Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.05.2018 10:42   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Узбекистан попытается добиться экстрадиции Тельмана Гдляна через Гаагский суд
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 11.05.2018 10:45   #22  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 695
+ 102  202/144
– 23  27/21

Uzbekistan
хоп кейинчи?
Ответить 
Старый 11.05.2018 10:46   #23  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
В Узбекистане предложили возбудить уголовное дело против следователей «Хлопкового дела»
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 11.05.2018 12:44   #24  
Аватар для YangierBola
Оффлайн
Сообщений: 868
+ 297  283/193
– 25  31/27

Uzbekistan
Shokir Dolimov, Так дело уже возбуждали вроде. Зачем пиариться?
Ответить 
Старый 21.06.2018 16:43   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Бугун болалик давримни эслаганча «Маҳалла» телеканали намойиш этган «Онтарио соҳилидаги воқеа» фильмини кўриб ўтирдим.

Ушбу фильм европалик босқинчилар томонидан Америка қитъаси забт этилиб, маҳаллий ҳиндулар ўз ерларидан сиқиб чиқарилганча, аста-секин қириб борилган даврларни ўз ичига қамраган.
Фильмнинг бош қаҳрамонлари оқ танли овчи Нат Бумпо ва унинг қизил танли дўсти Чингачгук бўлиб, майор Дунгэм қўмондонлигидаги фортни ҳиндуларнинг Сиу қабиласидан ҳимоя қилишда яқиндан ёрдам беришади.

Мазкур бадиий фильм Германия, Франция, Руминия ва Австрия кинокомпаниялари томонидан 1968 йили суратга олинган бўлиб, совет режими даврида ўзбек тилига юксак маҳорат-ла дубляж қилинган.

Бироқ...
Фильмни ўзбек тилида томоша қилиб ўтирар эканман, форт аскарларини сафга тизган офицерлардан бири:

- Становись, равняясь, СМИРНО! Нале-ВО! Шагом МАРШ! - дея ғирт ўрисча буйруқ бериб қолса бўладими!

Олдин мириқиб кулдим. Қаранг, болаликда бундай нарсаларга эътибор қилмаган эканман. Сўнг ўйланиб қолдим. Фильм матни мураккаб бўлиб, ўзбек тилига таржима қилиш осон кечмагани аниқ. Лекин шундай қийин матнни таржима қила билган таржимон наҳотки ўрисча берилган анави командаларни:

- Сафлан, текислан, РОСТЛАН! Чап-ГА! Қадам БОС! - дея таржима қила билмаган бўлса.

Қила билган, албатта. Лекин совет империяси режимини қатъий сақлаган ҳукуматдаги ўрислар ўзбек тилида команда беришга ижозат бермаган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.06.2018 19:55   #26  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 695
+ 102  202/144
– 23  27/21

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Қила билган, албатта. Лекин совет империяси режимини қатъий сақлаган ҳукуматдаги ўрислар ўзбек тилида команда беришга ижозат бермаган.
хамма жойида узб га таржима килган ва шу командага келиб узб да айтишга рухсат бермаган дейсизми?
Ответить 
Старый 21.06.2018 19:57   #27  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 695
+ 102  202/144
– 23  27/21

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Қила билган, албатта. Лекин совет империяси режимини қатъий сақлаган ҳукуматдаги ўрислар ўзбек тилида команда беришга ижозат бермаган.
хамма жойида узб га таржима килган ва шу командага келиб узб да айтишга рухсат бермаган дейсизми? ёге. олиб кочасида товариш
Ответить 
Старый 08.08.2018 07:46   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
МАДАМИНБЕК, Муҳаммад Аминбек Аҳмадбек ўғли (1892, Марғилон яқинидаги Сўкчилик қишлоғи — 1920.14.5, Фарғона водийсидаги Қоровул қишлоғи) — Туркистонда совет режимига қарши кураш ҳаракати намояндаларидан бири (1918—20), Муваққат Фарғона ҳукумати раиси (1919—20).

Бошланғич мактабда савод чиқаргач, маҳаллий бойлар ва ўрисларнинг савдо дўконларида ишлаган. Биринчи жаҳон уруши арафасида подшога қарши фаолияти учун полиция томонидан қўлга олиниб, 14 йилга Сибирдаги Нерчинск деган жойга бадарға қилинган (1914).

1917 йил феврал инқилобидан кейин МАДАМИНБЕК озодликка чиққан. "Шўрои Уламо" ташкилотининг раҳбарлари уни Марғилон шаҳри миршаблари бошлиғи лавозимига тавсия қилишган. Туркистонда большевиклар ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллагач, Фарғона вилояти ҳарбий комиссари К. Осипов уни Марғилон милицияси бошлиғи этиб тайинлайди. Бироқ совет режимининг сиёсати МАДАМИНБЕКни озодлик учун курашга ундаган.

1918 йил март ойининг бошларида у ўз милиционерлари билан большевикларга қарши курашувчилар сафига ўтган. МАДАМИНБЕК 1000 — 1500 йигит тўплаб, Марғилон ва Тошлоқ атрофларида қизил аскарларга қарши дастлабки жангларни бошлаган.

1918 йил январда МАДАМИНБЕК қўл остида 16000 кишидан иборат қўшин бўлган бўлса, ўша йил кузида уларнинг сони 30000 кишидан ортиб кетган. МАДАМИНБЕК халқ орасида катта обрўга эга бўлган. У водийдаги совет ҳокимияти органларига муқобил равишда ўз сиёсий бошқарув усулини ўрнатган. Андижон уездидаги Ойимқишлоқ (ҳозирги Андижон вилояти Жалолқудук, тумани)да бўлган Фарғона водийси қўрбошиларининг қурултойида (1918 йил ноябрь) миллий озодлик ҳапакати қатнашчиларининг Олий бош қўмондони этиб сайланган.

1918 йилнинг охиридаёқ мустақил ҳаракат қилишга уринаётган йирик қўрбошиларнинг фаолиятини МАДАМИНБЕК бошқаришга муваффақ бўлди. МАДАМИНБЕК йигитлари ўртасида ҳарбий интизом кучли эди. Унинг йигитлари қизил армияга қарши жанг қилиш билан бир қаторда босқинчи ва талончилардан иборат айрим маҳаллий кичик тўдаларга қарши ҳам шафқатсиз курашганлар.

1919 йил 2 сентябрда МАДАМИНБЕК Жалолободда К. Монстров билан иттифоқ тузган (қ. Крестянлар армияси).

1919 йил сентябрь — октябрда унинг қўшини Жалолобод, Ўш ва Марғилонни қизил аскарлардан озод қилган, бироқ Андижон учун бўлган жангларда енгилган. МАДАМИНБЕК Бухоро амири Сайд Олимхон ва Хива хонлигининг амалдаги ҳукмдори Жунайдхон билан қизил армияга қарши биргаликда курашиш учун музокаралар олиб борган. Афғонистон ва Туркияга ўз вакилларини жўнатган. Россиянинг Қашқардаги собиқ консули Успенский ва Буюк Британиянинг бош консули П. Эсертон оркали Европа давлатлари ва АҚШдан большевикларга карши кураш олиб бориш учун иқтисодий ва ҳарбий ёрдам олишга интилган. Помирнинг Эргаштом (Иркештом) овулида бўлган йирик анжуманда (1919.22.10) МАДАМИНБЕК бошчилигида Фарғона муваққат мухторият ҳукумати тузилган. МАДАМИНБЕК ҳукумат бошлиғи бўлиш билан бир қаторда Олий бош қўмондон этиб ҳам сайланган.

Совет режими ва большевиклар миллий озодлик ҳаракатига қарши курашиш учун Россия марказидан доимий равишда Туркистонга янги-янги қизил аскар қисмлари ташланган.

1920 йил январ ойининг ўрталарига келиб Фарғона водийсида жанговар ташаббус вақтинчалик қизил армия қўлига ўтган. МАДАМИНБЕК вақтдан ютиш учун 2-Туркистон ўқчи дивизиясининг бошлиғи Н. А. Верёвкин Рохалский билан Скобелев (ҳозирги Фарғона) шаҳрида яраш битимини имзолаган (1920.6.3). МАДАМИНБЕК билан бирга совет ҳокимияти томонига унинг ўнлаб қўрбошилари ва 3500 нафар йигити ҳам ўтган.

Совет қўмондонлиги томонидан музокаралар ўтказиш учун қўрбошилар орасига юборилган МАДАМИНБЕК Холхўжа Эшон буйруғи билан қирғизларнинг Қоровул отлоғи атрофида хиёнаткорона ўлдирилган (1920.14.5). Унинг қабри ҳозирги Қирғизистон Республикаси ҳудуди — Олай водийсидаги Шиғай қишлоғида.

МАДАМИНБЕК совет режими даврида "босмачи" сифатида ноҳақ қораланиб, унинг фаолияти сохталаштирилган. МАДАМИНБЕКнинг серқирра фаолияти ҳақида Ўзбекистон, Италия, Германия, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

https://www.facebook.com/groups/2461...9922826708474/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 08.08.2018 08:23   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
«БОСМАЧИЛАР»

Муҳаммад Юсуф

Олмослардан кескир эди шамширингиз,
Тутун бўлиб тўзиб кетди тақдирингиз,
Минг йигитга арзирдингиз ҳар бирингиз.
От ўйнатиб юрмадингиз, «босмачилар!..»

Тупроқ тўшак бўлди, болиш эгар бошда,
Жалолиддин каби мудом жаҳонгашта,
Умрингизнинг ярми ўтди тоғу тошда,
Не кунларни кўрмадингиз, «босмачилар».

Қўрғошинга қалқон бўлди ўт кўкраклар,
Кафан бўлди қонга ботган оқ яктаклар,
Сўнгги макон бўлди баъзан чакалаклар,
Одамдай ҳам ўлмадингиз, «босмачилар...»

Тушунмайин ким қарғади, кимлар сотди,
Кўнглингизда алам, кўзда ёшлар қотди,
Ортингиздан гоҳ болангиз тошлар отди,
Ёш деб, гина қилмадингиз, «босмачилар».

Уйингизда сизни кутди, кел, деб тўрам,
Келинчаклар кокиллари тарам-тарам,
Кўнгилга ёр сиғармиди юртда қарам?..
Жангоҳлардан жилмадингиз, «босмачилар».

Кенгашсангиз тор дунёлар кенг бўларди,
Эргаш ёқа бўлса, Шермат енг бўларди,
Бирлашсангиз ким ҳам сизга тенг бўларди,
Нечун аҳил бўлмадингиз, «босмачилар?..»

Босмачимиш... Бундай демиш қай бемаъни,
Тутмайдими бир кун уни беклар қони...
Ҳамма сиздек ўз юртини суйса қани!
Беҳуда қон тўкмадингиз, «босмачилар!»

Сиз йўқ, бунда кўтарилди дарпардалар:
Отдан тушди сариқ мўйлов саркардалар,
Бухорони тўпга тутган шармандалар...
Афсус, афсус, кўрмадингиз, «босмачилар».

Эркли элда сизни эслаш нақадар ҳуш,
Сизга ҳайкал қўйса арзир майдонлар бўш,
Оқ яктакда, арғумоқлар миниб оқтўш
Мундоқ кўкрак кермадингиз, «босмачилар!»

Субҳидамда шеърим битди, кўзим тиниб,
Пойингизга бордим кўнглим бир ўксиниб,
Туринг энди бобо десам, сиз хўрсиниб
Жилмайдингиз, турмадингиз, «босмачилар».

Қайга тарқаб кетган бўлманг, қай замонда,
Сизнинг асов қонингиз бор бизнинг қонда.
Унутмаган сизни ҳеч ким Туркистонда,
Хонларга тенг ҳурматингиз, «босмачилар!..»

Олмослардан кескир эди шамширингиз,
Тутун каби тўзиб кетди тақдирингиз.
Минг йигитга арзирдингиз ҳар бирингиз,
От ўйнатиб юрмадингиз, «босмачилар».


Ўрис оккупантларига қарши курашиб қаҳрамонларча ҳалок бўлган миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларини Оллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин, жойлари Жаннатда бўлсин, ётган ерлари кенг бўлиб, Қуръони Каримнинг мунаввар нурлари ила ёришиб турсин, омин.
Босқинчиларнинг бари дўзахда ўтин бўлсин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.08.2018 08:39   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,804
+ 6,205  7,273/2,046
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
ҚУЛЛИКДАН ҲАЗАР ҚИЛГАН... ЁХУД МАДАМИНБЕК ҲАЁТИГА ЯНА БИР НАЗАР

XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Чор Россияси Туркистонни забт этиб, маҳаллий аҳолини зулм остида ушлаб келарди. Туркистонликлар кўтарган бир неча қўзғолонлар аёвсизларча бостирилган, жуда кўп қон тўкилган эди.

Биринчи жаҳон уруши ва ўша даврдаги сиёсий воқеалар Чор Россияси ҳукмронлиги дарз кетаётганини кўрсатиб қўйди. 1917 йил февралида ўлкага Николай тахтдан воз кечганмиш, янги ҳукумат урушни тўхтатармиш деган хабарлар кела бошлади.

Қаҳрамонимиз нима бўлдию, Бешболалик Отабой ғиштчининг мулла Сулаймон деган маҳрами билан гап талашиб қолди ва унга бир-икки шапати қўйиб юборди. Отабой ғиштчи бу шапатини ўзининг бетига тушгандай ғазабланиб қаҳрамонимиз устидан туҳмат ва бўҳтонлар ташкиллаб Сибирнинг Нерчинск деган жойига 14 йилга қаматтириб юборади.

Мадаминбек Сибирда оқ-қорани таниди. Рус сиёсий маҳбусларидан империядаги сиёсий вазият, урушда Россия кўраётган катта талафотлар, инқилобчилар мақсад ва ниятларини сўраб ўрганди. У русча ўқиш, гапиришни, ҳатто француз тилини тушунадиган бўлди. У сургундалигида ҳам беш вақт намозини, Рамазон ойида рўзасини ҳеч канда қилмади.

1917 йил баҳорида Николай II тахтдан туширилгач, янги тузилган Муваққат ҳукумат сургундагиларни афв этди. Мадаминбек Марғилонга қайтиб келади.

Алғов-далғов замонлар бошланиб кетган, вақтли ҳукумат деганлари жамиятда тартиб-интизомни сақлашга ожизлик қилиб қолган эди. Илгари шунчаки ёпиқ турадиган дўконлар ва хонадон эшикларига катта-катта қулфлар тушган, шунга қарамай ўғрилик, босқинчилик авж олган эди.
Мадаминбек бу воқеаларга лоқайд қараб тура олмади. У ўзига ўхшаш имонли, инсоф-диёнатли йигитларни йиғиб, маҳалла хонадонларини жиноятчилардан ҳимоя қилишга киришди.

1918 йил бошларида бир тўда босқинчилар Марғилонда анчагина кўзга кўринган Абдураззоқ закончини сўйиб кетишди. Мадаминбек ўз йигитлари билан бу ўта хавфли жиноятчилар тўдасини қўлга олиб, жазолади. Кейинчалик у Абдураззоқ закончининг қизига совчи жўнатади. Бой-бадавлат хонадонлардан устма-уст келаётган совчиларга рози бўлмаётган Саодатхоннинг волидаси кутилмаганда бек совчиларига оқ ўратиб юборади.

Мадаминбек ўз назоратига олган ҳудудда тартиб-интизом ўрнатилиб, аҳоли тинч ҳаёт тарзига қайтади. Кеч кузда Марғилонга янги бир хабар етиб келди: оқ подшо ўрнига келган ҳукуматни большевойлар ағдарибди, улар барча ерларда ўз ҳукуматларини тузиб, ҳукмларини ўтказаётган эмиш. Вақтли ҳукуматни ағдариб ҳокимиятни ўз қўлига олган Ленин бошлиқ большевойлар оддий халқни ўз томонига оғдириб олиш учун дарҳол урушни тўхтатиш, сулҳ тузиш, ерни камбағалларга тақсимлаб, очарчиликни тугатиш масалалари ҳақида қарорлар эълон қилди. Энг асосийси ҳамма миллатларнинг тенг ҳуқуқлилигини (бу қарор қоғозда қолиб кетган) эълон қилиниши жуда кўпчиликни чалғитган. Лениннинг ҳар бир халқ ва элат ўз истаганидек давлат тузишга, ўз урф-одат ва анъаналарига биноан яшашига тўла хаққи борлигини эълон қилиши ҳам эркпарвар туркистонликлар қалбида умид учқунларини ёқди.

Мадаминбек кўплар қатори янги ҳокимият миллат манфаатлари учун хизмат қилади деб ишониб, унинг таркибида ишлашга рози бўлади. У1917 йил охиридан Марғилон милицияси бошлиғи сифатида ишлай бошлади. Айни чоғда «Шўрои Исломия» жамияти фаоллари қаторида бўлган.
Вазиятга бошқа кўз билан қарайдиган бўлсак, чор ҳокимияти даврида ҳокимият 100 фоиз руслар қўлида бўлган. Негадир халқпарвар большевойлар ҳам ҳокимиятга келганда Туркистон ҳукуматида битта ҳам мусулмон вакилига «жой топилмади».

1917 йил 15 ноябрь куни большевиклар ташаббуси билан Тошкентда янги давлат ташкил этилиб (Туркистон Автоном Совет Республикаси-ТАСР), унинг 15 та раҳбари «сайланди». Янги давлат раҳбарларининг барчаси русийзабон аҳоли вакиллари бўлиб чиқди.

Бундай адолатсизликка рози бўлмаган миллатпарвар кучлар, 1917 йилнинг 26-28 ноябр кунлари Қўқонда йиғилиш ўтказиб Туркистон Мухториятини тузганликларини (Ленин томонидан эълон қилинган қарорларга мувофиқ!) эълон қиладилар. Барча янги тузилган мухториятни қутлаб, табрик телеграммаларини жўната бошлаганда, тили бошқаю дили бошқа Ленин ўлкадаги ўз вакилларига Туркистон Мухториятини керак бўлса, қурол кучи билан йўқ қилиш ҳақида телеграмма жўнатади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх