|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
28.05.2016 23:24 | #581 |
|
Тўғри, барча китобни ўқишга вақт ҳам, умр ҳам етмайди. афзал Рафиқов билан бўлган суҳбатимда, Француз адиби, тарихчи олим Марсель Брионннинг "Менким, соҳибқирон-жаҳонгир Темур" китобини мутолаа қилаяпман. Китоб тили шундай равон ёзилганки, уни мутолаа этиш жараёнида тарихий воқеаларда гўй кишининг ўзи иштирок этаётгандек бўлаяпти",-дегандилар. китобга қизиқиб қолиб, олиб ўқиб чиқдим. Ундаги ҳикоялар Амир Темур номидан биринчи шас сифатида ҳикоя қилинади. Воқеалар соҳибқироннинг дунёга келишидан бошлаб, то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олган. Асарда муболағали тасаввурлар, "шундаймикин-а" деб ўйлантирадиган ўринлар ҳам етарли топилади.
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
30.05.2016 08:33 | #583 |
|
Тарихий манбаларда ёзилишича, Зуҳал ва Муштарий юлдузлари яқин келган онда она қорнида бунёд бўлган фарзанд бутун дунёни ўз ақл-идроки ҳамда қудрати билан забт этармиш. Ушбу юлдузлар учрашган он эса "Қирон" ҳодисаси деб аталади. Темурга нисбатан "Соҳиби қирон" деб аталишининг сабаби шунда. Қирон ҳодисасининг соҳиблари Александ Македонский, Муҳаммад САВ ҳамда Амир ТЕмурлардир. (Манба. Евгений Берёзиков, "Заргар қутиси" китоби, "Амир Темурнинг туғилиши" бадиаси)
|
|
Ответить |
"+" от:
|
16.08.2016 13:05 | #584 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Шанба куни "Китоб дунеси"га кирдим.
Миллий театрнинг 100 йиллигига багишланган альбом китобни курдим, уч тилда узбек, рус, инглиз тилларида театр хакида малумотлар берилган. Биринчи кисм театрнинг тикланиши 1915-1929 йиллар, иккинчи кисм 1930-1990 йиллар ва мустакиллик йилларидаги театр. Хажм жихатидан учинчи кисм энг куп жой эгаллаган. Негадир 30-40-50-60 йиллар буйича иллюстрация, спектакллардан сахналар кам урин эгаллаган. Бу йиллар буйича театр архивида маълумотлар камлигига ишониш кийин, Шунингдек, Уткир Хошимовнинг машхур "Икки эшик ораси", "Нур борки соя бор" ва бошка асарлари алохида китоб булиб нашр килинибди, Умуман, турли йуналиш, турли мавзуларда жуда куп китоблар чикариляпти, бу албатта жуда кувонарли хол. |
|
Ответить |
"+" от:
|
17.08.2016 15:23 | #585 | |
|
Цитата:
Китоб дўконидаги нарх нашриёт белгилаган нархдан 15-20 минг фарқ қилиши баъзан олувчини "чақмоқда". Бу ердаги китобларни аввал бажонидил харид қилардим. Баъзи китоб дўконларига нисбатан китоб баҳосининг бу ердаги фарқини кўриб, китоб харид қилишда минг истиҳола қиладиган бўлиб қолди киши. |
|
|
Ответить |
12.08.2017 17:51 | #589 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Бугун Навоий театрининг биқинида жойлашган "Шарқ зиёкори" китоб дўконидан Қўчқор Норқобилнинг "Осмон остидаги сир", Хуршид Дўстмухаммаднинг "Донишманд Сизиф" китобларини ва Чўлпоннинг 4 томлик асар тўпламини олдим.
Дўконда "Ражабийнома" номли Юнус Ражабий хақида китобни кўрдим, жуда чиройли ишланган, нархи бироз осмонлигини хисобга олмаганда (640 минг чамасида). |
|
Ответить |
|