|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Акции ZiyoNET Проводимые промо и рекламные акции, конкурсы в образовательной сфере |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
14.04.2011 15:51 | #1 | ||
|
Бизга дунёнинг қадимий 7 мўъжизаси маълум. Булар:
1. Эфесдаги Артемида ибодатхонаси 2. Родос колосси 3. Галикарнасдаги мақбара 4. Искандар маёғи 5. Мисрдаги улкан эҳромлар 6. Бобилдаги осма боғи эрам 7. Олимпиядаги Зевснинг улкан ҳайкали Бугунга қадар буларнинг фақат биттаси- Миср эҳромларигина сақланиб қолган. Ҳозирда дунёнинг янги етти мўъжизаси юзасидан янги-янги акциялар ўтказилмоқда. Масалан, бунга 2007 йилнинг 7 июлида эълон қилинган New Open World Corporation (NOWC) нотижорат ташкилотининг Бернар Вебер ташаббуси билан ўтказилган «Дунёнинг етти мўъжизаси» мисол қилиб келиб келтиришимиз мумкин. “Дунёнинг янги етти мўъжизаси” ҳисобланмиш меъморчилик иншоатлари SMS, телефон ёки интернет орқали белгиланди. Мана уларнинг рўйхати: 1. Хитойнинг буюк девори. Россияликлар еттиликдаги рўйхатга улар тарафидан таклиф этилган Василий Блаженний ибодатхонаси кирмаганлигига рўйхатга инкор билдиришиб ўзларининг “Россий мўъжизалари” http://www.ruschudo.ru лойиҳасини тузишга аҳд қилишди ҳамда ҳозир улар мамлакатларидаги 4153 та мўъжизавий иншоатларни аниқлашди. “Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганми ва кам бўлмаймиз ҳам”,- деган эди мамлакатимиз раҳбари. Ёки “Қудратимизга шак-шубҳа қиладиган бўлсангиз, биз қурдирган иншоатларга қаранг”,-деган эди бобокалонимиз Амир Темур. Шундай экан Сизларга “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акциясини ўтказишни таклиф этамиз. Акциянинг мақсади: Ватанимизнинг гўзал иншоатлари ва мўъжизалари билан яқиндан танишиш орқали вавтанпарварлик руҳини оширишдан иборатдир. Иброҳим Ёрматовнинг дунёнинг етти мўъжизаси ҳақидаги мақоласида “Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси” ҳақида Ноил Содиқов томонидан келтирилган фикрлар бор. Нега энди биз бу фикрларни юзага чиқара олмаймиз. Келинглар, барчамиз ушбу тадбирда фаол қатнашамиз. Акция Fikr.uz сайтнинг 7 чудес Узбекистана очиқ блогида ўтказилади. |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
14.04.2011 15:55 | #2 | ||
|
1. Акция Fikr.uz лойиҳаси доирасида ўтказилади. Акцияда қатнашиш учун http://id.uz сервисидан рўйхатдан ўтиш керак. Унинг муҳокамаси барча сайт, форум ва блогларда олиб борилади.
2. Акциянинг давомийлиги: · 13 апрель. Акциянининг бошланиши ва тармоқда муҳокама қилиш. · 14 апрель. Сўровномани эълон қилиш. Сўровнома етти йўналишни қамраб олган бўлиб, “мўъжизалар” сифатида табиат, инсон, адабиёт ва мусиқа санъати асарлари, иншоатлар ва бинолар, тарихий қадамжолар, ижтимоий ҳодисалар кўрсатилган. 25 апрелда натижалар сарҳисоб қилинади.3. Акция муддати Акция маъмуриятининг қарорига мувофиқ узайтирилиши мумкин. 4. Сўровнома пунтлари ўзбек ва рус тилларида берилади. Номзодларга овоз тўплаш учун ўзбек ва рус тилларида мавзулар очилади, таклифлар Акция маъмурияти тарафидан тўпланади. 5. Акция таҳриррияти ZiyoNetресурс маркази ходимлари Иброҳим Ёрматов, Евгений Скляревский, Нигора Умарова, Зумрад Шоджалиловалардан иборат. 6. Акция натижалари “Ўзбекистоннинг 7 мўъжизаси” аниқлаштирилгач эълон қилинади. 7. Акция Fikr.uz сайтнинг 7 чудес Узбекистана очиқ блогида ўтказилади. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
14.04.2011 16:27 | #5 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Оффтоп: Цитата:
"Мўъжиза" деб ҳисобланиши мумкин бўлган мавзуга "иншоатлар ва бинолар"ни танлаган маъқул деб хисоблайман. Иншоатлар: 1. Тошкент телеминораси. 2. Тошкент метроси. 3. Регистон, Самарқанд. 4. Улуғбек обсерваторияси. 5. "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" темир йўли ва ундаги кўприклар. 6. Арк, Бухоро 7. Минораи Калон |
|
|
Ответить |
19.04.2011 09:09 | #7 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
1. Бухорои шарифдаги Минораи Калон. Маълумотларга кўра, ушбу минорадаги айнан битта ғиштни олса бутун минора қулаб тушар эмиш. Аммо, ўша ғишт қайси эканлигини ҳеч ким билмайди.
2. Самарқанддаги Регистон мажмуаси 3. Ургут шаҳридаги минг йиллик чинорлар. Улардан айнан бирининг ковагида мактаб бўлган. 4. Хивадаги Калтаминор 5. Бухородаги Ситораи Мохи Хоса мажмуаси давоми бор... |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
19.04.2011 10:02 | #8 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Қамчиқ довонидан ўтадиган Резаксойнинг ўртасидан янги тоғ ўсиб чиқяпти. Буям битта табиат мўжизасида:
2-3 йил олдин кичкинагина тош уюми эди. Иншоотларга келсак, Андижон шаҳар паркидаги бургут ҳайкали ҳам яхшигина номзод бўлиши мумкин. Бургутнинг қанотлари остида кафелар жойлашган. ПС: Ривоятларга кўра собиқ иттифоқ пайтида ҳайкал корейслар томонидан совға қилинган бўлиб, қушнинг боши Корея томонга қаратиб ўрнатилган экан. Оффтоп: Қарасам ҳамма кўрпани ўзи томонга қараб тортяпти Чинор-пинор қилишадими-ей...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 19.04.2011 в 10:11. |
|
Ответить |
19.04.2011 11:16 | #9 |
|
Бойсундаям бор бунака чинорлар, учтасини кавагида мактаб булган.
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку |
|
Ответить |
19.04.2011 15:34 | #10 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Расмлари билан қўймоқчи эдим, афсус ўхшамай қолди.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Ra`noxon Xo`jaeva; 19.04.2011 в 15:49. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|