Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.09.2008 09:40   #51  
Real ID Group
Аватар для Yulduz Alieva
Оффлайн
ЦРК ЭЦП ЦНТМИ
AKA:Alieva Yulduz
Сообщений: 143
+ 44  61/44
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Yulduz Alieva с помощью Skype™Мой мир
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Уша укитувчингизни урнида булганимда 1 бахо куярдим.
Буйул нотугри , чунки олимлар хам хато килади.
Болаларга нисбатан бундай харакатлар уларни укишга булган интилишини сусайтиради. Шунинг окибатида укитувчига нисбатан нафрат хосил булади ва бола шу укитувчисининг дарсига кирмасликка харакат килади. Тугрими?
"Хеч ким олим булиб тугилмиди,олим булиб етишади".
Ответить 
Старый 04.09.2008 10:32   #52  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение

Бу ерда айнан мактабга бормаётган болалар хакида гап кетяпти. Шунинг учун баъзан ота-онани, баъзан ўкитувчини, баъзан эса ўкувчини ўзини айбдор килиб кўрсатиляпти. Агар бутун синф бормаётган бўлганида мавзу умуман бошкача бўларди.
Албатта хамма хам оппок бўлавермаганидек, ўкитувчиларда хам учрайди-да. Ман биргина мисолни ўкитувчи доирасида олиб кўрсатдим, керак бўлса, ўнлаб мисол келтиришим мумкин. Аслида болаларни мактабга бормаётганлигига жуда кўп сабаблар топиш мумкин. Лекин ўкитувчи хам катта сабабчилардан бўлиб колиши хеч гапмас.
Яна кайтараман, сиз факат мани постим ичидаги сўзларидан маъно кидирмасдан, хамма постларни бирма-бир, бир-бири билан киёслаб чикинг.
Assalamu alaykum

Bolalarning maktabga bormasligi bo'yicha bergan xuloasalarni diqqat bilan o'qib chiqdim... Gaplaringizda jon bor, murabbiylar ichida xatoga yo'l qo'yadiganlari ham uchrab turadi, lekin masalaga Siz ham faqat o'quvchi nuqtai nazaridan yondoshmasligingizni iltimos qilar edim... Avvalo, qanday o'quvchi bo'lmasin; u a'lochimi yoki ikkichimi, uning tarbiyasi mazkur masalaning birinchi sababidir. Agar ota-ona farzandiga yetarlicha tarbiya berganda edi, o'quvchilar ko'p vaqtlarini "ko'ngilochar maskan"larda o'tkazmagan bo'lar edilar... Gap ma'lum odamning o'z kasbiga qanday yondoshishida emas, ma'rifat haqida ketmoqda... Ertaga o'sha "internet cafe"larda "izg'ib" yurgan bolalarning jinoyat olamiga kirib ketmasligiga, jillaqursa, hech kimga foydasi tegmaydigan inson bo'lib qolmasligiga kim kafolat beradi??? Faqat bir o'qituvchini deb boshqa fanlarni ham qoldirayotgan o'quvchini ahloqi yahshi deya olamizmi?
Asosiy sababni oilalardagi tarbiyadan qidirsak qanday bo'larkin?


Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Кечирасизу, сиз хозир ўкувчи томониданмас, ўкитувчи томонидан ўйлаяпсиз. Ўкувчи томонданам шундай ўйласангиз, узру хамма мактаб ёшидаги ўкувчилар сиз каби аклли ва одобли эмас. Бирини акли бўлса, одоби йўклари хам кўп. Шахсан ман аълочилар каторида бўлганман, лекин одобсизрок эдим. Жудаям тўполончи эдим ва ўкитувчилар хато килса, ман хам тўгирлаб ўтирардим. Лекин ўша вактда дарсдан кейин айтиш керак деган фикр бўлмаган. Устига-устак, ўкувчини мана шу килиги учун 2 кўйган ўкитувчи, дарсдан кейин айтса хам ёмон кўриб колади. Хакикий мактаб ўкитувчиси деганда, бола тилиниям тушуна оладиган инсонни тушунаман.
Insonni bezovchi asosiy narsa, uning odobi... Ming a'lochi bo'lgani bilan adabli bo'lmasa uning atrofdagilar oldidagi hurmat-e'tiboriga putur yetishi mumkin..Aynan mana shuni barchamiz ham farzandlarimizga yetkaza olishimiz lozim. O'qituvchilar xato qilishlari mumkin, lekin o'shalarning xatosini tuzatishning hamyo'li bor... Sharttakilik, masalan Sizga yoqadimi? O'sha xatoni mulohaza bilan, isboti bilan, mayli o'quvchilar oldida bo'lsa-da, chiroyli qilib, doskaga chiqib tushuntirib berilsa, birinchidan o''sha talabaning sinfdagi obro'si ortadi ikinchidan o'qituvchi ham o'ylab "chora" ko'radi. Ming xil hayol boshida bo'lgan o'qituvchi biror jumlani noto'g'ri gapirsa, so'zni kesib unga sharttaklik qilish musulmonchilikka ham to'g'ri kelmaydi, birodar. "Otalarga qanday o'tin kesishni o'rgatmaydilar".

"Bola tili" haqida ikki og'iz so'z: Bola tilini maktabgacha bo'lgan davrda tushunish maqsadga muvofiq. Maktab davrida esa (6 yoshdan balog'at yoshiga qadar) bolaga quldek qattiqqo'l bo'lish kerak. (Bu mening gapim emas albatta). Ana shundagina undan jamiyatga kerakli inson chiqishi mumkin... 12 yashar bolaning ko'ngliga qarab, mayli o'qituvchisi yomon ekan, deb uni erkalatsak, qoldirgan darslari o'rnini ilm bilan emas "pul" bilan to'ldirib boradigan bo'lsak, ularning kundalik harajatlari uchun me'yoridan ortiqcha mablag' beradigan bo'lsak, 20 yildan keyin bizning ustimizdan kazzob, poraxo'r, insofsiz kishilar rahbarlik qilmaydi deb kim kafolat bera oladi, ayting-chi?...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 04.09.2008 10:43   #53  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
ОК. Келишдик.
Болаларни мактабга бормаслигига укитувчилар айбдор эмас. Нега бутун синф мактабга боради-ю факат бизни кахрамон бормайди? Агар укитувчи айбдор булганида бутун синф мактабга бормаслиги керак эди. Тугрими? Хатто сиз келтирган мисолда хам боланинг ота-онаси хам оппок эмас. Нахотки бир ойгача фарзанди мактабга бормай юрганини сезишмаган? У кандай ота-онаки бир ой давомида фарзанди нима килиб юрганидан хабари йук? 1-2 кун эмас сал кам бир ой!!! Бу кичкина муддат эмас. Битта укитувчини деб умуман мактабга бормай куйган укувчини узида эмасми айб?
ОmoN ва JasurBek Urinboevнинг мунзараларини укиб иш фаолиятим давридаги бир вокеа ёдимга тушиб кетди:
Бундан 10 йиллар олдин бошлангич синфнинг 3 синфига дарс берардим. Синфимга янги бола келди. Тошкентга Кашкадарёдан кучиб келишган. Она укитувчи булиб ишлаган ва ёш боласи борлиги туфайли уйда утиради. Ота бозорда тижоорат билан шугулланади. Бола хам дарсдан чикиб отага ёрдам беришга бозорга чикади.
Укувчим дарсга келмай куйди. Уртокларидан сурасам касал дейишди. "Майли тузалгач, чикар"-деб беэътибор булдим. Синфим билан кайси укучим касал булса, бориб куришни одат килгандик. Бирок ёзув-чизув ишларим купайиб кетгач, юкоридаги тадбирни уюштира олмадим. Орадан уч хафта утди. Хавотир ола бошладим ва бир-икки болани олиб укувчимнинг уйига бордим. Уйини топиш хам осон булмади- квартирант булиб турганликлари учун манзили узгарган экан. Укувчимни уйига бориб онасидан уни сурасам, мактабга кетганлигини айтдилар. Хайрон булиб уч хафтадан бери мактабга бормаётганлигини айтдим. Эртаси куни укувчим отаси билан келди ва мендан кечирим суради.
Уйда унга каттик жисмоний жазо берилган ва отасининг укувчини исканжага олиб маълум булишича, бола мактабга кетяпман деб чикиб кетар, дарликдаги топширикларни дафтарга санани куйиб ёзиб олар ва уйга вазифани хам килар экан. Сунг кучадаги болаларга кушилиб уйнаб отасининг олдига борар экан.
Асосий сабабни боланинг уйинкароклигида курдим. Болани уришмадим, балки янада эътиборлирок булиб, янада яхширок муомала кила бошладим. Оиланинг молиявий ахволи унглангач 4-синфнинг охирида уз вилоятига жунаб кетишди.
Бошлангич синфдаги синфимни юкори синфгача олиб чикиб ишлаётган мактабимдан бушаб кетдим.
Икки йил утгач собик ишхонамдан мени чакириб колишди. ва кулимга хат тутказишди. Хайрон булиб хатни олдим, чунки Кашкадарёдан хеч кандай танишим йук эди. Хат менинг собик кочкок укувчимдан эди, хатга кушиб расмини хам жунатибди. Унда шундай сатрлар бор эди:
Цитата:
"Нигора опа!
Аввалабор ушанда уйимга бориб мени йуклаганингиз учун рахмат. Хозир ......укув юртида укимокдаман....
Сизнинг дарларингизни, уртокларимни роса-роса согиндим...

Уткир"

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.09.2008 в 10:46.
Ответить 
Старый 04.09.2008 10:51   #54  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Укитувчи хакида барака топкур салбий фикр юритувчилар!
Бир соатгина дарс утиб, 30-40 болага бир дарс жараёнида хаммасига хос ва мос тазда муомала килиб курсалар гапларини уйлаб, чукур мушохада килиб баён юритармиди?!..
Бола билан тез ва осон тил топишиш мумкин. Хамма гап унинг ота-онасида колган. Ота-она "Болам, бугун мактабда нима килдинглар?" деб бир огиз фарзандининг килган иши билан кизикиб куриши керак булади.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.09.2008 11:05   #55  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Кечирасизу, сиз хозир ўкувчи томониданмас, ўкитувчи томонидан ўйлаяпсиз. Ўкувчи томонданам шундай ўйласангиз, узру хамма мактаб ёшидаги ўкувчилар сиз каби аклли ва одобли эмас. Бирини акли бўлса, одоби йўклари хам кўп. Шахсан ман аълочилар каторида бўлганман, лекин одобсизрок эдим. Жудаям тўполончи эдим ва ўкитувчилар хато килса, ман хам тўгирлаб ўтирардим. Лекин ўша вактда дарсдан кейин айтиш керак деган фикр бўлмаган. Устига-устак, ўкувчини мана шу килиги учун 2 кўйган ўкитувчи, дарсдан кейин айтса хам ёмон кўриб колади. Хакикий мактаб ўкитувчиси деганда, бола тилиниям тушуна оладиган инсонни тушунаман.
Жуда хам "Аклли" булган экансиз. Баъзи болалар фикрлари нотугри булса-ду узларини хак деб билишади. Бу купрок усмирлик даврида-утиш даврида куп кузатилади. Шунда имкони борича укувчини "синдириб куймаслик" керак. Чунки укувчини фикрлашини инкор этсак, у ёки умуман мустакил фикрлай олмайдиган, гапим тугри ёки нотугри деб иккиланадиган, фикрини баён эта олмайдиган булиб колади ёки укитувчисини хурмат килмай куяди. Шунинг учун хам укитувчилик касби хозиржавобликни талаб килади. Хар кандай шароитда хам укувчининг саволига тез ва тугри жавоб бера олиш керак.
Агар укувчи нотугри фикрлаётган булса, "Болажоним кайси манбада бу нарсани укидинг? Мана бу китобни хам куриб кургин, унда шундай деб ёзилган эди" деб буйрук эмас, маслахат охангида мурожаат килиб тугри фикрлашга йуналтирсак булади. Агар укувчининг саволларига жавоб бера олмасак, юкорида таъкидлаб утганингиздек "укитувим хеч нарсани билмайди. Мен ундан куп нарсани биламан" деган фикр пайдо булиб укувчида манманлик -"суперэгоизм" ривожланиб кетади. Бу эса салбий фазилатдир.
Ответить 
Старый 04.09.2008 14:39   #56  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Siz ham faqat o'quvchi nuqtai nazaridan yondoshmasligingizni iltimos qilar edim... Avvalo, qanday o'quvchi bo'lmasin; u a'lochimi yoki ikkichimi, uning tarbiyasi mazkur masalaning birinchi sababidir. Agar ota-ona farzandiga yetarlicha tarbiya berganda edi, o'quvchilar ko'p vaqtlarini "ko'ngilochar maskan"larda o'tkazmagan bo'lar edilar... Gap ma'lum odamning o'z kasbiga qanday yondoshishida emas, ma'rifat haqida ketmoqda...
Iltimosingizni qabul qildim... Hayotda ko'p a'lochi, lekin juda to'polonchi bo'lgan bolalarni ko'rganman, lekin ularni to'polonchiligi vaqtinchalikka borgan. Sekin-asta ulg'aygach bu qiliqlari asta yo'qolib boradi. Yetarlicha tarbiya olgan bolalar, hech qachon a'lochiyam bo'lolmaydi. Ana shu a'lochiligi uchun ulg'aygach o'ziini bosib oladi, yaxshi o'qiydi, ko'p narsadan xulosa chiqarishni o'rganadi. Mumkin, otasining erkatoyi, tilab olgan bolasidir. Unga har tarflama tarbiyani yaxshi bergandir. lekin bolaku axir, oilasidagi erkaliklarini baribir qaysidir joyda ham ayrimlarini qilishi aniq. Bu bilan uni butunlay tarbiyasizga chiqarib qo'yolmaymizku. Kuzatganmisiz, o'ta odobsiz, ota-onasini erkasi, uyidagi qiliqlarini ko'chada ham huddi shunday amalga oshirib yurgan bolalarni. Lekin kalla bo'm-bo'sh. Mana bular o'sha vaqtda ham ikkichi bo'lsa, kelajagini ham qanaqa tasavvur qilishni bilmaydiganlar hisoblanadi. Mana shular ulg'ayganda ham odobsizligicha qolaveradi.
To'polonchi, odobsiz, lekin kallasi joyida bo'lgan bolaga bir marta aytsangiz, es-xushini yig'ib oladi, lekin ikkichisichi, o'sha vaqtda ham o'ziga olmaydi.
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
Faqat bir o'qituvchini deb boshqa fanlarni ham qoldirayotgan o'quvchini ahloqi yahshi deya olamizmi?
Asosiy sababni oilalardagi tarbiyadan qidirsak qanday bo'larkin?
To'g'ri bunday o'quvchini yaxshi, axloqli deya olmaymiz. Lekin siz mana shu axloqsiz bola nima uchun maktabga bormayotganligiga e'tibor bering, buning yanada axloqsizlanib ketayotganiga sabab nima bo'layotganiga e'tibor bering.
Asosiy sababni oilalaradagi tarbiyadan ham qidirdik deylik, lekin o'quvchi, nima uchun o'quvchi nomiga ega. Umrini ma'lum bir qismini maktabda o'takazadiku. Ota-ona u bilan birga o'qimaydiku. Otasi-siz bilan manga o'xshab, ertalab ishga ketib, kechqurun qaytsa, asosiy tarbiya beradigan, ona esa ishdan qaytib uy-yumushlari bilan band bo'lib unchalik e'tibor berolmasa, bola esa 8:30 dan boring ana eng ertasi 12:30 gacha ota-onasiz, lekin uyga qaytgach baribir ota-ona yo'q, shu bilan kechki ovqatdan so'ng darsini tayyorlasa tayyorlaydi, so'g uyquga. Ayni endigina rivojlanib kelayotgan ongga ko'proq kim yoki qayer ta'sir o'tkayapti, deyarli bir xil bo'lib qolmayapti. Axir maktab ham o'quvchini ikkinchi uyi hisoblanadiku.
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
O'qituvchilar xato qilishlari mumkin, lekin o'shalarning xatosini tuzatishning hamyo'li bor... Sharttakilik, masalan Sizga yoqadimi? O'sha xatoni mulohaza bilan, isboti bilan, mayli o'quvchilar oldida bo'lsa-da, chiroyli qilib, doskaga chiqib tushuntirib berilsa, birinchidan o''sha talabaning sinfdagi obro'si ortadi ikinchidan o'qituvchi ham o'ylab "chora" ko'radi. Ming xil hayol boshida bo'lgan o'qituvchi biror jumlani noto'g'ri gapirsa, so'zni kesib unga sharttaklik qilish musulmonchilikka ham to'g'ri kelmaydi, birodar. "Otalarga qanday o'tin kesishni o'rgatmaydilar".
Mani tushuncham bo'yicha, siz mani shartakilik bilan javob berib, xatolarini aytib o'tirgan ekan degan fikrga boribsiz-da? Bilasizmi, ming odobsiz o'quvchi bo'lsa ham, o'qituvchining xatosini to'g'irlayotganda hech qachon shartakilik qilolmaydi. Odobsiz, axloqsiz bo'lsa ham, o'tuvchini kimligini hamma his qila oladi. Balki hurmat qilmas, lekin o'qituvchi oldida xato to'g'irlashda va javob berishda shartakillikka "DUX"i yetmaydi.
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
"Bola tili" haqida ikki og'iz so'z: Bola tilini maktabgacha bo'lgan davrda tushunish maqsadga muvofiq. Maktab davrida esa (6 yoshdan balog'at yoshiga qadar) bolaga quldek qattiqqo'l bo'lish kerak. (Bu mening gapim emas albatta). Ana shundagina undan jamiyatga kerakli inson chiqishi mumkin...
Demoqchi bo'lganim, man bola tilini o'quvchi tiliga bog'lab yubordim. O'qituvchi o'quvchi tomondan ham o'ylab ko'rsada, keyin xulosasini chiqarsa degandim.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Укитувчи хакида барака топкур салбий фикр юритувчилар!
Бир соатгина дарс утиб, 30-40 болага бир дарс жараёнида хаммасига хос ва мос тазда муомала килиб курсалар гапларини уйлаб, чукур мушохада килиб баён юритармиди?!..
Бола билан тез ва осон тил топишиш мумкин. Хамма гап унинг ота-онасида колган. Ота-она "Болам, бугун мактабда нима килдинглар?" деб бир огиз фарзандининг килган иши билан кизикиб куриши керак булади.
Vaqtida man ham o'qituvchi bo'lganman, agar hozir ham o'qituvchilik qilayotgan bo'lganimda, balki sizdek qayg'urishim mumkin edi, lekin ayrim o'qituvchilarni ayrim harakatlari yoqmaganidan yozyapman, aslida hayotda eng katta hurmatim bu o'qituvchilik kasbi egalariga.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Жуда хам "Аклли" булган экансиз.
Кечирасиз, ман ўзимни аклли бўганман демадим, аълочилар каторида бўлганман дедим, колаверса ман ўзимни хеч качон акллиман демайман.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.09.2008 15:17   #57  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,244/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Iltimosingizni qabul qildim... Hayotda ko'p a'lochi, lekin juda to'polonchi bo'lgan bolalarni ko'rganman, lekin ularni to'polonchiligi vaqtinchalikka borgan. Sekin-asta ulg'aygach bu qiliqlari asta yo'qolib boradi. Yetarlicha tarbiya olgan bolalar, hech qachon a'lochiyam bo'lolmaydi. Ana shu a'lochiligi uchun ulg'aygach o'ziini bosib oladi, yaxshi o'qiydi, ko'p narsadan xulosa chiqarishni o'rganadi. Mumkin, otasining erkatoyi, tilab olgan bolasidir. Unga har tarflama tarbiyani yaxshi bergandir. lekin bolaku axir, oilasidagi erkaliklarini baribir qaysidir joyda ham ayrimlarini qilishi aniq. Bu bilan uni butunlay tarbiyasizga chiqarib qo'yolmaymizku. Kuzatganmisiz, o'ta odobsiz, ota-onasini erkasi, uyidagi qiliqlarini ko'chada ham huddi shunday amalga oshirib yurgan bolalarni. Lekin kalla bo'm-bo'sh. Mana bular o'sha vaqtda ham ikkichi bo'lsa, kelajagini ham qanaqa tasavvur qilishni bilmaydiganlar hisoblanadi. Mana shular ulg'ayganda ham odobsizligicha qolaveradi.
To'polonchi, odobsiz, lekin kallasi joyida bo'lgan bolaga bir marta aytsangiz, es-xushini yig'ib oladi, lekin ikkichisichi, o'sha vaqtda ham o'ziga olmaydi.
Gaplaringizga qo'shilaman...
Eng avvalo har bir farzandimizni olim bo'lishi uchun emas, odam bo'lishi uchun harakat qilamiz... Ota-onaning ham, o'qituvchining ham pirovard maqsadi mana shu. Shu nuqtai nazarga ko'ra, men ta'rbiyani ta'limdan yuqoriroq qo'yishimni aytgandim.

Оффтоп:
Zero, ming bilimli bo'lsa ham, ahloqsiz bo'lsa, unday insonni jamiyat yahshi qabul qila olmaydi. Ahlqosizlik esa, jinoyatga yetaklovchi omil. Agar jinoyatni juda o'tkir aql sohibi amalga oshiradigan bo'lsa, bundan yomon narsa yo'q. Aytishadi-ku, aqlli o'gridan qo'rq, deb...;-)


Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
To'g'ri bunday o'quvchini yaxshi, axloqli deya olmaymiz. Lekin siz mana shu axloqsiz bola nima uchun maktabga bormayotganligiga e'tibor bering, buning yanada axloqsizlanib ketayotganiga sabab nima bo'layotganiga e'tibor bering.
Asosiy sababni oilalaradagi tarbiyadan ham qidirdik deylik, lekin o'quvchi, nima uchun o'quvchi nomiga ega. Umrini ma'lum bir qismini maktabda o'takazadiku. Ota-ona u bilan birga o'qimaydiku. Otasi-siz bilan manga o'xshab, ertalab ishga ketib, kechqurun qaytsa, asosiy tarbiya beradigan, ona esa ishdan qaytib uy-yumushlari bilan band bo'lib unchalik e'tibor berolmasa, bola esa 8:30 dan boring ana eng ertasi 12:30 gacha ota-onasiz, lekin uyga qaytgach baribir ota-ona yo'q, shu bilan kechki ovqatdan so'ng darsini tayyorlasa tayyorlaydi, so'g uyquga. Ayni endigina rivojlanib kelayotgan ongga ko'proq kim yoki qayer ta'sir o'tkayapti, deyarli bir xil bo'lib qolmayapti. Axir maktab ham o'quvchini ikkinchi uyi hisoblanadiku.
Bu borada hech qarshiligim yo'q. Men o'sha o'quvchi aynan bir fanni deb boshqa darslarni qoldirish jarayonidagi tarbiyasizlikni nazarda tutmoqchi edim...Fikrlarimni yahshi yoritib berolmagan ko'rinaman...

Оффтоп:
barchaga eskilarimizning, farzandlarini maktabga olib kelishida "Eti Sizniki, suyagi bizniki" deyishlarining tagidagi ma'noni anglash juda yahshi natija bergan bo'lar edi


Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Mani tushuncham bo'yicha, siz mani shartakilik bilan javob berib, xatolarini aytib o'tirgan ekan degan fikrga boribsiz-da? Bilasizmi, ming odobsiz o'quvchi bo'lsa ham, o'qituvchining xatosini to'g'irlayotganda hech qachon shartakilik qilolmaydi. Odobsiz, axloqsiz bo'lsa ham, o'tuvchini kimligini hamma his qila oladi. Balki hurmat qilmas, lekin o'qituvchi oldida xato to'g'irlashda va javob berishda shartakillikka "DUX"i yetmaydi.
Men masalaning xususiylashishi fikridan yiroqman...Men Sizni aynan shunday bo'lgansiz demoqchi ham emasman, aslo.
Balki men "Sharttakilik qilish" fe'lini men boshqacha tushunarman...
Har qanday xatoning to'g'rilashni ham, kimning xatosini to'g'rilashni ham o'z yo'li bor...Maktablarda "diplomatiya" degan fanni o'qitish foydadan holi bo'lmasmidi, vallohu a'lam...
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
Старый 05.09.2008 13:12   #58  
Аватар для Utkirbek
Оффлайн
Сообщений: 88
+ 9  39/25
– 3  0/0

Uzbekistan
Yoshligimda jismoniy tarbiya darsida bir qizga koptok otganimda, uning yuziga tegib yig'lagandi, shunda o'qituvchimiz kelib mani ketimga bir tepgan. Osha vaqt juda erkatoy edim. Roppa-rosa bir oy maktabga bormaganman. O'qituvchimiz kelib uzr so'raganda ham bormayman o'sha maktabingga degan edim. Hozir esa juda-juda afsuslanaman. O'sha vaqt bir oy maktabga bormaganim sababli sinfdoshlarimdan ancha orqada qolib ketgandim, bir marta kulgi ham bo'lganman. Ana shu maktabga bormaganligim sababli onam mani rosa koyigandilar, gaplariga kirmaganimda daraxtning shoxi bilan urgandilar, o'sha-o'sha yuzimda hali ham maktabga bormaganligim asorati (tirtiq) turadi. Mana endi ulg'ayib o'sha davrlani eslab, xudo xoxlasa farzandimni vaqtida erkalab, vaqtida qattiq qo'l bo'laman deb qo'ygandim. Bola ekanmiz, erkaligimizni hamma ko'taraveradi deb o'ylagan ekanmizda o'sha damlar. Aslida ustoz, ham otangdek tarbiya beradi ham bilim beradi. Faqat bir-biringizni yaxshi tushunib, murosa qilolsangiz bas.
Ответить 
Старый 05.09.2008 21:10   #59  
Аватар для Nargisa
Оффлайн
Сообщений: 7
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Sanjar Dusmukhamedov Посмотреть сообщение
Ман дарсда укитувчимни хатосини тугрилаганим учун у манга 2 бахо куйган лекин ман уша вактда хак эдим. Шунчалик жон куйдирган укитувчи нахотки хар йили такрорлайдиган янги кашфиётлар киладиган ёсидан чикариб уялганидан укувчисига 2 бахо куядими?
Уша укитувчингизни урнида булганимда 1 бахо куярдим. Хатомни тугрилаганим учун эмас дарсда укитувчини обрусини туширганингиз учун. Хатони дарсдан кейин хам узига айтса буладику.
Siz o'quvchiga aqlli ish qilmagansan, deb ta'na qilasizmi? Nima uchun oqituvchi uni xatosini to'g'rilash holatini tog'ri qabul qila olmaydi?
Bu narsa odatda o'zbek tili maktablarida uchraydi. Rus tili maktabida o'qituvchi o'quvchidan talab qiladi, o'qituvchini xatosini to'g'rilashni, o'zini fikrini/zhavob variantini ochiq ifodalashni.
Nohaqlik qilishi ham obrusiga putur yetkazadi, shuni o'ylab ko'rmasdan o'quvchiga 2 baho qo'yish noto'g'ri, deb o'ylayman. Kritikani ham to'g'ri qabul qilishni o'rganishi kerak o'qituvchi, bunaqa konservativ o'ylashi bilan zhamiyatga mos insonlarni yetqizib bera olmaydi, balkim psixik mayib bolalar yetishib chiqadi.
Ответить 
Старый 06.09.2008 13:58   #60  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,294
+ 491  1,660/632
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Уша укитувчингизни урнида булганимда 1 бахо куярдим.
Нега "0" мас?
Кези келганда менга жуда маъқул бўлган бир фикрни келтирай:

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Укувчига куйилган хар бир бахо- бу укитувчининг узига куйилган баходир.
Ажойиб сўзлар, шундай эмасми? ;-)

Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Хатомни тугрилаганим учун эмас дарсда укитувчини обрусини туширганингиз учун. Хатони дарсдан кейин хам узига айтса буладику.
""Суббота" деса ҳам бўлаверади, "шестница" деса ҳам " (с) деганларидек-а?
40 та ўқувчи дарсда шуни эшитиб кетаверсин, дарсдан кейин бир гап бўлар... Асосийси - обрў тушмасин ;-).

(Ажаб, негадир "Талваса"даги математика ўқитувчиси билан боғлиқ эпизодлар эсимга тушиб кетди;-) . Тохир Малик - буюк ёзувчида...)

Последний раз редактировалось Maestro; 06.09.2008 в 14:10.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх