Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.04.2018 15:10   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
Авлиё Георгий тасмаси

АВЛИЁ ГЕОРГИЙ ТАСМАСИ

Айримлар авлиё Георгий тасмасининг тарихи ва аҳамиятини билмаслиги ва у ҳақда тез-тез гапирилишининг сабабини тушунмай, талмовсираётган бўлса, бошқа бировлар аксинча, тутуриқсиз далиллар келтирганча, ўша латтага сал кам ҳурмат-ла қарашга даъват этиб, тасма ҳақида кўп гапиравермасликни тавсия этмоқдалар.
Кўпни кўрган донолар айтган экан: «Ғояга қарши ғоя, мафкурага қарши мафкура ила курашмоқ керак», деб. Авлиё Георгий тасмаси замирида ҳам кўплаб давлатлар, асосан собиқ совет республикалари, шу жумладан, мустақил Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига зид ғоялар мавжуд-ки, уларни ватанпарвар ёшларимиз билиб қўйгани яхшидир.

Ўзбекистонда тайёрланмайдиган, хориждан давлатимиз ҳудудига маълум ва номаълум каслар томонидан расмий ва норасмий йўллар орқали муштарак мақсад кўзланган ҳолда олиб кирилаётган авлиё Георгий тасмаси ҳар йили 9 май арафасида республикамиз фуқаролари орасида, айниқса, ҳаётий позицияси ҳали мустаҳкам шаклланмаган ўқувчи ва талаба-ёшларимизнинг алоҳида тоифаси орасида тарқатилмоқда. Бундай тадбирни оқлаётган, уни миллий мустақиллигимиз асосларига ҳурматсизлик акцияси эканлигини кўра-била туриб, лоқайд қолаётган ёки ўша тасманинг тарқатилишига қарши фикр билдирганларни қаттиқ қоралаётган айрим кишилар ёлғоннинг, хориж мутахассислари томонидан тарихий фактлар чийланишининг қурбонига айланиб бораётгани, халқимизга ёт ғоя рамзининг кенг оммалашиб боришига хизмат қилаётгани ниҳоятда шармандали ҳолатдир.

Авваламбор эслатиб ўтмоқ жоизки, ўша тасма Рим императори Диоклетиан замонида яшаган, христианликни, яъни империя ҳудудида тақиқланган динни, ўзи Рим армияси генерали бўла туриб, қабул қилган ва ушбу қилмиши учун ўзининг бутпараст императори Диоклетиан томонидан қатл этилган «авлиё» Георгий сиймоси билан боғлиқдир.
Вақт ўтиб, ўша «авлиё» дин йўлида ҳалок бўлган киши сифатида мазлум христианларнинг ҳомийсига, христиан лашкарининг «ғалабага элтувчи авлиёси» рамзига айлантирилган.

Мазкур сиймонинг шон-шуҳрати қандай пайдо бўлгани ҳақида тарихчилар шундай дейди: «Авлиёнинг юртига бориб қайтган салиб юриши қатнашчилари, у ҳақда атайин ҳар хил овоза тарқатишган. Хусусан, 1209 йили авлиё Георгий Қуддус шаҳрини ишғол қилиш жангида эгнига қизил хоч (крест) тасвирланган оқ кийимда (плашда) иштирок этган. Христиан жангчиларига қаҳрамонлик кўрсатгани учун бериладиган мукофотнинг «Георгиевский крест» номи айнан шундан келиб чиққан». Аниқроқ айтиладиган бўлса, лашкарга ҳомийлик қиладиган ўша сиймонинг келиб чиқиши христианлар билан мусулмонлар ўртасида бўлиб ўтган уруш тарихи билан боғлиқдир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 15:12   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
Россияда бу сиймо Россия-Туркия уруши даврида орден кўринишида гавдаланиб, унга император аёл Екатерина иккинчининг тегишли фармони ила динлараро зиддият мазмуни берилган.
Туркистон ҳудудида эса авлиё Георгий тасмасига эга бўлган ўша орден илк бор 1865 йили пайдо бўлди. Хусусан, ушбу орден билан ўриснинг 1865 йили Тошкентни босиб олиш жангида, 1866 йили бўлиб ўтган Россия-Бухоро урушида, Самарқанднинг қамал қилинишида, Каттақўрғон, Панжикент, Самарқанд ва Ургут бекликларини истило қилишда, 1873 йили Хўжант ва Фарғона водийсини забт этишда, 1876 йили Қўқон хонлигини истило қилишда, 1873 йили Хива хонлигини эгаллашда иштирок этган аскар ва зобитлари подшо ҳукумати томонидан тақдирланган. Демак, ўзбеклар ва Туркистон ҳудудида яшайдиган бошқа халқлар устидан мустамлакачилик ҳокимияти ўрнатилишига ҳисса қўшган душманларимиз тақдирланган.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбеклар ва Марказий Осиё халқларининг бошқа вакиллари томонидан намоён этилган жасорат билан авлиё Георгий сиймосининг ўзаро боғланишини юқорида келтирилган учала фактнинг ўзи ғирт бемаъниликка чиқаради.

Демак, фашизмга қарши курашган ўзбек миллатига мансуб қариянинг кўксига динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш ўша авлиё Георгий тасмасини қадаб қўйиш – юқорида тилга олинган айрим юртдошларимизнинг юзи-ю, виждонига боғлиқдир.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 15:13   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ҳатто динга қарши шафқатсиз кураш олиб борилган собиқ совет мустамлакачилиги даврида ҳам «ғалабага элтувчи авлиё» Георгий сиймоси билан боғлиқ ҳар қандай латта ёки бошқа нарса қатъий ман этилган. Яъни 1917 йилдан 1992 йилга қадар совет режими амалиётида ҳам, совет мафкурасида ҳам ундай сиймо номига эга бирон-бир рамз бўлмаган. Фақат гвардия тасмаси ва қизил байроқ бўлган холос. Тўғри, гвардия тасмаси мукофот тасмаси бўлган, лекин ғалабанинг расмий рамзи саналмаган.
Гвардия сўзи ўзи нимани англатади? Гвардия, деб қўшинларнинг сараланган имтиёзли қисмига айтилади. Иккинчи жаҳон урушида шахсий таркиби алоҳида жасорат намоён этган ҳарбий қисм ва кемаларга гвардиячи ҳарбий қисм (кема) номи берилган. Гвардия дастлаб XV аср бошида Францияда, кейинчалик Англия, Швеция, Россия, Пруссияда (XVII асрда) пайдо бўлган. Масалан, Россиянинг лейб-гвардияси 1687 йилда Пётр I томонидан ташкил этилган бўлиб, 1918 йили тугатилган.
Мухтасар қилиб айтганда, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг бирон-бир кўринишдаги рамзи ўша совет империяси даврида ҳам бўлмаган.

Авлиё Георгий тасмаси ғалаба рамзи сифатида Россия президентининг фармони билан 2005 йили жорий этилган. Яъни чиркин рангли ўша латта бўлаги хорижий давлат раҳбарининг қарори билан ғалаба рамзига айлантирилган.

Бинобарин савол туғилади: нега энди Ўзбекистон мустақил давлат бўла туриб, ёт давлат рамзини рамз сифатида қабул қилиши керак? Россия кўп йиллар давомида Ўзбекистонга хўжайин бўлгани ва собиқ бўлса ҳам, хўжайиннинг қарорига ҳурмат-ла қараш керак бўлгани учунми? Ўриснинг юрти нисбатан кучли давлат бўлгани, мабодо ёшларимизнинг ватанпарварлик руҳидан сал наридаги муҳитда тарбия топаётган муайян тоифаси ва уруш фахрийлари ўша латтани тақмаса, Кремлдан норозилик хати келиши ва бундай норозиликнинг салбий оқибатларидан қўрққанимиз учунми?

Ваҳоланки, ўша лаънати латта айнан рус миллатчилари томонидан расмий рамзга айлантирилди ва бу билан Иккинчи жаҳон урушида ўрис халқи асосий ўрин эгаллаганлиги баёнот қилинди, яъни совет республикалари халқларининг, шу жумладан, ўзбекларнинг ўша урушда тутган ўрни ўз ўзидан камситилди. Ҳамма тенг ҳисса қўшган эмасмиди фашистлар устидан қозонилган ғалабага?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 15:15   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
Модомики биз дунёвий давлат қурар эканмиз, дарсликларимизда Россия империясининг мустамлакачилиги қораланар, салиб юришлар даври эса расмий Европа томонидан қораланар экан, авлиё Георгий тасмасининг юртимизда тарқатилишига қарши билдирилган фикрларни фитна дея эътироф этишга шошилмай, сал бўлса ҳам, ўйлаб гапириш керак. Ҳатто Рим Папаси ҳам бир замонлар бўлиб ўтган ўша салиб юришлар учун яҳудийлар билан мусулмонлардан расман кечирим сўраган. Зеро, Европа билан Ватикан ўша юришларни ўз тарихининг шармандали даври, деб билади.

Шундай экан, нега кўплаб давлатларда келишмовчилик ва фитна рамзига айланиб, қон тўкилишига, миллат ва элатлар орасида адоват ва айирмачилик уруғи сочилишига сабаб бўлаётган ўша ифлос, реакцион миллатчилар рамзи бўлмиш авлиё Георгий тасмасини ёшларимиз тақиб юришига лоқайд қарашимиз керак? Ўзи икки пулга қиммат ўша латта бўлаги бизнинг юртимизда ҳам турли можаролар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин-ку, ахир. Бундай хавфни писанд қилмаслик эса одоб-ла айтганда, огоҳликни йўқотишдан ўзга нарса эмас, агар юртимизда фаолият юритаётган 5- колонна вакиллари ва уларга тарафдорлик қилаётганларнинг асл мақсади шу бўлмаса...

Ўрис ҳукумати очиқ айта олмай, дилида сақлаб юрадиган гапини тилида айтишдан уялмайдиган, бир неча ой муқаддам Россия Федерацияси президентлигига номзод бўлган шахс ўз юртининг телевидениесидаги чиқишларидан бирида АҚШнинг шарқий соҳили яқинида ядро қуролининг бир нечтасини бараварига портлатиб, қитъа ҳудудидаги борки нарсани ғарбий соҳил орқали океанга оқизиб ташлаш ёки ядро қуролининг беш-олтитасини АҚШнинг ғарбий соҳилидан шарқий соҳилигача бир чизиқда портлатиб, ўртасида сунъий бўғоз ҳосил қилиш ва шу тариқа АҚШ давлатини ер юзидан йўқ қилиб юбориш таклифини киритди.

Ундан тахминан 5-6 кун олдин эса Россия Давлат думасининг яна бир депутати аксарият ўрис сайловчилар Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларида ўрис байроғини кўтариб, «Собиқ Совет Иттифоқини эмас, Россия империясини тиклаш ниятида» эканини очиқ-ойдин баёнот қилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 15:15   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
Ана шундай раҳнамо каслар ташаббуси ила Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, республикамиз аҳолиси орасидаги 5- колонна вакилларига динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи саналадиган авлиё Георгий тасмаси ҳар йили 9 май арафасида тарқатилмоқда. Ушбу тадбир замиридаги мақсадни англаб етиш қийин эмас, албатта.

Ўриснинг бундай хулқи собиқ совет республикалари ҳудудида, айниқса Болтиқбўйи давлатлари ва Украинада ўрис ва унинг маданияти билан боғлиқ кўплаб нарсалардан, шу жумладан, рус-совет империясининг оккупация тили ҳисобланган ўрис тилидан ҳам юз ўгиришга мажбур қилмоқда. Ушбу республикаларда қабул қилинган давлат тилини менсимайдиган ўрислар маҳаллий аҳоли орасида адоват, миллатчилик, айирмачилик уруғини сочиб, сепаратизм ғояларини илгари сурган ҳолда ички барқарорликни издан чиқармоқда ва охир оқибатда давлат тили, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги учун курашган минг-минглаб фуқароларнинг қони тўкилиши, қанчадан қанча тақдирлар бузилиб кетиши, болаларнинг етим қолишига сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ лавозимларда, умуман, давлат ташкилотларида ишлайдиган шахслар давлат тилини билиши керак деган фикр илгари суриладиган бўлса, сариқ тишини яланғочлаб, юртимиз миллатпарварларини ғажиб ташлашга тайёр 5- колонна вакиллари ва уларга миллатнинг тилпарварларини тутиб бериб, яқиндан ёрдам беришга шай элементлар таассуфки, бизда ҳам йўқ эмас.

Қисқаси, гапираман деса гап кўп, хулоса тариқасида нима демоқчи бўлганимни фаҳмлагандирсиз: русофобиянинг вужудга келиб, кучайишига биров эмас, фақат ўриснинг ўзи, ўзининг аҳмоқона хулқи, тажовузкорона баёнотлари, дунё халқлари жирканадиган рамзлари-ю, латталари ила сабабчи бўлмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 17:07   #6  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 575
+ 72  173/121
– 20  27/21

Uzbekistan
нима килсин энди? узиникига рухсат бермадими но иложликдан бошкаларга таклид килади.
Ответить 
Старый 15.04.2018 17:22   #7  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для JH
Оффлайн
Сообщений: 10,676
+ 3,627  10,821/4,585
– 583  271/199

Uzbekistan
Бу тасмага нимагадир охирги йилларда "Георгий тасмаси" деб ном куйиб олишди. Менимча, унгача 50-60 йиллар чамаси "Гвардия тасмаси" мазмунида ишлатиб келинган. Масалан:



Совет хокимлиги роса авжига чиккан пайтда балобаттар "авлиё"лар оркали галабани ифодалашмаган булишса керак, дейман.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.04.2018 17:43   #8  
Аватар для shrek-aka
Оффлайн
AKA:SHREK
Сообщений: 774
+ 2,892  652/292
– 241  26/23

Russian Federation
Может кто перевести что он тут пишет?
__________________
Скажи мне, кто твой друг, и я скажу тебе, кто ты © Еврипид
Ответить 
Старый 15.04.2018 18:00   #9  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 575
+ 72  173/121
– 20  27/21

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от shrek-aka Посмотреть сообщение
Может кто перевести что он тут пишет?
если коротко вы русские Оккупанты.
Ответить 
Старый 15.04.2018 18:14   #10  
Аватар для shrek-aka
Оффлайн
AKA:SHREK
Сообщений: 774
+ 2,892  652/292
– 241  26/23

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от twix Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от shrek-aka Посмотреть сообщение
Может кто перевести что он тут пишет?
если коротко вы русские Оккупанты.
Спасибо
__________________
Скажи мне, кто твой друг, и я скажу тебе, кто ты © Еврипид
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх