Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 12.04.2013 01:11   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМИК АППАРАТЛАР БОШҚАРУВИНИНГ АВТОМАТИК ТИЗИМИ (рус. автоматизированная система управления космическими аппаратами) – космик аппаратлар ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда бошқариш ва ушбу аппаратлар бортига ўрнатилган жиҳозларнинг иши меъёрий тарзда кечишини таъминлаш учун мўлжалланган қуруқликдаги ва космик аппаратлар бортидаги воситалар мажмуи.
Мазкур тизим тузилиш жиҳатидан: қуруқликдаги бошқарув комплекси ва космик аппарат бортидаги бошқарув комплексидан ташкил топган.
қуруқликдаги бошқарув комплексининг иши:
бошқарув дастурларини шакллантириб, космик аппаратлар бортидаги бошқарув комплексига киритиш;
теленазорат ва космик аппарат ҳолатига берилган баҳо асосида бошқарув командаларини ҳосил қилиш;
космик аппарат ҳаракатини прогноз қилиш мақсадида, ушбу аппарат орбитасига оид кўрсаткичларни ўлчаб боришдан иборат.
Космик аппарат бортидаги бошқарув комплекси, унга киритилган дастурга мувофиқ бортга ўрнатилган аппаратлар ишини бошқаради.

ҚУРУҚЛИКДАГИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ КОМПЛЕКСИ (рус. наземный автоматизированный комплекс управления) – космик фазода ишлаётган космик аппаратларнинг жамики мажмуини бошқариш учун космик аппаратларнинг барча турлари билан ҳар хил маълумотлар алмашиниш, ушбу маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш ва уларга зарурий математик таъминот билан ишлов бериш воситаларининг асосий комплекси, қўмондонлик-ўлчов комплекси.
Қуруқликдаги автоматлаштирилган бошқарув комплекси:
космик аппаратларни қўллаш масалалари режалаштирилиши;
космик аппаратлар бошқарилиши;
космик аппаратлар бортига ўрнатилган жиҳозлар иши устидан назорат олиб борилиши;
космик аппаратлардан мақсадли махсус маълумотлар қабул қилиниши;
космик кема экипажлари билан алоқа боғланишини таъминлайди.
Қуруқликдаги автоматлаштирилган бошқарув комплекси таркибига кирадиган воситалар:
жамики Ер шари бўйлаб тарқоқ жойлаштирилган қўмондонлик-ўлчов (қуруқликдаги ўлчов) пунктлари;
учувчи бошқарадиган космик комплекслар парвозларини бошқариш марказида жойлаштирилади.
Битта ёки бир турдаги космик аппаратлар туркумини бошқариш учун мўлжалланган бўлиб, қуруқликдаги автоматлаштирилган бошқарув комплекси таркибига кирадиган воситалар мажмуи қуруқликдаги бошқарув комплекси, деб аталиб, космик аппарат бортидаги бошқарув комплекслари билан бирга космик аппаратлар бошқарувининг автоматик тизими таркибига киради.

КОСМИК-МУҲАНДИСЛИК ТАЪМИНОТИ (рус. инженерно-космическое обеспечение) – космик аппаратларни Ер атрофидаги орбитага ёки планеталараро траекторияга чиқаришга ҳозирлаш ва уларнинг меъёрий ишлашини таъминлаш мақсадларида амалга ошириладиган технологик тадбирлар комплекси; техник таъминот турларидан бири.
Космик-муҳандислик таъминоти ўз ичига:
космик аппаратлар сақланишини ташкиллаштириш;
космик аппаратларни парвозга оид вазифалар ижросига ҳозирлаш;
космик тизимларга техник хизмат кўрсатилишини ўтказиш;
космик аппаратларни ерда ва орбитада таъмирдан чиқариш;
парвоздан кейинги тиклаш ва кўп маротаба фойдаланиладиган космик аппаратларни навбатдаги парвозларга ҳозирлаш;
космик аппаратлар аварияга учраган, уларга шикаст етган ҳолатлар окибатини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ тадбирларни мужассам этади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 12.04.2013 01:14   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМИК АЛОҚА (рус. космическая связь), қуруқликдаги қабул-узатиш станциялари билан космик аппаратлар орасида, асосан сунъий алоқа йўлдошлари ёки пассив ретрансляторлар орқали қуруқликдаги бир неча станциялар орасида ҳамда бир нечта космик аппаратлар орасида амалга ошириладиган радиоалоқа ёки оптик алоқа (лазер алоқаси).
Космик алоқадан телеметрик, телефон, телеграф, фототелеграф, телевизион ва шу каби, бошқа турдаги маълумотларни узатиш учун фойдаланилади. Космик алоқа тизимлари турли минтақалар, давлатлар, олис ҳудудлар орасида глобал алоқа боғлаш, асосий қўшинлар туркуми ҳаракатланаётган энг муҳим операцион йўналишларда ишончли ҳаракатчан алоқа бўлишини таъминлаш муаммоларини ҳал этиш имконини беради.
Космик алоқани қуруқликдаги космик алоқа станцияларидан фойдаланган тарзда ташкиллаштириш шакли нисбатан кенг тус олган.
Космик алоқа АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳарбий-денгиз кучларида кенг ривожланди. Жумладан, ўтган асрнинг 80- йилларида сунъий йўлдош орқали ҳарбий алоқанинг миллий тизимлари яратилди. НАТОга аъзо асосий давлатларга қарашли қуруқликдаги қўшинларда космик алоқа тинчлик даврида бошқарувнинг оператив-стратегик поғонасида, ҳарбий машқлар ўтказилаётган ёки хавф туғилган даврда эса бошқарувнинг тактик звеносида ташкиллаштирилиши кўзда тутилган.
Сунъий йўлдош орқали алоқа, қуруқликдаги пунктлар билан космик аппаратлар орасида, космик аппаратларга ўрнатилган ретрансляторлар орқали қуруқликдаги иккита ёки ундан ортиқ объектлар орасида, иккита ва ундан ортиқ космик аппарат орасида ташкиллаштирилган алоқа тури.
Сунъий ретранслятор-йўлдошларнинг қўлланилиши алоҳида ҳудудлар орасида глобал алоқа ўрнатилиши, шу жумладан, ушбу ҳудудларда жойлашган қўшинларни (кучларни) бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имконини беради.
Сунъий йўлдош орқали алоқа станциялари ушбу соҳа комплексининг таркибий элементлари саналади. Бундай станциялар қўшинларни бошқариш манфаатларида кўп каналли телефон-телеграф радиоалоқасини таъминлаш учун мўлжалланган.
Телевизион дастурларни ретрансляция қилиш, қуруқликдаги станциялар орасида икки томонлама телефон, телеграф ва фототелеграф алоқаларини ташкиллаштириш учун мўлжалланган «Орбита» сунъий йўлдош орқали алоқа тизими ССРИ томонидан яратилган илк тизим саналади. У ўз ичига собиқ Совет Иттифоқининг турли минтақалари ва бир қатор хорижий давлатлар ҳудудида жойлашган қуруқликдаги узатиш-қабул қилиш станциялари тармоғи ҳамда Ернинг «Молния», «Радуга» ва «Горизонт» деб номланган сунъий йўлдошларини қамраб олган бўлиб, 1965 йилдан 2000-йилларнинг бошига қадар ишлаган. Космик фазода бир вақтнинг ўзида Ернинг учта сунъий йўлдоши бўлиши «Орбита» тизимининг сутка давомида узлуксиз ишлашини таъминлаган.
Жумладан, «Орбита» тармоғининг қуруқликдаги марказий станциялар томонидан узатилган телевизион сигналларни Ер орбитасига чиқарилган сунъий йўлдошлар қабул қилиб, кучайтиргач, Ерга қайта узатган. Қуруқликдаги станция қабул қилган ушбу сигналлар боғловчи алоқа йўли орқали маҳаллий телевизион марказга етказилган. Марказ эса ушбу сигналларни метрли ва дециметрли тўлқинлар диапазонида атайин ажратилган каналлар орқали эфирга узатган.
Қуруқликдаги станция билан маҳаллий телевизион марказ орасидаги боғловчи алоқа йўли сифатида, одатда, бир оралиқли радиореле алоқаси қўлланилган. Қуруқликдаги станциянинг диаметри 12 метрли параболик тўлқин қайтаргичга эга антеннаси буриладиган таянч қурилмасига ўрнатилган бўлиб, азимут ва бурчак бўйича орбитадаги сунъий йўлдош ҳаракати кетидан бир неча бурчак дақиқасига қадар ўта аниқ айланган.
Антеннанинг сунъий йўлдош кетидан айланма ҳаракатини бошқариш амали автоматик тарзда, хусусан, сунъий йўлдош узатган телевизион сигнал бўйича ёки дастурли қурилма воситасида кечган ёки дастаки бажарилган. Ушбу антенна Узоқ Шимол, Сибирь ва Узоқ Шарқда ҳукм сурган минтақа шароитларида, шамол таъсиридан тўсадиган ҳимоя тўсиқларисиз меъёрий равишда ишлашга қодир бўлган.
Космик телевидение, тасвирларни космик фазодаги ёки бошқа планета юзидаги космик аппарат бортидан ва бортига узатиш жараёни.
Космик тасвирга олиш, Ер атмосферасидан ташқарида, хусусан, Ернинг сунъий йўлдошлари, космик кемалар бортида жойлашган ва тасвирни электр магнит спектрининг турли соҳаларида берадиган аппаратлар воситасида Ер, осмон жисмлари ва космик ҳодисалар тасвирини олиш (фотосурати, телевизион тасвирини ҳосил қилиш). Ернинг космосдан олинган тасвирларининг ўртача масштаби 1:1000000 — 1:10000000 га тенг.

КОСМИК ТЕЛЕСКОПЛАР:
Астрон – космик ультрабинафша телескоп (ССРИ).
Хаббл – космик телескоп-рефлектор (АҚШ).
Swift – гамма-чақмоқларни кузатиб борадиган космик обсерватория (АҚШ, Италия, Буюк Британия).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:16   #23  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМОДРОМ (грек, kosmos – олам, Коинот, dromos – югуриш учун мўлжалланган жой) – космик аппарат билан биргаликдаги элтувчи ракеталарни қабул қилиб олиш, сақлаш, йиғиш, учиришга ҳозирлаш ва учириш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган ҳудуд, иншоот ва техник воситалар комплекси.
Космодром тузилиш жиҳатидан техник майдон, старт бериш комплекси ва хизмат кўрсатиш объектларидан ташкил топади.
Старт бериш комплекси космодромнинг старт бериш майдонида жойлашган космик комплекснинг муайян қисми бўлиб, ўз ичига технологик жиҳозлар, техник воситалар билан биргаликдаги иншоотлар ва ерости йўлларини мужассам этади.
Старт бериш комплекси космик аппарат билан биргаликдаги элтувчи ракетани техник майдондан старт бериш майдонига етказилиши, ракетанинг учириш қурилмасига ўрнатилиши, ёқилғи ва газ қуйилиши, ракетани учиришга ҳозирлаш ва учириш тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди. Тузилиши жиҳатидан битта ёки бир нечта учириш қурилмасига эга, кўчмас ва кўчма кўринишда яратилган бўлиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш объектлари жумласига:
қўмондонлик-ўлчов комплексининг ўлчов пунктлари;
ҳисоб-китоблар маркази;
ёқилғи сақлаш, суюқ кислород ва водород тайёрлаш жиҳозлари;
турар жой шаҳарчаси;
транспорт коммуникациялари ва шу каби, бошқа объектлар киради.
Шунингдек, космодром, траекторияга оид ўлчовлар олиб борилиши, телеметрик маълумотлар қабул қилиниб, ишлов берилиши ва шу каби бошқа ишлар амалга оширилишини таъминлайди.
Учирилган ракетанинг ажраб тушадиган поғоналари зарар етказмаслиги учун, космодром, аҳоли зич яшайдиган жойлар ва қўшни старт бериш ҳудудидан узоқда қурилади. Старт олган элтувчи ракета Ернинг айланиш энергиясидан унумли фойдаланиши учун космодромни экваторда жойлаштириш фойдали саналади. Негаки, экватордан учирилган элтувчи ракета ўрта кенгликларда жойлашган космодромдан старт олган ракетага нисбатан 10 фоизг кам ёқилғи сарфлайди. Демакки у, орбитага кўпроқ фойдали юк олиб чиқиши мумкин бўлади.

Кўчмас космодромлар:
Алкантара (Alcantara) Бразилия, Штат Мараньян, 1990 йили фойдаланишга топширилган;
Аль-Анбар (Al Anbar) Ироқ, Аль-Анбар вилояти, биринчи ракета 1989 йили учирилган, 1991 йили ёпилган;
Байконур (Baikonur) Қозоқистонда жойлашган, Россияга қарашли, 1957 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1957 йили учирилган;
Ванденберг (Vandenberg) АҚШ, Санта-Барбара округи, Калифорния штати, 1957 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1959 йили учирилган;
Вумера (Woomera) Австралия ва Буюк Британияга қарашли, Жанубий Австралия штати, 1957 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1967 йили учирилган, 1976 йили ёпилган;
Вэньчан (Wenchang) Хитой Халқ Республикаси, Хайнань ороли, 2012 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 2013 йили учирилган;
Кадьяк (Kodiak) АҚШ, Кадьяк ороли, Аляска штати, 1998 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 2001 йили учирилган;
Капустин Яр (Kapustin Yar) Россия, Астрахан вилояти, 1946 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1962 йили учирилган;
Кваджалейн (Kwajalein) АҚШ, Омелек ороли, Кваджалейн маржон ороли, Тинч океандаги Маршалл ороллари (экватордан шимолда, Микронезияда), 1964 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 2008 йили учирилган;
Кеннеди номли Космос маркази (John F. Kennedy Space Center (KSC), АҚШ, Бревард округи, Флорида штати, 1962 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1967 йили учирилган;
Куру (Kourou) Франция, Европа Иттифоқига қарашли, денгиз ортидаги Гвиана департаментида (Франция) жойлашган, 1968 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1970 йили учирилган;
Канаверал бурни (Cape Canaveral) АҚШ, Бревард округи, Флорида штати, 1949 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1958 йили учирилган;
Наро (Naro), Венародо (Oenaro) ороли, Чолла-Намдо вилояти, 2009 фойдаланишга топширилган;
Пальмахим (Palmachim) Исроил, Марказий округ, 1971 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1988 йили учирилган;
Плесецк (Plesetsk) Россия, Архангельск вилояти, 1959 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1966 йили учирилган;
Сан-Марко (San Marco) Италия, Формоза кўрфази, Кения ҳудудий сувлари, 1964 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1967 йили учирилган; 1988 йили ёпилган;
Свободний (Svobodny) Россия, Амур вилояти, 1996 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1997 йили учирилган, 2007 йили ёпилган;
Семнан (Semnan) Эрон, Семнан вилояти, биринчи ракета 2009 йили учирилган;
Сичан (Xichang) Хитой Халқ Республикаси, Сичуань вилояти, 1970 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1984 йили учирилган;
Тайюань (Taiyuan) Хитой Халқ Республикаси, Шаньси вилояти, 1968 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1988 йили учирилган;
Танегасима (Tanegashima) Япония, Танегасима ороли, Кагосима маъмурий бирлиги, 1969 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1975 йили учирилган;
Тонхэ (Musudan-ri) Хитой Халқ Демократик Республикаси, Хамгён-Пукто вилояти, 1984 йили фойдаланишга топширилган;
Уоллопс (Wallops) АҚШ, Аккомик округи, Вирджиния штати, 1945 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1961 йили учирилган;
Утиноура (Uchinoura) Япония, Кагосима маъмурий бирлиги, 1962 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1970 йили учирилган;
Хаммагир (Hammaguir) Франция, Алжирда жойлашган, 1947 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1965 йили учирилган, 1967 йили ёпилган;
Цзюцюань (Jiuquan) Хитой Халқ Республикаси, Аймак Алашань (Ички Монголия), 1958 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1970 йили учирилган;
Шрихарикота (Sriharikota) Ҳиндистон, Андхра-Прадеш штати, 1971 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 1980 йили учирилган;
Ясный (Dombarovsky) Россия, Оренбург вилояти, 1964 йили фойдаланишга топширилган, биринчи ракета 2006 йили учирилган
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:18   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
Кўчма космодромлар:
«Боинг B-52» (B-52B 008) (инг. B-52 aircraft) русумли самолёт, АҚШ, Эдвардс авиация базаси, биринчи элтувчи ракета (Пегас (Pegasus)) 1990 5 апрель куни Тинч океанда 13,2 км баландликда учирилган;
«Локхид Л-1011 Трайстар» (L-1011-100) (инг. Lockheed L-1011 aircraft) русумли самолёт, АҚШ, Ванденберг базаси, биринчи элтувчи ракета Пегас (Pegasus-H, Pegasus-XL, Pegasus-XL, HAPS) 1995 йил 3 апрель куни Тинч океанда, тахминан 12 км баландликда учирилган;
«Новомосковск» (инг. Novomoskovsk submarine K-407) сув ости кемаси, Россия, Мурманск вилояти, Гаджиево ҳарбий-денгиз базаси, биринчи элтувчи ракета Штиль-1Н 1998 йил 7 июль куни Баренц денгизида учирилган;
«Морской старт» («Одиссей») ( инг. Sea launch (Ocean Odyssey) АҚШ, Россия, Норвегия ва Украина томонидан, АҚШнинг Калифорния штатидаги Лонг-Бич портига қарашли, биринчи элтувчи ракета Зенит-3SL1999 йил 28 март куни Ҳинд океанидаги Рождество оролида учирилган;
«Екатеринбург» (Ekaterinburg submarine К-84) сув ости кемаси, Россия, Мурманск вилояти, Гаджиево ҳарбий-денгиз базаси, биринчи элтувчи ракета Штиль-1Н 2006 26 май куни Баренц денгизида учирилган.

Айрим космодромларга оид маълумотлар:
БАЙКОНУР - Қозоқистон Республикаси Қизил Ўрда вилоятининг 1995 йилга қадар Ленинск деб номланган Байконур шаҳри ёнида жойлашган, Россия Федерациясига қарашли космодром.
Ушбу космодромга собиқ ССРИ Министрлар Кенгашининг 1955 йил 2 февралдаги қарори билан Ғарбий Қозоқистон темир йўлларининг Тура-Там разъезди яқинида асос солинган бўлиб, бугунги кунда 1994 йил имзоланган давлатлараро битимга асосан фойдаланилмоқда.
Россия Федерацияси таркибидаги алоҳида федератив аҳамиятга эга шаҳар мақоми берилган Байконур шаҳри 1994 йили космик комплекс билан биргаликда Россия тасарруфига узоқ муддатли ижара сифатида топширилган.
Байконур космодроми қитъалараро баллистик ракеталар ишини текшириб, меъёрига етказиш, «Союз», «Молния», «Зенит», «Циклон», «Протон» ва «Энергия» русумли элтувчи ракеталарни синовдан ўтказиб, космосга учириш учун мўлжалланган. Таркибида бир нечта старт бериш комплекслари, техник майдонлар ва ўлчов пунктлари мавжуд.
Байконур космодромидан космик фазога:
1957 йил 4 октябрь куни Ернинг биринчи сунъий йўлдоши;
1961 йил 12 апрель куни жаҳоннинг биринчи космонавти Ю. А. Гагарин учган биринчи «Восток» космик кемаси;
«Восток», «Восход», «Союз», «Союз-Т», «Союз-ТМ» космик кемаларининг барча русумлари;
«Прогресс» автоматик юк ташиш космик кемасининг барча русумлари;
кўп маротаба қўллаш учун мўлжалланган «Энергия» - «Буран» орбитал ракета-космос тизими;
Ернинг кўплаб сунъий йўлдошлари ва планеталараро космик аппаратлар учирилган.

СВОБОДНИЙ - Россия Федерацияси Амур вилояти Благовешинск шаҳри яқинидаги Свободний шаҳарчасида жойлашган, «Рокот», «Старт» каби енгил ракеталар синфига мансуб элтувчи ракеталарни учириш учун мўлжалланган космодром.
1993 йили ракета дивизияси негизида ҳарбий-космик кучлар ихтиёридаги космик воситаларни синовдан ўтказиш ва қўллаш бош маркази сифатида яратилган.
1996 йил 1 март куни Россия Федерацияси Президентининг фармони билан ушбу марказ негизида РФ Мудофаа вазирлиги 2- давлат синов космодроми яратилган.
1997 йил 4 март куни орбитага чиқарилган «Зея» русумли алоқа йўлдоши, ушбу космодромдан учирилган биринчи сунъий йўлдош саналади.
2007 йили ёпилган, бироқ Свободний космодромидан оғир ракеталар синфига мансуб, экологик жиҳатдан тоза ёқилги қўлланиладиган «Ангара» русумли ракеталарни учириш режалаштирилган.

ПЛЕСЕЦК - Россия Федерацияси Архангельск вилоятининг, маъмурий маркази Мирний шаҳри саналадиган Плесецк тумани ҳудудида жойлашган, космик аппаратларни орбитага чиқариш, қурол-аслаҳа намуналарини синовдан ўтказиш, шу жумладан, «Тополь-М» ракета комплексининг ишини текшириб, меъёрига етказиш ва қитъалараро баллистик ракеталарни ўқув мақсадларда учириш учун мўлжалланган космодром.
Россия Федерацияси Президентининг фармони билан Ҳарбий-космик кучлар ихтиёридаги космик воситаларни синовдан ўтказиш ва қўллаш бош маркази негизида РФ Мудофаа вазирлиги 1- давлат синов космодроми сифатида яратилган.
1997 йили РФ Мудофаа вазирлиги давлат синов полигони Плесецк космодроми таркибига ташкилий жиҳатдан қўшилган.
Плесецк космодромининг яратилиш тарихи собиқ ССРИ даврида, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва Министрлар Кенгашининг 1955 йил 11 январдаги қарори билан бошланган «Ангара» объектининг (полигонининг) қурилишига бориб тақалади. 1963 йил август ойида ушбу объект негизида ССРИ Мудофаа министрлиги Ракета ва космик қурол-аслаҳалар синови ўтказиладиган илмий-тадқиқот полигони яратилган бўлиб, 1990 йилдан ССРИ Мудофаа министрлиги, 1992 йилдан эътиборан эса РФ Мудофаа вазирлиги давлат синов полигони, деб номланган.
1966 йил 16 март куни орбитага чиқарилган «Космос-112» русумли Ернинг сунъий йўлдоши, ушбу космодромдан учирилган биринчи сунъий йўлдош саналади.
Ўтган йиллар давомида мазкур космодромда ракета комплексларининг жами ўн битта русуми синовдан ўтказилган бўлиб, ундан Ернинг «Космос», «Молния», «Метеор», «Интеркосмос» русумли сунъий йўлдошлари серияси орбитага чиқарилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:25   #25  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
3. КОСМОС ҲУЖУМИДАН МУДОФАА МАСАЛАЛАРИ

ҲАВО ВА КОСМОСДА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН УРУШ (рус. воздушно-космическая война), ҳаво-космосдан зарба бериш ҳамда мудофаа ва таъминот манфаатларида қўллаш учун атайин яратилган қурол-аслаҳалар воситасида олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлар ҳал этувчи аҳамият касб этадиган фаразий (гипотетик) уруш.
Жаҳон урушининг таркибий қисми сифатида йирик стратегик ҳаво операциялари, шу жумладан, алоҳида космик операциялар ва космос ҳужумига қарши операциялар шаклида олиб борилиши мумкин бўлиб, урушнинг давоми ва хотимасига сезиларли таъсир ўтказиш қобилиятига эга бўлиши тахмин қилинади. Муайян шароитлар қарор топганида мустақил уруш кўринишини касб этиши ҳамда қитъа ва океанлардаги ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонида фаол ҳаракатлар бошлаб юборилгунга қадар олиб борилиши мумкин.
Бугунги кунда ҳаво ва космосда олиб бориладиган уруш қуролли курашнинг мустақил шаклини касб этиши ҳақиқатдан йироқдир. Космосдан фақат стратегик разведка, алоқа, навигация масалаларини ҳал этиш ҳамда душманнинг ўхшаш воситаларини йўқ қилиш учунгина фойдаланиш мумкин. Бироқ келажакда, космос ва қуруқликда жойлаштириладиган истиқболли қурол-яроғлар, ракеталар зарбаси ва космос ҳужумидан мудофаа тизимлари, космосдаги объектларни (нишонларни) йўқ қилиш учун мўлжалланган ҳужумкор жанговар воситалар ҳамда уларни космосга чиқарадиган ва космосда туриб зарба берадиган воситалар яратиладиган бўлса, бундай уруш жаҳон урушининг асосий шаклларидан бирига айланиб қолиши мумкин.

ҲАВО-КОСМИК ЙЎНАЛИШ (рус. воздушно-космическое направление) – Ер яқинидаги ҳаво-космик фазо, қуруқлик ва дунё океани ҳавзасининг сарҳадларида ҳаво, ракета ва космик кучлар туркумлари ва уларга қарши кураш олиб борадиган куч ва воситалар жойлашиб, ҳарбий ҳаракатлар олиб бориши мумкин бўлган муайян қисми.
Одатда, эни 6-7 минг км келадиган ҳаво-космик йўналиш ўз ичига қитъалараро баллистик ракеталар старт оладиган, космик аппаратлар учириладиган ҳудудлар, стратегик авиациянинг асосий базаларини қамраб олиб, ҳаво ва космосдан авиация ва ракета зарбалари берилиши кутиладиган ўта муҳим ҳарбий-сиёсий ва стратегик объектлар томон олиб боради.

КОСМИК ФАЗО НАЗОРАТИ (рус. контроль космического пространства) -космик объектлар ва космик фазодаги тизимларга доир маълумотларни ҳосил қилиш, йиғиш, уларга ишлов бериб, таҳлил қилиш, ушбу объект ва тизимлар тўғрисидаги, жумладан, уларнинг таркиби, эгаллаб турган жойи, ҳолати, вазифасига ва умуман космик вазиятга оид маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш мақсадида амалга ошириб бориладиган тадбирлар комплекси.
Космик вазият - космик аппаратлар, хусусан, орбитал станция, космик комплекс ва шу кабиларни ишга ҳозирлаш тадбирлари, уларнинг ишлаши ва ишининг пировард натижасига таъсир ўтказиши мумкин бўлган жамики космик объектлар, космик фазо омиллари ва шарт-шароитларининг мажмуи.
Миқёсига кўра космик вазият стратегик ва оператив (тактик) вазиятларга фарқ қилади.
Стратегик космик вазият – Ер яқинидаги космик фазо ва томонлар тасарруфидаги космик кучлар эгаллаган ҳудудларда қарор топган вазият.
Оператив (тактик) космик вазият – томонлар тасарруфидаги космик кучлар шаклланган зонада (ҳудудда) муайян вақтга келиб юзага келган вазият.
Космик вазиятга баҳо бериш ишлари, мазмунан, космик кучлар туркумларини ҳамда тегишли вазифалар космосда ва космосдан ҳал қилинишига таъсир ўтказадиган омиллар ва шарт-шароитларни ўрганиб чиқиб, таҳлил қилишдан иборат.
Космик фазо назоратининг асосий босқичлари жумласига:
космик объектларни фош этиб, тегишли маълумотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш марказига йўллаш, фош этилган объектлар каталогини юритиш;
каталокка киритилган космик объектларни кузатиб бориш;
космик объектларни аниқлаб, зарурий маълумотларни ҳосил қилиш киради.
Космик фазо назорати космик фазони кузатиб боришга қодир, олинган маълумотларни қабул қилиб, ишлов берадиган ягона марказ билан уйғунлашган тарзда космик фазо назорати тизимини шакллантирадиган барча техник воситалар қўлланилган тарзда амалга оширилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:27   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМИК РАЗВЕДКА (рус. космическая разведка) - ташкилий, техник ва информацион жиҳатдан ўзаро боғланган сунъий йўлдош тизимлари ва қуруқликдаги воситалардан фойдаланган тарзда муайян ҳарбий объектлар, ҳудудлар, қўшин туркумларининг жойлашган жойи ва ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳосил қилиш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказишга доир тадбирлар комплекси бўлиб, стратегик (оператив-стратегик) разведканинг таркибий қисми саналади.
Космик разведка манфаатларида разведка турлари, радио- ва радиотехник разведка тизимларидан фойдаланилади. Космик разведкага қарашли куч ва воситалар:
қитъалараро ракеталар, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-денгиз кучлари, ҳаво-ҳужумидан мудофаа қўшинлари туркумлари, қуруқликдаги қўшинлар жойлашган ҳудудлар, ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонларининг оператив ва муҳандислик жиҳатидан жиҳозланганлик ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳосил қилиш;
об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида денгиз ва қуруқликда жойлашган нишонлар разведкасини олиб бориш;
Қитъалараро баллистик ракеталарнинг кўчма учириш қурилмаларини қидириб топиш;
қурол-яроғнинг стратегик тизимлари жойлаштирилган пунктларни кузатиб бориш тадбирларига жалб этилади.

НИШОНЛАРНИ РАДИОЛОКАЦИЯ ВОСИТАСИДА ОЛИС МАСОФАДА ФОШ ЭТИШ (рус. дальнее радиолокационное обнаружение) 1. Қитъалараро баллистик ракеталар ва космик объектларни 3000 км ва ундан олис масофада фош этиш.
Ушбу тадбир ракетали ҳужум уюштирилиш хавфи кутиладиган асосий йўналишларда тизиладиган нишонларни олис масофада фош этиш учун мўлжалланган қуруқликдаги станциялар комплекси, горизонт орти радиолокация станциялари воситасида ва шу каби бошқа воситалар қўлланилган тарзда амалга оширилади.
Мисол учун, Шимолий Америка қитъасининг ҳаво-космик мудофааси асосини:
Тул (Гренландия), Клир (Аляска) ва Файлингдейлз-Мурда (Буюк Британия) жойлашган «Бимьюс» ракета учирилгани ҳақида огоҳлантириш тизимининг олис масофада фош этиш учун мўлжалланган қуруқликдаги станциялари;
сув ости кемаларидан учириладиган баллистик ракеталарни фош этиб кузатиш тизимининг Бил (Калифорния штати), Отис (Массачусетс штати), Роббинс (Джорджия штати) ва Гудфеллоудаги (Техас штати) авиация базаларида жойлашган олис масофада фош этиш учун мўлжалланган қуруқликдаги станциялари;
Гранд-Форкс авиация базасида жойлашган радиолокация пости;
«Спейстрек» ва «Спасур» тизимига мансуб, космик объектларни кузатиш учун мўлжалланган радиолокация постлари ташкил этади.
2. Ҳаводаги нишонларни горизонт орти радиолокация станциялари (мисол учун, AN/FPC-118 русумли станциялар) воситасида 4000 километргача масофада ҳамда нишонларни олис масофада фош этиш йўналишларида (мисол учун, «Дью-NWS» йўналишида) тизилган қуруқликдаги радиолокация постларидаги радиолокация станциялари воситасида 300-500 км масофада фош этиш.
Нишонларни радиолокация воситасида олис масофада фош этиш имкониятлари олис масофада фош этиш самолётларини (мисол учун, АВАКС, А-50 тизимига мансуб самолётлар) ва олис масофада фош этиш кемаларини қўллаш ҳисобига сезиларли даражада ошади.

КОСМОСДАГИ НИШОННИ (ОБЪЕКТНИ) ЙЎҚ ҚИЛИШ (рус. перехват космической цели (объекта)) - душманнинг космик объектини фош этиб, йўқ қилишга йўналтирилган тадбирлар ва жанговар ҳаракатлар комплекси.
Космик нишон (объект) космик фазо назорати воситаларидан фойдаланган тарзда фош этилади. Уни йўқ қилиш (ишдан чиқариш) амаллари эса авиация-ракета тизимларининг қўриқчи сунъий йўлдошларини учириб, нишонга (объектга) йўллаш ҳамда ракетага қарши комплексларни қўллаш оркали бажарилади.

СТРАТЕГИК КОСМИК ОПЕРАЦИЯ (рус. космическая стратегическая операция), уришаётган иккала томон ихтиёридаги космик зарбдор (ҳужумкор), мудофаа ва таъминот кучларининг (воситалари) муайян мақсадларга эришиши, хусусан:
космосда ҳукмронликни қўлга киритиши;
душманнинг ракета-космик ҳужумини даф этиши;
космос, қуруқлик ва денгиздаги рақиб қўшинлари (флот кучлари) туркумлари ва объектларига қарата космосдан зарба бериш учун иштирок этиши тахмин қилинаётган истиқболли (гипотетик) операция.
Стратегик космик операция ўз ичига космик ҳужум операцияси, космик мудофаа операцияси, махсус космик операцияларни мужассам этиб, глобал кўлами, кўзланган мақсадларнинг ҳаддан ортиқ қатъийлиги, барча хатти-ҳаракатлар тез кечиши, жанговар ҳаракатларнинг тўла-тўкис автоматлаштирилганлиги билан тавсифланади.
Космик кучлар жойлаштирилган масофага кўра стратегик космик операция олис, ўрта ва яқин космосдаги жанговар ҳаракатларга бўлиниши тахмин қилинади.

ДУШМАННИНГ ҲАВО-КОСМИК ҲУЖУМИНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН СТРАТЕГИК ОПЕРАЦИЯ (рус. стратегическая операция по отражению воздушно-космического нападения противника), душманнинг жамики ҳаво-космик йўналишлардан амалга оширадиган ҳаво-космик ҳужумини фош қилиб, даф этиш ҳамда қуролли кучлар ва хўжалик объектларини душманнинг қуруқликда, ҳаво ва космик кемаларга жойлаштирилган стратегик ҳужумкор кучлари зарбаларидан ҳимоя қилишга қаратилган стратегик тадбирлар ва мудофаа-ҳужумкор ҳаракатлар мажмуи.
Душманнинг ҳаво-космик ҳужумини бартараф этишга қаратилган стратегик операция космик қўшинлар яъни: ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизими, ракета қуролига қарши мудофаа, космик фазони назорат қилиш тизими томонидан ҳарбий-ҳаво кучлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар ва ҳарбий-денгиз флоти ихтиёридаги қўшинларда қўлланиладиган воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Бундай операциянинг таркибий қисмлари жумласига:
космик қўшинлар (ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизими, ракета қуролига қарши мудофаа, космик фазони назорат қилиш тизими) операциялари;
ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа зоналари ва ҳудудларидаги кучлар туркумлари (ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа армиялари, корпуслари, дивизиялари) қўлланилган тарзда ҳарбий авиация томонидан амалга ошириладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа операциялари киради.
Душманнинг ҳаво-космик ҳужумини бартараф этишга қаратилган стратегик операция келгусида стратегик ҳаво ҳужумидан мудофаа операциясига, кейинчалик эса стратегик мудофаа кучлари операциясига айланиб кетиши мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:32   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМОС ҲУЖУМИДАН МУДОФАА (рус. противокосмическая оборона), космосдаги ҳукмронликни қўлга киритиш, ҳарбий-космик тизимлар туркумининг яшовчанлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш ва душманнинг космик ҳужум режасини барбод қилиш мақсадларида душман ихтиёридаги космик аппаратларни фош этиш ва йўқ қилишга (ишдан чиқариш ёки муҳосара қилишга) йўналтирилган космосдаги тадбирлар ва жанговар ҳаракатлар комплекси.
Космос ҳужумидан мудофаа ўз ичига:
қуруқликда ва жанговар кемаларга жойлаштириладиган космос ҳужумидан мудофаа воситаларининг туркумини яратиш;
космик фазони назорат қилишга қаратилган чора-тадбирларни ташкиллаштириш;
душман ихтиёридаги жанговар ва таъминловчи ҳарбий-космик воситаларни нишонга олиш, йўқ қилиш (ишдан чиқариш ёки муҳосара қилиш) амалларини мужассам этади.
Космос ҳужумидан мудофаа глобал тизим сифатида ташкиллаштирилади.
Бундай мудофаа космик қўшинларга мансуб космик нишонларни фош этадиган ва нишонга оладиган махсус комплекслар, нишон кўрсатувчи сунъий йўлдошлар ҳамда қуруқликда ва космик кемаларга жойлаштириладиган ўт очиш комплекслари воситасида амалга оширилади. Шу мақсадда ХХI аср бошида ИС-М тизими (Россия) ва «АСАТ» русумли авиацион-ракета комплекслари (АҚШ) қўлланилиши мумкин.

РАКЕТА-КОСМОС МУДОФААСИ (рус. ракетно-космическая оборона) -ракета-ядро ҳамласи амалга оширилаётгани ҳақида давлат раҳбарияти ва ҳарбий раҳбариятнинг олий органларини ўз вақтида огоҳлантириш, космосда жанговар ҳаракатлар бошланганлигини фош этиш ва стратегик объектларга қарата берилган зарбани қайтариш кучлари ва воситалари ҳамда шу мақсадларда ўтказиладиган тадбирлар ва информацион-разведка мазмунидаги жанговар ҳаракатлар комплекси бўлиб, ҳаво-космик мудофаанинг таркибий қисми саналади.
Мисол учун, Россия Федерацияси ракета-космос мудофаасининг асосини:
старт олган баллистик ракеталар двигателларидан отилиб чиқаётган аланга тилини кайд этадиган орбитал ҳарбий космик аппаратлар туркуми;
ушбу ракеталар парвозининг траекториясига оид кўрсаткичларни аниқлайдиган горизонт усти радиолокация воситаларининг қуруқликдаги тармоғини ўз ичига қамраб оладиган ракета учирилгани ҳақида огоҳлантириш тизими ташкил этади.

СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ (рус. противоспутниковая борьба) - душманнинг космосда ва космосдан уюштирган ҳамласини қайтаришга қаратилган тадбирлар ва қўшинлар томонидан амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар комплекси.
Сунъий йўлдошларга қарши кураш манфаатларида тинчлик даврида:
космик фазо назорати амалга оширилади;
космик нишонлар каталоги юритилиб, унга аниқликлар киритиб борилади;
алоҳида космик аппаратлар инспекцияси ўтказилади;
сунъий йўлдошларга қарши кураш воситаларининг доимий жанговар шай ҳолати сақланади.
Жанговар ҳаракатлар бошланиши билан қўшинлар ҳаракатининг самарасини ошириш мақсадида сунъий йўлдошларга қарши кураш тадбирлари доирасида ҳал этиладиган асосий вазифалар жумласига, душманнинг:
космосдаги ҳукмронликни қўлга киритиш режасини барбод қилиш;
ахборот ва жанговар тизимлари ва алоҳида космик аппаратларини йўқ қилиш;
ракета қуролига қарши мудофаасининг космик эшелонини ишдан чиқариш киради.
Сунъий йўлдошларга қарши кураш олиб бориш учун қуруқликда, жанговар кемалар, самолётлар ва космосда жойлаштириладиган сунъий йўлдошга қарши кураш воситалари, хусусан, учириш курилмаси, сунъий йўлдошга қарши ракета ва космик аппаратни бевосита йўқ қилиш воситалари билан қуролланган махсус тузилмалар яратилиши мумкин.
Сунъий йўлдошларга қарши кураш кучларини қўллаш шакллари жумласига душманнинг орбитал космик тизимлар туркумига қарата ёппасига, гуруҳ таркибида, якка тартибда бериладиган зарбалар киради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:36   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМИК ҚУРОЛ-АСЛАҲА ВА ТЕХНИКА (рус. космическое вооружение и техника), турли-туман жанговар космик воситалар, қуролли кучлар фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган космик воситалар ва бундай воситалар қўлланилишини таъминлайдиган воситалар комплекси.
Космик қурол-аслаҳа ва техника жумласига:
информацион таъминотга оид космик воситалар;
қуролли курашнинг космик воситалари (ҳужумкор (зарбдор) воситалар ва мудофаа воситалари);
орбитал инфратузилма элементлари ўртасида юк ташиш учун мўлжалланган орбиталараро воситалар;
космик аппаратлар экипажларини тайёрлаш, бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ердаги инфратузилма киради.
Информацион таъминотга оид космик воситалар космик қурол-аслаҳа ва техниканинг анъанавий тури саналади. Халқаро муносабатлар ва ҳарбий-стратегик вазият ҳолатидаги ўзгаришлар уларнинг равнақига катта таъсир ўтказмайди. Бундай воситалар космик разведка воситалари, ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизими воситалари, ракета қуролига қарши мудофаа тизимларини информацион жиҳатдан таъминлаш воситалари ҳамда навигацион, метрологик ва топогеодезик таъминот воситаларидан ташкил топади.
Қуролли курашнинг космик воситалари ўз ичига турли жойларга (жумладан, орбита, учиш аппаратлари ва қуруқликда) жойлаштирилган, асосан космосдаги ва космосдан келаётган нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган жанговар воситаларни мужассам этади. Айни вақтда, сунъий йўлдошлар ва ҳаво нишонларига қарши курашга оид вазифалар амалга оширилиши, истиқболда эса автоматик бошқариладиган ёки инсон бошқарадиган бўлиб, оддий қурол, ядро қуроли ёки физиканинг янги тамойилларига асосланган қурол билан қуролланган орбитал зарбдор воситалар билан қуруқлик ва денгиздаги нишонларга шикаст етказишга оид масалалар ҳам ўз ечимини топиши мумкин. Бундай космик қурол-аслаҳа ва техника турининг равнақ топиши бир томонлама стратегик устунликка эришиш билан боғлиқ бўлиб, бинобарин эришилган стратегик барқарорлик ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир ўтказади.
Зарбдор космик воситаларнинг яратилиши жаҳон жамиятининг эътирозига сабаб бўлади.
Космик қурол-аслаҳаларнинг ердаги тизимлари ўз ичига космик воситаларни элтиш воситалари, старт комплекслари ҳамда старт бериш-қўндириш комплексларини мужассам этади.

КОСМИК ҚУРОЛ-АСЛАҲА ВА ТЕХНИКАНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИ (рус. инфраструктура космического вооружения и техники), турли мақсадларга қаратилган космик тизимлар тайёрланиши, тизилиши ва ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган қуруқликда жойлаштирилган ва жойлаштиришнинг бошқа турларига мансуб воситалар комплекси.
Бундай инфратузилма ўз ичига космик воситаларнинг бир ва кўп маротаба қўлланиладиган элтиш воситалари ва космик аппаратларни учириш учун қўлланиладиган полигонларни мужассам этади.
Космик технологияларнинг ривожи билан бирга, ушбу инфратузилманинг ердаги компоненти:
давлат ихтиёрига ўтказилган зоналар;
ўз марказларига эга старт бериш ва қўмондонлик-ўлчов комплекслари;
траекториялар ўлчови, телеметрик назорат, мақсадли ахборотни қабул қилиб, ишлов бериш, ҳисоблар чиқариш, космик аппаратларга команда ва дастурлар узатишга оид бошқарув пунктлари билан кенгайтирилиши мумкин.
Космик фазони ўзлаштириш жараёнида орбитал инфратузилма янги материаллардан фойдаланиш, орбитада космик воситаларга бевосита хизмат кўрсатиб, таъмирдан чиқариш, энергия ишлаб чиқариш ва уни узатиш билан боғлиқ янги вазифаларга эга бўлиб боради.

КОСМИК РАКЕТА ҚУРОЛИ (рус. космическое ракетное оружие), кинетик энергияси ўта юқори қуроллар синфига мансуб замонавий ва истиқболли қурол.
Нишонларнинг космик ракета қуроли воситасида механик тарзда йўқ қилиниши, шикаст етказиш элементларига ўта юқори (сонияда тахминан 10-20 км) тезлик бериш эвазига рўй беради. Элементларнинг бундай тезлиги ракетадаги тезлатиш двигателидан фойдаланиш ҳисобига ҳосил қилинади.
Космик ракета қуролининг бир қатор эҳтимолий турлари, жумладан:
нишонга тўғридан-тўғри йўналтирилиши кўзда тутилмайдиган, фугасли ёки парчаланувчи жанговар бўлим билан анжомланадиган йўналтириш тизимига нишон тутадиган снаряд;
жанговар бўлим бўлиши кўзда тутилмаган, нишон билан бевосита тўқнаш келишини таъминлайдиган нишонга йўналтириш тизимига эга нишон тутадиган снаряд яратилиши кутилади.
Орбитада жойлаштириладиган истиқболли ракета қуроли олдида турган эҳтимолий вазифалар жумласига баллистик ракеталар ва уларнинг жанговар блокларини асосан парвоз траекториясининг пастлаш қисмида йўқ қилиш, душманнинг космик аппаратлари, қуруқлик ва денгиздаги объектлари, ҳавога кўтарилган стратегик авиация самолётларига шикаст етказиш киради.
Ҳал этиладиган вазифаларнинг долзарблик даражаси ва космик ракета комплексларининг яратилиш вариантлари асосан:
глобал ҳарбий-стратегик вазият ривожининг тавсифи;
халқаро битимлар;
жаҳондаги етакчи давлатларнинг иқтисодий ва илмий-техник имкониятлари билан белгиланади.

СУНЪИЙ ЙЎЛДОШГА ҚАРШИ ҚУРОЛ (рус. противоспутниковое оружие) -сунъий йўлдошларга қарши кураш жараёнида космик аппаратларга шикаст етказиш учун мўлжалланган қурол.
Бундай қурол ўз ичига космик шикаст етказиш воситалари, одатда, жанговар космик станция ҳамда ушбу воситаларни орбитага чиқариш воситаларини, яъни турли вариантларда жойлаштириладиган ракета-космик комплексларни мужассам этади.
Бевосита шикаст етказиш воситаси сифатида кинетик ва нур қуроли (энергияси йўналтирилган космик қурол) нисбатан мақбул қурол, деб эътироф этилмоқда.
Сунъий йўлдошга қарши қурол яратиш ишлари АҚШда, деярли Ернинг сунъий йўлдошлари пайдо бўлиши билан бошланган. Бироқ 20 асрнинг хотимасига қадар сунъий йўлдошга қарши қуролнинг бирор-бир турдаги барқарор тизимини яратишга эришилганича йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 12.04.2013 01:39   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
ЭНЕРГИЯСИ ЙЎНАЛТИРИЛГАН КОСМИК ҚУРОЛ (рус. космическое оружие направленной энергии), космик қуролнинг махсус тури.
Энергияси йўналтирилган космик қурол жумласига:
космосда жойлаштириладиган кимёвий (ИК диапазонга мансуб ва қисқа тўлқинли) лазер ва эркин электронлардан иборат лазер қўлланиладиган воситалар;
водород атомларининг нейтрал зарралар тарами асосидаги тезлатадиган қуроллар киради.
Нишоннинг ингичка устки қатламига таъсир ўтказиш барча турдаги лазер қуролларига хосдир. Тезлатадиган қурол энергияси эса нишон материали қатламига нисбатан чуқур сингиб кириш имкониятига эга.
Энергияси йўналтирилган космик қурол асосан оптик-электрон тизимларнинг ички элементларини функционал жиҳатдан ишдан чиқариш учун мўлжалланган. Бугунги кунда энергияси йўналтирилган космик қурол яратишга доир олиб борилаётган тадқиқот ва тажрибаларнинг жамики турлари асосан ракета қуролига қарши мудофаа ва космос ҳужумидан мудофаа тизимларига мансуб нишонларга шикаст етказишга оид масалалар ечимига қаратилган. Бироқ бундай қурол яратиш йўлида фавқулодда мураккаб илмий-техник муаммолар ғов бўлиб турибди. Шу боис ҳам энергияси йўналтирилган космик қуролларнинг космик фазода реал тизилиши узоқ истиқболда рўй берадиган эҳтимолий ҳодиса сифатида тахмин қилинмоқда.

ЖАНГОВАР КОСМИК СТАНЦИЯ (ПЛАТФОРМА) (рус. боевая космическая станция) – жанговар космик тизимнинг асосий компоненти.
Бундай станция ҳарбий мутахассислар томонидан ракета-космос мудофаасининг ишончлилигини ошириш, хусусан, душманнинг фаол траекториядаги баллистик ракеталарини ва ушбу ракеталарнинг пассив траекторияга етган жанговар блокларини йўқ қилишнинг (уриб туширишнинг) жоиз воситаси сифатида кўрилмоқда.
Жанговар космик станциядаги асосий қурол-аслаҳалар жумласига:
шикаст етказиш воситалари – ракеталар, кинетик қурол, лазер қуроли ва шу каби, физиканинг янги тамойиллари асосида яратилган қурол турлари;
ахборот-бошқарув тизимлари;
ҳимоя ва таъминот воситалари кириши мумкин.
Жанговар космик станцияларни яратиш ишлари ниҳоятда мураккаб илмий-техник муаммо бўлиб, йирик маблағ ва кўп вақт сарф этилишини тақозо этади.

РФ MB ҲАРБИЙ-КОСМИК КУЧЛАРИ (рус. Военно-космические силы МО РФ) - душманнинг космосда ва космосдан уюштирган ҳамласини қайтариш, стратегик космик зонада ҳукмронлик қилишига йўл қуймаслик, ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонидаги қўшинлар (кучлар) туркуми манфаатларида турли мақсадли космик комплекс ва тизимларни қўллаш учун мўлжалланган марказга бўйсунадиган махсус қўшин тури.
Ушбу кучлар 1992 йили РФ MB тасарруфидаги космик куч ва воситалар негизида яратилган бўлиб, таркибига:
космик аппаратларни учириш бирлашмалари ва қўшилмалари (Байконур, Плесецк, Свободний космодромлари);
орбитал туркумларни бошқариш бирлашмаси;
илмий-тадқиқот институтлари;
ҳарбий муҳандислик-космос академияси;
таъминот ва хизмат кўрсатишга оид ҳарбий қисм ва муассасалар киради.
1997 йили РФ MB Ҳарбий-космик кучлари Стратегик мақсадли ракета қўшинлари таркибига киритилди.

РАКЕТА-КОСМОС МУДОФААСИ ҚЎШИНЛАРИ (рус. войска ракетно-космической обороны) - душман томонидан баллистик ракеталар учирилганлигини фош этиш, ракетали ҳамла бошланган фурсатни аниқлаб, бу ҳақдаги маълумотларни давлат раҳбарияти ва ҳарбий раҳбариятнинг олий органлари, Қуролли Кучлар тури бош штабларига етказиш учун мўлжалланган Россия Федерацияси Қуролли Кучларига мансуб қўшин тури.
1967 йили Давлат ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари таркибида ракета қуролига қарши ва космос ҳужумидан мудофаа қўшинлари сифатида яратилган бўлиб, 80- йиллар бошида ракета-космос мудофааси қўшинларига айлантирилган, 1997 йилдан эътиборан эса Стратегик мақсадли ракета қўшинлари таркибига киритилган ушбу қўшинлар ўз ичига:
ракетали ҳамла бошлангани ҳақида огоҳлантириш;
ракета қуролига қарши мудофаа;
космик фазо назорати;
ракета-космос мудофаасининг янги воситаларини жорий этиш кучлари ва воситаларини мужассам этади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Старый 12.04.2013 01:42   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
КОСМИК ҚЎШИНЛАР (рус. космические войска, )қуролли кучларнинг:
давлат раҳбарияти ва олий ҳарбий қўмондонликни агрессорга қарши жавоб тариқасида мухолиф бериладиган (жавоб тариқасида бериладиган) зарбалар юзасидан қарор қабул қилиш учун ишончли ахборот билан кафолатланган тарзда ўз вақтида таъминлаш;
душманнинг чекланган миқёсдаги ракета-ядро ҳамласини бартараф этиш, душман томонидан учирилган баллистик ракеталарни парвоз давомида фош этиш ҳамда бундай ракеталардаги жанговар блокларнинг каллакларини нишонга тутиб, йўқ қилиш орқали мамлакатнинг энг муҳим объектлари ва қуролли кучлар туркумини баллистик ракеталар зарбаларидан ҳимоя қилиш;
космик фазони разведка қилиб, ҳарбий-космик вазиятни кузатиб бориш, ернинг сунъий йўлдошларини фош этиш, уларни кузатиш, каталогларини тузиб, таснифлаш, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мақсадларда қўлланиладиган ўз мамлакатига қарашли ва хорижий космик объектларни кузатиш, уларнинг орбиталарини аниқлаш ва ишини назорат қилиб бориш учун мўлжалланган тури.
Космик қўшинлар таркибига синов марказлари, космодромлар, махсус ҳарбий қисмлар ва таъминот қисмлари киради. Ракета-космос мудофааси қўшинлари жанговар навбатчилик ўтайди. Ракета-космос мудофаасининг асосий элементлари жумласига қуйидаги тизимлар киради:
1. Баллистик ракеталарга старт берилганлигини фош этиш, уларнинг парвоз траекторияларини аниқлаш, нишонга тушиш нуқталарини ҳисоблаб чиқариш ва бундай ахборотни марказий қўмондонлик пунктлари, қуролли кучлар турларининг бошқарув пунктлари ва ракета қуролига қарши мудофаа тизимига тўла-тўкис автоматлаштирилган режимда узатишни таъминлайдиган – ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизими.
Ушбу тизим икки эшелонга тақсимланган тарзда яратилган қуруқликдаги комплекслар ва космик комплекслар билан қуролланган.
Биринчи эшелон ўз ичига ракеталар воситасида ҳужум бошланганлигини, яъни ракеталар старти ва траекториянинг бошланғич (фаол) қисмидаги парвозини аниқлаш учун мўлжалланган космик аппаратларни (Россияда УС-К русумли комплекслар, АҚШда эса «Имьюз» тизимига мансуб комплексларни) мужассам этади.
Иккинчи (қуруқликдаги) эшелон ўз ичига:
АҚШда – чегараларнинг сиртқи томонларига жойлаштирилган, ракеталарни горизонт орти ва горизонт устида фош этиш узелларини (мисол учун «Бимьюз», «Паркс» тизимларига мансуб станцияларни);
Россияда – ракеталарни горизонт устида локация қилиш («Днепр» ва «Волга») станцияларини мужассам этади.
2. Ракета қуролига қарши мудофаа (РҚҚМ) тизими. 1972 йили имзоланган ва 2002 йил 13 июнга қадар кучга эга бўлган РҚҚМ бўйича шартномага мувофиқ РҚҚМ тизимлари АҚШ ва собиқ ССРИда бўлиб, ўз пойтахтлари ва қитъалараро баллистик ракеталар туркумларидан бирини муҳофаза этиш учун мўлжалланган. Россияда бундай тизим Москва шаҳри атрофида тизилган. АҚШда эса Гранд-Форкс яқинидаги қитъалараро баллистик ракеталар базаси ҳудудида тизилган бўлиб, кейинчалик консервацияланган.
Ташкилий-техник жиҳатдан ушбу тизим:
олис масофаларда учаётган баллистик ракеталарни фош этиш ва уларга қарата ракеталарга қарши ракеталарни йўллаш воситалари;
турли масофаларга қўлланиладиган ракеталарга қарши ўт очиш комплекслари билан қуролланган ҳарбий қисмлар;
ҳисоблаш ва ахборот узатиш воситалари комплексларидан ташкил топган.
Бугунги кунда физиканинг янги тамойилларига асосланган қурол-яроғлар қўлланиладиган РҚҚМнинг янада самарали, кенг миқёсли янги тизимларини, хусусан:
объектга оид (алоҳида ўта муҳим объектларни муҳофаза қилиш учун);
зонал (муайян зоналарни муҳофаза қилиш учун);
ҳудудий (мамлакатнинг ялпи ҳудудини муҳофаза қилиш учун), тизимларини яратиш устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
РҚҚМ тизимининг муайян тури сифатида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, душманнинг ҳарбий мақсадларга хизмат қиладиган космик объектларини фош этиш, нишонга тутиш ва йўқ қилиш, космосдаги ҳукмронликни қўлга киритиш ва давлатнинг космик объектларини муҳофаза қилиш учун мўлжалланган космос ҳужумидан мудофаа тизимларини барпо этиш устида уринишлар бўлган. Бундай тизим таркибига душманнинг космик аппаратларига шикаст етказиш (ишдан чиқариш) учун мўлжалланган зарбдор комплекслар кирган эди.
Собиқ ССРИда бундай мақсадларда ПКО ИС ва ИС-М русумли комплекслар барпо этилган бўлиб, қуруқлик, учиш аппаратлари ва космосда жойланадиган бошқа комплексларни яратиш устида ишлар олиб борилган эди. АҚШда эса ернинг 1000 км гача баландликдаги сунъий йўлдошларини йўқ қилинишини таъминлайдиган космос ҳужумига қарши икки поғонали ракеталар билан қуролланган бўлиб, Лэнгли ва Мак-корд авиабазаларига жойлаштирилган Ғ-15 русумли элтувчи-самолётларнинг иккита эскадрильясини мужассам этган «АСАТ», деб номланган космос ҳужумидан мудофаа тизими яратилган.
3. Космик фазони назорат қилиш тизими. Ушбу тизим қуруқлик, учиш аппаратлари ва космосда жойланадиган оптик ва радиотехник комплекслар, ҳисоблаш-ахборот марказлари ва бошқарув марказларидан ташкил топган. Ўз вазифасини ракетали ҳужум ҳақида огоҳлантириш тизими ва олис масофаларда учаётган баллистик ракеталарни фош этиш учун мўлжалланган РҚҚМга мансуб узеллар билан мувофиқлашган тарзда тинчлик даврида ҳам, уруш даврида ҳам бажаради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
4 "+" от:
Ответить

Метки
космос
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх