim:
– Ochiqroq gapiring.
– U yog`ini yangamdan so'raysiz.– Farrosh xotin shart turdi-yu bir parcha qog`ozni stolim ustiga tashladi.– Mana arizam...
Shu-shu farrosh xotin qaytib kelmadi.
Gapni chuvalatmasdan farroshning arizasiga imzo qo'ydim...
Qolgan gaplarni kotibam oqizmay-tomizmay aytib berdi. U bozorda xotinim bilan farroshning «hangoma»sini eshitib qolgan ekan. Хullas, joni hiqildog`iga kelib yurgan ojizam ojizligiga borib sho'rlikka nima desa, debdi. Farroshi tushmagur ham bo'sh kelmay shunday deganmish: «ha, jodulagim kelgandi, joduladim! Jodugar bo'lganimdan keyin, bilganimni qilaman! Ishonmaysanmi? Unda borib ko'r, stolining tagiga tirnoqlarim bilan uchta nina ham tashlab qo'yganman!»
Хotinim ham o'zicha: «Kasbi zahar solmoq chayonning ishi, deganlari shu ekan-da! Aytgandim-a, bir balo tegmagan bo'lsa erim munaqa bo'p qolmasdi», deya bozorni boshiga ko'taribdi.
Kotibam bilan birgalikda katta ish stolim tagidagi "tokcha"siga qarab, hang-mang bo'lib qoldik. Darhaqiqat "tokcha"da allaqanday isqirt narsalar sochilib yotardi...
* * *
Bu ko'rguliklar boshimdan o'tmaganida boshqarmamiz boshlig`i Ermat Elmurodovichning goho fe'li aynab, jazavaga tushishi sababini hech qachon tushunmasdim. Boshlig`imizning ba'zi gaplaridan hatto ilon po'st tashlab yuborishi hech gapmas...
Balki, u bechora ham...
Bir kuni boshqarmamizdan yo'qlab qolishdi. Kutilmagan «chaqiruv»dan yuragim allanechuk bo'lib borsam, Ermat Elmurodovichning avzoyi buzuq. Хonasiga qadam ranjida qilishim hamono qopib olsa deng. Men avvalo salom berdim. So'ng, aytgan gapim shu bo'ldi:
– Chaqirtirgan ekansiz, keldim...
– Keldim?!– O'shqirdi u ko'zlari kosasidan chiqqudek bo'lib.– Nima qilay? Gul ko'tarib peshvoz chiqaymi? Poyingizga poyondoz to'shaymi? Kelgan bo'lsangiz kepsiz. Nega menga pesh qilasiz?! Siz o'zi kimsiz? Kim bo'psiz, a?! O'zi yolchitib ishlayotganingiz yo'q. Gap desa – qop-qop...
Bunchalik zahar-zaqqum gapni yuk qilsangiz tuya ham bo'kirib yuborishi turgan gap! Men odamman-ku! Nega baqiradi? Nega iddao qiladi? Sha'nimga bunchalik bo'lmag`ur gaplar aytishga nima haqqi bor?..
Тishimni-tishimga qo'yib shuncha turdim, bo'lmadi. Sabr kosam to'lgach, ichimdan bir hayqiriq otilib chiqdi:
– Хo'jayin...
Yo'q, bundan payt unga bas kelish qiyin. Ko'zlari kosasidan chiqqudek bo'lib o'shqirishda davom etdi:
– A-ha, sanga xo'jayin bo'p qoldimmi?!– Senlashga o'tdi u.– «Хo'jayin, xizmatkor» degan gaplar buvangning zamonida qolib ketgan, bildingmi!
– K-kechiring, ustoz!
– Man domla, san talaba bo'p qoldinmi?! Ustoz, deb domlangga ayt!
– Yo'g`-ye, otam!
– O'zimning bolalarim yetarli, bildingmi? Ikkinchi meni "ota" dema!
– Rahbarim!..
– Buni begonalarga aytishing mumkin, rahbarim falonchi, deb.
– Хo'p, ana, Ermat aka!
– Man sanga taka emasman!
– Тushunmadim?
Boshlig`imiz sal hovuridan tushib, ta'kidladi:
– Ermataka deganda so'ngi bo'g`inlari – «taka» bo'lib eshitiladi...
– Хo'p, Ermatjonaka!
– Endi «naka» bo'ldi...
– Akam!..
– Тug`ishgan ukalarim yetarli.
– Ermat Elmurodovich!
– A-ha, boshqasini topolmadingmi?– o'olibona ishshaydi u.– Qalaysan endi? Тiling kalimaga kelmay qoldi-ku?..
Aslida, haqiqiy topganlarimni aytsam, yuragi qinidan chiqib ketadi-kuya. Hozir mavridi emas-da... Boshlig`imiz menga «nakaut» bo'ldingmi, degandek im qoqdi.
– Chaqirtirgan ekansiz,–dedim sekingina.–Keldim.
– Nima qilay?– Yana eski "ashulasi"ni boshladi.– Poyingga poyondoz to'shaymi?..
Bu gal namg`alariga dosh bera olmay, gapning po'stkallasini aytdim:
– Unda, ketdim.
– Qayoqqa?
– Uyga.
– Unda nega kelding?
– Chaqirtirgansiz, deb o'ylagandim.
– Nima qilay?
Ursang eti, gapirsang beti qotadi, deganlaridek, betayin gaplardan betim bez bo'lgancha shunday dedim:
– Salom berdim, alik oling. So'ng, biror topshirig`ingiz bo'lsa ayting.
– Man sandan so'rab topshiriq bermayman.
– Rahmat.
– Nega rahmat aytasan?– Oynagi ortidan ko'zlari ola-kula bo'lib ko'rindi.– Kesatyapsanmi?
– Bilmadim,– dedim o'zga gap topolmay. – Kesatish qanaqa bo'lishini hanuzgacha bilmasdim...
Shu tobda boshim shu qadar g`uvillar ediki, ro'paramda qaqqayib turgan «zot»ning boshiga bir urib, tarvuzdek yorib tashlagim kelardi. O'zimni zo'rg`a tiyardim... Ochig`i, mening o'rnimda bo'lganida har qanday oriyatli odam shunday qilishi shubhasiz.
Boshlig`imiz tag`in tamog`i yirtilib ketgudek bo'lib nima deydi, deng:
– Bilmasang, nega kesatding? Qachongacha sandaqalarning sassiq gap-so'zlaringga chidab yashaymiz?!
"Sassiq gapni sen gapiryapsan-ku, it!" deya olmaganimga armon qilaman. Agar shu gapni boshlig`imizning basharasiga shartta ayta olganimda eng asl haqiqatga erishgan bo'lar edim! Ming afsus, hayotda hamisha aksi bo'ladi; mansab otiga mingan ayrim itf'el kimsalarning kasriga qanchadan-qancha sofdil, jannati insonlar qolib yuradilar. Odamlar dilini og`ritgan nokaslarni xudo ham urmaydi... Ko'ngil shishasini sindirgandan ko'ra gung titganing yaxshi emasmi, qari tovuq, deb yuborgim keladi shunday payt "Qutlug` qon" romanidagi voqealarni eslab. Ming afsuski...
Shu kuni xotinimning ta'biri bilan aytganda: boshlig`imiz «irilladi – qopmadi», baribir, mendan yaxshiroq itoatgo'yni topmaydi ham! O'tirsam – o'poq, tursam – so'poq bo'ldim-a. Bir paytlari maktabda «darak, so'roq, his-hayajon gaplar bo'ladi» deb o'qitishgan. Endi bilsam, hayotda «bigiz, po'pisa, axmoqona gap»lar ham bo'larkan.
Aynan shunaqa bo'lmag`ur gaplarning manbai qayerda, deysizmi?
Shuni o'ylab o'yimga yetolmay turgandim, boshlig`imiz qabulxonasiga chelak va supurgisini ko'targancha o'sha farrosh xotin kirib qolsa bo'ladimi?
Yashin urgandek beixtiyor bir sapchib tushdim. Mana gap qayerda? Birdan Ermat Elmurodovichning ko'zlariga qaradim. Oynak ortidagi ko'zlarida to'la dard ko'rindi. Hammasi ravshan!..
Sekingina farroshning qo'liga razm soldim. Nimalarnidir qog`ozga o'rab olibdi. Jodu "ashyolari" emasmikin, degan shubhali savol ko'nglimdan kechdi. Yuragim allanechuk bo'lib ketdi...
Sirli dunyoning sirlari juda ko'p ekan. Biz anglab yetgan sinoatlardan hali mutlaqo bexabar sirlar ko'p ekan. Bo'lmasa, arzimasdek tuyulgan jodu degan balo qanchadan-qancha kishilarni qo'rqinchli va jirkanchli komiga tortishi haqida o'ylab ko'rishni ham istamaymiz. Aslida hech narsaga befarq qarab bo'lmaskan. O'zimizcha ertakni – cho'pchak, deb hisoblaymiz, afsonani – xayoliy gap, deymiz. Ular zamiridagi beqiyos hikmatlar anglamay yashashimiz ham fojea ekan... Axir, ko'z oldimda undan besh battarroq voqea-hodisalar yuz beryapti-ku... Afsonaviy jodugarlardan bu ojizaning qayeri kam? Ularni dog`da qoldiradi-ku...
Bu haqdagi gaplarimni jon qulog`i bilan tinglagan xotinim chorasini topdi. Qush tilini qush bilar, deganlaridek, Ermat Elmurodovichning zavjasiga o'zi bor haqiqatni aytibdi... Jodugardan jabr ko'rgan xotinlar chamasi o'sha folbinga birga borib-kelishdi, shekilli...
Хayriyat, ko'p o'tmay boshlig`imiz yana o'zlariga kelib qoldilar. Qaytib qabulxonalariga qadam ranjida qilganimda Ermat Elmurodovich mehribon rahbarlarcha qabul qildilar!..
Bo'ron tinchib, suvlar tinigach, boshqarmamiz boshlig`i bilan «tug`ishgan aka-ukadek» bo'lib ketdik.
Bu voqealar xuddi tushga o'xshaydi.
Koshkiydi, tushligi rost bo'lsa!
Goho «o'zidan ketib» qolgan kimsalarga duch kelsam, nechundir o'sha «jodugar» ko'z oldimga kelaveradi, kelaveradi. Ehtimol, bu sho'rlikning ham boshidan shunaqa «savdo»lar o'tgandir, deb o'ylab qolaman.
Nima bo'lganida ham bo'lmag`ur «jodu»lardan, yomon ko'zlardan, shayton vasvasasidan Ollohning o'zi asrasin!..
Тo'lqin Eshbek
Tulqin Eshbekov
20.12.2009, 07:21
QUVNOQ GAPLAR (davomi)
Kino haqida so`z ketganda film qahramonlari qaysi gapni qay darajada qoyillatgani tomoshabinda o`zgacha taassurot qoldiradi.
AQIQA GAP
Imom-xatib tushuntirar,
Aqiqa gap mag`zini.
Zo`r gap bilan ochib qo`yar,
Ba’zilarning og`zini.
AQL BOVAR QILMAS GAP
Aql bovar qilmas gap,
Gar shoshirsa aqlini.
“Aql bilan ish tutgil!”
Unutmagin naqli!
Tulqin Eshbekov
20.12.2009, 07:23
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Атомни яратган олим қилган ишидан афсусланган экан. Шунга ўхшаб тилимни чиқарган онам ҳам негадир “тилингни тийиб юр” деб қулоғимга қуйган...
* * *
Бало-қазодан ўзинг асра, деб аслида бир-биримиздан асрашини худодан сўраймиз…
Oygul Rasulova
20.12.2009, 13:00
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
Домла, узр, талабалар орасида сиз хакингизда галати гаплар юрибди. Эмишки, сиз уфорумда "рост гапириб куйиб, кийин холга тушиб юрибсиз", иккинчиси, "аразлабсиз", учинчиси (сунъий равишда) "ёлгондан таътилга чикибсиз", туртинчиси, "форумдошларингиз сизни сигдирмабди", олтинчиси, "собик мутабид тузимни куп ёмонлаб бировларнинг гашига тегибсиз", еттинчиси, "ижодингиз бировларга маъкул тушмабди", саккизинчиси, "менга рахмат айтинглар" дебсиз, туккизинчиси "бир аклли одам сиз дам олишни тавсия этибди", унинчиси "бир форумдош кизни ортикча танкид килибсиз".
Бу миш-мишларнинг кай бири тугри?
Бу миш-мишларнинг кай бири тугри?
Бешинчиси :)
Ulugbeck
21.12.2009, 11:57
AQIQA GAP
Ассалому алайкум! Домла, бу қанақа гап ўзи? Балки ақида демоқчидирсиз?
Балки ақиқада айтилган гап демоқчи бўлгансизми, билмадим, ғалати -ғалати гапларингиз борэй ...
Tulqin Eshbekov
21.12.2009, 16:45
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ba’zi ishqibozlar hatto film qahramonlariga taqlid qilib gapirishni xush ko`radilar. Nega? Boisi, qalbidagi tashnalikni shu bilan qondiradi.
AQLGA SIG`MAYDIGAN GAP
Hech aqlga sig`maydigan gap,
Qanday chidar aytishga yuzing?
Eshitganda aqlimiz ozdi,
Aql bilan o`ylab ko`r o`zing.
AQLDAN OZDIRADIGAN GAP
Aqldan ozdiradigan gap,
Ozdirmasin aqlini.
Sabr tagi – sariq oltin,
Eslab tursin naqlini.
Tulqin Eshbekov
21.12.2009, 16:50
Бу миш-мишларнинг кай бири тугри?
Бешинчиси :)
Самимий фикрларингиз учун катта раҳмат! Ҳаммаси мен учун янгилик бўлди.:187: Саволларингизга балки "Қувноқ гаплар"нинг давомида (масалан, "Бетайин гап", "Бўлмағур гап"ларда) жўялироқ жавоб чиқиб қолар!:buba:
Tulqin Eshbekov
21.12.2009, 16:53
[quote=Tulqin Eshbekov;326903]AQIQA GAP
Эътирозингиз жуда ўринли! Мен "ақиқанинг гапи" деб эшитганим ҳамоно қоғозга туширгандим. Қайта ишлаётганимда фикрингизни албатта эътиборга оламан.
Tulqin Eshbekov
21.12.2009, 16:58
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Профессорлик унвонини амаллаб олган кимса оғзидан чаласаводнинг гапи чиқса худди шохол увлагандек хунук эшитиларкан...
* * *
Бир тарихчи олим ҳақида кап-катта одам шундай деди: “у умрида архивда ҳужжат титмаган...”
Эртаси куни ўша тарихчини кўрганда тилимни тия олмадим: “Сизни биттаси: “у титкиламаган архив ҳужжатлари қолмаган”, деб мақтади!”
У мамнун ҳолда архив биноси томон йўл олди!
Тўғри қилдимми ё...
Nigora Umarova
21.12.2009, 17:08
Домла, узр, талабалар орасида сиз хакингизда галати гаплар юрибди.
Мана буни миш-миш ёки шов-шув деса бўлади. Бир одам ҳақида шунча гап.
1) Эмишки... сиз уфорумда "рост гапириб куйиб, кийин холга тушиб юрибсиз"..
"Қийин вазиятдан қандай чиқиб кетасиз" мавзусида фикр юритувчи инсон қийин аҳволга тушиши мумкинми?!
иккинчиси, "аразлабсиз"...
Домла аразлаганларида форумга айтган вақтларидан олдин қайтмасдилар.
учинчиси (сунъий равишда) "ёлгондан таътилга чикибсиз",
Таътилга ўз хоҳишлари билан чиққанлари рост. Форумдан таътилга чиқишни биринчи бўлиб Тўлқин Эшбек домла бошлаб бердилар. Ундан олдин форум ҳаётида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаганди.
туртинчиси, "форумдошларингиз сизни сигдирмабди"...
Форумдошлар орасида ҳали сан-ман деган гап чиқмаганди. Бу ғаламис фикр кимдан чиқибди ҳайронман.
олтинчиси, "собик мутабид тузимни куп ёмонлаб бировларнинг гашига тегибсиз",
Форумда ҳамма бир-бирига биродар. "Биров" деган гап йўқ.
еттинчиси, "ижодингиз бировларга маъкул тушмабди",
яна ўша биров деган гап-а...
саккизинчиси, "менга рахмат айтинглар" дебсиз,
Раҳматни сўраб олиш шарт эмас. Ҳамма ўзи билиб "раҳмат" дейди.
туккизинчиси "бир аклли одам сиз дам олишни тавсия этибди",
Ҳа энди, кимдир меҳрибончилик қилгандир-де...
унинчиси "бир форумдош кизни ортикча танкид килибсиз".
Модераторларга бу хаыида хеч бир киз шикоят килгани йўк.
Бу миш-мишларнинг кай бири тугри?
Кўриб турганингиздек, миш-мишнинг 1% тўғри бўлса, 99% ёлғон.
Қолаверса миш-мишларга ишониш яхши оқибатларга олиб келмайди.
Ёки бу ўзига хос ва мос рекламимикан-а? Лаббай. нима дейсизлар.:187:
Ёки бу ўзига хос ва мос рекламимикан-а? Лаббай. нима дейсизлар.
Черный PR денг :)
Tulqin Eshbekov
22.12.2009, 06:44
Ёки бу ўзига хос ва мос рекламимикан-а? Лаббай. нима дейсизлар.
Черный PR денг :)
PR соҳасининг тадқиқотчилари кўпаяётганидан мамнунман.
Ойгулнинг хавотирли саволларига Нигорахоннинг гўзал жавоблари ва уларга Омонжоннинг тадқиқотчиларга хос фикри - дардингга малҳам бўладиган пиарона гаплардир!
Bekmirzo
22.12.2009, 08:15
Таътилга ўз хоҳишлари билан чиққанлари рост. Форумдан таътилга чиқишни биринчи бўлиб Тўлқин Эшбек домла бошлаб бердилар. Ундан олдин форум ҳаётида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаганди.
O'quvchilarga noto'g'ri ma'lumotlar berilmasin, iltimos :)
To'lqin aka forumdan hech qayerga ta'tilga ketgani yo'q, aksincha, o'ziga tor ko'rinib qolgan ba'zi qizg'in mavzulardan chetlashib, faqat o'z ijodlari namoyishi ketayotgan ushbu mavzuda qoldi, xolos.
PR соҳасининг тадқиқотчилари кўпаяётганидан мамнунман.
Ойгулнинг хавотирли саволларига Нигорахоннинг гўзал жавоблари ва уларга Омонжоннинг тадқиқотчиларга хос фикри - дардингга малҳам бўладиган пиарона гаплардир!
Яқинда машхур пиарнавис(туркий.) ёки муппиар(араб.) бўлиб кетсам ажабмас :)
Tulqin Eshbekov
22.12.2009, 12:54
faqat o'z ijodlari namoyishi ketayotgan ushbu mavzuda qoldi, xolos.
Бу таътил давридаги ҳолат, холос! Худо хоҳласа, таътилдан кейин кўрасиз!
Tulqin Eshbekov
22.12.2009, 12:55
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Aytaylik, mashhur hind filmi “Sangam”dagi qahramonlarning topib gapirishlaridan tomoshabin estetik zavq oladi.
AQLLI GAP
Agar maqtov eshitsa,
Aqlli gap, deb qo`yar.
Tanqid qilsang salgina,
Ko`zi bilan eb qo`yar…
AQLNI SHOSHIRGAN GAP
Aqlni shoshirgan gapdan,
Qolmagil buncha shoshib.
Tangri aytgani bo`lar,
Undan o`tar kim oshib?
Tulqin Eshbekov
22.12.2009, 12:57
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Мен ростгўй деб билган бир киши шундай деди: “Ёлғон гапирма, деб аввал тарбия, кейин кўп танбеҳ беришган. Гапнинг рости, тилим чиққанидан бери шу пайтгача айтган гапларимнинг 60 фоиздан ошиғи ёлғон! Кўпроқ рост гапирганимда нима бўларди? Шак-шубҳасиз кўп одамнинг юраги ишдан чиқарди. Рост гап миқдорини яна оширсам ўзимга жавр қилардим. Яна ошса, асфаласофилинга жўнатишарди. Рост гап билан на ишхонангга, на ўз уйингга, на бошқа жойга сиғасан. Қаранг, шугина рост гапим учун сиз ҳам мени қанчалик ёмон кўряпсиз-а?”
Худди тўғри гапнинг тўқмоғидан талқон бўлгандек гапиради-я…
Tulqin Eshbekov
23.12.2009, 23:59
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар (Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Бир “журналистлар устози” ҳақида ҳаққоний мақола ёзиб, унга шундай сарлавҳа қўйгим келади: “На журналист, на олим...”
Унинг наздида мен ҳам одаммас…
Қачонгача шунақа бўлмағур хаёллар билан яшаймиз-а?
* * *
Яна бир қориндор “профессор” ҳақидаги мақоламнинг сарлавҳасидан мазмунини осонгина фаҳмлаб оласиз:
“Конституцияни ўқимаган “сиёсатшунос”...
Tulqin Eshbekov
24.12.2009, 00:00
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Sundarning Radhaga qarata aytgan gaplariga e’tibor bering: “Baliq ovlayman, deb qarmoq tashlagan edim, ko`ylaklaring ilinib chiqibdi”. “Qaysi ovchi o`z o`ljasidan qaytar ekan”.
AQLSIZ GAP
Kaltafahm bo`lmasangiz,
Aqlsiz gap aytmang-da.
Isbot talab qilinganda,
So`zingizdan qaytmang-da.
AG`DARADIGAN GAP
Ag`daradigan gapni,
Ag`daribdi bo`yniga:
“Kitob olgan o`g`rimas”,
deb tiqibdi qo`yniga?!
Tulqin Eshbekov
24.12.2009, 00:29
ТЎЙГА БУЮРГАН КАФАН
Ҳаётимда жуда кўп кулгили воқеалар юз беради. Бу қанчалик бахт эканлигини кейинроқ англаб етаман. Афсус, унда кеч бўлади…
Собиқ шўро даврининг сўнгги йиллари кўп нарса тақчил бўлиб қолган эди. Деярли бўм-бўш дўконлардан излаган нарсангни тополмайсан, ҳатто кафанликка оқ сурп ҳам маҳалла оқсоқолининг рухсатномаси билан бериларди. Шундай кунлардан бирида отам инсульт деган дардга чалиниб қолса денг. Нохуш хабардан ваҳимага тушиб қишлоғимга етиб бордим. Хайрият, шифокорлар отамнинг ҳаётини сақлаб қолишибди!
Кўнглим бироз таскин топганди, онам секин шивирлаб айтган гапидан сесканиб тушдим.
– Отанг бутунлай тузалиб кетиши қийин экан,– деди у ранглари бир ҳол бўлиб.– Ўша куни шарманда бўлишдан худо асрасин …
– Қайси куни?– Тушунмай чайналдим.
– Отангни кўмадиган куни!..
Отажонимдан худди ҳозир айрилиб қолаётгандек вужудим титраб кетди. Бироқ, онамга ҳам гап қайтаришнинг мавриди эмасди. Нимадандир умидвордек жавдираб турган кўзларига боқиб, кўнглига қўл солдим:
– Хўш, мен нима қилишим керак?
Онаизорим гапни сал узоқдан бошлади:
– Энди-и, бу ёғи кексалик, болам. Кексалар ўлимлигини тахт қилиб қўяди. Нима бўлсаям, кафанликка оқ сурп обериб кет! Тошкентдай жойда ишлаб юрибсан, қора кунингда ҳам одамлар кузатади. Тобутнинг устига бахмал ёпмасак бўлмайди…
Ғаройиб удумларимиз бор-да. Бизнинг қишлоқларда гўрков меҳнатига пул олмайди! Бироқ, энг нозик ва машаққатли ишни бажарган кишини қуруқ қўйиш ҳам инсофдан эмас… Хуллас, дафн маросимидан сўнг бахмал унга берилади.
Онамнинг таъбири билан айтганда, "Тошкентдай жойда юрган"га яраша туман савдо ташкилотидагилар ҳам ҳурматимни жойига қўйишди. Оқ сурп, тобутнинг устига яраша чиройли бахмал топиб беришди!
Отам омон қолганидан қанчалик суюнсам, онаизоримнинг мамнун бўлганидан ҳам шунча кўнглим жойига тушиб, ортга қайтдим. Ҳаёт қайнаб турган шаҳарда кунлару ойлар тез ўтиб кетганини сезмай қоласан. Орадан анча ўтиб, ота-онам ҳолидан хабар олиш учун қишлоққа отландим.
– Суюнчи бер!– Дийдорлашиб сўрашгач, онамнинг биринчи гапи шу бўлди.– Худойимга шукр, чевара кўрдим! Опангнинг қизи – катта неварам Асолат ўғил туғди!
– Эй-й, муборак бўлсин,– дедим қувониб. – Мана, отажонимга ҳам шундай бахтни кўриш насиб этди! Икковингизга ҳам қуллуқ бўлсин.
– Хурсандлигимдан нима қилдим, де?– Гапини давом эттирди онам.– Сени обериб кетган бахмалниям, чақалоққа тагликка сурпниям ҳадя қилиб юбордим. Қара, яхшиликка буюрган экан! Топганинг тўйга буюрсин, деган гап бежиз айтилмаган-да! Худо ёрлақади, болам! Илойим, сен ҳам чевара кўргин!..
Ўшанда кўнглимни қандайдир туман қоплаган бўлса, бу гаплардан чинакам офтоб чиқди мен учун. Бироқ, сафарим қариган чоғда онамнинг кўзларида яна ёш ғилтиллади:
– Кеча бозор куни қўшни қишлоқда бировнинг чақалоғи йўқ бўлиб қолибди,– деди гапни сал узоқдан бошлаб.– Кафанликка талон берадиган маҳаллаком ҳам, дўкончи ҳам шаҳарга кетган экан. Шўрликлар роса хуноб бўлишибди. Ахийри битта кўрпанинг оқ чехолини олиб, кафан ясашибди... Худо шунақа шармандаликдан асрасин…
Сўнгги сўзларини айтаётганда онам кўзлари билан секингина отамга ишора қилиб қўйди…
Тушунарли...
Туманимизнинг катталари бор бўлсин, ҳар гал ҳурматимни жойига қўйишади! Талон-палон деб қисталанг қилмасдан бахмал ва сурп топиб беришди.
Орадан бир неча ой ўтиб қишлоққа борсам, онажоним яна ўзида йўқ севиниб ўтирибди!
– Суюнчи бер, акангнинг ўғлини уйлантирдик! Невара келинни кўриш ҳам насиб этди! Кўрманага бахмални, иримига ўша сурпни инъом қилиб юбордим! Топганинг тўйга буюрганига шукр қил, болам!
Олис қишлоқда қолган оиламизнинг қувончига шерик бўлишдан катта бахт борми!
Бироқ, қайтишда яна ўша гап. Бу гал онам узундан узоқ тушунтириб ўтиришга ҳожат бўлмади. Кўзлари билан отамга ишора қилгани ҳамоно қўлимни кўксимга қўйдим...
Тағин қишлоққа борсам, отамнинг акаси, иккинчи жаҳон урушидан ногирон бўлиб келган амаким етмишга тўлибди! Отамнинг ҳурмати учун онам қайноғасига совға сифатида бахмал беришни лозим кўрибди. Улар қўшалоқ тўй қилиб, биратўла ўғлига келин ҳам олган экан, унга сурпни бериб юборишибди…
– Савоб қилсанг – бутун қил, деган нақл бор, болам. Мустар (муҳтож, демоқчи, шева) бўлиб келганида, йўқ, дейиш гуноҳ бўлади-я…
– Яхши қилибсиз, нима дердим…
Қайтишда эса яна шу ҳол…
Уйда телефоним жиринг этса, юрагим ширинг этиб кетади. Ишқилиб яхшиликка бўлсин, дейман. Кўпинча пулга ёлчимай юрадиган акам менга телефон қилишнинг уддасидан чиққанига ҳам шукр қиламан. Одатдагидек гўшакдан акажонимнинг бечораҳол товуши эшитилди:
– Синглимизнинг тўйи тезлашиб кетди. Шанба куни етиб кел!
Сўнгги фарзандининг ҳам ширин ташвишидан қутилган ота-онамнинг қувончини кўришдан катта бахт борми! Аллақачон оёққа туриб кетган отам синглимга оқ фотиҳа берганида севинч ёшларимизни тия олмадик! Ҳаммасидан ҳам кўра онажоним тўйда бахмал ва оқлик инъом этганидан хурсандлигини тавсирлашга тил ожизлик қиларди!
Мени елкаларимдан олиб бағрига босаркан, пичирлаб айтган гаплари карнай-сурнай садоларига қўшилиб кетди:
– Тўйга буюрди, болам, тўйга!!
Эртаси куни Тошкентга қайтаётганимда ўзимни ҳеч қачон кечира олмайдиган катта хатоликка йўл қўйдим. Онамнинг навбатдаги ишорасига жавобан шундай дебман:
– Хўп десангиз, бахмал билан сурпни уйимга олиб қўйсам, барибир, етиб келаман-ку… Ўшанда олиб келарман…
Муштипар онам, хўп, деган маънода бош ирғаб қўя қолди. Ҳар гал ширингина кулиб қўядиган чеҳрасида энди табассум кўринмади…
Ниҳоят, телефоним нохуш хабардан дарак бериб жиринглади...
Йўл-йўлакай "Ипподром" бозоридан бахмал ва сурп олиб қишлоққа учдим. Беҳуш ётган отам менинг етиб келганимни эшитиб, сўнг қўлимда жон берди…
Бироқ, онам аллақачон ўзи бахмал ва сурп олдириб қўйган экан…
Унсиз йиғлаётган кўзлари менинг тугунимга қарамади ҳам…
Бахт қўша-қўша келганидек, гоҳо бахтсизлик ҳам кетма-кет келаверар экан. Не ҳолки, кўп ўтмай онаизоримни ҳам сўнгги манзилга кузатдик…
Ўқтин-ўқтин тушларимга онажоним киради. Қўлларида қандайдир оқ нарсани тўйга олиб кетаётганини кўраман.
Алҳол сесканиб уйғонганимда уйим ҳувиллаб ётган бўлади.
Беихтиёр пешонамга муштлайман…
Қанийди ўрнига тушса…
Олти марта эмас, олтмиш, олти юз, олти минг марта бахмалу оқликлар олиб берсам, онаизорим ҳаммасини тўйларга кўтариб борса бўлмасмиди…
Шунчалик беқиёс бахтли кунларимга ўзим нуқта қўйдим-а…
Энди энг бахтли туним – онам тушимга кирган кеча бўлади! Раҳматли меҳрибоним ҳамон ширингина кулимсираб, топганинг тўйга буюрсин, деб қўйгандек туюлаверади…
Тўлқин ЭШБЕК
Bekzodbek
24.12.2009, 04:43
PR соҳасининг тадқиқотчилари кўпаяётганидан мамнунман.
Ойгулнинг хавотирли саволларига Нигорахоннинг гўзал жавоблари ва уларга Омонжоннинг тадқиқотчиларга хос фикри - дардингга малҳам бўладиган пиарона гаплардир!
Яқинда машхур пиарнавис(туркий.) ёки муппиар(араб.) бўлиб кетсам ажабмас :)
Chakki emas, har holda zarari bo'lmasa kerak.
Tulqin Eshbekov
25.12.2009, 06:17
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
“Oh-oh-oh, yana bir qaytar! Mening ismim sening tilingda shunday jaranglar ekanki”, “Qizlar cho`milganida hatto muhabbat xudosi – Krishna ham sohilda o`tirib surnay chalar ekan!..”
AG`DAR-TO`NTAR QILGAN GAP
U quturgan ho`kizdek,
Hammamizni suzadi.
Ag`dar-to`ntar qilgan gap,
Tinchimizni buzadi.
AHAMIYATLI GAP
Ahamiyat bermasangiz,
Ahamiyatli gapga.
O`z narxida savdo bo`lmas,
Ustiga so`rar “shapka”.
Tulqin Eshbekov
25.12.2009, 06:18
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган са?ифаларда)
* * *
Элликка кирганда ҳеч кимга эл бўлмаган одамдан олтмишдан ошганда ҳам яхшилик кутманг...
* * *
Етмиш ёшини нишонлаган бир устознинг етмишта фазилатини роса мақтадик, афсуски, унинг еттита қусури ҳам бор-у, бу ҳақда ҳеч қачон чурқ эта олмаймиз...
Tulqin Eshbekov
25.12.2009, 06:23
Chakki emas, har holda zarari bo'lmasa kerak.
Зарари бўлмагач, фойдаси бўлади-да! Ҳали жуда кўп эзгу ишлар қилишимиз зарур. Фақат кимларгадир нафи тегса бас.
Tulqin Eshbekov
26.12.2009, 07:33
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Bir o`rinda u Gopalga shunday deydi: “Do`stligimiz shu darajadaki Gopal, agar joningni ber, desang, so`raganing shu xolosmi, derdim.
AHAMIYATSIZ GAP
Ahamiyatsiz gapga,
Siqilasiz ne uchun?
Bunaqa dard yurakka,
Bir kun ko`rsatar kuchin…
AHILLIKKA CHORLAGAN GAP
Ahillikka chorlagan gap,
Sadag`asi ketaylik.
Qo`lni-qo`lga berib mudom,
Orzularga etaylik.
Tulqin Eshbekov
26.12.2009, 07:34
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Сўзни исроф қилганларни – нонни увол қилганларга тенглаштириш керак!
* * *
Сотган нарсангни ўша пулга қайтариб ололмайсан...
Bekzodbek
27.12.2009, 01:03
Зарари бўлмагач, фойдаси бўлади-да! Ҳали жуда кўп эзгу ишлар қилишимиз зарур. Фақат кимларгадир нафи тегса бас.
Domla rahmat. Bir keksadan eshitdim: "O'z fikrini bildirganga bir rahmat, fikrini bildirib yozib qoldirganga ikki rahmat, bildirilgan va yozib qoldirilgan fikrlarni chop etgangan uch rahmat".
Tulqin Eshbekov
28.12.2009, 08:05
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Hali bir jon ekan, mingta jonim bo`lsa ham sendan ayamasdim!..” Radhaning eriga aytgan gaplarini qarang: “O`z xotiningizni nima deb o`yladingiz?
BADBAXT GAP
Baxt haqida so`zla, do`stginam,
Badbaxt gapdan ochilmas baxting.
Farishtalar omin demasdan,
Baxt-iqbolga boshlasin ahding.
BADBO`Y GAP
Undan yiroq yuring do`stlar,
Badbo`y gapi anqiydi.
Ichiqora o`zi har kun,
Davralarda sanqiydi...
Tulqin Eshbekov
28.12.2009, 11:30
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Қилғиликни қилиб қўйиб, сўнг ўзини оқлаш учун “ёшлик қилибман” деб хаспўшлаганларни оқламайман. Ёшликнинг “чегараси” бор-ку! Айтайлик, ўзбекларда “ўнга кирдинг – сонга кирдинг”, деган мақол бежиз айтилмаган. Диний қадриятларимизда болалар мучал ёшида улғайгани эътироф этилади. Ҳуқуқий демократик жамиятда 17 ёшда фуқаролик паспорти берилади ва улар қатор ҳуқуқларга эга бўладилар. Ҳатто қизлар турмушга чиқиши, болалар эса 18 ёшда уйланиши тегишли қонунларда белгилаб қўйилган!
Бобокалонлардан ибрат олсангиз, Ҳазрат Мир Алишер Навоий болалик чоғидаёқ устози мавлоно Лутфийни қанчалик ҳайратга солганини ўқиганмиз.
Мирзо Бобур бобомиз 11 ёшида тахтга ўтириб мамлакатини бошқарган!
Хўш, ҳайбатидан от ҳуркадиган айрим азаматларнинг ножўя қилиқлари “ёшлиги” боисми ёки...
* * *
Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди. Фақат, ҳақсизликка дучор бўлган одамгина ўз ҳақиқатига эришгунича букилиб, букчайиб қолиши мумкин…
Tulqin Eshbekov
28.12.2009, 11:33
uch rahmat
Ўзгалар фикрини уққанга ва ҳурмат билан қараганга минг раҳмат!
Tulqin Eshbekov
29.12.2009, 00:19
ТЎГРИ ГАПНИНГ ТЎКМОГИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган сахифаларда)
* * *
Пул бўлди – кул бўлди, деган макол канчалик пурмаъно эканини билмокчи бўлсанг молингни сотиб кўр.
* * *
Русчаси айтганга бир “дурак” тилимизга “дуракчи” деган антика сўзни тикиштиришга чираниб юрибди...
Tulqin Eshbekov
29.12.2009, 00:21
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Erining ko`nglini ololmas ekanmi? Erning ko`nglini ololmagan xotin ersiz qoladi!”
BADIIY GAP
Ko`rsatmoq-chun shoirligini,
Badiiyroq gapi muloyim.
Shunaqa gap eshitsa nega,
Miyig`ida kulishar doim.
BADIR-BUDIR GAP
Badir-budir gaplardan,
Bozorlar ham qiziydi.
Gap poylagan kimsalar,
O`sha erda izg`iydi…
Nigora Umarova
29.12.2009, 12:19
O`sha erda izg`iydi…
Domla, texnik yoki imlo qoidalariga e'tiborliroq bo'ling, iltimos.
Tulqin Eshbekov
29.12.2009, 22:26
ТЎГРИ ГАПНИНГ ТЎКМОГИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган сахифаларда)
* * *
Ўзгаларни кадрлаб, ўз кадримни йўкотиб кўйдимми, и-би...
* * *
Кўп ишларни шоша-пиша битириб, хатолигини англагач, уни тузатишга умрни сарфлаймиз. Етти ўлчаб бир кес, деган маколга нега амал килмаймиз?
Tulqin Eshbekov
29.12.2009, 22:28
e'tiborliroq bo'ling
Дуст дустга ойнадир! Катта рахмат.
Tulqin Eshbekov
29.12.2009, 22:29
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ularning betakror gaplari-yu qo`shiqlari qaysi tomoshabinni rom etmaydi!
O`zimizning “Mahallada duv-duv gap” filmida ham topib aytilgan gaplar anchagina. Shul bois uni qayta-qayta tomosha qilgimiz kelaveradi.
BADNOM QILADIGAN GAP
Badnom qiladigan gapni,
Puxta o`ylab topadi.
Imkon bo`ldi degunicha,
O`zi itdek qopadi.
BAYONOT GAPI
Bayonot ham gap bilan bo`lar,
Davlat fikrin qilganda bayon.
Siyosati yaxshilikkami –
Shu hujjatda bo`ladi ayon.
Tulqin Eshbekov
01.01.2010, 18:19
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ilgarigi kinolar yutug`iyu, hozirgi filmlarda nimalar etishmayotganini angladingizmi? Ya’ni, so`nggi yillarda yurakni titratadigan gaplar kamayib, kamyoblashib ketmoqda...
BALANDPARVOZ GAP
Sho`ro – qizil gap edi,
Qolib ketdi u damlar.
Balandparvoz gaplarga,
Endi uchmas odamlar.
BALO GAP
Balo-qazo doyasi,
Balo gapdir, ko`zni och.
Kimdir ig`vo boshlasa,
Etagingni silkib qoch.
Tulqin Eshbekov
01.01.2010, 18:21
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Нега бир-биримизни тушунишни ҳам истамаймиз?
* * *
Ғийбатчидан хафа эмасман, чунки унинг таърифини бир ҳофиз шундай куйлаган:
“Ғийбатчининг миш-мишидан ранжиманг асло,
Нима бўлса асли наслида бўлган.
Онасин қорнига ўзи ҳам ҳатто,
Турли миш-миш билан дунёга келган”.
Ўша ғийбатчининг гапига лаққа тушадиган кимсаларнинг ҳам қай тариқа туғилганига ажабланиб қолдим...
Tulqin Eshbekov
01.01.2010, 18:25
ҚОРҚИЗГА
(ҳазил)
Ҳар янги йил оқшомин,
Қорбобосиз кутмасдик.
Кичкинтойлар шод-хуррам,
Совғани унутмасдик.
Улғайишди дилбандлар,
Ўғил ўқир хорижда!
Турмуш қуриб кетгач қиз,
Хотин ҳар кун нолишда…
Таскин топ, деб жўнатдим,
Отасининг уйига.
Куйиб-пишар қайнонам,
Шу қизининг кўйида…
Ташқарида оппоқ қор,
Кўринмоқда дўппайиб.
Янги йилни мен ёлғиз,
Кутаяпман сўппайиб.
Сочга қиров қўнса-да,
Кўнгил қаримас ҳаргиз.
Кошки эди эшикдан,
Кириб келса бир Қорқиз!
Қорбобоси шарт эмас,
Не қилардик икки чол?
Ҳар қадамда болалар,
Уни кутар эҳтимол.
Совға тўла қоп билан,
Борса қанча уйларга.
Ҳаммага завқ улашиб,
Рақсга тушар куйларга.
Дилга қувонч бахш этиб,
Келақолгин, Қорқизим.
Дастурхонни безатиб,
Ўтирибман бир ўзим!..
Tulqin Eshbekov
02.01.2010, 19:26
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Айёр айбини хаспўшлаш учун ўзгаларни айбдор қилишга чиранади.
* * *
Рўзанинг энг улуғ жиҳатларидан бири – оилалар офатига айланган ичкиликбозликни озми-кўпми жиловлаб туради!
Tulqin Eshbekov
02.01.2010, 19:27
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Kulgi shinavandalari topib gapirgan qiziqchining ichakuzdi hangomalarini eslab zavqlanadilar. Ba’zi qiziqchilarning bachkana gaplaridan g`ishing keladi...
BALO-QAZODAN ASRAYDIGAN GAP
Beraversang tilga erk, sayraversang o`ylamay,
Bor-budingdan, obro`dan albat bo`lasan judo.
Toat-ibodat qilib, dilingni pok saqlasang,
Balo-qazo gaplardan asraydi o`zi xudo.
BAMA’NI GAP
Oqil, dono kishining,
Bama’ni gapi zo`r-da.
Shu gaplari tufayli,
O`tirishadi to`rda!
Tulqin Eshbekov
03.01.2010, 21:58
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Ulug` hofizlarning shirali ovozidan tashqari qo`shiqlaridagi buyuk so`zlar jozibasi ham sehrlab qo`yadi.
BARALLA AYTADIGAN GAP
Qora dog` bo`lib qoldi mustabid tuzum,
Baralla aytadigan gaplar dilimda!
Zamonamiz zaylidan o`rgilay o`zim,
Baxt-iqbol degan so`zlar yangrar tilimda!
BARAKA TOPADIGAN GAP
Aytsang aytgil baraka topadigan gaplarni,
Men ham obdan eshitib topa olay baraka.
Qani ayt-chi, nechta qo`y hadya eta olasan,
Shunga qarab ertaga fayzli o`tar ma’raka!
Tulqin Eshbekov
03.01.2010, 21:59
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Боласи баттол бўлса оқил ота дардини кимга айтади?
* * *
Минг афсус, баъзи мутасаддилар атрофидаги гумашталарининг, айрим оталар эса болаларининг қанчалик аблахлигини била олмай ўтиб кетадилар…
Tulqin Eshbekov
04.01.2010, 21:13
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Har bir so`zini maromiga etkazib ijro etadigan san’atkor qo`shig`i uchun ma’noli, ma’nili she’rlarni tanlay oladi. Betakror san’atkorlarning qo`shiqlarida so`zlar yanada jozibali jaranglaydi.
BARAKA KELTIRGAN GAP
Oh, baraka keltirgan gap,
Fayzli qildi uyimni.
Shu baraka orqasidan,
O`tkazdim men to`yimni.
BARAKASIZ GAP
Barakasiz gap ekan-a,
Qochdi rosa baraka.
Sho`rlik endi qandoq qilib,
O`tkazadi ma’raka?
Tulqin Eshbekov
04.01.2010, 21:16
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Истиқлолнинг қадрига ўша қиёмат-қойим қўпган мустабид тузум тарихини эшитганлардан кўра уни ўз кўзи билан кўрганлар кўпроқ етадилар.
* * *
Ҳамма нарсани вақти-соати етганида тушунар экансан. Болалигимда “Кўрсам ёрим қувонаман, соғ-саломат бўйларингга” деган қўшиқни хушламай эшитганман. Хотиним бир ўлиб тирилганидан бери фақат ўша қўшиқни ҳиргойи қиладиган бўлиб қолдим...
Bekmirzo
05.01.2010, 10:14
BARAKA KELTIRGAN GAP
Oh, baraka keltirgan gap,
Fayzli qildi uyimni.
Shu baraka orqasidan,
O`tkazdim men to`yimni. Xushomadgo'y, maddoh odamning shiori bo'libdi-da bu...
BARAKASIZ GAP
Barakasiz gap ekan-a,
Qochdi rosa baraka.
Sho`rlik endi qandoq qilib,
O`tkazadi ma’raka?Xushomad qilishni bilmaydigan odamga qarata aytilgan gap bo'libdi bunisi...
To'lqin aka, xafa bo'lmang-ku, lekin umuman olganda, mana shu tsikldagi gap-she'rlaringiz shaxsan menga BACHKANA GAPLAR bo'lib ko'rinyapti...
Nigora Umarova
05.01.2010, 11:22
To'lqin aka, xafa bo'lmang-ku, lekin umuman olganda, mana shu tsikldagi gap-she'rlaringiz shaxsan menga BACHKANA GAPLAR bo'lib ko'rinyapti...
To'lqin domlani ilhomlantirib, Bachkana gap mavzusida she'r yaratishlariga g'oya beryapsiz.
Ajab emas, erta-indin yoki bugun shu mavzuda she'r pydo bo'lib qolsa... :-)
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 01:37
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Bunday qo`shiqlardan olam-olam zavq olib, u haqda maroq bilan gapirib yuramiz.
BARCHA GAP
Kimlargadir ma’lumdir,
Barcha gaplar yuz foiz.
Ichi gapga to`lgan-chun,
Bo`lib yurar u voiz.
BATTAR GAP
Bundan battar gap bo`lmas,
Ado qildi hammani.
Yuz ko`rishmas xolalar,
Go`rga tiqdi ammani…
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 01:38
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Эрининг уруғ-аймоғини ўз фарзандига ёмонлаб, онгини заҳарлаган аёл оиласини тубсиз жарга қулатади…
* * *
Ҳирс қўймасдан бойликка,
Яшаяпмиз ойликка!
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 01:45
shaxsan menga BACHKANA GAPLAR bo'lib ko'rinyapti...
Афсуски, шунақа бачкана гапларимиз ҳам кам эмаслигини кўрсатганимни тўғри фаҳмлаганингиздан мамнунман. Буни қарангки, шунақа гаплар билан ўзини овутиб юрадиганлар ҳам йўқ эмаслигини яхши биласиз. Ижодкорнинг иши эса шуни қай йўсинда бўлмасин кўрсата олиш...
Сиздан яна шундай ажойиб фикрлар кутиб қоламан!
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 01:51
Bachkana gap mavzusida she'r yaratishlariga g'oya beryapsiz.
Алифбо тартибида "Бачкана гап"га ҳам навбат келади, албатта!
Муаллиф сифатида бошқа илҳомлантирадиган гапларни ҳам ёдимга солиб турадиган дўстларимдан жуда миннатдорман!
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 02:24
БОКС ВА "ГОНОРОР"
Ҳажвия
Журналда номим "йилт" этиб кўриниши ҳамоно хотиним қалам ҳақини (у "гонорор" дейди) суриштиришга тушди:
– Шунга қанча гонорор беришади?
Мен тахминимни айтдим:
– Уч минг сўмча.
Хоним ўша заҳотиёқ ҳисоб-китобга киришди:
– Ярим кило лахм гўшт!..
– Балки сал камроқ берар,– дедим уни бироз ҳовуридан тушуришга тиришиб.– Солиқ-молиққа, бу ёғи пенсиямга бирор фоиз ушласа...
Заифам заифлигини кўрсатиб жиғи-бийрон бўлди:
– Ий-й, ман қўлийизга тегадиганини сўравотман...
Чайналиб қолдим. Барибир жўялироқ жавоб қайтариш шарт:
– Балки, камроқдир...
Берганнинг бетига қарама, деган мақолни эслади, шекилли, бекам беўхшов тиржайди. Кейин ўсмоқчилаб сўради:
– Манга қаранг, биратўла миллион сўм топишнинг иложи йўқмикин? Ҳамма қарзлардан биратўла қутулиб, рўзғорнинг каму кўстини ҳам бутлаб олардик!
– Тома-тома кўл бўлур, деган гапни эшитгансан,– дейман уни инсофга чақираётгандек.– Ҳар куни минг сўмлик мақола ёзсам, роппа-роса минг кунда миллион сўм, деган гап! Кейин пулдан хирмон ясайвер!
Бу гапга жавобан хоним бурунчасини жийириб қўйди. Сўнг, телевизорнинг мурватини буради. Ана холос, бокс бўйича жаҳон чемпионлиги бошланибди-ку! Эр-хотин экранга михландик.
Ҳаётни ўз қаричи билан ўлчашга ўрганган хонимнинг саволи худди томдан тараша тушгандек бўлди:
– Шунча муштлашганига яраша уларгаям пул тўлашадими?
Тилимни тишлаб ўтирганимдан шунча ғалва қаёқда эди. Бир пайтлар қулоғимга чалинган гап лоп этиб оғзимдан чиқиб кетса денг:
– Ғолибга нақд уч милён, ютқазганга бир милён беришади...
– Кўкиданми?
Шу он ўлжасига ташланишга шай турган мушукдек кўзлари ёниб турган хонимнинг ичини қиздиргим келди:
– Ҳозир Европада кўкини тан олишмайди. Еврода тўлашса керак!..
Бунча пулни қўлига ушлаш у ёқда турсин, ҳатто кўзи билан кўрмаган хотиним ғалати ҳиққиллади. Шу тобда қандайдир режа туза бошлагани кўкимтир кўзларидан кўриниб турарди.
Бир тўхтамга келди, шекилли, тамшаниб қўйганча ясама тиржайди:
– Бир нарсани тушунмадим,– деди гапни узоқроқдан бошлаб.– Ютқазганга нага бир милён беришади?
– Кимсан – жаҳон чемпиони билан рингга тушгани учун бўлса керак,– дедим билағонлик қилиб.
– Манга қаранг,– деди хотиним мақсадга кўчиб.– Сиз ҳам би-ир рингга тушмайсизми? Мана, чемпион ўзимизники бўлди! Муштингиз табаррук, деб ўйнашга кўндирасиз. Иннайкейин, урганингиз ун оши, укажон, деб қўйсангиз, ҳолингизни тушунар! Жа-а накаут қилиб ташлама, деб қўясиз-да, ҳи-ҳи. Ярим соат нари-бери муштлашган киши бўласиз. Қўрқманг, ўлиб қолмайсиз! Кейин бир милённи ўзимизнинг сўмда беришса ҳам майли!
Қассобга ёғ қайғуси, қабилида гапирилган бу гапдан сапчиб тушдим. Шу тобда чемпионнинг залворли қўлқопи варанг этиб қулоғим остига тушгандек чайқалиб кетдим. Барибир, менга жон, хонимга эса пул қайғуси эди...
Ҳушинг жойидами, дегандек кўзига қарасам, бекам жиддий гапиряпти...
– Умримда бировга қўл кўтарганимни кўрганмисан?– Ётиғи билан тушунтирдим унга.– Эр бўлиб ҳатто сени чертмаганман, туврими? Боксчининг қўлқопини кийишниям билмайман-у...
– Ўзим ўргатаман,– деди шартта гапимни бўлиб заифам.– Бунинг ҳеч қийин жойи йўқ...
У шаштидан тушадиганга ўхшамасди. Бидир-бидир қилганча болаларнинг ётоқхонасига кириб кетди-да ўғлимиз мактабидан олиб келган икки жуфт чарм қўлқопни кўтариб чиқса, денг.
– ...мана, қўлийизга тақинг,– деди гапини давом эттириб.– Мана бундоқ-де!..
Хотиннинг қистови билан иш қилишга ўрганса ёмон бўлар экан. Чарм қўлқоплар қўлимга қандоқ тақилиб қолганини сезмай қолсам, денг.
Заифам мен ўйлаганчалик заиф эмаскан. Чарм қўлқоп кийса худди баҳайбат боксчига ўхшаб қоларкан. Шу ҳолатида унинг ўша кингконгдек рақибни ҳам қулатадигандек важоҳатини бир кўрсангиз. Шунча пайтдан бери шу "даҳшатли хотин"га қандоқ эрлик қилиб келаётганимга ўзимча ич-ичимдан қойил қолдим...
– Бўлди, аяжониси,– дедим кўнгилсиз ҳодисанинг олдини олиш илинжида.– Муштлашмай қўя қолейлу...
– Бу машқ, билдийизми! Машқ қанчалик машаққатли бўлса, жангда шунчалик осон бўлади! Тўғри, сиз чемпиондан енгиласиз, аммо лекин, жа-а машқ учун осиб қўйиладиган қопга ўхшаб ҳам турмаслигингиз керак-де! У икки-уч урганда жилла қуриса бир тушуриб қоларсиз!
Ҳамма қўлидан келадиган ишни қилса-да. Айтайлик, менинг қуролим – қалам! Қаламим билан девни ҳам "накаут" қиламан! Ўтган йили "халқаро миқёсда"ги бир иғвогарнинг онасини Учқўрғонда кўрсатганимда ҳамкасблар қойил қолишган!
Қалам билан филни йиқитишга қодир одам афсуски ҳозир шу баҳайбат қўлқоп билан пашшани ҳам уролмаслигим аниқ. Хоним бўлса ҳоли-жонимга қўймай мени гиламга чиқарди.
Эр-хотин "бокчи"лар рингга чиққандек уйнинг ўртасида бақамти турибмиз. (Яхшиямки, болалар ухлаб қолишган!) Фақат, судья етишмайди... Ичимда, охири бахайр бўлсин, деб яратганга илтижо қиламан.
Ҳозир хонимга, бўлди сен ғалаба қилдинг, демоқ учун оғиз жуфтлаган эдим ҳамки, илгарироқ ўзи "мана бундоқ урасиз!" дея қулочкашлаб тушуриб қолса, денг...
Кўзимдан нақ олов чиқиб кетди. Қолганини эслай олмайман. Ҳушимга келганимда ўзимни чойшаблари оппоқ шифохонада кўрдим. Бошимда кўзлари қизарган хоним ўтирибди!
– Ўзийизга келдийизми, дадажониси,– деди у синиққина товушда.– Салгина қўлим тегиб кетганига шунчами? Ваҳимакаш дўхтирлар "сатрисена" дейишадими-ей. Бошийиз чайқалганмиш.
– Минг чайқалмасин, бошгинам омон қолибди-ку,– дедим бошқа жўялироқ гап топа олмай.– Сен айтгандай, бир милённи қўлга киритиш учун бундан баттароғига ҳам тайёрман энди...
Ожизам сакраб кетди:
– Пуллари бошшидан қолсин,– деди тишлашиб.– Бизга ҳар куни минг сўмлик гонорорга лойиқ мақола-пақола ёзсайиз ҳам етади! Кам-кам хўр – ҳамиша хўр, деганлари тилло гап экан, туврими? Энди элликта мақолайиззи гонорори билан отдек бўлиб кетаркансиз!
– Тушунмадим?– Инграб қўйдим беихтиёр.
Хотиним, мунча ғалчага ўхшамасангиз, дегандек ғалати қараб қўйди-да, шифокор ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди:
– Отдек бўп кетишийизга бор-йўғи эллинг минг сўмлик дори керак экан...
Бошимга зарба еган чоғда қандоқ ҳушимни йўқотган бўлсам, ҳозир ҳам худди шундай кўз олдим қоронғилашиб кетди...
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 02:32
Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деганларидек, пақилдоқ ҳақида куюб-пишиб ёзганларимиз зое кетмади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борада қабул қилинган 309-қарорига биноан пиротехника воситаларига қарши кураш бормоқда! Илоҳим, бу қарор тўлиқ ижро этилиб, тинч ва осойишта яшаш насиб этсин!
Shokirbek
06.01.2010, 02:45
Hajviya zo'r chiqibdi, aka. Ayniqsa, mana shu joyiga qoyil qoldim menam:
Ҳамма қўлидан келадиган ишни қилса-да. Айтайлик, менинг қуролим – қалам! Қаламим билан девни ҳам "накаут" қиламан! Ўтган йили "халқаро миқёсда"ги бир иғвогарнинг онасини Учқўрғонда кўрсатганимда ҳамкасблар қойил қолишган!
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 20:51
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Даҳолар ўз замонасига сиғмайди, ўтиб кетгач, келажакнинг бағри кенг бўлади...
* * *
Ўзинг хато қилиб, нега худога нола қиласан? Шу ишга қўл уришдан илгари худодан сўраганмидинг?
Tulqin Eshbekov
06.01.2010, 20:52
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Haqiqiy kuy-qo`shiqning farqini yaxshi biladigan san’atsevarlar goho urchib ketayotgan “Seva-seva-seva, man-man-man”, “Chap-chap-chap-chapga qarab o`yna, O`ng-o`ng-o`ng-o`ngga qarab o`yna”, “Qo`zi-qo`zi-qo`zi-qorin-qorin-qorin” qabilidagi majruh “qo`shiq” va “kuy” deb chalgan gumbur-gumburni hazm qila olmaydilar...
BAFURJA GAP
Bafurja gap eshiting,
Ketmang aslo qizishib.
Ular zimdan yurishar,
Oramizni buzishib.
BAXIL GAP
Uning baxil gapi ko`p,
Chunki o`zi eng baxil.
Hech kim bilan hech qachon,
Bo`la olmas u ahil…
Tulqin Eshbekov
07.01.2010, 14:05
Ўйнаб гапирсанг ҳам...
ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК ЎРТАСИДА
Қадрли Б.!
Интернет сайтларидан бирида эълон қилган баъзи тутуриқсиз гапларингиз жуда жиғимга тегди. Ит ҳурар, карвон ўтар, деган мақолни эслаб индамай кетсам бўлаверарди. Бироқ, сукут аломати ризо, деган гап ҳам бор. Сизнинг бунақа бетайин сафсатангизга жим кетаверишга виждоним йўл қўймади. Нима деб жаврабсиз: “собиқ шўро даврининг яхши томонлари бўлган. Агар чарх айланиб, яна ўша даврга қайтиб қолсак, ҳозир уни ёмонлаётганлар яна мақташга тушиб кетарди...”
Биз у даврни кўрганмиз, сиз эса эшитгансиз, холос. Фарқимиз ҳам шунда.
Ўйламасдан ёзган гапларингиз баъзи яраларимни янгилади...
Қатағон йиллари Эшбек бувамнинг тегирмони беаёв бузиб ташланган. Нормат бувамнинг серҳосил боғлари вайрон қилинган…
Иккинчи жаҳон уруши бошланган кунлардаёқ Эшбек бувамнинг тўрт ўғли – Суннатилло, Омон, Исмон амакиларим ва Усмон отам жангга отланганлар. (Уларни оллоҳ раҳмат қилсин…)
Суннатилло амаким кўп ўтмай ногирон бўлиб қайтгач, узоқ яшамаган...
Омон амакимдан қора хат келган. Раҳматлининг табаррук номлари юртимиз истиқлоли шарофати билан Тошкент шаҳридаги Хотира хиёбонига ўрнатилган улкан китобга битилган.
Исмон амаким ногирон бўлиб қайтган. Ўнг елкаси тагига кириб кетган ўқдан узоқ йиллар азоб чекди. Шифокорлар уни олиб ташлашнинг уддасидан чиқа олмаганлар. Ниҳоят, 1980 йилда умр йўлдоши – Маврифат момомиз бақувват қўллари билан бир сиқишда ўша ўқни чиқариб ташлаган! Шундан кейингина жони роҳат кўрган амаким анча йил яшади!
Қақшатқич жанглардан 1944 йилда ногирон бўлиб қайтган отам ҳам умрининг сўнгги дамларигача ўша жароҳатлари туфайли озият чекканини кўриб юрагимиз сиқиларди…
Қонли уруш биз киноларда кўриб тасаввур қилганимиздан анча даҳшатли бўлганини раҳматли отам ва амакимдан кўп эшитганман.
Урушдан кейин ҳам узоқ йиллар қаҳатчилик, йўқчилик халқнинг тинка-мадорини қуритганини ота-онамиздан эшитганмиз. Баъзилар ҳатто кунжара ейишга мажбур бўлиб, алал-оқибат бевақт ўлиб кетишган…
Биз мактабга борган 1970 йилларда ҳам халқ ночор аҳволда яшарди. Бутун қишлоқ бўйича икки-учтагина хонадонда телевизор бўларди. Халқ асосан оқ-қора кўрсатадиган телевизор томоша қилишини ҳисобга олган ҳолда футбол жамоалари ҳам албатта оқ ва қора либосларда майдонга тушардилар. (Ҳозир оқ-қора кўрсатадиган телевизор ҳам, шунақа либос киядиган футбол жамоаси ҳам қолмади).
Ўнлаб оилалар ҳафталаб гўшт емасдилар. Кўпчиликнинг қора қозони ҳафтасига зўрға икки-уч бор қайнарди. Қишлоқда деарли ҳама жулдур, ямоқли кийимлар кийишарди. Улар ниҳоятда ночор ҳолда кун кечирарди. Укалар акаларига торлик қилиб қолган кийимларни кийиб катта бўлганлар. Акаларига мазза бўлган экан, дейсизми, йўқ, улар ҳам кўпинча оталарининг кийими кийишган. Камдан-кам одам ямоқсиз кийим киярди. Ҳатто “гуллаган 80-йиллар”да ҳам армия хизматидан қайтганларнинг телпагини талашардик ва уни мактабга кийиб борардик…
Узоқроқ қишлоқларга тўйга борадиган хотин-халажлар учун “замонавий” оёқ-улов – трактор-тежелка бўларди.
Қишлоқларда қорамол боқиш ҳам чекланганди. Биттагина сигиримизнинг сутини эса кўпинча “колхоз сут топшириш планини бажара олмаяпти” деб тортиб олишарди...
Ўғилчаларга суннат тўйи қилиш таъқиқланганди... Сиёсатдан қўрқа-писа “ден рождения” ниқоби остида ўғилчаларнинг қўли ҳалолланарди…
Бу гаплар бугун қўрқинчли тушга ўхшайди. Илоҳим, тушга айлангани рост бўлсин!
Юртимиз мустақилликка эришиб, тараққиёт нималигини кўра бошлаган кезларимиздаёқ “ямоқ” сўзи тилимиздан чиқиб кетди! Бугун кичик ўғлимиз акасига торлик қилиб қолган кийимни кийиши кулгили ҳол ҳисобланади.
1980-85 йилларда талаба бўлган кезларимда бир курсдошимнинг антиқа гапларидан ёқа ушлардим. Нима эмиш, фашистлар ғалаба қозонганида иш бошқача бўлармиш, Гитлер Ўрта Осиё республикаларини гуллатаман, деган эмиш…
Оғзидан боди кириб-шоди чиқаётган ўша курсдошимни ҳам тушунишга ҳаракат қилардим. У қуруқ қоғозда амалга ошган, амалда эса аянчли ҳолда бўлган “социализм ғалабаси” ҳамда саробга айланган “коммунизм ғояси”дан нафратини шу тариқа ифода этарди, шекилли.
Дарсларда “ириб-чириб кетган капитализм” деб ёмонланадиган давлатлар аслида ривожланиб бораётгани, бизнинг “гуллаётган социализм” эса амалда ириб-чириб кетаётганини янгиликка интилувчан талабалар шивир-пичир қилиб гаплашарди.
Ўша пайтларда айрим “илғор ёшлар”нинг образлари, дилимизда армон бўлаётган кўп гаплар севимли адибимиз Пиримқул Қодировнинг “Уч илдиз” романида жуда ҳаққоний тасвирлаганидан ҳайратга тушардик.
1970-80 йилларда “ириб-чириб кетган капитализм” давлатларида оддий нарса ҳисобланган технологиялар ҳақида ҳатто 1985 йилларда ҳам биламан деган одам шубҳа остига олинар, уларни қайдан билдинг, деб сўроқ қилинар, жазога тортиларди...
Шундай тараққиётни билиб қолмасин, деган шубҳа билан собиқ иттифоқ ўзини ўзи, аниқроғи, шўрлик халқини қамал ҳолатида сақлар, чет элга чиқиш оддий халққа, айниқса, зиёлиларга таъқиқланганди... (Компартияга ўта сажда қилган айрим кимсаларгина Москванинг чиғириғидан ўтгач чет элга боришга муваффақ бўлар, сўнг “Америкасини ҳам кўрдик” қабилида сунъий равишда иддаоли мақолалар ёзиб, яна жонажон компариясига садоқатини намойиш этиб қўярди...)
Ҳатто, бирор жойга ишга киришда тўлдириладиган “Шахсий варақа”да шундай саволга жавоб ёзишингиз шарт эди: “Бирор қариндошингиз чет элга борганми?” Мабодо борган бўлса, демак, шубҳали одам ҳисобланардингиз…
Мустабид тузум даврида ҳамма хат-ҳужжатлар асосан рус юритиларди. Ҳатто, “Туғилганлик ҳақида гувоҳнома”, паспортларимизга ҳам ўзбекона исмларимизни атай бузиб ёзиш “таомил”га айланиб кетганди. Ойниса – Айниса, Холтўра – Халтура, Жаббор – Джабар, Дилором – Дилярам, Ғулом – Гулям, Бўрипошша – Бирпаша, Ботир – Батыр, Қодир – Кадыр ва ҳоказо. Бу аянчли хатолик ҳақида юрак ютиб гапирганлар миллатчи сифатида айбланар ва керак бўлса жазога тортиларди…
Ўзбек тили ижтимоий ҳаётимиздан аёвсиз сиқиб чиқарилаётганди. Ҳатто, илмий ишни ҳам ўзбек тилида ёзиш мумкин эмасди.
Худони тилга олган, иймон-эътиқодли бўлишга интилган киши “эскилик сарқити”дан қутула олмаётган қолоқ, деб таҳқирланарди... Имом Бухорийдек, Амир Темурдек буюк бобокалонларнинг табаррук номларини тилга олиш ҳам мумкин эмасди. Тилга олганда ҳам саводсиз, қонхўр деган туҳмат гаплар билан айтганлар “илғор” деб кўкларга кўтарилар эди…
“Гуллаётган социализм”нинг биз “илғор ёшлари” алмисоқдан қолган ёзув машинкасини “техника тараққиёти” деб билардик. Ўша даврда компьютер, интернет, қўл телефони, факсли телефон, нусха кўчириш (ксерокопия) машинаси, видео, DVD, калькулятор, диктафон деган нарсаларни тасаввур ҳам қила олмасдик.
Мустақиллик шарофати билан кўраётган тараққиётимиздан ўргилай, энди газеталардан мақола сўрашса, аввал қоғозга ёзиб, кимгадир машинкалатиб, таҳририятга лўкиллаб олиб бормаяпман. Таҳририят ва босмахона ҳам ит азобида қўрғошинни эритиб, линотип деган баҳайбат машинада “матрица” қилишаётгани йўқ.
Ҳаммасини компьютеримда бажараман! Сўнг ўтирган жойимда интернет орқали юбораман! Зум ўтмай таҳририятдан ташаккур билдириб телефон қилишади! Эртасига газетада чиқиб турган мақолангни кўриб раҳатланишдан катта бахт борми журналист учун!
Бугун бу гаплар ҳам йўлда қолиб кетмоқда. Ҳар куни www.uforum.uz деб номланган электрон нашрда ижодий машқларимдан эълон қиляпман! Ушбу себ-сайт тепасидаги “Уч сонияда Тошкентдан Нью-Йорккага” деган ёзувни ўқиб кўзларимга ишонмагандим. Англияда юрган бир ижодкор укамиз билан шу форум орқали баҳс-мунозара қилгандан сўнг росмана тан бердим! Демак, ёзганларимизни бутун курраи заминда кузатиб боришаётганини тасаввур қилишнинг ўзи мароқли!
Бундан ташқари, қатор газеталаримизда ёритилаётган мақолаларимиз ҳам уларнинг веб-сайтларида эълон қилинмоқда! Шу тариқа ўзбек ижодкорлари ҳам дунё ахборот маконида ўз овозига эга бўлаётгани ва ўзлигини намоён этишаётганидан ҳайратга тушмай бўладими!
Халқимиз турмуш даражаси қанчалик ошганини, оддий қишлоқларимизда ҳам ҳар икки-уч хонадондан биттасида “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Тико” каби машиналар турганини тасаввур этганда юрагингиз тўлқинланмайдими!
Болаларга бераётган тарбиямизнинг салмоғига қаранг. Бир пайтлар кўриш орзу бўлган компьютерга бугун “кўп қарама, кўзинг оғриб қолмасин”, қўл телефонда “кўп гаплашма соғлиққа зарар бўлмасин” деб куюнмаган ота-она бўлмаса керак!
Тўрт яшар набирам видеокамерали қўл телефонида суратга олгани-олган!
Чет элга бориб-келишни салгина лоф қилиб айтсам – қўшниникига ўтиб-қайтишдан фарқи қолмаяпти! Ким билан гаплашманг, ер шарини қарийб бир-икки марта айланиб чиққанини оддийгина ҳолдек қилиб гапиради!
Япония, Жанубий Корея, Туркия, Мексика каби анча-мунча ривожланган давлатларнинг узундан-узун сериалларини томоша қилганда албатта бир ҳолатга эътибор қиламан; уларнинг яшаш даражаси, уй жиҳозлари, кийим-кечаклари, машиналари, ҳатто дастурхонлари бизникидан қанчалик фарқ қилади? Эътибор берган бўлсангиз, ўша машҳур фильмларда асосан энг бой-бадавлат кишиларнинг уйи, юриш-туриши намойиш этилади. Хўш, уларнинг нимаси биздан ортиқ? (Аслида ўша мамлакатларда ҳам муаммолар қалашиб ётгани сир эмас...)
Хуллас, истиқлол шарофати билан биз ҳам дунё билан бўйлашаётганимиз, ҳеч камдан кам эмаслигимиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаслигимизни ҳис этиб яшашнинг ўзи мен учун олий саодатдир.
Шундай кезда баъзи гаплар қулоққа чалинганида дилим ғаш бўлади. Бир пайлари қонхўр Гитлерни ёқлаб гапирганлар ҳақида юқорида айтиб ўтдим. Шунга ўхшаб энди мустабид тузумни “ҳимоя қилиб” оғиз кўпиртирганларни кўрсам кўнглим айнийди.
Тағин кимсан, қўша-қўша уйли, машинали, боз устига Ўзбекистоннинг хазинаси ҳисобидан чет элма-чет эл кўкрак кериб юрган айрим “замонавий ўзбеклар”...
Биттаси ўйламай-нетмай нима деб иддао қилди денг? Чарх айланиб яна ўша тузум қайтиб келиб қолса, уни ҳам мақтасангиз керак-а?
Тарих сабоқларидан келиб чиққан ҳолда унга ҳаққоний жавоб шу: “худо кўрсатмасин, сиз айтган ҳол юз берса, аввало мол-мулкингиз мусодара қилинади. Чет элга чиққанингиз учун ҳибсга олинасиз ва қатағон қилинасиз. Болангиз мактабда “халқ душмани бўлган отадан кечдим, мен компартиянинг боласиман” деб жар солсагина кун кўриши мумкин... Тараққиётдан яна юз йил ортга улоқтириб ташланасиз...”
Балки, шунда кимдир сиздақа бойваччанинг хароб бўлганини мақтаб ёзар, кимлардир чапак чалар... Агар чарх тескари айланишини тасаввур этаётган бўлсангиз, тахминан шунақа ҳол юз бериши мумкин.
Қўйинг, укажон, нафасингизни шамол учирсин. Ҳар гапга фаришта омин деркан, мен ҳам тилимни тияй...
Бир курсдошим айтган Гитлер ҳам, сиз айтган собиқ мустабид тузум ҳам қабрида тинч ётсин!..
Юртимиз мустақиллигига ҳеч қачон кўз тегмасин! Рўёбга чиққан асрий орзуларимиз асрлар оша бардавом бўлсин!
Тўлқин ЭШБЕК
Tulqin Eshbekov
07.01.2010, 21:12
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Moddiy ne’matlar yaratishda gapning ahamiyati juda katta. Avvalo yaxshi gaplar bilan niyat qilinadi, puxta o`ylangan gaplar vositasida reja tuziladi. Ha degan tuyaga madad, maqoliga amal qilib ishga kirishiladi.
BAXT KELTIRGAN GAP
Shukronalar aytsam arziydi,
Baxt keltirgan har bir gap uchun.
Zamirida olam ma’no bor –
O`sha gaplar ko`rsatar kuchin!
BAXTSIZ GAP
Olib keldi baxtsiz gap,
Boy bergach u baxtini.
Sinayvergach yigit ham,
O`zgartirgan ahdini…
Tulqin Eshbekov
07.01.2010, 21:13
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Баъзи ижодий давраларда кимнидир мақтасам, оғзимга ургудек бўлишади, агар ёмонласам, жон-жон деб қўшиладиганлар кўпайиб кетади.
Ёмон гапнинг йўли бунча равон бўлсама?!
* * *
Баъзи болалар ўзини отасидан ақллиман, деб хомтама бўлади. Бу фикрининг қанчалик хато эканлигини ўғли ўзидан “ақлли”роқ бўлиб қолганида англаб етади...
Tulqin Eshbekov
08.01.2010, 22:33
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Gap to`ydiradimi, deb so`rasangiz, men shak-shubhasiz “ha, albatta!” deb javob bergan bo`lardim. Obdon gapni pishitmasdan turib na bug`doy, na paxta, na boshqa mahsulot etishtira olasiz.
BACHKANA GAP
Eng bachkana odamgina,
Bachkana gap topadi.
Ba’zan bu ham etmagandek,
Kuchukchadek qopadi…
BA’ZAN AYTILGAN GAP
Goho ayrim quloqlarga,
Ba’zan aytilgan gap bor.
Natijasin eshitsangiz,
Shu gapdan ham zo`r naf bor…
Tulqin Eshbekov
08.01.2010, 22:35
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Бугун бир устозимнинг энг ибратли гапи шу бўлди: “энди ҳар қандай вазиятда ҳам ҳеч ким билан уришмайман!..”
Ҳақиқий олим шу гапи билан чинакам одамийлик намунасини кўрсатди!
Қанийди, ҳамма шундай йўл тутса! Жумладан, ўзим ҳам!..
Бу кундан эътиборан ғанимлар ҳар қанча қитмирлик қилмасин... уришиб бўпман!..
(Худога шукр, пичоққа илинадиган тузикроқ ғанимим ҳам йўқ...)
* * *
Мутахассислар фикрича, сайёрамизда иссиқлик ҳарорати тобора ошиб бораётган эмиш.
Ҳарорат ошган сари айрим одамлар ўртасидаги муносабатлар нечун мунча совуб кетяпти?
Tulqin Eshbekov
09.01.2010, 18:00
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Tajribali kishilar bilan gaplashmasdan, maslahatlashmasdan turib qaysiki ishga qo`l urmang, undan yaxshi natija chiqishi amrimahol.
BA’ZI GAP
Ba’zi gapdan diling yashnar,
Ba’zi gapdan xunobdir.
Ba’zi gaplar kitobingga,
Tayyorgina bir bobdir.
BAQIRIQ GAP
Baqiriq gap jonga tegadi,
Baqirmasdan gapir, jo`rajon.
Baqir-chaqir, shovqin-surondan,
To`yib ketgan hattoki jahon.
Tulqin Eshbekov
09.01.2010, 18:02
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Ўзи ёлчитиб бирор нарса ёза олмаган “мунаққид” унча-мунча ёзувчини тан олмайди.
* * *
Бахт-саодат истаган ўғил ота измидан чиқмайди.
Tulqin Eshbekov
09.01.2010, 18:50
14-январь – Ватан ҳимоячилари куни!
МАРДЛИК МАНЗИЛЛАРИ
Ватанимиз сарҳадларида уззу-кун сергаклик билан турган мард ва жасур посбонларимиз юртимиз мустиқаллигини, эл-юрт осойишталигини мудом кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келаётгани қалбларимизда чексиз ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини жўш урдиради. 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинганидан буён ҳар йили бу кунни алоҳида тантана қилишимиз ўзига хос анъанага айланган.
Жаҳон харитасида аллақачон муносиб ўрнига эга бўлган мустақил Ўзбекистонимизнинг куч-қудрати, хусусан, Қуролли Кучларимиз ҳақида сўз юритар эканмиз, аввало унинг ҳуқуқий базаси ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтиш жоиз. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз Қуролли Кучлари ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутади. Бош қомусимиз 26-боби мудофаа ва хавфсизлик масалаларига бағишланган бўлиб, унинг 125-моддасида шундай ёзилган: “Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади. Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади”. Мазкур боб 126-моддасида: “Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”, “Муқобил хизмат тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси ва бошқа шу каби ҳужжатлар мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси энциклопедиясида қайд этилишича, Олий Мажлиснинг 1995 йил 30 августдаги қарори билан қабул қилинган Ҳарбий доктрина Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг энг муҳим ҳужжати бўлиб, у 3 қисмдан иборат. Биринчи қисм “Умумий қоидалар” деб аталиб, унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси давлатимиз мудофаа сиёсатининг негизини ташкил этиши ва миллий хавфсизлик умумдавлат концепциясининг таркибий қисми бўлиб, ташқи сиёсат, давлатлараро муносабат масалаларига, уруш ва тинчлик муаммоларига мутлақо янгича ёндошувларга асосланиши таъкидланади. Иккинчи қисмида доктринанинг сиёсий жиҳатлари баён этилиб, урушнинг ва уруш хавфини олдини олиш – бош стратегик йўналиш эканлиги алоҳида қайд қилинади. Учинчи қисм “Доктринанинг ҳарбий-ташкилий жиҳатлари” деб аталиб, унда Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилади. Шу ўринда башарти жаҳонда ва энг аввало Марказий Осиё минтақасида ҳарбий-сиёсий вазият салбий томонга ривожланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси олдида ўз хавфсизлигини таъминлаш масаласи кўндаланг бўлиши мумкинлиги алоҳида таъкидланади. Шу қисмнинг давомида ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари, ҳозирги замон урушларининг хусусияти ва оқибатлари ёритилади, сўнг бош ҳарбий-стратегик вазифалар қўйилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ўз Ҳарбий доктринасининг моҳиятини эълон қилар экан, БМТнинг Уставидан, Хельсинкида имзоланган Якунловчи ҳужжатдан, Стокгольм конференцияси ҳужжатидан, икки томонлама, кўп томонлама шартномалар ва битимлардан, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг умум эътироф этган нормаларидан келиб чиқувчи барча халқаро мажбуриятларга қатъий риоя этилишини кафолатлайди. Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “давлатнинг мудофаа қобилиятини унинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, илмий ва маънавий имкониятларидан таркиб топади. Бу соҳада биз юритадиган сиёсатнинг асослари Олий Мажлис томонидан жамиятимиз ҳамма қатламларининг кенг ва ҳар томонлама муҳокамасидан сўнг қабул қилинган ҳарбий доктринада мустаҳкамлаб қўйилган”. Бу фикрларни баён этишимизнинг боиси шундаки, ҳуқуқий демократик жамиятда ҳар бир фуқаро турли соҳалар, хусусан, мамлакатимиз мудофааси борасида ҳам аввало етарли даражада ҳуқуқий билимларга эга бўлиши тақозо этилади. Юқорида номлари қайд этилган қатор ҳужжатлар моҳиятини чуқур ўрганиш билан бир қаторда азиз Юртбошимизнинг қатор асарларида ҳам мамлакатимиз мудофаа қудрати, салоҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш нечоғли зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратилиши замирида қанчалар улкан маъно мужассам эканлигини теран англашимиз лозим. Ватан ҳимоячилари деган улуғвор номга мамлакатимиздаги ҳар бир оила ва керак бўлса, ҳар бир фуқаро бевосита дахлдордир. Мардлик манзиллари саналмиш Ватан чегараларида мардона туришган йигитларимиз аввало мана шу оилаларимизнинг асл ўғлонларидир. Улар қалбида Ватанни қўриқлашдек муқаддас туйғулар ёшлигиданоқ оилада, мактабда, маҳаллада сингдирилган. Мардлар қўриқлайди Ватанни, деган улуғвор тушунча йигитларимизнинг вужудига ота қони, она сути билан киргани баайни ҳақиқат. Буни асрлар оша авлодларимиз беқиёс маънавий хазинасига айланиб келаётган эртаклардан тортиб бобокалонларимизнинг Ватан озодлиги йўлидаги мардона курашлари тарихидан ҳам билса бўлади.
Ватан ҳимояси учун ҳар биримиз камарбаста! Оналар алласида фарзанди мард ва жасур ўғлон бўлиб улғайиши, юртига, элига содиқ бўлиши тараннум этилса, мактаб ва бошқа турли олий ўқув юртларида мураббийлар ёшлар қалбига Ватан туйғусини маърифат ила жо этмоқдалар.
Шоирлар назмида ҳам ёш ўғлонлар қалбида она юрт учун керак бўлса қалқон бўлиш нечоғли шараф эканлиги ўз ифодасини топмоқда. Таъбир жоиз бўлса, Ватанни кўз қорачиғидек асрашга бел боғлаган ҳар бир ўғлон ушбу сатрларни ёдлаб олсалар арзийди. Севимли шоиримиз Анвар Обдижон “Аскарлар қўшиғи” деб номланган шеърида шундай ёзади:
Ҳур Ватанга ўғлонмиз,
Ҳеч бузилмас карвонмиз.
Юртни асраймиз хавфдан,
Сен сафдаю мен сафда.
Таниқли шоир Хуршид Давроннинг “Авлодлар сурури” сарлавҳали шеърида шундай сатрлар кимни ҳаяжонга солмайди дейсиз:
Ватан, Ватан, жон Ватан,
Сенга фидо жон ва тан!
Ҳар биттамиз Широқмиз,
Ватан учун япроқмиз.
Жалолиддин, Таробийдек,
Душманни даф этамиз.
Ўтрор, Гурганж деворидек
Метин эрур сафимиз.
Шоир Азиз Саиднинг “Чегарачи аскар қўшиғи” шеъридаги ушбу ажиб сатрлар Ватан сарҳадларида ҳушёр ва сергак турган посбонлар дилидагини ифода этгандек:
Йўл берамиз, садоқатли
Келсин дўст ҳам, қўшни ҳам.
Ўтказмаймиз шум ният,
Бирла келган қушни ҳам.
Ватан туйғуси ҳар бир юртдошимиз қалбида нечоғли юксак бўлса, бу улуғ туйғу фарзандлар қалбига ҳам жо бўлаверади. Шундай экан, мардлик манзилларининг асл пойдевори сиз-у биз, оиламиз, маҳалла-ю қишлоғимиз, бир сўз билан айтганда шу муқаддас маконимиздир!
Тўлқин ЭШБЕК
Tulqin Eshbekov
10.01.2010, 11:12
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Худо ва муқаддас динимиз душманлари “худо йўқ, дин афюн” дея бутун жамиятни зўравонлик билан заҳарлашганида қанча руҳан азият чеккандик…
Худонинг қудратини қарангки, ғойибдан “суф” деган сўз келмасидан унга шак келтирган компартия тузум-пузуми билан асфаласофилинга кетди...
Севгининг душманигина “севгига ишонмайман!” деб минғирлаб юради.
Унга айтар гапим шу: “севги бўлмаганида қаёқдан туғилар эдинг?! Энди ўзинг эплолмаган бўлсанг, севгида не айб? Тириклик дунёсининг энг ноёб туйғуларини ўзида мужассам этган, шоиру санъаткорлар ижодининг гултожи бўлган буюк севгига тил теккизма!”
Демократияга ҳуқуқий маданияти юксак кишигина етишиб яшайди. Ҳақ-ҳуқуқини билган одамнинг йўлига ҳеч нарса ғов бўлолмайди.
Демократиянинг душмани эса “демократия йўқ!” деб қичқиради. Онги, савияси ҳаминқадарлар учун энг демократик жамиятда ҳам демократия анқонинг уруғидек кўринади...
Худога эътиқодим, қалбим ҳарорати бўлган севги-муҳаббат, доим қанот бахш этгувчи ҳаққоний демократия бугун ҳаётим мазмунига айланаётганига шукрона айтаман!
Tulqin Eshbekov
10.01.2010, 11:13
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
Maktabda shundoq o`rgatishgan: “Darak gap, so`roq gap, undov gaplar bo`ladi...” Gap xaltamiz esa boshqa gaplar bilan ham to`lib-toshgan. Har bir gap zamirida olam-olam ma’no mujassam.
BAQUVVAT GAP
Baquvvat gap ekan-a,
Belni qildi baquvvat.
Ana shunday zo`r gapdan,
Yurak olar ko`p quvvat.
BAHOLAYDIGAN GAP
Hamma qilgan ishingizni,
Baholaydigan gap bor.
Bittasidan diling yashnar,
Boshqasi-chun kutar dor...
Демократияга ҳуқуқий маданияти юксак кишигина етишиб яшайди...
Онги, савияси ҳаминқадарлар учун энг демократик жамиятда ҳам демократия анқонинг уруғидек кўринади...
Иккинчи фикрингиз биринчи фикрингизни инкор қилади, демократия (http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%94%D0%B5%D0%BC%D0%BE%D0%BA%D1%80%D0%B0%D1%82%D 0%B8%D1%8F)
бу ижтимоий тузум, унга алоҳида "ҳуқуқий маданияти юксак киши" ўзича етишолмайди.
Худога эътиқодим, қалбим ҳарорати бўлган севги-муҳаббат, доим қанот бахш этгувчи ҳаққоний демократия бугун ҳаётим мазмунига айланаётганига шукрона айтаман!
Қойил.
Tulqin Eshbekov
12.01.2010, 00:28
Иккинчи фикрингиз биринчи фикрингизни инкор қилади, демократия
бу ижтимоий тузум, унга алоҳида "ҳуқуқий маданияти юксак киши" ўзича етишолмайди.
Бу ҳам демократияга хос фикрлар хилма-хиллигининг бир кўриниши-да! Самимий фикрингиз учун ташаккур.
Tulqin Eshbekov
12.01.2010, 00:29
QUVNOQ GAPLAR (Davomi. Boshi oldingi sahifalarda)
O`tkinchi hayot gap-so`zlarga limmo-lim. Ijobiy yo salbiy ma’no kasb etuvchi gaplar umr mazmuniga aylanmoqda.
BAHONA GAP
Qutulmoq-chun dashnomdan,
Bahona gap qalqon-da.
Misi chiqib qolsa gar,
Keyin o`zing talqon-da…
BAHSLI GAP
Olimlar orasida,
Bahsli gaplar bearmon.
Yarmi amalga oshsa ham,
Yurtga bo`lardi darmon.
Tulqin Eshbekov
12.01.2010, 00:31
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Нафи бўлса йиғлайверинг, бўлмаса нега кўзёшини “исроф” қиласиз?
Дилбар шоир Шавкат Раҳмоннинг ушбу сатрларини ўқимаганмисиз:
“Кўз ёшларинг сочаверма тунларга,
Асраб қўйгил уни яхши кунларга”.
* * *
Илм ва ҳикмат соҳиби бўлган Оллоҳ бандасига энг олий неъмати – ақлни ҳар куни ёшига қўшиб беравераркан.
Бугунги ақлим кеча йўқ эди…
Эртага яна қандоқ ақл неъматидан баҳраманд бўларканман?
Яратган эгам қанча ақл берса, шунча бахтли, бахтиёрман.
Шайтон йўлдан урса, аввало ақлдан оздиришини унутма…
Tulqin Eshbekov
12.01.2010, 18:13
ТЎҒРИ ГАПНИНГ ТЎҚМОҒИ
ёхуд дил дафтаридаги битиклар
(Давоми. Боши ўтган саҳифаларда)
* * *
Тузикроқ ёзиш қўлидан келмайдиган журналист “ҳақиқат йўқ” деб жар солади Улар ҳеч қачон ҳақиқатни топа олмайди...
Ҳақиқатга одоб, фаросат ва билим билан интилиб эришиш мумкин!
Ўлмас ижоди ила миллионлаб адабиёт мухлисларини ҳайратга солган устоз шоир ва адиблардан “ҳақиқат йўқ” деган беўхшов гапни эшитмадим.
* * *
Бошингга бало ёғилса, айбни ўзингдан қидир, деган гапга унчалик қўшила олмайман.
Қафасга тиқилган қушлар ва гўзал жониворларнинг айби нима?
Имом ал-Бухорий бобомни нега Бухородан қувғин қилишган? Мирзо Улуғбек бобом бошидан нега жудо бўлган? Мирзо Бобур бобом нечун “Ҳинд сори” юзланишга мажбур бўлган? Абдулла Қодирий, Чўлпон боболаримни қайси айби учун отишган?
Боболаримнинг бошларига етган ўша ваҳшийларнинг авлодлари менинг ҳам қадамимни пойлаб юришган бўлса, нечун “айб”ни ўзимдан қидиришим керак?
vBulletin® v3.8.5, Copyright ©2000-2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot