Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Янги технологиялар олами
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Янги технологиялар олами Янги информацион технологиялар, Интернет, HiTech - оламидаги янгиликлар, хабарлар ва бошқа қизиқарли дастурлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.08.2008 14:34   #51  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Жонивор сузи инсонларга нисбатан эмас, набобат оламидаги мавжудотларга нисбатан ишлатиларди, одатда...
Одам ва инсон тушунчаси орасида фарқ борми сизниингча? Одам бу кулишни биладиган жонивор.

Инсон деб хар кимни тан олавериш муикин эмас. Хамма жонивор.

Баъзилар хатто хайвон. Бошқалар эса вахший.
Мавзуга асосий нуктаи назардан эмас, фалсафий нуктаи назардан ёндоша бошладик чамаси. :-)

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.08.2008 в 14:55.
Ответить 
Старый 04.08.2008 14:35   #52  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 640
+ 355  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Депутат бўлиш ниятим йўҳу, лекин депутатлар сўрашса, айтадиган фикрларим, таклифларим бор
Мен нафақат депутат, балки вазирларга хам кўп фикр ва таклифлар билдирганман. Баъзан кўпчилик номидан ва орасида хам.

Натижаси: Йиғла сиқта бир пул (с) М. Зошенко
Ответить 
Старый 04.08.2008 14:41   #53  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Пессимист бу мукаммал ахборотга эга бўлган оптимист. Оптимист эса хеч нарсадан хабари йўқ оптимист. Рост гап туққанингга ёқмайди дега нақл бор. Биз хар доим ва хар ерда ва хар кимга рост гапни гапиришни ўрганмас эканмиз, авваламбор ўзимизни алдаймиз. БУ эса жуда ёмон оқибатларга олиб келади.
Бу ерда хеч ким нотуғри гапирдинг, дегани йуқ. Фақат айрим илмоқли, ҳеч бир маънисиз саволларга эътирозим бор, холос. Айрим фикрларингизга қушилмаслигим мумкин, лекин уларни ҳурмат қиламан! Ҳар ким ўз фикрига эга бўлиши таббиий ҳолат ва бу фикрлар бир-бирига қарама-қаршиликни юзага келтирса-да, сеники ёлғон, меники чин дейишга ҳаққимиз йўқ. Сўнгги хулоса, фикрлар хилма-хиллигидан чиқиб келаверади.
Масалан, сиз ўзбек тили ҳақида кўп гапириб, бошқа тилларни камситмаслик керак дедингиз. Бу ерда бирорта бошқа тилни камситадиган гапни мен кўрганим йўқ. Аксинча факат ўзбек тилига бўлган муносабат, камчилик ва муаммолар хақида гапириляпти.
Энди сиз ушбу форумдаги манабу http://www.uforum.uz/showthread.php?t=5959 мавзуни ўқиб кўринг. Танлов фақат ўзбек тилида ўтказилади дейилгани учун қанча эътирозлар. Хеч ким уларни бу фикрларни билдиргани учун айблагани йуқ. Чунки, улар ўз фикрларини билдиришди, халос. Нега биз ўз фикримизни билдира олмаймиз?! Бизнинг ҳам хеч кимдан кам жойимиз йўқ.
Ответить 
Старый 04.08.2008 14:44   #54  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Мавзу умуман бошка йуналишга бурилиб кетди.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман...
Мухтарам haoshen!

Сиз бу таклифга каршимисиз? Сизнинг таклифингиз нимадан иборат?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.08.2008 14:52   #55  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Мен нафақат депутат, балки вазирларга хам кўп фикр ва таклифлар билдирганман. Баъзан кўпчилик номидан ва орасида хам. Натижаси: Йиғла сиқта бир пул (с) М. Зошенко
Хеч бўлмаса, чиқиб келаётган ёш раҳбар-кадрлар сиз мурожаат қилган вазирлардақа бўлмасин деймиз-да
Ўзини ўйламай халқни ўйлаши учун кўкракда "жиз" этадиган нимадир бўлиши керак. Бу "жиз" этадиган нарса миллатпарварлик, ватанпарварликда бўлади. Миллатпарвар бўлиши учун, шу миллатнинг дунёқараши қанақа бўлишидан қатъи назар уни ҳурмат қилиши ва унинг келажаги учун қайғуриши керак.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.08.2008 15:00   #56  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Мавзу умуман бошка йуналишга бурилиб кетди.
Форумга хос холат, асосий мавзу қолиб бошқа томонга қараб кетиб қоламиз. Бу - ушбу таклифга

AbuMuslim: она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман...

"лаббай" деб жавоб беришимиз кийинлигидан, муаммо хакикатанам долзарблигидан далолат бўлса керак.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.08.2008 15:16   #57  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Форумга хос холат, асосий мавзу қолиб бошқа томонга қараб кетиб қоламиз. Бу - ушбу таклифга

AbuMuslim: она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман...

"лаббай" деб жавоб беришимиз кийинлигидан, муаммо хакикатанам долзарблигидан далолат бўлса керак.
Форумда муаммонинг ечимини топишимиз керак эди. Афсусларким...
Тугри кутарилган муаммо жиддий.
Оффтоп:
Бир шоир "Саллалар келди-ю, калла йуколди" деб ёзган эди.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.08.2008 16:33   #58  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 640
+ 355  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
"Яхши ният - ярим мол" эди қачонлардир. Фақат бугун бизда хали хам "Страна советов" (Таклиф ва таклиф берувчилар юрти).

Келинглар мавзуга хақиқатан жиддий ёндашиб кўрайлик.

Нима бор:

Ўзбек тилида мавзуга оид веб ресурслар: Шундайлар бўлса хамма урлларни шу ерга тўплайлик.

Ўзбек тилида мавжуд фойдали дастурлар: Шундайлар бўлса уларни қаерда топиш мумкин, нархи қанча, ким фойдаланиб кўрган ва қандай фикрда шу ерда ёзамиз.

Ўзбек тилида ахборот ва хисоблаш техникасига оид мақола, китоб ва бошқа нашрлар. Иложи бўлса Зиёнет кутубхонасига ташланиб бу ерда урлларни берайлик.

Мақсадлар аниқ. Таклиф ва тўлдиришлар хар доим кутилади.
Ответить 
Старый 04.08.2008 17:13   #59  
Real ID Group ЦППМП
Аватар для Atham Mirazizov
Оффлайн
ЦППМП
Генеральный Директор
Сообщений: 321
+ 43  163/90
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Мавзу умуман бошка йуналишга бурилиб кетди.
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
она тилимизда хам кучли программистлар, сохага оид яхши китоблар, яхши яхши дастурлар бўлса дейман...
Қўл тейганда айтиб ўтишни жоиз топдим. Агарда "Ўзбек программистлари" деганда бизнинг миллатимизга тегишли инсонлар кўзда тутилган бўлса, унда булар кам эмас.
Мен кўп ўзбек программистларини танийман ва ўзингиз ушбу форум орқали хам кўриб турибсиз. Аммо ушбу программистларни аксарияти касбини бошқа тил билишлари асосида ўрганишган ва она тилида касбга тегишли мулоқотни олиб боролмайди, чунки бошқа касбдошлари тушуниши қийин (бу хаттоки баъзи рус программистларига нисбатан хос).
Давомига касбида ўзга тилни қўллайдиганлар бора-бора хаётида хам ўша тилни ишлата бошлайди, чунки бу тил "ўйлаш тилига айланаолади". Бу мавзуда мендан яхшироқ олим-мутахассилар "тил интервенцияси" хақида айтиб ўтганлар.
Қандай қилиб ўз ишини пухта билиб ўзининг халқининг содиқ ўғлони бўлиб қолиш мумкин? Масалани шундай тушундим.
1. миллий идентикликни сақлаб қолиш зарур. Бу эса таърих-маданиятни (ахботор технологияларни эмас) тил орқали халқимизнинг энг сўнги одамига етказиш лозим деганидир.
2. Тилимизни янги маъноларга эга сўзлар билан бойитишимиз керак. Энг замонавий фикру-ғояларни тафаккуримизда она тилида ифодалашимиз керак.
3. Хориж тилларни пухта билиш керак. Бу нафақат АТда ишлайдиганларга, балки бошқа сохаларда ижобий натижаларга олиб келади.
4. Хозирча техник адабиётдаги "чанқовни" босиш учун барча сунъий илмий ишларни олиб боргандан кўра бутун кучни таржимага йўналтириш керак. Бизнинг келажагимиз пойдевори айнан шу бўлади деб ўйлайман.

Мана шу омилларга риоя қиладиган бўлсак келажакда (реалист бўлиш керак-вақтни анча бой бердик) бойлаштирилган тилимизда эркин фикр юритаоладиган, юқори маънавиятли ва маданиятли, етук программистлар (ва бошқалар) юртимизда жойини топиб дунёда ўзини кўрсатишади.
Ўзбек тилида дастурлар тайёрлаш хозир хам муаммо эмас. Муаммо -ушбу дастурларда фойдаланиш у ёғда турсин, дастурга талабларни шакллантиришда фаросат-тафаккур заифлигини кўрсатаётган одамларимизда.
Ответить 
Старый 05.08.2008 19:35   #60  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Бизда нима учун узбекча веб-ресурслардан, узбекча дастурлардан кўп фойдаланилмайди (хар холда купчилик шундай фикрда)?
1. Уларнинг таргиботи кам. Яхши сайтлар пайдо бўлса хамки, кўпинча ундан бехабар колиб кетамиз. Натижада сайт тор доирада ном козонади, холос. Бу масаланинг лекини хам бор. Куриб турибмизки, сайтлар фаол (бошка тиллардагилардан колишмаган холда) хизмат курсатаётган булса, уларга кизикиш хам ўз-ўзидан юкори бўлмокда. Масалан, uff.uz cайти ўзбекча булишига карамай унга ташриф буюрувчилар сони юфорумдан кура анча кўп. Демак, маълумотлари тез янгиланадиган, ишончли ва кизикарли сайт кайси тилда бўлишидан катъи назар ўз мухлисини топади.
2. Биз компютерда ишлашни бошлабмизки, асосан рус тилидаги дастурлардан фойдаланамиз. Шу сабабли ўзбекча дастур бизга бироз эриш туюлиши мумкин. Лекин бу ўткинчи холат, агар ўзбекча дастурлар хам бошка тиллардагисидан фарк килмаса. Шунинг учун мактабларда ўзбекча амалиёт тизимлари урнатилган компютерлардан фойдаланилса, тил муаммосидан кийналадиган(айникса, кишлоклардаги) болалар компютер сабокларини тез ва мукаммалрок ўрганади. Кейинчалик эса ўз-ўзидан ўзбекча дастурларга талаб ортади.
3. Вилоятларда хам ахборот-коммуникациялар технологиялари ривожланса ўзбек тилидаги дастурларга талаб ошади. Масалан, фермерлар ўртасида АКТ фойдаланила бошласа (ўзаро хамкорлик, солик туловларини интернет оркали тўлаш ва хок) шунга мос дастурларга хам эхтиёж ошади. Бу холатларга узок вакт колгани йук(хозирдаёк, минглаб фермерлар компютердан фойдаланишмокда), шундай экан харакатни (дастурчиларни назарда тутяпман) бугундан бошлаш керак.
Булар бир-иккита мисоллар холос....

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 05.08.2008 в 19:38.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх