Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 15.04.2018 13:48   #251  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,656
+ 6,200  7,240/2,019
– 76  184/98

UzbekistanFacebook
Маълумки, тил – миллат руҳидир! Миллат эса айнан тил соҳибларидан ташкил топади ва фақат руҳан кучли миллатгина қудратли бўлиб, буюк ишларга қодир бўлади, кўпдан-кўп қизиқ, улуғ, азим ишларни амалга ошира олади. Миллат тилини билмайдиганлар эса миллий ўзлигини ҳам батамом йўқотади.

Душманни мағлуб қилиш усулларидан бири – муайян халқни миллий-маънавий қадриятлари, она тили, имлоси, миллий ўзлиги, ғурури, тарихий хотираси ва ҳатто миллий кийимидан ҳам маҳрум қилиб, миллий-диний удумларини ман этмоқдир. Шундай қилинса, ушбу халқ вакиллари ўз соҳибига итдай итоат қилиб, қулдай хизмат қилади, Ватанини сотади, миллатнинг тараққийпарвар зиёлиларини даф қилиб бориш ишларида яқиндан ёрдам беради.

Доно халқимизнинг мард ўғлонларидан бири бўлмиш раҳматли Абдулҳамид Чўлпон ўзининг «Кеча ва кундуз» романида шундай деган экан: «Ибтидоий тарбияни рус мактабларидан бошлаб бўлмайди, уни миллий мактабларда бериш керак. Илгари миллий ҳиссини ўстириб, ўз миллатини таниганидан кейин рус мактабига бериш керакки, ҳунарга, ихтисосга тегишли илмларни ўқисин. Ундан кейин Германия, Франция, Англия мамлакатларига, ҳатто дунёнинг нариги чеккасидаги Америкага юбориб ўқитиш керак». Мана шундай даъватлар учун ҳам аксарият миллатпарвар зиёлиларимиз босқинчилар томонидан даф қилинган.

Жаҳонда рўй бераётган бугунги глобализация жараёнини инобатга оладиган бўлсак, фикримча, ўрис тили кўп ўтмай юртимиз келажаги учун у қадар долзарб бўлмай қолади. Тараққиёт ва хавфсизлик сари йўл олишни ният қилар эканмиз, ўқувчи ёшларимизга миллатлараро мулоқот тилларини, асосан инглиз, немис, француз, испан, корейс, хитой, араб тилларини чуқур ўргата бошлаганимиз маъқул, деб ўйлайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх