Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.04.2018 07:46   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
20 йиллик муз аста эритилиб, қўшничилик муносабатлари илияпти. Сўздан амалга ўтилиб, электр энергиясини Тожикистондан импорт қилиш ишлари тикланди. Хусусан, Регар (Тожикистон) ва Гулча (Ўзбекистон) қўшимча станциялари орасидаги электр узатиш симлари токка уланди.

https://news.mail.ru/economics/33052874/?social=fb

Қаранг, инсоннинг нияти, қалби совуқ бўлмаса, қўшниси билан илиқ, самимий муроса қила олар экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 15.04.2018 16:34   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
«Мен осмондан пайдо бўлиб, тушиб келмайман: бир кун олдин қайси вилоятга ташриф буюришим ҳақида маълумот етказилади. Лекин, кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Очиғи, менга бу ноқулай, [кўзбўямачилик] менда нафрат уйғотмоқда.

Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш - сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат», дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари деярли 4,5 соат давом этган йиғилиш бошланиши биланоқ «мақтов ва қарсакбозлик» даври тугагани, энди «садоқат билан ишлаш» зарурлигини яна бир марта таъкидлади. Шунингдек, президент учун ҳозирланаётган кўзбўямачилик уни ранжитишини айтади.

«Мен девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Битта нарсани айтмоқчиман: йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, [балки] лаънат айтади. Бизни дўстларимиз ҳам кўп, душманларимиз ҳам. Сиз (маҳаллий ҳокимият раҳбарлари - таҳр.) мана шу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуймоқдасиз. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг.

Мен самарқандлик ўқитувчининг вафоти ҳақида эшитдим. Қанақадир директор, раҳбар ёки ҳоким қачондир «меҳмон» келади, деб икки-уч кун олдин айтган. Лекин, менинг юрагимда бу худди-ки, мен туфайли юз бергандек туюлди. Яна бир бора ва сўнгги марта барча раҳбарларни алоҳида огоҳлантираман: бундан буён биронта ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар [қилмиши учун] қонун олдида жавобгар бўлади. Менга фарқи йўқ, жуда катта хизмат қилган ҳоким бўлса ҳам, у ишдан кетади. Мен буни айтишга мажбурман, чунки бу давом этмоқда. Ахир, биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан бошлаб, ҳалол ва адолатли, бир-биримизга хизмат қилишга келишиб олдик. Энди бундай кўзбўямачилик кимга керак?!

Мени юрагимда катта армон, азоб бор. Халқимизнинг қандай аҳволда яшаётганини мендан бошқаси яхши билмайди. Ўзим кулиб юрганим билан, дардим ичимда. Юракдан чиқариб айтяпман, дўст бўлсангиз, бу ишларни тўхтатинг. Шунча йилда ҳеч нарса қилмаганмиз, бир ярим йилда буларни қила олмаслигимизни ҳам биламан.

Айрим пайтларда ҳеч кимга ишонмай қоляпман, йиғилишларда ҳам ҳаммаси тайёрланган одамлар... Мен халқни эшитишга, дардини тинглашга келганман, баландпарвоз гапларни айтманг», дея мурожаат қилди давлат раҳбари.

«Одамларимиз ҳам баландпарвоз ваъдалардан чарчагани – ҳақиқат. Сўнгги вақтларда вилоятларга ташрифим юзасидан [фикр билдирсам], мен кўп тайёргарлик қилишларини сўрамайман. Атрофимдаги каттаконларга ҳам топшириқ бераман: ана шу ҳокимлар ва маҳаллий органлар президент ташрифига алоҳида безак бермасин», деб фикрида давом этди президент.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 15.04.2018 17:20   #23  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,611
+ 6,199  7,235/2,015
– 75  161/90

UzbekistanFacebook
https://www.facebook.com/UzbekTVoffi...type=2&theater
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх