|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
08.12.2011 08:10 | #33 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Юртимиздан мардларча кетиб икки жаҳон урушидан қайтмаганлар ҳақида жуда салмоқли "Хотира" китоблари ҳам чоп этилган. Кутубхоналарда бор. Қатағон қилинганларнинг расман рўйхати ҳақида ҳали бирор жойда ўқимадим...
|
|
Ответить |
15.12.2011 15:28 | #35 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
|
Ҳурматли форумдошлар!
Сизнинг совет даврида қатағон қилинган ватандошларимизнинг Хотира китобларини яратиш масаласи билан қизиққанингиз мени ғоят хурсанд қилди. Ўйлайманки, бу муҳим масала қатағон даври қурбонларининг қариндош-уруғларини ҳам анчадан бери қизиқтириб келади. Ўтган асрнинг 30-50-йилларидаги сиёсий қатағон даври биздан қанчалик узоқлашмасин, биз тарихимизнинг бу фожиали саҳифаларини асло унутмаслигимиз лозим. Афсуски, ҳозир ўша мудҳиш даврнинг жабру жафоларини кўрган ватандошларимиз оз қолдилар. Биз улар тирик пайтида Хотира китобларини яратиб, уларга бўлган ҳурматимизни ифодалай олмадик. Аммо шу хайрли масалада қанчалик кечикканимизга қарамай, эртами-кечми қатағон даври қурбонларининг вилоятлар бўйича Хотира китобларини яратиш биз, тирик авлодларнинг муқаддас бурчимиздир. “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз”, – биз шу ажойиб сўзларни тез-тез такрорлаймиз-ку, аммо Сизни қизиқтираётган масалада кўпчилик тақдирдош халқлардан орқада қолганимиз сир эмас. Собиқ совет республикаларининг аксарида вилоятлар бўйича аллақачон Хотира китоблари яратилган. Биз “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси тузилгандан кейин шу муқаддас вазифани бажаришга киришмоқчи бўлдик. Аммо маълум бўлдики, бу иш раҳбар идораларнинг тегишли қарорисиз, тегишли ишчи гуруҳларни тузишсиз ва тегишли архивлардаги мавзуга алоқадор маҳфий ҳужжатлар билан танишмай туриб, бундай улкан ишни амалга ошириш асло мумкин эмас экан. Ҳозир қатағон даври тарихи билан шуғулланаётган бизнинг илмий гуруҳимиз ихтиёрида 1937-1938 йилларда қатағон этилган ватандошларимизнинг у қадар тўла бўлмаган рўйхати бор. Биз шу имкониятдан фойдаланиб, жилла қурса, 1937-1937 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг Хотира китобларини яратмоқчи эдик. Шу масалани амалга ошириш учун биз, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг илмий ходимлари, Фан ва технология давлат комитетидан моддий мадад олиш ниятида 2012-2016 йиллар учун эълон қилинган лойиҳалар танловида ўз лойиҳамиз билан иштирок этмоқчи бўлган эдик. Ҳозир қарийб барча илмий ва ноилмий муассасалар мазкур комитетдан муайян маблағ олиш учун 3 ёки 5 йилга мўлжалланган фундаментал ва амалий лойиҳалар (тадқиқотлар) танловида иштирок этадилар. Агар комитет Сиз тақдим қилган лойиҳани молиялаштиришга қарор қилса, Сиз шу лойиҳани бажаришингиз ва ҳатто тадқиқот натижаларини китоб шаклида нашр қилишингиз мумкин. Агар бизнинг “1937-1938 йиллардаги Катта қирғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва фожиали оқибатлари” деб номланган лойиҳамиз экспертлар томонидан юқори балл олиб, маолиялаштирлиганида 1 монография ва 14 та вилоятлар бўйича қатағон қурбонлариинг Хотира китоблари яратилган бўларди. Афсуски, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тарих институтидан белгиланган эксперт (тақризчи) бу лойиҳага “0” (ноль) балл қўйиб, унинг молияланишига кескин қарши эканини билдирган. Аммо биз шу институтнинг казо-казолари томонидан тақдим этилган лойиҳанинг адабиётшунос ва санъатшунос олимлар томонидан аллақачон ишланган мавзуга бағишланганини кўриб, ҳайрон қолдик. Балки Тарих институтининг донишмандлари 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағоннинг келиб чиқиш сабаблари ва фожиали оқибатларини ўзлари кейинги беш йилликда ўрганмоқчи бўлгандирлар. Афсуски, институт ходимлари орасида 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон билан шуғулланган ва шу давр тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлган бирорта одам йўқ. Хуллас, агар Фан ва технологиялар комитети биз тақдим этган лойиҳанинг илмий ва амалий аҳамиятини тушуниб, унга маблағ ажратмаса, яқин йилларда вилоятлар бўйича сиз ва биз кутаётган Хотира китоблари яратилмаслиги мумкин.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|