Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.06.2011 00:04   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ҳалоллик ва покликни ўзига шиор қилиб олган санъаткор-Иззатилла Ибрагимов

Чингиз Айтматовнинг “Қиёмат” романидаги “Олтовлон ва еттинчи” ҳикоясида шундай жумлалар бор:

Цитата:
“Кимни жондан севган эдинг, кимни титраб-қалтираб кутган эдинг, ким сени ташлаб кетди, қанчалар ўртандинг, куйдинг сени тушунмадилар... Онанг қанчалар эркаларди сени гўдаклигингда, дов ва танти отанг қайларда қолди; ўйлаганмидинг ҳеч-одам нега туғилади-ю, нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ, шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан; худди она – Ерни ётлардан асрагандай севганингнинг номусини асра; айрилиқни ҳеч тотиб кўрганмисан, биласанми айрилиқнинг душворлигини, худди елкангга чўнг юклари ортилгандай; суйганинг бўлмаса ҳеч нарса кўзларингни қувонтиролмайди; на гуллар, на нурлар ва на келажак кунлар – ана, нималар куйланмайди қўшиқда, айтиб адо қилиб бўлармиди барини...”
Ҳа, худди шундай. Бундай қилмоқ учун санъаткорнинг ўз бахти ва ўз дарди бўлиши керак, дардларни ифода этиш учун эса ўз овози, шижоати ва тинимсиз меҳнати талаб қилинади. Санъаткор инсонларнинг ички туғёнларини, дардини, қувончу-ташвишларини хониш қилиб мухлислари қалбига йўл топа олсагина, у санъаткорлик рутбасига эришади. Қўшиқчининг санъаткорлиги ҳам шунда.
Навбатдаги суҳбатдошимиз ўзбек эстрада санъатида йигирма йилдан бери фаолият олиб бораётган “Хўжа” гуруҳининг хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, биринчилардан бўлиб “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлган санъаткор Иззатилла Ибрагимовдир.


Мавзуда “Хўжа” гуруҳининг ижоди юзасидан, Иззатилла Ибрагимовнинг санъат йўлига кириб келиш жараёни ҳақидаги маълумотларга эга бўласиз, янгиликлардан бохабар бўласиз.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.06.2011 в 00:15.
Ответить 
Старый 19.06.2011 00:08   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:


Иззатилла Ибрагимов 1972 йил 5 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 196-ўрта мактабни тугатгандан сўнг Маннон Уйғур номли театр ва рассомчилик институтида таҳсил олган.
Иззатилла Ибрагимовнинг ижоди уч таянчга асосланган. Ўта замонавий қўшиқлар, ажойиб маҳорат ва кучли овоз. Унинг қўшиқларида шикасталик бор, маҳзунлик бор. Шунинг учун ҳам тингловчилар қўшиқдаги нолаларнинг қамровида қолади. Қўшиқнинг оҳанги таъсиридан чиқишни истамай уни қайта-қайта тинглашни хоҳлайди.
Ўта изланувчан, ўзига ва ҳамкорларига талабчан Иззатилла Ибрагимов бетиним қилган меҳнатларининг самарасини кўрди. У 2000 йилда Президентимиз томонидан таъсис этилган “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлди. Элнинг назарига тушди. Совриндорларни мукофотлаш катта тантаналар билан нишонланди. “Истиқлол”(аввалги номи “Халқлар дўстлиги”) саройи узра пориллаган мушаклар, санъаткорларни ўзига хос кутиб олишлар, томошабинлар олқиши ила саҳнага кўтарилиш. Юлдузли онлар...”Ниҳол”ни илк бора топшириш жараёни ҳар тарафлама мукаммал ташкиллаштирилди. Барча таниқли инсонлар ушбу ишга сафарбар қилинди. Совриндорлар устоз санъаткорларнинг оқ йўли ва тилаклари билан улар қўлидан мукофотни қабул қилдилар.
“Ниҳол” мукофотининг совриндори бўлган Иззатилла Ибрагимов ижод жараёнига янада масъулият билан ёндошди. Натижада эса 2001 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.
Бугунги кунда “Хўжа” гуруҳининг 120 дан зиёд қўшиғи, 30 дан ортиқ клиплари, 11 та мусиқий альбоми мавжуд.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.06.2011 в 17:06.
Ответить 
Старый 19.06.2011 01:41   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ҳар қандай инсоннинг маънавий камолотга етишишида авваламбор оилавий муҳитнинг таъсири ва устознинг тарбияси етакчи ўринда туради. Иззатилла Ибрагимов ўзининг самимийлиги, оқ кўнгил, ўта маданиятли, инсонларга ҳурмат билан мурожаат этиши каби олийжаноб фазилатлари билан мухлислари олқишига, ҳурматига сазовор бўлган бўлса ажаб эмас. Санъатга диллари ошуфта инсонлар пок ва соф виждонли, кўнгилларига фақат яхши эзгу-истакларни мужассам этган бўлмоқлари даркор.
Тасодифни қарангки, суҳбат ўтказишни режалаштириб юрган пайтимда ҳамсуҳбатимнинг биринчи устозлари, Иззатилла Ибрагимовни қўлларига илк қаламни тутган мураббий Мавжуда опа Ҳусаинова билан бир жойда ишлашимизни аниқладим.
Мавжуда опа 45 йилдан буён маориф соҳасида фаолият олиб борадилар. Дастлабки мураббийлик фаолиятини бошланғич синф ўқитувчиси вазифасида бошлаб, ҳозир эса Тошкент ислом университети қошидаги академик лицейда тарих фанидан ёш авлодга сабоқ бермоқдалар.
Мавжуда опадан Иззатилла Ибрагимов қандай ўқувчи бўлганликларини сўрадим.


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.06.2011 в 02:05.
Ответить 
Старый 19.06.2011 01:48   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:



Мавжуда опа Ҳусаинова: Иззатиллаларнинг синфини 1-синфдан то 3-синфгача ўқитганман. Бу синфимда болалар сони бошқа паралел синфларга нисбатан кўп эди. Бошқа синфларда 28-30 та ўқувчи бўлса, улурнинг синфида эса 38 та ўқувчи бор эди. Ўқувчилар сони кўп бўлишига қарамай синфим жуда аҳил эди.
Иззатилла ўта тиришқоқ, билмаган нарсасини ўрганмагунча тиниб-тинчимасди. Бироқ тиришқоқлигига нисбатан ниҳоятда оғир-босиқ, ўйлаб гапирарди. Ҳуснихати ниҳоятда чиройли эди. Умуман олганда, акаси, опаси, сингилларининг одоб-ахлоқи ўзгаларга намуна бўлгилик даражада, ота-онасига гап эшиттиришмасди.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:04   #5  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Санъаткор учун уни кутаётган, биладиган, севиб тинглайдиган мухлислари борлигини билиш ва сезиш -бу бахт.

Ассалому алайкум, азиз мухлисларим!


Сизлар билан интернет оламида суҳбатлашиб турганимдан хурсандман.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:15   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Izzatilla Ibragimov Посмотреть сообщение
Санъаткор учун уни кутаётган, биладиган, севиб тинглайдиган мухлислари борлигини билиш ва сезиш -бу бахт.

Ассалому алайкум, азиз мухлисларим!


Сизлар билан интернет оламида суҳбатлашиб турганимдан хурсандман.
Ассалому алайкум.
Форумимизга хуш келибсиз.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:16   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Иззатилла ака, санъатнинг, шу жумладан, қўшиқ санъатининг катта-кичикка талаби битта. Қалбларни забт этиш. Забт этилган қалбларга эса эзгулик уруғини сочиш. Санъаткорга берилган мукофот ўша уруғларнинг ҳосилини кўришдир.
2000 йилда ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофотини таъсис этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинганди. Иззатилла Ибрагимов ана шу мукофотнинг илк совриндорларидан бири бўлганлар ҳамда уларнинг “Ўзбекистон ёшлари”; “Сетора” триоси, Руслан Шарипов билан бирга ижро этган “Яйра, Ўзбекистон” қўшиқлари хит даражасига кўтарилиб, ватанпарварлик ҳақида куйланган қўшиқларнинг энг сараси эди.
Бу йил она диёримиз мустақилликка эришганига 20 йил тўлади.
Ушбу тўйга тўёна сифатида “Хўжа” гуруҳи қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.06.2011 в 08:37.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.06.2011 11:17   #8  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Иззатилла ака, санъатнинг, шу жумладан, қўшиқ санъатининг катта-кичикка талаби битта. Қалбларни забт этиш. Забт этилган қалбларга эса эзгулик уруғини сочиш. Санъаткорга берилган мукофот ўша уруғларнинг ҳосилини кўришдир.
2000 йилда ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофотини таъсис этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинганди. Иззатилла Ибрагимов ана шу мукофотнинг илк совриндорларидан бири бўлганлар ҳамда уларнинг “Ўзбекистон ёшлари”; “Сетора” триоси, Руслан Шарипов билан бирга ижро этган “Яшна, Ўзбекистон” қўшиқлари хит даражасига кўтарилиб, ватанпарварлик ҳақида куйланган қўшиқларнинг энг сараси эди.
Бу йил она диёримиз мустақилликка эришганига 20 йил тўлади.
Ушбу тўйга тўёна сифатида “Хўжа” гуруҳи қандай тайёргарлик кўрмоқда?
Санъаткор куйлаганида чертиб-чертиб, сўзларини жой-жойига қўйиб, некбин руҳ ва завқ билан куйлай олиши керак. Бу қўшиқнинг мувафаққиятини таъминлайди. Ватан ҳақида куйланганда эса санъаткорнинг қўшиққа нисбатан қўйиладиган талаб ошади. Ватан ҳақида шунчаки куйлаб бўлмайди. Санъаткорнинг халқчил, элини, юртини ўйлаб куйлаган қўшиқлари-инсонларга бўлган муҳаббати, она-Ватанга чексиз меҳридир.
Биз ўзимизнинг йўналишимизга хос ва мос йўлда қўшиқ ижро қилмоқчимиз. Бизда “Ўзбекистон ёшлари” қўшиғини янги сайқал бериб куйлаб бериш истаги туғилди. “Ўзбекистон ёшлари” қўшиғига сайқал бериб, унга карнай чақириғи, сурнай, қўшнай, ноғора, доираларнинг оҳангини қўшиб, янада миллийроқ руҳ бериб қўшиқни бойитдик. Қўшиқ янада кўтаринки тус олди.
Бундан ташқари ёш шоир Элдор Қаюмовнинг “Нозли ёр” қўшиғини тақдим этиб кўрдик. Чунки тадбирда фақатгина ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар эмас, балки ўйноқи, завқи баланд, қувноқ оҳангларга эга бўлган лирик қўшиқлар ҳам ижро этилади.
Ватан мадҳини куйловчи яна янги бир қўшиқ устида ишламоқдамиз. Ватан ҳақида қўшиқ бўлгани туфайли қўшиққа нисбатан талабни юқори қўйишга, қўшиқ мазмунан саёз бўлиб қолмаслигига ҳаракат қиламан. Саёз қўшиқлар ниҳоятда кўпайиб кетган. Шундай қўшиқ қилсангки, одамлар уни йиллар давомида эшитишса, қўшиқларим “Ўзбекистон ёшлари” қўшиғи қаби умргузонлик қилишини хоҳлардим.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:07.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:19   #9  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Қўшиқнинг мувафаққиятини унинг тингловчиси таъминлайди. Ватан, ватанпарварлик ҳақида 2007 йилда куйланган “Она тупроқ” қўшиғимиз ана шундай қўшиқлар сирасига киради. ТВ орқали кўп намойиш қилинмади, бироқ қўшиқ мухлисларимизнинг назарига тушган. Кунлардан бир кун ушбу қўшиқ ТВнинг эрталабки дастурларидан бирида намойиш этилганида мухлисларимдан бири телефон қилиб,-“Иззатилла, қўшиғингиз ниҳоятда таъсирчан чиқибди, уни эшитган одамнинг эти жимирлашиб кетди”,-дедилар. Демак, қўшиқнинг шеъри ҳам унинг оммалашишига ва таъсирчанлигига хизмат қилади. Ушбу қўшиқ шеърининг муаллифи устоз шоир Шуҳрат қаламига мансуб. Гарчи шеър анча илгари ёзилган бўлса-да, ундаги маъно ўз аҳамиятини йўқотмаган. Қўшиқ қилиб куйланган шеърнинг жумлаларига эътибор беринг-а,

Илк изим шу тупроқ, шу ерга тушган,
Шу тупроқ тинглаган илк йиғимни ҳам.
Илк кулгим кабутардек шу ердан учган,
Шу тупроқ бергандир йўриғимни ҳам.

Шу ерда онамни тўйиб суйганман,
Оламдай кенг эди мен учун бағри.
Отамни шу ерга ўзим қўйганман,
Шу тупроқ бағрида бобомнинг қабри.

Сен ўлдинг, қайтадан тирил,-десалар,
Фақат шу тупроқда тирилар эдим.
Фақат шу тупроқда қучиб шон-зафар,
Шу тупроқ бахтидан керилар эдим.

Қол, -деди, қолмадим бегона юртда,
Гуллари атрини сезмади қалбим.
Айтганман, айтаман яна бир бора
Она ер матлаби-менинг матлабим!

Гар шароб тутсалар фақат шу тупроқ,
Она ер шаънига кўтарар эдим.
Она ер боғида агар бир япроқ
Бемаҳал сарғайса дод урар эдим.

Аксарият ёшлар устоз шоирларнинг фикрлашлари бизга тўғри келмайди деб ўйлашлари мумкин, бу нотўғри.Шеър юқори савияда бўлса, у ўз қадр-қийматини йўқотмайди. Қўшиқ шеърини бизга тақдим этишганида, озгина ишончсизлик билдиришганди.“Эй, булар, бу қўшиқни эплаб куйлай олмайди”,-дейишганди. Лекин куйлаганимиздан кейин қўшиқ ўз мухлисларини топди ва фикримча, зиммамизга юкланган вазифани бажариб ишончни оқладик.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 08.05.2012 в 13:18.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:22   #10  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Қўшиқнинг оммалашишига ТВ ва радионинг аҳамияти катта.
Қачонки мусиқа, шеър дид билан танланса ҳамда қўшиқчи қўшиқни маҳорат билан ижро этсагина қўшиқ ҳақиқий санъат асарига айланади. Ўзингиз биласиз шаклбозлик ва тумтароқлик-услуб эмас, оддий дидсизликдир. Бугунги кунда қўшиқчиликда янгилик яратаман деб инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган, онг, қалб қабул қилмайдиган шаклбозлик ва тумтароқлик вужудга келмаяптимикан?
Маънисиз ва мазмунсиз қўшиқларни хусусий радиоканалларда ва хусусий ТВ каналларда тижорат кўрсатувларида “айлантириш” орқали шундай қўшиқларнинг рейтинги ошмаяптимикан?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх