Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.01.2011 16:22   #11  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Қайтараман, қандай қоғозлар, аниқ кўрсатиб, изоҳлаб кетинг гапингизни?!
Ustozга қанақа қоғозлар сотишганини билмадим. Лекин мен қуйидаги нарсаларнинг сотилганини тасдиқлашим мумкин. Мени бемалол қуруқдан-қуруқ гап сотишда айблашингиз мумкин. Чунки барибир исботлаб беролмайман. Буларни ростдан ҳам сотиб олганлигим тўғрисида қўлимдан на чек бор на бошқа ҳужжат. Ҳеч кимга ҳеч қанақа даъвоим ҳам йўқ. Шунчаки Жасурбек учун для информации ёзяпман.
2010-2011 ўқув йили бошида.
1) Дарс таҳлил дафтари (нархи уже эсимда йўқ)
2) Синф журнали - 1000 сўм
3) Синф бурчагига ёпиштириладиган рейтинг жадвали (нархи уже эсимда йўқ)
4) Фан бўйича иш плани. 5-6-7 синф учун. Ҳаммасига 7 минг сўм. 1 ойдан кейин янги мактаб кутубхонасига янги иш плани келган (буниси текин).
2009-2010 ўқув йили бошида.
1) пед.юклама дафтари (судоку бошқотирмасига ўхшаган дафтар) (нархи эсимда йўқ)
2) Дарс таҳлил дафтари (нархи эсимда йўқ)
3) Синф раҳбарлик дафтари (нархи эсимда йўқ)
4) Синф бурчагига ёпиштириладиган рейтинг жадвали (нархи эсимда йўқ)
Рўйхатдаги нарсаларнинг ҳаммаси ХТБдаги айрим ходимлар томонидан (ХТБ томонидан эмас айнан айрим ходимлар томонидан) "сотилган". Олинган нарсаларнинг номи тўғрилигаям гарантия йўқ. Номларини эсимда қолганича ёздим.
Ҳар хил театру циркларга сотиладиган билетлар ҳақида:
ХТБдан мактабда билетлар келади. Нархи 2000-3000 сўм. Директор уни синф раҳбарларига тарқатади. Синф раҳбари билетларни синфдаги ўқувчиларга сотиб пулини йиғиб бериши керак. Пулини йиғиб бериш шарт эмас. Синй раҳбарининг маошидан ушлаб қолинаверади. Энди савол: агар синфда ҳеч ким билетни сотиб олмаса ўқитувчи нима қилиши керак?
Театр ва цирк томошаларига қарши эмасман. Лекин бу мажбурий бўлмаслиги керак. Агар мажбурий бўлса пуллик бўлмаслиги керак. Это все конечно ИМХО.
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Ustoz номига доғ тушуриб, шундай гапларни гапириб юрган, Сизга ачиниб кетяпман. Шунақа йўлларни қилаётган одам олдида жииимгина турасизда, кейин бу ерга чиқиб, юқори ташкилот, вой у ер, вой бу ер деб, аю-ханноз соласиз. Шунчалик гапга уста, ковлашни яхши кўрадиган одам экансиз, нега муаммони жойида ҳал қилмаймиз!
Шундай холларда Ustozга нима қилишни таклиф қиласиз/маслаҳат берасиз?
ПС: Прокуратура ёки бошқа органларга жалоба қилиш мумкинлигига ўзлариниям калласи етади.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.

Последний раз редактировалось OmoN; 28.01.2011 в 16:33.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.01.2011 16:22   #12  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от gofurov Посмотреть сообщение
Агар Ustoz уша жойни узида шу муаммони кутарсалар, у кишини ёмон куришади ва юкори ташкилотни буйругини бажармаяпсанми деб коралашади, хамма хам "кел шу 5-4 сум пулни деб узимни пастга ураманми" деб тортишавермайди, муаммони гапириб утган билан хал булиб коларканми(ёки хал килишга ёрдам беришарканми). Бунака нарсалар хамма жойда борку.
Тўғри, 5-6 минг деб асаб бузишга ва "пасткаш"деган номни олишга арзимайди.
Биласизларми, баъзан ҳалоллик-ҳалоллик деймиз-у, бироқ...
Ўқитувчи пул йиғганида ўз фойдасини ўйлаб эмас, ишлаш жараёнида керакли шарт-шароитни яратиш учун пул йиғади. Ахир озода, иссиқ, ҳар тарафлама қулайликларга эга хонада кимни дарс ўтгиси келмайди?!..
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:33   #13  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
ОмоН келтириб ўтган рўйхат бу иш жараёнида керак бўлган канцелярия буюмларининг айримларинигина рўйхати. Муаллим ўз устида ишлаши учун янги чиққан адабиётларни ҳам мунтазам ўқиб бориши керак. Агар замон билан ҳамнафас бўламан деб уларни сотиб олмоқчи бўлса, унинг пули етмас-о-ов. Сабаби эса китобларнинг қимматлиги.
Биласизми, ўқитувчи ота-оналарнинг фарзандини билим олаётганидан қониқтириши учун хорижий давлатларнинг адабиётларини, методик тавсияларини ўқиб бориши керак. Бироқ қани бунга вақт, қани бунга имконият?!.. Янги пед. технологиялар ҳақидаги Россияда чиққан бир китоб ўртача 50-60 минг турса. Буни устига қоғозбзлик билан бўладиган асаббузарликлар...
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:34   #14  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Пул йиғилишига қарши эмасмиз... аммо нега бу нарсалар "тўғри ташкил" қилинмаган, яна бир икки савол туғилади...

1. Давлат синфларни таъмир қилиш бермаяптими?
2. Давлат мактабларни таъмир қилмаяптими?
3. Давлат фаррошга маош бермайдими?
4. Обуналар мажбурийми?
5. Ўзбекистонда ўрта таълим олиш пулликми?



Цитата:
Сообщение от Хаджи Посмотреть сообщение
Cалом. Ота-оналар мактабни хар томонлама ривожлантириш учун моддий томондан ҳомийлик қилиб турилса ёмон бўлмайди.
Кўнгилдан чиққан ҳомийлик бошқа нарса, аммо ўзингизни қарздордек хис қилиб кимдир айтган вақтида айтган пулини "бериб" юборишингиз бошқа нарса...


Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ўқитувчилар қандай аҳволда эканлигини, уларни пул йиғишга нима мажбур этаётганлигини мактаб муҳитида нафас олган, бугунги кунда дарс бераётган одам билади.
Албатта муаммолар борлигидан хабаримиз бор... аммо назаримда сўнги вақтлардаги пул йиғишлар муаммони бартараф этиш учун эмас балки бу ҳам ўзига яраша "бизнес" бўлиб қолдими дейманда...


p.S
Йиғилаётган пуллардан қочаётганимиз йўқ... аммо шу нарсаларнинг ҳуқуқий (қонунийлигини) таърафини билиб қўйсак ёмон бўлмас эди...
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.01.2011 16:37   #15  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Муаллим ўз устида ишлаши учун янги чиққан адабиётларни ҳам мунтазам ўқиб бориши керак. Агар замон билан ҳамнафас бўламан деб уларни сотиб олмоқчи бўлса, унинг пули етмас-о-ов. Сабаби эса китобларнинг қимматлиги.
Опажон, бу гапингиз тўғри, лекин бу ўқитувчининг шахсий муаммоси ва манфаати (узр лекин бу ҳақиқат). Лекин мен юқорида келтириб ўтган рўйхат мактаб иши учун керак. Ўқитувчининг манфаати учун эмас. Масалан синф журналига пул тўлашдан бош тортса журнал ололмаслиги мумкин. Закон талашиб текинга ҳам олар. Лекин, текинга олгунича 1-2 ой ўтиб кетади. 1-2 ойлик маълумотни вақтинчалик журналдан янги журналга кўчириб чиқишга кетадиган вақтчи? Арзимаган 1000 сўмни деб ҳеч ким бундай қилмайди.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:40   #16  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Арзимаган 1000 сўмни деб ҳеч ким бундай қилмайди.
Кўп нарсалар шу арзимас бўлиб кўринган нарсалардан бошланади...
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:41   #17  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Опажон, бу гапингиз тўғри, лекин бу ўқитувчининг шахсий муаммоси ва манфаати (узр лекин бу ҳақиқат). Лекин мен юқорида келтириб ўтган рўйхат мактаб иши учун керак. Ўқитувчининг манфаати учун эмас. Масалан синф журналига пул тўлашдан бош тортса журнал ололмаслиги мумкин. Закон талашиб текинга ҳам олар. Лекин, текинга олгунича 1-2 ой ўтиб кетади. 1-2 ойлик маълумотни вақтинчалик журналдан янги журналга кўчириб чиқишга кетадиган вақтчи? Арзимаган 1000 сўмни деб ҳеч ким бундай қилмайди.
Фикрингизга эътироз билдирмадим, шекилли.
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:45   #18  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Кўп нарсалар шу арзимас бўлиб кўринган нарсалардан бошланади...
Ота-оналардан пул йиғиш ҳам дастлаб 5 сўмдан бошланган.
Эсимда бор, мактабда ўқиб юрганимзда (3-синфдалигимизда) комиссия келганида ўқитувчимиз бизни "тайёрлагандилар": Пул йиғасизларми деб сўрашса, йўқ деб жавоб беринглар, деб. Аслида эса, ремонтга ўша пайтда ҳам пул йиғиларди.
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:46   #19  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
ХТБдан мактабда билетлар келади. Нархи 2000-3000 сўм. Директор уни синф раҳбарларига тарқатади. Синф раҳбари билетларни синфдаги ўқувчиларга сотиб пулини йиғиб бериши керак. Пулини йиғиб бериш шарт эмас. Синй раҳбарининг маошидан ушлаб қолинаверади. Энди савол: агар синфда ҳеч ким билетни сотиб олмаса ўқитувчи нима қилиши керак?
Мураббийлар нега қонун бузилаётганини, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг хақ ва ҳуқуқлари бузилаётганини кўриб ҳуқуқубузарликларни кўрмаётгандек гўё... жим турса ҳам майлига эди, аммо уларга шерик бўляптиларку кўпчилиги...
Ответить 
Старый 28.01.2011 16:47   #20  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Албатта муаммолар борлигидан хабаримиз бор... аммо назаримда сўнги вақтлардаги пул йиғишлар муаммони бартараф этиш учун эмас балки бу ҳам ўзига яраша "бизнес" бўлиб қолдими дейманда...
2 йил олдин аёлим мактабга ишга кирди. Синф беришди. Синфхона қуп-қуруқ. Уни безатиш учун синф фондидан фойдаланмоқчи бўлди. Синф фонди ҳали тўла йиғилмагани учун (ўқув йили бошида) ўз ҳисобимиздан ҳаражат қилмоқчи бўлдик.
1) Парда. 15 метр. 3000 сўмдан.
2) Карниз (15 метр) нархи эсимда йўқ.
3) Карнизни қотириш учун шуруп, пробкалар
4) Эшик учун қулф (17 мингга олгандим)
5) Доскани маҳкамлаш учун шуруп, пробкалар
6) Давлат рамзлари
7) Фанга тегишли плакатлар, баннерлар ва уларни қотириш учун шуруп ва пробкалар
8) Кийим илгичлар (24 минг)
9) ...
Янаям ишчи кучи текинга тушди Пардани бир ўқувчисининг ойиси тикиб берди (тикувчилик цехи бор экан). Дурадгорлик ишларини мен бажардим. Дам олиш кунимни мактабда ўтказдим. Эшик ҳам, доска ҳам, қийшайган парта-стуллар ҳам тузатилди. Синфхона чиройли бўлиб қолди.
Тўпланган синф фонди кетган ҳаражатларни қопламади ҳам (муҳими бу эмас). Энг асосийси ўқувчилар чиройли жиҳозланган синфда ўтирадиган бўлди.
Қиссадан ҳисса: ўқитувчи синф фондини ўз фойдаси учун тўпламайди.
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Мураббийлар нега қонун бузилаётганини, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг хақ ва ҳуқуқлари бузилаётганини кўриб ҳуқуқубузарликларни кўрмаётгандек гўё... жим турса ҳам майлига эди, аммо уларга шерик бўляптиларку кўпчилиги..
Сиз кўрмаяпсизми? Нега ҳисобни ўзингиздан бошламайсиз? Ё бирон марта фарзандингизга билет ёки фонд учун пул бермаганмисиз? Ёки пулни бериб шикоят билан чиққанмисиз? Нега энди ҳар доим айбни аввало муаллимлардан қидиришимиз керак?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.

Последний раз редактировалось OmoN; 28.01.2011 в 16:51.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх