Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 24.07.2010 00:14   #21  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Гапингизда жон бор, лекин бу дегани ўзбек тили луғатининг камбағаллигини билдиради-да. Бу эса шахсан мени ўзбек сифатида жуда ғамга солади. "Психоневрология" каби атамаларни тилимизга ўгириш шарт эмас, бироқ оддий, кундалик ҳаётда учраши мумкин бўлган сўзларнинг ҳам алоҳида таржимаси йўқ.
O'zbek tilining lug'ati kambag'al emas, faqat, ba'zi o'rinlarda biz kerakli so'zni topa olmaymiz xolos... Masalan, mehmonxonga sinonim tarzda musofirxonani aytib o'tdilar, undan tashqari karvonsaroy, sozini ham ishlatsak xato bo'lmaydi. Qolaversa, boshqa tildan tarjima qilinganda, so'zma so'z tarjima qilish doim ham maqsadga muvofiq emas. Sizni g'amga solmaydigan so'z boyligimiz bor, faqat ularni ishlatmay qo'ydik xolos. Siz yuqorida "samolyot" so'ziga to'xtalib o'tibsiz. Tog'ri, hozir shunday ishlatayapmiz, lekin o'sha "uchoq" (turkcha) yoki tayyora (arabcha) so'zlarni qo'llash ham hech xato bo'lmas edi...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 24.07.2010 00:19   #22  
Known ID Group
Аватар для Bekmirzo
Оффлайн
Сообщений: 1,254
+ 1,043  1,527/637
– 63  80/43

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение

Гапингизда жон бор, лекин бу дегани ўзбек тили луғатининг камбағаллигини билдиради-да. Бу эса шахсан мени ўзбек сифатида жуда ғамга солади. "Психоневрология" каби атамаларни тилимизга ўгириш шарт эмас, бироқ оддий, кундалик ҳаётда учраши мумкин бўлган сўзларнинг ҳам алоҳида таржимаси йўқ.
O'zbek tili u darajada kambag'al emas.
Faqat, avval chet elda yaratilib, keyin bizga kelayotgan buyumlar, narsalarning ba'zilari uchun bizda muqobil so'z bo'lmasligi mumkin. Tarjima qilish shu joylarda ayniqsa qiyin bo'ladi. Tarjima qilish foyda bermasa, objektning chet tildagi nomi qabul qilinaveradi.

Oddiy mehmonxona so'zi uchun qarang, nechta sinonim bor:
- musofirxona
- qo'noq
- karvonsaroy

Kichik muammo - uchala so'z ham kundalik muomaladan deyarli chiqib ketgan...
Ответить 
Старый 24.07.2010 00:25   #23  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Ўзбек тилининг ҳозирги пайтдаги камчилиги камбағаллигида эмас, айнан қаттиқлигида, яъни юмшоқ эмаслигида деб биламан. Янги сўзни киритиш жуда мушкул. Масалан, "тайёра" сўзини биринчи эшитганимда хохолаб кулганим ҳалигача эсимда, бунинг устига бир чет (рус) тилидаги ўрганиб қолган сўзлардан воз кечиб, бошқа (тожик ёки араб) тилларидаги сўзни киритиш ҳам тўғримикин? "Мусофирхона" ва "Карвонсарой" дебсиз, ахир Интерконтиненталь, Дедеман ёки Радиссон отелларини мусофирхона ва айниқса карвонсарой дейиш менимча бироз нотўғри бўлар.
Ответить 
Старый 24.07.2010 00:40   #24  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Ўзбек тилининг ҳозирги пайтдаги камчилиги камбағаллигида эмас, айнан қаттиқлигида, яъни юмшоқ эмаслигида деб биламан. Янги сўзни киритиш жуда мушкул. Масалан, "тайёра" сўзини биринчи эшитганимда хохолаб кулганим ҳалигача эсимда, бунинг устига бир чет (рус) тилидаги ўрганиб қолган сўзлардан воз кечиб, бошқа (тожик ёки араб) тилларидаги сўзни киритиш ҳам тўғримикин? "Мусофирхона" ва "Карвонсарой" дебсиз, ахир Интерконтиненталь, Дедеман ёки Радиссон отелларини мусофирхона ва айниқса карвонсарой дейиш менимча бироз нотўғри бўлар.
Siz aytgan fors yoki arab tilidan kirgan so'zlar o'zbek tilidagi so'zlarning 40% ini tashkil etadi. Nega endi avval olganmiz-ku, hozir olsak Sizga g'alati tuyuladi. Masalan, "tayyora" so'zining qayeri kulgili? Arabchadan tarjima qilinganda, "qush" ma'nosini beradi. Odamzot ishlab chiqqan uchar jismni qushga qiyoslanishining nimasi yomon. Harholda, o'rischa "samalyot" so'zidan ko'ra chiroyliroq. Turklar ishlatadigan "uchoq" (ucak) so'zini ishlatganimizda ham xato bo'lmas edi, zero, hopzirgi o'zbek tilimiz bilan zamonaviy turk tilining judayam o'xshash taraflari ko'p.

Men arab va turk tilini o'rganganim bois yuqoridagi fikrlarimni yozdim
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 24.07.2010 02:07   #25  
Known ID Group
Аватар для Bakhtiyor aka
Оффлайн
Сообщений: 1,427
+ 1,057  1,040/519
– 16  9/9

Uzbekistan
Smile

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Turklar ishlatadigan "uchoq" (ucak) so'zini ishlatganimizda ham xato bo'lmas edi, zero, hopzirgi o'zbek tilimiz bilan zamonaviy turk tilining judayam o'xshash taraflari ko'p
Турк тилидан олинса тушунса булади, хар қалай тилларимиз бир туркумга киради. Лекин нима учун араб тилидан олиш керак, фақат таржимаси қуш бўлгани учунми?

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Masalan, "tayyora" so'zining qayeri kulgili? Arabchadan tarjima qilinganda, "qush" ma'nosini beradi. Odamzot ishlab chiqqan uchar jismni qushga qiyoslanishining nimasi yomon.
Ахир араб тили ва маданиятини элимизга таъсир қилган даври ўтиб кетган-ку ( ислом дини бошқа мавзу). Самолётни араблар ўйлаб топмадику.

Худди шу, униси хам бўлаверади, буниси хам бўлаверади деб тилимизни шу ахволга келтириб қўдик.

Карвонсарой сўзини менимча икки хил маъноси бор. Бири тунаб қолиш имконини берадиган жой бўлса, иккиничиси шовқин-суронли жой. Менимча отель тушунчасидан кўра кўпроқ мотель тушунчасига мос келади. Яъни автомобиль йўлидаги, автойўловчиларни тўхтаб ўтадиган жойи. Тарихда хам карвонсарой айнан шу вазифани бажарган бўлса керак.


Оффтоп:

Филолог эмасман, гапларимни "сўз устасини сўзи" деб қабул қилиб, хато қилманг. Камина, фақат она тилида тўғри сўзлагиси келади.
Ответить 
Старый 24.07.2010 02:30   #26  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Bakhtiyor aka Посмотреть сообщение
Ахир араб тили ва маданиятини элимизга таъсир қилган даври ўтиб кетган-ку ( ислом дини бошқа мавзу). Самолётни араблар ўйлаб топмадику.

Оффтоп:

Филолог эмасман, гапларимни "сўз устасини сўзи" деб қабул қилиб, хато қилманг. Камина, фақат она тилида тўғри сўзлагиси келади.
Arab tili va madaniyati elizmiga ta'sir qilgan davri o'tib ketgan, deyish menimcha unchayam to'gri emas... Chunki, hozirgi o'zbek tilimizda arab tilidan kirib kelgan so'zlar shunchalik ko'pki, ular o'zbek tilining poydevorigacha borib yetgan... Shu sabab, yuqorida, o'ris tilidan ko'ra arab tili bizga yaqinroq, deb yozdim. Qolaversa, o'zingiz ham ta'kidlab o'tibsiz, madaniyat bilan din o'rtasida chegarani topib bo'lmaydi: din va madaniyat tushunchalari, uyg'unlashib ketgan. Albatta, bu fikr hozirgi yoshlarning o'zlaricha "madaniyat" deb atayotgan bema'ni tushunchasidan yiroq.

Keyin, qaysi millat biror narsani o'ylab topgan bo'lsa, shu buyum o'sha millatniong tili bilan aytilsin, degan tushuncha, menimcha to'g'ri emas. Masalan, sovunni arablar o'ylab topgan bo'lsa ham, o'rislar uni мыло deyishadi-ku.
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 24.07.2010 09:45   #27  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Arab tili va madaniyati elizmiga ta'sir qilgan davri o'tib ketgan, deyish menimcha unchayam to'gri emas... Chunki, hozirgi o'zbek tilimizda arab tilidan kirib kelgan so'zlar shunchalik ko'pki, ular o'zbek tilining poydevorigacha borib yetgan... Shu sabab, yuqorida, o'ris tilidan ko'ra arab tili bizga yaqinroq, deb yozdim. Qolaversa, o'zingiz ham ta'kidlab o'tibsiz, madaniyat bilan din o'rtasida chegarani topib bo'lmaydi: din va madaniyat tushunchalari, uyg'unlashib ketgan. Albatta, bu fikr hozirgi yoshlarning o'zlaricha "madaniyat" deb atayotgan bema'ni tushunchasidan yiroq. Keyin, qaysi millat biror narsani o'ylab topgan bo'lsa, shu buyum o'sha millatniong tili bilan aytilsin, degan tushuncha, menimcha to'g'ri emas. Masalan, sovunni arablar o'ylab topgan bo'lsa ham, o'rislar uni мыло deyishadi-ku.
Сиз айтган сўзлар ўзбек тилига ўша алмисоқдан қолган даврларда кириб келган. Сўнгги 2-3 асрда менимча ўзбек тилига арабча сўзлар кирмаган бўлса керак. Ҳозирги пайтда тилимиз араб тилига қараганда кўпроқ рус (ўрис эмас, бировни ҳурмат қилган ўзини ҳам ҳурмат қилади) тилига мослашиб улгурди. Мисол учун, тилимизда "шим" сўзи бўлгани билан баъзи вилоятларда уни "брюк" дейдиганлар ҳам бор. Шунинг учун рус тилидан кириб ўрнашиб бўлган сўзларни, менимча, қолдирган маъқул. Аслида эса техника ва технологиялар билан боғлиқ сўзлар одатда ихтиро этилган миллат тилида айтилса, ҳамманинг тушуниши осон кечади. Руслардан "самолёт" сўзини олганимиз билан инглизча "эйр" сўзи аэропорт ва аэродром каби сўзларда сақланиб қолди-ку.
Ответить 
Старый 24.07.2010 10:03   #28  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Сиз айтган сўзлар ўзбек тилига ўша алмисоқдан қолган даврларда кириб келган. Сўнгги 2-3 асрда менимча ўзбек тилига арабча сўзлар кирмаган бўлса керак. Ҳозирги пайтда тилимиз араб тилига қараганда кўпроқ рус (ўрис эмас, бировни ҳурмат қилган ўзини ҳам ҳурмат қилади) тилига мослашиб улгурди. Мисол учун, тилимизда "шим" сўзи бўлгани билан баъзи вилоятларда уни "брюк" дейдиганлар ҳам бор. Шунинг учун рус тилидан кириб ўрнашиб бўлган сўзларни, менимча, қолдирган маъқул. Аслида эса техника ва технологиялар билан боғлиқ сўзлар одатда ихтиро этилган миллат тилида айтилса, ҳамманинг тушуниши осон кечади. Руслардан "самолёт" сўзини олганимиз билан инглизча "эйр" сўзи аэропорт ва аэродром каби сўзларда сақланиб қолди-ку.
Meni kechirib qo'yasiz-ku, Siz aytayotgan "almisoqdan qolgan davr"da "o'zbek tili" degan tushuncha bo'lmagan. Filolog bo'lsangiz juda yaxshi bilsangiz kerakki, tilimizning shakllanishi fors va arab tillari bilan chambarchas bog'liq va ularning chegara joyini ajrata olmaysiz. Ruslardan kirib kelgan, lekin tilimizni buzadigan unaqa so'zlar o'rniga esa, o'zimizda bo'lmasa, turk, arab yoki forslardan yangi so'z kiritganimiz ma'qulroq, chunki yuqoridagi tillar rus tilidan ko'ra bizga ancha yaqinroq.
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 24.07.2010 10:40   #29  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Узр оффтоп учун... бир икки сўзнинг ўзбекчаси керак эди...

ОТМЫВАНИЯ ДЕНЕГ

Дам (солиш)


Ответить 
Старый 24.07.2010 11:43   #30  
Known ID Group
Аватар для Bakhtiyor aka
Оффлайн
Сообщений: 1,427
+ 1,057  1,040/519
– 16  9/9

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Узр оффтоп учун... бир икки сўзнинг ўзбекчаси керак эди...

ОТМЫВАНИЯ ДЕНЕГ

Дам (солиш)

Отмывание денег - дегани "пулни ювиш" (кир ювиш машинасида эмас). Пулни ювиш бу пулни банк, кўчмас мулк ёки қимматли қоғозлар бозорида, келиб чиқиш маънбасини яшириш мақсадида қонунийлаштириш интилиш жараёнидир.

Расмий банк тилида бу сўз ишлатилмайди, унинг ўрнига "ноқонуний даромад" сўзи ишлатилади, қонунчиликда хам шундай - "ноқонуний даромадларни легаллаштириш" жумласи ишлатилади.

Рус тилида хам шунга ўхшаш, "легализация незаконных доходов" дейилади

Фақат инглиз тилида - "мoney loundering" - жумласи расмий тилда халқ оғзида қандай ишлатилса шундай ишлатилади. Яъни "пул ювиш" дейилади.

Please бу гапларимга "ссылка" бериб юборманг, Википедия эмасман.

Ўзиздан қолар гап йўқ, бир кулайн дебсизда-а. Жавобини билсангиз айтиб қўяқолинг. Дам (солилиш)га қўшимча - куф-суф,

Лекин хақиқий қизиғи шарму-хаё сузининг рус ёки инглиз тилида таржимаси йуқ.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх