Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Библиотеки
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Библиотеки ... в том числе электронные


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.09.2010 19:22   #1  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
Information Mahbub ul-qulub

АЛИШЕР НАВОИЙ

Маҳбуб ул-қулуб
(Қалблар севгилиси)

Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва Санъат нашриёти

(1983 йил) (105 саҳифадан иборат)

БИРИНЧИ ҚИСМ

Кишиларнинг аҳволи, феъл-атвори ва
гап сўзларининг аҳамияти ҳақида

Бу қирқ фаслдир

1. ОДИЛ ПОДШОҲЛАР ТЎҒРИСИДА

Адолатли подшоҳ Ҳақ таолонинг халойиққа кўрсатган марҳаматидир; бундай шоҳ мамлакат учун тинчлик ва фаровонлик сабабчисидир...
Одил шоҳ қуёш билан баҳор ёмғиридек қора тупроқдан гуллар очади ва мамлакат халқи бошига олтин билан дурлар сочади. Камбағал ва бечора одамлар унинг яхши, мулойим муомаласидан роҳатда; золим амалдор ва миршаблар унинг сиёсати тиғидан қўрқувда. Адолатли шоҳ шундай қўриқчики, унинг сояйи давлатида қўй-қузилар бўри хавфидан омон; ёмонларга шафқатсизлигидан йўлдаги мусофирлар йўл тўсарлар ваҳимасидан эсон. Марҳаматидан мактабларда болалар шовқин-сурони... Ҳайбатидан йўлларда қароқчилар йўқ ва халқ қўли ўз моли билан тўлиқ. Забтидан амалдорлар қалами синиқ ва золимлар байроғи йиқиқ. Ғамхўрлиги ва фаолиятидан масжидлар жамоат билан тўла мадрасалар илм устида баҳслашувчилар билан ғала-ғула. Қасоскор тиғидан ўғри қўли эл молига етмайди ва ўч олиши хавфидан йўлтўсарларнинг қадами йўқлиқ биёбонидан нарига ўтмайди. Савдо қилиш учун тун бўйи дўконларда шамъ ўчмайди, олди-сотди қилувчилар кўчаларда безорилар дайдишидан қўрқмайди. Шомдан то саҳаргача масжид хонақоҳларининг эшиги очиқ; хилватхоналар ибодат нуридан ёруғ. Шаҳарда кўчалар посбони у, далада қўйлар чўпони у. Аҳолининг ҳовли-боғи унинг шарофатидан обод; сипоҳлар орзу-умидларига етиб шодон. Одил шоҳ шарофатидан кечалари турк аёлларининг аллалари тинмайди; болалар эса, бемалол ошиғини ўйнайди. Кампирлар ип йигираркан, чарх овозига жўр бўлиб, унинг ҳақига дуо ўқийдилар; канизаклар пахта саваркан, савағичнинг тап-тупи билан тўлқинланиб, қўшиқ айтиб, уни олқишлайдилар. Фақирлар унга дуо-таҳсин ўқиб, эркалик қиладилар. Шоҳ эса, очиқ қўллилик билан фуқарога саховат қилади ва уни сийлайди.
Очларнинг овқати одил шоҳнинг шафқат ва мурувват билан ёзган дастурхонидан; яланғочларнинг либоси унинг лутф-марҳамат хазинаси эҳсонидан. У мамлакат боғини обод қилишда ёмғир булутидай сероб; мамлакат аҳли кўзини ёритишда жаҳонга нур сочувчи офтоб. Ўзга юртларнинг элу халқи уни орзу қилади; бошқа ўлкаларнинг мазлумлари адолатпарварлиги туфайли уни дуо билан тилга олади. Олимлар унинг яхши номини таърифлаб рисолалар битади; шоирлар унинг гўзал сифатини мадҳ айлаб қасидалар ёзади. Бастакорлар унга атаб куйлар яратади; хонанда-созандалар уни дил-жигардан куйлайди.
Адолатпарвар шоҳ халқни рози қилса, Ҳақ таоло шоҳдан рози бўлади, кишиларнинг арзу додини тинглаганда, бу иш юзасидан халқ олдида сўроқ беришни ўйлаб, изтироб чекади.

Маснавий:

Ўзи подшоҳ, лекин дарвешсифат,
Унга шоҳликдан кўра фақирлик хуш келади.
Халойиққа бу шоҳдан нажот етсин,
Ҳаёт ундан асло холи бўлмасун.

(Давоми бор, Худо хоҳласа вақти-вақти билан шу китобнинг кейинги саҳифаларини секин-аста қўйиб боришга ҳаракат қиламан.)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 19.09.2010 21:33   #2  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
2. БЕКЛАР ҲАҚИДА

Мундоқ шоҳга бек набий хизматидаги тўрт (чаҳор) ёрнинг биридек.
Бек камбағал бечораларнинг паноҳи ва подшоҳ давлатининг - хайрихоҳи.Бек шоҳга бу дунё ҳақида чин сўз дегувчи ва охират ғамин егувчи, ундан ёмонларнинг кўнгли вайрон, яхшиларнинг мушкули осон. Унинг кўнглида халқ молига тама йўқ: дунё йиғишнинг хаёли йўқ. Муроди - аҳолининг тинч-омонлиги; мақсади - жамиятнинг равнақи... У мусулмонларни рози қилувчи киши, мусулмонлар эса уни дуо қилади. Унинг зоти тузук, шоҳ эшигида ҳам қилмиши яхшилик.
Шоҳ эшиги бундай беклардан холи бўлмасин, давлат осмонида бундайларнинг умри қуёши завол кўрмасин.

Бек - шаҳар ёки вилоят бошлиғи, умуман улуғ мансаб эгалари
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 19.09.2010 21:41   #3  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
3. НОМУНОСИБ НОЙИБЛАР (ЎРИНБОСАРЛАР) ТЎҒРИСИДА

Ёлғончи, худбин нойибнинг мусулмонман, пайғамбар умматиман, дегани, Жаброил - фариштанинг Худодан келтирган хабарларини гапиряпман, дегани - барчаси ёлғон.
Шунингдек, шоҳ хусусияти ҳақидаги гаплари ҳам қип-қизил ёлғон. Унинг ёлғон ҳукм тарқатувчига боис тамаъ шумлигидир; нотўғри фармон чиқарувчига сабаб, дунёга ҳирс қўйишидир. Бир нарса оладиган бўлса, чин ўрнида ёлғон гапиради; мусулмонларга зарар етказиш унинг дини ҳисобланади. Ёлғон турганда унинг чин сўзлаши амримаҳол; пора олишда эса, тилида бир гапни айтади-ю, дилида бошқа хаёл. Сўзи билан иши бир бўлмаган бундай нойибнинг шоҳ эшигидан йўқолгани авло.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 20.09.2010 18:34   #4  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
4. ЗОЛИМ, ЖОҲИЛ, ФОСИҚ ПОДШОҲЛАР ТЎҒРИСИДА

Адолатли подшоҳ ёрқин кўзгу бўлса, бу унинг тескарисидир; униси ёруғ тонг бўлса, буниси - қоронғи кечадир. Зулм қилиш унинг кўнглига ёқимли; ахлоқсизлик эса табиатига севимли. Мамлакат нотинчлиги унинг юрагига ором бағишлайди; халқнинг бесару сомонлиги эса хотиржамлик келтиради. Обод жойлар унинг зулмидан вайрон, кабутарлар уялари бойқушларга ошиён.
Золим подшонинг базмида май - бода сели туғён қилиб, бу селдан мамлакат ободлиги вайрон бўлади. Май қуювчи уйига ётқизилган ғишт масжиднинг тўкилган равоқидан, май хуми оғзига ётқизиб сувалган ғишт эса емирилган меҳробнинг тоқидан. Ноҳақ қон тўкишлик унга ҳунар, кимки жони бор, ундан қўрқар. Агар шароб ичишни бошлар, мусулмонлар кўча-кўйда юришни тарк этар. Агар хулқи бузуқ ва ёмон феъл бўлса, халқнинг ўғил-қизига увол. Агар жаҳли тез ва қайсар бўлса, мушфиқ Навоийнинг ҳолига вой.
Бундай ёмон подшоҳларнинг номаъқулчилиги ўзига хуш ёқади; халқнинг маъқул иши унга номаъқул. Бировнинг кўп хизмати озгина камчилиги бўлса, йўқдир қиммати. Ҳақ ва рост гап оз хато билан унинг назарида ёлғонга чиқади. Ўзининг хато фикри ўнг келмаса, дахлсиз одамлар жавобгар бўлғуси; хато фикрга қаршилик кўрсатганлар туҳмат балосига қолгуси. Носавоб хаёли юзага чиқмаса, алоқаси йўқларни жазолайди, хабари йўқларни азоблайди. Ҳаёт сувини оғу деса, тан олмаган гуноҳкор; қуёш нурини қоронғу деса, таҳсин айтмаган қора рўзигор. Ўз фойдасига қатранинг қадри дарёчалик ва зарранинг қиймати қуёшчалик; халқнинг бир дунё моли бир қора пулчалик қадрсиз; фидо қилган азиз жони эса, аҳамиятсиз. Золим шоҳ қора қузғунни оқ туйғун - деса, ғозни яхши олади демаган айбдордир; ёруғ кунни қора тун деса, осмон тўла юлдуз демаган одамнинг ҳолига вой.
Чин гапни айтувчиларнинг жони хатарда; хайрли ишга далолат қилувчилар ўлим хавфида. Ҳақиқат унинг қаршисида беҳуда, ақлли одамлар унинг наздида нодон. Жоҳил подшоҳнинг кўнглида халққа нисбатан адовати муҳфий хазинасидан кўра кўпроқ. Ўлдирмоқ учун жон бермоқ унинг шиори, элнинг молу жонига қасд қилмоқ унинг шикоридир.
Бу ёмон подшоҳнинг вазири ҳам Фиръавннинг Хомон деган вазирига ўхшаш ёмондир.

Байт:

Изоҳ: Бундай шоҳлар заҳарли илонга - вазирига мададкор бўладилар, Халқ учун вабо бир сари, булар бир саридир.

Ҳақ бундай балоларни номавжудлик чоҳидан мавжудлик тахтига чиқазмасин ва йўқлик зиндонидан борлиқ шаҳрига йўлатмасин!
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 20.09.2010 19:15   #5  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
5. ВАЗИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Вазир сўзи وٍزْ رٌ (гуноҳ) сўзидан келиб чиққандир. Бу ҳол унинг табиатига жуда мос ва лойиқдир. Вазирликни ғоятда ўрнига қўйиб бажарган Сулаймон пайғамбарнинг вазири Осаф бўлиб, у ўз узугига: "Инсофли одамни Худо раҳмат қилсин!" деб ёзиб қўйган экан. Ўша Осаф дунёдан кетар чоғида инсофни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди ва инсоф гавҳарини ноинсофлар орасида қолдирмади. Киши ўзини ҳар қаёнга елдек ургани билан, Осафни бу дунёда қайтадан топади?! Агар, дунё аҳлидан бирор зотни Осафсифат дейиладиган бўлса, ишонмангким, Сулаймон тахти аллақачон барбод бўлиб, Осаф ҳам аллақачон ўлиб кетган.
Бу золимлар мамлакатни барбод қилувчи, халқнинг йиғган-терганини йўқотгувчилардир. Энг яхшиси, бирор кимса булар ҳақида қалам тебратмагай ва бу қаламдек юзи қоралар номини қалам тилига келтирмагай. Дори ўрнига заҳар бериб, беморларни ўлдиргувчи табиблар буларга жуда ўхшаш ва яқиндир. Бу икки тоифадан ҳар бири илондир, шоҳ бундайларни ер билан яксон қилиши зарур.
Буларнинг ҳаммаси чиён; халойиққа етказади кўп зиён. Улар қаламининг учи - чиён найзаси; аҳоли жонига у найзадан ўлим даҳшати. Бу найза мазлумларга қанчайин санчилса, у золим вазирларнинг боши ҳам ажал тоши билан шунча янчилади, деб умид қиламиз.

Рубоий:

Булар ичра гарчи баланд-пасти бор,
Барибир, халойиққа жабри бор.
Шоҳ ундайларни бутунлай йўқ қилиб юборса яхши,
Пайғамбар дебдурки, "золимларни ўлдиринг!"

وزر сўзи араб тилида бир қанча маъноларни беради:

1) оғир юкни, оғирликни ташимоқ, олиб юрмоқ.
2) гуноҳ, гуноҳни олмоқ.
3) ёрдамлашмоқ, кўмаклашмоқ.

Яна араб тилида феълнинг айн боблари ўзгаришига қараб, ўзининг (министр, вазир) маъноларидан ташқари:
1) тоғ
2) бошпана, қочиб бориладиган жой
3) оғирлик, юк.
4) масъулият каби маъноларни англатади.
5) ёрдамчи, кўмакчи каби маъноларни англатади.

Ан-Наъийм луғатига қаралсин: Т., 2003. 908-909 б. - (Кавсар)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy

Последний раз редактировалось Kavsar; 20.09.2010 в 19:20.
Ответить 
Старый 20.09.2010 23:03   #6  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
davomi bor...

6. ДИЁНАТСИЗ САДРЛАР / МАНСАБДОРЛАР / ТЎҒРИСИДА

Виждонсиз, ҳаром-харишдан тортинмовчи, бедиёнат садрлар - ҳеч зарурати бўлмаган бидъатдек нарсадир. Агар бу нокас илмсиз бўлса, бутун қилмиши - бузуқлик, фисқу фужурдир. Унинг базмидаги соз ва куй оҳанглари илм ва тақвога тутилган азанинг мотам фарёдидир.
Олимлар тарафидан гулоб (гул шарбати) солиб келтирилган шишалар бўшагач, хизматкорлари бу идиш новвотни ушатиб, садрлар ўз ичкиликларига газак қиладилар, бунинг вазифаси бошқа нарсаларга кўчирилган. Ярамаслик унда ғолиб, талабалар эса югурдакли қиладилар. Уларнинг хизматкорлари хонақо учун ажратилган таомга, маҳрам болалари эса шайх ва мударрис маошига шерик. Базмига май келтиришга муҳтасиб рози ва унга май сузғувчи соқолли қози. Мамлакатда бу каби ман қилинган нарсалар ривож топаверса, ислом ва шариатга ҳурмат бўлармиди?
Аслида, садр - олимларга дастёр, шайхларга хизматкор, сайидларга кўмакчи ва фуқаро хизматига ҳамиша тайёр бўлмоғи керак. Улар зулм риштасини узгувчи, вақф ерларининг бузилганини тузувчи ва зироат-деҳқончиликни авж олдиришга саъй-ҳаракат кўргизувчи бўлмоғи керак.

Маснавий:

Садр бузмас фақат майхўр, палидни,
У бузғай хожани, ҳатто сайидни.
Ўзи айёру маккордир саросар
Сўзи кўп ялтироқ, тўн зебу зевар.

Қитъа:

Истарки, бошиға алоқали салла ўраса,
Эгнига мавлавийлардек ридо ташласа,
Бу етмагандай, отининг бўйнига қўтос осиб олса,
Соқолидек, ўзи ҳам ўз бўғзидан осилади. *

* Асардаги байт ва қитъаларнинг асли:

Маснавий:

Йўқ улким фосиқу хаммори закка,
Ки бузғай гарчи бўлғай хожа дакка.
Рикоби нақши кимсонлиғ саросар,
Тўнида ортиқ ондин зебу зевар.

Қитъа:

Керакки бошиға қўйса алоқалиқ дастор,
Яна ридо ҳам анинг эгнида маволийдек.
Йўқ улки, маркаби бўйниға боғлаб осса қўтос,
Осилғай ўзининг ўз бўғзидин сақолидек.

Ул қавмдин аъжуба халойиқ бўлмас,
Ким меъдалари ҳаром ердин тўлмас,
Ўлгунча бало чекиб эрурлар мавжуд,
Чин бўлди бу даъвоки, ясоғлиқ ўлмас.

Изоҳ: Китобда қандай бўлса, шундай киритилмоқда. Эътирозли ўринларга К. жавобгар эмас. Китобнинг бир нусхаси деб қабул қилинг.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
Старый 21.09.2010 09:32   #7  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
7. БАҲОДИРЛИК ЛОФИНИ УРГАН ФОСИҚ ВА ОЧКЎЗ МАҚТАНЧОҚЛАР ҲАҚИДА

Шоҳ эшигида - уйида пул-молни совиргувчи бу одамлар на Tангрига ибодат ва на шоҳга итоат қиладилар. Истагани шуҳратпарастлик ва одатлари олифтагарчилик. Юриш-туришлари маст-аластлигу, ўзларига зеб бериш. Чин гаплари - лоф уриш, маъноли сўзлари - ёлғончилик. Динлари - ичкиликбозлик, расм-русумлари - динсизлик. Истаклари от чоптириб завқ олиш. Гап-сўзлари бош-яланг бетга чопиш.
Базмда даъволари ўзларини Ҳотамдек, жанг-жадалда ўзларини Рустамдек таништиришдир. Бошларидаги жиғанинг дабдабасидан "Насри тойир" * юлдузи ҳуркади; найзаларидан "Симоки ромиҳ" ** юлдузига доғ тушади. Салла ўрашлари ҳам бесўнақай, қўпол; салла печининг узунлигидан эса, елкаларида бетиним озор.
Мамлакат ёвини қувиш, юрт сақлаш ишимиз деб шоҳга миннат этишади, бу даъволарга эришгунча нечтасини ичкилик ўлдиради, бир қанчалари эса бошқа ёмонликлар туфайли дўзахга равона бўладилар. Булар жанг майдонида баҳодирлик лофини урадилар ва душман сафини бузиш ўрнига ўз шерикларини босадилар.
Бу хилдаги "баҳодир" ҳеч жанг майдонида бўлмасин; душман сафини бузишда, майдонда бундайларнинг қони тўлмасин!
Шоҳ учун камбағал-бечоралар дуоси, фуқаронинг тинч-омонлиги ва Тангрининг розилиги - жанговар қўшинидир. Агар шоҳ қўшинига Ҳақ меҳрибончилик қилса, унинг байроғи: "Зафар берувчи Оллоҳдир" шиори билан зийнатланади. Агар шоҳга давлат бўлса, ёр - душман бўлур хору хоксор...

* Насри тойир - қийғир шаклида тасаввур этиладиган лдузнинг номи (уқоб деб ҳам юритилади).
** Симоки ромиҳ - Асад буржидаги бир юлдузнинг номи.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
3 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.09.2010 09:38   #8  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
тузатишлар

Цитата:
Сообщение от Kavsar Посмотреть сообщение
5. ВАЗИРЛАР ТЎҒРИСИДА Вазир сўзи وٍزْ رٌ (гуноҳ) сўзидан келиб чиққандир. Бу ҳол унинг табиатига жуда мос ва лойиқдир. Вазирликни ғоятда ўрнига қўйиб бажарган Сулаймон пайғамбарнинг вазири Осаф бўлиб, у ўз узугига: "Инсофли одамни Худо раҳмат қилсин!" деб ёзиб қўйган экан. Ўша Осаф дунёдан кетар чоғида инсофни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди ва инсоф гавҳарини ноинсофлар орасида қолдирмади. Киши ўзини ҳар қаёнга елдек ургани билан, Осафни бу дунёда қайтадан топади?!
Минг бор узр, шу сўз қайдан эди. Хато кетибди.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
"+" от:
Старый 21.09.2010 09:46   #9  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
davomi bor...

8. ЯСОВУЛ ГУРУҲИ ТЎҒРИСИДА

Ясовул шундай одамки, у мазлум, эзилган кишини золимнинг зулмидан қутқаргай. Лекин ясовул бу хизмати учун ҳалиги мазлумдан ортиқча ҳақ олгудек бўлса, у ҳам зулмкорнинг зулмига каттакон шерикдир. Агар хизматига яраша ҳақ олиш хаёлида бўлса, у ота мероси ва она сути каби ҳалолдир. Ва агар олган ҳақи хизматидан кам бўлса, бу унинг мард ва мурувватлилигига далолатдир. Борди-ю, астойдил иш битирса-да, ўзига тегишли бўлган ҳақни олмаса, бундай одамни чин авлиё деса бўлади.
Кўпгина яхшилар бу каби жўмардликни ўзларига шиор қилиб, шу йўл билан барча мақсадларига эришганлар.

Маснавий:

Турли сувратда бўлурлар авлиё.
Баъзиси эл ҳожатин қилгай раво
Лек аларнинг сирлари элдин ниҳон,
Ҳақдин ўзга кимсага эрмас аён.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
3 "+" от:
Старый 22.09.2010 18:45   #10  
Аватар для Kavsar
Оффлайн
Сообщений: 769
+ 2,104  1,209/531
– 1  2/2

Uzbekistan
9. ЛАШКАРЛАР ВА ҲАРБИЙ ЮРИШДАГИ ҚОРА ЧЕРИК ТЎҒРИСИДА

Ҳарбий юришдаги қора черик - яъжуж ва маъжуж деб аталган махлуқ гуруҳига шерик. Меҳнатда тиними йўқ, юриш билан бўлиб, ўй-орзу нима билмайди. Ишлари талаш мумкин бўлганни таламоқ, ёт юртларни чигирткадек босиб, гиёҳ ва япроқларгача яламоқ.
Инсонийлик билан улар ўртасида қарама-қаршилик, мусулмонлик билан улар орасида келишмовчилик бор. Уларнинг зоти фаҳм-фаросатдан холи; барчаси ақл-идрок ва инсоф каби фазилатлардан бегона. Қаёққа юзлансалар, уларда қайтиш йўқ; кўпинча кечаси ҳам, кундузи ҳам ғафлат уйқусидан уйғониш йўқ. Таналари иссиқ-совуқни фарқ қилмайди; гавдалари очлик ва яланғочлик зарарини сезмайди. Одамгарчиликлари йўқлиқда махлуқлардан ҳам ўтадилар; ҳайвонга хос қилиқлари кўпу одамийликлари оз.

У гуруҳдан ажиброқ халойиқ, бўлмайди,
Чунки ҳаромхўрлик билан қоринлари тўлмайди.

То ўлгунча бало бўлиб яшайдилар,
"Ясоғлиқ (аскар) ўлмайди", деган гап рост экан.

Қизиғи шуки, ҳақнинг ҳар табақадаги элга яширин марҳамати бўлгани каби, булар орасида ҳам яхши одамлар йўқ эмас.
Қўшин бозорини ҳам ясоғлиқ аскарлар қизитади; улар ҳар нарсани арзонга олиб - қимматга сотади. Амалдорлар мамлакат аҳолисидан пора олганлари каби, улар ҳам қўшин улушидан чўтал олиб турадилар.

Байт:

У чиркин гуруҳ сипоҳлар молини кечаю кундуз истасанг ҳам, истамасанг ҳам олади. *

Уларга одамзод сазо бериши мумкин эмас, уларни Ҳақнинг ўзи жазоласин.

Сипоҳий молин ул хайли табоҳи,
Туну кун муфт олиб хоҳи нахоҳи.
Posted via Mobile Device
Posted via Mobile Device
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy
Ответить 
3 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх