|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
15.07.2012 10:32 | #23 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Бу мавзуни кенгайтириб нафақат мақола, балки ТВда кўрсатувлар, радиода эшиттиришлар тайёрлаш керак. Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам. Миллатнинг бош белгиси бўлган тил бузилса, ва айниқса буни махсус қилишса, хатоларга, камчиликларга эътибор қилишмаса, бу миллатнинг ўзи бўлмасада, тили бора-бора ўзгариб, ва энг ёмони йўқ бўлиб кетиши мумкин эмасми? Буни қайғули дейишмас, фожиа деса бўлади.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
15.07.2012 10:50 | #24 | |
|
Цитата:
Ўзак k ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам k билан ёзилади: falak - falakka. Ўзак q ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам q билан ёзилади: chiq - chiqqani. Бошқа барча ҳолларда бу қўшимчалар g билан ёзилади. Ундан кейин ўзгарганми имло қоидалари? |
|
|
Ответить |
15.07.2012 11:37 | #25 |
34. k, q ундоши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга, шунингдек, bek, yo'q каби айрим бир бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k ундоши g ундошига, q ундоши g' ундошига айланади ва шундай ёзилади: tilak — tilaging, yurak — yuragim, kubok — kubogi, bek — begi; tayoq — tayog'i, qoshiq — qoshig'i, yaxshiroq — yaxshirog'i, yo'q — yo'g'i каби. Лекин кўп бўғинли ўзлашма сўзларга, бир бўғинли кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k, q товуши аслича айтилади ва ёзилади: ishtirok — ishtiroki, ocherk — ocherki, erk — erki, huquq — huqiqim, ravnaq — ravnaqi, yuq — yuqi каби.
... а) k ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши k айтилади ва шундай ёзилади: tokka, yo'lakkacha, ko'nikkach, zerikkuncha, to'kkani, kechikkudek, bukkan, ekkin, kichikkina каби; 6) q ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши q айтилади ва шундай ёзилади: chopiqqa, qishloqqacha, yoqqach, chiqquncha, chiniqqani, qo'rqqudek, achchiqqina каби; в) қолган барча ҳолларда, сўз қандай товуш билан тугашидан ва бу қўшимчаларнинг бош товуши k ёки q айтилишидан қатъи назар, g ёзилади: bargga, pedagogga, bug'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha каби. ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ АСОСИЙ ИМЛО ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Вазирлар Маҳкамаси Қарори http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact...rch_text=lotin
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
17.07.2012 05:42 | #26 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Жуда тўғри айтасиз! Афсуски, айрим масъул лавозимдаги кишилар, ҳатто зиёлилар орасида мактаб савиясидан анча паст савияда фикрлайдиганлар кам эмас...
Бундай муаммони бартараф этишга форумимизнинг бир гуруҳ жонкуяр ижодкорлари ҳам бел боғлаганлари қувонтиради! |
|
Ответить |
21.08.2012 17:04 | #28 | |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Цитата:
Ўзбекчадаги «Биринчи булоқ суви» ёзуви нотўғри таржима қилинган. «Premium water» жумласини сўзма-сўз «мукофот суви» деб таржима қилиш мумкин. Аммо маъно жиӽатидан «олий сифатли сув»га яқин бўлади. Бироқ идиш устидаги (ва бу компаниянинг рекламаларидаги) ёзувларидаги ибора бироз хато. Худди бу ишлаб чиқарувчида бир нечта булоқлар бор-у, бу идишдагиси биринчи булоғидан олинган маъносидек. «Биринчи» сўзи «сув»га эмас, балки «булоқ» учун тушунилади. Аслида тўғрироғи тахминан бундай бўлса керак: «Булоқлардан олинган биринчи рақамли сув» ёки «Булоқлар сувининг биринчиси/етакчиси». |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
21.08.2012 17:26 | #29 |
Представитель компании
Сообщений: 198
+ 289
152/66
– 27
3/2
|
Бу каби иборалардаги маъно хатолари мана бундай гапларга ўхшайди:
- «Халқаро шифокорлар/кончилар/журналистлар куни» - тўғрироғи «Шифокорлар/кончилар/журналистларнинг халқаро куни»; - «Лицензиясиз йўловчиларни ташиш маън қилинади» - тўғрироғи: «Йўловчиларни лицензиясиз ташиш маън қилинади»; Ва шунга ўхшаш. Жуда кўп ӽолларда оммавий ахборот воситаларида иборалар ана шу кўринишда хатолик билан тузилади. Бу хато/камчиликни аксариятда русчадаги гапни ўзбекчага ўгиришда содир қилишади. Кўпчилик, ӽатто баъзи тил мутахассислари, журналистлар, кўрсатув ва эшиттиришларнинг олиб борувчилари ӽам гапираётганларида эсдан чиқаришадими ёки эътибор қилишмайдими, ўзбекча гап структураси асосан рус гапининг тескариси бўлиши кераклигини. Гапнинг эгасини аниқлайдиган, белгилаб берадиган сўзларни ўша эгадан анча олдин қўллашади. Натижада гап нафақат чиройли бўлмайди, балки бу гапнинг маъноси ўзгариши мумкинлигини унутишади. Последний раз редактировалось Iymandar; 21.08.2012 в 17:28. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
26.08.2012 12:10 | #30 |
|
Кеча таксида кетаётиб, «Дамас» русумли машинанинг орқа томонига «TEZKOR SANITAR XIZMAT» сўзлари, қувиб ўтаётиб эса томининг ён томонига «TEZKOR SANITAR XIZMATI» сўзлари ёзилганига эътибор қаратдим. «Shoshilinch sanitariya xizmati», дейилса тўғрироқ бўлмайди-ми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|