ИНСОНИЙ ҚИЁФАГА ЭГА СОЦИАЛИЗМ
50 йил муқаддам Чехословакия Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланган Александр Дубчек ўз юртида инсон эрки ва ҳуқуқларини, сўз эркинлигини кенгайтиришга, давлат идораларининг ОАВ устидан ялпи назоратини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар ўтказишга бел боғлади. Ушбу тадбир «Инсоний қиёфага эга социализм» деган ном олиб, 5 январдан 21 августга қадар давом этди.
Бироқ бундай эзгулик, табиийки, асл башараси инсоний бўлмаган расмий Москвага ёқмади. Табиатан босқинчи бўлмиш ўрис коммунистлар Чехословакияга танк қўшинларини йўллаб, 21 август куни Прагани босиб олди.
Репортажларга қараганда, бугун ўша ҳодисаларни ёдга олаётган прагаликлар Кремль ҳозир ҳам инсоний қиёфа касб этганига шубҳа қилишар экан.
1968 йил 25 август куни Москванинг Қизил майдонида совет диссидентларининг жиддий аҳамиятга эга тадбирларидан бири «еттовлон намойиши» ўтказилди: одамлар Варшава шартномаси ташкилоти қўшинлари ва Совет Армияси қўшинларининг Чехословакия ҳудудига бостириб кириши муносабати билан эътироз билдириб, намойишга чиқишди.
Бундан ташқари, Озарбайжон, Қозоғистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Украина, Эстония ва юртимиз Ўзбекистонда ҳам ўнлаб одамлар намойишга чиқиб, совет босқинчилик сиёсатига қарши эътироз билдиришди.
Ўша исёнчиларнинг тақдири нима бўлганини фаҳмлаш қийин эмас. Босқинчи ўрис босқинчилик табиатини тўла-тўкис намоён этган, албатта.
|