Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.06.2011 21:11   #11  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
збек тили ҳақида суҳбат кетганидан кейин бу сўзлар тилни бойитиши мумкин, лекин буни эртага халқ қўллайди деб бўладими?
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади.
Юкоридаги сузлар туркийча (Узбекча) эмас, балки форсча, арабча булгани учун воз кечилган. вилоят, туман каби сузлар хозир яхшигина оммавийлашган.
Одатда предмед ёки харакат бор булса-ю, унинг тилда ифодаси булмаса, янги суз узлаштирилади. тилимиз энг бой тиллардан бири.
Шу уринда "Дафтар хошиясидаги битиклар"дан битта иктибос:

“Муҳаббат” деган сўз ҳамма тилларда бор. Инглизларда-“Лав”, немисларда-“Либе”, лотин тилида “Амор”, рус тилида “Любов”... “Любов к Родине”, “Любоб к женшине”, “Любов к матери”... Албатта, барча тилларда бу сўзнинг бир неча хил ифодаси ҳам бор. Аммо ўзбек тилида “Муҳаббат” деган сўз шу қадар ранго-ранг маъноларга эгаки, ҳайратда қоласиз! “Ёқтириб қолмоқ”, “Кўнгил бермоқ”, “Мойил бўлмоқ”, “Хуштор бўлмоқ”, “Ошуфта бўлмоқ”, “Дил бермоқ”, “Бедил бўлмоқ”, “Мубтало бўлмоқ”, “Мафтун бўлмоқ”, “Маҳбуб бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ”, “Яхши кўрмоқ”, “Ишқ”, “Ишқи тушмоқ”, “Ишқи фоний”, “Ишқи боқий”, “Севги”, “Муҳаббат”, “Меҳр” ва ҳоказолар... Табиийки, булар орасида бошқа тиллардан кирганлари ҳам бор. Бироқ уларнинг барчаси- тенг ҳуқуқли ўзбек сўзлари! Гап фақат бунда ҳам эмас. Бу ибораларнинг ҳаммаси умуммаънони англатади ва ... ҳар бири алоҳида маъно ташийди! Мумтоз адабиётда “ишқ” сўзининг ўзи икки хил маънони ифодалайди. “Ишқи фоний”- маҳбубага нисбатан севги. “Ишқи боқий” –Тангрининг дийдорига етиш... Бугунги кунимизга келсак... Бошқа тилларда учраши мушкул бўлган ғалати ҳолатларни кўрамиз. “Ватанга мойил бўлмоқ” деган ибора кулгили туюлади. “Ватанни севмоқ” дейилади. “Ота севгиси” дегани шаккокликка ўтиб кетади. “Она ишқи” дегани гуноҳ ҳисобланади. Фарзанднинг онага “Хуштор бўлмоғи” дўзахийлик саналади. “Ота-она меҳри”, “Фарзанднинг ота-онани яхши кўриши”, “Фарзанд меҳри” дейилади... Шундай қилиб, “Ёқтириб қолмоқ” билан “Кўнгил бермоқ”, “Кўнгил бермоқ” билан “Ошиқ бўлмоқ”, “Ошиқ бўлмоқ” билан ”Севмоқ”, “Севмоқ” билан “Муҳаббат”, “Муҳаббат” билан “Яхши кўрмоқ”, “Яхши кўрмоқ” билан “Меҳр” орасида узоқ, жуда узоқ масофа бор... Тилимиз нақадар ранго-ранг! Тилимиз нақадар бой!
Ответить 
"+" от:
Старый 15.06.2011 21:18   #12  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Етти-саккиз ёшларда эдим. Бир куни кечки овқатни энди тугатиб турсак, кўчадан бир рус аёли қизи билан бирга кириб келди. Марғилондан келишаётган экан, машиналари бузилиб қолибди. Уларни яхшилаб меҳмон қилдик. Эртаси куни нонуштадан сўнг, хайрлашар экан, қанчадир пул тутқазди. Дадам росмана ранжиб: -Бизда меҳмондорчилик учун пул олинмайди, дедилар. Бундан ҳайрон қолган меҳмон: «Сизлар—ажойиб, бошқачасизлар», деди ўзбекчада бироз қийналиб. Ўша аёлнинг миннатдор қиёфаси ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди.

Талабалик йилларимда япониялик бир сайёҳ йигит билан танишиб қолдим. Виза ишлари билан уч кун Тошкентда туриб, кейин Самарқандга йўл олди. Шу кунлари унга ҳамроҳ бўлдим, уйимизда бирга турдик, яхши ошхоналарга олиб бориб меҳмон қилдим. Чуст пичоғи совға қилдим. Пойтахтимизни айлантирдим. Тўғри келиб қолганидан маҳалладаги тўйга олиб чиқдим. Элчихонадаги ишлари битгач, вокзалда поездга чиқиш олдидан менга пул тутқазди. Рости гап кутмагандим, шу боис ҳайрон бўлиб: Нега деб сўрадим. Сарфлаган ҳаражатларинг учун деди. Шу пайт дадамнинг гапларни эсладим ва мен ҳам: Бизда меҳмондорчилик учун ҳақ олинмайди, дедим кулиб. Япон йигити ҳайратда қолди. Нимага, деб сўради. Урф-одатимиз шунақа, дедим. Аввалига ишонмади. Кейин гапим жиддийлиги англагач, пулини қайтариб кармонига солди ва: йигирмадан ортиқ юртларда бўлдим, қанча одамларни кўрдим, аммо Сизлар бошқача экансизлар, деди. Ёмонми, дедим атай. Йўқ, деди у, бизда бойлар ҳам шунча саҳоват қилмайди, чинданам ўзбеклар ажойиб экан. Дунёда бунақа миллат бошқа бор деб ўйламайман. Бир умр унутмайман. Японияга борсанг, яхшиликларингни қайтаришга уриниб кўраман, аммо ростини айтсам, бу даражада эплолмасам, хафа бўлмайсан…
Япон дўстимнинг мақтовларидан кейин мана шундай қадриятларга эга миллатнинг фарзанди эканимдан ниҳоятда фахрландим.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 16.06.2011 11:19   #13  
Real ID Group
Аватар для Firdavs Shoyiev
Оффлайн
Сообщений: 1,337
+ 1,426  1,442/475
– 58  15/13

UzbekistanОтправить сообщение для Firdavs Shoyiev с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
масалан, дорилфунун, тайёрагоҳ, ойнаи жаҳон ва ҳ.к. улар вақт ўтиши билан кам қўлланиб охири уларни европалашган вариантлари қўллана бошлади. Хотя булар чиройли эшитилса ҳам.
Хотя, гапингизда жон борга ухшайди...
Ответить 
Старый 23.06.2011 09:01   #14  
Заблокирован(а)
Аватар для Шох Салтан
Оффлайн
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0  24/18
– 0  10/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
тилимиз энг бой тиллардан бири.
буни нима асосида айтаяпсиз?
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 14.07.2011 20:11   #15  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от мафтун Посмотреть сообщение
тилимиз энг бой тиллардан бири.
буни нима асосида айтаяпсиз?
Оффтоп:
Масалан мен ўзбек тилида любоймачасига гаплаша оламан.
Ответить 
Старый 16.07.2011 13:57   #16  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Бошқа бўлимлардаги мавзуларнинг аксари ушбу янги бўлимга мос... шуларни кўчириб қўйсак яхши бўлар эди... тартибли бўлгани яхшиде...

Лекин бу таклифим мажбурий эмас... : ) (яна бошқача тушуниб қолманглар...)
Ответить 
Старый 19.07.2011 08:10   #17  
Заблокирован(а)
Аватар для Шох Салтан
Оффлайн
internet
funtik
Сообщений: 99
+ 0  24/18
– 0  10/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
любоймачасига
Оффтоп:
айниқса бу сўз номонгонча бўлса.
Ответить 
Старый 28.07.2011 11:56   #18  
Аватар для Мухаммад Сохиб
Оффлайн
Қурилиш фирмаси, иш юритувчиси.
қурувчи
AKA:Бобурбек
Сообщений: 84
+ 26  132/53
– 5  4/3

UzbekistanОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью YahooОтправить сообщение для Мухаммад Сохиб с помощью Skype™LiveJournal
Цитата:
Сообщение от Шох Салтан Посмотреть сообщение
Цитата: Сообщение от JasurBek Urinboev любоймачасига Оффтоп: айниқса бу сўз номонгонча бўлса.
Наманганда Любоймачасига демайди любойчасига дейди. Кейин жааа ҳамма Наманганликлар ҳам Номонгон деявермайди.
Ответить 
Старый 16.12.2011 15:34   #19  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Мухаммад Сохиб Посмотреть сообщение
тилимиз энг бой тиллардан бири.
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
буни нима асосида айтаяпсиз?
Буни мана бу мисол билан исботлаб кўраман. Оддийгина ҳавонинг тебранишини таърифлаш учун бизда 33 сўздан фойдаланса бўлади. Мана улар:
1. Шамол -
2. шаббода,
3. шарпа,
4. бўрон,
5. бода,
6. буюқ,
7. гармсел,
8. гўдакнинг уҳи,
9. гирдибод,
10. довул,
11. ел,
12. елвизак,
13. елпинчоқ
14. изғирин,
15. насим,
16. найсон,
17. сабо,
18. самум,
19. тайфун,
20. тўзон,
21. тўфон,
22. талғағ,
23. тўпи,
24. учоқ,
25 уюрма
26. эол,
27. эсин,
28. эпкин,
29. қасирға,
30. қуюн,
31. қаз,
32 ва 33чиси ҳозир ёдимда йўқ. Бу ўринда мен қардош туркий тиллардаги кўплаб сўзларни киритмадим. Уларни билганлар қўшиб санаши мумкин.
Ответить 
Старый 22.12.2011 10:52   #20  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Институтда ўзи ироқлик курд бўлган араб тили домламиз бўлардилар, раҳматли Бахши домла.
Ўзбекистонни жуда яхши кўрардилар, ҳатто Сурияга, қизлариникига бориб, яшай олмай, Тошкентга қайтиб келган эканлар.
Дарсларнинг бирида «Ўзбек тилида шундай сўзлар борки, уларнинг талаффузи худди мусиқадек янграйди. Улардан бири «бурчак» сўзи»,- дегандилар.
Бир неча марта такрорлаб, «Қаранг, қандай чиройли, жарангдор сўзларингиз бор»,- деб айтгандилар.
Энди ўша воқеани эслаб, ўйлаб қоламан – биз учун одатий, ҳеч қадрсиз кўринган сўзларимиз четдан қараганда шунчалик чиройли кўринаркан!
Демак, ўзбекни ўзбек қилиб турган, миллатимизнинг асл бойлиги – ана шу, оддий сўзлар экан…

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.12.2011 в 11:41.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх