Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.12.2011 14:33   #111  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Assalomu alaykum, hurmatli Ustoz!

Оффтоп:
Kechikkan bo'lsa-da savolimga berilgan go'zal javob uchun minnatdorman..


Yangi yilingiz bilan chin dildan qutlayman! Xonadoningiz fayzu barakoti bundan ham ziyoda bo'lishini, elimiz ardog'ida bo'lib yurishingizni tilayman..

Mavlono Rumiy hazratlarining ijodlaridan yana biz uchun yangi-yangi tarjimalar, sharhlar yozishingizni va ma'naviy olamimiz uchun ziyo ulashishda bardavom bo'lishingizni tilab qolamiz. Yangi yilingiz faqat barakotli, omadli va saodatli kelsin deya, hurmat bilan, Kavsar.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 30.12.2011 14:48   #112  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Hurmatli yozuvchimiz Ulug'bek Hamdamning yangi "So'z" deb nomlangan va hali hech qayerda e'lon qilinmagan hikoyalarini fikr.uz saytidan o'qishingiz mumkin.

Aytgandek, yaqindagina "Sabo va Samandar" romani ham qaytadan nashr etildi. Bugungi kunda inson "robotlashib borayotgan davr"da g'oyat dolzarb mavzu ko'tarilgan asar hisoblanadi.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 28.08.2012 16:04   #113  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ижодий эркинликнинг тотли мевалари (Суҳбат)

Цитата:
Раҳимжон Раҳмат: Улуғбек! Анча йиллардан буён ўзбек адабиётчи олимлар ва ижодкорлар орасида Европа модернизм адабиёти ҳақида кўп фикрлар айтиляпти. Ҳатто илмий иш қилаётган олимлар ҳам Ўзбек модерн адабиёти деган сўзни ишлатишяпти. Абсурд қаҳрамон деган гаплар ҳам кўпайган. Айрим олимларимиз мақола ёки илмий иш ёзса, аввал Европа модернизм адабиёти ҳақида гапириб, кейин ўзбек модерн адабиёти деган жумлани ишлатишади. Пайдо бўлаётган бадиий асарлардан модернизм унсурларини, абсурд қаҳрамонни излашади. Ҳатто Европа модернизми тўғрисида жиддийроқ мақола ўқимаган, абсурд қаҳрамон нима эканлигини билмайдиган айрим олимлар ҳам янги замон Европа адабиёти тўғрисида мақола ёзмоқчи бўлишади. Ва улар, ўзлари сезмаган ҳолда, янги пайдо бўлаётган ўзбек адабиёти намуналарини Европа модерн адабиётининг оқавасига айлантириб қўйишади. Айтмоқчиманки, айримлар насримизда пайдо бўлаётган анчайин жиддий янгиликларни кимларгадир тақлид деб баҳолашяпти. Гоҳо “фалончи ўзбекнинг Кортасари, пистончи ўзбекнинг Борхеси” деган гаплар қулоққа чалиниб қолади. Бу гапнинг тагида янгиланаётган миллий наримизни камситадиган нозик маъно бор.
Шуни унутмаслик керакки, бизда адабиёт ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ равишда ривожланади ёхуд турланади. Масалан, Чўлпон, Фитрат, Қодирийлар Жадид адабиёти вакилларидир. Уларни шу атама билан атасак маъқул бўлади. Жадид адабиётини ҳаракатга келтирган куч эса, биринчи навбатта, жамиятда юзага келган сиёсий-ижтимоий ғоядир. Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов каби улкан шоирларнинг пайдо бўлиши ҳам ўзбек миллатининг ўз-ўзини англаш туйғуси билан боғлиқдир. Коммунистлар давлатининг парчаланиши ва мамлакатимизнинг озодликка эришиши билан бадиий адабиётда жиддий ўзгариш содир бўлди. Диққат қилинг: кўп йиллик адабиётимиздаги янгиланишлар ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги янги тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ. Модернизм эса бевосита илм, фалсафа ва жамият кишилари кайфиятидан ўсиб чиққан. Албатта, бизлар ҳам бутун дунё илмини ўрганишимиз, ўрганганларимиз асосида миллий бадиий тафакурда янгиланишлар қилишимиз лозим ва даркор. Лекин мавжуд адабиётимизни модернизм деган улкан ҳодиса остига бостириб димиқтириб қўйиш ярамайди, деб ўйлайман мен. Унутмайлик: модернизм реал тарихий заминда ва конкрет ҳодисалар тасирида юзага келяпти.
Модернистлар вақт, макон, табиат тасвири, қаҳрамон портрети, сюжет чизиғи ва бошқа анъанавий романга хос унсурлардан чекиниб, кичик бир детал билан кифояланган кўйи шу детални универсал маъно ташийдиган рамзга айлантиришган. Илк бор Фрейд кашф қилган: ижод – худди туш каби ботиний онг ( бессознательность) га сафардир. Ботиний онг эса рамзлар воситасида ўз мавжудлигини намоён қилади. Машҳур Кафка ўз романларидан бири ҳақда гапириб, “сонь одной ночи”, “бир кеча кўрган тушим” деб атаганди. Реал онгга хос мантиқий, жўяли фикрлаш орқали ботиний шуурдаги маъно-мазмунни англатиб бўлмайди. Шунинг учун модернист ижодкорлар сўз тузилишини ҳам ўзгартириб юборишган. Модернистлар илк бор ўзини ҳар жиҳатдан ночор ва нотовон ҳис қиладиган, гўё ёвузлик қуршовида қолган “кичкина” одамни асар қаҳрамони қилиб танлашган. Айтмоқчиманки, ўзбек адабиётидан модернистик йўналишларни излаётганлар бу адабий оқим ҳақида ҳаққоний ва етарли маълумотга эга бўлишлари лозим. Албатта, ижодкорларимиз модернизм адабиёти намуналари ва уларнинг ижодий услубидан яхши хабардор. Яна айтаманки, Европа модернизмининг вужудга келишига муайян ижтимоий-маънавий ва илмий муҳит сабаб бўлган.

Улуғбек Ҳамдам: Мўътадил иқлим, уйғун муҳит бўлмаса, кўчириб келтирганингиз билан кўчат томир отмайди. Шу маънода бугунги ўзбек адабиётидаги янги изланишларни ўтган асрнинг биринчи ярмида Европада туғилган модернистик оқимнинг ғариб тақлиди дейиш анчайин хом гап. Бир-бирига монанд ижтимоий-тарихий даврлар ўхшаш кайфиятли адабиётларни вужудга келтиради. Эътибор қилинг: дунё фольклорида қанчадан қанча бир-бирига менгзайдиган қаҳрамонлар мавжуд. Нима, уларнинг бари бошқа биттасидан кўчирганми? Йўқ-да. Ижодий таъсирланиш албатта бўлади, лекин бу ўриндаги энг муҳим фактор ўша миллатлар тарихидаги сиёсий-ижтимоий-маданий ва психологик муҳит ўхшашлигидир. Ўхшаш муҳитлар ўхшаш адабий қаҳрамонлару уларнинг бир-бирига монанд кайфиятларини дунёга келтиради. Демак, Европанинг модернистик адабиёти бу Европаникидир ва бу адабиёт ўз даврида ўз вазифасини ўтаб, асосан ўша ерда қолди. Биздаги модерннома адабиёт кайфиятига Европа модерн адабиётининг оз-моз ижодий таъсири (кўпроқ шаклий маънода) бўлса бордир, лекин у моҳият-эътибори билан ўз юртимиздаги ижтимоий-психологик ўзгаришлар заминида туғилди.
Модернизмнинг пайдо бўлишидаги омиллар ҳозир кўпчиликка маълум. Мен бошқа нарсага эътиборингизни жалб этмоқчиман: ижодкор вақти-вақти билан бошқача ёзишга эҳтиёж сезиб туради. У мавжуд ҳақиқатни ҳар доим бир хил услуб ва оҳангда акс эттиришдан зерикади. Бунинг учун кескин ижтимоий-тарихий сабабларнинг содир бўлиши жудаям шарт эмас. Демоқчиманки, ҳаёт энг “туссиз” даврларда ҳам шунчалар рангоранг ва ақл бовар қилмас мўъжизаларга тўлаки, ижодкор услубининг турланиб туришига ҳамиша имкон қолаверади.
Аслида, бундан-да муҳим гапим шуки, ҳамма измлар, аввало, реализм туфайли, унинг қаршисида мавжуддир. Реализм бу шоҳкўча бўлса, романтизм, натурализм, модернизм ва постмодернизм каби ўнлаб бошқа измлар шу она кўчадан бошланувчи, унинг ён-верида узанибгина мавжуд бўлиши мумкин бўлган ёндош кўчалардир. Пировард натижада улар яна шу бош кўчага келиб туташади. Шундагина улар маъно касб этади. Уларнинг қиммати, аҳамияти фақат шоҳкўчанинг борлиги важидандир. Чунки ижодкор фантазияси ҳар қанча учқур бўлмасин, у ўзини не чоғли модерн ҳисоблаб, шу руҳдаги асарлар битишга чоғланмасин, барибир, ёзганлари алал-оқибатда ўқувчи ботинидаги реаллик туйғуси билан ўлчанади. Аввало, унинг ўзи ана ўша реаллик туйғуси билан иш кўради, тафаккур юритади, қоғоз қоралайди. Бас, шундай экан, реализм дарахт бўлса, қолган барча измлар (ҳозиргача мавжуд ва ҳатто келажакда ниш урадигани - барча-барчаси) унинг кўпдан кўп шохларидир. Ёки реализм шундай заминки, унинг бағрида ҳар-хил дарахтлар мисол кўпдан-кўп ИЗМлар вояга етиб туради.
Биздаги янги (модерннамо) адабиётнинг миллий заминда илдиз отганлиги ҳақ гап. Ҳа, бу адабиёт Европа модерн адабиётидан кўчирилган нусха ёки унга тақлид эмас. У бизнинг анъанавий йўлимиздан бошқачароқ шакл ва мазмунга эга ўз адабиётимиздир. Шу маънода уни модерн адабиёти дейишимиз ҳам бироз баҳсталаб. Бу ном ғоят шартли. Топа олсак, миллий адабиётимизда қарийб сўнгги йигирма йил мобайнида бўй кўрсатиб, бугунга келиб эса қаддини тиклаб олган ушбу адабий йўналишга бошқа илмий-асосли ном беришимиз керак.
ХХ аср муқаддимасидан ибтидо олган адабиётимизни “Янги ўзбек адабиёти” деб номлаганмиз. Ўшанда ҳам наср, ҳам назмда тубдан ўзгаришлар юз берган, илк драматик асарлар вужудга келган ва бу чинакамига янги ҳодиса, янги адабиёт бўлган эди. Адабий шакллар асосан ташқаридан - ўзга адабиётлардан қабул қилиниб олингани ҳам ҳақиқат: роман, драма ва янгича шеър шаклларини эсланг. Аср адоғидаги янгиланиш эса бир қадар бошқача табиатга эга. Бунда шакл ва моҳиятнинг ўзи ичкаридан ёриб чиқди. Демак, ташқаридаги адабиётга тақлиднинг ҳиссаси ўта салмоқли бўлмаган. Чунки ижодкорнинг дунёни бадиий-эстетик жиҳатдан қабул қилиши ва акс эттиришида илдизли ўзгаришлар юз берди-да. Назаримда ушбу ҳодиса Янги ўзбек адабиёти эмас, ўша Янги адабиётнинг иккинчи тўлқини деган номга муносиброқ. Аслида, номдан ҳам муҳимроқ гап шуки, бугун ижодкорнинг бадиий тафаккур тарзи янгиланди, бас, Янги адабиётнинг пайдо бўлиши муқаррардир! Бу адабиётни қайси ном билан атасангиз ҳам (модернми ва ёки яна битта янги адабиёт дебми, бунинг унчалик катта аҳамияти йўқ!) у шартли номлигича қолаверади.
Ответить 
Старый 28.08.2012 16:05   #114  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ижодий эркинликнинг тотли мевалари (Суҳбат)

Цитата:
Раҳимжон Раҳмат: Шуни афсус билан қайд этиш лозимки, ёзувчиларимиз орасида ҳозирги замон илми, фалсафаси, психология фанидаги янгиликларга кўпам эътибор бермайдиганлари ҳам етарлича топилади. Ахир, биргина Фрейднинг асарлари ғарб кишисининг реализм ҳақидаги тушунчаларини тубдан ўзгартириб, адабиёт ва санъатда турли оқимлар вужудга келишига сабаб бўлди. Мен, исмини айтмайман, ўзим тенги бир неча ёзувчининг ижодини жиддият билан кузатиб бораяпман. Динлар, дунё халқлари тарихи, илмдаги энг сўнги янгиликлардан бохабарлиги кўриниб турган бу ёзувчиларимиз чиндан ҳам миллий насримизда салмоқли ўзгаришлар ясаяпти. Аслида ўзбек насрида жиддий ўзгариш содир бўлиб улгурган, фақат ҳозирча танқидчиларимиз бу ўзгаришни тўла идрок этиб, пайқаб улгуришгани йўқ.
Менинг назаримда, Улуғбек, ёзувчи икки хил ҳолатда яхши асар ёза олади: саёҳат ва илм ўрганиш. Масалан, ҳаммамиз севиб ўқийдиган Хемингуэйнинг ҳаёти фақат саёҳатларда ўтган, уруш нима эканлигини англаш учун эса уч марта урушга борган. Илм воситасида улкан ёзувчига айланган Борхес эса асосий вақтини кутубхонада ўтказган. Охирги йилларда асарлари дунёда машҳур бўлган Коэльо ҳам анчайин сирли илмлар билан шуғулланганлиги маълум.
Жорж Оруэллни олайлик. Жуда кўп ўзбек адиблари шу ёзувчининг асарларини ўқиб кўришмаган ҳали. Оруэлл сиёсатни бадиий асарга айлантирган. Бунинг учун эса бутун умр сиёсий ҳодисалар тўғрисида мақола ёзадиган журналист бўлиб ишлаган.
Сизнинг “Мувозанат” романингиз, мен бундан яқиндан хабардорман, атрофингизда содир бўлган ва бевосита шахсий ҳаётингизга дахлдор шиддатли ҳодисалар натижасида ёзилган. Яъни, асарингизга асос бўлган ҳаётий материални аввал яшаб ўтиб, кейин уни роман шаклида қоғозга туширгансиз.
Назар Эшонқул ва Исажон Султон ривоятлар, асотирлар, илм-фандаги янгиликлар, дунёнинг турли бурчакларида содир бўлган турли даврлардаги тарихий ҳодисалар воситасида инсон қалби, қисматини бадиий талқин қилиб ҳикоялар ёзишяпти. Улар, айтиш мумкинки, анъанавий роман учун арзимас детал бўладиган оддий унсур-образни дунёни англаш воситасига, универсал маънога эга бўлган рамзга айлантира олишади. Анъанавий насримизда деҳқон ҳақида ёзилган асарда бу касб эгасининг ҳаёти, дунёқараши, дард-изтироби акс этади. Дейлик, деҳқон образи тунёнинг тузилиши ҳақида универсал маъно ташийдиган рамзга айланмайди. Янгича асарларда эса, деҳқоннинг ҳаёти мақсад эмас, бир восита сифатида танланади, бу восита орқали одам ва олам ҳақидаги ўзининг диний-фалсафий хулосаларини баён қилади. Демак, деҳқон ҳақида асар ёзишдан мақсад – деҳқон эмас, янгича прозанинг муҳим жиҳати шу – мавзу ва қаҳрамон восита бўлиб хизмат қилади.
Айтмоқчиманки, қўлига қалам тутган ижодкор ўзи яхши билган ҳаётий материални ўзига маъқул услубда қоғозга тушираверсин. Ўзбек ўқувчиси учун турли йўналишларда ёзилган жуда кўп, росаям кўп асарлар керак.

Улуғбек Ҳамдам: Ҳамма гап ана ўша ҳаётий материалнинг борлигида, ёзувчи ўта муҳим гапининг чипқон даражасида пишиб етилишидадир. Бизнинг авлод ўтган асрнинг 80-йилларида бошланган улкан, оламшумул ўзгаришларнинг қайноқ бағридан ўтди. Энди бунга эътибор беринг: ана ўша воқеалар ижодкорнинг ичидан ҳам ўтдими, ҳамма гап шу ерда. Юрган дарё, дейди халқимиз. Ижодкорнинг юраги тўлиб-тошиб оққувчи дарёга айланмагунча ундан ўқувчи баҳра топмайди. Бошқа томондан, таъкидлаганингиздек, тамаддун тараққиёти силсиласида жиддий янгиланишлар ясаган илмий кашфиётлардан бохабарлик бугунги ижодкор учун фарз даражасида бўлмоғи керак. Чунки ёзувчи ё шоир ҳар қанча истеъдодли бўлмасин, ўз кучини ана ўшандай ихтиролар билан чархлаб турмаса, илдизига сув етиб бормайдиган дарахтдек секин-аста қовжирай бошлайди. Тахминан қирқ ёшларгача ёзганлари кўзларга суртиб ўқиладиган, кейинги қораламаларининг қиймати ҳамин қадар бўлган ижодкорларимиз озми?.. Нега? Чунки аввало, улардаги заҳира соб бўлган. Яна бир муҳим жиҳат шуки, ижодкор ўз юрагининг поклигига аҳамият бермоғи, бинобарин, ўз қалбининг бир умрлик садоқатли қўриқчисига айланмоғи шарт. Қорайиб кетган юрак билан нафақат зўр, балки миёна асар ёзиш ҳам мушкул. Ёзиш санъатинининг кўпдан кўп сиру асрори тагига етган, тизган сатрларида наинки стилистик, балки биронта орфографик хато учрамайдиган ижодкорларимиз бор. Шаклдаги санъатларига тасанно деймиз, лекин не ёзиқки, уларнинг аксариятида мазмун тўпиққа ҳам чиқмайди, асардан вулқондек отилиб чиқиб, ўқувчи юрагига тўғри бориб уриладиган бадиий зарб йўқ, худди қишда туманлар аро хира кўриниб турган қуёшдек тафтсиз, нурсиз. Улар барпо этаётган адабиёт танқидчи А. Отабоев таъбири билан айтганда, масхарабоз минган ёғоч отга ўхшайди. Демак, бундай “восита” билан бир мунча вақт тамоша кўрсатиб, одамлар эътиборини тортиш мумкин, холос, лекин у билан бирон манзил кўзланиб сафарга чиқилмайди. Лекин шукрки, кўнгилга умид бахш этгувчи носирларимиз бор: сиз қайд этган номлар қаторида С. Ўнар, Н. Жалолиддин, А. Йўлдош, Л. Бўрихон, З. Қуролбой кабилар жиддий асарлар яратиш йўлида уринаётгандек туюлади. Ўз АС саҳифаларида берилган Э.Аъзамнинг “Ступка” ва Х. Дўстмуҳаммаднинг “Қичқириқ” номли ҳикоялари жиддий адабий жамоатчиликда ижобий резонанс уйғотди. “Тафаккур” журналида Н.Муҳаммад Рауфхоннинг “Чилла”, “Шарқ юлдузи”да “Этакдаги уй” номли рамзий ҳикоялари чоп этилди. “Ёшлик” журналида эълон қилинган “Баҳоуддиннинг ити”, “Қултой” (Н. Эшонқул), Ўз АС даги “Сувдаги коса” (Исажон Султон), “Шарқ юлдузи” даги “Сиртлон” (Шомирза Турдимов) зўр ҳикоялар. Камнома ва камсуқум Н. Боқийдан ҳам катта бадиий кашфиётлар умид қилсак арзийди. “Суратдаги аёл” ҳикояси билан янгича ёзиш мумкин эканлигини исбот қилган Ш. Ҳамрони эса яна қалам тебратишга ундаймиз. Хуллас, назар солсак, насримиз уфқлари ёриша бошлаган. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас-да. Чунки биз кейинги 20-25 йил мобайнида чиндан-да жаҳоншумул ижтимоий-тарихий эврилишларни бошдан кечирдик, энди уни бадиий идрок қилиш, англаш ва ҳис қилиш даврига кириб келдик. Бу дегани шуки, уларни бадиий адабиётда қойилмақом қилиб акс эттириш учун реал имкониятга ниҳоят эришиб турибмиз. Рўёбга чиққан ишлар бу - ҳали хамир учидан патирдек гап. Асосийлари олдинда. Ҳар ҳолда менга шундай туюлмоқда.
Ответить 
Старый 28.08.2012 16:06   #115  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ижодий эркинликнинг тотли мевалари (Суҳбат)

Цитата:
Раҳимжон Раҳмат: Улуғбек! Бизнинг ёзувчиларимиз ўз меҳнатларини рўёбга чиқаришни яхши ўрганиб олишгани йўқ. Бизлар бу масалада ҳалиям Муқимийнинг издошимиз. Айтмоқчиманки, ижодорларимизнинг асарлари бутун дунёга милёнлаб тиражда тарқалмаяпти. Оғизга тушган “ Алхимик” асарини бир неча марта ўқиб чиқдим ва бу асар бутун дунёда нима учун бу қадар шовқин солиниб ўқилганини унчалик тушунмадим. Ҳозирги кунда ёзувчиларимиз “Алхимик”дан кўра яхшироқ асарлар ёзишяпти. Лекин уларнинг ёзганларини ўз дўстлари, танишлари ва илмий жамоатчилик даврасидан нари чиқолмаяпти. Мен ҳам орзу қилардим: ўзбек ёзувчиларининг асарлари бутун дунёда беш милёнлаб нусхада тарқалса. Бу нарсани амалга ошириш учун реклама ва бизнес деган тушунчаларни билиб олиш керакми, дейман-да. Шунингдек, бутун дунё билан адабий алоқани кучайтириш лозим, деб ўйлайман. Инглиз адиби ёзган оддий дедектив асар 10 милён нусхада бутун оламга тарқалади. Хўш, нима учун бизнинг ёзувчиларнинг асарлари Тўйтепадан нарига ўтолмайди?
Улуғбек Ҳамдам: Ҳаққи рост. Назаримда ХХ аср ўзбек шеърияти ўзининг сифат даржасига кўра жаҳоннинг исталган илғор шеърияти билан ёнма-ён тура олади. Насримизда ҳам бармоқ билан санарли бўлса-да шундай асарлар бор. Аммо чиндан ҳам ўзбек ижодкорлари асарларининг хориждаги мутолааси кўнгилдагидек эмас. Хўш, ўзбек адабиётининг дунё бўйлаб яхши ўқилиши борасида нималар қилиш лозим? Биринчидан, юртимизнинг иқтисодий ва маънавий жиҳатдан ҳавас қиларлик поғоналарга етишмоғи йўлида бор имконимизни сарфламоғимиз жоиз. Бунга ҳамма, етмишдан етмишгача сафарбар бўлмоғи керак. Жумладан, ижодкорлар ҳам. Нега? Чунки иқтисодий ва маънавий баркамол бўлган мамлакат ҳамма вақт эътиборни тортади. Эътибор эса алал-оқибатда унинг адабиёту санъатига бўлган қизиқишга олиб келади. Иккиламчи, таржимон масаласи. Ўзбек ва чет тилининг бутун бадиий товланишлари билан баробар биладиган мутаржимлар авлодини тарбиялаш лозим. Улар яна ижодкор бўлишлари шарт. Чунки асар бадииятини нозик ва теран ҳис қилмасдан унинг аслиятдаги тароватини бериш амримаҳол. (Чўлпон, У. Носирларнинг Пушкин ва Лермонтовдан, Э. Воҳидовнинг Гёте ва Есениндан, А. Ориповнинг Дантедан қилган таржималарини эсланг!) Учинчидан, сара асарларни танлаб таржима қилиш, чиройли ва сифатли ҳолда нашр этиб, тарқалиши учун чора-тадбирлар олмоқ даркор. Тўртинчидан, таржима моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланмоғи зарур. Жамиятда шундай тизимнинг мавжудлиги ва доимо ишлаб туриши жудаям-жудаям асқотади. Албатта, мазкур муаммонинг бешинчи, олтинчи, еттинчи ечим тахминлари ҳам бор, лекин бир четдан бошланса, у ёғи юришиб кетади.
Раҳимжон Раҳмат: Ҳозирги яратилаётган бадиий асарлардаги муҳим жиҳат шуки, улар бир-бирига озгина бўлса ҳам ўхшамайди. Бу нарса кўнгилда умид уйғотади. Дейлик, Қодирийдан бошланган миллий ўзбек прозасида муайян ижтимоий-сиёсий муҳит сабаб то 90-йилларгача ифода услуби ва мавзуда жиддий янгилик деярли кузатилмади ҳисоб. 90-йиллардан кейин эса бири иккиинчисиникига ўхшамаган услубга эга бўлган ёзувчилар кўзга кўрина бошлади. Бу жараённинг тезлашиши ижодий эркинлик билан боғлиқ бўлса керак.
Улуғбек Ҳамдам: Битта замонда яшаганликларига қарамай, Қодирийдан кейиноқ Чўлпон янгича ёзган эди. “Ўткан кунлар” билан “Кеча ва кундуз”ни солиштириб кўринг-а! Мавзудан тортиб, услуб ва тилгача, ҳамма ҳаммаси Чўлпонда Қодирийникидан тубдан фарқ қилади. Энг муҳим фарқ, уларнинг дунёни бадиий-эстетик қабул қилишида кўринади. Чунки катта ижодкорнинг яна битта катта ижодкорга тақлид қилиши мумкин эмас. Қолаверса, Чўлпон ҳамиша янгилик тарафдори бўлган, “бир хил”ликдан ўлатдан қочгандек қочган. Лекин надоматлар бўлсинким, бундай янгиланиш тамойиллари куртак ҳолидаёқ янчиб ташланди...
Кўникиб қолиб аҳамиятини бир қадар унутгандек бўлаяпмиз, аслида ижодий эркинлик - ижодкор учун ҳаёт-мамот масаласи. Бугун яхши ёзолмаётган ёки умуман ёзмаётган ёзувчи, шоир ва драматург бўлса, аввало ўзидан ўпкаласин. Чунки унинг боши устида ҳеч ким “манавиндай ёз, анавиндай ёзма” деб, мафкуравий қамчи ўйнатиб тургани йўқ. Мавзу танлаш ва уни ёритишда ҳозир ёзувчи эмин-эркин. Чинакам ижод учун шу эркинлик қаршисида қолган барча важ-корсонлар баҳонадан бошқа нарса эмас. Чунки ижодий эркин бўлмагани туфайли ҳам вақтида Қодирий, Чўлпон, Ғ. Ғулом, Ойбек, Ҳ. Олимжон, Миртемир, Шайхзода каби улкан ижодкорлар ўзларини тўлиқ намоён қилолмадилар. Биргина Ойбекнинг ижодий потенциалига эътибор қилинг, унинг энг юксак адабий чўққиларни забт этгулик кучу қудрати мафкуравий тушовлар боис юзага чиқмай, соқов тилнинг ортида - ботинда қолди, шундай кетди ҳам. Бугун биз ана шундай аччиқ сабоқларни ёдда тутмоғимиз ва имконимиздаги мавжуд ижодий эркинликдан максимал даражада истифода этмоғимиз даркор. Сиз айтаётган услубий ранг-баранглик шак-шубҳасиз ижодий эркинлик деб аталган неъматнинг дастлабки ширин меваларидир. Адабий боғимизнинг кенг ва ундаги мевали дарахтларнинг хилма-хил бўлиши келажакда миллатимизнинг энг ботиндаги ижодий қувватларини ҳам ҳаракатга келтириб юборишига ишонаман.
2010 йил, март
Ответить 
Старый 29.12.2012 11:38   #116  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook


Улуғбек Ҳамдамнинг "Янги ўзбек шеърияти" номли монографияси "Адиб" нашриётида чоп этилди.
Ушбу тадқиқот ХХ аср ўзбек шеърияти тадқиқига бағишланган яхлит монографик иш ҳисобланади. Унда XIX аср адоғидан то Истиқлол давригача бўлган юз йилдан мўлроқ вақт мобайнидаги шеъриятимизнинг бадиий тадриж қирралари, бир-биридан фарқланиб турувчи авлодлар назмининг ўзига хос қиёфалари ҳамда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг асосий хусусиятлари каби қатор масалалар баҳоли қудрат ўрганилган.
Ответить 
Старый 20.01.2013 02:17   #117  
Аватар для Feruza Rahmatova
Оффлайн
domoxozyaika
n/a
Сообщений: 59
+ 0  21/14
– 0  3/2

Uzbekistan
Раҳимжон Раҳмат:
Илк бор Фрейд кашф қилган: ижод – худди туш каби ботиний онг ( бессознательность) га сафардир.

Ботиний онг "бессознательность" эмас, балким Сиз "подсознание"ни назарда тутгандирсиз... Матн тушунмай ишлатилган сўзлар оқимини эслатади...
Ответить 
Старый 18.02.2013 15:34   #118  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ.(ҳикоя)

Цитата:
ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
(ҳикоя)


Профессор Ҳ. Бобобековга
(“Ватан учун яшайлик” танлови учун)
1.
Баҳорда, атрофда ажиб бир уйғонишнинг ёқимли бўйлари уфура бошлаган тароватли бир айёмда, чўққи соқоли, ораста кийими ўзига чунон ярашган, қўл тегса, тилиб юборгудек қиррадор дўппи кийиб олган истараси иссиқ оқсоқол етти-саккиз ёшлар чамасидаги, ғайрати танасига сиғмай, қулай фурсат топдим дегунча ўзини ҳар ён уриб кўраётган чақмоқдек болакайнинг қўлидан маҳкам ушлаб олган кўйи мамлакатнинг бош шаҳрига келиб тушди. Отахон бошқа томонларга чалғимай, болажонни тўғри Хотира майдонига етаклади. Саккиз қиррали юлдуз ичра гуриллаб ёниб турган оловни айланиб ўтдилар-да, “Мотамсаро она” ҳайкали қошида бир муддат тўхтаб, эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг бобо қўлидаги гулдастани тутқазиб имо қилганди, зеҳнли набира уни бирпасда она пойига тўшаб қайтди.
Кейин нақшинкор айвон томон юрдилар.
- Вуй, анави китобларни!.. - ҳайратини яширолмади болакай.
- Ҳа, ажойиб-а! - набирасининг завқига шерик бўлди бобо айвон деворларига ўрнатилган, олтинранг улкан китобларни авайлаб варақларкан. – “Ҳамдамов К. 1918-1943” - ўқиди бобо овоз чиқариб. Сўнг ўқиган жойига кўрсатгич бармоғини элтиб: - “Болам, бу киши менинг отам, сенинг эса катта бобонг бўлади”, - деди.
- Бобо, нега катта бобо бу ерда, китобнинг ичида? - сўради набира чандон қизиқиб.
- Чунки болам... – дабдурустдан нима дейишини билмай бир зум тараддудланди бобо, сўнг борини борича айтишга қарор қилди, - чунки у киши урушда ҳалок бўлган. Ватанимизга бостириб кирган душманга қарши жанг қилган...
- Бобо, яна гапириб беринг.
Бобо ўйга толди. Раҳматли онасининг айтишича, у киши Иккинчи Жаҳон Урушида, қонли жанглардан бирида оёғининг остига келиб тушган бомбадан чил-парчин бўлиб ўлган экан. Аммо ҳозир негадир ўз отаси қисматини эмас, балки элининг узоқ тарихида юз берган бошқа бир воқеани ҳикоя қилиб бергиси келди. Назарида худди шу ҳикоя мағзида нафақат ўз падари бузруквори, балки ер юзидаги жамики Ватан қаҳрамонлари тақдири жо бўлган эди...
- Тавба, - деб қўйди у ҳикоясини бошлашдан олдин ўзига ўзи, ки тарих шундоқ кўз ўнггида такрорланаётган эди: ахир, гўё кечагина ўзига ҳам буни бобоси ҳикоя қилиб берганди-да. Яна қўшиб қўйгандики, “бу - Ватан ҳақида қўшиқ бўлади, ёдлаб олгин-да, вақти соати етганда уни болаларингу набираларингга айтиб бергин...”
Ответить 
"+" от:
Старый 18.02.2013 15:36   #119  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ.(ҳикоя)

Цитата:
2.
Қор бирданига босди. Ҳеч кутилмаганда. Ҳали эрта эди, аммо... Ортидан қора совуқ келди. Нафас олсанг, бурун катакларингнинг гирди гўё бирлашиб ёпишиб қолаётгандек, оёқ ва қўл бармоқларингнинг учи увишиб, ўзининг бор-йўқлигини сезмаётгандек бўлаверади. Ҳовузлардаги сув тарақлаб музлаган. Челак тугул, найза билан тешиб удда қилолмайсан: шундоқ ҳам суви кам қолган ҳовузлар тубигача яхга айланган. Бир қучоқ музни амаллаб олиб чиқсанг, уни эритиб-қайнатиб чой дамлаш учун на тезак ва на ўтин топилади. Дарахтларми?.. Бе-е, бор бўлса, дарахтлар ҳақида гапирилади-да! Қайда қопти дарахт дегани? Ҳаммаси ўтган йилги аёзда кесилиб, ўтинга ишлатилиб соб бўлган...
...шимолий-ғарбий дарвозалар бағоят заифлашиб қолди, ҳукмдорим! Таслим бўлишдан ўзга иложимиз йўқ! - ҳаяжону қўрқувдан дир-дир титраб келиб деди қалъабеги. - Шундай қилсак, зора аёлларимизу болаларимизга тегишмаса... Ахир, ёғийнинг ваъдаси ҳам шундай эди-ку!?
- Қачон эди? Шунча қаршилик кўрсатдик. Аламлари бўғизларида. Жон аччиғида бутун халқни қиличдан ўтказишса, биздан, миллатдан нима қолади? - эътироз билдирди амирбоши.
- Ахир, айтинг, тузукроқ ўзга чорамиз борми?! Бўлса, бош устига! Барчамиз кўриб-билиб турибмиз, бир йилдан бери тиш-тирноғимиз билан қаршилик кўрсатамиз. Аскарларнинг катта қисми ҳалок бўлган, борининг ҳам шарти кетиб парти қолган: неча кундир сувсиз-нонсиз совуқда қотиб ўтирибди, у ёқда ўқ-дорисининг ҳам таги кўриниб ётибди. Қўлимиздаги қиличу юракларимиздаги умиддан ўзга ҳеч вақомиз йўқ энди! Ўша умид билан Тангрига сиғинайлик-да, қиличларни ёғий оёғи остига ташлайлик, ҳукмдорим!..
Ҳукмдор қалъабегининг гапларига диққат билан қулоқ тутиб тураркан, ушбу оқил ва мард жангчи билан хаёлан баҳслашарди: ахир, қайси юз билан таслим бўлишади? Тарих кечирадими?.. Тарих?.. Қанақа тарих? Таслим бўлмаса, яна нари борса, бир неча ҳафта ичида ҳаммаси патарат топади-ку! Бир йилдир дош бериб турган дарвозалар қулайди-да, ичкарига мўри малахдек бостириб ёғий киради ва ваъдасини бекаму кўст адо этади: эркакларнинг уруғини қуритиб, қизу аёлни ўртада бебурд қилади, болаларни эса қул ва чўрига айлантиради. Сўнг унинг Ватани ҳам, унга қўшилиб элининг тарихи ҳам ер юзидан супурилиб кетмайдими?..
Бундай бўлмаслиги ҳам мумкин, агар... Агар у қалъабеги ўтиниб сўрагани каби иш тутса!.. “Шунда... шунда кўзи қонга тўлган душман қўлида қилич тутабилгич жамики эркакларни сўйса ҳам, аёллару ёш болаларимизнинг омон қолишига умид қилса бўлади. Шунда... шунда менинг халқим батамом қирилиб кетишдан сақланиб қолади ва қачонлардир яна ўзлигини тиклайди!.. Оҳ, тиклармикан!?..”
Шундай дер эдию ҳукмдор алам билан лабини тишларди. Чунки бу эҳтимол ҳам мавжуд воқелик қаршисида ғоят ҳақир кўринарди. Шунчаларки, у дам кўзга илашар, дам эса йўқ. Шунинг учун ҳам у бисотидаги сўнгги чорани қўллаш ҳақида ўйлай бошлади. Сўнгги чора! Бас, у ҳаммасини ҳал қилади: ё ҳаёт, ё ўлим!..
Ҳукмдор уззу кун шу ҳақда ўйлади. Сўнгги чорани қўллаш вақти келдимикан деб, бу борада хато қилиб қўймаслик устида узоқ ва жиддий бош қотирди. Ниҳоят, бир қарорга келди: аёнларини тўплаб кўнглини дастурхон этди...
Эртаси кун ҳукмдор юрт кезмоқ учун ташқари чиқди. Элнинг катта бир қисми сарой атрофида тўпланиб, унинг навбатдаги, - балки охиргидир, - фармонига бутун вужудлари қулоққа айланиб маҳтал туришарди. Уларнинг олдиларидан бир-бир босиб ўтаркан, ҳаммасининг дард тўла нигоҳларида очлик ва совуқдан, мусибат ва чарчоқдан, умидсизлик ва чорасизликдан дол бўлган қадларида битта, ҳа-ҳа, биттагина тилакни кўрар, у ҳам бўлса, қалъабегининг айтганлари билан муштарак жаранглар: “Ҳаммамиз сенинг шонли туғинг остида шунча вақт аҳил яшадик, тирикликнинг аччиқ-ширинини бирга тотдик, ёв келганда бирдаму бир жон бўлиб курашдик, нимаики юртда содир бўлаётган экан, бари-барини кўриб-билиб турибмиз, сен ҳақиқий миллатсевар, ватанпарвар ҳукмдор экансан, лекин энди қўлингдан нимаям келарди, элга келган тўй экан, биз ҳам, сен ҳам имконимизда борини қилдик, энди сен биздан рози бўлмоғинг кераклигидек, биз ҳам сендан розимиз, дарвозаларни очайлик-да, тақдиримизнинг қолган қисмини пешона ёзиғимизга топширайлик!” - деяётгандек туюларди.
Юртнинг қамал қилинган бўлагини пою пиёда узоқ айланди ҳукмдор. Ҳар одимда мудофаа билан боғлиқ турли-туман ишлар жонсизроқ бўлса-да, давом этиб турарди. Аммо бир пайтлар гулистон бўлган мамлакат энди харобазорга дўнганди, бир пайтлар мағрур юрган ватандошнинг энди боши хам, қадди букик, нигоҳи синиқ эди... Юра-юра, илгари обод, энди эса барбод бўлган бир мавзе марказидан чиқиб қолди ҳукмдор. У ерда тўпланган тумонат одам ниманидир бўлиша олмай, баҳслашиб-тортишиб турарди. Ҳукмдорни кўрганларнинг бир қисми бош эгиб таъзим қилди, аммо урушиб-талашаётганларнинг аксари қиё ҳам боқиб қўймади, аксинча, зўр бериб ўзларини тўданинг ўртасига урарди. Ҳукмдор синчиклаб разм солдию ўртада талаш бўлаётган бир бўлак зоғора нонни кўрди. Очликдан силласи қуриган одамлар ана ўша бир парча егулик илинжида бир-бирларининг юзу кўзларига охирги кучларини тўплаб мушт туширар, бир-бирларининг етти аждодини бўралаб сўкар ҳам эди. Туртиниб-суртилишлар натижасида нондан уқаланиб ерга тушган ушоқларни териб қор ва муз парчаларига қўшиб оғзига солиш илинжидагилар ҳам ўшанча топиларди... Ҳукмдор аянч манзара қаршисида узоқ қололмади, ўзига ўзи: “ҳа-а, уруш элни не кўйларга солиб қўйди!.. Аммо қай тадбирда хато қилдим мен?! Кўргуликнинг барига мен айбдор, ҳа, мен!..” деганча, юрагида гуриллаб ёнаётган олов билан дуч келган томонга боса кетди...
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 18.02.2013 15:37   #120  
Real ID Group
Аватар для Ulugbek Hamdam
Оффлайн
журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146  281/102
– 0  0/0

Uzbekistan
ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ.(ҳикоя)

Цитата:
Кун оға бошлаганда эса темирчилик устахонасига келиб қолди. Аёнларини эргаштириб устахонага бош суққан ҳам эдики, ичкаридаги тақир-туқир бирданига тинди. Усталар юзланиб, қўлларини кўксиларига қўйганча ҳукмдорга таъзим бажо келтирдилар ва шу кўйи ҳайкалдек қотдилар. Фақат четда бир киши орқа ўгириб олиб, бошини қуйи солган кўйи ўнг қўлидаги гурзидек катта болға билан чап қўлидаги, оловдан эндигина чиққан, позиллаб турган чўғ-қилични савалаб ишлов беришини қўймади: тақ-тақ-тақ... Қўрқиб кетган устабоши “ҳой!” дея сасланди. Бироқ уста ишга шу даражада берилиб кетгандики, ҳеч нимани пайқамади. Бирданига ҳамманинг нафаси ичига тушди. Устабоши жонҳолатда чопиб бориб, устанинг елкасидан туртаркан, дўқ урди: “Таъзим қил!”
Уста ўгирилиб ҳукмдорини кўрди ва болғани қўйиб, қўлини кўксига олиб борди, бошини эгиб ҳурмат кўрсатди. Ҳукмдор унинг ўрта бўйию чайир билакларига, меҳнатдан қорайиб кетган чеҳрасига негадир кулимсираб тикилиб қолди. Уста бир муддат кутди, сўнг яна бутун қиёфаси билан ҳукмдорига эҳтиром кўрсатдию қўлига “гурзи”ни тутди: тақ-тақ-тақ!. Устабошининг яна капалаги учди ва “Бас қил!” дея кескин буйруқ берди. Уста ишдан тўхтаб, “Нима гап?” дегандек ҳайрон қаради. “Эсингни едингми? Қаршингда ҳукмдор турибди, таъзим бажо айла, нодон!” Уста унга ҳайрон қаради ва хотиржам, аммо қатъий оҳангда: “Мен зиммамга тушган вазифани бажаряпман. Қолганлар ҳам ўз ишини сидқидилдан адо этганда эди, дарвозаларимиз ортида лак-лак душман қўшини келиб турмас эди!” - деди. Наштардек ушбу жавобдан устабошининг эси оғиб қолаёзди: у яшин тезлигида нимадир демоқчи бўлдию ё ичидаги қўрқувига ва ё ҳаяжонига тиқилиб тутилди. Балки айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган гапининг маънисига урилиб кетган бўлиши ҳам мумкин... Нима бўлгандаям, устабоши вазиятни тузатолмас ҳолларга тушиб гангиди. Шунда ҳукмдор унинг озурда жонига оро кирди: қўли билан “ҳожати йўқ” дегандек имо қилди. Сўнг бир маромда ишлаб турган устага тикилиб турди-турди-да, унинг елкасига енгилгина шапатилаб қўйганча устахонанинг чиқиш томонига йўналди. Қолган усталарнинг бари қуллуқ қилган кўйи уни кузатиб қолишди... Ҳукмдор устахонадан чиқиши билан эса ёппасига тақир-туқур бошланди. Аммо у уч-тўрт чақирим олислаб кетганда ҳам ортидан унинг қулоқларига фақат ўша устанинг болғасидан чиқаётган товушгина келиб турарди: тақ-тақ-тақ... Ва у негадир худди бир пайтлардаги, озод ва обод юртидаги темирчилик устахоналаридан келадиган садони ёдига соларди...
...Эртаси кун азонда ҳукмдор сарой олдидаги баланд супага чиқиб келди. Неча замондир фармонни жарчи ўқиб халойиққа ошкор айлар эди. Энди саҳнада ҳукмдорнинг ўзи қад ростлаб турибди. Аммо бу гал “жарчи”нинг қўлида фармон битилган қоғоз йўқ эди. Ҳамишаги жарчи “Ҳукмдоримизнинг фармони олийлари эълон қилинади!” дея жар солиши билан бутун эл у ерга ёпирилди ва ўз ҳукмдорлари билан юзма юз келди. Одатда, бундай манзарадан оғизлар очилиши керак эди-ю, бундай бўлмади, ки аҳвол изоҳларсиз ҳам кундек равшан эди...
“ Эй, муқаддас тупроқ! Эй, шу тупроқ эгалари! Эй водийлар, эй воҳалар! Эй, бепоён ўлкамнинг боғу роғларию эй, дашту далалар ва чўлу биёбонлар! Эй, юртимнинг осмонўпар тоғларию улардан тушиб келгувчи дарёю сойлари! Эй, сахий қуёш ва эй, кечалари бошларимиз узра порлаб тургувчи беминнат ойу юлдузлар!.. Мен сизлардан мингдан минг розиман! Фақат ўзим учун сиздан рози-ризолик тилашга тилим айланмайди. Чунки биламанки, бунга асло ҳаққим йўқ! Яхши ҳукмдор Ватанини ёвга топширмайди. Аксинча, уни ҳеч бир ёвнинг дасти етмайдиган баландликларга олиб чиқади ва мудом ўша ерда қолмоғини таъмин этади. Надоматлар бўлғайким, бу менинг илкимдан келмади!..” - Ҳукмдор бу аччиқ, аламли сўзларни ирод қилмоқчи эди, аммо айтолмади. Улар ҳукмдорнинг ботинидаги жарангларди. Мана, неча ойдир, кунда жаранглайди улар. Бас, бутун вужудини қоплаган титроққа бир зум енгилиб, кўзларини юмди... киприкларида реза-реза ёш халқаланди... У ўзини қўлга олишга тиришаётгани бутун қиёфасидан, айниқса, бўғриқиб бораётган юз-кўзидан, бўртиб чиқаётган бўйин томирларидан, дам-бадам силкинишга тушаётган вужудидан шундоқ билиниб турарди...
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх