Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.12.2016 15:14   #1671  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,091
+ 1,249  919/475
– 99  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Anvar Atakhanov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Пойтахт аҳолиси, меҳмонлар ва айниқса, болачалар маза қилишяпти бугун!
Вилоятларни айтмайсизми, пайшанба кунидан бери свет вашше ўчгани йўқ, газ вадаванг! Байрам!!! Мушакбозлик етишмаяпти холос. Эртага хаммаси ўз холига қайтади худди "золушка"дек, эх сайлов тугамасаям майлийди :-))
Ёзганизни ўқиган фаришталар "омин" деворишганми дейман, бугун Тошкентни ўзида, деярли ўртасида, мана 2 соатки свет йўқ.
Ответить 
"+" от:
Старый 12.12.2016 18:43   #1672  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,443
+ 6,165  7,189/1,984
– 71  99/48

UzbekistanFacebook
ОЛИМ БЎЛИШ ОСОН, ОДАМ БЎЛИШ ҚИЙИН

Шаҳрисабзлик Комила исмли 12 ёшли қизалоқ қон суюқлиги (илик суюқлиги) касаллигига чалиниб, кўпдан буён азият чекаётган эди. Тошкент касалхоналарида кўп даволанди, унга ҳатто Маслаҳат.уз гуруҳидагилар ҳам қўлдан келганча ёрдам беришган.

Аҳволи оғирлашган қизалоқ бундан 3 кун олдин Самарқанддаги касалхоналардан бирига олиб борилибди. Беморнинг аҳволини кўрган доктор қизалоқнинг онасига касал боланинг олдида ўшқирибди:

- Нега тамом бўлган болани олиб келишдинг менга? Ўлади у, тамом вассалом!

Ушбу сўзларни эшитган қизалоқ юм-юм йиғлабди. Унга қўшилиб онаси ҳам ҳўнграбди.

- Болагинам, сен менга ўн бир йил болалик қилиб, кўзларимни қувонтирдинг. Бунинг учун сенга раҳмат. Лекин мен сени асрай олмадим. Яхши қарамаган, уришиб, кўнглингни оғритган бўлсам, кечир мени, - дебди.

- Ўлим қандай бўлади, ойи?

- Ёруғ бир жойдан ўтасан, дардга тўла танангдан халос бўлиб, енгил тортганча, чопқиллаб кетасан. Жаннатда ҳур қизлар сенга дугона бўлишади. Онанг бўла туриб, бундай гапларни айтаётганим учун кечир мени, қизалоғим.

- Йўқ, аксинча, айтганингиз яхши бўлди. Анави духтирнинг гапидан қўрқиб кетган эдим, энди қўрқмайман... Кетгим келяпти...

Бугун, 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси қизалоқ калимаи тоййибани такрор-такрор айтганча, юзида табассум ила омонатини Оллоҳга топширди.
Шунчалик бефаросат бўласанми, доктор?!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.12.2016 20:27   #1673  
Аватар для Laki1705
Оффлайн
Сообщений: 141
+ 5  46/37
– 0  3/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Шунчалик бефаросат бўласанми, доктор?!
Гиппократ касамини ичган "ифлослар" орамизда оз эмас
__________________
http://laki1705.zn.uz/
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 14.12.2016 20:13   #1674  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,443
+ 6,165  7,189/1,984
– 71  99/48

UzbekistanFacebook
Алгоритм заводи олдидаги майдонга бугун Янги йил арчаси ўрнатила бошланибди. Автобусда ёнимда турган, афтидан 4-, ё 5- синфда ўқийдиган 5 – 6 нафар ўқувчи ўрнатилаётган арчанинг бўйи, ўтган йили ушбу майдонда нималар ўрнатилгани, байрам тадбирлари унча қизиқ бўлмай, баъзан майдон кимсасиз қолганини муҳокама қилиб кетишди.

- Сизларга бир саволим бор эди, мумкин бўлса, - мурожаат қилдим уларга мен.

Болачалар диққат-эътиборини менга қаратишди.

- Кўрган бўлсангиз керак, ҳар хил кино ва мультфильмларда, олтин чанаси йирик учар буғуларга қўшилган, елкасига совға тўла қоп ташлаб олган бурни қип-қизил Қорбобо осмон-фалакдан тушиб келиб, болаларга совға улашади, золимларни жазолаб, заифларга ёрдам беради, музлаб қолган қушча-ю, жониворларга жон ато этади, бахтсизларга бахт келтиради ва ҳоказо. Нима деб ўйлайсиз ўша Қорбобонинг қудрати кучлироқ-ми, ё кўзга мутлақо кўринмас Оллоҳнинг қудрати-ми?

Болалар бир-бирига қараб, ҳайрон бўлганча, бироз сукут сақлаб туришди-да, охири улардан бири кулиб юборди.

- Қорбобо йўқ нарса-ку, амаки!

Хурсанд бўлиб кетдим. Боланинг отасига раҳмат айтиб, ўйинчоқми, қизиқ бир китобми, дардга шифоми, ҳаётда нима керак бўлса, ўша йўқ нарса – Қорбободан эмас, доимо Оллоҳдан сўраш кераклигини такрор эслатиб ўтдим.

Ўйланиб қолдим: юртимизни ўрислар босиб олишидан олдин, уларнинг Қорбобоси халқимиз ҳаётида бўлмаган, албатта. Лекин ўзбек халқи григориан йил ҳисоби бўйича иш тутгани аниқ. Ўша йил бошланадиган санага қандай муносабатда бўлган экан?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 19.12.2016 17:59   #1675  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,091
+ 1,249  919/475
– 99  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Anvar Atakhanov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Пойтахт аҳолиси, меҳмонлар ва айниқса, болачалар маза қилишяпти бугун!
Вилоятларни айтмайсизми, пайшанба кунидан бери свет вашше ўчгани йўқ, газ вадаванг! Байрам!!! Мушакбозлик етишмаяпти холос. Эртага хаммаси ўз холига қайтади худди "золушка"дек, эх сайлов тугамасаям майлийди :-))
Ростдан фаришталар "омин" деганмикан, хозир уйга келсам (Тошкандни Мирзо Улуғбек тумани) газ йўқ (жэкда қаердадир авария бўлган дейишяпти, кечаси 10-11 ларгача тўғирлашармиш). Очиғи бунақаси шу вақтгача умуман бўлмаганди. Чойни-ку электрда қайнатса бўлади, тушликни ярим кечаси қиламиз энди.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх