AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Шаҳноза Назарова. Саломат Вафонинг "Оворанинг кўрган кечирганлари" романини ўқиб.
|
|
Цитата:
Аёл бир вужудда бутун бир миллат кечмишини яшаб ўтяпти. Жамиятдаги ҳар қандай дарднинг, юкнинг илк қамчиси аёлга «на¬сиб қилади». Уни таҳлил этиш энг нозик инсоний, ижтимоий дард¬ларни ҳам ифода эта олиш имконини беради. Салтанат дейди: «Онгим¬нинг ҳам жони оғрийди». Онг – руҳ, тафаккур, шуурнинг ибтидосидир.
Салтанат мисолида аёлнипг энг нозик туйғуларига юққан ру-ҳидаги, тафаккуридаги, ҳатто абсурд ҳолатидаги дардлари кўрсати-лади.
Аёлнинг бола тушириш жараёни ўзбек адабиётида бу асарга қадар даҳшатли ва очиқ бадиий ифода этилмаган. Мурғак «одам¬ча»-ни ҳаётдан она қўллари билан маҳрум этиш ўзбек аёлининг икки умрига етгулик дарддир: «Бўронда аёлнинг қўзларига мисоли косадай... қум тўлди... Дунё кашф этилмаган ҳарфлардан иборат эди. Дунё қум аралаш қонга ботади. О, болам, ўлмаганда ким бў¬лардинг? Онангдай бахтсиз қўшиқчими ёки машҳур мусаввирми? Ё пулдор тижоратчими?.. Мен-н ўғлимдан, тилимдан айрилдим. Ша¬моллар уйғонди, уйғонгин, болам. Танангда илонлар, уйғонгин, бо¬лам. Тилингни чаёнлар еганди, болам».
Асар охирги нуқгага қадар ҳаётга бўлган ўжар ташналик билан ёзилган. «О, ўзимни қаерга олиб қочишни билмасдим». Ўзини ўзидан, ўзини ўзгалардан қутқаришга бўлган ўзбек аёли¬нинг овози қабристонлар, бозорлар, қамоқхоналар, шифохоналар деворлари оралаб таралиб, акс-садо беради. У тирик қолишни, кимгадир керак бўлишни истайди. Турмуш ўртоғига, қайнонасига, овсини-ю, қай¬на-касига яхшироқ кўринишни, ота-онасини «чиққан қиз» бўлиб хо-тиржам қилишни истайди. Энг муҳими, севилишни, тоза, таъмасиз меҳр билан ардоқланишни орзу қилади, тинимсиз муҳаббат излай¬ди, муҳаббатга лойиқ топмаган дақиқаларда ўзини лаънатлайди, оддий бир аёл бўлиб бахтни туйишни хоҳлайди.
Асарнинг бундай саҳифаларини ўқиб, ўзбек адабиёти учун аёл тилсимлигича турган экан-да, деган фикрга борасиз: «Қўшни супада эркаклар жимгина ўтириб таом ейишар, келишган, дўппи кийган, афтидан, бахтли Санамжоннинг эри пойгоҳда қовушмай¬гина ўтирарди. Кўзга кўринмас, ғалати не бор экан, а? Ич-ичимдан ўзгалар бахтига ҳавас қилаётганимни ва нега шундай бахт менда йўқ дея ўкинганимни англаб қолдим. Ўзимни, яъни бир вақтлар Аббос Сулаймондекларни ғулувга солган гўзаллигимни синаш учун «янги ўзбек»ка тикилиб турдим. У биров тикилиб турганини анг¬лагандай «ялт» этиб қаради. Икки-уч сония нигоҳидан кўзимни узмай турдим. Йигит дош беролмай ерга қаради. «Телбаман. Худо урган телба. Сендай чўлоқда ҳам кўнгил борми? Яхшиям, ўти¬риб¬ман, нотаниш одам ҳассаларимни кўрмайди. Қабристонда кўнг¬линг тўғри бўлсин ҳеч бўлмаса. Дайди хотин».
Кун тунни маҳв этганидек моддият руҳни, руҳ жисмни, онг шуурни енгиб боради. Балки шунинг учун ҳам немис файласуфи Артур Шопенгауэр «Мен ва менинг вақтим: бир-бирига сира тўғри келмайди» деб ёзгандир. Инсон ўзи билан келиша бошлаган дақи-қадан хотиржамликка эришади, аммо бунинг имкони йўқ, яхшики имкони йўқ. Акс ҳолда, унинг эртадан умидлари ҳам, яшаб Юрга-нига сабаб бўлаётган армонлари ҳам, кимлигини ёдга солиб туради-ган дардлари ҳам «буғланиб кетади». Одам оламидаги келишмов-чиликлар қиёфасини ўзгартирса-да, туганмайди, яъни унинг ҳаёти, оворалиги ниҳоясиздир.
«Нопок» ҳаводан симириб юрган одамнинг покиза тоғ ҳавосига кўникиши қийин бўлади. «Бошқа олам измидаги қора ҳаёти» хоти-маланган Сал¬танат ҳам шундай ҳолга тушади, озодликнинг тоза ҳа-восидан оғринадиган даражага келиб қолади: «Дунё, қўрқинч ис¬кан-жасига олган тасаввуримга сиғмаётганди дунё. Кўзим ҳудудга ўр-ганиб қолгани учун боладай ҳаяжонланардим». Инсоннинг таҳ¬қир-ланиши, ўз озодлигидан бегоналашиши фожиаси аёл тимсолида тадқиқ этилган бу романда.
Адабиётимиздаги илк тажрибалардан бўлгани боисмикан, асарда бироз оқсаш, бироз зўриқиш сезилади. Сал¬танат бир танада бир нечта аёл қисматини ташигандек. У мардикор, у бедаво касал, у маҳбус, аммо роман камчиликлари билан ҳам аёллик дунёсини кашф этиш йўлини бошлаб берди, аёл ўзгарувчан, қиёфалари бисёр, кўп қиррали мавжудот эканлигига ўзбекча ишора бўлди.
2008
|
|