|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
03.03.2011 05:31 | #1 | ||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Юртимизда энг ажойиб байрамлар кўпроқ баҳор фаслига тўғри келаркан.
1 март куниёқ "Баҳор байрамингиз муборак бўлсин!" дейиш таомилга айланган. 2 март - Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлган кун юртимиз номини жаҳон узра жаранглаб туришини дилдан истаганлар учун катта байрам, дейишга ҳақлимиз! 8 март - наинки азиз онажонлар, опа-сингиллар, мунис қизларимиз байрами, балки, чинакам оилавий байрамга айланади! 21 март - Наврўзи олам наинки курраи заминга, балки барчамизнинг қалбларимизга беқиёс қувонч бахш этади! 22 март - буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун! (Байрамлар, қутлуғ кунлар саноғида "адашиб" кетмаслик учун қолганларини кейинги саҳифаларда ёзишни лозим топдик) |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
03.03.2011 05:37 | #2 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Азиз ва мунис онажонларимизни, азиз опа-сингиллар, дилбар қизларимизни 8 март байрамлари билан чин дилдан табриклайман. Бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлсинлар.
Форумимиз пештоқида маънавий нур сочиб турган азиз ҳамкасабаларимизга ижодий парвозлар тилаб қоламиз. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
03.03.2011 08:34 | #3 |
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975
467/248
– 32
17/12
|
Тулкин ака эслатганингиз учун рахмат. Мен хам юртимизни барча хотин-кизларини чин юракдан табриклайман. Уларга абадий гузаллик ато этсин.
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
03.03.2011 09:41 | #4 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Шунингдек, март ойида бир қатор муҳим аҳамиятга молик саналар ҳам нишонланади. Жумладан, бугун Халқаро ёзувчилар куни, 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни, 27 март эса Ҳалқаро театр куни ҳисобланади.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
03.03.2011 16:27 | #6 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Барча Онажонларни, гўзал қизларимизни, азиз опа-сингилларимизни Баҳор айёми, Аёллар-Онажонлар байрами билан "Ziyonet" бўлими ходимлари самимий муборакбод этадилар:
ТИЛАЙМИЗ ГУЛЛАРНИНГ ИФФОРЛАРИНИ, САЛОБАТЛИ ТОҒЛАР ВИҚОРЛАРИНИ, УНУТИНГ ДУНЁНИНГ ҒУБОРЛАРИНИ, БАҲОР АЙЁМИНГИЗ МУБОРКА БЎЛСИН!! (Г.Ш) Абдулла Ориповнинг "АЁЛ" тўртлиги ҳам Сиз азизлар учун! Бугун ва тўлиқ уч ой биз ўзимизни мадҳ этиш учун асосимиз бор, чунки ижодкорларимизнинг ўз шеърларида айтишларича, БАҲОР аёлдан андоза олган, бу ёғи баҳор ва қўшалоқ байрамлар: Кимдир бир юмушдан юзини бурди, Кимдир ваъда берди, кимдир ўй сурди. Аёлга эҳтиром навбати етгач, Ҳамма бирданига оёққа турди. (А.О) |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
04.03.2011 01:14 | #8 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Тўй тўйдек бўлсин, байрам - байрамдек! Наҳотки, байрамона кайфият улашадиган бирор тузикроқ сўзингиз бўлмаса?!
Сизга битта байрам ҳазили: "Байрамда ўзингизча бўлаверсангиз ҳайрон, Тушунмаганлар сизни қилади ёқавайрон" - дея ҳазил шеър ёзган бир пайтлар шоир Жўқи, Ҳазил-зил замиридан Ҳикмат китобин ўқи! |
|
Ответить |
17.03.2011 18:01 | #10 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
НАВРЎЗ МУБОРАК
Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам, Тошқинларкирадиқалбимгаманим. Баҳорингмуборакбўлсинушбудам, МенингЎзбекистон-дилбарВатаним!. Димоққа ялпизлар нафаси урар, Юракда муаттар чечаклар кулар, Бир сулув келинчак саломга келар – Остонага бош ур, азиз меҳмоним! Наврўзинг муборак, Ўзбекистоним! Азиз дўстлар, ҳамкасблар, муҳтарам форумдошлар! Истиқлолнинг ушбу навбатдаги баҳори ҳам ўзининг кумушранг қанотларида байрамларга бой элимизга Наврўзи оламни-Янги кунни, Янги йилни ва албатта Яхши кунни олиб келмокда. Аввал юрагингга мўралайди у, Сўнгра куртакларга ўргатади сўз. Заминнинг кўзидан қочади уйқу, Демак, Баҳор келди, Келмоқда Наврўз Неча асрлардан буён ота-боболаримиз интизорлик билан кутиб олган бу қутлуғ айём биз учун нақадар қадрдон, ҳаётбахш ва дилларимизга яқинлигини сўз билан ифодалаш қийин. Эзгуликнинг умрбоқийлиги, уни на замон эврилишлари, на давр довуллари, на-да кўнгли қора ва нияти бузуқ касларнинг махв этолмаслигига Наврўзи оламимиз яққол мисолдир. Бу кунлар қутлуғ кунлар, сурурли кунлар. Мана бугун ҳам баҳорнинг, Наврўзнинг сўлим нафаси, майин эпкинлари юртимизда кезиб юрмоқда. Барчанинг дилида Янги кунлар, яхши кунлар умиди. Чунки Наврўз-биз учун, аввало, энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрам. Гулу чечак иффоридай хушбўй, сумалакдай тотли, Хумо қуши қанотида олиб юриб, уни биз учун, бизнинг халқимиз учун ардоғлаб юриб, бизга илинган таровати мўл, этаклари гул айёмдир. Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 17.03.2011 в 18:10. |
|
Ответить |
"+" от:
|
|