|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.09.2010 10:56 | #11 |
Эргаш БОБОРАЖАБ
БАХТ Бахт бошқа, бахтсизлик бошқа-бошқадир. Бардавом, барҳаёт бўлмоқ бошқадир. Бундан боқийликка борсак баримиз, Барча бирдек бўлмас, баёт бошқадир. Бошқа баёт бахтни борини берар, Беором бахт бўлмас, барини берар. Бани бандалар-ку бундан бахтиёр, Берилган бу бахтчун бағрини берар. Баъзи бировларки бахтсиз бўлишар, Берилган бахтга-да басир бўлишар. Бундай бандаликдан бездиргил Барҳақ, Бундайлар бахт бўлса ботир бўлишар... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
28.09.2010 11:00 | #12 |
Эргаш БОБОРАЖАБ
ДИЛИМ Дунё, дунёингдан дардмандмас дилим, Даҳрингда дардсизга дармонмас дилим. Девона, дайдимас дилим дарёдил, Дунё донғларингга давронмас дилим. Дилим дардкашимдир дилдор доғинда, Дийдордан даракчи Дажжол доминда. Даҳрда достондир дилимнинг донғи, Дастаги диёнат дона-донинда. Диловарлик дилим дастида дедим, Дилбаҳорлик доим дўстида дедим. Дилимга дунёлар даркор демасдан, Даргоҳингда доғлик дарсида дедим. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
28.09.2010 11:03 | #13 |
Эргаш БОБОРАЖАБ
МУҲАББАТ МАДҲИ Майхона майидан мастонаман мен, Маромда мастману морхонаман мен. Маъшуқам мадҳидан мафтуну мағлуб, Мавжидин мосуво маркхонаман мен. Манинг Моҳларойим, манинг моҳтобим, Манинг Маликамдур, манинг мақтовим. Мукаррам муҳаббат мағфиратида, Манинг Мададкорим манинг Мардоним. Мана мен мақтаган масрур муҳаббат, Мардларнинг мафтуни маҳбуби муҳаббат. Мағрибу Машриқда маълум Машрабдек, Манинг манглайимда мавжуд муҳаббат. «Ёшлик» журналининг 2010 йил 4-сонидан олинди. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
12.12.2011 10:36 | #14 |
Ҳар бир сўзни ҳамма қаторларда бир хил ҳарфда бошлаш бир-икки шеърни ёзишга имкон берса ҳам, қолганларида такаллуф билан ёзишга тўғри келади. Лекин шу услубни бироз ўзгартириб, ҳар қаторда алоҳида бир хил ҳарф билан бошланган сўзлар орқали тўртликлар тузиш осонроқ, масалан:
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
12.12.2011 11:00 | #15 |
Бахтимни баҳорда барқут боғлардан,
__________________
Tilar bo'lsang jahon ichra imorat # Faqirlar ko'nglini qilg'il imorat. Последний раз редактировалось Shokirbek; 12.12.2011 в 11:03. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|