Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Учебные заведения
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.07.2009 20:31   #21  
Заблокирован(а)
Аватар для unforgiving
Оффлайн
Изба-Читальня
Завсегдатай
Сообщений: 716
+ 408  116/97
– 0  1/1

Uzbekistan
Почему бы не указать в названии топика что Молодежная Олимпиада по Математики!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.07.2009 20:52   #22  
Аватар для Abror Qodirov
Оффлайн
"Stadion" gazetasi
Сообщений: 185
+ 226  143/68
– 4  0/0

UzbekistanLiveJournalАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от unforgiving Посмотреть сообщение
Почему бы не указать в названии топика что Молодежная Олимпиада по Математики!
Haqiqatdan ham. Men ham avvaliga mavzuni sport haqida deb o'ylabman, to'g'risi.
__________________
http://futbol-klub.uz
Ответить 
"+" от:
Старый 05.07.2009 23:40   #23  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,662/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Шухрат ака, шу ўринда яна бир мулоҳаза. Ҳар йили олимпиада натижалари эълон қилингач, бизда бироз янглиш хулосалар чиқарилади. Айтайлик, ўтган йили ўқувчиларимиз бронза медалларини қўлга киритишганида, матбуотдаги аксарият хамкасбларимиз ўзбекистонлик ёшлар 3-ўринни қўлга киритишди деб шов-шув қилишди. (Бўрттириш миллий журналистикамиз табиатига хос, начора!) Ваҳолангки, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон учинчи ўринда эмас, аксинча 33 ўринда эди.
Савол шуки, ҳар йили олимпида иштирокчиларин "Ғалаба муборак" деб кутиб оламиз! Аслида ғалаба дейишга қанчалик ҳаққимиз бор? Шунчаки, иштирок этишгани билан муборак этсак мантиққа тўғри келармиди деб ҳисоблайман.
Хотиржам бўлинг, Хусен.
Бундай саволни бошқа (айниқса, олимпиадада яқиндан бери қатнашган) давлатлардан илмий рахбарларига берганман, жумладан Сиз қайд қилган Қозоғистондан ҳам.
Хеч қандай буртириш йук! ОАВ вазиятни туғри баҳоламоқдалар. Халқаро олимпиадалар низомларига кўра бронза медални қўлга киритган ўқувчи жаҳонда расмий учинчи ўринни эгаллаган ҳисобланади.
Медаллар билан энг купи билан 50 фоиз қатнашчилар тақдирланиши белгилланган, бунда медаллар қийматга қараб 1:2:3 нисбатда тақсимланади.
Халқаро математика олимпиадаси - бу шаҳсий мусобақа. Давлатлар орасида рейтинг эса норасмий характерга эга. Халқаро олимпиадасида медал олиш - жуда мушкул иш. Топшириқлар ўта қийин. Ғалабага қозониш учун уқувчига кўпи билан 3-4 йил вақт ажратилган, бу даврда ўқувчи болалик қувончларидан маҳрум бўлади, тинмай шуғулланади.
Барча давлатларда ҳам биз сингари медалларни қўлга киритган ўқувчилар худди спортчилардек қўллаб-қўвватланади. ОАВ лар турли пресс-анжуманлар, учрашувлар, тадбирлар уюштирадилар.
Йирик илмий марказлар олимпиада ғолибларидан ҳабардор.
Хаттоки, терма жамоаси аъзоси медал олмаса ҳам, жахоннинг нуфузли университетларда стипендиялар билан таъминланади.
Бунга битта мисол.
2005 йилда биз Мексикада бўлиб ўтган олимпиадада иштирок этмаганимиз маълум. Шунга қарамасдан, уша йилдаги терма жамоамиз аъзоси бу йили Ориф Иброгимовни Германиянинг Якобс Университети магистратурасига ўқишга таклиф этилган ва унинг укиши билан боглиқ харажатларини мазкур университет зиммасига олган.
Бошқа давлатлар ўқувчилари бундай имтиёздан самарали фойдаланишмоқда.

Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Сизнингча олтин медалларни қўлга кирита олмаётганимизнинг сабаблари нимада?
Биз атиги 10 та олимпиадада иштирок этиб, нисбатан ёш жамоа ҳисобланамиз. Халқаро экспертлар фикрига кўра бизнинг давлатимизда медаллар олиш прогресси жуда яхши кетмоқда.
Масалан, кўп йилдан бери иштирок этган Қозоғистон
http://www.imo-official.org/country_....aspx?code=KAZ
ёки Туркия http://www.imo-official.org/country_....aspx?code=TUR
билан солиштиринг.
Шунинг учун жаҳон миқёсида обруимиз баланд.
Жойларда халқаро олимпиадага тайёрлайдиган тажрибали тренерлар сонини кўпайтириш лозим.
Хозирги кунда талаб даражасидаги тажрибали тренер битта - Отамурод Кучкоров (Тошкент).
Хозирги пайтда ёшлардан собиқ олимпиадачилар Умид Рахмонов (Тошкент), Жамшид Расулов (Самарқанд), Уткир Болтаев(Тошкент) тажрибалари ортаяпти.
Бундан ташқари ҳозирга қадар иктидорли ўқувчилар, математика ўқитиш чуқурлаштирилган синфлар ва мактаблар ўқувчилари учун мўлжалланган ўқув қулланмалар, олимпиада масалаларни ечиш усуллари тизимли баён этилган ўзбек тилидаги манбаалар жуда кам. Агар яхши китоблар Республикамиздаги ҳар бир мактабга бир нусхада етиб борса, математика фани бўйича иқтидорли ўқувчиларнинг сони кўпаяди, уларни математика олимпиадаларидаги фаолиятининг сифат ва самарадорлиги ҳамда рақобатбардошлигини ошади.
Республика фан олимпиадасининг барча босқичларини уюшган ҳолда ўтказиш ва такомиллаштириш, уларнинг савиясини халқаро математика олимпиадасига яқинлаштириш лозим.
Юқоридаги муаммоларни фақат олимпиада билан бевосита шуғулланган математиклар ҳал қила олади.
Агар ғолибларни мониторинг қилсак, деярли барча ғолиб-олимпиадачилар математика факультетларига ўқишга кирмаяпти. Нархоз, Дипломатия каби «нуфузли» ОТМ ларни битириб, бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаяптилар. Айримлари ишсиз.
Ҳозирги пайтда таълимни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар ичида Республика фан олимпиадасининг барча босқичларини уюшган ҳолда ўтказиш ва такомиллаштириш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама истеъдодларини, фанларга бўлган қизиқишларини, қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларни нуфузли халқаро олимпиада ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ишлари бошланди.
07.08.2008 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
173-сонли “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган
умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” қарори ёш иқтидорли математиклар сонини кўпатиришга, янги авлод қўлланмаларнинг яратилишига замин яратади.
2008 йил 13 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 226-сон «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” қарорида Республика (1-ўрин) ва халқаро (1 — 5-ўринлар) танловлар ва мусобақаларнинг индивидуал турларида ғолиб чиққан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиниши, белгиланган миқдорда пул мукофотларини олиниши кўзда тутилган.
Фикримча, математика олимпиадалари ғолиблари учун номатематика йўналишларга ўқишга кириш имтиёзларни чегаралаш керак. Бу нарса қарорга зид эмас.
Шунинг учун мен яқин йилларда олтин медал олишимизга ишонаман.
Ответить 
Старый 06.07.2009 09:11   #24  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,750
+ 2,560  2,642/912
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
Шунинг учун мен яқин йилларда олтин медал олишимизга ишонаман.
Вақт, эътибор ажратиб батафсил жавоблар ёзганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Ишонамизки, бу йил ўқувчиларимиз олтин медаллар билан Ватанга қайтишади.
Терма жамоамиз вакилларига яна бир карра омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Ответить 
"+" от:
Старый 06.07.2009 10:13   #25  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,970
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
2005 йилда биз Мексикада бўлиб ўтган олимпиадада иштирок этмаганимиз маълум.
1999 йили Аргентинада бўлиб ўтган олимпиадада ҳам қатнашмаганмиз
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 06.07.2009 10:45   #26  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,750
+ 2,560  2,642/912
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
2005 йилда биз Мексикада бўлиб ўтган олимпиадада иштирок этмаганимиз маълум.
1999 йили Аргентинада бўлиб ўтган олимпиадада ҳам қатнашмаганмиз
Сиз бироз адаштиряпсиз, чамамда. Аргентинада 1997 йилда бўлиб ўтган. 1999 йили олимпиада Руминияда ўтказилган ва илк бора унда Ўзбекистон иштирок этган. Умумжамоа ҳисобида биринчи иштирокдаёқ 59 ўринни эгаллаган вакилларимизнинг энг юқори кўрсаткичи 2001 йилда қайд этилган - ўшанда АҚШда бўлиб ўтган олимпиадада Ўзбекистон 27 ўринни забт этган. Дарвоқе, Аргентинага бориш ҳам қочмас, 2012 йилда олимпиадага ушбу давлат мезбонлик қилади. Келаси йил эса узоққа боришга ҳожат йўқ, олимпиада шундоққина қўшнимиз - Қозоғистонда ўтказилади.

Оффтоп:
Ёрқин эсимда қолганининг сабаби, 1999-2001 йилларда олимпиадада синфдошим Умид Раҳмонов кетма-кет 3 маротаба иштирок этган ҳамда бронза ва кумуш меддларни қўлга киритган эди. Мен эса бўлажак мухбир сифатида бундан фойдаланган холда вилоят ва туман газеталарида шу мавзудаги мақолаларни кўпайтириб, гонорар ва мукофот пуллари ҳам ишлаб олган эдим. Ўроқда йўқ, машоқда йўқ - хирмонда ҳозир деб шуни айтишса керак-да!

Последний раз редактировалось Husen; 06.07.2009 в 10:53.
Ответить 
Старый 06.07.2009 12:46   #27  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,970
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Аргентинада 1997 йилда бўлиб ўтган. 1999 йили олимпиада Руминияда ўтказилган ва илк бора унда Ўзбекистон иштирок этган.
Адаштирган бўлишим мумкин. Лекин йилни эмас, мусобақа номини. Демак 1999 йилда Аргентинада халкаро олимпиада эмас бошка мусобақа ўтказилган экан. 1999 йили 6 кишидан иборат команда (балки миллий терма команда эмасдир) маблағ бўлмаганлиги туфайли мусобақага боролмаган. 6 киши (ҳаммаси битирувчилар) 20 июлгача фақатгина математика фанидан тайёрланишган. 20 июль куни қатнашмасликлари маълум булган. 10 кундан кейин олийгохларга кириш учун имтихон топширишлари керак. Баъзилари шартнома асосида ўқишга киришган (математикадан бошка фандан тайёрланишмаган эди). Мен ҳар доимгидай саралаш босқичида биринчи олтиталикка киролмаганман. "Ҳамма нарсанинг ўз ҳикмати бор" деб шуни айтишса керак-да.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 07.07.2009 00:31   #28  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,662/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook

Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 07.07.2009 00:48   #29  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,662/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
1999 йили 6 кишидан иборат команда (балки миллий терма команда эмасдир) маблағ бўлмаганлиги туфайли мусобақага боролмаган. 6 киши (ҳаммаси битирувчилар) 20 июлгача фақатгина математика фанидан тайёрланишган. 20 июль куни қатнашмасликлари маълум булган.
Менимча, бу ўзбек-турк лицейлар укувчилари эди. Улар Руминияга бориш учун тайёргарлик курганлар.
Уша йили терма жамоани шакллантириш учун Республика танлов олимпиадаси утказилган бўлса ҳам, турк лицейлари рахбарияти уни бойкот қилишган.
Шунинг учун олимпиадага саралаб олинган команда борди.
Ответить 
Старый 15.07.2009 12:05   #30  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,750
+ 2,560  2,642/912
– 20  13/12

Uzbekistan
Шухрат ака билан юқорида бўлиб ўтган суҳбат (таҳрирланган шаклда) "Германия билимдонларни чорлайди" сарлавҳаси остида "Маърифат" газетасининг 2009 йил 15 июль №56 сонида чоп этилди.

Бугун ўқувчиларимиз Германияда олимпиада масалаларини ечишга киришдилар. Мусобоқа ўзининг энг қизғин палласида. Келинглар, яна бир карра ўқувчиларимизга омад ва зафарлар тилайлик!
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх