Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.01.2017 17:27   #691  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
"Дадам бетоб" фильмининг бошидан 3 та сюжет параллель равишда ривожланиб боради.

Фильм қаҳрамонларидан бири қишлоқда яшовчи Азиза (Феруза Саидова), унинг эри тўсатдан инсульт бўлиб касалхонага тушиб қолади ва бу аёлнинг эндиги хаёти мақсади эрини тузатишлари учун докторлар буюрган қиммат дорига пулни доимий равишда етказиб бериш бўлиб қолади. Аввалига у молини сотади, кейин даласидан ҳосилни териб, кўтарасига пуллайди. Сўнг эса ўғли билан машинасида Тошкентга тушиб, таксичилик ҳам қилади.

Бошқа сюжетда яна бир аёл Покиза (Юлдуз Ражабова), мудҳиш жиноятлар содир қилгани учун қамоқхонада терговчи томонидан сўроқ қилиниши давомида ушбу жиноятларни ташкилотчисини яришишга ҳаракат қилади. Терговчи Покизани бир эмас 9 кишини ўлдирганликда айблайди, у эса бунга сабаб қилиб уларни порахўр эканлигини рўкач қилади.

Яна бир тарафдан қатор жиноятлар содир қилиб кетаётган шахс Қодиржон (Бахриддин Абдуллаев).Учала сюжет чизиғи фильмнинг финалида бир нуқтада тўпланади.

Фильмда яна кўп мавзулар йўл-йўлакай кўрсатилиб кетади. Умуман Азиза ва унинг ўғли Мамарасулнинг Тошкентдаги таксичилиги Эрон режиссери Жафар Панахининг "Такси" фильми асосига қурилган десак ҳам бўлади. Бу ерда "Матиз"га ўтирмайман" деб ноз қилаётган эрка қиз ҳам, Хиндистонлик турист билан Мамарасул ва Азизанинг ҳар бир ўз давридаги хинд кино юлдузларини эслаши ҳам, бензин қуядиган заправкада Мамарасулга келин топиш ҳам ва яна аллақанча воқеалар бор.

Уларнинг орасида мансабдор ўғлини яқин танишидан пул сўрагани учун койиган ота (Хайрулла Саъдиев) эпизоди ҳам қўшилган. Режиссер кечирсинлар-ку, лекин бу ва бошқа эпизодларда ҳар доим ҳам ҳаёт ҳақиқати тўғри акс эттирилган деб бўлмайди.

Последний раз редактировалось Sparc; 30.01.2017 в 17:29.
Ответить 
Старый 30.01.2017 18:05   #692  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Ўғлининг порахўрлиги учун койиган ота эпизодини алоҳида кўриб чиқайлик. Ота-оналарини ҳаж сафарига, чет элларга истироҳат мақсадида юбораётган, уйида бир неча автомашина, ҳашаматли ховлилар қураётган ёки янги қурилган уйлардан кетма-кет квартиралар олаётган ўғилларни шу ота ва оналар ҳар куни қандай қаршилайди ? Албатта, дуо қилишади, "топганингни баракасини берсин", "мартабанг бундан ҳам юқори бўлсин" дейишади, ҳеч ким "ўғлим шуларни тўғри йўл билан топдингми?", "пулларинг ҳалолми?" демайди, менимча. Чунки жамиятимизда қандай йўл билан бўлмасин моддий бойлик орттириш асосий мезон бўлиб айлангани ҳеч кимга сир эмас.

Қаҳрамонларга келсак, Азиза ролини ижро этган Феруза Саидова умуман олганда истараси иссиқ, томошабинни ўзига ром қила оладиган қобилияти бор. Фильмдан яхши таассурот қолишида уни актёрлик маҳорати муҳим бўлган деб ҳисоблайман. Шу билан бирга, негадир режиссёрнинг талабига кўра воқеа ривожи буни талаб қилмаган вазиятларда, масалан, касал эрини тузалармикан деб ўйлаганида ёки эри ўзига келганида "А-а-а" деб чинқириши табиий эмас, менимча. Режиссёр кимни назарда тутган билмадиму, лекин мен билган ўзбек аёллари, умуман аёлларимиз, бундай вазиятда қичқирмайди.

Энди Покизага келсак, бу ерда ҳам менимча режиссёр бироз нотўғри йўлдан кетган, Покизанинг терговчига берган кўрсатмаларида (показания) "фалон-фалон одамлар, бири декан, бири прокурор, бири солиқ ходими порахўр бўлгани учун ўлдирдим" дейди. Диний фанатик-экстримистларнинг биринчи навбатда ҳукумат органлари вакилларига нисбатан террористик ҳуружларини, режиссёр билиб ёки билмай, уларнинг бундай ҳаракатларини сабаби сифатида коррупцияни рўкач қилиб қўйгандек бўлади.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх