|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.01.2010 18:14 | #62 |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ)дан ривоят қилинадики,у киши айтадилар: “Кечирим сўраманглар”. У дегани айб иш қилинганидан кейин “Кечирим сўраманглар”,- дегани эмас, балки “Кечирим сўрайдиган иш қилмаслик керак”,-демоқчилар. Бўлар иш бўлди, тарихни ортга қайтариб бўлмайди. Буларни кечирган билан ўтганлар қайтиб келмайди. Балки ўшандай кунлар қайтиб келмаслиги учун тарихдан ибрат олиш керак.
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
19.01.2010 18:22 | #63 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
-Бу ишларнинг фойдаси бўлмаса керак. -Нега? - Чунки бирорта мукофатингиз йўқ экан. - Мен 10 йил қамоқда ўтирдим. Бу мукофот эмасми? - Мен сизни қамагани йўқ-ку. -Сен буларни қабул қилиб олавер. Бўлса, бўлар. Бўлмаса катта кўча,-дедилар жаҳл билан. Дадамиз сўнгги кунларининг бирида бувамиз ижодлари билан боғлиқ бир воқеа юз берди. Шунда дадам: “Шеркон, қаерга борсанг, эшикдан дадил киравер. Қўрқма! Сен ёзувчи бўлмайсан. Агар ёзувчи бўлсанг ҳам, у пайтларда улар ўлиб кетган бўлади. Мен қўрқиб яшадим. Хорликларга чидадим. Агар шундай қилмасам, улар ёзганларимни чиқармас эдилар. Натижада халқ буванг ҳақидаги маълумотлардан бебаҳра бўлар эди”,-дедилар маъюслик билан. Бувамиз Абдулла Қодирий 1937 йил 31 декабр куни тунда, ўз уйларида ҳибсга олинган эдилар. Тақдирни қарангки, аввалги 19-рақамли уйимизга, бугунга келиб ўша машъум йилни эслатиб турувчи 37-тартиб сони берилган. Дадамиз вафот этганларида аср намозидан сўнг у кишини қабрга қўйдик. Бизда бир одат бор: эркаклар мозордан қайтгач, аёллар билан сўрашадилар. Ўшанда онам мени бағирларига босиб:”Отангнинг юзларини бироз ерга қаратиб қўйиш керак эдимикин? Кўпгина гапларини айтолмай ичларида олиб кетдилар. Зардоблари бу дунёда қолармиди”, деб йиғлаганлар. Вақти-соати етиб, ана шу “зардоб”ларнинг баъзиларини сиз, азиз ўқувчиларга ҳавола этишга жазм қилдик. Зеро, “37-хонадон” бошига тушган аччиқ қисматлар тарихи сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
19.01.2010 18:27 | #64 |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Юқорида таъкидлаганимдек, менинг ёзувчиликка даъвогарлигим йўқ эди. Энди ушбу хотиранинг юзага келиши ҳақида икки оғиз сўз. Дадамиз вафотларидан сўнг бир оз қалам тебратишга тўғри келди. Бир куни устозларимиздан бири раҳматли ёзувчи Неъмат Аминов ҳузурларига чорлаб:
- Ёзаётганларингизни ўқидим. Яхши. Бироқ бир маслаҳат бор,-дедилар. - Эшитаман. - Сизга жуда қийин. Йўлингизда икки тоғ бор. Бири бувангиз. Иккинчиси дадангиз. Агар шу икки тоққа яқинлашсангиз, ёзинг. Уни одамлар ўқиб “Шундай яхши нарса ёзибди-я!” дейишсин. Бўлмаса...-дедилар. Мен маслаҳатларини ижобий қабул қилиб, ёзишни умуман ташлаб юбордим. Орадан қарийб 20 йилларча вақт ўтди. Бир куни тушимда устозларимиздан бири Тоҳир Маликни кўрдим. У киши “ёзсангиз-чи” дедилар. Уйғониб кетдим. Анча кунгача ўша туш хаёли билан юрдим ва охири қўлимга қалам олдим. Дастлабки хотирани ёзиб, бир куни Тоҳир аканинг олдиларига бордим. Бўлган воқеани айтиб бердим-да: “Шуни бир ўқиб кўринг. Менинг ёзувчиликка даъвоим йўқ. Маъқул бўлса айтарсиз”,-дедим. У киши дарров ўқиб чиқиб: -Бўлади,-дедилар қисқагина. Мен Неъмат Аминовнинг ўгитларини айтиб бердим. -Энди у киши ҳам ҳақ. Лекин сиз давом этаверинг-дедилар. Шундай қилиб устознинг далдаларида, ушбу китоб юзага келди. Хулоса қандай бўлади, энди буёғи сиз азиз ўқувчиларнинг ҳукмига ҳавола. Хотираларни тиклашга ҳаракат қилар эканман, воқеаларни ошириб-тошириб ўтирмадим. Зеро, барча мақтов Аллоҳга, унинг пайғамбарларига ва асҳобларигадир. Ўтмишдагиларнинг сиймоларини тасвирлашда, Пайғамбаримизнинг “Ўтганларнинг фақат яхши томонларини эсланг”, деган ўгитларига амал қилдик. Баъзи ўринларда эса ибрат учун бир оз четга чиқишга тўғри келди. Бунинг учун бизни албатта кечирасиз, деган умиддамиз. |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
19.01.2010 19:09 | #66 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
Бу шеърлар “Диёри бакр” китобида 2007 йилда нашр этилган. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
19.01.2010 19:10 | #67 | ||
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
19.01.2010 19:13 | #68 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
19.01.2010 19:16 | #69 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
19.01.2010 19:23 | #70 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
6 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|