Ёмғирдан кейинги қўзиқориндай потирлаб пайдо бўлаётган, «дам олиш», «кўнгилочар», «ҳордиқ», «оилавий», деган номларга ниқобланиб олган айрим «газетача»лар хориждаги «сариқ матбуот»дан ўзса-ўзадики, ортда қолмайди. Уларнинг мундарижаси ҳам деярли бир хил. Булар ҳам аллақаёқда яшайдиган бир беҳаё артистнинг шармандаликларию қанча пул топиши, миллатининг тайини йўқ қиз-йигитнинг ишқий можароларию кишини сескантириб юборадиган қонли жиноятнинг энг майда-чуйда тафсилотлари ҳақидаги мақолалар билан тўлиб-тошган. «Газаги»га албатта беш-олтита суюқ латифа, ҳеч қандай тайини-асоси йўқ «мунажжим башоратлари», савияси ғовлаб кетган ёки саводсиз кишиларга мўлжалланган бошқотирмалар тортиқ қилинади. Бу бошқотирмаларни ечишга бош қотириш ҳам шарт эмас. Кап-катта акахон ва опахонлар «Қишнинг русча аталиши», «Баҳорда пишириладиган наврўз таоми», «Ака ва …», «Хоразм вилоятининг маркази» каби ўта «мураккаб» саволларга жавоб топганларидан қувониб, доноликларидан фахрланиб юришибди. ҒМда ишлайдиган радиолардан бирининг бошловчиси берган «Япониянинг пул бирлигини айтинг», «Дунёдаги биринчи фазогир ким эди?» деган саволларга телефоннинг нариги томонида турган институт талабаси «Ака, озгина ёрдамлашиб юборинг», деганида ана шу «газетача»лар ёшларимизнинг савиясини қай аҳволга тушириб қўйгани очиқ-ойдин фош бўлди.
http://info.islom.uz/content/view/2733/991/
Қисқаси, форумдошлар газеталар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангизлар... ростан ҳам шундайми?