Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 07.07.2010 07:18   #1  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Exclamation Чўлпон ижоди

Чўлпонга оид маълумотлар бўлса... шу ерга жойласангизлар....
Ответить 
Старый 07.07.2010 07:19   #2  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Бугунги ёш китобхонлар Чўлпонни кўпроқ дилбар лирик шеърлар, «Кеча ва кундуэ»дек баркамол роман муаллифи, моҳир таржимон сифатида билади. Кекса авлод зиёлиларимиз ха бу кўпқиррали истеъдод соҳиби айни пайтда фаол журналист, ношир, жўшқин мақоланавис ҳам бўлганини яхши эслайдилар. Тошкент давлат дорилфунунида ташкил топган 20—30-йиллар узбек адабиёти ривожи масалаларини — Қодирий, Чўлпон, Фитрат ижодини тадқиқ этувчи махсус илмий, гуруҳ ходимлари Октябрь инқилоби, совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистон да чоп этилган ойнома ва рўзномалар тахламларини варақлаб, ғоят бой, ранг-баранг маданий-маьнавий хазинага, жумладан, Чўлпоннинг ўнлаб адабий-танқидий ва публицистик мақолаларига дуч келдилар.

Чўлпон мақолалари адиб ижодий меросининг салмоқли қисмини ташкил этади. У ижоддаги илк қадамларидаёқ публицистикага мурожаат этган. 20-йилларда турли мавзуларда, хилма-хил адабий шаклларда ғоят баракали ижод қилган. Бу мақолалар адиб шахси, ижоди, ҳаёти ҳақидаги тасаввуримизни хийла бойитади: бевосита қайноқ ҳаёт кучоғида туғилган, турмушнинг ўзида рўй бераётган алғоа-далғов ҳодисалар изидан бориб ёзилган иншоларда, бир томондан, давр нафаси сурони уфуриб туради. Иккинчи томондан уларда ўта таъсирчан, нозиктаъб лирик шоирнинг калб садолари баралла эшитилади. Мазкур мақолаларни ўқиб, Чўлпон шеъриятидаги, насрий асарларидаги ранг-баранг кечинмалар, руҳий драмаларнинг, хусусан, дарду изтиробларга тўла фиғону нолишларнинг, кўз ёшларнинг ҳаётий заминини билиб оламиз.
Энг муҳими, уларни мутолаа этган да она диёрда ўша кезлари юз берган хилма-хил ҳодисаларга шу юртнинг чин фарзанди, асл фукароси сифатида фаол муносабатда бўлган, халқ тақдири, дарди, қайғуси билан нафас олган бир ётук сиймонинг ёниқ қалбини кўрамиз. Ҳукмингизга ҳавола этилаётган Чўлпон мақолаларининг айрим мамуналарини ўқиб, аминманки, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Ответить 
Старый 06.08.2010 15:58   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Домла!
Рус маданиятида шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Андре Моруа ва бошқа хорижий муаллифларнинг Бальзак, Гюго, Жорж Санд сингари машҳур ёзувчиларга бағишланган асарлари туфайли Европа адабиётида “биографик роман” жанри ривожланган. Ёзувчилар ижодини “қуруқ тил” билан тушунтирувчи асарлар аллақачон китобхонлар меъдасига текканлиги сабабли биографик романга типидаги асарларга бизнинг мамлакатимизда ҳам катта эҳтиёж бор. Сиз Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзгансиз. Романнинг ёзилишига асосий сабаб нима бўлган эди?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:01   #4  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Домла!
Рус маданиятида шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Андре Моруа ва бошқа хорижий муаллифларнинг Бальзак, Гюго, Жорж Санд сингари машҳур ёзувчиларга бағишланган асарлари туфайли Европа адабиётида “биографик роман” жанри ривожланган. Ёзувчилар ижодини “қуруқ тил” билан тушунтирувчи асарлар аллақачон китобхонлар меъдасига текканлиги сабабли биографик романга типидаги асарларга бизнинг мамлакатимизда ҳам катта эҳтиёж бор. Сиз Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзгансиз. Романнинг ёзилишига асосий сабаб нима бўлган эди?
ХХ аср адабиёти - кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихининг “олтин” даврларидан бири. Шу даврда миллий адабиётимиз Шарқ, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттириш билан бир қаторда рус ва жаҳон адабиётининг бадиий тажрибаларини ҳам ўзлаштирган ҳолда янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Ана шу жараёнда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Фитрат сингари ёзувчилар билан бирга Чўлпон ҳам фаол иштирок этди. У Фитрат билан бирга ўзбек шеър тузилишини ислоҳ қилибгина қолмай, А.Қодирий асос солган миллий романчилик мактабини рус ва Европа романчнависларининг бадиий тажрибалари билан бойитди. Ўзбек драматургиясининг шаклланишига катта ҳисса қўшиб, миллий театр санъатига, замонавий таржима мактабига асос солувчилардан бири бўлди. Айни пайтда у ўз ижоди билан турмушнинг машаққатли сўқмоқларида мудраб яшаётган халқни уйғонишга чақирди, уни ўзлигини англашга ундади, унинг шуурига мустақил яшаш ҳақидаги орзу ва умидларни сингдиришга уринди. Чўлпон ана шундай фазилатлари билан Озод Шарафиддинов, Матёқуб Қўшжонов, Аҳмад Алиев, Шерали Турдиев сингари олимларнинг диққат-эътиборларини ўзига жалб этди.
Камина Чўлпон номини тилга олиш, унинг асарларини нашр этиш имконияти пайдо бўлганидан кейин, бошқа қатағон этилган ёзувчилар сингари, унинг ҳам Москва, Қозон ва Тошкент кутубхоналарида сақланиб қолган асарларини ўрганишга киришдим. Чўлпонни таниган, у билан мулоқотда бўлган кишилар, жумладан, унинг Андижон шаҳрида яшаган ва яшаётган қариндош-уруғлари билан учрашиб, уларнинг хотираларини ёзиб олдим.
Республика Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда тарихий адолат ва ҳақиқатни тиклаш ишлари бошланганидан сўнг, тақдир каминага Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси, “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармасига раҳбарлик қилишни раво кўрди. Мен шу қутлуғ имкониятдан фойдаланиб, МХХ архивидаги кўплаб шоир ва ёзувчилар, маданият ва жамоат арбоблари ҳамда оддий кишиларнинг “жиноий-архив иш”лари билан танишиб чиқдим. Шу жараёнда Чўлпон ҳаёти ва ижтимоий фаолиятига доир янги маълумотларни топиш имкониятига эга бўлдим.
Камина бундан аввал рус маданиятида мавжуд бўлган “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида Ҳамид Олимжон ва Ойбекка бағишланган китобларни ёзиб, нашр этилишига эришган эдим. Бундан ташқари, мустақиллик арафасида КГБ “темир сандиқ”ларининг очила бошлаши билан, бошқа Фан ва маданият намояндалари қатори, Усмон Носирнинг ҳам Тошкент шаҳри ва Кемерово вилоятидаги “жиноий-архив иш”лари билан танишиш ва ёшлик чоғларида ҳалок этилган шу шоир ҳақида “Усмон Носир” ва “Усмон Носирнинг сўнгги кунлари” деган китобларни нашр этишга мувафффақ бўлдим.
Юқорида тилга олинган уч китоб ёзувчи ва адабиётшунослар, айниқса, оддий китобхонлар томонидан самимий кутиб олинди. Уларнинг айримлари бу китоблар ҳақидаги илиқ фикрларини билдириш билан бирга каминадан Чўлпон ҳақида ҳам шундай китобни яратишни илтимос қилишди.
Маълумки, 1937 йилда манглайига “халқ душмани” тамғаси босилган шоир ва ёзувчиларнинг босма ва қўлёзма ҳолда қолган барча асарлари, улар ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид ҳужжат ва фотосуратлар тинтув пайтида олиб кетилиб, бутунлай йўқ қилиб юборилган. “Халқ душманлари”нинг қариндош-уруғлари ҳам доим қамоқ хавфи остида яшаб, қатағон қилинган оталари, акалари ёки укаларини эслатиши мумкин бўлган барча нарсаларни йўқ қилиб юборганлар. Ҳатто улар қатағон этилган жигарлари тўғрисидаги хотираларини ҳам унута бошлаганлар. Шунга ўхшаш объектив ва субъектив сабаблар туфайли Чўлпон сингари жабрдийдаларнинг шахсий ҳаётларини, босиб ўтган мураккаб йўлларини, инсоний фазилатлари-ю ижодий хизматларини тиклаш бажариш маҳол бўлган юмушлардан эди.
Аммо ўтган асрнинг 70-80-йилларида Чўлпонни озми-кўпми яхши билган кишилар, шу жумладан, яқин қариндошларининг ҳаёт бўлишгани ва уларнинг узуқ-юлуқ, аммо қимматбаҳо хотираларини ёзиб олганлигим туфайли менинг қўлимда шоирнинг ҳаёт йўлини тиклаш учун зарур манба тўпланган эди. Кейинчалик бу манба МХХ архивида ишлаш жараёнида мисқоллаб тўпланган фактлар ҳисобига янада бойиди. Хуллас, камина бошқа қаламкаш биродарларимга қараганда Чўлпоннинг ҳаёти ва ижоди ҳақида нисбатан мукаммал маълумотга эга эдим.
Рус маданиятида, юқорида айтиб ўтилганидек, шоир ва ёзувчилар ҳақида “Ажойиб кишилар ҳаёти” сериясида кўплаб китоблар яратилган. Шунинг учун камина Чўлпон ҳақида маърифий-биографик роман ёзишга аҳд қилдим.
Кези келганда шуни айтиш жоизки, китоб тайёр бўлганида хассос адиб Хайриддин Султоновнинг “Бобурийнома” асари нашр этилиб қолди. Муаллифнинг бу китобни “маърифий роман” деб атагани менга анча далда берди.
“Чўлпон”нинг жанри гарчанд “маърифий роман” деб номланган бўлса-да, аслида у маърифий-биографик романдир. Бу жанр эса муаллифдан тасвирга тортилган қаҳрамон ҳаётини шундай тасвирлашни тақозо этадики, бу тасвир китобхоннинг маърифий оламини бойитсин, тасвир этилган қаҳрамон (шу ўринда Чўлпон) ҳаёти унга маънавий озуқа ва маърифий билим берсин, у Чўлпонни нафақат ўзбек адабиётининг порлоқ сиймоларидан бири, балки ўзбек халқининг эрк ва озодлиги, мунаввар келажаги йўлида курашган фидойи фарзандларидан бири сифатида идрок этсин ва ундан ибрат олишга интилсин.
Муаллиф сифатида менинг олдимда турган вазифа шундай маърифий асарни яратиш эди.
Айрим кишилар назарида, ўзбек халқи мустақилликка осонлик билан, қон тўкишларсиз эришди. Шундай қарашлар таъсирида бўлса керак, ҳозирги авлод Мунаввар қориларнинг, Беҳбудийларнинг, Чўлпонларнинг мустақиллик йўлида курашиб, шу курашда қурбон бўлганларини яхши билмайдилар. Энг муҳими, улар бундай сиймолар учун ўзларининг шахсий ҳаётлари, бахт-саодатлари эмас, балки миллатнинг ҳаёти, унинг бахт-саодати муҳим бўлган. Улар оғир иқтисодий турмуш кечирганларига қарамай, ўзлари тўғрисида эмас, миллат ва Ватан ҳақида қайғирганлар. Ватанни саждагоҳ деб, шу Ватан бойликларига эга бўлиш мақсади билан яшаётган мустамлакачилар зулмидан халос бўлиш – уларнинг ягона орзу-умидлари эди.. Шундай олий мақсад билан яшаб ижод қилган Чўлпон, совет давридаги Павел Корчагинлар сингари, ёшларимиз учун ибрат намунаси бўлиши мумкин ва лозимдир.
Камина маърифий романда Чўлпон образини шундай яратишга уриндимки, шояд У маданий қадриятларга нисбатан моддий қадриятларни устун қўювчи ҳозирги авлодга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилса.
Романни ёзишдан кузатган мақсадим шундан иборат. Аммо бунга қанчалик эришдим ёки эришмадим - бу масала китобхонлар эътиборига ҳавола.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:07   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи кенг китобхонлар орасида севиб ўқиладиган романдир. Романнинг ёзилишига Чўлпон яшаган давр муҳити таъсир кўрсатмаганмикин? Романнинг "Кундуз" қисмини ҳам йўқолган дейишади...

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.08.2010 в 16:12.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:10   #6  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи кенг китобхонлар орасида севиб ўқиладиган романдир. Романнинг ёзилишига Чўлпон яшаган давр муҳити таъсир кўрсатмаганмикин? Романнинг "Кундуз" қисмини ҳам йўқолган дейишади.
Чўлпоннинг қатор лирик шеърлари ва айниқса ҳикояларида ўзбек хотин-қизларининг феодал ўтмишдаги тақдири кенг тасвир ва аҳлил этилган. Ёзувчи Октябрь тўнтаришининг ўзбек халқи тарихидаги роли ҳақида ўйлар экан, унинг, аввало, хотин-қизлар масаласида муайян ўзгариш қилинганига эътиборни қаратган.
Октябрь ўзбек диёрининг оёқларидаги мустамлакачилик кишанларини парчалаб ташламади. Аксинча, бу кишанлар янада мустаҳкамланди. Лекин, шу билан бирга, Октябрьдан кейинги ҳаётда улкан ижобий ўзгаришлар ҳам содир бўлди. Ана шундай ўзгаришлардан бири ўзбек хотин-қизлари ҳаётида ўз аксини топди.
Чўлпон куни кеча фақат рўзғор ишлари билан банд бўлган, зулм қамчисини ўз елкасида синаб келган хотин-қизлар пешонасига ХХ аср шуълалари тушганини кўриб, беҳад қувонди. Ва худди шу мавзуда икки қисмдан иборат “Кеча ва кундуз” романини ёзишга киришди. Унинг бадиий ниятига кўра, роман “Кеча” ва “Кундуз” деб номланган икки китобдан иборат бўлиши лозим эди. Чўлпон 1936 йилда шу асарнинг биринчи қисмини эълон қилди.
Романнинг “Кундуз” деб аталган иккинчи қисмининг тақдири тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:22   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Романдаги воқеалар ХХ аср бошларида рўй беради. Ҳаёт ўз қонунлари асосида доимо келажак сари ҳаракат қилади. Феодализмнинг чириши ва капитализмга юз буриш, чор амалдорларнинг маҳаллий амалдорларга таъсири-буларнинг ҳаммасини маиший турмушга таъсири романда ҳаққоний тасвирланган. Романнинг тарихий фони ва буни қаҳрамонларга таъсири ҳақида фикр билдирсангиз.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 06.08.2010 16:28   #8  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Дарҳақиқат, асарда тасвир этилган воқеа биринчи жахон уруши эндигина бошланган кезларда Ўзбекистондаги вилоятларнинг бирида бўлиб ўтади. Романдаги иккинчи даражали қахрамонлардан бирининг: “Биз яқиндагина эшон тўпалони бўлиб ўтган жойдан унча олисда эмасмиз ”деган сўзларига таяниб, айтиш мумкинки, воқеа Андижон вилоятининг Дукчи эшон қўзғолони бўлиб ўтган Марҳамат туманига яқин бир жойда рўй беради. Бу ўзбек халқининг икки ёқлама зулм остида эзилган даври эди. Махаллий бойлар бу даврда рус мустамлакачилари билан оғиз-бурун ўпушиб, ўз халқининг тарихий тараққиёти тўғрисида эмас, уни иқтисодий, ижтимоий ва маданий қолоқлик ботқоғидан олиб чиқиш устида эмас, балки ўзларининг ҳузур-ҳаловатлари, моддий фаровонликлари ҳақидагина жон куйдирмоқда эдилар: феодал тузум ва мустамлакачилик шароитида халқ тўғрисида, юрт тўғрисида ўйловчи, унинг машаққатли ҳаётини яхшилаш ҳақида қайғурувчи бирор сиёсий куч йўқ эди.
Холбуки инсоният тарихида ХХ аср бошланган, Ўзбекистон қўшни бўлган мамлакатларда жиддий ўзгаришлар юз бермоқда эди. Чунончи, ўзбек юртини мустамлакачилик сиртмоғида ушлаб турган Русиянинг ўзида ҳам 1905 йил инқилоби аллақачон рўй берган ва илҳор рус зиёлилари чоризимга сўнгги зарбани бериш учун халқни 1917 йил февраль воқеалари сари етаклаётган эдилар. Жанубий қўшниларимиздан Туркия билан Эронда ҳам миллий инқилоблар юз бериб, қуллик кишанлари парчалана бошлаган эди. Бундай воқеаларнинг фақат шу мамлакатлар доирасида қолиб кетиши мумкин эмас, эртами-кечми мустамлакачиликка қарши феодолизмнинг чириган устунларини капитализмнинг янги устунлари билан алмаштириш учун кураш ўти улардан-шу воқеалардан учқун олиши лозим эди.
Бир томондан, рус мустамлакачилари, иккинчи томондан, маҳаллий амалдорлар ва бойлар ана шу тарихий жараённи тўхтатиб қолишга қанчалик уринмасинлар, бунинг иложи йўқ эдию зероки, ҳаёт ўз қонунлари асосида доимо келажак сари ҳаракат қилади.
Романда тасвирланган воқеаларнинг тарихий фони шундан иборат.
Ёзувчи ана шу тарихий даврни бадиий тасвир ва таҳлил этиш мақсадида асарга Зеби (Зебиниса) образини бош қахрамон қилиб танланган. Китобхон Зеби орқали асарда тасвирланган воқеалар оқимига кириб борар экан, тилга олинган даврда, бир томондан, оддий халқнинг (Энахоннинг ва Ўлмасжоннинг оиласидаги ҳаёт тасвирини эсланг), иккинчи томондан, бойлар ва амалдорларнинг (Акбарали мингбоши, Мирёқуб, ноиб тўра оиласидаги воқеаларни эсланг) қандай ташвишлар ва орзулар билан яшаётгани, қандай турмуш тарзини кечираётганини кўрсатади. Бир томонда ночорлик, қашшоқлик ва жаҳолат сурнай чалиб турса, иккинчи томонда тўқликдан чиққан шўхликнинг ўйинлари: хотинбозлик, фахш ва мол-мулк орттириш йўлидаги қабиҳликлар.
Ёзувчи Зеби тушиб қолган ана шу тарихий муҳитни шафқатсиз равишда очади. Чўлпоннинг бутун меҳри, ҳайриҳоҳлиги Зеби томонида бўлгани ҳолда у яшаган замон, у нафас олган ҳаво уни бўғувчи ҳаво эканини яширмайди. Чўлпон романидаги реализмнинг кучи шунда айниқса ёрқин кўринади.
Асарда тасвирланган воқеалардан чиқувчи хулоса шуки, Зеби яшаган даврни таг-томири билан ўзгартириш керак. Агар бу ўзгариш бўлмаса, жамиятнинг Зеби сингари пок ва гўзал фарзандлари бўғиб ташланаверса, у ҳолда халқнинг ва ўлканинг аҳволи фавқулодда оғир бўлади.
Чўлпон ўша даврда мавжуд тузумни ўзгартириш мумкин бўлган кучни кўрмайди. Эҳтимол, бундай куч сифатида у жадид Шарафиддин Хўжаевни тасвирлаши мумкиндек эди. Лекин, чўлпонинг назарида, Ш. Хўжаев, биринчидан, ёлғиз (ёлғиз кишининг эса жамият ҳаётига таъсир кўрсатиши қийин), иккинчидан, ҳали унинг ўзи ҳам бу халоскорлик ролига пишиб етмаган. Шунга қарамай, Чўлпон жамиятни ўзгаритириши мумкин бўлган кучнинг туғилиши мумкинлигига ишонади, шу мақсадда у асар қахрамонлари орасидаги энг эпақалиги, уддабурроси, тадбиркори Мирёқубни Шарафиддин Хўжаев билан юзлаштиради. Китобхонда Мирёқубнинг Қрим сафарларидан кейин ўз ватанига бошқа қиёфада қайтишига умид уйғонади.
Хуллас, ХХ асрнинг 10- йилларидаги ўзбек халқи ҳаёти, асарда тасвирлаганидек, мурккаб эди. Унинг мураккаблиги, аввало шундаки, Зеби, унинг онаси Қурвонбиби, ҳатто отаси Раззоқ сўфи сингари оддий халқ вакиллари Эшон боболар, Акбарали мингбошилар, ноиб-тўраларнинг қўлида ўйинчоқ эди; жамият бу кишиларни истагана кўйига солиши, ҳатто эрмак учун, бошқаларга ибрат бўлсин учун маҳв этувчи кучлар-Акбарали мингбошилар, ноиб тўраларнинг куни ҳам битиб қолган, лекин шунга қарамай, жамиятнинг кейинги тақдирини ўз қўлига олувчи куч ҳали тугилиб, шаклланиб улгурмаган эди.
Шунинг учун ҳам Чўлпон романининг мазкур воқеалар тасвирланган биринчи китобини “Кеча” деб номланган.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.08.2010 в 16:32.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:40   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Асардаги воқеалар илк баҳорда, бошланиб, қишда тугайди. Чўлпон шеърларининг бирида "Бинафша сенмисан, бинафша сенми, кўчада ақчага сотилган..." деб ёзади. Зеби тимсолини мен баҳор бинафшасига ўхшатаман. Баҳорда бинафша янглиғ очилган чечак, қишда хазон бўлди. У ҳаминқадар беғуборки, ҳатто суд жараёнида юзимни очмайман деб қаршилик кўрсатади. Унда маъсумалик кучли.
Зебининг бахтсизлигининг сабаби нимада: отасининг измидан чиқмаганлигидами ёки ўша даврда туғилганидами? Бахтсизлигининг асосий сабаби олган шарқона тарбиясидадир?
Ответить 
2 "+" от:
Старый 06.08.2010 16:45   #10  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
Романнинг бош қахрамони Зебидир. Эндигина ўн беш бахорни қаршилаган, ўзбек табиатининг бинафша сингари беозор, ҳамманинг
кўзи ва дилини қувонтирадиган бу чечаги Раззоқ сўфидек бадфеъл, қўрс ва жоҳил кишиниг хонадонида очилган. Агар Зеби бошқа муҳитда, инсоннинг, фарзандининг қадри бор оилада туғилганида, у бу қадар аянчли қисматни бошидан кечирмаган бўларди.
Чўлпон романда нисбатан қисқа вақт ичида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирлаган.(Асар илк баҳор тасвири билан бошланиб, қиш чилласида бўлиб ўтган воқеалар билан тугайди.) Зеби асардаги ана шу баҳорнинг жонли тимсоли ўлароқ гавдаланади. Балиқ сув билан тирик бўлганидек, у ана шу баҳор билан тирик. Агар Зебини баҳор бағридан юлиб олинса, у кузга бориб, албатта, хазон бўлади.
Чўлпон талқинидаги баҳор-бу фақат табиат фасли эмас: Салти (Салтанат) ҳам, бошқа дугоналари ҳам, Ўлмасжон ҳам- шу баҳорнинг инсон шаклидаги кўринишлари. Бу баҳорий муҳитдан бинафша каби узулиб, кузги шудгорга ўтқазилган-Акбарали минг-бошига узатилган Зебининг ўзи ҳам сезган бўлиши мумкин. Негаки, у уятчан, ҳаёли қиз бўла туриб аравада босилган бир-икки соатлик йўлнинг ўзиёқ Ўлмасжонга мойил бўлиб қолади ва кечаси, бегоналар даврасидан чиқиб, шу туйғунинг даъвати билан йигитг сари интилади.
Ёзувчи Зеби ҳаётининг бу унутилмас лаҳзасини бежиз муфассал тасвирламаган . Агар Зеби асар давомида бутун бир инсон умрини яшаган бўлса, бу лаҳза шу умрнинг энг тотли дақиқаларидан бири ва эҳтимол, биринчиси бўлиб қолган. Зеби балки ана шу бахтли дақиқаларни кечириш учунгина дунёга келгандир…
Чиндан ҳам, Зебининг қишлоқ сафари туфайли тез ривожланиб кетган фожиали тақдири дахшатли воқеалар билан тўла. Биринчидан, у отаси тенги кишига, уч хотинли мингбошига турмушга чиқишга мажбур бўлади; иккинчидан, шу бадбашар эри ҳам, аслида, унга қараб отилган “ўқ”дан ўлиб, Зеби ўн беш ёшида бева қолади; учинчидан, у эрининг қотили сифатида туҳматга қолиб, етти йилга Сибирга сургун қилинади. Унинг кўрлиги бу мудҳиш фалокатлар билангина ҳам тугамай, у она ва отасидан ҳам жудо бўлади.
Зеби кичик би умрида кўрган озгина хурсандчилиги эвазига шунча фалокатларни бошидан ўтказади. Хўш, у кўрган бахтли дақиқалар билан фожиали кунларни бир тарозига қўйиб бўладими? Йўқ, албатта! Бу фожеали кунлар унинг бутун умрига, ҳаётига, бахтига нуқта қўювчи йиллардир.
Чўлпон Зеби бошидан кечган хушнуд дақиқалар билан даҳшатли кунларни тасвирлаш ва уларни тарози палласига қўйишга бизни ундаш билан у яшаган дунёнинг,у яшаган даврнинг ғайриинсоний моҳиятини шафқатсиз равишда очиб ташлайди. Шу тарзда бизни романда фаол ҳаракат қилмаган, балки воқеалар оқимида сузиб борган қахрамонингн фожиали қисмати ҳақида ўйлашга мажбур этади.
Табиат Зебига ҳамма нарсани берган-хусну жамолни ҳам, ажойиб гўзал, дилрабо овозни ҳам, Шарқ қизларгиа хос иффат ва соддаликни ҳам; Зеби тушган муҳит эса, уни муте қилиб тарбиялаган. У отасининг раъйига қарамай иложи йўқ. Фарзанд –отасининг қули, деб ўстирганлар Шарқда.
Чўлпон бу дунёдаги ноҳақлик ва адолатсизликларни қоралагани ҳолда, биринчи навбатда фарзандларни, кишиларни муте қилиб тарбияловчи Раззоқ сўфиларга, Эшон боболарга, диний бидъатгақарши туғён кўтаришни лозим, деб билди.
...Қишлоқдаги қизлар даврасидан чиққан Зеби Ўлмасжон қошига бориб, тутга суянгана ҳолда турар экан, оғир ўйларга берилади. “У шу топда, -деб ёзади ёзувчи,-ўзининг яқин келажакдагши қора кунларини, қай рангда кўриниши маълум бўлмаган бахти, толеини ўйларди. Унинг бутун бахти Раззоқ сўфининг жоҳил вужудига боғлиқ эмасми? Ўша совуқ сўфишу қувноқ жонни ва сайроқи қушчани истаган вақтида бахтли ё бахтсиз эта олмайдими? Унинг бир оғиз “ҳа”ёки “йўқ” дейиши қиз бечоранинг беҳад қувониб, яйрашига ёхуд хазон япроғидай, бир нафасда сўлиб, нобуд бўлувига ярамайдими?...”
Зеби ўзининг бахтли ё бахтсиз бўлиши мутассиб отасининг қўлида эканини билади. Лекин била туриб, отасига, унинг ноҳақ қарорига қарши чиқа олмайди.
Демак, маълум маънода бу фожианинг юзага келишида унинг ўзи ҳам айбли. Агар у муте инсон бўлмаганида, бу ҳолга тушмаган бўларди, албатта.
Ҳар бир инсон ўз бахти учун кураша билиши зарур. Бахт учун, инсонлик хақ хуқуқлари учун курашиш ҳар бир инсоннинг инсоний белгиларидан бирини ташкил этиши лозим.
Чўлпон Зеби образи орқали шу фикрни олға сурмоқчи бўлган.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх