Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 28.05.2018 09:39   #41  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,581
+ 886  1,296/798
– 161  239/199

Uzbekistan
Хех, америка берган пул уз кучини курсатмокда, пулга шахсан иблисни хам олкишлайдиган журналистлар топилади..

Маколада Америка бизни юртга нима яхшилик килганлиги тугрисида бирорта хам факт келтира олмаган, тилегламалик билан американи макташдан нари утолмаган.
Уз халкининг, узбек хаклкининг фикрини устидан кулишгача етиб борган.

Последний раз редактировалось spykee; 28.05.2018 в 09:42.
Ответить 
Старый 21.06.2018 21:48   #42  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Совет империясидан нафратлангани, Совет Иттифоқининг гербини ёмон кўргани ва шу каби танқидий фикрлари учун ўрис ОАВ бечора Вахтанг Кикабидзенинг суягини ғажияпти.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 22.06.2018 08:11   #43  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 767
+ 110  228/160
– 23  28/22

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Совет империясидан нафратлангани, Совет Иттифоқининг гербини ёмон кўргани ва шу каби танқидий фикрлари учун ўрис ОАВ бечора Вахтанг Кикабидзенинг суягини ғажияпти.
тугри килишияпти
Ответить 
3 "+" от:
Старый 22.06.2018 10:46   #44  
Аватар для RINAT
Оффлайн
ooo "Кизил пиёз"
отставной козы барабанщик
Сообщений: 1,887
+ 1,113  1,299/638
– 117  71/58

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
бечора Вахтанг Кикабидзенинг суягини ғажияпти.
Бечора эмас бечорашка.Ичиб кудукига чичкан одам нега бечора булар экан.Ношукур ахмок деса булади.
__________________
Знали бы что упадём-наняли бы кого нибудь другого!
Ответить 
Старый 14.07.2018 09:39   #45  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
НАТО саммити кеча АҚШ президенти Д. Трампнинг Германияга нисбатан эътирози билан бошланди. Бунга табиий газ етказиш ишларининг «Шимолий оқим – 2» лойиҳаси сабаб бўлиб, НАТОнинг бош котиби Столтенберкка президент олдида ўзини оқлашдан ўзга чора қолмади.

Мантиқан ўйлаб қараганда, президент Трампнинг эътирозида адолат бор. Қаранг:

- НАТО фаолиятида кўзланган мақсадга қараганда, биз сизларни Россиядан ҳимоя қилмоқдамиз. Табиийки, савол туғилади: нега сизлар Россияга энергия учун миллиардлаб доллар тўлаяпсиз? - эътироз билдирди президент Д. Трамп. - Нега НАТОга аъзо давлатлар, хусусан, Германия Россиядан жуда кўп энергия ресурсларини харид қилиб олади? Бу билан Германия Россияга қарам бўлиб қолмоқда. Сабаби оддий ГФР кўмир саноатидан халос бўлди, атом электр станцияларини ўчирди. Немислар Россиядан жуда кўп миқдорда нефть ва газ харид қилиб олишмоқда. Фикримча, НАТОда ушбу ҳолатга эътибор қаратилиши керак. Назаримда, ушбу ҳолат номақбул бўлиб, шахсан сиз фикримни маъқул деб топасиз. Мазкур ҳолатга доир қандай чора кўришингизни билмайман, бироқ улар Россияга миллиардлаб доллар тўлашлари, биз эса уларни Россиядан ҳимоя қилишимиз кераклигидан маъни кўрмаяпман.

- НАТО – 29 та давлат иттифоқи саналади, - тушунтириш беришга уринди Столтенберг, - Улар орасида турлича қараш ва нифоқлар бўлиши мумкин, албатта. Россиядан Германияга тортиладиган газ қувури ҳам ихтилофли масалалар жумласига киради. Фикримча, тарихда ўтган иккита жаҳон уруши ва совуқ уруш шуни кўрсатдики, биз ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқарсаккина, кучлироқ бўла оламиз.

- Қанақасига сизлар бир ёқадан бош чиқаришингиз мумкин, агар иттифоқдош давлатларингиздан бири биз огоҳ бўлишимиз талаб этилган инсондан ёки гуруҳдан энергия ресурсларини харид қилиб турса?

- Россияга қарши турганда биз ҳаммамиз бирга бўлсак, қудратлироқ бўламиз.

- Аммо сизлар Россияни бойитиш билан бандсизлар. Сизлар унга қарши турганингиз йўқ, сизлар уни бойитиш билан оворасизлар!

https://www.facebook.com/dw.russian/...0700425575472/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"–" от:
Старый 14.07.2018 13:49   #46  

узингда йук оламда йук, нима килсин сотиб оладида. юса дан оламан деса киммат.
Ответить 
Старый 07.09.2018 13:59   #47  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ҳодисалар хроникаси

1999 йилгача Россиянинг Истиҳборот бош бошқармасида хизмат ўтаган ҳарбий разведкачи захирадаги полковник Сергей Викторович СКРИПАЛЬ 2006 йили Буюк Британия манфаатларида жосуслик қилгани учун хоинликда айбланиб, судланган.

2010 йили афв этилиб, Россия ва АҚШ ўртасидаги жосуслар алмашувидан сўнг Буюк Британиянинг Уилтшир графлигидаги Солсбери шаҳрида яшаб келган.

2018 йил 4 март куни С. Скрипаль ва унинг қизи Юлия асаб фалажловчи газ воситасида заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Буюк Британиянинг махсус хизматлари томонидан олиб борилаётган тергов тадбирлари натижасида, ушбу жиноятнинг содир этилишида, табиийки, Кремлнинг қўли борлиги аниқланган.

2018 йилнинг 12 март куни Буюк Британиянинг Бош вазири Тереза Мей Кремлга С. Скрипалнинг заҳарланишига доир тушунтиришлар бериши учун 24 соат вақт ажратди. Акс ҳолда Россия Буюк Британия ҳудудида содир этилган ғайриқонуний тажовузда айбланиши кутилади.

Воқеаларнинг келгуси ривожи Россияга, унинг маъмурий маркази бўлмиш Кремлга ва ўрисларнинг сохта ахборот тарқатадиган янгилик сайтларига нисбатан кибертажовуз қилинишини кузатиш мумкин.

Инглизларнинг фавқулодда масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қиладиган COBRA қўмитаси ҳам бугун йиғилса керак.

Жаҳонда, айниқса, Ғарбда Россияга бўлган ишонч барҳам топиб бораётгани боис, иш аста-секин бу йил ўриснинг юртида бўлиб ўтиши лозим бўлган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига қадар етадиган кўринади.

Сиёсий ҳодисаларни диққат билан кузатиб боринг.
Скотланд-Ярднинг Терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Нил Баснинг Солсбери ва Эймсберидаги заҳарлаш ҳолатлари юзасидан ўтказилаётган тергов тадбирлари билан боғлиқ тунов кунги баёноти:
Цитата:
Биз Солсберида яшаган Скрипаллар оиласи заҳарланган ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича айб қўйиш ва шубҳа қилинаётган икки нафар шахсни ҳибсга олиш мақсадида Британия ва Европа ордерларини расмийлаштириш учун етарлича далилларни қўлга киритдик.

Прокуратура ушбу шахсларнинг исмларини маълум қилди. Булар Александр Петров ва Руслан Боширов. Шубҳа қилинаётган иккала шахс тахминан 40 ёшда, иккаласи россиялик бўлиб, Россия фуқаролиги паспортлари билан юришган.

Александр Петров ва Руслан Боширов исмлари аслида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсларнинг ҳақиқий исмлари эмас, тахаллуси бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммадан илтимос, уларни таниганлар биз билан боғлансин. Полиция уларнинг фотосуратларини ОАВда кўрсатади.

Шубҳа қилинаётган иккала шахс 2 март куни, маҳаллий вақт билан соат 15.00 да «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU2588 рейси билан Москвадан Гатвик аэропортига учиб келган.

Тахминимизча, улар аэропортдан Лондондаги Виктория темир йўл вокзалига соат 17.40 да поездда келишган.

Шундан сўнг, гумон қилинувчилар жамоат транспорти воситасида Ватерлоо вокзалига етишган. У ерда соат 18.00 дан 19.00 гача бўлишган. Шундан сўнг иккаласи East London ҳудудидаги Bow Road кўчасида жойлашган City Stay меҳмонхонасига йўл олиб, у ерда икки кун (2 ва 3 март кунлари) яшашган.

3 март, шанба куни меҳмонхонадан чиқиб, метрода Ватерлоо вокзалига соат 11.45 да етиб боришган. Ўша ерда Петров билан Боширов Солсберига элтадиган поездга ўтириб, кўзланган манзилга соат тахминан 14.25 да етишган.

Ўйлашимизча, жиноят содир этишда гумон қилинаётган иккала шахс меҳмонхонага худди ўша йўналишда қайтишган. Улар 3 март куни Солсберини соат тахминан 16.10 да тарк этиб, 20.25 да City Stay га кириб боришган.

Иккаласининг ушбу сафарини биз жойни ўрганиш мақсадида амалга оширилган истиҳборот сифатида баҳолаймиз ва ўша кунги хатти-ҳаракатларини жамият учун хавфли кечган, деб топмаймиз.

4 март, якшанба куни иккаласи айнан ўша йўналишни такрорлашган: метрога соат 08.00 да Ватерлоо вокзалигача ўтириб, Солсберига йўл олишган.

Видеокузатув камералари туширган тасвир иккала шахс Сергей Скрипалнинг Солсберидаги уйи яқинида бўлганини кўрсатди. Тахминимизга кўра Петров билан Боширов «Новичок» моддаси билан кириш эшигига ишлов берган.

Жиноят содир этишда гумон қилинаётган иккала шахс метрода соат тахминан 16.45 да Солсберидан Лондоннинг Хитроу аэропорти томон йўл олишган.

Хитроудан эса «Аэрофлот» авиакомпаниясининг 4 март куни соат 22.30 да учган SU2588 рейси билан Москвага қайтишган.

Иккала шахс 4 мартдан кейин Буюк Британияга қайтишганига доир маълумотлар бизда йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.10.2018 13:56   #48  
Аватар для paladinuz
Оффлайн
Сообщений: 370
+ 285  153/101
– 4  9/8

Uzbekistan
скрипаль мрипальлларни куйинг, унгача уз ташвишларимиз ортиб бормокда. Шуни айтиб утиш жоизки, дустинг кийин кунингда билинар деб бекорга макол тузишмаган. Узбекларни дусти хар доим ва хар качон ён атроф куни-кушнилари булган. Хозирги цивилизациялар глобаллашуви натижасида ва долларни хаддан ташкари барча халклар орасига киритилиб, бош устига куйиб, тоат-ибодатгача уни (долларни) илохийлаштирилиши натижасида мустакил фикирловчи давлатлар куринмай кетаяпди. Шу орада биз узбек халки (айнан Халк) узимизни ким билан урток ва хам дард булишимизни аниклашимиз лозим. Хозирги кунда илгаридай, 20-25 йиллар олдин, хам у гина- хам бугина сиесатимиз уже кетмайди. Хамма пул берувчи глобал давлатлар хисоб-китоб талаб килишади, охиратда талаб килишгандай. Шу боис узбеклар узларига, узи учун, аниклик киргизишлари керак, мен ким билан дуст ва кимга карши!
__________________
смотрю вперед и вижу что я ещё там
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра

Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх