|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
14.01.2010 11:29 | #1 | ||
КгБ
SmC
Сообщений: 82
+ 66
63/42
– 0
0/0
|
Мактабда ўқиб юрганимизда адабиёт ўқитувчимиз "мен 20 йилдан сўнг" деган мавзуда иншо ёздирган эдилар... нафақат ўз ҳаётимизда, балки атрофимизда ҳам 20 йилдан сўнг қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзиш топширилганди.
Жуда қизиқ мавзу бўлгани учун ҳамма иншосини бирма-бир ўқиб берган, роса қувноқ дарс бўлган. Қайсидир синфдошим бошқа бир синфдошимга уйлангани-ю у билан ҳозир Испанияда яшаётгани ҳақида, кимдир осмонда учаётган машинасини парковкага куйганида, уни уриб кетишгани ҳақида, бошқа биров Мисрда Ўзбекистоннинг элчиси бўлиб юргани, универга киргани, синфдошлар учрашувини ўз ресторанида қилиб бермоқчи эканлиги ҳақида...хуллас, турли мавзудаги ижтимоий, илмий башоратларини, орзуларни ёзишганди. Ушанда мен: қўлимни жўмрак рўпарасига тутишимни биламан, илиқ сув тушди.. шахсий телеканалим номига ташаккурнома келди...Кореяда малака ошириб қайтдим, хорижда ўқиб келган, соҳамни тушунган йигитга турмушга чиқдим..деб ёзгандим.. Қарангки, ёзганларимнинг қайсидир қисми тўлалигича ёки қисман амалга ошди, ҳали 20 йил ўтгани йўқ, демак қолганлари ҳам рўёбга чиқиб қолса ажаб эмас)) Келинг, бир берилиб орзу қиламиз: Сиз 20 йилдан сўнг дунёни ва ўз ҳаётингизни қандай тасаввур қиласиз?
__________________
Sizga kulgu yarashadi:187: Последний раз редактировалось AZiza X; 14.01.2010 в 11:33. |
||
|
"+" от:
|
14.01.2010 11:49 | #2 |
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
|
|
|
14.01.2010 11:52 | #3 |
|
"Ko'z bilan qoshning orasida..." degan gapga binoan tasavvur qila olmayman.
|
|
"+" от:
|
14.01.2010 13:45 | #4 |
Заблокирован(а)
|
Мен йигирма йилдан сунг нима булишини аник айтишим килишим мумкин.
Йигирма йилдан сунг бизнинг Узбекистон Жаннат каби Нур сочади. Хаётимиз равон кечади, албатта 100% одамларимиз эмас. Алкашлар ва Наркоманлар колади, чунки улар намуналар, шунга кул урсанг шу ахволга тушасан деган максадда. Бизнинг мамлакат туризм сохасида бош уринда булади. Кучаларимизда кузни камаштирадиган автомобиллар юради. Камбагал деган суз умуман йуколади.Хамма шахарлар бир биридан кам булмайди, Бириси манзараси билан,иккинчиси иморатлари билан бошкалари Тарихий обидалари билан. Кишлокларимиз гуркираб яшнайди ва у ердаги одамларни юзларидан табассум аримайди.Дехконларимиз мехнатларини хосилини бутун дунёга етказишга улгуришмайди.Хамма ёк ям-яшил табиат билан уралади. Хамма Узбекистонликлар каригунча мехнат килиб, кейинги хаётларини дунё кезиш билан утказиб Оллохга шукр килиб жон беришади. Хамма мамлакатлар бизга хавас килишади. Бу манзара ва шароит абадий булиб колади. Последний раз редактировалось Улугбек; 14.01.2010 в 13:47. |
|
14.01.2010 15:59 | #5 | |
Тахмин ёки умид килишим мумкин десангиз ярашармиди...
Цитата:
Бу суз азалдан булиб келган ва шундайлигича колади. Йуколиши мумкин булганда аллакачон хеч булмаса дунёнинг хайсидур бурчагида камбагал булмасди. Лекин орзуга айб йук деганларидай... ширин хаёлингизни бузмай... давом этаверинг... Мавзуга келсак... 20 йилдан кейин дунё жуда ривожланган булади, ва биз бу ривожланган мамлакатлардан янада узокрок буламиз. Бир АКШлик дустим Узбекистонга келиб шундай деганди "Uzbekistan is not a developing country, this is the country which NEEDS to be developed!!!". яъни "Узбекистон - ривожланаётган мамлакат эмас, бу ривожланиши керак булган мамлакат". Тугри, ривожланиш умуман йук деб айтолмайман, чунки харакатлар бор, лекин дунё ривожи тезлиги билан солиштирилганда хеч кандай узгариш йук. |
||
|
14.01.2010 23:49 | #6 |
Оффтоп: шу ерда бир ривоят эсимга тушди . эшитгандирсиз сиз хам . "Бир бой одам камбағал ва бой тушунчасини йўқ қилиш учун 100 та одамни бир оролга олиб бориб уларга бир хил миқторда пул улашибди . бир йилдан кегин келса кимдар бой яна кимдир камбағал эмиш . у одам яна 100 кишини олиб бошқа бир оролга олиб бориб уларга янада кўпроқ пул улашибди . бир йилдан кегин келса тағин кимдир бой ва яна кимдир камбағал эмиш." Фаррух Абдурахманов айтганларидек бой ва камбағал хар доим бўлади . , |
|
|
"+" от:
|
15.01.2010 08:46 | #7 |
Сообщений: 589
+ 1,042
486/242
– 0
0/0
|
|
|
Реклама и уведомления | |
15.01.2010 09:17 | #8 |
|
|
|
15.01.2010 14:25 | #9 | |
Заблокирован(а)
|
Умид уйда ухлавотти! Факт мияда ишлавотти!
Наркоман бу ким нима эмас! У нафсни кафасида, кучи йук кафасни синдиришга. Цитата:
Агар хаммани кузи тук булса, уларни бойдан фарки булмайди! Сиз эски одамларни кириш керак, яъни Сизларни миянгизни яхшилаб спирт билан ювиб обработка килиб, янгича уйларни жойлаштириш керак! Бу ривоятингиз 1815 йилда колиб кетди. Бундай дейилмайди! Мана бундай дейилади " Узбекистон фукоролари бир-бирингизни 26.500.000 ахоли,бир-бирингизни кулларингизни ушлаб келажагимизни обод килишда курашайлик! Гоя дегани(йул).Сиз учун йул. 20 йилдан кейин, мен айтганим келади!!! Уша дустингизга айтинг мени номимдан " Акли етмаган жойга, бурнини тикмасин". Тузимизни еб, тузимизга туфламасин. |
|
|
15.01.2010 14:33 | #10 |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Xudo xohlasa, deb gapiring, og'ayni, Allohga xush kelmaydi... To'rtta oyog'i bilan ot ham qoqiladi... Sizning aytganingiz kelishini nimaga asoslanib gapirayapsiz?... Fantaziya qilish kerak, hech kim Sizga to'sqinlik qilayotgani yo'q, lekin, Yaratganni tilga olishni esdan chiqarmang...
__________________
Мой ЖЖ |
|
3 "+" от:
|
|