|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
11.11.2009 09:14 | #91 | |
|
Цитата:
Maktab oldi-qochdi, Institut oldi-qochdi. TV oldi-qochdi, Radio oldi-qochdi, oldi-qochdi gazetalar, oldi-qochdi reklamalar. Mana shu barcha oldi-qochdilar ma'naviyatni, tafakkurni qirqmasa, o`tmaslashtirmasa o`z-o`zidan oldi-qochdi klip, filmlar ham chekkaga chiqib qoladi. Ana shu narsa yoshlarni, hatto bugungi kunda kattalarni ham o`ziga jalp qilayapti. Последний раз редактировалось Husniddin Ato; 11.11.2009 в 09:22. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
11.11.2009 11:09 | #93 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Чунки савияси паст кинолар орқали уларнинг савиялари ҳам пасайтириб юборилган.
Шу кунларда телевизорда "Ўзи уйланмаган совчи" деган сериал кетяпти. Танқли режиссиёр суратга олмаган. Бош ролларда таниқли актёр ва актрисалар ўйнамаган (бош ролдагиларнинг биронтасиниям аввал кўрмаган бўлсам керак). Лекин бошқача кино. "Севимли" хонандаларимиз ижросида таниқли режиссиёрларимиз олган кинолардан ўлса ўлиги ортиқ.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
"+" от:
|
11.11.2009 11:18 | #94 |
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
|
Ушбу мавзу очилган пайтда жуда кўп фикр билдирган эдим, ҳозир яна фикрларимни айтсам такрорланиб қолмасмикан деб иккиланиб турибман.
Кино ҳам санъат асари ҳисобланади. Унга бўлган қизиқиш, эътибор бошқа санъат турларига қараганда анча юқори. Кино ҳаётни акс этади, томошабин ундан ўзи истаган ҳолатни ва ечимни қидиради. Аксарият ҳолатларда болалар кинода қаҳрамонликни, ёшлар одатий севги-муҳаббатни, катталар ҳаёт фалсафасини кўришни истайди. Бугунги кино саноатимизнинг йўналиши ҳам шу талабга қараб иш кўряпти. Кинотеатрларга тушадиганларнинг 80-90 фоизини мактабнинг катта синфидаги, лицей ва коллежлардаги ўқувчилар ва талабалар ташкил этади. Айнан шу "бозор" талабидан келиб чиқиб асосан енгилроқ, ёшларбоп кинолар ишланяпти. Бир жиҳатдан ижодкорларни ҳам тушуниш керак. Кино қанақа савияда ишланган бўлмасин, барибир ўзига яраша томошабинни топа олади. Мана, корейс сериалларини олайлик. Уч ёшли боладан тортиб, нуроний онахонлару отахонларнида ўзига махлиё қилиб олган. Шундан кўриниб турибдики, халқимиз кино ва сериалларга ўч. Шу ўчликни ўзимизнинг киноасарларимиз қондира олгани йўқ. Чунки ҳали тажриба ҳам, маблағ ҳам, шароит ҳам етарли эмас бизнинг ижодкорларда. Кўп жиҳат ижодкорларнинг ўзига боғлиқ. Маблағ ҳақида кўп гапирамиз, лекин катта маблағ ишлатмасдан ҳам яхши кино олса бўлади, бунга мисол қилиб Европа киноларини олиш мумкин. Голливуддан фарқли равишда Европа ижодкорлари кинонинг ғояси ва мазмунига кўпроқ эътибор қаратади(ҳаммасида ҳам эмас албатта). Махсус эффект кам бўлиши тасвир ранг-баранглигини сусайтириши мумкин, аммо асарнинг бадиий ечими кучли бўлса, барибир томошабинни ўзига жалб қила олади. Масалан, Германия ва Белгия ижодкорларининг "Достучаться до небес" филми истаган Голливуд филми билан тенглаша олади. Ёки ўша полякларнинг "Табиб" филми. Бизнинг ижодкорлар ҳам ҳозир шу йўлдан бориши керак. Махсус эффектлар ва катта харажат талаб қиладиган лойиҳаларни эмас, мазмун жиҳатидан кучли, истаган миллат томошабинини таъсирлантира оладиган асарларни ишлашса, ҳам кино санъатимиз ривожланади, ҳам жаҳонга чиқиш эшиклари очилади. Россиянинг бугунги кино саноати сармоя жиҳатидан жуда ривожланиб кетди ва улар ўзларининг аввалги услубларидан бироз воз кечган ҳолда махсус эффектларга бой кинолар ишлашга берилиб кетишди. Вазият шу даражага бориб етдики, "Оскар" академиясига мазмун жиҳатидан кучли бўлган киносини эмас, эффектларга бой "Ночной Дозор"ни жўнатишди ва шармандаликка учрашди. Сабаби бу даражадаги филмлар Голливуд томонидан ҳар йили юзлаб чиқарилади. Агар "Оскар" тарихига этибор берилса, саноқли рус филмлари шу юксак мукофотни қўлга киритган. Шулардан "Дерсу Узала" ҳам, Никита Михалковнинг "Утомленные солнце" асари ҳам бадиий ва кучли режиссёрлик иши туфайлигина муваффақият қозонган. Кинонинг яхши чиқишида режиссёр, сценарийчи ва продюссернинг ўрни катта. Агар режиссёр чиндан кучли бўлса, истаган актёрни ўз йўналишига солиб юборади. Агар кучли бўлмаса, Мурод Ражабовдек тажрибали актёрнинг ҳамма кинода бир хил қилиқларини кўришга мажбурмиз. Агар сценарий кучли бўлса, томошабинни жалб қила олади, шунда кинодаги "Мен маҳалламиз фуқоролар йиғинида ташкил этилган курсларда ўқийман, шунинг учун қишлоғимиздаги бошқа қизлардан кўра кўп нарсани биламан" каби энсани қотирадиган гаплардан қутиламиз. Агар продюсер кучли бўлса, яхши сценарий ва режиссёр ишини ажрата олади, шундагина кўрганда асаб бузиладиган ва уятдан юз қизарадиган кинолардан қутиламиз. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
11.11.2009 14:15 | #98 | |
akademik litsey
O'quvchi
Сообщений: 31
+ 50
19/14
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
11.11.2009 14:18 | #99 | |
akademik litsey
O'quvchi
Сообщений: 31
+ 50
19/14
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
|