Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 11.08.2010 16:47   #21  
Offline ID uParty Member
Аватар для Naim Karimov
Оффлайн
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41  402/111
– 0  0/0

Uzbekistan
“Рассом бўлсам эди, чизиб берардим...”

Цитата:
ЎЗ ЗАМОНИга сиғмаган ва ҳатто шу замон томонидан рад этилган шоир шеърларидаги ҳазин ва мунгли оҳанглар шу даврда яшаган халқнинг ҳам дарду ҳасратларини ўзида мужассамлантирган. Шунинг учун Чўлпон халққа яқин, халқ орзу-умидлари ва дарду-ҳасратларининг том маънодаги ифодачиси бўлган. Аммо бу ҳол халқ дарди бўртиб турган барча шеърларнинг Чўлпонга нисбат берилиши мумкинлигини мутлақо англатмайди. Фаол ва изланувчан адабиётшунос Баҳодир Карим “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 3 окябрь сонида эълон қилинган “Абадий тирик овоз” номли мақоласида шоир ижодини ўрганиш, номаълум асарларини излаб топиш давом этаётган жараён эканлигини тўғри қайд этган ва Чўлпоннинг мутахассисларга-да нотаниш бўлган шеърлари ҳақида сўзлаб, улардан айрим лавҳалар келтирган. “Чўлпоннинг ҳозирга қадар шеърсевар одамлар қувваи ҳофизаси боис, - деб ёзади олим мазкур мақоласида, – оғзаки равишда бизгача етиб келган, бирор расмий нашрларда эълон этилмаган, балки ўз вақтида оммавийлаштириш таҳликали бўлган шеърлари ҳам бор экан”. Баҳодир Карим “ҳамма бараварига “чўлпонизм оғуси” билан курашаётган, миллатпарвар зиёлиларга, чўлпонлар авлодига ўлим тиланаётган бир муҳитда ёзилган, фақат хос даврлардагина, яширинча кўчирилиб қўлма-қўл ўқилган” шундай шеърлардан бирини муштарийлар эътиборига қуйидаги сўзлар билан ҳавола қилади: “Қалби изтиробларга тўлган шоир вақти келиб, ўзига ўлим тилаб юрган душманларига қарата:

Мани ўлсин деган ўлсин,
Балога мубтало бўлсин,
Қўлига косасин олиб,
Кўчаларда гадо бўлсин –

тарзидаги қарғиш мазмунли шеърлар ҳам ёзади”.
Баҳодир Каримдек билимдон олимнинг Чўлпон шеърий оламига мутлақо алоқасиз бу сатрларда буюк шоир муҳрини кўрганига ажабланмай илож йўқ. Юқоридаги сатрларни ўқиган кишида уларнинг аёл киши оғзидан ёзиб олинганлиги шундоққина сезилиб туради. Шунинг учун ҳам биз атоқли фольклоршунос олима Музайяна Алавия томонидан нашрга тайёрланган китобларни варақлаганимизда шу шеърий парчанинг асл нусхасини “Оқ олма, қизил олма” тўпламидан (Тошкент,1972, 68-бет) осонгина топдик.

Мени ўлсин деган ўлсин,
Балога мубтало бўлсин,
Қўлига косасин ушлаб,
Кўчаларда гадо юрсин.

Кўрамизки, бу парчадаги учинчи сатр жарроҳ Миржалол Жамилов оғзидан ёзиб олинган сатрга қараганда мантиқий асосга эга.
Миржалол Жамиловдан ёзиб олинган “Мен букун кўксимдаги Дардим баён этсаммикин?..” сатрлари билан бошланган уч бандли шеърнинг халқ ижодига мансублиги ҳам шубҳа уйғотмайди. Бу сатрларнинг мазмун-моҳияти ва мусиқий оҳангида ҳам аёл қалбининг нолалари кўкка ўрлаб туради. Ўзбек халқ оғзаки ижоди хазинасида бу шеърнинг бир неча нусхалари мавжуд бўлиб, уларнинг бири қуйидаги кўринишга эга:

Ёридан айрилган йигитнинг
Ёри мен бўлсаммикин?
Қўлига қирғий олиб,
Кўксида жон берсаммикин?..
(Ўша тўплам, 135-бет.)

Ўйлаймизки, бу халқ қўшиғининг бошқа нусхаларидан мисол келтиришга ҳожат йўқ. Зеро, мақолада келтирилган шеърнинг қуйидаги сўнгги бандининг ўзиёқ унинг Чўлпонга мутлақо алоқасиз эканлигини тасдиқлаб туради:

Қип-қизил лола янглиғ
Қонга бўялмишдир таним.
Тоғу саҳроларга бориб,
Анда макон тутсаммикин?

Бундай сатрлар турмуш азобларидан куйиб ёнган аёл қалбидангина отилиб чиққан бўлиши шубҳасиз.
Гарчанд “ўтли ёш”, “мажнун хаёллар”, “кўнгил сири” сингари “Чўлпон услубига хос ифодалар мўл бўлган“ “Сўрма, ўртоқ, кўзларимдан Ўтли ёш қайнашганин...” сатрлари билан бошланувчи шеър ҳам муниса ўзбек аёлларининг изҳори диллари.
Мақолада айтилишича, Жамол Жамиловнинг марҳум отаси Мирбилол Жамилов уруш арафасида Тошкент педагогика институтида Шуҳрат, Зафар Диёр сингари шоирлар билан бирга ўқийди ва шу даврда адабиётга катта ихлос билан яшайди. “Айниқса, - деб ёзади мақола муаллифи, - талабалик йилларида Чўлпонлар даврасига бориб ёд олган шеърларини фарзандларига ҳам айтиб беради”.
Мақола муаллифида юқоридаги шеърларнинг Чўлпонга мансублигини асословчи бошқа бирор далил-ашё йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаш зарурки, Чўлпон турли суҳбат ва гап-гаштакларда фақат ўз шеърларинигина эмас, балки бошқа шоирларнинг ўзига манзур бўлган асарларини ҳам иштиёқ билан ўқиган. Аммо айрим замондошлар Чўлпондан эшитган шундай асарларни биз, авлодларга унинг ўз асарлари сифатида тақдим этиб келдилар. Ҳатто Чўлпоннинг синглиси Фоиқа ая ҳам Сўфизоданинг “Сабо, Ленинни уйғотгин, Ўзбекистондан хабар олсун, Тушунмай қўл кўтарган ишчи-деҳқондан хабар олсун”, деган сатрларини акасидан эшитгани туфайли унинг шеъри, деб айтиб юрган. Натижада шу сатрлар буюк шоирнинг уч жилдлик (учинчи жилди чоп этилмаган) “Танланган асарлар”ига кириб қолган.
Чўлпон буюк истеъдод эгаси эди. У нафақат табиатнинг рангин манзаралари, балки инсон руҳининг ҳар қандай жилваларини ҳам акс эттиришга қодир шоир эди. Аммо у азбаройи камтарлиги туфайли аксар кишиларнинг табиатдаги, ҳаётдаги гўзалликни кўра олмасликларидан ва бу гўзалликни тасвирлаши маҳоллигидан афсусланиб, бундай ёзган эди:

...Аттанг, агар мен
Рассом бўлсам эди, чизиб берардим.
Ўхшаш нусха билан ёзиб берардим,
Шу ожиз ҳолимда шоирманми мен?..

Йўқ, Чўлпон табиатдаги ва инсоннинг руҳий оламидаги беназир гўзалликни Ёниқ Сўз ёрдамида рассомдек маҳорат билан тасвирлаб берган.



__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ.
Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.03.2011 22:02   #22  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Дўхтур Муҳаммадёр. Чўлпон

...Ўз шаҳрининг станциясига ҳам келиб тушди. Юриб-юриб, яна ўз ватани ва ўз жойига келди. Муҳаммадёр кетгандан бери ўз шаҳридан ҳам 5—10 зиёли ёшлар етишган эдилар. Муҳаммадёрни онлар кутиб олдилар. Аробага ўлтириб, эски шаҳарга тўғри юрабошладилар. Шаҳарнинг руслар турадирган қисминда ажаб даражада ўзгаришлар: янги-янги номерлар, боғлар, боғчалар, магазинлар, театрулар, мактаблар, метропул; йўллар тош, кўчалар кенг, электрик фанорлар — Исвечга ўхшар эди!.. Фақат шаҳарнинг мусулмонлар турадирган қисми аввал қандай бўлса, яна шундай эрди. Яна хафалик...

давоми: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/uygon...hammadyor.html
Ответить 
Старый 04.03.2011 22:12   #23  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Сени кўп кўрмасун. Чўлпон

Пешин бўлди, кеч кирди. Собиржондан дарак бўлмади. Кампир билан келин талвасаға тушдилар. Дарҳол қўни-қўшниға хабар бериб, қўшнининг катта ўғли Холматни отқа миндириб шаҳарга юбордилар. Холмат у кеча қайтмади.
У кечани кампир билан келин бир дўзах азобида ўтказдилар, чой ҳам ичмадилар, овқат ҳам емадилар.
Эртаси эрта билан Собиржоннинг ўлигини кўтариб Холмат келди. Йиғи-сиғи орасида сўрағанларға Холмат йигит сира пинагини бузмасдан:
— Шаҳарда отиш бўлған экан... Ўқ теккандур, ё арманлар отиб кетгандур,— деб жавоб берди...
Хадичахон 23 га қадам босқан. Локин ҳеч ким уни 23 да демайдур; билмаган кишилар уни қари жувон, 35 ларга кирган бир хотун дейдурлар. Унинг ақли, ҳуши ҳам жойида эмас, қишлоқ болалари: «Хади жинни» деб от қўйғанлар. Мунинг аҳволини яхши билган кишиларнинг ҳамма вақт унга раҳмлари келадур, «бечора жувон» дейдурлар.

тўлиқ: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/uygon...-kormasun.html

P.S
Жуда таъсирли ҳикоя экан... : (
Ответить 
Старый 22.05.2011 23:28   #24  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
...Ўзбекнинг нодир истеъдодли ўғлонини порлоқ қилган омил нимада эди? Миллатининг шаъни-мавқеини ҳимоялаш уҳдасими? Ўлканинг бузилиш азобию талофат миқёсларими? Ўз бошига тушган уқубат, ноҳақликларми? Теграсидаги айғоқчи, риёкор, нодонларми?.. Ҳар қалай, булар ва яна бир талай сабаб-омиллар буюк адиб қисматининг уйғун қисмларидек навбат талашиб шуурингизда қаторлашаверади...

http://e-adabiyot.uz/kitoblar/maqolalar/547-maqola.html
Ответить 
"+" от:
Старый 24.05.2011 10:10   #25  
Аватар для Ulugbek Mansurov
Оффлайн
professeur de français
Сообщений: 39
+ 50  42/21
– 0  1/1

Uzbekistan
«Кеча ва кундуз» романи француз тилида

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи
Бизнинг замонавий адабиётимизга боғлиқ асосий муаммолардан бири шундаки, у ҳақда юртимиздан ташқарида жуда кам билишади. Бадиий асарларимиз хорижий тилларга жуда кам таржима қилинган, албатта, рус тилидан ташқари.
Ўзбек адабиётининг шоҳ асарларидан бири бўлмиш «Кеча ва кундуз» романининг сўнгги йилларда олдинига рус тилига, кейин француз тилига илк таржималари нашрдан чиққанлиги жуда қувонарли ҳолдир.
Романни асл нусхадан француз тилига ўгирган олим Stéphane Dudoignon Париждаги Болқон, Туркия ва Марказий Осиё тадқиқотлари марказининг етакчи тадқиқотчиси, Янги Сорбон Университетининг профессоридир. У Марказий Осиё ва Кавказ халқлари адабиётидан кўплаб асарларни француз тилига ўгирган, шунингдек, Марказий Осиёда ислом ва Марказий Осиё халқлари этнологияси бўйича, машҳур тасаввуфлар борасида кўплаб илмий мақола ва рисолалар муаллифидир.
Романнинг французча таржимаси «Nuit» (Кеча) деб номланиб, 2009 йил Bleu Autour нашриётида чоп этилган (464 бет). Роман ҳақида француз матбуотида журналистлар ва адабиётшунослар томонидан кўплаб ижобий фикрлар билдирилди.
Ответить 
Старый 06.06.2011 06:16   #26  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
...Рус давлати манфаатларидан келиб чиқиб иш юритган Кауфманнинг фикрига кўра, рус алифбосини Россиядаги Шарқ халқлари ёзувига бирорта ўзгартиришсиз киритиш зарур: "бу халқлар, — деган эди у, — давлат тилини ўргана бошлашлари ва рус тили уларнинг ўзаро бирлашишларида восита бўлиши лозим".

Чўлпон - истиқлол йўлида (Наим Каримов)
Ответить 
"+" от:
Старый 18.09.2011 14:19   #27  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Қурбони жаҳолат

...Газитанинг қай ерига қараса туркистонли бечораларнинг илмсиз ва ҳунарсиз ҳолда маишат қилганларига таассуф қилуб ёзадир. Яна диққат... Яна хафалик...
Бу бизнинг Туркистонимиз ғафлатдан уйғонурми? Йўқми? Биз бундай ҳолда бўлсак битамиз... инқироз топамиз...

http://e-adabiyot.uz/kitoblar/nasr/575-hikoya.html
Ответить 
Старый 17.01.2012 16:25   #28  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Қор қўйнида лола. Чўлпон


Цитата:
Бу вақт эшоннинг эшигидан икки ёш йигит чиқдилар.
— Ҳўх-ҳў, кўча жуда қоронғи-ку!
— Шуни айтгил-а, осмонда дориға ҳам битта юлдуз топилмайдур!
— Юрабер. Бу кеча худди эшонбобонгнинг кўнглидек бўлибдир.
— Тўғри-я, мен қизға ачинаман, бояқиш келиб-келиб кимники бўлди-я!..
— Нимасини айтасан, отасининг уйи куйсун, одам эмас экан!
— Соқолини оппоқ тутадек ҳилиб, неварасидек бир қизни аравадан олишини қара, киши чидамас экан. Шуни бир нарсага ўхшатғум келди-ю, ўхшата олмадим-да!
Шу чоқ бир бурчакда кўча пойлаб ётғон Мамат қоровул йиғлағондай қилиб ҳуштагини чалиб олди-да:
— Нимасини айтасиз, йигитлар, дунё ўзи шундай тескари дунё экан... Лоланинг устига қор ёғди!..— деди.
Йигитлар жавоб бермадилар ва қоронғилиқ қучоғиға кириб йўқ бўлдилар...


http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/...nida-lola.html

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.01.2012 в 14:02.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.01.2012 14:03   #29  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Қор қўйнида лола. Чўлпон


Цитата:
...Нимасини айтасиз, йигитлар, дунё ўзи шундай тескари дунё экан... Лоланинг устига қор ёғди!..— деди.

http://e-adabiyot.uz/uzbek/uygonish/...nida-lola.html
Ответить 
Старый 21.01.2012 15:04   #30  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Оффтоп:
аммо лекин, расмга гап йўқ...
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх