Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.06.2009 22:38   #21  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от xshom Посмотреть сообщение
Келинг келишиб олайлик, менимча биз хар хил тушунча тугрисида бахс юритаяпмиз. Икки хил тоифа бор, бир тоифа фанга янгилик киритади, табиатнинг янги сирларини очади, ва шу кашфиётларни инсониятга маълум килади. Иккинчи тоифа эса шу кашфиётларни хаётда куллайди, яъни назарияни амалиётда синаб куради.
Албатта, икки тоифа вакиллари ҳақида фикр юритаяпмиз. Мен барча олимлар, кашфиётчилар назариясини қораламоқчимасман. Бугунги фаровон ҳаётимиз учун шак-шубҳасиз кўплаб кашфиётларни бошлаб берган олим ва алломаларнинг хизматлари бор. Буни умуман инкор қилмайман.
Лекин ўша назарияни амалиётда ёвуз мақсадда ишлатадиган "амалиётчилар" орасидаям илмли шахслар, олимлар қўли борлигини таъкидламоқчиман холос. Бирор кашфиётчи оламшумул янгилик қилгани билан уни шунчаки ўқимишсиз одам қуролга айлантира олмайди.
Бир тоифа олимлар борки, улар бошлаган ишлари кўпчиликка зарари тегишини билсалар ҳам тўхташга ҳаракат қилмайди. Уларнинг онгини шуҳрат ва моддий рағбат қамраб олади ва кўзини кўр қилади. Бундайларни умуман йўқ, китоб ўқиб олим бўлдими, демак у яхши инсон деган хулоса бирёқлама қараш бўлиб қолади.
Бу худди охирги пайтларда олғирлик, юлғичлик нормал ҳолат бўлиб бораётгандек, оддий нарсага айланиб қолмаслиги керак.
Кўча-кўйда кўп эшитаман, икки киши суҳбатлашиб, бир-бирининг касбини, ишини, оладиган маошини суриштиради. Кетидан "левасиям" борми, деб сўраб қўяди. Буни шунчалик хотиржам сўрайдики, худди "лева" қилиш, пора олиш, таъмагирлик қилиш, бировнинг ҳақини ейиш нафақат жиноят, балки оғир гуноҳ эканлигини билмайдигандек. Мактабдаги қаровул, қурилиш учун келтирилган материалларни кечаси ўғирлаб, пулласа, ғалла қабул қилиш пунктидагилар буғдойни қоплаб уйига ташиса эшитганлар уларни койиш ўрнига "Шу бола ўзи ёшлигидан жуда ичидан пишганийди-да" деб мақтаб қўядиган бўп қолди...
Худди шундай обрўли олим нима қилса - яхшими-ёмонми, қўллаш керак, у бир нарсани билмаса қилмайди, ундан ибрат олиш керак деган хулоса чиқмаслиги керак бизда. Мен манашу жиҳатни ҳазм қила олмайман.
__________________

Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 04.06.2009 23:23   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shomurodov Shohruh
Оффлайн
AKA:xshom
Сообщений: 1,872
+ 1,707  983/610
– 218  30/25

UzbekistanОтправить сообщение для Shomurodov Shohruh с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Лекин ўша назарияни амалиётда ёвуз мақсадда ишлатадиган "амалиётчилар" орасидаям илмли шахслар, олимлар қўли борлигини таъкидламоқчиман холос. Бирор кашфиётчи оламшумул янгилик қилгани билан уни шунчаки ўқимишсиз одам қуролга айлантира олмайди.
Бу ердаги укимишли-укимишсизлик каби белгилар нисбий: атом бомбасини ракетага жойлаб учирувчилар (операторлар, инженерлар ва бошка персонал) XX асрда физикани янги чуккига олиб чиккан дахоларнинг олдида айнан укимишсиздир (Р.Фейнманн, Гейзенберг, М.Планк, Н.Бор, математиклардан фон Нейманн ва бошкалар; куйидаги руйхатдаги кишилардан уч киши Лос Амосда атом бомбасини назариясини яратишда ишлашган. Яратишда ракетани куриш эмас, балки ядро парчаланиш жараёнини урганиш назарда тутилаяпти). Шу олимларнинг мехнати туфайли шунака кийин бир курол харбийлар учун нисбатан осон булиб колди. Нишонга ол, бос. Умуман куроллар тугрисида узи алохида мавзу очиш мумкин, чунки куролсиз узи булмайди, курол булмаса оддий халкни нима билан химоя килиш мумкин? Уша учун бахсда бошка кирраларни курсак:
- Сиз айтиб утган космос: хаво учирилган хар бир сунъий йулдош узининг аник бир орбитаси буйлаб харакат килиши керак. Учираятган пайтда инженерлар шуни хисобга олишади. Ишдан чикиш холлари купинча ташки таъсир ёки асбобнинг узидаги камчиликлар билан купинча боглик булади (хозирги кунда айнан шу йулдошлар туфайли картографист, геодезистларнинг иши анча енгиллашди)


Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Бир тоифа олимлар борки, улар бошлаган ишлари кўпчиликка зарари тегишини билсалар ҳам тўхташга ҳаракат қилмайди. Уларнинг онгини шуҳрат ва моддий рағбат қамраб олади ва кўзини кўр қилади. Бундайларни умуман йўқ, китоб ўқиб олим бўлдими, демак у яхши инсон деган хулоса бирёқлама қараш бўлиб қолади.
Бундай кишилар агар олим булмаган такдирда хам, демак бировга барибир зарар етказарди демак. Бу ерда уни айнан олимлик шунга олиб келди дейиш тугри эмас. Мен учун олим одам фанда олим, обруъли. Хаётда эса бошкалар каби инсон, айбсиз парвардигор.
Умуман олганда янги гоянинг урнатилиши жуда хам кийин, баъзан уша гоя авторининг улимидан кейин хам булиши мумкин. Бир домламиз айтар эди: "Янги гоя эскисининг тарафдорлари улимидан кейин келади" деб. Негадир тугри фикрлар, гоялар купинча оёкости булади, уни урнига охири уйланмаган планлар, ечимлар инобатга олинади...




Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Худди шундай обрўли олим нима қилса - яхшими-ёмонми, қўллаш керак, у бир нарсани билмаса қилмайди, ундан ибрат олиш керак деган хулоса чиқмаслиги керак бизда. Мен манашу жиҳатни ҳазм қила олмайман.
Инсон хаётига хавф етказиши мумкин булган хар кандай янгилик, кашфиёт албатта давлат кузатувида булади ёки уша давлат тегишли идоралари томонидан буюртирилган булади. "17 мгновений весны"да Рунге исмли физикнинг кийнаш жараёни бор. Мана шунака холатларда хаммага хам жон азиз, ишлашга мажбур булади.
Яна айтган фикримни кайтарман: Обрули олим одамнинг фикри мен учун факатгина уша фан тугрисида айтилганда эътиборли, асосий бир йуналиш сифатида булади. Колган холларда эса у хам оддий инсон.
Ответить 
Старый 27.06.2009 21:39   #23  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от xshom Посмотреть сообщение
Бу ердаги укимишли-укимишсизлик каби белгилар нисбий: атом бомбасини ракетага жойлаб учирувчилар (операторлар, инженерлар ва бошка персонал) XX асрда физикани янги чуккига олиб чиккан дахоларнинг олдида айнан укимишсиздир (Р.Фейнманн, Гейзенберг, М.Планк, Н.Бор, математиклардан фон Нейманн ва бошкалар;
Мавзу бироз тўхтаб қолди. Лекин давом эттиришга арзийдиган мавзу... Демак, фақатгина генийларни олим деб ҳисоблайсиз. Албатта, дунёда ўқимишли кишилар жуда кўп, генийлар эса саноқли. Мен генийларнинг қилган кашфиётларига қарши фикр билдира олмайман, чунки уларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб бугунги фаровон турмуш шароитларида яшаяпмиз. Лекин шу кашфиётлардан фақат яхшилик учун фойдаланилмаяптику. Бизнинг баҳсимизни келтириб чиқарган нарса ҳам айнан шу. Мавзунинг номига эътибор беринг: Олимлар саъй-ҳаракати: яхшилик ёхуд ёвузлик сари. Олимлар томонидан қилинаётган кашфиётлар қайси мақсадда фойдаланилаётгани муҳимроқ эмасми? Нима учун бир кашфиётнинг фойдали жиҳатларини аниқ билиб турамизу, ундан ғаразли йўлларда фойдаланиш чораларини қидирамиз...
Келинг, бу топик остида оламшумул янгиликлар қилган олимлар, уларнинг ғаройиб ишлари ҳақида ва бу кашфиётлардан қандай мақсадлар йўлида фойдаланмоқчи бўлаётганлари ва фойдаланаётганлари ҳақида маълумотлар қолдирсак. Бу форум ўқувчилари учун қизиқ бўларди. Мен бошлаб бера қоламан.

НИКОЛА ТЕСЛА - АҚЛДАН ОЗГАН ПРОФЕССОР ПРОТАТИПИ... АСЛИДАЧИ?

Унинг атрофида яшаганлар кўз ўнгида дунё эртаклар оламига айланар эди. Оддий капалаклар ёрқин чироқчалар тусини олар, жомадонлар ичидан шарли чақмоқлар олиниб меҳмонхоналарни ёритиш учун ишлатиларди... Некола Тесла – ХХ асрнинг барча кашфиётларини олдиндан айта олган инсон. Унинг илмий тажрибалари ҳар доим яхшилик ва ёвузлик чегараси мувозанатини сақлаб турарди. Тунгусс метеоритининг қулаши, Ню-Йоркдаги зилзила, бир зумда бутунбошли армияни йўқ қилиб юбора олиши мумкин бўлган даҳшатли қуролнинг қўлланилиши – Никола Тесланинг тажрибалари рўйхатида тилга олинади. Айнан у кўплаб фантаст-ёзувчилар учун ихтироси бутун дунёни йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган ақлдан озган профессор тўғрисидаги асарларига протатип вазифасини ўтаган. Аслини олганда эса у қандай инсон бўлганини – яхшими, ёмонми кўпчилик билмайди. У ғаройиб одам бўлгани эса аниқ.
(давоми бор.)
__________________

Ответить 
2 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх