Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.09.2011 12:13   #21  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,970
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Dolimov Посмотреть сообщение
Демак, бир ҳовуч аллақандай «мутахассис»лар тилнинг асл эгаси – миллатдан сўраб-нетиб ўтирмасдан нафақат имломиз, балки тилимизнинг ҳам расвосини чиқариб юборган экан-да, а?
Ҳа. Фақатгина алифбо ўзгарса майли эди. Имло қоидалари ҳам бутунлай ўзгариб кетган.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 15.07.2012 02:15   #22  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,329
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Аха, келажакка қабилида бўлиши керак, имло қоидаларида шундай ёзилган. Агар сўз к билан тугаса, жўналиш келишиги "ка"га, қ, ғ, билан тугаса "қа" га ўзгаради. Масалан:

юрак+га = юракка

боғ + га = боққа

қудуқ + га = қудуққа
Ушбу мавзуни кенгайтириб, битта таҳлилий мақола ёзсангиз жуда савобга қолардингиз! Таассуфки, айрим ёшлар, ҳатто, катта-матта зиёлилар шунинг фарқига бормаяпти.
Ответить 
Старый 15.07.2012 10:32   #23  
Аватар для Iymandar
Оффлайн
Представитель компании
Сообщений: 199
+ 289  152/66
– 27  3/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ушбу мавзуни кенгайтириб, битта таҳлилий мақола ёзсангиз жуда савобга қолардингиз! Таассуфки, айрим ёшлар, ҳатто, катта-матта зиёлилар шунинг фарқига бормаяпти.
Бу мавзуни кенгайтириб нафақат мақола, балки ТВда кўрсатувлар, радиода эшиттиришлар тайёрлаш керак. Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам. Миллатнинг бош белгиси бўлган тил бузилса, ва айниқса буни махсус қилишса, хатоларга, камчиликларга эътибор қилишмаса, бу миллатнинг ўзи бўлмасада, тили бора-бора ўзгариб, ва энг ёмони йўқ бўлиб кетиши мумкин эмасми? Буни қайғули дейишмас, фожиа деса бўлади.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 15.07.2012 10:50   #24  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Jamshid Begmatov
Оффлайн
Сообщений: 1,436
+ 611  1,801/671
– 9  15/9

UzbekistanОтправить сообщение для Jamshid Begmatov с помощью ICQLiveJournal
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Lotin grafikasiga asoslangan yangi o'zbek yozuvi imlosiga ko'ra esa bunday so'zlar talaffuziga (fonetik prinsipga) ko'ra emas, morfemalarning asl holiga mos ravishda(morfologik prinsip asosida) yoziladi: bog'ga, tog'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha, bargga, teggan kabi.
Buning uchun yangi imlo qoidasining 37-qoidasi, "d" bandini qarang.
Нигорахон, бу қачонги қоида? Мендаги 2004-йилда чоп этилган қоидага кўра, -ga, gacha ва бошқа g ҳарфи билан бошланадиган қўшимчалар 3 хил ёзиларкан:

Ўзак k ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам k билан ёзилади: falak - falakka.

Ўзак q ундоши билан тугаса, қўшимча ҳам q билан ёзилади: chiq - chiqqani.

Бошқа барча ҳолларда бу қўшимчалар g билан ёзилади.

Ундан кейин ўзгарганми имло қоидалари?
Ответить 
Старый 15.07.2012 11:37   #25  
Аватар для Гўзал
Оффлайн
Mактаб
Ўқитувчи
AKA:Robiya
Сообщений: 123
+ 156  137/58
– 3  14/7

UzbekistanОтправить сообщение для Гўзал с помощью Skype™
Цитата:
Сообщение от Jamshid Begmatov Посмотреть сообщение
Ундан кейин ўзгарганми имло қоидалари?
34. k, q ундоши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга, шунингдек, bek, yo'q каби айрим бир бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k ундоши g ундошига, q ундоши g' ундошига айланади ва шундай ёзилади: tilak — tilaging, yurak — yuragim, kubok — kubogi, bek — begi; tayoq — tayog'i, qoshiq — qoshig'i, yaxshiroq — yaxshirog'i, yo'q — yo'g'i каби. Лекин кўп бўғинли ўзлашма сўзларга, бир бўғинли кўпчилик сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда k, q товуши аслича айтилади ва ёзилади: ishtirok — ishtiroki, ocherk — ocherki, erk — erki, huquq — huqiqim, ravnaq — ravnaqi, yuq — yuqi каби.

...

а) k ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши k айтилади ва шундай ёзилади: tokka, yo'lakkacha, ko'nikkach, zerikkuncha, to'kkani, kechikkudek, bukkan, ekkin, kichikkina каби;
6) q ундоши билан тугаган сўзларга қўшилганда бу қўшимчаларнинг бош товуши q айтилади ва шундай ёзилади: chopiqqa, qishloqqacha, yoqqach, chiqquncha, chiniqqani, qo'rqqudek, achchiqqina каби;
в) қолган барча ҳолларда, сўз қандай товуш билан тугашидан ва бу қўшимчаларнинг бош товуши k ёки q айтилишидан қатъи назар, g ёзилади: bargga, pedagogga, bug'ga, sog'ga, og'gan, sig'guncha каби.


ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ АСОСИЙ ИМЛО ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Вазирлар Маҳкамаси Қарори

http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact...rch_text=lotin
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...
Ответить 
Старый 17.07.2012 05:42   #26  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,329
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Iymandar Посмотреть сообщение
Гарчан бу мавзу мактаб савиясида бўлса ҳам.
Жуда тўғри айтасиз! Афсуски, айрим масъул лавозимдаги кишилар, ҳатто зиёлилар орасида мактаб савиясидан анча паст савияда фикрлайдиганлар кам эмас...
Бундай муаммони бартараф этишга форумимизнинг бир гуруҳ жонкуяр ижодкорлари ҳам бел боғлаганлари қувонтиради!
Ответить 
Старый 21.08.2012 13:36   #27  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
"Shaffof" минерал сувининг ёрлиғи, "BIRINCHI BULOQ SUVI" нима назарда тутилганини тушунмадим.




Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.08.2012 в 13:53.
Ответить 
Старый 21.08.2012 17:04   #28  
Аватар для Iymandar
Оффлайн
Представитель компании
Сообщений: 199
+ 289  152/66
– 27  3/2

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
"Shaffof" минерал сувининг ёрлиғи, "BIRINCHI BULOQ SUVI" нима назарда тутилганини тушунмадим.
Тўғри эътироз!
Ўзбекчадаги «Биринчи булоқ суви» ёзуви нотўғри таржима қилинган. «Premium water» жумласини сўзма-сўз «мукофот суви» деб таржима қилиш мумкин. Аммо маъно жиӽатидан «олий сифатли сув»га яқин бўлади. Бироқ идиш устидаги (ва бу компаниянинг рекламаларидаги) ёзувларидаги ибора бироз хато.
Худди бу ишлаб чиқарувчида бир нечта булоқлар бор-у, бу идишдагиси биринчи булоғидан олинган маъносидек. «Биринчи» сўзи «сув»га эмас, балки «булоқ» учун тушунилади. Аслида тўғрироғи тахминан бундай бўлса керак: «Булоқлардан олинган биринчи рақамли сув» ёки «Булоқлар сувининг биринчиси/етакчиси».
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 21.08.2012 17:26   #29  
Аватар для Iymandar
Оффлайн
Представитель компании
Сообщений: 199
+ 289  152/66
– 27  3/2

Uzbekistan
Бу каби иборалардаги маъно хатолари мана бундай гапларга ўхшайди:
- «Халқаро шифокорлар/кончилар/журналистлар куни» - тўғрироғи «Шифокорлар/кончилар/журналистларнинг халқаро куни»;
- «Лицензиясиз йўловчиларни ташиш маън қилинади» - тўғрироғи: «Йўловчиларни лицензиясиз ташиш маън қилинади»;
Ва шунга ўхшаш.
Жуда кўп ӽолларда оммавий ахборот воситаларида иборалар ана шу кўринишда хатолик билан тузилади. Бу хато/камчиликни аксариятда русчадаги гапни ўзбекчага ўгиришда содир қилишади. Кўпчилик, ӽатто баъзи тил мутахассислари, журналистлар, кўрсатув ва эшиттиришларнинг олиб борувчилари ӽам гапираётганларида эсдан чиқаришадими ёки эътибор қилишмайдими, ўзбекча гап структураси асосан рус гапининг тескариси бўлиши кераклигини. Гапнинг эгасини аниқлайдиган, белгилаб берадиган сўзларни ўша эгадан анча олдин қўллашади. Натижада гап нафақат чиройли бўлмайди, балки бу гапнинг маъноси ўзгариши мумкинлигини унутишади.

Последний раз редактировалось Iymandar; 21.08.2012 в 17:28.
Ответить 
Старый 26.08.2012 12:10   #30  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,497
+ 6,185  7,214/2,001
– 72  128/65

UzbekistanFacebook
Кеча таксида кетаётиб, «Дамас» русумли машинанинг орқа томонига «TEZKOR SANITAR XIZMAT» сўзлари, қувиб ўтаётиб эса томининг ён томонига «TEZKOR SANITAR XIZMATI» сўзлари ёзилганига эътибор қаратдим. «Shoshilinch sanitariya xizmati», дейилса тўғрироқ бўлмайди-ми?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх