uForum.uz

Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми?
Ҳа 10 90.91%
Йўқ 1 9.09%
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе

Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.05.2016 21:22   #211  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Садоқат

Кекса қайрағочнинг
Илдизин очиб,
Тортдилар қўш арқон солиб белидан.
Лекин у тупроққа панжасин санчиб,
Сира қўзғалмасди
Унган еридан...
Ниҳоят гурс этиб ерга қулади,
Бутаб, сўнг кўтариб кетдилар, бироқ-
У ўз панжасида олиб жўнади
Яшаган еридан
Бир сиқим тупроқ.

ЭРКИН ВОҲИДОВ, 1964 йил
Ответить 
"+" от:
Старый 01.06.2016 21:43   #212  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Абдулла Шер:
АЗИЗ ДЎСТЛАРИМ!
Раҳматли Эркин Воҳидов сиймосида ҳам улуғ Шоир, ҳам улуғ Инсон мужассамлашган эди. Бир хил одамларнинг ёнида юрсанг, хушбўй атр ҳидини туясан. Бу яхши, Ҳазрати Пайғамбаримиздан суннат. Эркин ака билан суҳбатлашганингда эса, ўзингни жаннатнинг хушбўйини ҳис қилгандек сезасан. Эркин ака билан биз 1982 йили раҳматли Сарвар Азимовнинг топшириғи билан “Ёшлик” журналини ташкил этдик. У киши – бош муҳаррир, мен – масъул котиб. Эркин ака кадрлар масаласини менга топширди. Мен бир пайтлар ўзим 10 йил ишлаган афсонавий “Гулистон” журналининг собиқ ходимларини йиғдим: Саъдулла Сиёев, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Сулаймон Раҳмон... Кечалари соат 12 дан кейин, баъзан ундан ҳам кеч уйга қайтардик. Эркин акани ҳамма яхши кўрарди. Ажойиб ва қизғин дамлар эди... Насиб этса, бу ҳақда хотираларимда бафуржа тўхталаман.
Ҳозир мен анча йиллар аввал ёзилган ва менга устоз мақомидаги буюк шоиримизга бағишланган шеъримни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
Илоё, Тангримнинг азиз бандаси Эркин аканинг жойи жаннатдан бўлсин! Омийн!
Цитата:
ШОИРЛАР
Эркин Воҳидовга

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Ҳайиқмай тутдик биз Тақдир қўлидан;
Юлдузлар жунжиккан кечаларида
Ловуллаб қайтдик биз Сомон Йўлидан.

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Тонггача кезарди бизга ҳамқадам
Дўстларнинг ижара ҳужраларида
Ижара ҳақисиз яшаган олам.

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Шеър билан шом қўнди, ёришди осмон;
Миртемир ташбеҳин инжаларида
Яқинлаб куйлади олис Туркистон.

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Биз тирик ишқ бўлиб умрбод қолдик.
Бир қизнинг чўғ каби муччиларида
Йигит ёшимизни куйдириб олдик.

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Бизни тарк этмади кўсаклар ўйи:
Дунёнинг энг хушбўй ғунчаларида
Бу қадар ўткирмас Ватаннинг бўйи!

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Анграйиб мозийнинг Кўкалдошига,
Бугун, шўх ёшликдан андак нарида,
Не тонг, биз қоқилсак хотир тошига;

Тошкентнинг олчазор кўчаларида
Қадримиз гоҳ қиммат, гоҳида арзон, –
Шу бедор замоннинг мижжаларида
Бир зийрак мардумдек яшаймиз ҳамон.

Тошкент, 1985
Ответить 
Старый 22.07.2016 17:49   #213  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликдан ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

Эркин ВОҲИДОВ
Ответить 
2 "+" от:
Старый 26.12.2016 22:58   #214  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
ЯНГИ ЙИЛ ОРЗУЛАРИ

Умримнинг китобидан
Бир варақ очиб бу дам,
Соқийдан сўрайман гап
Бенавбат, бетакаллуф.

Янги йил шаробидан
Бир қултум ичган одам
Бўлар экан, во ажаб,
Дафъатанда файласуф.

Майли ахир қадаҳ ҳам
Дилкушо дўстлар аро
Юракни очмоқ учун
Сабабу баҳонадир.

То бор экан бу олам,
Биз бор экан даҳр аро
Янги йил бор, май гулгун
Сукунат бегонадир.

Юртнинг ташвишу заҳмат,
Севинч, ҳаяжонлари
Бизнинг ҳам юракларда
Садо берар доимо.

Ортга бир ташланг нигоҳ,
Бир йилда юрт-паҳлавон
Неча йилга баробар
Йўлларни юргани рост.

Яна виждонлар огоҳ,
Довон ортида довон,
Мураккаб муаммолар
Олдинда тургани рост.

Агар янги ўн йилнинг
Қутлуғ остонасида
Олам режалар учун
Белимизни боғлаймиз.

Демакки, учинчи минг-
Йиллик кошонасида
Яшамоққа биз бугун
Ўзимизни чоғлаймиз.

Муқаддас ул кошона,
Остонаси мўътабар,
Пок этсин руҳан, қалбан
Иймон, диёнат бизни.

Довон ошмоқ баҳона
Сарҳисоблар баробар
Инсоф мезони билан
Ўлчайлик умримизни.

Дилга берайлик савол,
Йўлга боқайлик бир дам,
Бир бутун ҳаёт ортда,
Олдда бир бутун ҳаёт.

Яшай олдикми ҳалол,
Бўла олдикми одам,
Кетсак, биздан ҳаётда
Не қолгуси хотирот?!

Қолмасин юракда занг,
Дилда заррача ғубор.
Кўнгиллар кўзгусини
Тоза қилиб ювайлик.

Келажакка биз билан
Кириб бормасин зинҳор,
Манманлик туйғусини
Кўнгиллардан қувайлик.

Ётган бўлса мабодо
Дилнинг қай бурчагида
Риё, тама, кин, ҳасад,
Бир-бир термоқ чоғидир.

Зар ишқи ҳам бир савдо
Одамзод юрагида,
Уни абадул абад
Ўтга бермоқ чоғидир...

Юкладик футувватга
Мўъжизий рақамларни,
Бор экан ғайрат, истак,
Адо этурмиз, бироқ-

Энг олий балоғатга
Бошламак одамларни,
Юракларни пок этмак
Анчайин мураккаброқ...

Янги йил даврасида
Фақат ўзимиз эмас,
Ўртада бизлар учун
Жон берганлар руҳи бор.

Дастурхон теграсида
Улар билан ҳамнафас
Суҳбат қурмоқнинг букун
Ўзгача шукуҳи бор.

Руҳлар сокин хобидан
Туриб келдилар бу дам.
Улар ҳисобот талаб
Бедаъво, бетаассуф...

Янги йил шаробидан
Бир қултум ичган одам
Бўлар экан, во ажаб,
Дафъатанда файласуф.

Майли, ахир қадаҳ ҳам
Ишонган дўстлар аро
Юракни очмоқ учун
Сабабу баҳонадир.

То бор экан бу олам,
Биз бор экан даҳр аро
Янги йил бор, май гулгун,
Сукунат бегонадир.

ЭРКИН ВОҲИДОВ
Ответить 
Старый 26.12.2016 23:00   #215  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
28 декабрда Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтади.
Ответить 
"+" от:
Старый 27.12.2016 11:36   #216  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Маълумот учун рахмат, албатта, лекин хотира кечаси ёпиқ ҳолда ўтказилишини ҳисобга олсак, бу шунчаки маълумот холос.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх