|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
01.06.2010 13:49 | #21 |
|
Тақсир, Сизнинг гапингиз ерда қолганидан кўра, шайтоннинг бўйни узилиб кетсин! Сиз айтганча бўлақосин! Айтинг Нигора бону, китобни қаёққа жўнатай. Шу қадар «трудоголик» экансиз, ЎР МВ га кела олмасангиз керак.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
01.06.2010 13:55 | #22 | |
|
Цитата:
Мазкур Луғатда халқаро, миллий ва ҳарбий хавфсизлик, замонавий уруш ва ҳарбий ҳаракатларга оид тушунчалар келтирилган бўлиб, унинг асосий мазмуни халқаро ҳарбий-сиёсий, ҳарбий-дипломатик атамалар ҳамда ҳарбий хавфсизлик, қуролли кучларни стратегик ва оператив жиҳатдан қўллаш, қуролли кучларнинг қурилиши ва қўлланилишини таъминлашга доир аксарият давлатларда қўлланиладиган ҳарбий-техник атамаларга берилган изоҳ ва таърифлардан иборат. Луғат сиёсий ва ҳарбий раҳбарият таркиби, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари, халқаро хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган музокаралар иштирокчилари, ҳарбий хизматчиларнинг барча тоифалари, миллий хавфсизлик ва ҳарбий фан соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби, талабалар ва китобхонларнинг кенг оммаси учун мўлжалланган. Луғатни бошдан охиригача алифбо тартибида тузишдан онгли равишда воз кечилган. Ҳарбий санъатга оид атама ва тушунчалар эса мавзусига кўра алоҳида бобларга ажратилган. Маълумотнома мазмунидаги ушбу Луғат 14 та бобдан иборат бўлиб, ўз ичига соҳага доир 670 дан ортиқ атама ва тушунчаларни мужассам этган. Луғатнинг илк саҳифаларида алифбо тартибида бугунги сиёсий ва ҳарбий адабиётларда қўлланилаётган қисқартмалар ҳавола этилганлиги, ҳар бир боб бошланишида эса унинг мавзусига доир, сўнгги йилларда нутқимизга кириб келаётган терминларнинг худди шу тарзда келтирилган рўйхати мавжудлиги фойдаланувчи учун қўшимча қулайликлар яратади. Мисол учун, “Қуролли курашнинг моддий воситалари”, - деб номланган 8- бобни очар экансиз, унинг мундарижасига қараб, сизни қизиқтирган атамани танлайсиз. Масалан, ушбу бобда келтирилган “Ўқ-дорилар” атамасини олайлик. Луғатда мазкур атамага ниҳоятда батафсил таъриф берилган. Мақола билан танишиб чиқар экансиз, ўқ-дори ва унинг талқини ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз.Халқаро терроризм ҳақида ҳамма гапиради бироқ, бу тушунчани ҳамма ўз билганича идрок этиб, талқин қилади. Луғатнинг 1- бобида эса инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли ушбу хавфга бир маънода таъриф берилган бўлиб, унинг манбалари ва моддий негизини фош этишга ҳаракат қилинган. Мазкур китобда кўзланган мақсад ҳам айни шундан яъни, атамаларга бир хил маъно бериш, уларни доимо бир хилда қўллаш, бошқача қилиб айтганда – атамалар унификациясига эришишга уринишдан, ҳаммага тушунарли тилда гапиришга, ҳарбийлар ва ҳарбий бўлмаганлар, сиёсатчилар ва сайловчилар, журналистлар ва газетхонлар, ёзувчилар ва китобхонлар бир-бирини тўғри тушунишларига имкон яратишдан иборатдир. Луғатда келтирилган атамаларнинг катта ҳажми халқаро хавфсизлик ва халқаро муносабатларнинг ҳарбий-сиёсий масалалари билан боғлиқ. Тарихий тавсифга эга масалалар ҳам эътибордан четга чиқарилмади. Хусусан, ХХ асрда ва бугунги асримизнинг 2004 йилига қадар бўлиб ўтган диққатга сазовор халқаро можаролар ёритиб ўтилган. Энг муҳим халқаро ҳарбий-сиёсий ташкилот ва иттифоқлар, ҳарбий соҳага оид битим ва шартномалар баёни мантиққа мос келтирилган (бунда, асосан 2003 йилга қадар олинган маълумотлар ҳавола этилган). Замонамизнинг бугунги даври, айниқса сўнги ўн йилликлари халқаро ҳарбий-сиёсий вазиятда туб ўзгаришлар рўй бериши билан кечмоқда. Жадал илмий-техник тараққиёт, оммавий коммуникацияларнинг равнақ топиши, саноат технологиялари сифатининг шиддат билан илгарилаб кетиши туфайли жиддий янгиланишлар юз бермоқда. Икки сиёсий лагернинг мафкуравий қарама-қаршилиги ва дунёни бўлиб олишга интилиши ўтмишда қолиб кетди. Томонларнинг бир-бирини стратегик жиҳатдан тўхтатиш учун зўр берган ҳарбий “мушаклари” бўшашиб, аксарият давлатларнинг устувор манфаатлари ва ташқи сиёсатларида бурилишлар рўй берди. Бироқ, ҳаёт саҳнасида ҳарбий-сиёсий кескинликнинг минтақавий марказлари вужудга кела бошлади. Мулоҳаза юритилаётган кескинликнинг юзага келишига асосий сабаб миллий, ҳудудий, иқтисодий ва хурофий тавсифга эга муаммолардир. Маҳаллий қуролли можаролар сўнгги йилларда кенг тус олиб, кўплаб одамлар нобуд бўлиши, инсон ҳуқуқининг пой-мол этилиши, минтақалар иқтисодиётидаги равнақ издан чиқиши, инфратузилмаларнинг вайрон бўлиши, охир-пировардида ҳарбий-сиёсий вазият беқарор бўлиб бориши билан кечмоқда. Бундай можароларда кўрилаётган зарар ва талафотлар миқёсини эса оммавий қирғин қурол қўлланилган кенг миқёсли урушга қиёсласа ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Шундай шароитда аҳдлашувчи икки томон музокара ўтказиш учун учрашар экан, томонлар иши, авваламбор, битим тузиш давомида ихтилоф ва тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун, тегишли атама ва тушунчалар талқини борасида келишиб олишдан бошланади. Айниқса гап уруш ва тинчлик борасида борар экан, бу масала ниҳоятда жиддий аҳамият касб этади. Халқаро вазият тубдан ўзгариб кетган, миллий хавфсизликка нисбатан янги таҳдидлар юзага келаётган бугунги даврда эса бу муаммо ўта долзарб саналади. Бугунги халқаро муносабатлар ривожи, шу жумладан, уларнинг салбий ва хавфли кўринишлари (этник-хурофий можаролар, халқаро терроризм, қуролли кучнинг ноқонуний қўлланилиши ва шу каби тавсифлари) сиёсий элита олдига жаҳонда рўй бераётган жараёнлар ва уларнинг халқаро ва миллий хавфсизликка кўрсатаётган таъсирини диққат билан таҳлил қилиб бориш вазифасини қўймоқда. Бироқ, ягона атама ва тушунчалар негизи ёки миллий хавфсизлик ва ҳарбий иш масалаларини талқин қилишда лоақал минимал ҳамфикрлик (консенсус) бўлмас экан бундай таҳлилнинг натижалари жиддий ва самарали бўлиши амри маҳолдир. Айниқса, жаҳонда ҳукм сураётган, тушунча ва мазмундорлик жиҳатидан чалкашликка яқин тарзда кечаётган фикрлар плюрализми шароитида мулоҳаза юритилаётган масала янада чуқур аҳамият касб этади. Мазкур Луғат юзага келган бундай вазиятни енгиш борасидаги уринишлардан бири бўлди. Уни расмий адабиётлардан фойдаланган тарзда яратиш жараёнида ҳарбий соҳага тааллуқли масалаларни ёритишда ҳам, ушбу тушунчалар билан бевосита боғлиқ иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик жиҳатларга ҳам эътибор қаратилди. Тажрибали ва ёш сиёсатшунослар замон муаммоларини бир маънода тушунишлари учун “тушунчаларнинг ягона тили” яъни, тушунарли таъриф, шарҳ ва атамаларни қўлламас эканлар, жаҳон ёки муайян давлат манфаатларига қаратилган хавфсизликка доир вазифалар ечимининг оқилона вариантини топиш қийин кечади. Дарҳақиқат, тегишли маълумотга эга бўлмаган ҳар қандай киши, ушбу Луғатга ўхшаш махсус луғатлардан фойдаланмас экан, у ёки бу газета мақоласи ёки телекўрсатувда гап нима ҳақида бораётганлигини тушуниб олиши мушкулдир. Аёнки, китобхон ҳукмига ҳавола этилган ушбу асар асосли танқидга дучор бўлади. Эҳтимол ҳарбий операцияларга доир, уларнинг тури, миқёси ва тавсифига кўра Ўзбекистон Қуролли Кучлари учун мутлақо тўғри келмайдиган айрим кўрсаткичлар келтирилган ёки денгиз ва океанлардаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонлари билан боғлиқ атамалар изоҳи ушбу китобда ортиқча баён этилган деб топиш мумкин, албатта. Бироқ, ўзбекистонлик фойдаланувчининг ўхшаш атамалар талқини, уларда кўзланган ҳарбий-сиёсий, стратегик мақсадлар ва ҳал этиладиган вазифалар мазмунидан бохабар бўлиши фойдадан холи бўлмаслиги аниқ. Шубҳа йўқки, мавжуд камчиликлар тўғри кўрсатилиб, тегишли таклифлар киритилади. Муаллиф
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
01.06.2010 13:56 | #23 | |
|
Цитата:
Қўйинг, китобни жўнатишга ҳожат йўқ. Керакли каналлардан топиб оламан. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
01.06.2010 14:09 | #24 |
|
Мени ҳозир нима деб «сўкиб берганингизни» тушунмадим-у (қайси таълим муассасасини тамомлаганимни кўргандирсиз) она тилимни жуда яхши кўраман!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
01.06.2010 14:17 | #25 | |
|
Цитата:
Сўзларим "сўкиш" эмас. Тилшунос бўлиш учун албатта, филология факультетини тугатиш шарт эмас. Хайрли ишларингиз билан танишиб чиқиб ҳавас қилдим. Ишингизга ривож тилайман. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
02.06.2010 11:40 | #26 | |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Кеча Теодор Драйзернинг "Бахтиқаро Керри" китобини ўқиб тугатдим. Бу китоб бекорга "Жаҳон адабиёти дурдоналари" сафига киритилмаган экан. Қисқа сатрларда:
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
02.06.2010 12:58 | #27 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
|
||
|
Ответить |
02.06.2010 21:50 | #29 |
|
Ишончим комилки, у ёки бу форумдошимиз бугун бўлмаса эртага ўз фаолияти (ижоди) давомида у ёки бу ҳарбий атама мазмуни ва унинг давлат тилидаги талқини тўғрисида ўйланиб қолиб, изланишлар олиб боради. Бу борада унга қўлимдан келганча яқиндан ёрдам беришим мумкин (бошқа форумдошларимиз ҳам қўшимча ахборот тариқасида танишиб борадилар). Мазкур мавзудан четлашиб кетаётган бўлсам-да, мен ҳавола этадиган ёрдам шаклини кўрсатиб ўтмоқчиман (Луғат сўзбошисида тилга олинган «Терроризм» атамаси мисолида):
ДАВЛАТЛАРАРО ТЕРРОРИЗМ(межгосударственный терроризм) Агрессор давлат томонидан террорчилик воситалари қўлланилиб, душман давлатга таъсир ўтказиш ва даҳшат солиш усули. Давлатлараро терроризмнинг мақсади душман-давлатнинг сиёсий раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонлик вакилларини жисмонан йўқ қилиш ёки аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини уюштириш орқали душман ҳудудида оммавий ваҳима ва тартибсизликни юзага келтиришдан иборатдир. Давлатлараро терроризмнинг энг хавфли кўриниши – бутун бошли халқни йўқ қилишни (геноцидни) ўз мақсади деб билган нацизм саналади. ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ(международный терроризм) Миллатчилик руҳидаги халқаро экстремистик ҳаракатлар ёки диний мутаассиблар уюшмалари (тўдалари) томонидан давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилот ходимлари ва тинч аҳолига қарши қаратилган террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш орқали давлатларга (халқлар, элатлар ёки миллий гуруҳларга) даҳшат солиш усули. Халқаро терроризмнинг (аниқроқ айтиладиган бўлса – жиноий байналмилалликнинг) моддий негизи сифатида, одатда, ғайриқонуний корчалонлик, жумладан, одам савдоси, наркотик моддалар бозори, яширин миграция, молия соҳасидаги турли-туман жиноятлар ва шу каби жиноий ҳаракатлар хизмат қилади. Одатда, халқаро терроризм қатъий интизом, сир сақлаш қоидалари, ҳомийлар (шу жумладан, агрессор давлатлар), даъват этувчи-ташкилотчилар ва ижрочи-жанггарилар бўлиши кўзда тутиладиган ҳокимият иерархияси ва аниқ ички тузилиш қоидасига сўзсиз амал қилишга асосланади. Аксарият ҳолларда халқаро терроризм бир қатор кўринишларда, хусусан: ҳаддан ташқари миллий ва диний муросасизлик; сиёсий режими беқарор давлатларда ички ижтимоий-иқтисодий, миллий ва хурофий қарама-қаршиликларга жиддий тус бериш; халқаро жамият томонидан мураккаб давлатлараро, диний ва этник можароларнинг ҳал этилишига нисбатан умидсизлик кайфиятини қарор топтириб, оммалаштириш; “совуқ уруш” оқибати яъни, бундай уруш давомида унинг иштирокчилари ўз душманларига қарши бузғунчилик ва қўпорувчилик ишларини амалга оширганлигининг оқибати, қолаверса, ушбу урушда иштирок этган давлатлар томонидан террорчилик ва ҳаттоки ҳарбий ҳаракатларни ташкиллаштириш учун миллатчилик руҳидаги турли-туман халқаро экстремистик ёки диний тузилмалар хизматидан фойдаланганликнинг (баъзан эса бундай экстремистларни тайёрлаш ва қуроллантириш билан шуғулланганликнинг) ҳосиласи сифатида намоён бўлади. Халқаро терроризм ХХI асрда инсониятга қарши йўналган янги ва энг ҳалокатли хавф жумласига киради. Халқаро ҳуқуқда халқаро терроризмга қарши курашнинг юридик жиҳатлари етарлича акс эттирилмаган. Замонавий терроризм таҳдидининг кескинлиги, олдиндан башорат этиб бўлмаслиги мавжуд ҳуқуқий меъёрларни жуда уддабуронлик билан қўллашга мажбур қилмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
03.06.2010 01:51 | #30 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
ON: Men yoqtirgan asarlarimni qayta o'qishni yaxshi ko'raman. Masalan, kecha "Usta va Margarita" ni yana o'qiy boshladim. To'g'risi, bu asarni maktab paytida o'qigan edim oxirgi marta, ba'zi narsalarni tushunmagan ekanman, endi tushunib yetayapman. Ertaga tugatsam kerak Jek Londonning "Martin Iden"ini har yili bo'lmasa ham 2 yilda bir o'qib chiqaman. "Choliqushi"ni esa, deyarli har yili o'qiyman (Shu asarni boshlasam, bosh ko'tarmay o'qib chiqmagunimcha, uxlolmayman ). Dyumaning "Graf Monte Kristo" asarini 5-6 marta, "Qora Lola"sini 3-4 marta, Qodiriyning "O'tgan kunlar"ini 8-9 marta, Tolstoyning "Urush va tinchlik" va Dostoevskiyning "Jinoyat va Jazo"sini 2 martadan o'qib chiqqanman ... O'qimaganlarga esa, yuqoridagi kitoblarni o'qishni tavsiya qilaman (Shu bilan birga, o'sha adiblarning aksariyat asarlarini ham).
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 03.06.2010 в 02:01. |
|
|
Ответить |
|