Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 07.05.2015 14:31   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  246/131

UzbekistanFacebook
Берлин стратегик ҳужум операцияси

БЕРЛИН СТРАТЕГИК ҲУЖУМ ОПЕРАЦИЯСИ.
ГЕРМАНИЯНИНГ СЎЗСИЗ КАПИТУЛЯЦИЯСИ


Ижозатингиз билан фашистлар Германияси билан Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ўртасида 1941 – 1945 йилларда бўлиб ўтган урушнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳарбий тилда қисқа маълумот бериб ўтсам.

1945 йилнинг апрель ойида Қизил Армия, хусусан, маршал Константин Рокоссовский қўмондонлиги остидаги 2- Белоруссия фронти, маршал Георгий Жуков қўмондонлиги остидаги 1- Белоруссия фронти ва маршал Иван Конев қўмондонлиги остидаги 1- Украина фронти Берлин бўсағасига етиб борди.
16 апрелдан 8 майгача давом этган бўлиб, немисларнинг «Висла» ва «Марказ» деб номланган армиялар гуруҳларига мансуб асосий кучларни тор-мор этиш, Берлин шаҳрини эгаллаш ва Эльба дарёсига етиб бориб, у ерда иттифоқчи қўшинлар билан бирлашиш мақсади кўзланган Берлин стратегик ҳужум операцияси арафасида, ушбу опрецияга жалб этилган совет қўшинлари таркиби 149 та ўқчи дивизия, 12 та отлиқ аскарлар дивизияси, 13 та танк корпуси, 7 та механизациялаштирилган корпус, 15 та алоҳида танк ва ўзиюрар артиллерия қурилмалари бригадасидан ташкил топган бўлиб, шахсий таркибининг умумий сони 1 900 000 кишига етган. Операцияга шунингдек, Днепр ҳарбий флотилияси, Балтика флотининг муайян қисми ҳамда Польша қўшинларининг 1- ва 2- армиялари жалб этилган.
Мазкур операцияда жами 2 миллиондан зиёд совет аскари ва офицерлари иштирок этган бўлиб, 6 250 та танк ва ўзиюрар артиллерия қурилмалари, 41 600 та артиллерия қуроллари ва миномётлар, 7 500 та самолёт жалб этилган. Польша қўшинлари эса 10 та пиёдалар дивизияси, 1 та танк дивизияси ва 1 та алоҳида отлиқ аскарлар дивизиясидан ташкил топган бўлиб, шахсий таркибининг умумий сони 155 900 кишидан иборат бўлган.

Бу вақтга келиб, немис қўшинлари Одер ва Нейсе дарёларининг ғарбий соҳилларида мудофаага ўтган. Берлин бўсағалари ва шаҳарнинг ўзида 63 та дивизия (жумладан, 48 та пиёдалар, 6 та танк ва 9 та моторлаштирилган дивизиялари), 37 та алоҳида пиёдалар полки, тахминан 10 та алоҳида пиёдалар батальони, артиллерия қуроллари билан қуролланган ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг катта сонидан иборат қўшинлар туркуми жамланган. Ушбу туркум ўз ичига тахминан бир миллион шахсий таркиб, 1 500 та танк, 10 400 та артиллерия қуроллари ва миномётлар, 3 300 та жанговар самолётларни мужассам этган.
Берлин шаҳри ниҳоятда кучли мустаҳкамланган мудофаа истеҳкомига айлантирилган бўлиб, кўча жанглари олиб борилишига тайёрланган. Шаҳар атрофида учта мудофаа ҳалқаси яратилган, шаҳар ҳудудида темир-бетондан тайёрланган 400 дан ортиқ узоқ муддатли ўт очиш нуқталари барпо этилган бўлиб, гарнизон шахсий таркибининг сони минг кишига етган. Хусусан Берлин гарнизонининг шахсий таркиби эса қарийб 200 минг кишидан ташкил топган.

16 апрель куни авиация ва артиллерия қуролларидан берилган қудратли зарбалардан сўнг, совет қўшинлари душманни саросимага солиш мақсадида, тунги вақтда, жами 140 та прожектор ёритган асосий зарба йўналишида ҳужумга кўтарилди.
20 апрель куни (менимча, Гитлернинг туғилган кунига туҳва сифатида бўлса керак) совет артиллерия қуроллари Берлин шаҳрини ўққа тута бошлади.
25 апрель куни Берлиндаги қўшинлар туркуми тўла-тўкис қуршовга олинди. Шу куни 1- Украина фронти Торгау яқинида Эльба дарёсини кечиб ўтиб, АҚШ қўшинлари билан бирлашди.
1 май тонгида Рейхстагни ишғол этиш вақтида сержант Михаил Егоров билан кичик сержант Мелитон Кантария кичик лейтенант А. П. Берест раҳбарлигида Рейхстаг томига Ғалаба Байроғини ўрнатди.
2 май куни Берлин шаҳридаги немис қўшинлари туркумини яксон қилиш тадбирлари ниҳоясига етди. Немисларнинг қуршовни ёриб ўтган алоҳида бўлинмалариэса 5 майга қадар қириб тугатилди.

Берлин стратегик ҳужум операцияси давомида Қизил Армиянинг 78 291 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 274 184 киши эса яраланган. Бошқача қилиб айтганда, опрециянинг ҳар бир суткасида 15 минг аскар ва офицерлар сафдан чиқиб борган. Польша қўшинларининг жами 8 минг 892 ҳарбий хизматчиси сафдан чиқиб, улардан 2825 киши ҳалок бўлган.
Мазкур операциясининг 600 кишидан зиёд иштирокчисига Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. Ўн уч нафар иштирокчиси эса Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонининг иккинчи Олтин Юлдузи билан тақдирланди.

Немис мудофаасини ёриб ўтиш жараёнида, шу жумладан, шаҳар кўчаларида кечган жангларда танклар кенг қўлланилган. Бироқ қуролнинг ушбу тури шаҳар шароитида ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмай, баъзан душманнинг танкка қарши воситалари учун қулай нишонга айланиб қолган. Бу эса ўз навбатида, катта талофот кўришга, хусусан, Қизил Армия ўзининг Берлин операциясига жалб этилган танк ва ўзиюрар артиллерия қурилмаларининг учдан бир қисмини, яъни 1 997 тасини йўқотишига олиб келди. Бундан ташқари, совет қўшинлари 2 108 та артилерия қуроли ва миномётлари ва 917 та жанговар самолётини йўқотди. Аммо шунга қарамай, Қизил Армия ўз олдига қўйилган асосий вазифани тўла-тўкис бажарди: фашистларнинг 70 та пиёдалар, 12 та танк ва 11 та моторлаштирилган дивизиясини тор-мор келтириб, 480 минг кишини асир олганча, Германия пойтахти Берлин шаҳрини забт этди ва бу билан Германияни капитуляцияга мажбур қилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 07.05.2015 14:32   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  246/131

UzbekistanFacebook
КАПИТУЛЯЦИЯ

1945 йил 1 май куни соат 03.50 да 8- гвардия армиясининг қўмондонлик пунктига вермахтнинг қуруқликдаги қўшинлари бош штаби бошлиғи, пиёда қўшинлар генерали Кребс олиб келинди. Ушбу генерал тинчлик сулҳини тузиш юзасидан музокаралар олиб боришга ваколатли эканлиги ҳақида баёнот қилди. Бироқ Сталин сўзсиз капитуляциядан ташқари ҳеч қандай музокара олиб борилмаслиги ҳақида кўрсатма берди.
Немис қўмондонлиги олдига ультиматум қўйилди: соат 10.00 га қадар сўзсиз капитуляцига розилик берилмас экан, совет қўшинлари томонидан қақшатқич зарба берилади.
Тегишли жавоб олмаган совет қўшинлари соат 10.40 да фашист қўшинларининг Берлин марказида қолган парчаларига қарата кучли ўқ ёғдирди. Соат 18.00 да капитуляцияга доир талаблар рад этилгани маълум бўлди. Шундан сўнг, Империя девони жойлашган шаҳар марказига йўналтирилган сўнгги ҳужум бошланди. 1 майдан 2 майга ўтар кечаси, ушбу девон учун жанг бир дақиқа бўлсин тинмади. Тонг отар маҳалда бинонинг барча хоналари совет аскарлари томонидан эгалланди.
2 май куни кечаси соат 01.50 да радио орқали немислардан қуйидаги хабар олинди: «Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатяпмиз. Музокара олиб борадиган вакилларимизни Бисмарк штрасседаги кўприкка юборяпмиз». Бироздан сўнг, тарғибот вазирининг ўринбосари доктор Фриче совет қўмондонлиги билан боғланиб, Берлин гарнизонидаги немис қўшинларига қаршилик кўрсатишни бас қилиш ҳақида радио орқали мурожаат қилишга изн сўради. Соат 15.00 да Берлин гарнизонининг омон қолган парчалари (жами 134 минг киши) таслим бўлди.
7 май куни соат 02.41 да Реймсда Германиянинг сўзсиз капитуляцияси ҳақидаги далолатнома имзоланди. Ушбу ҳужжатни иттифоқчи экпедицион кучлар номидан иштирок этган генерал Уолтер Смит, совет Бош қўмондонлиги номидан иштирок этган генерал Иван Суслопаров ва гувоҳ сифатида иштирок этган француз армияси генерали Франсуа Севез шоҳидлигида немис Бош қўмондонлиги номидан генерал Йодль имзолади.
Бироқ Москва генерал Иван Суслопаровга Германиянинг сўзсиз капитуляцияси ҳақидаги далолатномага имзо чекишга рухсат бермаган ва шу боис, Совет Иттифоқи бошқа далолатнома имзоланишини талаб қилганча, туриб олди.
8 май куни Марказий Европа вақти билан соат 22.43 да (Москва вақти билан 9 май куни соат 00.43 да) Гитлернинг ўрнига қолган Денниц томонидан тегишли ваколат берилган генерал-фельдмаршал Вильгельм Кейтель, люфтваффе (ҳарбий-ҳаво кучлари) вакили генерал-полковник Штумпф ва кригсмарин (ҳарбий-денгиз кучлари) вакили адмирал фон Фридебург Берлиннинг Карлхорст туманида Германиянинг сўзсиз капитуляцияси ҳақидаги яна битта далолатномага имзо чекишди. Ушбу ҳужжат 9 май куни Москва вақти билан соат 01.00 да кучга кирди.

Капитуляцияни қабул қилган Совет Иттифоқи Германия билан тинчлик шартномасини имзоламади, яъни Германия билан уруш ҳолатида бўлганча қолди. Германия билан уруш де-юре 1955 йил 25 январь куни, ССРИ Олий Совети Президиуми томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнггина, ўз ниҳоясига етди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 07.05.2015 21:22   #3  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Elba daryosidagi uchrashuv

Meni bobom urush boshidan zenitchik bo'lib boshlab Ittifoq chegarasidan Moskva ostonasigacha qaytib yana Zenitka raschyoti kamandiri sifatida Elba daryosi boyida AQSH armiyasi bn uchrashib tugatgan. Urush davrida ukasi Xolmurod Oryol shahrida vafot etgan qaytib kelsa ayoli ketib qolgan onasi va otalari farzand dog'ida bo'lgan. Sabab ukasi o'qish joyidan Moskva himoysi uchun olib ketilganidan ko'p o'tmay vafot etgan. Urushda ukasi o'limidan xabar topgan aka qishda muzlab yotgan o'liklar orasidan o'z ukasini (ko'mish maqsadida) qidirgan. Topa olmagan. Onalari bosh maydonimizdagi matomsaro ona timsoliga o'xshab o'g'lini kutgan. Jon topshirayotgan vaqtida ham Xolmurod deya bir necha marta chaqirib o'g'lini izladi... deb eslaydi onam. 9-may bizni oilamiz ushun g'alaba kuni emas...
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
"–" от:
Старый 16.04.2018 09:16   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,745
+ 6,201  7,263/2,039
– 77  246/131

UzbekistanFacebook
Бугун, 16 апрель – Берлин стратегик ҳужум операцияси бошланган кун.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 16.04.2018 09:28   #5  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,430
+ 852  1,224/749
– 160  234/194

Uzbekistan
Шокир Долимов осуждает победу советских войск или одобряет?
Ответить 
Старый 16.04.2018 13:12   #6  
uParty Member
Аватар для Jackky Jackky
Оффлайн
город
горожанин
Сообщений: 288
+ 55  64/34
– 0  6/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Совет оккупация режими ҳукм сурган даврда ўзбек тилида атайин иш юритилмаган, аксарият соҳаларнинг ўзбек тилидаги терминологияси умуман шакллантирилмаган
Ҳарбий пенсионер Shokir Dolimov
Из каких войск пенсионер
Если пришлют ( или присылали повестку ) с военкомата многие из http://uforum.uz
в повторной повестке не нуждаютя , но всегда уважительно !!! относились и относятся к друг другу .
http://uforum.uz , наверное , был и , наверное , будет для развития Узнета , ....
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх