Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.09.2008 21:05   #81  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,294
+ 491  1,660/632
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Хуп теран фикр юритамиз (сизчалик теран фикрлай олмасам хам уриниб кураман).
Афсус, уринишингиз зое кетибди чоғи ;-)...
Кўнглингизга келмасин-у, нимани тасдиқламоқчи бўлаётганлигингизни хеч ҳам тушунолмаяпман...

Хадеб бир нарсанинг атрофида айналанавермаслик учун, бу мунозара бўйича ўзимнинг қисқача хулосаларимни келтириб ўтмоқчиман:

Фарзанд тарбияси учун аввало ота-она масъул! Яъни, ота-она бирламчи. Тамом-вассалом! Мактаб, маҳалла, амма-хола, тоға-жиян иккиламчи:

Цитата:
Оила Кодекси.
Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
Кўриб турибсиз-ки, Сиз буни қайта-қайта таъкидлайвермасангиз ҳам аён...

Гап шундаки, барча ота-оналар ҳам ўз мажбуриятларини тўлиқ уддалай олмаётганликлари сабабли ҳурматли топикстартер ўртага ташлаган ва кейинчалик унга қўшилган икки муаммо олдида турибмиз:

1. Мактабга умуман бормаётган болалар (ўқишни йиғиштириб қўйганлар).
2. Айрим дарсларга бормаётган болалар.

Таъкидлаб ўтаман, иккала вазиятда ҳам ЭНГ асосий сабабчи назоратни сусайтириб юборган, фарзанд тарбиясига етарлича эътибор қаратмаган, ёки энг ачинарлиси, шу муаммоларни келтириб чиқаришга бевосита туртки бўлган ота-онадир. Чунки бола тарбиясида улар бирламчи.

Биринчи йўли - бундай ота-оналарни завқ билан истаганча сўкиб-қарғаб-лаънатлаб, бундан бирор наф чиқмаслигига амин бўлиб, мунозарага шу ерда нуқта қўйиб қўйиш. Билганини қилмайдими... Болаларми? Улар ҳам бир йўлини топиб кетишар...

Иккинчи йўли - ота-онадан "ёруғлик" чиқмаса, бола тарбиясида иккиламчи ўрин тутувчи имкониятлардан (мактаб, маҳалла) фойдаланиб кўриш. Ҳарна, чиқмаган жондан умид. Қаршилар йўқми, мабодо?

Тушунишим бўйича, бу йўналишда мунозарамиз айнан МАКТАБнинг имкониятларидан тўлиқроқ фойдаланиш йўллари ҳақида кетаяпти (юқорида менинг "ота-она энг асосий сабабчи" деган фикримни эътиборда ушлаб туришингизни сўрайман, хеч ким "ўқитувчи айбдор" деяётгани йўқ).

Хўш, мактабда ахволлар қалай? Табиий-ки, ҳар бир соҳада бўлгани каби мактабда ҳам муаммолар бор: балки таълим тизимида, балки жиҳозланишида, балки кадрлар масаласида, балки таъминотида...

Бошқасини қўйиб туриб, кадрлар масаласини олайлик. Чунки, агар мураббий дарсга ўқувчини қизиқтира олса, ҳар бир ўқувчиси учун жонфидолик қилса, ўз ҳурматини йўқотмаса, бола психологиясини яхши билса - ўқувчи полда ўтириб бўлса ҳам дарсда қатнашади (осмондан олаётганим йўқ - фарзандларимдан қиёс қилаяпман). Афсуски, бундай мураббий бўлиш жуда оғир ва ҳамма муаллимларнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ҳатто шахсий оилавий ташвишларни четга суриб, шу машаққатларни енгиб, касбга мехр қўйган жонкуяр муаллимлар борки - мактаб бор! Шу машаққатларни енгиб ўта олмаган ёки буни истамаган муаллимлар борки - дарсга кирмаётган болалар бор!

Рухсатингиз билан бир савол:

Дейлик, иккита синф рахбари бор. Иккиси ҳам бир фандан дарс беради. Биринчиси мактабни "кўчма савдо лавкаси"га айлантириб юборган. Давомат билан деярли иши йўқ. Бир ўқувчиси 25 кун касалхонада ётганидан ҳам бехабар. На бирор конкурс, танлов, викторина, қизиқарли учрашув ташкил қилади. Яхши бахонинг "жазоси" - хитойнинг арзон пудраси...

Иккинчиси эса жонкуярликда ота-оналардан ҳам ўтиб тушади. Бирор ўқувчиси икки кун кетма-кет мактабга келмаса ҳамма ёқни "тревога" қилиб ташлайди. Бесабаб келмаган бўлса, ота-онани ҳам мулзам қила олади (шуни билган ота-оналар ҳам боласини "бешик тўйига" олиб бормай, тергаб мактабга жўнатишади). Ҳар ойда бирор қизиқарли тадбир ташкиллаштиради. Кимдир касалхонада бўлса - бутун синф бўлиб кўриб келишади...

Ваҳоланки, иккиси ҳам бир ҳил маош олишади, бир мактабда ишлашади, оилали...

Сиз "ишини эпласа-эпламаса, шу касбни танлаганлиги (ёки ёзишни ўргатганлиги) учун ҳурмат қилиш керак" дегандай бўлувдингиз. Айтингчи, Сиз шу икки мураббийни бирдек ҳурмат қиласизми? Нима деб ўйлайсиз, ўқувчилар кимни кўпроқ ҳурмат қилишаркин?

Агар бирдек ҳурмат қилсангиз, "ҳурмат" ва "обрў" тўғрисидаги тушунчаларимиз кескин фарқ қилар экан.

Мен иккинчи мураббийга чексиз ҳурмат билан бош эгаман! Чунки, иккисини бирдек кўришга маънавий ҳаққим йўқ! Акс ҳолда, негадир иккинчи мураббийга хиёнат қилгандек бўлавераман...

Агар шундай муаллимлар кўпайса, юқоридаги биз муҳокама қилаётган муаммолар бироз барҳам топармиди демоқчиман-да, биродар.

Бор гап шу... ;-)

PS: Мен ёки бошқа форумчилар эмас, айнан маҳсус комиссия ўтказган асстестация натижалари бўйича ўз касбига лаёқатсиз топилган ўқитувчиларни қайта малака оширтириш йўллари, мактаб раҳбарияти ва илмий мудир томонидан доимий назоратга олиниши тўғрисида муҳтарама Нигора Умарова билан бошқа топикда фикр алмашганмиз.

Ҳўш, агар бундан ҳам наф бўлмаса-чи? "Бўлганимиз шу экан" деб ўтираверамизми?

Последний раз редактировалось Maestro; 09.09.2008 в 21:31.
Ответить 
Старый 10.09.2008 09:45   #82  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Укитувчи мактабга келган болаларга таълим-тарбия беради. Келмаганларининг оркасидан кувиб юролмаса у ёмон укитувчи булиб колмайди. Агар биронта укувчиси унинг дарсидан безиб дарсга келмай куйса нега энди айбни биринчи булиб укитувчидан кидиришимиз керак? Ахир битта укувчи келмагани билан бошкалари дасрда утиришибди-ку. Ёки дарсга келмаган укувчи, аклли колган укувчилар ахмоклиги учун уша ишини эплолмайдиган укитувчини дарсида утиришибдими? Демак дасрдан кочган укувчи хак, ушанга ухшаган укувчилардан мингтасига устозлик килган укитувчи айбдор буларканда.
Омон сизнинг фикрларингиздан шу фикрга келдим-ки, сиз ўкитувчини ўзини эмас, номини хурмат киляпсиз. Мавзуни "Мактабга бормаётган болалар"лигини кайта-кайта таъкидлаяпсизу, гапни бошка жоларга олиб кетяпсиз. Биринчи ёзган постимда, ўша математика ўкитувчиси сабабли мактабга бормаган бола хакида ёзганман. Бунда биргина ўкитувчининг биргина хатоси учун мактабга бормай кўйганлигини кўрсатганман. Бу мавзуга биргина мисол эди
Ответить 
Старый 10.09.2008 11:06   #83  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Афсус, уринишингиз зое кетибди чоғи ;-)... Кўнглингизга келмасин-у, нимани тасдиқламоқчи бўлаётганлигингизни хеч ҳам тушунолмаяпман...
Тушунмаган булсенгиз зое кетганини каёкдан билдингиз? Теран фикрлайвериб бизникидака саёз фикрларни унутиб юборгансиз шекилли


Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Фарзанд тарбияси учун аввало ота-она масъул! Яъни, ота-она бирламчи. Тамом-вассалом! Мактаб, маҳалла, амма-хола, тоға-жиян иккиламчи: Цитата: Оила Кодекси. Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт. Кўриб турибсиз-ки, Сиз буни қайта-қайта таъкидлайвермасангиз ҳам аён...
Мен нима дедим? Мен хам шуни айтяпманку. Шуни деб болаларни безори булиб кетишида бош айбдор килиб мени курсатишяпти ->
Цитата:
Сообщение от Utkirbek Посмотреть сообщение
Болани бунданда 10 баттар бўлиб кетишига хисса кўшяпман денг
Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Тушунишим бўйича, бу йўналишда мунозарамиз айнан МАКТАБнинг имкониятларидан тўлиқроқ фойдаланиш йўллари ҳақида кетаяпти (юқорида менинг "ота-она энг асосий сабабчи" деган фикримни эътиборда ушлаб туришингизни сўрайман, хеч ким "ўқитувчи айбдор" деяётгани йўқ).
Менимча топикстартернинг куйидаги постини ё сиз жудаям чукур тушунгансиз, ё мен саёз тушунганман. У мактаб имкониятлардан фойдаланиш хакида эмас, балки Ким назорат килиши кераклигини сураган. Хеч ким укитувчини айбламаган булса (сиз айбдор дедингиз демаяпман) "чарчаган укитувчи", "ишини эплолмайдиган укитувчи", "дарсини яхши утолмайдиган укитувчи", "бола тилини билмайдиган укитувчи" хакидаги гаплар каёкдан келди.

Цитата:
Бу ўқувчиларни ким назорат қилади, уларнинг мактабга бормаслигига сабаблар нималардан иборат? ОТА-ОНАлар, ўқитувчилар, мактаб директорлари, Туман халқ таълими мудирлари???
Топикстартер ким назорат килиши кераклигини сураган. Менинг жавобим: Ота-оналар. Укитувчи укувчини дарсга етаклаб келишга мажбур эмас.

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Агар бирдек ҳурмат қилсангиз, "ҳурмат" ва "обрў" тўғрисидаги тушунчаларимиз кескин фарқ қилар экан.
Бунга шубхам йук. Фикрлашларимиз орасидаги чукур-саёзлик буни аник курсатиб турибди.

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Таъкидлаб ўтаман, иккала вазиятда ҳам ЭНГ асосий сабабчи назоратни сусайтириб юборган, фарзанд тарбиясига етарлича эътибор қаратмаган, ёки энг ачинарлиси, шу муаммоларни келтириб чиқаришга бевосита туртки бўлган ота-онадир. Чунки бола тарбиясида улар бирламчи.
.................................................. ....
Биринчи йўли - бундай ота-оналарни завқ билан истаганча сўкиб-қарғаб-лаънатлаб, бундан бирор наф чиқмаслигига амин бўлиб, мунозарага шу ерда нуқта қўйиб қўйиш. Билганини қилмайдими... Болаларми? Улар ҳам бир йўлини топиб кетишар...
Иккинчи йўли - ота-онадан "ёруғлик" чиқмаса, бола тарбиясида иккиламчи ўрин тутувчи имкониятлардан (мактаб, маҳалла) фойдаланиб кўриш. Ҳарна, чиқмаган жондан умид. Қаршилар йўқми, мабодо?
Мен каршиман.
Исонинг аламини Мусодан олишимиз керакми? Нега укитувчи, мактаб ота-онанинг хам камчилигини тулдириши керак? Темирдан ясалгани учунми? Махалла хакида хеч нарса демадим.

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Фарзанд тарбияси учун аввало ота-она масъул! Яъни, ота-она бирламчи. Тамом-вассалом! Мактаб, маҳалла, амма-хола, тоға-жиян иккиламчи
Бирламчи масъулга куз юмиб иккиламчи масъулларни мухокама киляпмизми? Бирламчи масъул уз вазифасини уддаласа изига тушиб кетиши керак. Агар шунда хам булмаса иккиламчи масъулларни урамиз

Цитата:
Сообщение от Maestro Посмотреть сообщение
Ҳўш, агар бундан ҳам наф бўлмаса-чи? "Бўлганимиз шу экан" деб ўтираверамизми?
Уже утирибмиз-ку. Гап сотишдан бошкага ярамаяпмиз. Бир-биримизни постларимизни цитировать килиб, бировни айбини бировга юклаб утиришни бундан нима фарки бор.
Ответить 
Старый 10.09.2008 11:16   #84  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Fayzilla Yusupov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Komil Eriev Посмотреть сообщение
Кўча-кўйда, айниқса бозорларда мактаб ёшидаги болалардан талайгинасини учратиш мумкин. Булар дарс вақтида - 1,2 соат дарс қолдираётган ўқувчилар эмас, балки ҳафталаб, ойлаб мактаб юзини кўрмаётган ўқувчилардир. Биргина мисол тариқасида шуни айтиб ўтишим керакки, Тошкент шаҳар Миробод тумани Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия рўйхатида ҳар куни 30 дан зиёд бола рўйхатга олинишига гувоҳ бўлганман...
Бу ўқувчиларни ким назорат қилади, уларнинг мактабга бормаслигига сабаблар нималардан иборат? ОТА-ОНАлар, ўқитувчилар, мактаб директорлари, Туман халқ таълими мудирлари???
Бу нарсага биринчи навбатда мактабнинг узи айбдор деб хисоблайман. Агар мактабда болаларга кизикарли булган дарслар олиб борилса бола албатта мактабга келади. Мактабга бормаслиги уша дарсларнинг кизикарсизлиги учун булади.
Фикрингизга эътирозим бор: Сизнинг хулосангиздан келиб чиқадиган бўлсак, мактабга ҳеч қандай ўқувчи келмаслиги керак бўлиб қолади, биродар. Шу дарсга келадиган бошқа ўқувчилар учун балки дарс қизиқарлидир. Балки ўша дарсга келмаётган ўқувчи ўша дарсни билмагани учун ҳам унга қизиқарсиз туюлар. Ҳамма нарсада ҳам мактаб ёки ўқитувчиларни айблаш доим ҳам тўғри эмасдир балки... Балки бозорга чиқиб кетган болаларнинг мактабга келмасликларида дарс қизиқарсизлиги эмас пулга бўлган "меҳр"нинг ошиб-тошиб кетганидан қидиришимиз керакдир. Балки ота-оналарнинг болалар тарбиясига эътиборсизлигини аввалги ўринга қўйиш керакдир. Балки компьютер ўйинларининг "жозибадорлиги" мактаб ўқувчиларининг арзимас баҳоналарига сабаб бўлаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиздир...?..Билмадим... Нима бўлганда ҳам бугунги кун ёшларининг аҳволи ҳавас қиладиган даражада эмас... Йилдан йилга болаларнинг билим савияси пасайиб бормоқда... Бу эса, ривожланишнинг йўлини тўсадиган энг катта ғовдир. Тасаввур қилинг, бугунги кунда карра жадвалини тузук-қуруқ билмайдиган 7 синф ўқувчиси 20 йилдан кейин жамиятнинг бирор бўғинини бошқаради... У қандай жамият бўлишини тасаввур қилишнинг ўзи нақадар аянчли... Афсус...

Оффтоп:

Дарс қизиқарсизлиги, маълум маънода, нисбий нарса. қизиқарсиз дарслар эмас, қизиқмайдиган ёки тушунмайдиган ўқувчилар, ўз навбатида қизиқтира олмайдиган ёки тушунтуролмайдиган ўқитувчилар бор, бу аниқ. Лекин, шу билан бирга ўқитувчи касбининг машаққатини ҳам ҳисобга олиш зарур. 30 ўқувчига 30 хил ёндашувнинг ўзи бўладими? Педагогика жуда мураккаб жараён. Бирортасига атиги 1 соатгина дарс ўтиб кўринг-а, ўшанда дарс ўтишнинг қанчалик мушкул жараён эканини тушуниб етасиз. Мураббийларни ҳар доим ҳам айблавермайлик
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 10.09.2008 12:14   #85  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,294
+ 491  1,660/632
– 1  4/4

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Шуни деб болаларни безори булиб кетишида бош айбдор килиб мени курсатишяпти ->
"Бузворинга" ;-)!
Мен Сиз билан мунозара олиб бора олмас эканман... Чамамда, ҳали анча ўсишим керак...
Омад!
Ответить 
Старый 10.09.2008 13:14   #86  
Аватар для Utkirbek
Оффлайн
Сообщений: 88
+ 9  39/25
– 3  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Мен нима дедим? Мен хам шуни айтяпманку. Шуни деб болаларни безори булиб кетишида бош айбдор килиб мени курсатишяпти ->
Оффтоп:
Kechirasiz, qanaqa gap kelib qolsa yozvoraveradiganlardan ekansizu-a? KIm sizni bosh aybdor deb hisobladi? Nimani oqlamoqchi bo'lyapganingizni tushunib yozyapsizmi ishqilib?
Ответить 
Старый 10.09.2008 14:00   #87  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Utkirbek Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Мен нима дедим? Мен хам шуни айтяпманку. Шуни деб болаларни безори булиб кетишида бош айбдор килиб мени курсатишяпти ->
Оффтоп:
Kechirasiz, qanaqa gap kelib qolsa yozvoraveradiganlardan ekansizu-a? KIm sizni bosh aybdor deb hisobladi? Nimani oqlamoqchi bo'lyapganingizni tushunib yozyapsizmi ishqilib?
постимда канака гап ёзилган? нимани оклашга харакат килганман? 10 баравар баттар булиб кетишига хисса кушиш деган гапингизни кандай тушуниш керак?
Ответить 
Старый 16.01.2012 10:17   #88  
Аватар для saidakbar
Оффлайн
ESM
programmer
Сообщений: 1
+ 0  2/1
– 0  0/0

Uzbekistan
Execute XATO!

Man bu mavzuni muhokama qivotganilaga umuman qarshiman! Chunki u bu kimmi kritika qilishdan avval siz shu odammi o'ziz bilan almashira olshizzi tasavvur qila olasizmi? Kim hozi man maktabga o'qtuvchi bo'laman divotti? Esilada yo'mi ilgari erkak domlala bo'lardi? Mani esimda, ula zo'r dars o'tishardi! butun umri maktabda o'tgan domlala bo'lardi... Nimaga hozi yo'q digan savolga javob bitta! O'qituvchini oyligi oilani boqishga yetmidi! Bitta o'qituvchini oyligiga 4ta odammi 1oy qornini to'yg'zbo'midi! Man o'qituvchilani 100% tuwunaman. Sizla mana ko'rvomman, har xil joyda ishlisila... UzNet bowqa, bowqa.... ammo o'qituvchilani kritika qilishga o'qituvchilani o'ziga qo'yberila... Agar qoyillatib qo'ygan o'qituvchi shu temaga yozganda hich narsa dimasdim... Yaxshisi sila o'zilani kasbila vakillarini KRITIKA qilila maylimi? Aloqa sohasidayam kamchililarimiz OGOGO! Bowluni amakisini o'g'li iwxonada 1stavkaga kirib 3soatgagina iwxonada paydo bo'ladi.... bunisiga nima disla? voxolanki o'wani 1stavka oyligi ryadovoy o'qtuvchini oyligidan kamida 1.5 baravar ko'p!
Ответить 
2 "+" от:
Старый 04.02.2012 12:08   #89  
Аватар для Sanjar Rustamov
Оффлайн
"Ma'rifat" gazetasi
Sharhlovchi
Сообщений: 29
+ 0  17/7
– 0  0/0

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Tahririyatimizga o'qituvchilardan ko'p xatlar keladi. Afsuski, ularning aksariyati e'tiborsiz qoladi, yoki butunlay teskari mavzuda chiqib ketadi. Yaqinda ana shunday xat keldi. O'quvchilar nega maktabga kelmayotganing sabablari keltirilgan maqolaning nomi shunday edi: Huvillagan maktab yoxud ishlamay tishlamayotgan o'qituvchilar. "Bunaqasi hech qachon bo'lmagan, hatto urush davrida, qahraton qish chillasida ham bolalar maktabga borgan..." deb boshlangandi maqola. Unda Chiroqchi tumanidagi maktablarning bir nechtasida kuzatuv olib borilgani, sabablar tahlil qilingan.
"... Keyingi sinf xonaga kirdik. Bor yo'g'i 5 nafar o'g'il bola sovuqdan dildirab turardi. Ulardan nechanchi sinfda o'qishini so'radik. Ikkitasi 8 "A" sinfda, uchtasi esa 8 "B" sinfida o'qiymiz, deyishdi. Ikkala sinf birgalikda saboq olayapti. 8 "A" sinf o'quvchilaridan bugun 18 nafari, 8 "B" sinfda esa 16 nafar o'quvchi darsda ishtirok etmayapti. Ular ham shamollab qolgan shekilli. Chunki sinfxonadan tashqari issiqroq edi..."
Xudo xohlasa uning to'liq variantini ilova qilaman.
__________________
Bu Vatan bizniki.Uning shodligi ham,qayg'ulari ham bizniki!
Ответить 
Старый 07.02.2012 23:06   #90  
Аватар для Shahodat
Оффлайн
школа
учитель
Сообщений: 930
+ 876  537/307
– 86  48/37

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Rustamov Посмотреть сообщение
sinfxonadan tashqari issiqroq edi.
бундай холатга ким жавоб бериш керак? Ўқувчиларни ота-онаси бор. Ўқитувчилар нима қилиш керак? Улар шу мактабда дарс беришяпти, 1-дан чунки ўз оиласини боқишади,
2-дан ўқувчилар бекор юрмасин билим олсин деб ишга келишади. Ўқитувчи шамоллаб қолса давлат тўлаб беради, лекин дарсларни талаб даражада ўтишга шарт-шароитлар яратмаганлар жавоб беришмайди.
Ответить 
"–" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх