|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Веб-ресурсы и доменные имена Раздел про интернет-ресурсы и доменные имена |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
07.11.2010 01:49 | #31 |
1. Туркистон тарихи
2. Бобурнома 3. Тўрт улус тарихи 4. Темур тузуклари 5. Тарихи Рашидий сайтимизнинг "Миллият иншолари" рукнида... http://e-tarix.uz/milliyat-insholari.html |
|
|
Ответить |
25.11.2010 17:41 | #32 |
Туркистон мухториятига оид яна бир мақола тайёрлаб сайтга жойладик...
(Расмда Туркистон мухторияти ҳукуматининг аъзолари) "...Сўнгги йўлларда ошкор бўлган маълумотларга кўра, Октябрь тўнтариши арафасида Кавказдан Сибирга Тошкент орқали ўн минг нафар чор армияси ўтган. Большевиклар таъсиридан холи бўлган ана шу катта ҳарбий куч уч-тўрт кун мобайнида Тошкентда тўхтаб турганида Мунавварқори ва Убайдулла Хўжаев қўшин қўмондони билан мулоқот қилган. Икки ўртадаги келишувга кўра, Ўлка марказий мусулмонлар шўроси, аниқроғи, "Шўрои ислом" шу қўшин ёрдамида ҳокимият тепасига келиши лозим эди. Сўнг қўшин Марказий Туркистон давлати расман шаклланиб кучга киргунга қадар шу ерда туриши, Ишчи ва солдат шўроларини қуролсизлантириши, кейин эса ўз қурол-яроғларини ҳам Туркистон ҳукумати ихтиёрига топшириб, тарқалиши зарур эди. Қўшин қўмондони билан келишувга кўра, туркистонликлар гарданига фақат молиявий харажатларни олганлар. Бунинг учун, эса икки миллион сўм даркор бўлган. Мунавварқори билан Убайдулла Хўжаев дарҳол тошкентлик бойларни йиғиб, кенгаш ўтказган. Бойларнинг аҳвол-руҳиясидан яхши хабардор бўлган Мунавварқори шу йиғинда уларга қарата бундай деган: «Агар сиз, муҳтарам аъёнларга мурожаат этиб, дини ислом фойдасига маълум бир маблағни ажратишни сўрасалар, сизлардан шу маблағни олиш ит азоби билан тенг бўлади. Миллат фойдасига деб сўралганда ҳам шундай аҳволни кўрамиз. Сизларга фақат ўз манфаатингиз бўлса бўлгани. Ҳозирги вақтда хусусий мулкни асло тан олмайдиган большевойлар фирқаси инқилоб қилишга шай бўлиб турибди. Агар шу фирқа ҳокимият тепасига келса, сизларнинг ҳамма молу мулкингиз — уйингиз ҳам, боғ-роғларингиз ҳам, олтин-кумушларингиз ҳам беистисно улар қўлига ўтади. Тошкент бойлари Мунавварқори ва Убайдулла Хўжаевнинг сўзларига ишонмадилар. Икки миллион сўм тўпланмагани боис миллий Туркистон давлати тузилмай қолди. Миллат озодлиги учун тўланиши керак бўлган арзон товон шу тариқа тўланмай қолди ва бу тўлов етмиш тўрт йилга чўзилди — ғоят қимматга тушди. 1917 йилнинг ноябрида большевиклар қуролли қўзғолон йўли билан Ички Русиядан кейин Туркистондаги ҳокимиятни ҳам эгаллади. Совет ҳокимиятининг дастлабки кунларидаёқ маҳаллий бойлар қўлида бўлган барча мол-мулк тортиб олинди. Орадан маълум вақт ўтгач, улар муштумзўр деб эълон қилиниб, Сибирь ва Украинага сургун қилинди.... http://e-tarix.uz/vatan-tarixi/334-q...gan-tolov.html |
|
|
Ответить |
15.12.2010 15:49 | #33 |
Tақдир кишиларни, ҳатто халқларни ҳам қандай даҳшатли синов ва имтиҳонлардан олиб ўтмайди. Агар табиат офатлари шайтоний куч билан ҳамла қилгудек бўлса, улкан тоғлар ҳам нурай бошлаши мумкин. Инсон эса тарих уммонида ва шу уммоннинг асовсиз ғалаёнларида бир баргдек бир сонияда уммон қаърига кириб кетади.
Аммо шу нарса даҳшатлики, инсонни табиат офтлари эмас, балки унинг ўзи, унинг ичидан чиққан кучлар мажақлаб ташлайди. Худойберган Девонов шўролар даврида йўқ қилиб юборилган 20 миллионли жабрдийдалар карвонидаги бир кишигина, холос. Уни ва унга ўхшаш кишиларни маҳв этиш билан мустабид давлат нимага эришди? Қудратли бўлдими? Йўқ! Аксинча, минглаб истеъдодли кишиларни қириб ташлаши билан давлат ўзининг тагига ўзи сув қуйди. Ўзи заифлашди. Ўзини-ўзи бутун дунё олдида шармандаи шармисор қилди. Шояд қатағон деган, 1937 йил деган мудҳиш воқеалар тарих саҳифаларида қолган бўлса-ю, қайта такрорланмаса. Шояд бир Худойберган Девоновнинг, бир Чўлпоннинг, бир Убайдулла Хўжаевнинг ўрнига ўнлаб ёшлар “Мен Худойберган Девоновман “Мен Чўлпонман!”, “Мен Убайдулла Хўжаевман!” деб майдонга отилиб чиқсалар-да, улар бажариб улгурмаган ишларни улардан ҳам аъло даражада башаришса. Шояд авлодлар бу жабрдийда улуғ аждодларини унутмай, уларни ёд этиш, улар хотирасига ҳурмат билдириш йўли билан покланиб, баркамоллашиб борсалар. Шоид ўзбек халқининг келажаги, улар орзу қилганларидек, биз орзу қилаётганимиздек, мунаввар бўлса... http://e-tarix.uz/milliyat-insholari...-fotograf.html |
|
|
Ответить |
26.02.2011 17:25 | #34 |
Ислоҳотчи Исломхўжа ва унинг сирли ўлими
Ислоҳотга муҳтож ўлка вазири. Исломхўжа Хоразмда энг нуфузли бўлган Саид Отойи хўжалардан Саид Муҳаммадхўжа мутаваллининг набираси бўлиб, 1872 йилда туғилганди... http://e-tarix.uz/maqolalar/411-islo...ing-olimi.html |
|
|
Ответить |
26.02.2011 17:26 | #35 |
Калланинг нархи қанча?
Қассоблар томонидан сўйилган мол калласининг сотилиши ва унинг баҳоси ҳар вақт турлича бўлиши ҳаммага маълум. Аммо инсон бошининг нархи қанча бўлади, деган банда борки, бир сесканиб тушади. Ваҳоланки, ўтмишда, хонликлар даврида инсон калласига маълум бир нарх қўйилиши одатий ҳол бўлган. http://e-tarix.uz/maqolalar/410-kallaning-narxi.html |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
26.02.2011 17:27 | #36 |
«Танга» ни «рубл»га алмаштирамиз!»...
Баққоллик дўкони ёнида туриб, пул алмаштиришни таклиф этаётганларнинг овози бозор шовқин-суронига аралашиб кетарди. Қўлларида рус қоғоз пулларини ушлаган ёки хонликнинг «танга»сини халтачасига солиб юрган савдогарлар Оренбургга кетишда ёки Русиядан келганларида саррофларга мурожаат қилишарди. Зеро, улар пул алмаштиришни касб қилиб олган уддабурон кишилар эдилар... http://e-tarix.uz/maqolalar/409-tang...shtiramiz.html |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
27.02.2011 17:00 | #37 |
Қудратли Ҳун тангриқутлари
Ҳунлар милоддан 1500 йил аввал пайдо бўлиб, ўша милоднинг V асрларигача икки минг йиллик ниҳоятда катта бир даврда Осиё ва Оврупо тарихи саҳнасига чиққан ва инсоният авлодлари ёдидан мангу ўчмайдиган, теран таъсирлик вақтларни бошдан кечирган бир халқдир. Улар тарихда 500 йил ҳукм сурган. http://e-tarix.uz/jahon-tarixi/414-h...riqutlari.html |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
02.03.2011 00:28 | #38 |
«АЛПОМИШ»нинг қатли ом этилиши
«Сталин,— деб кейинчалик ёзган эди С. Липкин,— хавф-хатар Шарқдаги ҳануз тирик юрган буржуа миллатчиларидан келаётганини пайқади. Улар ўз миллий эпослари, қадимги классиклари, подшо ва лашкарбошиларини улуғлаш билан панисломизм уруғларини сочишлари, амалда хорижий мусулмон мамлакатларининг айғоқчиларига айланишлари мумкин эди. Уларни йўқ қилиш лозим эди» http://www.e-tarix.uz/maqolalar/422-lr---.html (Муаллиф: Наим Каримов) |
|
|
Ответить |
02.03.2011 23:54 | #39 |
Ўзбек улуси
Ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар кўчманчи ўзбекларнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг (1312—13,40) номи билан боғлайдилар. Н. А. Аристовнинг фикрича, «Ўзбекхонгача ўзбек номи тарихда учрамайди, шунинг учун ҳам бу ном подшонинг номидан бошланган, дейиш мумкин». А. Ю. Якубовский «ўзбек» иборасининг пайдо бўлишини «ўзбеклар» (кўплиги- «ўзбеки йун») сўзи билан боғлайди, улар ўз номларини шу Олтин Ўрда хони Ўзбек номидан олганлар, деган фикрни билдиради. И. П. Иванов ҳам шундай нуқтаи назарни тўғри, деб билади. Чет эллик тарихчилардан М. А. Чапличка ва Хильда Хукхэм ҳам ўзбекларнинг келиб чиқишини Ўзбекхон номи билан боғлайдилар. (Султон Жалолиддин Мангуберди даврида (1220—31) Озарбойжон вилояти подшоси Отабек Ўзбек деб аталарди) Ўз пайтида бундай фикрларга В. В. Григорьев қарши чиққан эди. А. А. Семёнов ҳам бу фикрнинг асоссиз эканлигини кўрсатиб ўтган. Унинг айтишича, «ўзбек» ибораси Оқ Ўрдада лайдо бўлган ва Эрон ҳамда Ўрта Осиё тарихчилари XIV—XV асрларда Оқ Ўрдадаги турк-мўғул қабилаларининг ҳаммасини шундай аташган. Ўзбекхон эса Кўк Ўрда, яъни Олтин Ўрданинг подшоси бўлиб, кейинчалик ўзбеклар деб аталган қабилалар унга бўйсунмаганлар! Биз А. А. Семёнов ҳақ бўлса керак деб ўйлаймиз. давоми: http://www.e-tarix.uz/vatan-tarixi/424-uzbek-ulusi.html |
|
|
Ответить |
|