Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.06.2011 12:04   #31  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Эркин ака, ХХ аср ўзбек замонавий шеъриятини сизнинг шеърларингизсиз тасаввур этиш қийин. Шеърларингизни ўқиган инсон ундаги юксак бадииятни, инсонпарварлик ғоялари билан суғорилганлигини ҳис қилади, улар кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизни эзгулик фикрати билан бойитади. Шеърият оламига ошно бўлишингизда оилавий муҳитнинг ҳам таъсири бўлганми?
Таржимаи ҳолингизни гапириб берсангиз.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 11.06.2011 12:07   #32  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Таржимаи ҳолингизни гапириб берсангиз.
Мен бир минг тўққиз юзу ўттиз олтинчи йилнинг... Йўқ, мен таржимаи ҳолимни туғилган кунимдан эмас, илгарироқдан бошлашим керак экан. Менинг дунёга келишим тарихи бундай бўлган: минг тўққиз юз ўттизинчи йилда тошкентлик ёш ишчи Каримжон йигирма беш мингчилар қаторида коллективлаштириш ишида қатнашиш учун Фарғонанинг Олтиариқ туманига сафарбар қилинади. У оиласи-хотини, чақалоқ қизи, ўн беш ёшлик снглиси билан Олтиариққа кўчиб боради. Ўша пайт Тошкент педтехникумининг сиртқи толибаси бўлган синглиси Розияхон тез орада география ўқитувчиси дипломини олади ва қишлоқ мактабида дарс бера бошлайди. Тақдир қизни бу ерда ёш муаллим Чўянбой Воҳидовга дуч қилади ва бу никоҳдан... Мана энди таржимаи ҳолимни бошласам бўлади. Мен бир минг тўққиз юз ўттиз олтинчи йилнинг йигирма саккизинчи декабрида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида қишлоқ ўқитувчилари оиласида туғилганман. Бу оилада биринчи фарзанд қиз бўлиб, у гўдаклигида зотилжам касаллигидан вафот этган экан. Укам Элбурсни эслайман. Мендан уч ёш кичик эди. Қизамиқ билан оғриб икки яшарлигида ўлган.
Отамни Олтиариқнинг ўқимишли, обрўли одамларидан бўлган деб эслашади. Ундан сабоқ олган, шогирд бўлган, бирга ишлашган одамлар мен ҳар гал қишлоққа борганимда отамнинг ишларини, гапларини хотирлаб айтиб беришарди, қувноқ, дилкаш, сўзга чечан одам бўлганлигини эслашади. У тарих муаллими, сўнг турли нуфузли ташкилотларда ишлаган. Иккинчи Жаҳон урушининг дастлабки йилларида фронтга кетиб, бош миясида осколка жароҳати ва ўпка шамоллаш касали билан қайтиб келди, минг тўққиз юз қирқ бешинчи йилда ўттиз уч ёшида Тошкентда Олмазордаги касалхонада вафот этди. Бир йилдан сўнг онам ҳам дунёдан ўтди. Икки қисқа умрнинг ёлғиз ёдори бўлиб мен тоға қўлида қолдим.
Урушдан аввалги даврдан кўз олдимда қолганлари: отам Марғилонга ишга тайинланган эди. Кеч куз ёмғир билан қор аралаш ёғиб турганда Олтиариқдан Марғилонга кўчганмиз. Занжирғилдиракли тракторга прицеп уланган, унга юкларимиз, шкаф, сандиқ, кўрпа-тўшаклар ортилган эди. Йўлда прицепнинг ғилдираги ариққа тушиб кетган ва юкларимиз ағдарилган эди. Мен онам, эмизикли укам билан кабинада ҳайдовчи ёнида ўтирган эдик...
Тол новдасидан ясаб олган “тойчоғим”ни миниб билқиллаган иссиқ тупроқ кўчада чанг кўтариб чопиб юрганларимни эслайман.
Отам фронтда эканида онам қишлоқ советида секретарь вазифасида ишлар, қийинчилик билан кун кечирар эдик. Жўхори поясини шимиб тилимни қонатганим, болаларга қўшилиб кунжара еганим учун онам юзимга шапалоқ ургани ва ўзи кечгача йиғлаганини унутмайман. Ўйлаб қарасам, болалик хотираларимнинг кўпчилиги шеърларга, достонларга кўчган экан. “Нидо”, “Қуёш маскани” достонлари, “Болалик”, “Оқсоқол”, “Болалик экан-да...” шеърлари ўша мурғак тасаввур, илк хотираларнинг меваси бўлган.
Тошкентда кечган болалик ва ўсмирлик йилларимдан қолган энг ёрқин эсдаликлар Островский номли пионерлар саройидаги шоир Ғайратий тўгараги ва тоғамнинг хонадонида бўлиб турадиган адабий суҳбатлар билан боғлиқ. Тоғам касби юрист бўлса ҳам адабиёт ва санъатга қизиққан, шеъриятни нозик тушунадиган киши эди. Уйимизга шоир Чустий, хонандалар ака-ука Шожалиловлар, Маъруфхўжа Баҳодиров, кенг билим эгаси бўлган олим, таржимон Алихонтўра Соғуний тез-тез келиб туришар эди. Менинг шеъриятга қизиқишимни сезган тоғам бу суҳбатлардан мени ҳам баҳраманд қиларди. Оддий почта хизматчмси Мулла Шукуржон ака, савдо ходими Акмалхон акаларнинг зукко баҳсларига маҳлиё бўлиб ўтирар эдим. Улар Ҳофиз, Навоий, Бедил, Фузулий байтларини таҳлил қилиб, ҳар бирлари ўзларича талқин бериб ўтиришарди. Бу суҳбатлар ичкиликсиз, фақат шеър ва қўшиқ кайфи билан, аския завқи билан музайян бўларди. Афсуски, бундай давралар энди йўқолиб бормоқда.
Пионерлар саройидаги адабиёт тўгарагига қатнашиб юрган вақтимда “Муштум” журналида биринчи шеърим босилди. Шеър тагига 22-мактаб 7-“А” синф ўқувчиси деб исм-фамилиям ёзилган эди. Тўгарак ҳақидаги таассуротим устоз Ғайратий тўғрисида ёзган хотираларимда баён этилган.
Эллик бешинчи ва олтмишинчи йилларни ўз ичига олган “олтин даврим” талабалик умримнинг унутилмас ва ўзлигимдан йироқлашмас бир қисмидир. Бу йилларда биринчи шеърлар китобим “Тонг нафаси” ёзилди, Сергей Есенин шеърларидан таржималар қилдим, Ёзувчилар Уюшмасининг ёш ижодкорлар семинаридаги қизғин баҳслар, улуғ устозлар Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Миртемир, Шайхзодалар билан илк мулоқот ва учрашувлар, университет даргоҳидаги адабий муҳит ҳаётимда ўчмас из қолдирди.
1960 йилда университетни тугатиб “Ёш гвардия” (ҳозирги “Чўлпон”) нашриётига ишга кирдим. 1963 йилда бадиий адабиёт нашриётига ўтиб, то 1970 йилгача муҳаррир, бўлим мудири вазифаларида ишладим. Бу ўн йил ичида менинг еттита шеърий китобим, Есенин, Украинка, Светловдан қилган таржималарим босилиб чиқди. Ҳамза номли академик театрда(ҳозирги Миллий театрда) “Олтин девор”(1969) комедиям қўйилди. Республикадаги ёшлар мукофотига сазовор бўлдим(1967)
1970 ва 1975 йиллар орасида буюк немис шоири Иоганн Вольфганг Гётенинг “Фауст” трагедиясини ўзбекчалаштирдим. Бу давр ичида ҳеч бир идорада ишламадим. Бор вақтим, кучим, имкониятимни шу ишга сарфладим. Умуман, жаҳон адабиётидан, рус классиклари ҳамда қардош халқлардан қилган таржималаримни тарозунинг бир палласига қўйиб, ўз асарларимни бошқа паллага қўйсам, таржималар оғирлик қилса ажаб эмас. Бу меҳнат менга адабий қардошлик бурчини адо этиш баробарида бебаҳо ижодий тажриба, катта сабоқ мактаби ҳам бўлди.
1975 йилда “Ёш гвардия” нашриётига бош муҳаррир ўринбосари вазифасига тайинланган бўлсам, ўтган ўн икки йил давомида аввал ўша нашриётда бош муҳаррир, сўнг янги ташкил қилинган “Ёшлик” журналида муҳаррир бўлиб ишладим, ниҳоят Ғафур Ғулом номли адабиёт ва санъат нашриётида директорлик вазифасини ҳам адо этдим. Бу давр ичида ўндан зиёд китобим босилиб чиқди, республика Ёзувчилар уюшмасининг Ҳамид Олимжон номли мукофотини, Ҳамза номли Ўзбекистон давлат мукофотини олдим, “Халқ шоири” унвонига мушарраф бўлдим. Истиқлолга эришгач 1999 йили Ўзбекистон қаҳрамони унвони билан тақдирландим.


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 11.06.2011 в 12:10.
Ответить 
Старый 11.06.2011 12:07   #33  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Бундай қараганда битта шоир қилиши мумкин бўлган ишни қилиб қўйгандекман. Лекин ҳеч қачон қилган ишимдан кўнглим тўлган эмас. Ҳамиша ёзганимдан ёзадиганим муҳимроқ ва азизроқ туюлади. Мен ижодий меҳнатни фаол жамоат ишлари билан қўшиб олиб боришдек шарафли вазифа юкини доимо елкамда ҳис қиламан. Одамларга фақат шеъринг эмас, ўзинг ҳам кераклигингни сезиш-бу катта бахт. Шунинг учун ҳам жамоат меҳнатидан ҳеч қачон ўзимни олиб қочган эмасман. Қайноқ ҳаёт ичида яшаб, ишлаб ўрганганман, гўшанишинлик табиатимга бегона.
Таржимаи ҳолим борича ёзган шеърларимга, юрган йўлларимга, ҳаётимда учраган одамларга сочилган. Мана бу икки сатр ўйлаб топилган эмас, балки кўнгилдан чиққан сўзлар:
Одамлар, сиз менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси.
Ответить 
Старый 11.06.2011 12:09   #34  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Биринчи шеърлар тўпламингиз “Тонг нафаси” нашр қилинганига ҳам бу йил эллик йил бўлибди. Илк шеърий тўпламингиз чоп этилганида 25 ёшда бўлгансиз. Бугунги кунда ёш ижодкорларнинг ижодини кузатадиган бўлсак, 25 ёшда 2-3 та китобга муаллифдирлар. Бироқ китобнинг ичидаги шеърларни ўқиб кўрсангиз, нимадир етишмаётган бўлади. Ижодкор ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак эмасми? Шеъриятда мукаммалликка эришмоқ учун нималар қилмоқ керак?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 11.06.2011 12:13   #35  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Биринчи шеърлар тўпламингиз “Тонг нафаси” нашр қилинганига ҳам бу йил эллик йил бўлибди. Илк шеърий тўпламингиз чоп этилганида 25 ёшда бўлгансиз. Бугунги кунда ёш ижодкорларнинг ижодини кузатадиган бўлсак, 25 ёшда 2-3 та китобга муаллифдирлар. Бироқ китобнинг ичидаги шеърларни ўқиб кўрсангиз, нимадир етишмаётган бўлади. Ижодкор ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак эмасми? Шеъриятда мукаммалликка эришмоқ учун нималар қилмоқ керак?
Ўқувчи учун муаллифнинг ёшу қариси, унвонли, унвонсизи йўқ. У ҳамиша ёзилган сатрларга қараб муаллифга ўз муносабатини билдиради: ё қалбига жо қилади, ё унутади, йўқликка маҳкум этади.
Афсуски, бизда юзаки ёзилган асарлар анчагина бор. Баъзи ёзувчиларимиз, шоирларимиз сўз устида меҳнат қилишга иккинчи даражали иш деб қарасалар керакки, уларнинг асарларини ўқиб она тилимизнинг бойлиги ва рангинлигини ҳамиша ҳис қилавермаймиз. Улуғ адибларимиз Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғуломлар қолдирган мероснинг кўп жиҳатларини таҳлил қилиб, ўрганиш талай ёш ва ёш бўлмаган ёзувчилар учун мактаб бўлар эди.
Биз ғоят шиддатли бешафқат замоннинг восифларимиз. Ер сайёрасининг тақдири, одамзод тарихининг давом этиш ё этмаслиги масаласи ўртада турган бир даврда яшаяпмиз. Аслида, курраи арзимизнинг “ё ҳаёт – ё мамоти” олдида, башариятнинг аламли нидоси олдида қадим замон фожеалари нима деган гап? Эхсиллар, Шекспирларнинг замонларида ҳаёт-мамот саволи инсон олдида турган бўлса, бугун бу савол инсоният олдида турибди. Қадимда улуғ ёзувчилар нидоси замон устида юксалиб турган бўлса, бизнинг қаршимизда замонлар нидоси даражасига кўтарила олиш масаласи бор.
Ҳақиқатан ҳам биринчи китобим чиққанига 50 йил тўлади. Ортга боқсам куни кечадай.
Янги минг йилликнинг “ёш шоири”га айтадиган сўзим бор: Бизни эркалаб бағрига босган ҳам, шоир қилиб бийрон тил берган ҳам жафокаш, ҳам меҳнаткаш, бағри кенг, орзуларидай улуғ халқимиз. Шоир бўлишдан олдин шу халққа фарзанд бўлайлик, садоқатли, фидойи бўлайлик. Агар шоир бўлсак унинг юзига қараганда уялмайдиган шоир бўлайлик. Халқимиз жасоратли, матонатли, зукко халқ, Навоийхон, Бедилхон халқ. У олтин билан миснинг, олмос билан шишанинг фарқини билади. Ана шу ҳалол, қўли қадоқ, ақли теран халқимиз олдида ҳалол бўлайлик. Зар килолаб эмас, мисқоллаб ўлчанишини унутмайлик.
Камчиликсиз асар бўлмайди, ҳар тўкисда бир айб деб ўзимизга тасалли берамиз. Аммо китобхон учун, адибнинг чин мухлиси учун ижодкор пир ва устоздир. Ихлос нуқсонни тан олмайди. Санъатнинг, адабиётнинг шарти-баркамоллик ва мукаммалликдир.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 11.06.2011 12:15   #36  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Шеър ёзиш кўнгил эҳтиёжи, сўзни шеърга солиш бир санъат. Нимаки кўп бўлса, унинг қадр-қиймати паст бўлади. Бугунги кунда шеър деб аталувчи шиғирлар ниҳоятда кўпайиб кетдики, бу ўз навбатида шеърнинг қадрини пасайтираётгандек назаримда...
Ответить 
Старый 11.06.2011 12:21   #37  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Шеър ёзиш кўнгил эҳтиёжи, сўзни шеърга солиш бир санъат. Нимаки кўп бўлса, унинг қадр-қиймати паст бўлади. Бугунги кунда шеър деб аталувчи шиғирлар ниҳоятда кўпайиб кетдики, бу ўз навбатида шеърнинг қадрини пасайтираётгандек назаримда...
Шеърни ҳеч ким бировдан ўрганиб ёзмайди, ҳеч ким бировга шеър ёзишни ўргатолмайди. Лекин шеърий иқтидори бор бўлган бошловчига маҳорат сирларини ўргатувчи устоз керак. “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деган ҳалқ мақолининг шеърий ҳунарга ҳам дахли бор. Матбуот саҳифаларида босилаётган сон-саноқсиз шеърларни ўқмганда шеърият у ёқда турсин шеърий нутқнинг ибтидоий қоидалари вайрон бўлаётганини сезиш қийин эмас. Ростини айтганда, ҳамма вақт ҳам истеъдод эгаси бўлган ҳақиқий шоирлардан кўра ноқобил ҳавасмандлар кўпроқ бўлган. Лекин ҳеч қачон шеър бунчалик ўз қадр-қийматини йўқотмаган бўлса керак. Шеърият деб номланувчи муқаддас даргоҳ бедарвоза шаҳар бўлиб қолди.
Биз матбуот саҳифаларини ҳавасмандликка кенг очиб қўйдик. Бу масаланинг иккита нозик томони бор. Биринчидан, яхши ният билан қўлига қалам олган, ватани, халқи меҳри билан ҳаяжонга тушган, ўз қалб туйғуларини оқ қоғозга туширмоқ истаги билан кечаларни бедор қилган ҳар бир йигит-қиз ҳар томонлама таҳсин ва мададга лойиқ. Бизнинг инсоний нуқтаи назаримиз шуни тақазо қилади. Иккинчи томондан эса, бир яхши йигитнинг эзгу орзусини рўёбга чиқариб минглаб, миллионлаб ҳақиқий шеърият мухлисларининг эътиқодини дарз кетказиш мумкин.
Лекин биз қанчалик шафқатли бўлмайлик, ҳаваскорнинг бошини силашга, инсоний яхшилик қоидасига кўра яшашга уринмайлик-адабиёт ўзи жуда бешафқат. Ҳаёт-ку яхши йигитларнинг, мулойим қизларнинг бошини силаши мумкин, лекин қайсар шеърият учун хушфеъл, эзгу ниятларнинг ўзи камлик қилади.
Учта хотин қишлоқ йўлида гаплашиб кетишяпти:
-Менинг ўғлим шифокор бўлса керак,-дейди биринчиси,-нега десангиз, ҳозирдан қайси касалга нима дорилигини айтиб беради.
- Менинг ўғлим ҳисобчи бўлса керак,-дейди иккинчиси,-нега десангиз, ҳозирдан ҳисоб – китобни яхши кўради.
- Менинг ўғлим шоир бўлса керак,-дейди учинчиси,-нега десангиз, ҳозирдан ёлғон гапиради.
Икки аёлнинг гапида ҳақиқат борми-йўқми билмадим, лекин учинчи аёлнинг гапида жуда нозик ҳақиқат бор.
Гар деса Фузулий, ки гўзалларда вафо вор,
Алданмаки, шоир сўзи албатта ёлондур.
Ҳа, шоир сўзи ёлғондир деган гап жуда қадимдан қолган ривоят қиладиларки, Нуширвони одил шоирларни ҳузурига чақирмб айтибди: “Бу не бетавфиқликки, сиз шоирлар мендек одил шоҳ давронида ёлғон шеърлар ёзасизлар? Ҳеч замонда ошиынинг оҳу фиғони саҳрога ўт қўядими? Қиз боланинг киприги ўқ бўлиб ошиқ йигитнинг кўкрагига санчилармиш. Бу гапга ким ишонади? Хуллас, шу бугундан бошлаб ким ёлғон шеър ёзса боши дорда, мулки талонда”.
Шу фармондан кейин узоқ вақт ҳеч ким шеъ ёзмай қўйди. Ниҳоят бир шоир шундай шеър ёзди:
Тонг отса юлдузлар сўниб осмонда,
Хўрозлар қичқирар Мозандаронда.
Халафда кечқурун қуёш ботади,
Кечаси одамлар ухлаб ётади.
Нуширвони одил ҳеч бир ёлғони йўқ, бошидан-охиригача ҳақиқат бўлган ушбу шеърни ўқиб елкасини қисди, бошини қашлади ва яна фармон берди: “Шоирлар ўша ўзининг ёлғонини ёзаверсин”.
Ответить 
Старый 11.06.2011 12:22   #38  
Real ID Group
Аватар для Erkin Vohidov
Оффлайн
Сообщений: 107
+ 22  475/106
– 0  0/0

Uzbekistan
Шундан “Шоир сўзи ёлғондур” деган гап қолган, шундан Фузулий: “Алданмаки, шоир сўзи албата ёлондур”,-дея лутф қилган.
Шеъриятнинг ана шу “ёлғонида” жуда чуқур ҳақиқат, сеҳрли ҳақиқат бор, буюк ишонтириш кучи бор. Ақл бовар қилмас бир қонуниятга кўра кишилар кўп айтилган рост сўзга эмас, ўша “ёлғон”га ишонади.
Нега энди мен шеъриятнинг зукко билгичлари ўлтирган бу йиғинда адабиётнинг ибтидоий қонуни, алифбоси бўлган бу гапни, ҳаётий ҳақиқат билан бадиий ҳақиқат муносабатини айтиб турибман? Негаки, минг афсус, биз кўп ҳолларда, ҳатто тўқсон фоиз шеърларимизда шу қонуниятга амал қилмаймиз, “Кечқурун Халафда қуёш ботади” деб ёзамиз.
Мана бир пайтлар “Шарқ юлдузи” журналида босилган иккита ўртоқлик ҳазили. бири кўзга кўринган олимга:
Ўйчан олим, ишчан олим,
Лабзи ҳалол муаллим.
Тўғри гапми? Тўғри гап. Ҳақиқат. Биз ўша олимнинг ишчанлигини, ҳалоллигини биламиз.. энди савол: Агар бу гап рост бўлса-нимаси ўртоқлик ҳазили? Ва аксинча, бу гап ҳазил бўлса, қочирим бўлса, демак, олимнинг ишчанлиги, ҳалоллиги шубҳа остига олинган бўлади? Бундан чиқадики, бу ҳазил эмас, тўғри шеър. Энди шу икки сатрни тўғри шеър сифатида таҳлил қилайлик. Мантиқ нуқтаи назаридан қараб чиқайлик.
Ишчан олим деган сўзга тушуниш мумкин. Лекин нега ўйчан олим? Ўйлаш, фикрлаш олимликнинг шарти-ку! Бу гап худди шеър ёзадиган шоир, ашула айтадиган хонанда деганга ўхшамайдими?
Иккинчи сатрда олимнинг муаллимлиги ҳақида хабар берилади. Муаллим сифатида олимга қандай шарҳ бериш мумкин? Яхши муаллим, уста муаллим, меҳрибон, борингки, талабчан, қаттиққўл муаллим –дейиш мумкиндир. Лекин нега энди “лабзи ҳалол” муаллим? Лабзи ҳалол деб ваъданинг устидан чиқадиган одамни айтадилар. Олим муаллим сифатида қандай ваъда берди-ю, ўша ваъдасининг устидан чиқди? Ҳар юз бош талабадан ўнтадан кандидат етиштираман деб ваъда қилдими?
Икки сатргина шеър. Бор-йўғи етти сўз. Етти дона сўзда ўн хил мантиқсизлик. Беихтиёр русча “еще” сўзини “ишчо” деб ёзиб уч ҳарфли сўзда тўртта хато қилган ўқувчи кўз олдимга келади.
Энди яна бир шоирага ўртоқлик ҳазилини кўрайлик.
Лирикаси “ёр-ёр” гўзал,
Яратмоқда достону ғазал.
Ўз-ўзига талабчанки у,
Бўлиб борар ижоди тугал.
Бу сатрларнинг нимаси ҳазил? Оддий баённинг ўзи. Яна ёдингизга соламан:
Халафда кечқурун қуёш ботади...
Бундай жўн, саёз, бадииятдан йироқ сатрлар аҳёнда учраса майли эди. Матбуотимиз, радио-телевидениямиз, китобларимиз саҳифаларини бундай ноқобил назмбозлик тўлдириб юборди. Кеча биз баҳорги сойлар деб мақтаган оқим бугун селга айланди. Бу офатдан қутқаринглар дея бонг урадиган даражага етдик. Шеъриятни бу офатдан якка шахслар қутқариши қийин. Ҳамма бир бўлиб курашиши керак. Бу ҳақда айниқса танқидчи олимларимиз, ўша “ишчан” ва “ўйчан”, ўша “лабзи ҳалол” олимларимиз жиддий ўйлашлари лозим.
Ответить 
Старый 11.06.2011 12:42   #39  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Қалам

Улфатимдир шам янглиғ
Кечалар танҳо қалам,
Мен-ку шеър Мажнунидирман,
Сарвқад Лайло қалам.

Аҳли шеърга то қиёмат
Улфат ўлмакдир азоб,
Не илож этсин, бошида
Бор экан савдо қалам.

Рост, қалам тимсоли шеър,
Тимсоли тиғ, тимсоли ҳақ,
Бошини минг кесдилар,
Бош эгмади асло қалам.

Ёр, диёр меҳрини куйлаб
Умримиз бўлгай адо.
Мен на истисно эрурман,
Сен на мустасно, қалам.

Янграсин Эркин сўзинг,
Асло тилинг лол ўлмасин.
Даст кўтар даврон юкини,
Этма қаддинг ё, қалам.

1967

Қалам

Улфате чун шамъ бошад дар дили шабҳо қалам,
Ман агар Мачнуни шеърам, сарвқад Лайло қалам.

Ранч бошад то қиёмат, улфатии аҳли шеър,
Чун кунад, розист бо ин қисмату савдо, қалам.

Чун қалам тимсоли шеъри теғу тимсоли ҳақ аст,
Сар буриданаш, вале сар хам накард асло қалам.

Умрро меҳри диёру ёр бар яғмо барад,
Ман на истисно аз инам, на ту мустасно, қалам.

Ҳаргиз Эркин, дар забонат чо наёбад сактае,
Бори даври хеш макеш бо сари боло қалам.

2010
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 11.06.2011 13:00   #40  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Сарв

Кеча ойдин, мавжли денгиз,
Куй тўқир бедор сарв,
Ой келиб сарв узра қўнди,
Бўлди ойрухсор сарв.

Икки сарвнинг ўртасида
Мен турибман лолу гунг,
Бир томон сарв қадли дилдор,
Бир томон дилдор сарв.

Лолу гунгман, боиси сарв,
У сени кўрган кеча
Ерга кирмабдир, таажжуб,
Бу қадар беор сарв.

Бир боқишда ошиқ ўлмак
Бул ажаблик демагил,
Бир кўриб қаддингга мангу
Бўлди-ку хуштор сарв.

Бўй чўзиб ҳар ён қарайдур,
Бундаман деб айт, санам,
Қоматингни бир кўрарга
Кечадин хуммор сарв.

Мен-ку ёр васлига келдим
Сарв тагин хилват билиб,
Эрта тонг оламга сўйлаб
Қилмагин ошкор, сарв.

Лабларидан бўса излаб
Жон сувин топдим бу кеч.
Сарв тагида бахтли бўлдим,
Ҳам бу бахтга ёр сарв.

Сочу қаддинг ёдин Эркин
Гар унутса бир нафас,
Унга сунбул сиртмоғ ўлсин,
Майли, бўлсин дор сарв.

1967


Сарв


Шоми маҳтобй зи рақси мавчҳо бедор сарв,
Ҳамнишин шуд бо маҳу гардид маҳрухсор сарв.

Мўҳр бар лаб дар миёни сарвҳо афтодаам
Сарвқад дилдор як сў, як тараф дилдор сарв.

Қомати сарват шабе ки дид, ҳавронам чаро,
Хокро бар сар накард аз шарму нангу ор сарв.

Эй кй дорй шубҳа бар дил бохтан бо як нигоҳ,
Пас чаро сарви туро диду бишуд бемор сарв?

Қад кашида ҳар тараф чўянд туро, овоз деҳ
Дар хумори дидани болои ту афгор сарв.

Ман ки зери чатри ту бо ёр дорам хилвате,
Фош манмо бар чаҳон ин розро, зинҳор сарв!

Бахт шуд дар сояи сарфи саҳй ҳамдам маро,
Оби чон нўшидам имшаб аз лабони ёр, сарф.

Гар шавад фориғ даме Эркин зи мўю қоматат,
Сунбул ўро ҳалқа гардад бар гулўву дар сарв.

2010
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх